Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 06 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Хажмий насослар

Купить
Мавзу: Хажмий насослар РЕЖА: 1. Илгариланма-қайтма турдаги насослар . 2. Роторли насослар . Ишчи камерасини даврий равишда ўзгариши хисобига суюқликни босимини ортириб берувчи гидравлик машиналар хажмий насослар дейилади. Ҳажмий насослар 2 гурухга бўлинади: 1. Қайтариланма-илгариланма 2. Роторли Қайтариланма-илгариланма насосларга: поршенли , плунжерли ва диафрагмали насослар киради. Роторли насосларга: шестернали , винтли, пластинали, сув халқали вакуум насослар ва бошқа турдаги насослар киради. Поршенли насослар Расм. Штангали поршенли насос: а – схемаси; б, в – умумий куриниши; г – фильтри. 1 – суриш кувури; 2 – цилиндр; 3 – поршен; 4 – вилка; 5 – штанга; 6 – босим кувури; 7 – дастак; 8 – фильтр. Поршенли насослар сув сарфи 0,01 – 250 м3/соат ва босими 0,25 – 25 МПа хисобланади. Конструкцияси бўйича поршенли ва плунжерли насослар ўхшаш бўлади, фақат плунжерли насосларда поршен ўрнига цилиндрик плунжер харакат килади, у сальник оркали насоснинг цилндри хисобланувчи насос камераси ичига киради. Гидравлик нуктаи назардан ва иш жараёни бўйича иккила насослар бир хил ҳисобланади. Насосларни конструктив фарқланиши уларни хар хил иш шароитларида қўлланишини белгилайди. Масалан юқори 10 метрдан кўп босимларда плунжерли насосларни қўллаш, паст босимларда поршенли насосларни қўллаш мақсадга мувофиқ. Эксплуатацияда плунжерли насослар қулайроқ, чунки поршенлардаги каби уларда ўзгартириладиган қисмлари йуқ. Расм. Икки томонлама харакатланувчи насос схемаси. Бу ерда: 1- корпус; 2- поршень; 3- шт Расм. Плунжерли насоснинг схемаси. Бу ерда: 1- корпус; 2- плунжер; 3- сўриш клапани; 4- хайдаш клапани. Сув сарфини аниқлаш формуласи:�� = �� ∙�� 2 4 ∙�� ∙ �� 60 Роторли насослар ишчи камерадан суюқликни сиқиб чиқариш принципида ишлайдиган хажмий насослар гурухига киради. Сиқиб чиқарувчи сифатида шестерналар тишлари, винтлар, пластинкалардан фойдаланилади. Насосга кирган суюқлик тишлар орасидаги чуқурчани, винтли бўшлиқни тўлдиради. Поршенли насослардан фарқли равишда роторли насосларни сиқиб чиқарувчилари илгариланма – қайтма эмас балки, ўқ атрофида узлуксиз айланма харакат қилади. Клапанлар бу ерда йўқ, босимли камерани суриш қисмидан сиқиб чиқарувчини ўзи ажратади. Илгариланма – қайтма харакатни ва у билан боғлиқ катта инерция харакатларини йўқлиги, клапанларни бўлмаслиги ва деярли текис сув узатиш бу насосларни юқори айланишлар сонида ишлашини таъминлайди. Барча роторли насослар суюкликни ифлосланишига таъсирчан. Агар у образив заррачаларга эга Шестернали насослар ихчам, тузилиши бўйича содда, арзон ва ишлаши пухта. Яхши насосларда Ф.И.К.и 0,6 – 0,7 дан ошмайди. Улар гидроэлектростанциялар мой хужалигида, қурилиш ва йул машиналарида кенг қўлланилади. Сув сарфи 0,22 дан 144 м3/соатгача, босими 0,4 дан 2,5 МПа гача, кинематик ёпишқоқлиги 0,2 дан 100 см2/с ва харорати 250 0С гача бўлган суюқликларни хайдовчи шестернали насосларни ишлаб чиқарилади. Уларни асосий кўрсаткичи деб битта айланишдаги хайдаш – ишчи хажм хисобланади. Кинематик ёпишқоқлиги камида 0,2 см2/с ва харорати 100 0С гача суюқлик билан ишлаганда шестернали насосни капитал ремонтгача хизмат вакти 15000 соатгача етади. Насоснинг маркаланиши НШ 8 – 25 8 – ун марта камайтирилган ишчи хажми, см3. 25 – босими, атм. Расм. Шестернали насос. Бу ерда: 1 ва 2- шестерналар; 3- ко Расм. Бир харакатдаги винтли насос. Бу ерда: 1 — олдинги қопқоғи; 2 — обоймаси; 3 — винт; 4 — орқа қопқоғи; 5 —кронштейн; 6—кардан вали; 7 — шарнирли уланиш. Винтли насос 10Сув халқали насослар конструкцияси бўйича содда ва эксплуатацияси бўйича пухта, фақат ишчи сув қуйиш учун тоза сувни ишлатиш керак. Насос корпуси ва ротори орасидаги оралиқ 0,1 мм дан ошмайди. Ишлаб чиқариш ВВН ва РМК туридаги сув халқали вакуум – насосларини ишлаб чиқаради. Сув халқали насослар икки турда ишлаб чиқарилади: В – содда харакатли ва ДВ – икки томонлама харкатли; ВН – ваккуум насос сифатида ишлаши учун; К – компрессор сифатида ишлаши учун. Содда харакатдаги ВВН туридаги вакуум насоснинг асосий параметрлари: сув сарфи 0,75 дан 50 м3/дақ.гача, икки харакатлиги 150м3/дақ.гача, максимал вакуум 85 дан 95 % гача. РМК ратацион хул турдаги Q= 3,6 дан 27 м3/дақ.гача, чегаравий вакуум 90 дан 90 % гача. Сув халқали вакуум насосларни маркаланиши ВВНQ кўринишда белгиланади. бу ерда: В – Расм. Пластинали насос. Бу ерда: 1-корпус; 2- ротор; 3- пластиналар; 4- статор халқаси; 5-регулятор; 6- максимал сарфни чекловчи винт; 7- хаво киритиш клапани; 9- тақсимлаш дисклари; 10,11- поршенлар; 12,13- пружиналар; 14-золотник; 15-подпятник.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha