Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 21.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Вегетатив органлар

Купить
 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Фан. БОТАНИКА ( Ўсимликлар анатомия ва морфологияси, тубан ўсимликлар ) Мавзу: Вегетатив органлар РЕЖА:  1. Илдиз ва унинг хусусиятлари  2. Илдиз классификацияси  3. Илдиз метаморфози  4. Илдизнинг бирламчи ва иккиламчи анатомик тузилиши ВЕГЕТАТИВ ОРГАНЛАР новда барг Илдиз Вегетатив органлар поя ИЛДИЗ.ИЛДИЗ СИСТЕМАСИ Ўсимликларнинг баргсиз, куртаксиз ер ости қисмига илдиз дейилади. Илдиз системаси –барча илдизлар йиғиндиси илдиз системасини ҳосил қилади. илдиз Функции корня Илдиз қуйидаги вазифаларни бажаради:  тупроқдан сув ва унда эриган моддаларни ўзлаштиради;  илдиз – ёрдамида ўсимлик тупроққа мустаҳкам бирикади;  илдизда – турли моддалар ҳосил бўлади;  моддалар запас ҳолда тўпланади;  илдиз – вегетатив кўпайиш вазифасини бажаради. Асосий Ён Илдизнинг тузилиши  Ён илдизлар кейинроқ чиқади ва асосий илдизлардан атрофга таралиб, тармоқланиб кетади.  Икки паллали ўсимликларнинг асосий илдизи муртак илдизчасидан ҳосил бўлади ва вертикал ҳолатда жойлашиб, ўсиб ривожланган сари аста – секин ерга чуқур кириб боради. Ён илдизлар ўз навбатида, ўзидан иккинчи тартибли илдизлар чиқаради, иккинчидан учинчи тартиб илдизлар чиқади.  Қўшимча илдизлар – асосий ва ён илдизлардан эмас, балки поядан ва ҳатто барглардан ҳам чиқади.  Қўшимча илдизлар – кўпинча ўсимликлар ер усти органларининг бирор қисми нам тупроққа кўмилиб қолганда ҳосил бўлади. Бундай ҳодиса, чўлда ўсадиган бута қандимда кузатилади. Агар, унинг шохлари қумга кўмилиб қолса, тезда қўшимча илдиз чиқаради.  Ток, настарин, малинада ҳам кузатилади.  Илдизлар - ўқ илдиз ва попук илдиз га бўлинади .  Ўқ илдизлар бақувват бўлиб ривожланади ва ерга вертикал йўналишда киради. Масалан, ғўза, беда. Янтоқ нинг илдизи ерга 15 – 20 м гача чуқурликка киради. ИЛДИЗНИНГ ТУЗИЛИШИ  Попук илдизлар бир паллали ўсимликларга хос бўлиб, улар асосий илдиз ўсишдан тўхтагандан кейин, ҳосил бўлган жуда кўп қўшимча илдиздан иборат. Ўқ ва попук илдизлардан ташқари, бошқа шаклдаги илдизлар, масалан пиёзбошсимон, конуссимон ва ҳоказо илдизлар ҳам бўлади. ИЛДИЗНИНГ ТУЗИЛИШИ  Баъзан, ўсимликларнинг илдизи универсал типда: ҳам горизонтал, ҳам вертикал йўналишда ўсади. Масалан, Ўрта Осиёнинг чўлларида ўсадиган саксовул ва шўрак .  Бу ўсимликларнинг илдизи ернинг юқори қатламлариданги ёғин – сочин сувидан, ернинг чуқур қатламларидаги сувдан, асосан сизот сувларидан фойдаланади. ИЛДИЗНИНГ ТУЗИЛИШИ Илдиз қини Ён илдиз Ўсувчи қисм Бўлинувчи қисмИлдиз тукчалар и Шимувчи қисмЁғочлик найлари пўст эпиблема  Илдизнинг учки қисмини илдиз қини ўраб туради. Илдиз қини (ғилофи) ҳимоя вазифасини бажаради. Унинг ҳужайралари доимо янгиланиб туради. Илдиз қини остида ҳосил қилувчи тўқима жойлашади. Унинг ҳужайралари доимо бўлиниш хусусиятига эга. Ҳосил қилувчи тўқима ҳужайраларнинг жойлашган қисми бўлиниш зонаси деб аталади. Илдизнинг бўлиниш зонасидаги ҳужайралар фаолияти натижасида ташқи, ўрта ва ички қаватлар ажралади. Ташқи қаватдан илдизнинг қопловчи тўқимаси келиб чиқади. Бу тўқима шимиш вазифасини бажаради. Ўрта қаватдан асосий қават ҳосил бўлади. Ички қаватдан эса механик ва ўтказувчи тўқималар шаклланади. Механик тўқима илдизнинг чидамли ва эгилувчан бўлишини таъминлайди.  Илдизнинг бўлиниш зонасидан кейин, ўсиш зонаси бошланади. Бу зонада ҳужайралар бўлинмайди. Улар бўйига чўзилиб, катталашади.  Илдизнинг илдиз тукларига эга бўлган қисми шимиш зонаси деб аталади. Шу ерда сув ва минерал моддаларнинг шимилиши кузатилади. Илдиз тукчаси илдиз пўстлоғидан ўсиб чиқадиган битта ҳужайрадан иборат.  Бу ҳужайранинг қобиғи юпқа бўлиб, цитоплазма ва унинг ичида жойлашган ядро ҳамда ҳужайра шираси билан тўлган вакуола дан иборат.  Илдиз тукчасининг пўсти юпқа ва эгилувчан бўлгани учун, у тупроқ заррачаларига зич тегиб туради. Илдиз тукчалари 10-20 кун яшайди, сўнгра нобуд бўлади. Нобуд бўлган илдиз тукчалари ўрнига илдизнинг сўрувчи қисмидаги учидан янги илдиз тукчалари ўсиб чиқади.  Илдиз тукчалари ҳарорат етарли бўлган тақдирдагина тупроқдан сувни шимиб олади ва илдизнинг босим кучи остида уни ўтказувчи ҳужайраларга ўтказиб беради.  Илдизнинг шимиш зонасидан кейин ўтказиш зонаси ёки ён илдизлар жойлашган қисми бошланади. Бу зона орқали сув ва минерал моддалар ўсимликнинг поя ва баргларига етказиб берилади.  Шундай қилиб, илдиз ўзига хос тузилишга эга бўлиб, унинг ҳар бир зонаси маълум вазифани бажаришга мослашган .  Шакли ўзгарган илдизлар хилма - хилдир. Асосий илдиз ҳужайралари заҳира озиқ моддалар тўплаши натижасида йўғонлашади, улар илдизмевалар дейилади. Сабзи, лавлаги, редиска, шолғом ва бошқалар илдизмевали ўсимликлардир. Илдизмевали ўсимликлар икки йилликдир. Биринчи йили барглари ривожланади, иккинчи йили илдизда тўпланган озиқ моддалар ҳисобига ўсимлик гуллаб, мева беради.  Илдизмева серэт, серсув бўлиб, бу ўқилдизда озиқ моддаларнинг (асосан, шакар ва крахмал) тўпланиши натижасида ҳосил бўлади.  Илдизмева 3 та морфологик қисмдан: бош, бўйин ва илдиздан иборат.  ИЛДИЗМАВАЛАР Илдизмева - уч қисмдан иборат: бош, бўйин ва илдиз Илдизмевалар САБЗИ ЛАВЛАГИ ТУГАНАК ИЛДИЗЛАР  Ён ва қўшимча илдизларнинг йўғонлашиши натижасида илдиз туганаклар келиб чиқади.  Георгин, топинамбур, ширач, қўзиқулоқ илдиз туганакли ўсимликлардир. ОРХИДЕЯ георгин ИЛДИЗНИНГ БИРЛАМЧИ ТУЗИЛИШИ  Меристима ҳужайраларининг ташқи қатламидан пўст (эпидермис) чуқурроқ қатламларидан эса уч қатлам: ташқи экзодерма, ўрта мезодерма ва ички эндодермадан иборат бирламчи пўстлоқ ҳосил бўлади.  Экзодерма юпқа целлюлоза пўстли, кўп қиррали, йирик паренхима ҳужайралардан тузилган. Бу ҳужайралар бирламчи пўстлоқ юзасида ҳеч қандай оралиқсиз туташ қатлам ҳосил қилади. Шу билан бирга ҳужайралар пўстининг пўкакланиши ҳам кузатилади. Шундай қилиб, эпидермис нобуд бўлгандан кейин ҳимоя функциясини экзодерма бажаради.  Экзодерма остида жойлашган мезодерма юпқа пўстли тирик паренхима ҳужайрлардан тузилади, бироқ бу ҳужайралар экзодерманинг йирик ҳужайраларига нисбатан бирмунча майда бўлади. ИЛДИЗНИНГ БИРЛАМЧИ ТУЗИЛИШИ  Пўстлоқнинг асосий вазифаси илдиз тукчалари тупроқдан шимиб оладиган эритмаларни тўплаш ва уларни илдизнинг марказий цилиндрига узатишдан иборат. Унинг эндодерма (ички қавати) бир – бири билан ҳужайра оралиқларисиз зич жойлашган бир қатор ҳужайралардан тузилган.  Кўпчилик бир йиллик ўсимликлар ҳужайраси пўстининг ички ва ён девори анча қалинлашади, пўкаклашади ва ёғочлашади, ташқи (бирламчи пўстлоққа қараган) девори қалинлашмайди ва целлюлоза пўстини сақлайди.  Икки паллали ўсимликлар ҳужайраси пўстининг, асосан ён девори, баъзан эса ичкилари ҳам қалинлашади ва пўкакланади. ИЛДИЗНИНГ БИРЛАМЧИ ТУЗИЛИШИ  Эндодерма ҳужайралари пўстининг қалинлашиши ва пўкакланиши натижасида у сув ўтказмайдиган бўлади. Ўтказувчи ҳужайраларнинг пўсти қалинлашмайди ва юпқа ҳамда целлюлозалигича қолаверади.  Илдизнинг марказий қисми ўқ ёки марказий цилиндрдан иборат. Бу цилиндр ўсиш конуси меристимасининг ички қисмидан ҳосил бўлади. Марказий цилиндр эндодермага тақалиб турадиган ва перицикл дейиладиган алоҳида ҳужайралар қатламидан бошланади. Перицикл ҳужайралари тирик, юпқа целлюлоза пўстли ва кўп протопластли бўлади.  Кўпчилик ўсимликларда перицикл ҳужайраларнинг бир қатламидан, баъзан ( ёнғоқда ) икки қатламидан тузилади. Перицикл ҳосил қилувчи тўқимадир, шунинг учун унинг ҳужайралари бўлина олади, натижада ён илдизлар ёки илдиз бачкили ўсимликларда қўшимча куртаклар ҳосил бўл  Радиал найчали нурлар илдизнинг марказий цилиндрида луб қисмлари билан ўзаро шундай ажралганки, ксилема ва флоэма бир - бири билан галланиб туради. Луб қисм йўлдош ҳужайралари билан биргаликда элаксимон найчалар ва луб паренхимасидан иборат.  Илдиз марказий цилиндрининг бундай тузилишига сабаб, бирламчи меристима ҳужайраларидан келиб чиққан прокамбий ҳеч қачон туташ ҳалқа ҳосил қилмайди, балки бир - биридан ажралган алоҳида қисмлар, шаклида ҳосил бўлади. Бундан ташқари, илдизда прокамбийнинг бир қисмидан фақат бирламчи ёғочлик, иккинчисидан фақат бирламчи луб пайдо бўлади. Шу билан бирга, агар прокамбийнинг бир қисми бирламчи луб ҳосил қилса, унга қўшни бўлган иккинчи қисми бирламчи ёғочлик ҳосил қилади. Шунинг учун, бирламчи луб ва бирламчи ёғочлик илдизнинг марказий цилиндрида ҳар хил  Илдизда бирламчи ёғочлик марказий цилиндрнинг четки қисмида (перицикл яқинида), кейин аста - секин марказга томон йўналишда ҳосил бўла бошлайди. Одатда, ёғочликнинг алоҳида қисмлари марказда бир - бирига яқинлашади ва ўзаро туташиб, илдизнинг энг марказий қисмини эгаллаган бир бутун қисмини ҳосил қилади. Агар марказда жойлашган найчаларнинг ён девори эриб кетса, илдизнинг марказида битта йирик найча пайдо бўлади. Буни, пиёз, лавлаги ва қовоқ илдизида кузатиш мумкин. Лубнинг бирламчи ёғочлиги ҳосил бўлгандан кейин илдизнинг ўқ цилиндри четдан марказга қараб бирин - кетин перицикл, бирламчи луб ва бирламчи ёғочлик, кўпинча марказда бир - бири билан бирлашадиган радиал найчали нурларни ҳосил қилувчи асосий паренхима жойлашади.  Баъзи ўсимликларда ( ғўза, картошка, ток ) ёғочлик найчалари и Гулсафсар илдизининг кўндаланг кесими: 1-эпидермис, 2-экзодерма, 3-пўстлоқ паренхимаси, 4-эндодерма, 5-ўтказувчи ҳужайралар, 6-перицикл, 7-ксилема, 8-флоэма ИЛДИЗНИНГ ИККИЛАМЧИ ТУЗИЛИШИ  Икки паллали ўсимликлар илдизининг иккиламчи йўғонлашуви, одатда асосий паренхима ҳужайраларидан иккиламчи ҳосил қилувчи тўқима сифатида пайдо бўладиган камбий ҳосил бўлиш билан бошланади. Бу ҳужайралар аввал узунасига чўзилади, сўнгра тангентал йўналишда, яъни илдиз юзасига параллел ҳолда бўлинади. Бунда бирламчи луб боғламлари остида камбийнинг ёйсимон қатламлари ҳосил бўлади. Ҳужайралар бу қатлам бўйлаб бўлинишдан ташқари, радиус бўйлаб ҳам бўлина олади ва паренхиманинг янги - янги қисмини қамраб олади. Айни вақтда бирламчи ёғочлик нурлари устида асосий паренхима ҳужайраларидан ёки перициклдан ҳам камбий қатламлари ҳосил бўлади. Бу қатламлар луб устидаги камбий қисмлари билан қўшилиб кетиб, туташ камбий ҳалқаси ҳосил қилади. Ҳосил бўлган камбий ҳалқаси илд  Илдизида запас озиқ моддалар тўпланадиган ўт ўсимликларнинг ўқилдизи, баъзи тўқималарнинг ривожланиши ҳисобига анчагина йўғонлашиши кузатилади. Бундай ўсимликлар илдизмевалар деб аталади. Иккиламчи луби кучли ривожланадиган сабзи , аксинча ёғочлиги кучли ривожланадиган турп ва бошқалар шулар жумласига киради. Буларнинг иккиламчи ёғочлиги, найчалардан ташқари ёғочлик паренхимасининг таркибида запас озиқ моддалар йиғиладиган целлюлоза пўстли йирик ҳужайралардан ҳам иборат.  Дарахт ва буталар илдизида улар ҳаётининг биринчи йили оҳирида доим пўкак пайдо бўлади, аммо ундан олдин пўкак камбийси ҳосил бўлади. Пўкак камбийси, одатда перицикл ҳужайраларининг тангентал бўлиниши натижасида пайдо бўлади.  Пўкак тўқима ҳосил бўлгандан кейин бирламчи пўстлоқнинг ташқи ҳужайралари нобуд бўлади ва ке  Қариб қолган кўп йиллик ўсимликлар пўстлоғи таркибига, асосан пўкак қатлами, кўп марта кесиб ўтган иккиламчи луб қатламлари киради. Баъзи ҳолларда пўкак камбийси эпидермис яқинида, экдодерма ёки мезодерма ҳужайраларида ҳосил бўлиб, бунда илдиз таркибига фақат нобуд бўлган эпидермис ва экзодерма ёки мезодерманинг бир қисми киради.  Илдизнинг иккиламчи ёғочлик ҳужайралари ва луби орасида паренхима ҳужайраларидан иборат ва доим бирламчи ксилема устида жойлашадиган ўзак нурлари бўлади. Ўзак нурлари озиқ моддалар ва сув илдиз марказидан унинг четига ва аксинча четидан марказига томон бориб келиб туришига хизмат қилади. Бундан ташқари, уларда кўпинча запас озиқ моддалар тўпланади.  Илдизда махсус механик тўқималар бўлмайди, чунки у синиш - эгилишга сабаб бўладиган алоҳида таъсирга дуч келмай Илдизнинг иккиламчи анатомик тузилиши 1-бирламчи ёғочлик, 2-иккиламчи ёғочлик, 3-камбий, 4-иккиламчи луб, 5-бирламчи луб, 6-иккиламчи пўстлоқ, 7-перидерма, 8- ўзак нурлари Новда – баргли пояга новда дейилади. Новда ўсимликнинг озиқланиши ва бошқа бир қанча вазифаларни бажариши учун хизмат қилади. Новда поянинг барг ва куртакларга эга бўлган қисмидир. Новдада барглар жойлашади. Баргларнинг новдага бириккан қисми бўғим деб, бўғимлар орасидаги масофа эса бўғим оралиғи дейилади. Новданинг учки қисми куртак билан тугайди. Новдада учки куртакдан ташқари ён куртаклар бўлади. Ён куртаклар барг қўлтиғида жойлашади.  Куртаклар муртак ҳолдаги бошланғич новдалардир. Куртак ташқи томондан махсус тангача барглар билан қопланган. Бу тангача барглар (қобиқ) куртакнинг ҳосил қилувчи тўқима ҳужайраларини ташқи муҳитнинг зарарли таъсирлари совуқдан ва қуриб қолишдан ҳимоя қилади. Куртакнинг ташқи томондан қоплаб турувчи тангача барглар ҳамма ўсимликларда бир хил тузилишга эга эмас.  Куртак бошланғич новда (куртак). Новдадаги куртаклар шакли ва катта кичиклиги жиҳатидан бир – биридан фарқ қилади. Айрим куртакларда бошланғич барглар бўлиб, бу куртаклар вегетатив куртаклар барг куртаклардир. Айримларни ҳали очилмаган ғунча гулдан иборат, улар генератив куртак гул куртакдир. КУРТАК Барг куртак Гул куртак  Гул куртаклар барг куртаклардан бироз йирикроқ ва юмалоқроқ бўлиши билан фарқланади.  НОВДАНИНГ ЁН КУРТАКЛАРИ Новдадаги ён куртаклар икки хил бўлиб, уларнинг бири ён новда, иккинчиси эса гул ва барг ҳосил қилади. Ён новдада ҳосил бўлган куртак вегетатив куртак дейилади. Куртаклар Учки Ён Қўшимча  Учки куртак ҳисобига поя бўйига ўсади.  Барг қўлтиғидаги ён куртаклардан эса ён шохлар (новдалар) ҳосил бўлади.  Қўшимча куртаклар эса пояларда, баргларда, илдизларда ҳам бўлиши мумкин. Қўшимча куртаклар ўсимликнинг вегетатив кўпайиши ва янгиланишини таъминлайди.  Ён ва қўшимча куртаклар бир неча йиллар давомида тиним ҳолатида бўлиши айрим ўсимликларнинг учки қисмлари ва ён шохлари зарарланса, синса, улардан янги новдалар ўсиб чиқади.  Куртакнинг ёзилиши билан ўсимликнинг ўсади ва шохланади. Куртак ёзилиши вақтида яшил барглар банди ва япроғи тез ўсади. Бўғим оралиқларининг ўсиши ҳосил қилувчи тўқима ҳисобига содир бўлади. Бўғим оралиқлари яхши ўсса, узун новдалар ҳосил бўлади. Баъзи ўсимликларда куртаклар ёзилаётганда, бўғим оралиқларининг ўсиши секинлашади ва натижада қисқа новдалар ҳосил бўлади. Қоқиўт, зубтурум новдалари қисқарган новдадир. НОВДАНИНГ ШОХЛАНИШ ТИПЛАРИ  1. Дихотамик 2.Моноподиал 3.Симподиал 4. Сохта дихотомик 1 . ДИХОТОМИК ШОХЛАНИШДА ПОЯНИНГ УЧИ ИККИ АЙРИ НОВДА ЧИҚАРАДИ, БУ НОВДАЛАРНИНГ УЧИ ҲАМ, ЎЗ НАВБАТИДА ЯНА ИККИТА НОВДА ЧИҚАРАДИ. БУНДА КУРТАКЛАР БИР МЕЪЁРДА БИР-БИРИГА НИСБАТАН ҚАРАМА-ҚАРШИ ЙЎНАЛИШДА АЙРИ ШАКЛДА ЎСАДИ. УНИ, МОХЛАР, ПЛАУНЛАР, ПАПОРОТНИКЛАР ВА БАЪЗИ БИР ОЧИҚ УРУҒЛИЛАРДА УЧРАЙДИ.Новданинг шохланиши 2.МОНОПОДИАЛ ШОХЛАНИШ. ГУЛЛИ ЎСИМЛИКЛАР ПОЯСИ МОНОПОДИАЛ ШОХЛАНАДИ, БУНДА УЧИДАН ЎСАДИГАН АСОСИЙ ПОЯ ҲОСИЛ БЎЛАДИ, ШУ БИЛАН БИРГА ЁН КУРТАКЛАРДАН ЁН ШОХЛАР ҲАМ ЎСИБ ЧИҚИБ, УЛАР ҲАМ АСОСИЙ ПОЯ СИНГАРИ ЎСАДИ. ДАРАХТЛАРНИНГ АСОСИЙ ПОЯСИ, ОДАТДА ЙЎҒОНЛАШИБ КЕТАДИ, ЧУНКИ У ЁН НОВДАЛАРГА НИСБАТАН ТЕЗ ЎСАДИ ВА ТИК ҲАМДА БАЛАНД БЎЛИБ КЕТАДИ. МОНОПОДИАЛ ШОХЛАНИШ КЎПЧИЛИК ҚАРАҒАЙТОИФА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ХОСДИР (ҚАРАҒАЙ, САРВИ, КЕДР, ҚОРАҚАРАҒАЙ ВА БОШҚАЛАР). Симподиал шохланишда поянинг ўқ қисмидаги учки куртак бир қанча вақт ўтгандан кейин ўсишдан тўҳтайди ва нобуд бўлади, унинг ўрнига ён куртак ривожлана бошлайди. Бирмунча вақтдан кейин, бу ён шох ҳам ўсишдан тўҳтайди. Симподиал шохланиш натижасида поя қисқа бўйли бўлиб қолади. Кўпгина баргли дарахтлар (қайрағоч), мевали дарахтлар (олма, нок), ғўза, помидор, картошка ва бошқа ўсимликлар симподиал типда шохланади.  Сохта дихотомик шохланиш да, новданинг учида учки куртак остида бир - бирига қарама - қарши жойлашган иккита ён куртак бирданига ўса бошлайди ва улардан иккита янги новда чиқади, натижада поя айри бўлиб ўсади, учки куртак ўсишдан тўҳтайди. Настарин , сохтакаштан ларнинг пояси мисол бўлади.  Ўзгарган новдалар ўсимликни жойлашишига, бажарадиган вазифасига кўра: Ўзгарган новда Ер устки Ер остки куртак жингалак тикан илдизпоя картошка пиёз МЕТОМОРФОЗЛАШ ГАН НОВДАЛАР Ташқи шароит таъсирида кўп ўсимликларнинг новдаси ўзгаради ёки метаморфозлашади. Ер ости новдадар вегетатив кўпайишг а, ўсимликларнинг қишлаши ва запас озиқ моддалар тўпланишига хизмат қилади. Илдизпоялар ер остки новда бўлиб, уларда ҳам бўғимлар ва бўғим оралиқлари бор, илдиз ғилофи бўлмайди ва учи учки куртак билан тамомланади. Илдизпоялар учки поя ҳисобига ўсади, ер устки поялар эса қўлтиқ куртаклардан чиқади. Демак, ер остки поя симподиал типда шохланади (гулсафсар, шойигул). ТУГАНАК  Туганаклар запас озиқ моддалар тўплайди, шунинг учун улар поянинг ер остида битта ёки бир нечта бўғим оралиғидан иборат йўғон, серэт бўртма шаклида бўлади. Ер усти ёки ер ости тугунаклар бўлади. Тугунаклар ҳам илдизпоя сингари вегетатив кўпайишга хизмат қилади. Картошка ва топинамбур тугунакли ўсимликларга мисол бўлади. Картошканинг ҳар бир тугунаги бир неча бўғим оралиғидан иборат бўлганлигидан, унинг ҳар бир донасида бир неча “кўзча” куртак бор. Бундай куртакларнинг ҳар бирида янги ўсимлик ўсиб чиқади.  Пиёзбош. Кўп ўсимликларда ўзгарган поянинг бошқа тури пиёзбош учрайди. Пиёзбошлар қисқа пояни ўраб турадиган қалин ва серэт барглардан ҳосил бўлган. Пиёзбошнинг туби, яъни поя қисми серэт барглар билан ўралган кенг ва қисқарган поядир. Пиёзбошнинг йўғон, рангсиз ва серэт барглари, баъзан озиқлантирувчи тангачалар дейилади, чунки уларда запас озиқ моддалар тўпланади. Пиёз, саримсоқ, лола пиёзи мисол бўлади.  Тугунак ва пиёзбошлар орасида пиёзбошли тугунак дейиладиган формалар учрайди. Гладиолус, бойчечак, заъфаронлар ташқи томондан ҳақиқий пиёзбошга ўхшайди, аммо тангачалари қуруқ ва пўстга ўхшаш бўлади, уларнинг асосий қисмини поянинг серэт, ўсиқ қисми эгаллайди.  Пиёзбошли ва тугунакли ўсимликлар қуруқ ва иссиқ минтақаларда тарқалган. ЕР УСТКИ НОВДА МЕТАМОРФОЗИ Ер устки новдалар ҳам шаклан ҳар хил ўзгариши мумкин. Масалан, ўсимликларнинг новдаси баъзан баргнинг функциясини бажаради, шунинг учун яссиланиб, баргга ўхшаш шаклга кириб қолади. Бундай поя кладодий дейилади. Кактуснинг пояси мисол бўлади. Суккулент ўсимликларнинг пояси баргнинг функциясини бажаради. Суккулент новдалар йўғон, серэт бўлиб, таркибида жуда кўп сув бор. Новдалари йўғон, серэт ва кўпинча филлокладий дейиладиган барглари сувни кам буғлатадиган ва ўсимликларни ҳайвонларга ем бўлишдан сақлайдиган тиканга айланиб қолган кактусларда суккулентлик яхши ифодаланган.  Тиканлар ўзгарган новдадир, улар ўсимликлар танасидан сувни кам буғлатишга ёрдам беради. Лимон, мандарин, тикан дарахт, дўлана ва бошқалар мисол бўлади . ГАЖАКЛАР ЕР БАҒИРЛАБ ЎСАДИГАН ВА БЎҒИМ ОРАЛИҚЛАРИ БЎЛГАН НОВДАДИР. ГАЖАК БЎҒИМЛАРИДА РЕДУКЦИЯЛАНГАН БАРГ ТАНГАЧАЛАРИ БЎЛИБ, УЛАР ҚЎЛТИҒИДА КУРТАКЛАР ЖОЙЛАШАДИ. БЎҒИМ КУРТАКЛАРИДАН ҚЎШИМЧА ИЛДИЗЛАР ЧИҚАДИ: ҚУЛУПНАЙ, ҒОЗПАНЖА.  Жингалаклар ипсимон бўлади, новда шулар ёрдамида бошқа нарсаларга илашиб олади. Жингалаклар бошқа нарсалар ёки бошқа ўсимликларнинг поясига ўралиб олиб, ўзининг заиф поясини тик тутиб туради. Ток, қовоқ, бодринг, қовун мисол бўлади. ПОЯ ВА УНИНГ ТУЗИЛИШИ  Ўсимликнинг асосий (ўқ) қисмига поя дейилади. Пояда новда, барг ва мевалар жойлашади.  Илдиз орқали тупроқдан шимилган сув ва унда эриган минерал моддалар, шунингдек илдизда тўпланган органик моддаларнинг бир қисми кўкламда поя орқали баргларга боради, бу кўтарилувчи оқим дейилади.  Баргларда фотосинтез натижасида ҳосил бўлган моддалар поя орқали илдизга тушади, тушувчи оқим дейилади. ПОЯЛАРНИНГ ШАКЛИ ПОЯЛАРНИНГ ШАКЛИ  Думалоқ - маккажўхори, буғдой  Уч қиррали - қиёқ  Тўрт қиррали - ялпиз, райхон  Кўп қиррали - сабзи, наша  Поялар кўпчилик ўсимликларда захира озиқ моддаларни тўплаб турувчи жой ҳамдир.  Пояларнинг ўсиши ўсимликларнинг турига қараб ҳар хил бўлади. Улар тик ўсиши, кўтарилиб ўсиши, ўралиб ўсувчи, ўрмалаб ўсувчи, ила шиб ўсувчи ҳамда судралиб ўсувчи поялар бўлади.  Тик ўсувчи пояла рни кунгабоқар, маккажўхори каби ўсимликларда кўриш мумкин. ПОЯНИНГ ЎСИШ ХИЛЛАРИ: А–ТИК ЎСУВЧИ ПОЯ, Б–ИЛАШИБ ЎСУВЧИ ПОЯ, В–ЧИРМАШИБ ЎСУВЧИ ПОЯ, Г–ЕР БАҒИРЛАБ ЎСУВЧИ ПОЯ, Д–КЎТАРИЛИБ ЎСУВЧИ ПОЯ  Кўтари либ ўсувчи поя ўсиш вақтида унинг остки қисми ерга тегиб, суяниб, сўнгра юқорига кўтарилиб ўсади.  Бунга шувоқ, изен каби ўсимликлар поялари мисол бўлади.  Ўралиб ўсувчи поялар ингичка бўлиб, бошқа ўсимликларга ўралади. Қўйпечак, қулмоқ (хмель) шун дай ўсимликлардандир.  Айрим ўсимликларда поя жингалаклари ёрдамида илашиб гавдасини тик ушлаб туради. Буни ток, нўхот, бурчоқ каби ўсимликларда кўриш мумкин.  Ўрмалаб ўсувчи поя қулупнайда учрайди. Ўрмаловчи пояга айиқтовон каби ўсимликлар мисол бўлади.  Шунингдек, палак отиб ( судралиб ўсувчи) поя ҳам бўлади. Буни бодринг, қовоқ, тарвуз каби палакли ўсимликларда учрайди.  Сирт томондан поя қопловчи тўқималардан бири (эпидерма, перидема, пўст) билан қопланган.  Поянинг тузилиши унинг бажарадиган вазифаси билан узвий боғлиқ. Бинобарин, поя ўсимликнинг икки озиқлантирувчи органи – илдиз ва баргни боғлаб туради. Баргда фотосинтез жараёни боради ва мураккаб озиқа моддалар шаклланади. Илдиз эса тупроқдан сув ва унда эриган озиқа моддаларни қабул қилади ва барг томон йўналтиради. Бундан ташқари, поя ниҳоятда кўп миқдордаги баргларни кўтариб туради. Шунинг учун ҳам, пояда ўзини тик сақлаб туриш вазифасини бажарадиган механик тўқималари ва улар орасида асосий паренхима тўқималари яхши тараққий этган.  Бир паллали ўсимликлар поясининг кўндаланг кесими:  А – буғдойда,  Б – маккажўхори:  1 – эпидермис,  2 – склеренхима,  3 – асосий (ғамловчи) паренхима ҳужайралари,  4-толали най боғлам:  а – элаксимон най,  б – сув ўтказувчи най,  в – склеренхима.  Маккажўхори поянинг сирт қисмида бир қатор эпидерма ҳужайралари ва бу ҳужайралар орасида оғизчалар бор. Эпидерма остида ҳужайраларнинг пўсти қалинлашиб ёғочланган механик тўқима склеренхима жойлашган.  Эпидермис остининг айрим жойларида склеренхима йўқ, бунинг ўрнини пўстлоқ паренхимаси эгаллаган бўлади, бу паренхима ҳужайраларида хлоропласт бўлади. БИР ПАЛЛАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ПОЯСИНИНГ ТУЗИЛИШИ БИР ПАЛЛАЛИ ЎСИМЛИКЛАР ПОЯСИНИНГ ТУЗИЛИШИ  Склеренхима остида юпқа пўстли, тирик ҳужайралардан иборат асосий паренхима тўқимаси жойлашган. Бу ҳужайралар ўзида шакар моддасини тўплайди. Паренхима ҳужайралари орасида ўтказувчи найлар тўдаси тарқоқ ҳолда жойлашган бўлади. Ўтказувчи тўқима тўдаси механик тўқима ҳужайралари билан ўралган. Ўтказувчи тўқима тўдаси, асосан коллатераль типда тузилган, яъни ўтказувчи найлар тўдасининг бир томонида бирламчи ксилема найлари, иккинчи томонида эса луб ҳужайралари ва элаксимон найлар жойлашган. Флоэма ва ксилема орасида камбий бўлмайди. БУҒДОЙ ПОЯСИНИНГ ТУЗИЛИШИ  Буғдой поясининг ичи кавак бўлади, бундай поялар сомонпоя дейилади. Буғдой поясининг сирти эпидермис билан қопланган. Эпидермис ҳужайралари орасида оғизчалар жойлашган. Эпидермис ҳужайралари остида механик тўқима склеренхима жойлашади. Склеренхима пояга мустахкамлик беради. Склеренхимадан ичкарироқда асосий паренхима жойлашган, бу тўқимада ёпиқ коллатерал най тола боғламлари пояда тартиб билан жайлашади. ДАРАХТ ПОЯСИНИНГ ИЧКИ ТУЗИЛИШИ  Дарахт ўсимликлар поясининг ички тузилиши ҳам икки паллали ўсимликлар поясининг ички тузилишига ўхшайди. Дарахт ўсимликлар поясида қуруқ пўстлоқ бўлади. Қуруқ пўстлоқ бир неча қават ўлик перидермадан иборат. Қопловчи тўқима остида колленхима тўқимаси жойлашган бўлади. Колленхима ҳужайралари паренхимадан иборат бўлиб, унинг ҳужайра пўсти ўта қалинлашган бўлса ҳам ёғочланмайди ва ҳужайраси тириклигича қолади.  ДАРАХТ ПОЯСИНИНГ ИЧКИ ТУЗИЛИШИ  Колленхимадан сўнг, пўстлоқ паренхимаси ва навбатлашиб жойлашган қаттиқ ва юмшоқ луб жойлашган. Иккиламчи флоэма билан иккиламчи ксилема ўртасида камбий ҳалқаси бўлади. Иккиламчи ксилемада ўзак нурлари ва поянинг марказида ўзак жойлашган. ОЛМА ПОЯСИНИНГ ИЧКИ ТУЗИЛИШИ  Камбий ҳалқаси флоэма томонга қараганда, ксилема томонга кўпроқ ҳужайралар ҳосил қилиб туради. Йил бўйи камбий ҳужайралари бир хил бўлинмайди. Эрта баҳорда озиқа моддаси кўп бўлган вақтда ксилема томонга камбий йирик ҳужайралар ҳосил қилади, ёзга бориб эса камбийдан ҳосил бўлган ҳужайралар ўлчами кичрайиб боради ва кузга бориб ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши тўхтайди.  Иккинчи йили баҳорда камбийдан йирик ҳужайралар ҳосил бўлади. Биринчи йил ва иккинчи йил баҳорда ва кузда ҳосил бўлган ҳужайралар ўртасида кескин чегара ҳосил бўлади. Ана шу чегара йиллик ҳалқа деб аталади. Олма (Malus) поясининг ички тузилиши:  1-перидерма,  2-колленхима,  3-бирламчи пўст паренхимаси,  4-луб толалари,  5-флоэма,  6-камбий,  7-поянинг иккинчи йилги ксилемаси,  8-биринчи йил ксилемаси,  9-бирламчи ксилема,  10-ўзак ҚАРАҒАЙ (PINUS SILVESTRIS) ПОЯСИНИНГ ТУЗИЛИШИ  Қарағай бўйи 40 м дарахт. Нинабарглиларда трахеидлар сув найлари вазифасини бажаради. Йиллик ҳалқадаги кўкламги ёғочликда трахеид пўсти бирмунча юпқа ва ҳужайра ҳажми йирик бўлади ва пўстида ҳошияли тешиклар кўринади.  Йиллик ҳалқанинг кузги ёғочлигида трахеидлар бирмунча яссилашган, ҳужайра ҳажми кичик, пўстлари қалин, тешикчалари эса кам бўлади. Бундай трахеидлар механик тўқима вазифасини бажаради.  Қарағайда смола йўллари ёғочликни радиал нурлар кесиб ўтган пўстлоғида йирик доира шаклида кўринади. Нинабаргли дарахтларнинг бошқа турларида смола йўллари ёғочлик қисмида жойлашган бўлади. Нинабаргли ўсимликлар поясининг ички тузилиши:  1 – эпидермис,  2 – мум қавати,  3 – пўкак,  4 – элаксимон найлар,  5 – пўстлоқ паренхимаси,  6 – смола йўллари,  7 – флоэма,  8 – камбий,  9 – иккиламчи ксилема,  10 – 11 – ўзак нурлари,  12 – иккинчи йиллик ҳалқа, 13 – биринчи йилги йиллик ҳалқа,  14 – ўзак. БАРГНИНГ ТУЗИЛИШИ  Барг тўлиқ ва тўлиқсиз бўлади. Тўлиқ барглар барг пластинкаси, барг банди ва битта ёки иккита ёнбаргдан иборат. Тўлиқсиз баргларнинг банди бўлмайди, уларга бандсиз барг дейилади.  Барг-гулли ўсимликларнинг муҳим органларидан бири ҳисобланади. У, ўсимлик ҳаётида фотосинтез, газ алмашинуви ва транспирация каби функцияларни бажаради. Барг пояда жойлашади.  Барг, поянинг учки қисми ҳисобига, кейин ўз асоси ҳисобига ўсади. БАРГ ТУЗИЛИШИ  Барг, асосан барг япроғи, банд ва ёнбаргчадан иборат. Барглар банли ва бандсиз бўлади. БАРГ Оддий Мураккаб ЎСИМЛИКЛАРНИНГ БАРГ ЯПРОҚЛАРИ ХИЛМА -ХИЛДИР. БАРГЛАРНИНГ ХИЛМА - ХИЛЛИГИ БАРГЛАРНИНГ ТОМИРЛАНИШИ  Барглар япроғидаги томирларнинг жойлашишига қараб ҳам бир-биридан фарқ қилади. Яъни, бир томирли ва кўп томирли барг бўлади. Асосидан битта томир чиқиб, япроқнинг учигача етадиган барглар бир томирли барглар дейилади.  Марказий томирдан ён томонларга қараб, япроқ четига йўналган иккинчи, учинчи ва хоказо томирлар чиқади. Баргларнинг бундай томирланиши патсимон, панжасимон, ёйсимон, параллел, тўрсимон томирланишга бўлинади.  Барглар пластинкаси асосининг шаклига ва пластинка учининг шаклига қараб фарқ қилади. Баргларнинг новдада жойлашиши Кетма-кет Ҳалқасимон Қарама -қарши Поя бўғимларига бириккан барглар ҳар-хил, лекин ҳар доим маълум тартибда, яъни бир-бирини соялаб қўймайдиган бўлиб жойлашади. Барглар пояда навбат билан, қарама- қарши, ҳалқасимон ўрнашади.  1.Кетма-кет ёки спирал жойлашиш(ғўза,ток,олма,олча)  2.Қарама-қарши жойлашиш (райхон,ялпиз,сирен,жасмин)  3.Халқасимон жойлашиш (самбитгулда 3 та)  Барглар пояда маьлум бир қонун асосида жойлашиши ирсий белги бўлиб, ҳар қайси оилаларда маълум тартибда жойлашади. Кетма - кет Қарама - қарши ТОМИРЛАНИШ ТУРЛАРИ: Тўрсимон Панжасимон ЁйсимонПараллел  Баргнинг тузилиши. Барг пластинкаси, асосан 3 қисмдан: эпидермис билан ўралган пўст, этли қисми мезофилл, булар орасида жойлашган “томирлар” дан (толали ўтказувчи найлар тўплами) иборат.  Барг дорзовентраль орган ҳисобланиб, устки томони ёруғликка, остки томони эса сояга қараган бўлади. Одатда, баргнинг остки томонидаги эпидермис ҳужайралар устки томонидагиларга нисбатан майдароқ ва нотекис, кутикула қавати юпқароқ ва сертукли бўлади. Эпидермис ҳужайралари орасида устьицалар (оғизча) жойлашган. Улар барг юзасида бир текис тарқалган.  Мезофилл (барг эти), асосан яшил паренхиматик ҳужайралардан ташкил топган тўқима. Шакли, асосан икки типда тузилган. Узунчоқроқ ва булутсимон . Узунчоқроқ формаси, кўпинча баргнинг устки эпидермисига перпендикуляр жойлашиб, хлорофилл доначаларига бой бўлади.  Булутсимон тўқима , аксинча юмалоқ кўпбурчак шаклда, ҳужайралари 2-7 қават бўлиб, ичи ғовак жойлашади. Мезофиллнинг булутсимон ҳужайраларида хлорофилл доначалар камроқ бўлади.  Барг томирлари (толали ўтказувчи найлар тўплами) ҳар хил катталикда бўлади. Йирик томирлар ўтказувчи бир неча найлар тўдасидан иборат. Баргда ўтказувчи найлар тўплами кўпинча коллатериаль типда тузилган. Ксилема баргнинг устки томонига, флоэма эса остки томонига тўғри келади. БАРГНИНГ ИЧКИ ТУЗИЛИШИ  Камелия баргининг ҳужайравий тузилиши:  1-кутикула,  2-эпидермис,  3-барг оғизчалари,  4-тукча,  5-устунсимон тўқима ҳужайралари,  6-булутсимон тўқима ҳужайралари,  7- ўтказувчи боғлам,  8-механик тўқима,  9-ёғочлик,  10-луб  Баргнинг усти ва ости эпидерма билан қопланган. Устки эпидерма остида устунсимон тўқима жойлашади. Бу тўқима ҳужайралари ёнма ён зич жойлашиб, барг пластинкаси бетига нисбатан перпендикуляр ҳолатда бўлади. Устунсимон тўқима ҳужайралари ўсимлик турига қараб ҳар хил катталикда бўлади. Мас., ёруғсевар ўсимликларда бу ҳужайраларнинг бўйи бирмунча чўзинчоқ бўлади. Устунсимон паренхима ҳужайраларида хлоропластлар кўп бўлади. Устунсимон паренхима остида таркибида хлоропластлар кам бўлган нотўғри шаклли ҳужайралардан иборат булутсимон тўқима жойлашади. Булутсимон тўқиманинг ҳужайралараро бўшлиғи кенг бўлади ва айниқса барглари сузиб юрувчи сув ўсимликларида (нилуфар) жуда кенгаяди ҳамда яхши сузиб юришга ёрдам беради. Барг этини ҳосил қилувчи иккала тўқима ҳам ассимиляция функциясини бажаради, ш  Маккажўхори баргининг этида бир биридан маълум узоқликда ўтказувчи боғламлар жойлашади. Баргдаги эпидерма анча йирик ҳужайралардан иборат. Барг томири устида жойлашган ҳужайралар барг эти устида ётган ҳужайраларга қараганда майдароқ бўлади. Устки эпидерманинг йирик ҳужайралари елпиғичсимон жойлашган, улар мотор ҳужайралар дейилади. Сув камчил бўлиб қолганда мотор ҳужайралар тезда тургор ҳолатини йўқотиб, плазмолиз ҳолатга ўтади. Плазмолиз ҳолатдаги барглардан сув кам буғланади. Маккажўхори баргининг этида ўтказувчи боғлам атрофида бироз чўзиқ ҳужайралар мезофиллар икки қатор бўлиб жойлашади. Бу ҳужайралар бирламчи склеренхима тўқимасини ташкил этади.  Маккажўхори баргининг кўндаланг кесими: 1 – устки эпидермис, 2 – ҳаракатлантирувчи ҳужайралар, 3 – мезофилл ҳужайралар, 4 – ўтказувчи боғлам: а – ксилема, б – флоэма , 5 – ўраб турувчи ҳужайралар, 6 – остки эпидермис, 7 – дағал тук. БАРГ ТОМИРЛАРИ ИККИТА АСОСИЙ ФУНКЦИЯНИ: БАРГ ПЛАСТИНКАСИНИ МАҲКАМ ҚИЛИБ ТУРУВЧИ МЕХАНИКАВИЙ ВА СУВ ҲАМДА УНДА ЭРИГАН МИНЕРАЛ ВА ОРГАНИК МОДДАЛАРНИНГ БАРГ БЎЙЛАБ ҲАРАКАТЛАНИШИГА ИМКОН БЕРАДИГАН ЎТКАЗУВЧИ ФУНКЦИЯСИНИ БАЖАРАДИ. Барг томирлари устки ва пастки томондан эпидермис билан қопланган бўлиб, эпидермис остида қалин целлюлоза пўстли колленхима ҳужайралари жойлашади. Томирдаги колленхима ҳужайрасининг пўсти қалинлашган, томирнинг марказий қисми асосий паренхима билан тўлган, унда битта йирик ўтказувчи боғлам бўлади. Баргнинг юзасига яқинроқ ёғочлик (ксилема), орқа томонига яқин луб тўқималари жойлашади.  Баргда, одатда склеренхима ва колленхима тўқималари барг томирларининг ёнида ёки улар атрофида, колленхима тўқималари, кўпинча эпидермисга яқин жойлашади. Ўтказувчи найлар тўдаси мезофилл ҳужайралар орасига келиб туташади. Ҳужайралар дастлаб тўрсимон, сўнг эса сув ўтказувчи найлар (трахеидлар) билан тугайди. Айрим ўсимликларда барг томирлари барг четларида тугайди ва сув ажратувчи безлар (гидатода) ҳосил қилади. Сув ажратувчи безлардан сув томчилари чиқиб туради.  Айрим ўсимлик барглари ҳар икки томони билан ҳам қуёш ёруғлигидан тенг фойдаланади, бундай барг томонлари тенг тузилишга эга. Бундай барглар изолатерал (тенг томонли) барглар дейилади. Масалан, гулсафсар, чиннигул.  Бир паллали ўсимликлар баргининг механик тўқималари склеренхимадан, икки паллалилар баргиники эса колленхима ва тош ҳуайралардан иборат.  Механик тўқималар найчалар боғлами билан биргаликда жойлашиб, уларни пишиқ қилса, тош ҳужайралар барг банди ва томирларни қаттиқ қилади.  Қурғоқчилик шароитида ўсадиган ўсимликларнинг барг томири зич жойлашган, механик тўқимаси бақувват ривожланган бўлиб, барг пластинкасини пишиқ ва қаттиқ қилиб туради.  Чўл ўсимликларидан черкез, қандим, боялишларнинг барглари энсиз бўлиб, баргларининг марказида биттагина толали найчалар боғлами бор.  Нинабаргли ўсимликларнинг барги ҳам шундай тузилган, уларнинг механик тўқималари бақувват ривожланган. Бу тўқималар туташ йўллар шаклида жойлашиб, оғизчалар остидагина узиқ бўлади. Булар гиподерма тўқима дейилади. Механик тўқималар остида баргнинг катта қисмини паренхиманинг хлоропластли ҳужайраларидан тузилган эт эгаллайди. Барг этида майда рангсиз ҳужайралар ўраб олган смола йўллари бор. Қарағай (Pinus sylvestris) баргининг кўндалангига кесими: 1-эпидерма, 2-йиғма паренхима, 3-смола йўллари, 4-оғизча, 5-эндодерма, 6-порали паренхима ҳужайралари, 7-луб (флоэма), 8-склеренхима.  Дорзовентрал ( дорсольную орқа томон, вентральную олд томон) баргнинг юқори томони пастки томонга ўхшаш бўлмайди. Бундай барг этининг юқори томонида устунсимон тўқималар, пастки томонида эса, булутсимон тўқималар жойлашган бўлади. Изолотериал баргнинг юқори томони пастки томонига ўхшаш бўлади, яъни баргнинг юқорисида ҳам, пастки томонида ҳам устунсимон тўқималар жойлашган бўлади. Булутсимон тўқима эса ўртада жойлашади.  Баъзи ўсимликларнинг барги кўп йиллик бўлса ҳам, (арча, қарағай) эпидермис билан қопланган бўлади. Эътиборингиз учун рахмат!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha