Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Уруғ ва мева

Купить
Ботаника Уруғ ва мева Асосий саволлар: • Мева ва уруғнинг ҳосил бўлиши. Мева типлари ва хиллари. Ҳўл ва қуруқ мевалар. • Бир паллали ва икки паллали ўсимликлар уруғи тузилиши. • Диссеминация жараёни. • Уруғнинг ўниши. Уруғпаллалар функцияси. Мева ва уруғнинг ҳосил бўлиши  Мева ва уруғ қўш уруғланишдан сўнг ривожлнади. Уруғ уруғкуртакдан, мева эса уруғчи тугунчасидан шаклланади.  Қўш уруғланишдан кейин зиготадан муртак, марказий ҳужайра ядродан эса эндосперм вужудга келади. Уруғкуртакнинг интегументлари уруғ пўстига айланади.  Кўпчилик ўсимликларда уруғ муртак ва эндоспермдан иборат бўлади. Мева  Мева – ёпиқ уруғли ўсимликларнинг энг асосий органларидан бири ҳисобланади.  Фақат уруғчи (гинецей) дан ҳосил бўлган мева ҳақиқий мева деб аталади.  Мева хосил бўлишида тугунчадан бошқа баъзи гулнинг қисмлари (гулкоса, гул - ўрни ва гул банди) қўшилган бўлса ундай меваларга сохта мева деб аталади.  Бир неча уруғчидан ҳосил бўлган мева (масалан, малина, маймунжон, айиқтовондошлар ва бошқалар) тўп мева ёки мураккаб мева деб аталади. Мева пўсти нинг тузилиши Мева пўсти- перикарпий (юнон. пери- атрофида; карпос - мева) уч қаватдан иборат.  Ташқи қавати э кзокарпий (юнон. экзо – ташқи; карпо - мева), ички қисми э ндокарпий (юнон. эндо – ички) ва уларнинг орасида турадиган ўрта қисми мезокарпий (юнон. мезос - ўрта) деб аталади.  Перикарпийнинг қатламларини ҳамма вақт ҳам – бир – биридан ажиратиб бўлмайди. Уларни кўпинча данак шаклидаги меваларда кўриш мумкин. Масалан, данаклилардан ташқи юбқа – экзокарпий, мевани ейиш мумкин бўлган этдор қисми – мезокарпий ва ёғочсимон қаттиқ (данак) – эндокарпий қаватлари бўлади Мевалар  Меваларнинг морфологик хусусиятларига қараб иккита катта сунъий гурухга (хўл ва қуруқ меваларга) ажратиш мумкин.  Қуруқ мевалар ўз навбатида очиладиган (дуккак, қўзоқ ва қўзоқча, кўсак) ва очилмайдиган (ёнғоқ ёки ёнғоқча, ўрмон ёнғоғи, писта, донча ва бошқалар) қуруқ меваларга бўлинади. Очилмайдиган қуруқ меваларда фақат битта уруғ бўлади  Мева ҳосил бўлишида қанча уруғчи иштирок этишига қараб апокарп ва ценокарп ( синкарп,паракарп,лизокарп) меваларга ажратилади. Мевалар  Битта уруғчидан ҳосил бўлган мева баргак ёки монокарп мева деб аталади. Бундай мевалар келиб чиқиши жиҳатидан жуда ҳам соддадир. Баргакда меванинг очилиши унинг устки ўнг томонидан бўлади. Баргак ихтисослашидан дуккак (апокарп мева) келиб чиққан. Дуккакнинг очилиши учидан тубигача икки томонидан, қорни ва орқа чокидан ёрилиб очилади. Бундай мева хили бурчоқдошларга хос белгидир Қуруқ очиладиган мевалар  Қ ў з о қ ва қ ў з о қ ч а – икки уйли синкарп мева бўлиб, тушиб кетадиган икки қопқоқчага ўхшаб пастдан тепасигача ёрилади, қопқоқчаларнинг орасида уруғлари бўлади. Мева бўйи энидан тўрт барабар ортиқ бўлса қўзоқ, ундан кам бўлса, қўзоқча деб аталади .Бу хилдаги мевалар бутгулдошлар оиласининг вакилларига хосдир.  Қ а н о т ч а л и м е в а – меваларнинг ёнида пўстсимон ёки пардасимон ясси ортиғи бўлади (заранг, қайрағоч, шумтол ва бошқаларда). Очилмайдиган мевалар  Данакли мевалар аксарияти бир хонали, бир уруғлидир (олча, гилос, олхўри, ўрик, бодом), кўп данаклиларга дўлана, итузум мисол бўла олади.  Кўп уйли данакли мураккаб мевалар атиргулдошлар оиласининг (малина, маймунжон) вакилларида учрайди. Буларнинг ширадор данакчали меваси гул ўрнидан ҳосил бўлади Ҳўл мевалар  Кўпуруғли очилмайдиган полекарп меваларнинг махсус хилига қовоқ шаклидаги мевалар (тарвуз, қовун, бодринг) ва пистача (астра), дон (буғдойдошлар) киради. Уларда мева ёнининг ташқи қисми жуда қаттиқ, баъан ёғочланган бўлади.  Синкарп мевага олма меваси мисол булади. Мевалар А-баргак мева Б-тўп мева В-дуккак Г-Д-қўзоқ Е-қўзоқча Ж-И-кўсак Мевалар А-ёнғоқ Б-ёнғоқча В-дон Г-желудь Д-қанотча Е-бўлинади ган қанотча Ж-писта З-тўп ёнғоқча И-резавор МЕВАЛАР 1-ПИСТА 2,3-ҚАНОТЧА 4-резавор 5,15-ДУККАК 6-данак 11-ҚЎЗОҚ 12-ЁНҒОҚ 13-ЖЕЛУДЬ 14-КЎСАК МЕВАЛАР 7-КЎП БАРГЧАЛИ 8-9-КЎП ЁНҒОҚЧАЛИ 10-ҚАНОТЧА 16-ДУККАК 17-18-ОЛМА 19-20-ДАНАК 21-КЎП ДАНАКЛИ 22-РЕЗАВОР МЕВА Мевалар  Кўсак ёки чаноқ – кўп уруғли ценокарп мева. Улар иккита ва ундан кўп мева баргчаларидан ташкил топади. Бир уйли ёки кўп уйли бўлади. Бундай мевалар лоладошлар, сигирқуйруқдошлар, итузумдошлар, зуптурумдошлар, чиннигулдошлар, толдошлар, бинафшадошлар, кўкноридошлар, қўнғироқдошлар каби бир неча оилаларда учрайди. Уруғлар эндоспермли, перисперимли ва эндоспермсиз уруғларга бўлинади.  Эндоспермли уруғлар(бир паллалилардан жавдар, буғдой, лоладошлар , икки паллалилардан итузумдошлар, соябонгулдошлар )  Периспермли уруғлар (шурадошлар,чинигул дошлар, мурч)  Эндоспермсиз уруғлар (бурчоқдошлар, астрадошлар, карамдошлар, қовоқдошлар, атиргулдошлар) Муртакнинг уруғда жойлашиши  Муртаклар шаклига кўра уруғда тўғри (тамаки), букилган (чиннигул), тақасимон (отқулоқ), спиралсимон (лавлаги) шаклларда жойлашади  Уруғда муртак маълум қонуният асосида жойлашади, яъни муртак илдизчаси доимо микропиле томонга қараган бўлади Диссеминация Диссеминация (disseminato – тарқалиш) деб ўсимликнинг кўпайиш элементлари - диаспораларнинг тарқалиш жараёнига айтилади. Диаспоралар бўлиб ўсимликларнинг турли қисмлари хизмат қилиши мумкин. Диаспоралар қайси органлардан ҳосил бўлганига қараб 2 гуруҳга ажратилади:  вегетатив диаспоралар (туганаклар, пиёзлар, куртаклар)  генератив диаспоралар (мева, уруғ, мева бўлаклари, тўпмева) Диссеминация  Диаспораларнинг қандай воситалар билан тарқалишига қараб автохор ва аллохор ўсимликлар ажратилади.  Автохорлар хеч қандай ёрдамсиз диаспоралари ўзлари тарқалади.  Аллохорлар да шамол, хайвон ва сув иштирок этади. Автохория Автохория :  бахория – мева оғирлиги туфайли (ёнғоқ, каштан)  механохория – мева пўстини ёрилиб кетиши (мош, ловия ) Аллохория – воситалар ёрдамида тарқалиш  Зоохория – ҳайвонлар ёрдамида тарқалиш:  эндозоохория – ҳайвон ахлати билан (янтоқ)  синзоохория – чумолилар ёрдамида (буғдойиқ)  эпизоохория – ҳайвон жунига илашиб (қуйтикан) Гидрохория – сув ёрдамида тарқалиш  Гидрохория усулида тарқалувчи ўсимликлар меваси қалин, сувда ивимайдиган пўстга эга бўлиб, улар океан оқимлари, шу жумладан канал, ариқ ва зовурларда оқаётган сув ёрдамида тарқалишига мослашган. Бу усул билан пальма, кўпчилик ёввойи ўтлар уруғлари тарқалади Анемохория - шамол ёрдамида тарқалиш  Кўпчилик ўсимликлар меваси ва уруғи енгил массага эга (шумғия, орхидея), ёки учишга ёрдам берадиган махсус мосламаларга эга (қоқиўт, қўшқўнмас, оққайин, чинор, жузғун) бўлади. Улар шамол воситасида тарқалишга мослашган бўлади.  Анемохория гулли ўсимликлар орасида кенг тарқалган. Тупроққа тушган уруғ униб чиқиши учун маълум шароит бўлиши талаб этилади. Уруғ униши учун керакли омиллар:  сув  ҳаво  ҳарорат Уруғни ўниш жараёни босқичлари:  а) бўкиш  б) фаоллашиш  в) муртакнинг ўсиш босқичи Уруғни униш жараёни босқичлари:  бўкиш босқичида ўсимлик уруғи ташқаридан сувни шимади.  фаолланиш босқичида биохимиявий реакциялар ишга тушиб, запас озуқа моддалар ўсиш нуқталарига сафарбар қилинади  муртакнинг ўсиши босқичида муртак ҳужайралари бўлина бошлайди. Айниқса гипокотил ҳужайраларининг хажми ошиб, бунинг оқибатида муртак илдизчаси уруғ пўстини тешиб ўтади ва ерга қадалади. Уруғ униши  Уруғ пўсти чокидан муртак илдизча чиқади ва ёш ўсимтани тупроққа бириктиради  Илдиздан сўнг гипокотил ўсиб эгилган холда тупроқ юзасига чиқади. Тупроқ юзасида гипокотил тўғриланади ва ўзи билан бирга уруғпалла ва куртакчани олиб чиқади. Уруғ униши  Уруғпалла хар доим ҳам тупроқ юзасига чиқарвермайди. Баъзи ўсимликларда гипокотил жуда секин ўсади. Шунинг учун ҳам уруғпалла тупроқ остида қолади. Бундай холда иккинчи бўғим оралиқ эпикотил чўзилиб тупроқ юзасига куртакни олиб чикади. Биринчи хил униш ер устки, иккинчиси эса ер остки униш деб аталади Уруғ униши  Ер устки униш икки паллали ўсимликлардан ғуза, ловия, кунгабоқар, сабзи, лавлаги, қовун, бодринг ва бошқалар учун хосдир.  Ер остки ўсиш эман, нўхат,олча, пуфанак каби ўсимликларнинг уруғларида кузатилади. Уруғпалла Уруғпаллалар функцияси:  Захира озиқани ўзлаштиришга ёрдам бериш  Озиқ моддаларни сўриш (гаусторийлар орқали)  Ассмиляция жараёнида қатнашиш Назорат саволлари Меванинг асосий функцияси - …… – а) уруғни ҳимоя қилиш – в) уруғни тарқалишига ёрдам бериш – с) тарқарувчи агентларни жалб этиш – д) ҳаммаси тўғри Назорат саволлари Генератив диаспораларга .............мисол бўлади ? – а) мева, спора, туганаклар – в) мева бўлаги, спора, пиёзлар – с) мева, уруғ, тўпмева, мева бўлаги – д) мева, уруғ, илдиз бачки Назорат саволлари Уруғнинг униш хиллари -..........? – а) бўкиш, ривожланиш – в) ер ости, ер усти – с) униш, ўсиш, фаолланиш – д) бўкиш, фаолланиш, муртакни ўсиши Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha