Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Agronomiyaning rivojlanishi, qishloq xo’jaligi sohasida olib borilayotgan ishlar

Купить
Agronomiyaning rivojlanishi, qishloq xo’jaligi sohasida olib borilayotgan ishlar РЕЖА 1. Деҳқончиликнинг ривожланиш тарихи 2. Агрономиянинг ривожланиш тарихи ва деҳқончиликдаги аҳамияти. 1. Деҳқончиликнинг ривожланиш тарихи. Ҳозирги қишлоқ хўжалиги кўп сонли 200.000 йиллик чорва ва деҳқончиликка асосланган илмий тадқиқотлар асосида қўрилган. Кўпчилик ҳолатларда инсониятнинг мавжудлиги сақланиб қолишида овчилик ва чорвачилик ҳисобига озиқ-овқат маҳсулотларини топиш ва яшаш учун курашга асосланган. Бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий манбаи донли экинлар бўлиб ҳисобланади. Бу экинлар биринчи марта бундан 10.000 йил илгари яъни муз даврининг охирларида маданийлаштирилган. Бу давр қишлоқ хўжалигида инсоният цивилизациясининг бошланишига тўғри келади. Америка Қўшма штатларидаги бугунги қишлоқ хўжалиги – тупроқларни маҳсулдорлигини ошириш, инсоният томонидан технологик ишланмалар ҳамда давлат сиёсати орқали эришилди. Технология, жумладан механизациялаштириш, озиқлан • Агроном – қишлоқ хўжалик соҳасидаги мутахассис бўлиб деҳқончилик ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланди. Агрономнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1. Ерни экишга тайёрлаш ва экиш, бегона ўтларга қарши кураш, ўғитлаш ва тупроқ унумдорлигини ошириш; 2. Ўтқазиладиган кўчатларини ва экиладиган уруғларни назорат қилиш; 3. Ўсимликларни парвариш қилиш; 4. Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан асраш; 5. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йиғиб-териб олиш ва сотиш. • Агрономия грекча сўз бўлиб, agros- дала ва nomos-қонун маъносини билдиради, яъни дала қонунларини ўрганувчилардир. Инсон ерда қачон юришни бошлагани аниқ эмас. Илмий изланишлар шуни кўрсатдики, замонавий одам Африкада 200.000 йил авал яшаган. Африкадан одам Европа ва Осиёга миграция қилган. Осиёдан эса бир неча маротаба кўчган, эртанги одамлар Сибирни кезиб ўтишни яхши кўрар эди, хозирги кунда Аляска 20.000 дан 25.000 гача йиллар давомида охирги музлик даври Шимолий Америка (расм 1-1). Саёҳат кичик қайиклар ёки ер орқали бўлиши мумкин эди. Миллион музликлар пайдо бўлиб, сув сатҳини пасайтириб юборди ва Беренг бўғози ҳосил бўлди. 18 миль (29 километр) Аляскани кезиб ўтиб, бу ерларда энди кучманчи халқ яшайди. 2 • Деҳқончиликда ўғит қўллаш тарихи узун. Бу амалиёт қадимги Рим, Юнон, Миср даврида бошланган. У пайтларда ўғитлар деҳқонлар тажрибасидан келиб чиқиб қўлланилган бўлиб, ўғит қўллаш зарурлиги илмий асос ва тушунчага эга бўлмаган. • Масалан, қадимги римликлар ўрмондан ажратиб олинган ерларга чорва молларининг ахлатларидан ташқари кул, гипс, оҳак ва мергель каби минерал моддаларни ҳам солиш лозимлигини яхши билганлар. Тупроқнинг типларига қараб мергелнинг турли хилларини қўллаш яхши натижа беришини эътироф қилганлар. Бунинг сабабини тушунтириш осон. Ер нордон реакцияга эга бўлган, яъни тупроқ сингдириш комплексида водород ионлари кўплаб ютилган холатда бўлган. Тупроқ муҳитининг бундай шароитида қишлоқ хўжалик экинлари яхши озиқлана олмайди ва юқори ҳосил бермайди. Оҳак ва мергель таркибидаги кальций ва магний ионлари тупроқ сингдириш комплексидаги водородни сиқиб чиқаради ва унинг ўрнини эгаллаб, тупроқ реакциясини нейтралга яқинлаштиради. Шунингдек, экинлар алмашлаб экилганда, тупроққа солинадиган моддалар якка зироатчиликдагидан кўра юқори самара бериши амалда исботланган. Қадимги Юнонистон, Хитой ва Европа деҳқончилигида чорва моллари қолдиқлари, дуккакли ўсимликлар ва турли чиқиндилардан фойдаланилган. Хитой, Корея ва Японияда 4000 йил бурун қолдиқ ва чиқиндилардан компостлаш йўли билан ўғит тайёрланган. Шу туфайли ушбу мамлакатларда чиқинди ва қолдиқлар тўпланиб қолмаган, атроф-муҳит тоза бўлган. Мексикада яшаган ҳинду қабилалари ўзларининг эҳтиёжларидан ортиб қолган, шунингдек, тўлқинлар қирғоққа чиқариб ташлаган балиқларни майдалаб, тупроққа солиш, маккажўхори ҳосилдорлигига ижобий таъсир кўрсатишини кузатганлар, лекин унинг моҳиятини тушуниб етмаганлар. Деҳқончилик “кашф қилинган” илк даврларда инсонлар ҳосил тақдирини бевосита худоларнинг номи ва фаолияти билан боғлаганлар. Лекин вақт ўтиши билан агротехника тадбирларининг, шу жумладан ўсимликларни озиқлантиришнинг деҳқончиликдаги аҳамияти яққол намоён бўла борди ва бу масалага оид асарлар пайдо бўлди. Масалан, ўз даврининг машҳур кишиси Колумелланинг асарларида деҳқончиликка оид китоб ёзган 50 дан ортиқроқ тадқиқотчининг номи келтирилган. Лекин уларнинг жуда ҳам кам қисми бизгача етиб келган. • 1699 йилда Бернар Палисси ялпиз ўсимлигининг дарё сувида ёмғир сувидагидан кўра яхшироқ ривожланишини, бир оз тупроқ аралаштирилган (лойқа) сувда эса янада яхши ривожланиши учун зарур моддалар борлигини кўрсатиб берди. • 1758 йилда Фарангистонда Дюгамель Сена дарёсининг сувида ўсимликларни ўстириб, яна бир бор ўсимликлар фақатгина сувда ҳам меъёрида ўсиб ривожлана олади, деган хулосага келди, лекин бунда дарё сувининг тери ошлаш корхонасининг чиқиндилари билан ифлосланганлигини ҳисобга олмади. • Шаҳар аҳоли пунктларининг чиқиндиларидан ноанъанавий ўғитлар ишлаб чиқариш Европада (Англия) ХIX асрдан бошланган ва ХIX асрдан ҳозиргача Англия қишлоқ хўжалиги талаб қиладиган ўғитнинг 40% чиқиндилардан олинмоқда. • Россияда ўсимликларнинг озиқланиши масалаларини ишлаб чиқиш ва ўғитларни ишлатиш ХVIII асрнинг охири ХIХ асрнинг бошларига тўғри келади. Ўша дврнинг илғор агрономлари ва олимлари тупроқ унумдорлигини тиклаш учун гўнг, кул, охак ва бошқа махаллий ўғитларни ишлатишга катта эътибор бердилар. • Маълумки, Ўрта Осиё қадимий дехқончилик марказларидан бири хисобланади. Тахминан XIV-XV асрларда ёзилган “Зироатнома” (Фан- и кашту зироа) асарида аждодларимизнинг минг йиллик дехқончиликка оид тажрибалари умумлаштирилган. Китобдаги айрим маълумотларнинг гувоҳлик беришича, улар экинлардан юқори ва мўл ҳосил етиштиришда ўғитларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини яхши билганлар. Мазкур асарда турли чорва молларининг гўнглари тупроқларга турлича таъсир кўрсатиши, қўй ва эчкиларнинг гўнглари от гўнгига нисбатан бир ярим баравар кучлироқ эканлиги эътироф этилган. Айниқса, чўчқа ахлати ўғит сифатида унчалик аҳамиятга эга эмаслиги, уни қўллаганда турли-туман иллатлар келиб чиқиши алохида қайд этилган. Шунингдек хозирги кунда биз “компост”деб атайдиган “нурийи махлут” ни тайёрлаш усуллари уларга ўша қадим замонлардаёқ маълум бўлган экан. Нурийи-махлутни тайёрлаш учун гўнг, ариқ ва зовур тупроқлари, чириган қамиш, хашак ва барглар, эски девор ва том тупроқлари, ахлатлар, кул, истеъмол учун ярамайдиган мева-чевалар, чарм ва полос қолдиқлари ҳамда суяк талқонларидан усталик билан фойдаланганлар. Аждодларимиз шунингдек, экинлар ва тупроқ (тўғрироғи тупроқнинг хусусиятлари) ўртасидаги муносабатга азал- азалдан қизиқиб келганлар ва ўрганганлар. Натижада Қува ва Дашнободнинг тупроқлари анор, Наманган тупроқлари олма, Каттақўрғон тупроқлари узум етиштириш учун энг қулай эканлиги аниқланган. Олтиариқнинг бодиринглари, Марғилон анорлари ва Чоржўй қовунлари қадим-қадимдан буён маълум ва машҳурдир. Юқорида санаб ўтилган воситалар ёрдамида яқин-яқингача ҳам тупроқлар таркибидаги чиринди ва озиқ элементларининг миқдори кўпайтирилган. Адабий манбалардан маълум бўлишича, ҳозирги кунда суғориладиган типик бўз тупроқларнинг унумдорлиги сезиларли даражада пасайиб бормоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири тупроқларга етарли даражада органик ўғитлар қўлланилмаётганлигидадир. Бу муаммоларни ҳал қили Қишлоқ хўжалигининг халқ хўжалиги ва саноатдаги аҳамияти Дунёда инсонларнинг кийими ва ишлаб чиқариладиган газламаларнинг 70% и пахта толасидан қилинади. Қолган қисми эса ипак, табиий тола жун ва бошқалардан тайёрланади. Қишлоқ хўжалиги турли хил ишлаб чиқариш тармоқларини хом ашё билан таъминлайди. Қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳалар билан боғлиқлиги Агрономияни ривожлантириш истиқболлари Ерларни ўзлаштириш ва кам меҳнат ҳамда маблағ сарфлаган ҳолда тупроқ унундорлигини оширишнинг эски усулларини такомиллаштириш ва янада фойдалироқ усулларини ишлаб чиқиш; Уруғчиликнинг эски усулларини яхшилаши, янгиларини ишлаб чиқиши, бу билан қишлоқ хўжалигини фақат юқори сифатли уруғлар билан таъминлаш; Экинларни районлаштириш – тупроқ-иқлими ҳар хил бўлган районлар, ҳатто, айрим хўжаликлар учун муайян шароитда қимматли ва серҳосил ҳисобланган навларни танлаш; Тупроқни ишлаш, экишга тайёрлаш, ҳар хил экинлар экиш, ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнат ва маблағ сарфини камайтиришнинг илмий жиҳатдан асосланган усулларини ишлаб чиқиш; Фаннинг барча ютуқлари ва ишлаб чиқариш илғорлари
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha