Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 421.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Зоология

Продавец

Bohodir Jalolov

Зоология фани, предмети, ривожланиш тарихи ва вазифалари

Купить
Зоология фани, предмети, ривожланиш тарихи ва вазифалари Мавзу: Зоология фани, предмети, ривожланиш тарихи ва вазифалари Р е ж а 1. Кириш. 2. Зоология фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи. 3. Зоология фанининг соҳа ва тармоқлари. 4. Ҳайвонот систематикасининг асослари. 5. Зоология фанининг вазифалари ва аҳамияти. Ҳайвонлар инсонлар ҳаётида қадимдан жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Қадимги инсонларнинг ҳаёти кўпроқ атроф-муҳит, табиат, айниқса ҳайвонлар ҳақидаги билимларнинг мавжудлигига боғлиқ бўлган. Ҳайвонлар ва қушларни қаердан топиш, қандай овлаш, балиқларни қандай тутиш ёки йиртқичлардан қандай ҳимояланиш, ҳайвонларни қандай кўпайтириш ва сақлашни билиш муҳим бўлган. Ибтидоий одамлардан бошлаб то бугунга қадар - ҳайвонлар ҳақидаги маълумотлар тўпланиб келган. Натижада инсоният қўлида ер юзида мавжуд бўлган ҳайвонлар ҳақида кўплаб билимлар йиғилиб қолди ва бу ҳайвонлар ҳақидаги фаннинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.  Зоология (грекча “ zoo ” – ҳайвон, “ logos ” - фан) ҳайвонот оламини ўрганадиган фан бўлиб, ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллиги, тузилиши, ҳаёти, систематик гуруҳлари, ўзаро қариндошлик муносабатлари ва келиб чиқиши(филогенияси) ҳамда географик тарқалиши тўғрисидаги фандир. У узоқ ва қизиқ тарихга эга. Ҳайвонлар ҳақидаги дастлабки китоблар Қадимги Хитой ва Ҳиндистонда мавжуд бўлган.  Одамзод ҳаётининг дастлабки ривожланиши, ҳайвонот дунёси билан мустаҳкам боғланган ҳолда борган. Турли хил археологик қазилмалар одамзотнинг ривожланиши ва ҳаётида турли хил ҳайвонлар катта ўрин тутганлигидан далолат беради.  Одам ибтидоий ривожланиш давларида турли хил умурт қ асизлар , балиқлар ва сут эмизувчи ҳайвонларни овлаб ҳаёт кечирган бўлса, кейинчалик баъзи сут эмизувчиларни ўзига ўргатиб, хонакила Қадимги Греция Аристотель ҳайвонларни 500 дан ортиқроқ турини аниқлаган ва уларни икки: қонлилар ( сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар, амфибиялар ва балиқлар)қонсизлар(ҳашоратлар, қисқичбақасимонлар, моллюскалар, чувалчанглар ва ҳ.к.з.)гуруҳларга ажратган. Илк бор ҳайвонот олами умуртқалилар ва умуртқасизларга бўлинган. Аристотель ўша вақтда маълум бўлган ҳайвонларни тарқалиши, тузилиши, ривожланиши ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берган . Аристотель (384-322 йй . биз. эрагача ) Ўрта асрлар  Уйғониш давригача жумладан ўрта аср даврларигача ҳам зоологиянинг ривожланишида деярли силжиш бўлмаган. Барча тўпланган маълумотлар системага солиниб ҳикоя тарзида берилар эди. Бу пайтга келиб Арасту систематикаси унитилиб кетган эди.  Немис олими К. Геснернинг беш томли “Зоология қомуси” асари (Х VI аср) шу тарзда ёзилган бўлиб, ҳайвонот дунёси алифбо тарзда кўрсатилган эди.  Эрамизнинг бошида ер юзида 300 млн. аҳоли яшаган бўлса, унинг сони 1950 йилга келиб 3млрд., 2000 йилга келиб 7млрд.га етди ва ҳайвон маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳам шу қадар ошиб келди. Натижада Зоология фани ўрта асрларга келиб ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш, овлаш ва улардан қандай фойдаланиш каби аниқ мақсадларни кўзлаб ривожлана бошлади. Туғилиш даври Левенгук Антони Ван - микроскоп яратди . Унинг микроскоп конструкция си мувофақиятли чиқди. У фанга номаълум бўлган содда ҳайвонлар оламини кашф қилди. Левенгук олдига бу “табиат жумбоғини”н и кўргани ҳатто Петр I ҳам ташриф буюради. Левенгук Антони Ван (1632 – 1723 йй .) Ўн саккизинчи, ўн тўққизинчи аср “ Табиат систематикаси ” номли (1735й.) асарида Ҳайвонот оламининг ҳозирги замон классификациясига асос солди. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг илмий номланишини бошлаб берди. Мазкур асар 43 йил ичида 13 марта нашр этилди. Биринчи нашрида (1735й.) 4208та тур кўрсатилган бўлса, унинг сўнгги нашрида ҳайвонлар тури сони 20мингдан ошди. Бу асрларда зоологияни ривожлантиришда Спаланцани, Бюффон, Сент-Илер, Ж.Б.Ламарк, Ж.Кювье, А.Уоллес, Т.Гексли, Ф. Мюллер, Э.Гэккел каби Ғарбий Европа олимлари шунингдек Ломоносов, Раллас, Вольф, К.Бэр ва Ф.Рулье ва бошқалар катта ҳисса қўшди.Линней Карл (1707 – 1778 йй .) Зоологиянинг ривожланиши Р о ссияда ҳайвонот оламини ўрганишда Пётр I 1725 йилда ташкил этган Россия Фанлар Академияси томонидан ташкиллаштирилган экспедициялар катта рол ўйнаган. Академик П.С.Паллас (1741–1811) Поволжье, Урал, Жанубий Сибир, Касбий бўйи паст текислиги, Шимолий Кавказ, Қ р и м каби академик экспедици ялар ва ўз кузатишлари хулосаларига таяниб "Русско-Азиатская зоография“ асарини яратди. Бунда ўша даврда маълум бўлган Россиянинг барча умуртқали ҳайвонлари таснифи берилган эди. Россияда зоологияни ривожлантиришда А.О. ва В.О.Ковалевскийлар, Мечников, Богданов, Заварзин, Холодковский, Зернов, Павловский, Скрябин ва бошқалар ҳам ҳисса қўшдилар. Ўзбекистонда зоологияни ривожлантиришда ЎзР ФА Зоология илмий текшириш институтида Т.Зоҳидов, А. Олимжонов, А.Богданов, К.Мухамма 19 асрнинг иккинчи ярми Зоология ва бошқа биология фанлари ривожланишининг янги босқичи XIX асрнинг иккинчи ярмидан Чарлз Дарвин нинг “ Турларнинг келиб чиқиши " (1859) асарини дунёга келиши билан бошланди . Ч.Дарвин ҳайвонот дунёсининг ўзгариши табиий ривожланиш натижаси бўлиб, янги тур ҳосил бўлиши эса яшаш учун кураш ва танланиш маҳсули эканлигини исботлади. Дарвин Чарльз Роберт (1809 – 1882 йй .) З оологи янинг ҳозирги замон босқичи Дарвин томонидан эволюцион таълимотнинг яратилиши зоология фанининг тез ривожланишига сабаб бўлди. Жуда катта ютуқлар зоосистематикада қўлга киритилди. Бундан янги-янги ҳайвон турларининг қайд этилиши далолат беради. Агар Аристотель ҳайвонларни 500 та турини қайд этган бўлса, К. Линне йга келиб 4208 та тур, XIX аср бошида 48 мингта , XIX аср охирида эса 400 минг т а тур, ҳозирги кунда 1,5 млн. ҳайвон тури қайд этилган. Жумладан Ўзбекистонда Ҳайвонот оламининг 15000дан ортиқроқ тури учрайди. З оологи я фанининг соҳа ва тармоқлари Зоология фанининг соҳалари: - Морфология; - Молекуляр биология; - Анатомия; - Эмбриология; - Физиология; - Палеозоология; - Цитология; - Филогения; - Гистология; - Систематика; - Қиёсий эмбриология; - Экология; Зоология фанининг тармоқлари: - Протистология; - Ихтиология; - Гельминтология; - Орнитология; - Малакалогия; - Паразитология; - Энтомология; - Арахнология; - Акарология; - Маммалогия; Ҳайвонлар систематикасининг асослари “ Тур” – деб нимага айтила ди? ТУР ( кенжа тур ) - УРУҒ(кенжа уруғ) - ОИЛА (кенжа оила) - ТУРКУМ (кенжа туркум) - СИНФ (кенжа синф) - ТИП (кенжа тип) - БЎЛИМ(кичик бўлим) -ҲАЙВОНОТ ОЛАМИ Зоология фанининг вазифалари ва аҳамияти 1. Ҳайвонлар тузилиши, кўпайиши ва ривожланишини ўрганиш. 2. Ҳайвонларни ер юзида тарқалиши ва тақсимланиш қонуниятларини ўрганиш. 3.Ҳайвонот оламининг инсониятга келтирадиган фойдаси ва зарарини аниқлаш. 4. Паризит, зара р кунанда ҳайвонларга қарши курашнинг экологик жиҳатдан тоза, биологик кураш чораларини излаб топиш. 5. Уй ҳайвонларини янги зотларини яратиш ва маҳсулдорлигини ошириш ва аҳолининг чорва маҳсулотларига бўлган талабини қондириш. 6. Ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш. 7. Ёшлар онгида табиат, ҳайвонот олами ҳақида билим ва тушунчалар ҳосил қилиш. Фойдаланиладиган адабиётлар 1. Барнс Р., Кейлоу П., и др. Перевод с анг. языка. Беспозвоночные. Москва. «Мир». 1992г. 2. Догель В.А. Зоология беспозвоночных. Изд. 7е. М. «Высщая школа» 1981г. 3 . Лавров И.Х. Зоология безпозвоночных. Москва. Изд. «Владос» 2002г. 4. Фролова Е.Н. и др. Практикум по зоологии беспозвоночных. Москва. «Просвещение». 1985г. 5 . Мовлонов О., Хуррамов Ш., Норбоев З. Умурт қасизлар зоологияси. Тошкент. Ўзбекистон нашриёти. 2002й. 6. Норбоев З. Н. Умуртқасиз ҳайвонлар зоологиясидан амалий машғулотлар. Тошкент. “Меҳнат”. 1991й. WWW зоология. ru http//zoohistory.ru Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Yomg‘ir chuvalchanglarining bioekologik xususiyatlari
  • Boshlang`ich sinf o`quvchilarini umurtqali hayvonlar bilan tanishtirishning metodlari
  • Respublikamiz tabiiy suv havzalarida uchraydigan baliq turlari va ularning ekologik guruhlari
  • Hasharotlarning tabiiy feromonlari
  • O’zbekistonning zaharli ilonlari, ularning tarqalishi va ahamiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha