Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Абу Али ибн Синонинг психологик қарашлари

Купить
Абу Али ибн Синонинг психологик қарашлари Абу Али ибн Синонинг психологик қарашлари Абу Али Хусайн Ибн Абдуллох Ибн Сино (лотинчалашган шакли - Авиценна) – 980 йил 18-июнида Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида таваллуд топган. 985-995 йиллар Ибн Сино Бухородаги улуғ олимлар Маҳмуд Масон, Исмоил аз- Зоҳидий, Абу Абдуллоҳ Зоҳидий, Абу Абдуллоҳ Нотилий, Ал- Қумрий каби улуғ олимлардан таълим олди.  995-1005 йиллар давомида Абу Али ибн Сино Бухоронинг улуғ олим ва табибларидан бири бўлиб танилди. Бухоро амирининг оғир касалини даволашда иштирок этиб, унинг эвазига амир кутубхонасида мутолаа қилишга рухсат олди. Ўзининг дастлабки илмий асарларини яратди. Хоразмлик олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) билан ёзишмалар олиб борди. 1005 йил Ибн Сино Бухородан Хоразм пойтахти Гурганжга келиб бу ердаги олимлар даврасида хизмат қилади, асарлар ёзади. «Тиб қонунлари», «Аш-шифо» асарларининг дастлабки материалларини ҳам йиға бошлади. 1012-1014 йиллар Абу Али ибн Сино Ғазна подшоҳи Султон Ғазнавий таъқибидан қочиб Хоразмдан чиқиб кетади. 1014 йил Абу Али ибн Сино Рай шаҳрига келади. Бу ерда табиблик билан шуғулланади ва илмий ишларини давом эттиради. 1016 йил Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг таъқибидан қочиб Абу Али ибн Сино Райдан Казвин орқали Ҳамадонга ўтади. Бу ерда Амир Шамсуддавланинг вазири бўлиб хизмат қилади. Сўнг ҳарбийларнинг иғвоси билан Фаражон қалъасида ҳибс этилади. Бу ерда Абу Али ибн Сино «Ал ҳидоя» («Бағишлов»), «Ҳай ва Якзон» («Уйғоқнинг ўғли Тирик»), қуланж касали тўғрисидаги «Китоб улкуланж» асарларини ёзди. «Юрак дорилари» китобини ҳам шу йилларда ёза бошлади.  1025 йил Абу Али ибн Сино Ҳамадондан Исфаҳонга ўтди. Бу ерда умрининг охиригача яшади. «Тиб қонунлари», «Аш-шифо» каби шоҳ асарларини тугаллади. «Китоб ул-Алойи» асарини ёзди.  1037 йилда Абу Али ибн Сино Исфаҳон амири Алоуддавла билан Ҳамадон сафарида бирга бўлди. Шу сафар давомида эски касали қўзғаб қолди ва вафот этди. Абу Али ибн Синони Ҳамадон шаҳрида дафн этишди. Абу Али ибн Синонинг психологик қарашлари  Абу Али ибн Сино табиблик ва илмий фаолияти давомида инсон руҳиятига доир кўп хулосаларни кашф этди.  Психология фанидан маълумки, инсоннинг психологик ҳолатлари кўпроқ унинг физиологик ҳолатларига боғлиқ бўлади. Бу борада Ибн Синонинг фикри шундай: соғ ва носоғ одамда бир хил кўриниш содир бўлмайди. Аввал носоғ одамни соғломликка эриштирмоқ, шундан кейин ундан соғ одам қиладиган ишни кутмоқ керак. Абу Али ибн Синонинг психологик қарашлари Абу Али ибн Сино ўзининг “Китоб ал Шифо” асарида шахснинг устивор тузилмаси ва нафс турлари хусусида батафсил тўхталган. Нафси наботийНафси ҳайвоний Нафси инсоний нафс Тавлид (кўпайиш)Нумув (ўсиш) Тағзия (озиқланиш) Қувваи мудрика (идрок қуввати) Қувваи мухаррика (ҳаракатлантирувчи кучлар)Дил (юрак, англанмаганлик) Ақл ( онг ва онгсизлик) Абу Али ибн Синонинг психологик қарашлари Абу Али ибн Сино юнон файласуфларини ўрганишда кўп жиҳатдан Ал Фаробий асарларига таяниб иш кўрган. У сўфийлик ғояларини Арастунинг фалсафий тизими билан боғлашга ҳаракат қилиб кўрган. Инсоннинг феъли олдиндан белгиланган қисмат туфайли пайдо бўладими? Яъни характер генетик омилга ёки тақдирга боғлиқми? – деган саволга олим: Қисматни белгиловчи Оллоҳнинг иродаси ҳамма нарсага бош. Унинг иродасидан ташқари ҳеч нарса мавжуд бўлмайди. Аммо ҳар бир мавжуд нарсага оид кўп сифатлар борки, бу сифатларни инсон – ҳар бир вужуд муҳит, тарбия ва турли таъсирлар орқали касб этади, - дейди.  Агар бу касб этилган сифатлар салбий бўлсалар, улардан қутулиш йўли қандай? Салбий сифатлардан қутулиш учун, агар улар тасодифий таъсир туфайли пайдо бўлган бўлсалар, киши ўз иродасини сафарбар этмоғи лозим. Кўп нарса инсоннинг ўзига боғлиқ. Агар бу сифатлар одатга айланиб қолса, кишининг табиатига мослашиб қолади. Демак, яхши сифатларга одатланган одам яхшилик касб этади: ёмон сифатларга одатланган эса ёмонликка ўрганиб қолади. Яхшилик ва саховат ошиқчалик ва етишмовчиликнинг ўртасидир.  Ибн Сино тингловчининг қарашларидан унинг тушуна олмаётганини сезади. Чунки суҳбат фалсафий тус ола бошласа, у мавҳумлашиб боради.  Масалан, - дейди Ибн Сино, - агар беморда иссиқлик ортиб кетган бўлса, уни совуқликдан иборат озуқа ва дори билан камайтирамиз. Агар совуқлик ортиб кетган бўлса, уни иссиқлик ёрдамида пасайтириш керак бўлади. Худди шунинг сингари ўзимизда етишмовчилик сезсак, эзгу сифатларни оширмоқ ҳисобига ўша етишмовчиликни камайтирмоғимиз зарур. Абу Али ибн Синонинг психологик қарашлари Ибн Синонинг руҳнинг номоддийлиги ҳақида қизиқ бир фикри бор: «Руҳ нуроний моддадир. Кирувчи руҳ нур дейилади. Кўз нурни кўрса нафс севинади, қоронғуликда у сиқилади. Чунки ёруғлик нафсни ташувчи (маркаб)га ўхшаш бўлиб, қоронғилик унинг зиддидир. Хурсандлик, ғам, хавф, ғазаб юракда бўлган руҳнинг махсус таъсирланишидан пайдо бўлган. Хурсандлик бир турли лаззатдир, дейди олим.  Лаззатда истеъдод лаззатланувчининг миқдор ва кайфиятида энг яхши ҳолда бўлишини тақозо қилади. Модданинг миқдорда ортиқлиги қувватнинг шиддатда ортиқлигини келтириб чиқаради. Бунинг зидди эса аламга бўлган истеъдодни билдиради. Бирор нарсага ҳозир турганда энг кичик туртки ҳам етарли. Масалан, олтингугурт салгина олов билан ёниб кетади. Ўтин эса унга қараганда икки баравар ортиқ бўлсада, дарров ёна олмайди. Шунга ўхшаш шодланиш қобилиятига эга бўлган руҳ сал нарсага севинади. Хурсандликнинг кетма-кет келиши хурсандликка тайёрлайди. Ғамнинг кетма-кет келиши ғамгинликка мослайди. Қувноқ кишига сабабларнинг энг кучлисигина таъсир қилади, шодлантирувчи сабабларнинг кучсизи ҳам таъсир қилаверади. Бунинг зидди эса ғамгинликка йўллайди.  Олимнинг ушбу фикрлари умумий психология фанининг ҳисси  Олимнинг психофизиологияга доир фикрлари: Кўп миқдорли, соф, қуюқ ва суюқлиги муътадил бўлган қон руҳни шодлантиришга ҳозирлайди. Чунки ундан ана шундай сифатли руҳ туғилади. Агар қон суюқ, серсув бўлса қалбни заиф қилади ва қўрқоқликка ҳозирлайди. Чунки бундай қоннинг ҳаракати қийин ва оғир. Ғализ, қуйқали ва юқори ҳарорати бўлган қон руҳни ғам ва ғазабга чорлайди. Ғам қуйқа ва хира руҳдан, ғазаб руҳ ҳароратидан бўлган алангаланишдан келиб чиқади.  Абу Али ибн Синонинг психологик, фалсафий қарашлари, илмлар таснифи, таърифи ва таркиби ҳақидаги фикрлари унинг “Тиб қонунлари” асарида инсон физиологияси ва психологияси асосида талқин этилади. Ибн Сино сезгини ташқи ва ички сезгиларга ажратади.  Ташқи сезги инсонни ташқи олам билан боғлайди, улар 5 та: кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид ва тери сезгиси. Булар инсоннинг маълум органлари - тери, кўз, оғиз, бурун ва қулоқ билан узвий боғлиқ.  Ички сезгилар - бу умумий, чунончи, таҳлил этувчи, ифодаловчи, эслаб қолувчи (хотира), тасаввур этувчи сезгилардир. Ибн Сино мияни барча сезгилардан борувчи нервлар маркази, умуман инсон нерв тизимининг маркази эканлиги ҳақидаги таълимотни олға сурган. Инсон тана ва жондан ташкил топади, мия инсонни бошқариб турувчи марказдир. Олим инсоннинг ёш даврларини қуйидаги тўрт даврга бўлади:  ўсиш ёши – ўсмирлик - туғилгандан 30 ёшгача давом этади.  Ўсишдан тўхташ – ёшлик - 35-40 ёш;  чўкиш ёши – 60 ёшгача;  кучсизлик билан чўкиш ёши – умр охиригача боради. Бу кексаликдир.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha