Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 31 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Президентские произведения

Продавец

Bohodir Jalolov

Yangi O'zbekiston demokratik o'zgarishlar, keng imkoniyatlar va amaliy ishlar mamlakatiga aylanmoqda

Купить
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент Озод ва эркин ҳаёт, адолатли жамият барпо этишнинг мураккаб тараққиёт йўли. 03/31/2024 21991 йилнинг 31 августи куни мустақиллигимиз эълон қилинди. Демократия – бу, қанчалик оғир ва мураккаб бўлмасин, бизнинг йўлимиздир Миллатимиз равнақига фақатгина фуқаролик жамияти шароитидагина эришамиз Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сариЯнги уйни қурмасдан туриб, эскисини бузмангИслоҳотлар ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун 03/31/2024 32017 йилдан Ўзбекистон тараққиётининг янги даври бошланди “ Маънавий уйғоқ жамият – бу, ҳеч шубҳасиз, қудратли кучдир ” Шавкат Мирзиёев Янгиланишлар, энг аввало, тафаккурдан бошланади. Халқ дунёқараши ўзгариши — ислоҳотларнинг ибтидосидир. Онгу тафаккури, руҳи уйғоқ одамлардан эса чинакам фидойилик, ташаббускорлик ва яратувчанликни кутиш мумкин. 03/31/2024 4“ Янги Ўзбекистон” ғоясининг умуммиллий ҳаракатга айланиши Президентимиз Шавкат Мирзиёев тараққиётимизнинг мақсади Учинчи Ренессанс бўлиши лозимлигини таъкидлади. Ниҳоятда жозибали мазкур стратегик ғоя ўзининг улуғворлиги, миллий юксалиш барча жабҳаларда қандай умумий мақсадни кўзламоғи зарурлигини кўрсатади. Амалда давлат раҳбари тараққиётнинг ҳозирги босқичида Ўзбекистон миллий ғоясининг янги ва аниқлаштирилган мазмунини ифодалади. Учинчи Ренессанс ғоясини, аввало, жамиятимиз чуқур англаб олмоғи керак. Ҳар жабҳада, соҳада қиладиган ишларимиз, режаю истиқбол дастурларимиз, таълим-тарбия ва кадрлар сиёсати, инвестицион сиёсат — барчаси унга шароит ва муҳит яратишга қаратилмоғи лозим. 03/31/2024 5“ Янги Ўзбекистон” ғоясининг умуммиллий ҳаракатга айланиши “ Ренессанс ” – уйғониш, қайта тикланиш, юксалиш деганидир. “ Ренессанс ” луғавий французча “қайта туғилиш” деган маънони англатади. Атама сифатида унинг мазмуни анча кенг: маданиятда, илм-фанда, санъатда, таълим-тарбияда, умуман, жамият ҳаётида узоқ муддатли турғунликдан кейин қайта жонланиб, тез ривожланишни, ижтимоий онг ва қадриятлар тизими янги сифат босқичига чиқишини билдиради. Илк бор атама Европада ўрта асрлар мутаассиблигидан кейин 15-16 асрлардаги ривожланиш даврига нисбатан қўлланилган. Ренессанс аталмиш мазкур ижтимоий ҳодиса ўзбек тилига Уйғониш даври деб ўгирилган. Мустақилликка эришгандан кейин дастлаб чорак аср давомида миллий тикланиш билан шуғулланишга тўғри келди. Эндиликда миллий тикланишдан миллий 03/31/2024 6Биринчи уйғониш даврлари • IX-XII асрларда Ўрта Осиё ҳудудида юз берган маданий Уйғониш (Ренессанс), унинг тарихида моддий ва маънавий ҳаётнинг ривожланишида олдинги даврларга нисбатан кескин юксалиш даври бўлди. Мовароуннаҳр ҳудудида мустақил давлатларнинг ташкил топиши уларда сиёсий барқарорлик, иқтисодий ривожланиш ва маданий ҳаётнинг равнақига катта таъсир кўрсата бошлади. Бухоро, Самарқанд, Гурганж ва Марв каби шаҳарлар илм-фан ва маданият марказлари сифатида шаклланиб, ривожлана бошлади. Иккинчи уйғониш даврлари • Ўзбекистон халқлари тарихида Амир Темур ва темурийлар даври муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан боғлиқ давр ҳисобланади. Сабаби Амир Темур мўғул истибдодини тугатиб, ўзаро низо-парокандаликка чек қўйди, унинг саъй-ҳаракатлари билан кучли марказлашган давлат юз 03/31/2024 7“ Янги Ўзбекистон - мактаб остонасидан бошланади” деган концептуал ғоянинг моҳияти. Ҳаракатлар стратегияси - инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари этиб тарбиялаш, шу мақсадда таълим тизимини такомиллаштиришни ҳам кўзда тутади.Сўнгги беш йилда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилди Президентимиз томонидан халқ таълими тизимига оид 6 та фармон ва қарор Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори 11 йиллик мактаб таълими тизими тикланди Сўнгги уч йилда юртимизда 157 та умумтаълим мактаби янгидан қурилди. 03/31/2024 8Янги ва замонавий намунадаги таълим даргоҳлари Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Хоразмий номидаги иқтидорли болалар мактаблари Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ибройим Юсупов, Исҳоқхон Ибрат, Муҳаммад Юсуф, Ҳалима Худойбердиева номлари билан аталган ижод мактаблари, “ Темурбеклар мактаби” Президент мактаблари 03/31/2024 9Педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича катта ишлар қилинмоқда. Охирги 3 йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди. Узоқ туманларга бориб ишлаётган педагог кадрлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича аниқ мезонлар белгиланди. Уларга 50 фоизгача қўшимча ойлик устамалар тўланмоқда. Нафақа ёшида фаолиятини давом эттираётган ўқитувчиларга пенсияси тўлиқ миқдорда берилмоқда.Ҳурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи Шавкат Мирзиёев 03/31/2024 10Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси Унда 48 та мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича аниқ механизмлар белгиланди 2030 йилга бориб ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича PISA халқаро дастури рейтингида Ўзбекистоннинг жаҳондаги етакчи 30 та мамлакат қаторидан жой эгаллаши мақсад қилиб қўйилган Давлатимиз раҳбари ўқитувчининг мақоми ва нуфузини ошириш, ҳуқуқлари ва имтиёзларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдиХалқ таълими тизимини тубдан такомиллаштириш 03/31/2024 11Ҳаракатлар стратегияси – миллий тараққиётнинг такомиллашган концептуал модели сифатида ўзини оқлади. Халқаро андозалар, жаҳон талабларига етиб олиш мақсадида Ўзбекистонда сиёсий модернизациянинг жадаллашган моделига ўтилди Мамлакатимизда 2017 йилнинг январидан бошлаб барча ҳудудларда Президентнинг Виртуал ва Халқ қабулхоналарини ташкил этиш орқали одамларнинг йиллар мобайнида тўпланган муаммолари, дарди ва ташвишлари эшитилди, раҳбарлар халқ ичига олиб кирилди ва имкон қадар кўмак берилди. Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда аҳолининг электрон ҳукумат тизими ёрдамида маҳаллий бошқарув фаолиятида иштирок этиши ҳукуматни бир гуруҳ кишилар қўлида бўлиб қолиш ва коррупциялашиш имкониятини йўққа чиқармоқда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегияси – жаҳон ҳамжамияти эътирофида БМТнинг мамлакатимиздаги доимий мувофиқлаштирувчиси Стефан Приснер - шуни ишонч билан таъкидламоқчиманки, БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ агентликларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари бундан кейин ҳам мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишга, шу жумладан, Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга кўмаклашишга тайёр ЮНЕСКО Ҳаракатлар стратегиясини тушунтириш ва тарғиб қилишда оммавий ахборот воситаларининг фаол роль ўйнашини қайд этади БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинишини алоҳида эътироф этади БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари Миеко Ябута Яқинда қабул қил 03/31/2024 13Янги Ўзбекистонни жаҳон майдонида кучли салоҳият, муносиб обрў-эътиборга эга бўлган, ҳар томонлама обод ва фаровон мамлакатга айлантириш. 2016-2020 йилларда барча манбалар ҳисобидан асосий капиталга жами 89 млрд. долларлик инвестиция киритилди, улардан 19,5 млрд. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлардир. 2016-2020 йилларда республиканинг умумий экспорти 72,5 млрд. долларни ташкил этди, шундан 2020 йилда 15,1 млрд. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди, бу эса 2016 йилга нисбатан 25 фоизга кўпдир 2021 йил 15 март ҳолатига кўра, фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар сони 90 тани ташкил қилади. Охирги уч йил ичида ушбу рўйхатдаги давлатлар сони 10 баробардан ошди. Марказий Осиёнинг келгуси 10 йил мобайнида тўғридан-тўғри хорижий ин 03/31/2024 14Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устувор вазифалари Биринчи устувор вазифа - ижтимоий сиёсат мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади. Юртимизда ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг мутлақо янги ва ўзига хос тизими яратилди “ темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” “ маҳаллабай” ва “хонадонбай” “ Обод қишлоқ” “ Обод маҳалла”“ Беш муҳим ташаббус”“ Ҳар бир оила – тадбиркор” “ Ёшлар – келажагимиз” “ ТЕМИР ДАФТАР” “ ТЕМИР ДАФТАР” — Бу оилаларни камбағалликдан чиқариш, ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган, оилаларни доимий бандлигини ва даромад манбаи билан таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар қайд этиладиган “SAXOVAT.ARGOS.UZ” электрон дастури “ Темир дафтар”га киритиш Секторлар раҳбарлари томонидан маҳалла органлари , кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда уйма-уй юриб оилаларнинг моддий ва турмуш шароитини ҳар томонлама ўрганган ҳолда сектор котиби томонидан “SAXOVAT.ARGOS.UZ” электрон базасига киритилади “ Темир дафтар”дан чиқариш Бандлиги таъминланган, даромад манбаи яратилган оилаларни секторлар раҳбарлари нинг тавсияси ҳамда оила бошлиғининг бу тўғрисидаги ёзм 03/31/2024 16Иккинчи устувор вазифа • иқтисодий тараққиёт соҳасида ўсиш нуқталарини аниқлаш ва уларга алоҳида аҳамият қаратиш, шу тариқа Янги Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш муҳим роль ўйнайди. • Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишда алоҳида аҳамиятга эга бўлган хусусийлаштириш жараёнида фақат давлат корхоналарини сотиш эмас, балки уларнинг рақобатдошлигини ошириш, иқтисодий соҳадаги миллий манфаатларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган мутлақо янги ёндашувларни қўллашга устувор аҳамият берилмоқда. • Давлат активларини сотишда шаффофлик ва самарадорликни, кенг жамоатчилик иштирокини таъминлайдиган кафолатларни яратиш айниқса ўта муҳимдир. Учинчи устувор вазифа • ҳозирги глобал пандемия даврида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, жумладан, тадбирко 03/31/2024 17Учинчи устувор вазифа • ҳозирги глобал пандемия даврида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, жумладан, тадбиркорларни ўз муаммолари гирдобига ташлаб қўймасликни асосий мақсадлардан биридир. Тўртинчи устувор вазифа • пандемия қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар амалга оширилаётган ҳозирги даврда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр секторни замон талаблари асосида ривожлантириш бутун инсоният, жумладан, биз учун ҳам энг долзарб вазифага айланиб бормоқда. Бешинчи устувор вазифа • пандемия даврида халқимизнинг соғлиги ва ҳаётини асрашдир. Шу мақсадда 2021 йил учун давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилди. Олтинчи устувор вазифа • янги шароитда маънавий-маърифий ишларни кучайтиришдир. МАЪРИФАТ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – ТАЪЛИМ ОЛИШ ҲУҚУҚИНИ ТАЪМИНЛАШ, САВОДСИЗЛИК ВА ЖАҲОЛАТГА БАРҲАМ БЕРИШНИНГ АСОСИДИР Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида эътиборимизни энг кўп тортган жиҳат айнан нутқ охирида келган мавзу бўлди. Буни қарангки, ўзларининг БМТ доирасидаги илк чиқишларида, бутун дунё етакчилари қаршисида мавзуларнинг энг «қаймоғига» нутқларининг энг муҳим нуқтасида урғу бердилар. Ислом дини! Президентимиз дадил оҳангда “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа деб ҳисоблаймиз”, деб хитоб қилдилар Юртбошимиз Ўзбекистоннинг янги раҳбари сифатида ўзларининг ва ўзбек халқининг кемаси айнан қандай ў БМТНИНГ ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА КОНВЕНЦИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШДАН КУТИЛАЁТГАН МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАР “ Ёшлар” тушунчасининг юридик мазмуни. Ёшлар тўғрисида сўз борар экан, аввало бу тушунчанинг унга яқин бўлган бошқа тушунчалар, масалан, “бола” тушунчаси билан ўзаро алоқадорлиги масаласини кўриб чиқишимиз лозим. Агар мамлакат ички қонунларига кўра шахс 18 ёшга тўлмасдан олдинроқ тўла муомалага лаёқатли деб эътироф этилса, ана шу вақтдан бошлаб шахс бола деб эътироф этилмайди. Ўн саккиз ёшга тўлган куни шахс “катталар сафига” қўшилади. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция 1-моддасининг мазмуни ана шундай. “ болалар” ва “ёшлар” тушунчаларининг календарь ёш нуқтаи назаридан кесишувига назар солсак, қуйидаги манзарани кўрамиз: 18 ёш 14 ёш 30 ёшБолалар ЁшларШахс туғилган кун 03/31/2024 20Ёшлар – халқимизнинг асосий таянчи ва суянчи. бугунгача парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида биринчи имзолаган қонун ҳужжати – 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун эканида ҳам рамзий мазмун-моҳият мужассам. Ўзбекистонда ёшларга доир давлат сиёсати Ёшларга оид давлат сиёсати деганда: давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий- иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими тушунилади. Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: - очиқлик ва шаффофлик; - ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши; - ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш; - маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги; - ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги. Иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни рағбатлантириш, ижодий салоҳиятини юксалтириш ва катта саҳналарга Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни қабул қилиш – давр талаби Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев энг нуфузли халқаро ташкилот – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг йиллик кузги саммитида Ўзбекистон, минтақа ва бутун жаҳон аҳамиятига молик масалалар ва муаммолар ҳамда уларнинг ечими тўғрисида нутқ сўзлади. Ўзбекистон Президенти жаҳон жамоатчилигини дунё миқёсидаги ўта муҳим масалалардан бири – ёшларнинг келгуси тақдири хусусида сўзлар экан, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини қабул қилиш зарурияти мавжудлиги ҳақида ҳам тўхталди. Ўзбекистон Президентининг таклифи асосида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинишига ва унинг Тошкент шаҳрида имзоланишига қарор қилинадиган бўлса, бу ҳужжат БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги 03/31/2024 23Мамлакатимизда гендер тенгликнинг таъминланиши. “ Биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди ” Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 23 сентябрь Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессиясидаги нутқида Мамлакатимизда хотин-қизлар сиёсати бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати таркибида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси • Мамлакатимизнинг 49 фоизини хотин-қизлар, уларнинг қарийб 64 фоизини 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар ташкил этади • “ Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги конвенциянинг аъзо 03/31/2024 24Ўзбекистоннинг янгиланиш давридаги очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсати. Асосий ташқи сиёсий ҳаракатларини 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган энг муҳим соҳаларга қаратган Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Япония, Германия, Франция, Афғонистон, Қозоғистон, Туркманистон каби дунё мамлакатлари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир бир қатор тегишли дастурий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва қабул қилинган, «йўл хариталари» тасдиқланди. 03/31/2024 25Жаҳон сиёсатшунослигида “Марказий Осиё руҳи” деган иборанинг пайдо бўлиши. Марказий Осиё — муҳим геосиёсий нуқтада жойлашган минтақа. Ўзбекистон эса хорижий ва қўшни мамлакатлар билан олиб бораётган очиқ, конструктив, ўзаро манфаатли ташқи сиёсати билан ана шу минтақа ҳаётидаги туб ўзгаришларни амалга оширмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари 2018 йил 15 март куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри 2019 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳри 2021 йил 6 август куни Туркманистоннинг «Аваза» миллий туризм зонаси Эътиборларингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona qoʻmitasiga ishga kirish dastlabki test
  • Maktab maslahatchisi
  • Davlat xizmatchisi ARGOS test
  • Argos test
  • Shavkat Mirziyoyevning “ijitimoiy barqarorlikni taminlash, muqadas dinimizning sofligini asrash-davr talabi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha