Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 762.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Яшил сувўтлар бўлими

Купить
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Биология факультети Фан. Ботаника Мавзу: Яшил сувўтлар бўлими Режа: 1. Сувўтларининг бўлимлари (яшил сувўтлар) ва уларнинг тузилиши. 2. Хақиқий яшилсимонлар синфи вакиллари 3. Коньюгатсимон ёки маташувчилар синфи вакиллари Бўлим. Яшилтоифа ( Chlorophycophyta ) сувўтлар • Яшил сувўтларнинг хроматофорларида фақат хлорофилл бўлиб, бошқа пигментлар билан ниқобланмаганлиги учун яшил рангда кўринади. Улар, бир ҳужайрали, кўп ҳужайрали ва колония бўлиб яшайди. Ҳужайралари сирт томондан целлюлоза билан қопланган. Ҳужайра ичида цитоплазма, вакуола (рангсиз шираси билан тўлган), битта, баъзан бир нечта ядро ва хроматор бўлади. Хроматофорининг шакли хилма - хил, яъни спираль, тўрсимон, тасмасимон. Хроматофор ичида пиреноид жойлашган. Пиреноид теварагида, асосан крахмалдан иборат запас озиқ моддалар тўпланади. ЯШИЛ СУВЎТЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ • Яшил сувўтлар баҳорда сернам тупроқли ерлар юзасида, дарахтлар пўстлоғида, тўнкалар атрофида яшил ғубор ҳосил бўлади; • ёзда оқмайдиган ариқ, ҳовуз ва кўлмак сувлари яшил рангга киради, булар бир ҳужайрали сувўтлардир . Яшил сувўтларининг кўпайиши Вегетатив Жинссиз Жинсий Кўпайиши • Вегетатив кўпайиши -талломи бир қанча қисмларга бўлинади. • Жинссиз кўпайиш -зооспоралар ёрдамида боради. Хивчин, протоплазма, хроматофор, битта ёки бир қанча ядроларга эга бўлган ҳаракатчан ноксимон таначалар зооспора дейилади. Зооспораларнинг сирти протоплазма пардаси билан ўралган бўлади. Цитоплазманинг органоидларидан ташқари, яна хивчинлари, қизил кўзчалари, тебранувчи вакуолалари бўлади. Зооспоралар (бир ёки бир неча) зооспорангийда ҳосил бўлади. Улар зооспорангийдан чиқади, маълум масофага сузиб бориб, тўҳтаб, пўст ҳосил қилади ва ўсиб янги индивидга айланади. • Баъзи, сувўтларда спора редукцияланган бўлиб, апланоспора (ҳаракатсиз спора) дейилади. Апланаспораларда хивчин бўлмайди, она ҳужайра ичида пўст ҳосил бўлади. Жинсий кўпайиш Изогамия Гетерогамия Оогамия -ривожланиши ва тузилиши жиҳатидан зооспораларга ўхшашдиган иккита бир хил ҳаракатчан гаметанинг қўшилиши -ҳаракатчан бўлгани билан катта-кичик иккита гаметанинг қўшилиши (каттароғи- урғочи, кичикроғи -эркак) -ҳаракатланмайдиган йирик тухум ҳужайрасининг хивчинлари бор кичик сперматозоид билан қўшилиши СУВЎТЛАРНИНГ ЖИНСИЙ КЎПАЙИШИ Яшил сувўтлар бўлими Хақиқий яшилсимонлар (Chlorophyceae) синфи - жинссиз кўпайиши- зооспоралар воситасида; жинсий Кўпайиш - изогамия, гетерогамия ва оогамия йўли билан Коньюгатсимон ёки маташувчилар (Conjugastophyceae) синфи - Зооспоралар ҳосил қилмай; жинсий кўпайиши - гаметаларга дифференциялашмаган иккита вегетатив ҳужайранинг қўшилиши, яъни коньюгация йўли билан Харасимонлар (Charophyceae) синфи - Зооспора ва апланоспора ҳосил қилмайди, жинсий кўпайиш - оогамия йўли билан боради. Хақиқий яшилсимонлар синфи-Chlorophyceae • Мазкур синф турларга бой бўлиб, 4 та қабилага бўлинади: Вольвокснамолар-Volvocales Протококнамолар (хлорококнамолар)- Protoccales Улотрикснамолар-Ulothrichales Сифоннамолар -Siphonales 1.Вольвокснамолар-Volvocales • Қабилага мансуб сувўтлар бир ҳужайрали ёки колонияли организмлар бўлиб, планктон ҳолда яшайди. Улар ҳаракатсиз шилимшиқ колония шаклида бўлади. • Қабиланинг типик вакили: • Вакили: Хламидомонада –Chlamidomonada ва • Вакили: Вольвокс-Volvox 1. Қабила: Вольвокснамолар- Volvocales Хламидомонада – Chlamidomonada Вольвокс-Volvox • Хламидомонада юнонча: хламидо - “кийим”, монада “оддий организм”, деган маънони билдиради. • Хламидомонада ноксимон шаклда. Ташқи томондан пектин моддали пўст билан ўралган, ҳужайра ичида косачасимон хромотофори, қизил рангли кичик “кўзча”-стигма ва ядроси, иккита вакуоласи бор. У бир жуфт, тенг хивчинга эга, шу хивчинлари ёрдамида ҳаракатланади. Хламидомонаданинг тарқалиши • Хромотофорида пиреноид бўлади. Периноидда крахмал тўпланади. У, бир ҳужайрали яшил сувўт бўлиб, кўлмак сувларда, ариқларда, хусусан органик моддаларга бой ҳовузчаларда, баъзан аквариум деворларида яшайди. • Хламидоминада жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. • Жинссиз кўпайиш олдидан унинг хивчинлари йўқолади, пўсти ивиб, шилимшиқланади, протопласти бўйига қараб бўлинади. Натижада она ҳужайра ичида 4 ёки 8 та ёш ҳужайра ҳосил бўлади. Бу ҳужайралар ҳивчин ҳосил қилиб, она қобиғини ёриб, ташқарига сувга чиқиб, суза бошлайди. Булар зооспоралар дейилади. Зооспоралар ўсиб, пўстга ўралиб, ёш хламидоминадага айланади ва бўлинишни давом эттиради. Хламидомонаданинг ҳар қайси зооспораси зооспорангийга айланади. • Жинсий кўпайиш. Хламидомонада совуқ тушиши ва намлик камайиши билан жинсий кўпайишга ўтади. Жинсий кўпайиш хламидомонаданинг турларига қараб: • Изогамия – ривожланиши ва тузилиши жаҳатидан зооспораларга ўхшайдиган иккита бир хил ҳаракатчан гаметанинг қўшилиши; • Гетерогамия- ҳаракатчан бўлгани билан катта-кичик гаметаларнинг қўшилиши; • Оогамия – ҳаракатланмайдиган йирик тухум ҳужайрасининг хивчинлари бор кичик сперматозиод билан қўшилиши. • Жинсий кўпайишда гаметалар ёки жинсий ҳужайралар ҳосил бўлади. Гаметалар- гаметангийда ҳосил бўлади. Гаметангийда 8-16-32-64 гача гамета ҳосил бўлади. • Гаметалар ташқарига чиқиб, жуфт-жуфт бўлиб қўшилади. Натижада зигота ҳосил бўлади ва сув остига чўкиб, тиним даврини кечиради. Қулай шароит вужудга келгач, у сувда унади ва ҳаракатчан ёш хламидомонад Вольвокс-Volvox • Вольвокс колонияли шарсимон ёки эллипссимон, диам.0,5- 2,5 мм. Унинг маркази шилимшиқ суюқлик билан тўлган, уст томонидан иккита хивчини, ядроси, хроматофори, кўзчаси, тебранувчи вакуолалари бор. Битта колонияда ҳужайралар сони 70-75 мингга етади. Ҳужайра пўсти шилимшиқ бўлиб, тенг хивчинли. Вольвокс колониясидаги ҳужайралар ингичка плазмасимон иплар ёрдамида ўзаро бирлашади. • Вольвокс колонияси доим маълум томонга қараб айланма ва илгариланма ҳаракат қилиб туради. Колониянинг асосий қисмини вегетатив ҳужайралар ташкил қилади. Улар озиқланиш, шарни ҳаракатга келтириш вазифасини бажаради. • Жинссиз кўпайишда- ҳужайралари энига ва бўйига бир неча марта бўлинади. Натижада, кўп ҳужайрали пластинка вужудга келади, четлари букилиб, кичик ёш колонияларга айланади. Улар она колонияси ичида яшаб, эркин ҳаракат қилади, ўсади ва хивчин чиқаради. Маълум вақт ўтгач ёш колониялар она колония деворчасини ёриб ташқарига чиқади ва мустақил яшай бошлайди. Она колония нобуд бўлади . • Жинсий кўпайиш оогамия йўли билан кечади. Вольвокснинг битта колониясида антеридий ва оогоний деб аталадиган алоҳида жинсий органлар етилади. Оогонийлар сони 10 тага яқин бўлиб, колониянинг орқа томонида тараққий этади. Унинг рангги қора-яшил тусда бўлади. Ҳар бир оогонийда биттадан ҳаракатсиз тухум ҳужайра етилади. • Антеридийда икки хивчинли, чўзиқ, сариқ рангли бир неча сперматозоид ҳосил бўлади. Сперматозоидлар антеридийдан чиқиб, оогоний томон яқинлашади, сўнг уруғлангандан сўнг, зигота ҳосил қилади. Зигота қалин пўст билан ўралади ва запас озиқ моддалар тўплайди. Қишда тиним даври бошланади, баҳорда эса ўса бошлайди. Ўсиш олдидан аввал редукцион, сўнгра оддий бўлиниш йўли билан кўп ҳужайралар ҳосил қилиб, шарга айланади ва сув бетига чиқади. 2. Қабила: Протококнамолар (хлорококнамолар) -Protoccales Хлорококк – Chlorococcum Хлорелла – Chlorella Протококнамолар (хлорококнамолар) - Protoccales • Мазкур қабила ҳаракатсиз, бир ҳужайрали ва колония ҳолида яшайдиган сувўтлар киради, у ҳужайра пўсти, ядро, вакуол, хроматофорга эга. • Хлорококклар икки, тўрт, саккиз ҳужайрали, баъзан бир қанча ҳужайралар йиғиндисидан иборат. • Хлорококклар, асосан зооспора ҳосил қилиш йўли билан кўпаяди. • Уларнинг турлари оқмайдиган сув ҳавзалари, планктон ҳолда нам тупроқларда учрайди. Хлорококк –Chlorococcum • Хлореллла ҳужайраси ташқи томондан қобиқ билан ўралган. Ичида цитоплазма, ядро, хроматофор жойлашган. Хлорелла бутун қобиғи билан сувда эриган минерал тузлар ва карбонат ангидридни шимиб олади. Ёруғлик таъсирида хроматофор органик модда ҳосил қилади. Хлорелланинг кўпайиши • Хлорелла, асосан жинссиз йўл билан кўпаяди. Бунда она ҳужайра ичидаги маҳсулот (борлиқ) 4 ёки 8 тага тенг бўлинади. Шундан кейин, она ҳужайра қобиғи эриб кетади. Хлорелланинг кўпайиши • Бўлакларнинг ҳар бири алоҳида қобиқ ҳосил қилади ва сувга тушади. Сувга тушгач мустақил яшай бошлайди. Бундай бўлаклар ҳаракатсиз бўлади, шунинг учун автоспоралар дейилади. Хлорелла харакатчан зооспоралар ҳосил бўлмайди, харакатсиз автоспоралар ҳосил бўлади. • Куз келиб, шароит ёмонлашиши билан хлорелла қалин қобиқ билан ўралиб, цистага айланади ва ноқулай шароитга бемалол чидайди. Баҳор келиб, кунлар исиши билан унинг қобиғи парчаланади ва хлорелла яна бўлиниш йўли билан кўпая бошлайди. Қулай шароитда битта хлорелладан 2-3 кунда бир неча юз минглаб хлорелла ҳосил қилади. Аҳамияти • Хлорелланинг таркибида кўп миқдорда оқсил, ёғ, карбонсув, витамин (А, В, С, К) ва бошқа моддалар бор. Шу сабабли, пахтачиликда, чорвачиликда, паррандачиликда, ипак қурти ҳосилини оширишда, турли хил дорилар тайёрлашда хлорелладан кенг фойдаланилади. Масалан, чорва моллари озиғига хлорелла ўстирилган сув (суспензия) қўшиб берилса, улар яхши семиради, тут баргларига пуркаб ипак қурти боқилса, пилла ҳосили ортади; товуқлар кўп тухум қилади. Хлорелладан космик кемаларда ҳавони тозалаш учун фойдаланиш мумкин. • Хлорелла ва хламидомонада бошқа сувўтлари билан биргаликда турли иншоотлардан чиқадиган ифлос сувларни тозалаш ва тиндириш учун ўстирилади. 3. Қабила. Улотрикснамолар-Ulothrichales • Мазкур қабилага субстратга бириккан ёки якка ҳолда яшайдиган, ипсимон, шохланган, баъзан ичаксимон ва пластинкасимон бўлган кўп ҳужайрали сувўтлар киради. • Вакили: Улотрикс-Ulothrix Ульва-Ulva 3. Қабила. Улотрикснамолар- Ulothrichales Улотрикс-Ulothrix Ульва-Ulva Улотрикс -Ulothrix • Улотрикс ипсимон кўринишга эга бўлиб, жуда кўп сонли ҳужайралардан ташкил топган. • Унинг талломи ташқи томондан икки қават қобиқ билан ўралган. Ҳужайраларининг ҳар бирида цитоплазма, ядро, хромотофор бор. У, ризоидлари ёрдамида сув остидаги тошларга ёпишиб яшайди. Улотрикс-Ulothrix • Ҳужайраларининг ҳаммаси ҳам бўлиниш хоссасига эга. Шу сабабли, у бўйига чўзилиб ўсади. • Улотрикс жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. • Йилнинг қулай шароитида жинссиз йўл билан кўпаяди. • Жинссиз кўпайишда - ҳар бир яшил ҳужайрада тўрт хивчинли катта ва кичик икки хил зооспоралар ҳосил бўлади. Баъзи ҳужайраларда йирикроқ мегазооспоралар ва айримларида кичикроқ микрозооспоралар вужудга келади. Мегазооспораларда 4-8 тадан ва микрозооспораларда 16-32 тагача зооспоралар бўлади. Бу тўрт хивчинли зооспоралар ҳаракатдан тўхтаб сув остидаги нарсаларга ўтиради ва у ерда ўсиб янги улотриксга айланади. Улотрикснинг жинсий кўпайиши • Жинсий кўпайиш - изогамия йўли билан боради. Гаметалари вегетатив ҳужайраларнинг ҳаммасида ҳам ҳосил бўлади, хивчини иккита бўлади. Гаметангийдан чиқиб, қўшилиб, зигота ҳосил бўлади. Зигота қалин пўст билан қопланади ва тинчлик даври тугагач, редукцион бўлиниб, тўртта ҳужайрага айланади. Бу ҳужайраларнинг ҳаммаси ўсиб, улотрикснинг янги ипига айланади. Ulva-Ульванинг тузилиши • Ульва сувўти “ денгиз салати ” дейилади, унинг талломи пластинкасимон тузилишга эга. Талломи оч яшил, энсиз юпқа пластинкасимон бўлиб, чети ўйилган баргга ўхшайди, ингичка томони билан субстратга ёпишади. Ulva-Ульва нинг тузилиши • Талломи дастлаб ипсимон бўлиб, ҳужайраларининг бўйига ва энига бўлиниши натижасида, 50 см катталикдаги пластинкасимон тана ҳосил бўлади. • Ульва Қора денгиз, Болтиқ денгизи, Шимолий денгиз ва Узоқ Шарқда учрайди. Таркибида 3% ёғ , 5-13% оқсил бўлади, шунинг учун овқат сифатида истеъмол қилинади. Кўпайиши • Ульванинг жинссиз кўпайишида тўрт хивчинли зооспоралар ҳосил бўлади. • Жинсий кўпайиши- тўрт хивчинли тенг гаметалар воситасида боради. Ульванинг зооспора ва гаметалари морфологик жиҳатдан бир-биридан фарқ қилмаса ҳам физиологик ва цитологик жиҳатдан бир-биридан ажралади ва ҳамиша бошқа-бошқа тупларда ҳосил бўлади. Зооспоралар ҳосил қилувчи спорофит дейилади; гаметалар ҳосил қилувчи туплар гаметофит дейилади. • 4. Қабила. Сифоннамолар -Siphonales • Сифоннамолар қабила вакиллари, асосан тропик денгизларда ҳаёт кечиради. Ҳужайраларга бўлинмаган, хроматофори майда дисксимон. Бу қабилага мансуб ўсимликларнинг кўпчилигида жинссиз кўпайиш бўлмайди. 4.Қабила.Сифоннамолар -Siphonales Вошерия –Vauscheria Кладофора- Cladophora Сифоннамолар- Siphonales қабиласи • Вакили: Вошерия –Vauscheria. Унинг талломи узун, ипсимон шохланган бўлиб, остидан чиққан рангсиз ва сертармоқ ризоидлари ёрдамида субстратга бирикади. Ҳужайра марказини ҳужайра шираси билан тўлган вакуола ташкил қилади. Протоплазмасида жуда кўп, майда ядро тариқсимон хроматофори бор ва пиреноидсиз. Сифонлиларда запас озиқ модда сифатида – ёғ тўпланади. • Вошерия жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. • Жинссиз кўпайиши- ипининг учида зооспорангийлар ҳосил бўлади. Ҳар бир зооспорангийда биттадан зооспора етишади. Зооспораси йирик бўлиб, катталиги 0,5 мм га етади. • Зооспоранинг устки томонида ҳар бир ядросидан тенг ва қисқа жуфт-жуфт хивчинлари бўлади, шу хивчинлари ёрдамида ҳаракат қилади. • Зооспора бир қанча вақт сувда сузиб, сўнгра ҳаракатдан тўҳтайди, хивчинини ташлаб, бир неча ўсимталарга айланади. Баъзи турларида зооспоралар ўрнига апланоспоралар вужудга келади. Вошерия зооспораси кўп ядроли. • Жинсий кўпайиши - оогамия йўли билан боради. Вошерия ипида оогоний ва антеридийлар бир-бирига яқин жойлашади. Оогоний қийшиқроқ ва думалоқроқ шаклда бўлади. Унинг ичидаги модда ривожланиб, битта бир ядроли, йирик, ҳаракатсиз тухум ҳужайрага айланади. Антеридий илмоқсимон чўзиқ ва буралган шаклда бўлиб, букилган ерида тўсиқ вужудга келади. Тўсиқнинг юқори қисмида антеридий бўлиб, унда ҳисобсиз, жуда майда хроматофорли, иккита тенг хивчинли ва ноксимон сперматозоидлар вужудга келади. Улар етилгандан сўнг, антеридийдан чиқиб, тухум ҳужайрасини уруғлантиради. Зигота ҳосил бўлади. Зи • Кладофора йирик сувўти бўлиб, узунлиги баъзан 1 метрга етади. Талломи бутасимон шохланган, ризоидлари орқали сув остидаги лой, тош, ғишт ва бошқа буюмларга ёпишган ҳолда ўсади. Кладофора талломи қалин бўлиб ўсганда, у узилиб-узилиб сув юзасига чиқади. Кўпинча спирогира билан бирга учраб, сувда сузиб юрувчи “бақатўн” ҳосил қилади. Аммо, уни спирогирадан фарқ қилиш мумкин. Спирогиранинг талломи силлиқ ва майин, кладофораники бирмунча дағал бўлади. • Кладофора вегетатив, жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. • Кладофора ҳужайраси шилимшиқланмайдиган целлюлозали қалин пўст ва протопластдан иборат. Протопласти бир қанча ядрога ва кўп пиреноидли хроматофорга ажралган. Кладофоранинг тузилиши • Ҳужайранинг ўсиши учидан бошланади. Ҳужайралар кўндаланг бўлиниш хусусиятига эга бўлиб, бунда ён ўсимта ҳосил бўлиб, кейин ён ўсимталардан ён шохчалар вужудга келади. Шунинг учун, унинг танаси сершох, кичик бутачага ўхшайди. Кладофора қалин бўлиб ўсганда унинг талломи узилиб, сув бетига чиқади ва талай жойни қоплаб, сузиб юрувчи “бақатўн” ларни ҳосил қилади. Кладофоранинг кўпайиши • Кладофора жинссиз ва жинсий йўллар билан кўпаяди. • Жинссиз кўпайиши- икки, тўрт хивчинли зооспоралар воситаси билан боради. • Жинсий кўпайиши- изогамия , яъни икки хивчинли тенг гаметаларнинг қўшилиши билан боради. 2. Синф.Коньюгатсимонлар ёки маташувчилар (Conjugastophyceae) • Бу синф вакилларида зооспора ва гаметалар ҳосил бўлмайди. Каньюгатсимонлар синфига чучук сувларда яшовчи бир ҳужайрали, колонияли ёки шохланмаган, ипсимон талломли яшил сувўтлар киради. Коньюгатлар жинссиз кўпаймаганлигидан, уларда зооспоралар ҳосил бўлмайди. Споралар билан кўпайиш процесси ўрнига уларнинг бир ҳужайрали вакилларида ҳужайрасининг иккига бўлиниши, ипсимон кўп ҳужайралиларида эса талломининг бўлакчаларга ажралиши билан кўпайиш ривожланади. • Жинсий кўпайишда иккита вегетатив ҳужайра моддаларининг қўшилиши билан бўлади. 1.Синф.Коньюгатсимонлар - Conjugatophyceae Зигнеманамолар – Zygnemales Десмидиянамолар- Desmidiales Спирагира- Spirogira Клостериум- Closterium • Зигнеманамолар –Zygnemales қабиласига оддий ипсимон, шохланмаган сувўтлар киради. Талломи шилимшик парда билан қоплаган, цилиндр шаклидаги бир ядроли ҳужайралардан иборат. • Ҳужайранинг ўрта қисмида ҳужайра шираси билан тўлган катта вакуола бор. Ҳужайранинг марказида эса цитоплазма иплари билан боғланган ядро жойлашган. Спирогира иплари шохланмаган бўлиб, йирик цилиндрсимон ҳужайралардан ташкил топган. Спирогира ҳужайрасининг цитоплазмасида спиралсимон ўралган тасмасимон хромотофорлар бор. • Спирогиранинг кўпайиши • Спирогира вегетатив ва жинсий йўл билан кўпаяди. Вегетатив кўпайиши спирогира ипининг бир неча бўлакка бўлиниши орқали содир бўлади. Узилган ҳар бир бўлак ёш спирогира сифатида мустақил яшай бошлайди. • Жинсий кўпайиши – коньюгация йўли билан боради. Кўпайиш вақтида унинг иккита ипи параллел туриб, шилимшиқ ёнлари билан бир-бирига яқинлашади. Ёндош ҳужайраларда бир-бирига қараган ўсимта ҳосил бўлади. Ўсимталарнинг учлари бирлашгандан кейин, ўртадаги парда йўқолади ва каналча ҳосил қилади. Бир ҳужайранинг протопласти иккинчи ҳужайрага шу каналча орқали ўтиб қўшилади ва зигота ҳосил бўлади. Спирогиранинг кўпайиши • Маълум тинчлик даврини кечиргандан сўнг, у ўсади. Кеч кузда илиқ сувлардан бошқа жойлардаги спирогиранинг талломи ҳалок бўлади. Шу вақтда спирогиранинг вегетатив ҳужайралари батамом нобуд бўлади, зиготалар сув тагига чўкиб, у ерда қишлайди, баҳорда униб, янги туп талломга айланади. • Бу процесс олдидан зигота бирин-кетин икки марта бўлинади, биринчи марта редукцион тарзда бўлинишидан тўртта ҳужайра ҳосил бўлади. Шулардан учтаси ҳалок бўлади, тўртинчиси ўсиб янги индивидга айланади. • Тарқалиши • Осонгина кўпаювчи спирогира турли сув ҳавзалари, кўлмаклар, ариқ ва каналлар ҳамда дарёларнинг қирғоқларида ўсади. Ўзбекистондаги ҳовузларда, зовурларда ва секин оқадигаан ёки оқмайдиган кўлмак сувларда яшил сув ўтлардан – спирогирани (бақатўн) учратиш мумкин. У кўпинча ёпишмаган ҳолда сувда эркин сузиб юради. Клостериум- Closterium • Унинг ҳужайраси урчуқсимон (узун ромбсимон), бироз кенг ярим ойсимон шаклда бўлади. Ҳар бир яримта ҳужайра цитоплазмасида икки ёки ундан ортиқ тасмасимон, симметрик жойлашган кўп периноидли хромотафор лар бор. Унинг марказида бирмунча йирик ядро жойлашган. Ҳужайра қутбларидаги бўшлиқларда гипс кристаллари тўпланиши мумкин. Кўпайиши • Клостериум вегетатив ва жинсий йўл билан кўпаяди. Вегетатив кўпайганда , ҳужайра белбоғидан кўндалангига иккига бўлинади. Натижада, шохга ўхшаш иккита ёш ҳужайра вужудга келади. • Жинсий кўпайиши -коньюгация усулида боради. Клостериумда бир ҳужайра протопласти иккинчиси билан қўшилиб, зигота ҳосил қилади. Сўнгра, у қалин пўстга ўралиб, тиним даврига ўтади ва баҳорда ўсиб чиқади. Униши олдидан редукцион бўлиниб, вужудга келтирган тўртта ҳужайранинг иккитаси нобуд бўлади, қолган иккитаси эса янги индивидга айланади. • Улар оқадиган тиниқ, чучук сувларда ва ифлос кўлмак сувларда ҳаёт кечиради.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha