Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Амалий психолог мутахассис ва шахс сифатида

Купить
Амалий психолог мутахассис ва шахс сифатида Reja: 1. Амалий психолог мутахассис сифатида 2. Психолог ишининг болалар муассасаларига кўра хусусиятлари 3. Психолог ишини нимадан бошлаши керак? Амалиётчи психологлар иш тажрибасини таҳлил қилиб, биз психологик хизмат доирасида алоҳида диагностик иш, алоҳида коррекцион иш ҳақида гапириш мумкин эмас деган хулосага келдик. Психологик хизматда диагностик-ривожлантирувчи йўналишлар ишнинг ягона йўналишлардир. Д.Б. Элькониннинг таъкидлашича, болаларни танлаш учун, аниқланган четлашишларни тузатиш мақсадида психик тараққиётни назорат қилишга йўналтирилган махсус диагностика зарур. Унинг таъкидлашича, тараққиётда бўлиши мумкин бўлган четлашишларни эртароқ тузатиш учун психик тараққиётни назорат қилиш зарур. Амалиётчи психолог фақатгина диагноз қўйиш билан чекланмасдан, кейинги ривожланиш дастурини ишлаб чиқади, ўзи берган тавсияларнинг бажарилишини назорат қилади, коррекцион ва ривожлантирувчи ишларни ўзи ҳам олиб беради. Амалиётчи психологнинг диагностик- коррекцион иши мураккаб фаолият турларидан бири бўлиб, махсус психологик тайёргарликни талаб қилади. Амалиётчи психологнинг диагностик - коррекцион фаолияти мураккаб, жавобгарликни талаб қилиши билан бирга, кам ишлагандир. Психологияда шахснинг индивидуал хусусиятлари деганда бир шахсни иккинчи шахсдан фарқлайдиган хусусиятлар тушунилади. * Индивидуал ёндашувнинг вазифаси – ривожланишнинг индивидуал усулларини аниқлаш, боланинг имкониятларини ҳар бир шахснинг фаоллигини таъминлашдан иборат. Бу нуқтаи назардан олганда индивидуал ёндашув фақатгина «тарбияси қийин» болаларга эмас, барча ўқувчиларга ҳам зарурлиги тушунарли бўлади. * Коллеж психологлари бу усулни у ёки бу шаклда қўллайдилар, чунки бу кўзга ташланиб турган қийинчиликлар билан биргаликда, бола шахсий тараққиётининг баъзи яширин нуқсонларини ҳам топишга ёрдам беради. * Бундай диагностик ишининг асосий мақсади - ўқувчи психик тараққиётининг умумий ҳолатини билишдан иборат. * Бундай кўп қиррали ва тўлиқ диагностика натижалари психолог учун ҳам, ота-оналар, ўқувчилар учун ҳам «тарбияси қийин» бола билан олиб бориладиган тузатиш ва ривожлантириш ишларининг йўлларини аниқлаш имконини беради. * Бу усул ютуқлар билан бирга, камчиликларга ҳам эга. Турли таълим – тарбия муассасаларида бугун психолог янгилик эмас. Психологларнинг таълим тизимида фаолият кўрсатиб келаётганларига анча бўлди. Бироқ халигача кўпчилик бу соҳа мутахассислари ишига бироз шубҳа аралаш назар билан қарашмоқда. Бунга маълум маънода психологларнинг ўзи ҳам айбдор. Улар ўз фаолиятларининг, ўз ёрдамининг қанчалик муҳимлигини, ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб вояга етказишда уларнинг иштироки зарур эканлигини кўрсатиб, ифодалаб бермаяптилар. Бунинг асосий сабабларидан бири, бизнинг фикримизча, психологларнинг ўз фаолиятида таълим тарбия муассасалари характерли хусусиятларига етарлича эътибор бера олмаётганликлари, муассасанинг ўзига хос хусусиятларига мослаша олмаётганликларидадир. Турли ёшдаги, жинсдаги маълумот ва эътиқод даражасидаги одамлар билан психолог бир хил метод ва усул орқали ишламас экан нима учун турли таълим - тарбия муассасаларида олиб борадиган фаолияти ўзаро фарқланмайдими? Турли муассаса бу турлича шароит, турли муассаса-бу ривожланиши жиҳатдан турлича бўлган болалар. Шундай экан, турли хил муассасаларда психолог ягона қолипга солинган йўлдан бориши мумкинми? Бизнингча, мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб, турли туман болалар муассасаларида психолог олиб борадиган ишнинг бир – биридан фарқи, ўзига хос ва такрорланмас хусусиятларига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Биз қисқача тарзда психологнинг мактабгача тарбия муассасаларида олиб борадаган ишлари, умумий ўрта таълим мактабларида ва меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари билан амалга оширадиган ишларнинг айрим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Бугунги кунда кўпчилик умумий ўрта таълим мактаблари ўзининг психологларига эга. Бироқ шунга қарамай директор ва ўқитувчилар кўпинча психологнинг қўлидан нима келиши мумкинлигини яхши тасаввур этолмайдилар. Уларга психолог ҳамма муаммоларини бир зумда ҳал қилиб берадигандек туюлади. Аммо психологнинг мактабда иш бошлаганидан кейин мактабда ташқи жиҳатдан ҳеч нарса ўзгармаганини кўришгач, уларда «Мактаб психологининг ўзи нима кераги бор?» деган типдаги саволлар туғилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мактабдаги амалий иш учун психолог ўрганган назарий билимлар етмай қолади. Мактабга келиб қолгач, психологлар кўпинча амалиётнинг улар олдига қўйган муаммоларидан довдираб қоладилар. * Шундай аҳволга тушиб қолмаслиги учун психолог аввало мактабга нима мақсадда бораётганлигини аниқлаштириб олиши керак. Психологик хизматнинг умумий мақсадларидан келиб чиқиб, психолог умумий ўрта таълим мактабида қуйидаги вазифаларни бажариши талаб этилади: * 1. Болаларнинг ҳар-бир ёш босқичида шахс сифатида ва интеллектуал жиҳатдан тўлақонли ривожланишини таъминлаш, уларда ўз-ўзини тарбиялаш ва ривожлантириш қобилиятини шакллантириш: * 2. Ҳар бир болага индивудуал ёндашувни ва унинг психологик- педагогик ўрганилишини таьминлаш: * 3. Боланинг интеллектуал жиҳатдан ва шахс сифатида ривожланиш жараёнида юз бериши мумкин бўлган четга чиқишларни профилактика қилиш. * Шундай қилиб, психолог мактабга аввало болалар учун келади. Лекин бу психолог ўқитувчилар билан ишламайди, дегани эмас. * Психолог мактабда енгиб ўтиши керак бўлган биринчи тўсиқ - бу мактабнинг педагогик жамоасига қўшила олишдир. Борди-ю, психолог бу мураккаб организмга қўшилиб кета олмаса, ўз ишида муваффақиятга эришиши даргумондир. * Психолог адаптацион даврининг қийин кечишига бир неча омил сабаб бўлади. Кўпинча ўқитувчилар психологни болаларни қандай қилиб тарбиялашни, қандай яшашни ўргатувчи инсон сифатида кўриб, дастлабки кезлардаёқ унга нисбатан салбий установкани шакллантириб оладилар. * Ўз- ўзига ишончи суст бўлган ўқитувчилар психологни гўё унинг камчиликларини ошкор этувчи шахс сифатида идрок этиб, уни қандайдир инспектор сифатида қабул қиладилар. Булар эса психологнинг мактаб шароитига тез кўникиб, мактаб ҳаётига чуқур сингиб кетишга ҳалақит беради. * Бунинг олдини олиш учун психолог ўқитувчилар билан ўзаро тенг муносабатларга киришиши, иккала тараф ўзини билағон қилиб кўрсатмаслиги,энг му- ҳими бир-бирини рақиб деб ҳисобламаслиги зарур. * Шунга эришиш керак-ки, ўқитувчилар психологни уларга ёрдам бера оладиган бошқа мутахассис сифатида қабул қилсинлар. * Мактабдаги илк қадамларданоқ психолог маъмуриятга уларнинг фаолият доирасига нималар кирмас-лигини,мўжизалар кўрсатиш унинг қўлидан келмаслигини тушунтириши лозим. * Ўқитувчи билан бўлган суҳбатда у ёки бу боланинг муаммоси психологик муаммо бўлмагани учун у бўйича ҳеч нарса қила олмаслигини тан олишдан қўрқмаслик керак. * Дастлабки қадамларни қўйишда ота-оналар билан алоқа ўрнатиш жуда муҳим. Дастлабки алоқа ихтиёрий характерда бўлиши ва ўзи мурожаат қилган ота-оналар билан амалга оширилиши керак. Бунинг учун психолог алоҳида кун ва соатларни ажратиши лозим. * Демак, умумий ўрта таълим мактабида ишни бошлашдан аввал психолог: * 1. Ўзининг педагоглар жамоаси ва мактаб маъмурияти билан бўлган муносабатларни тўғри йўлга қўйиши. * 2. Ўз ишининг асосий мақсади - бу боланинг оптимал ривожланишини таъминлаш эканини доим ёдда сақлаши. * 3. Ўзининг фаолиятида профилактик ишга у билан бевосита боғлиқ бўлган диагностик ва ривожлантирувчи ишга алоҳида эътибор билан қараши (ахир касални тузатгандан унинг олдини олган маъқулроқда) лозим бўлади. E’tiboringiz uchun rahmat. _çðåíèÿ_ellikkala.uz_.wmv
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha