Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Анатомия

Продавец

Bohodir Jalolov

Анализаторларнинг тузилиши ва аҳамияти

Купить
Анализаторларнинг тузилиши ва аҳамияти Маърузачи: б.ф.н., доц. Раҳматуллаев Ёрқин ШокировичЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ www.arxiv.uz 1. Анализаторлар ҳақида тушунча 2. Эшитиш ва мувозанат анализа- торларининг тузилиши 3.Кўриш ва тери анализаторининг тузилиши 4. Таъм ва ҳид билиш анализатор- ларининг тузилиши РЕЖА www.arxiv.uz Анализатор - грекча ἀνάλυσις - analysis сўзидан олинган бўлиб, таҳлил қилиш, сезиш, сезги каби маъноларни англатади. Организм ташқи ва ички муҳитдан келадиган турли хил таъсиротларни қабул қилади ҳамда уларни таҳлил этади. Академик И.П.Павлов таъбири билан айтганда биринчи ва иккинчи сигнал системасининг асосини анализаторлар ташкил қилади. Анализаторлар катта яримшарлар пўстлоғида жойлашган бўлиб, уларнинг периферик учлари рецепторлар деб юритилади. Улар ўз навбатидаэкстро-, интро- ва проприорецепторларга бўлинади. Анализаторлар ҳақида тушунча www.arxiv.uz Нерв йўли Рецептор Бош мия яримшарлариАнализатор қисмлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz Эшитиш аъзоси бўлган қулоқ бош суягининг чакка қисмида жойлашган. У уч қисмга бўлиб ўрганилади: ташқи, ўрта ва ички қулоқ. Эшитиш ва мувозанат анализаторларининг тузилиши www.arxiv.uz Ташқи қулоқ - қулоқ супраси ва ташқи эшитиш йўлидан иборат. Қулоқ супраси эластик хусусиятга эга бўлган тоғайдан ташкил топган, устидан тери билан қопланган. Ташқи қулоқ йўлининг охирида бириктирувчи тўқимадан ташкил топган 0,1 мм қалинликдаги ноғора парда бўлиб, у ташқи қулоқ йўлини ўрта қулоқ бўшлиғидан ажратиб туради. Ташқи қулоқ йўлини қоплаб турувчи терида жуда кўп майда безлар бўлиб, улардан ёғсимон суюқлик ажралади. www.arxiv.uz Эшитиш анализаторининг қисмлари www.arxiv.uz Ўрта қулоқ бўшлиғи Евстахий найчаси ёрдамида бурун ҳалқумига туташган. Ўрта қулоқда бир-бири билан кетма-кет бириккан учта эшитиш суякчалари (болғача, сандонча ва узангича) товуш тўлқинлари таъсирида ноғора пардада ҳосил бўлган тебранишни ички қулоққа ўтказади. Ички қулоқ - бўшлиқ ва илонизи каналчалар тизимидан, яъни суяк лабиринтдан иборат. Суяк лабиринтнинг ичида парда лабиринт жойлашган, улар орасидаги торгина бўшлиқда перилимфа суюқлиги бўлади. Суяк лабиринтда чиғаноқ бўлиб, унинг ичида товушни сезувчи ҳужайралар, яъни эшитиш рецепторлари жойлашган. Суяк лабиринтнинг даҳлиз ва ярим доира каналчалар деб аталувчи қисмидаги халтасимон тузилмаларда одам танасининг фазодаги мувоза- натини таъминловчи вестибуляр анализаторнинг рецепторлари жойлашган. www.arxiv.uz Кўз бош суягининг махсус чуқурчасида - кўз косасида жойлашган. У кўз соққаси, кўриш нерви ва ёрдамчи қисмларидан иборат. Кўзнинг ёрдамчи қисмларига кўз соққасини ҳаракатлантирувчи олтита мускули ва уларнинг нервлари, кўз ёш безлари ва уларнинг каналчалари, кўз ёш қопчаси ҳамда қовоқ ва киприклар киради. Мускуллар кўз соққасини ҳаракатлантириб, кўриш доирасини кенгайтиради. Кўз ёш безларидан ажраладиган суюқлик кўзнинг шох пардасини намлаб, уни чангдан ювиб туради. Қовоқлар ва киприклар кўз соққасини ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларидан ҳимоя қилади. Кўриш ва тери анализатори www.arxiv.uz www.arxiv.uz Кўз соққаси юмалоқ тузилган бўлиб, олдинги ва орқа қутбларга эга бўлади. У ташқи ва ички қисмлардан иборат. Ташқи қисми уч қават: ташқи фиброз, ўрта - қон томир ва ички тўрсимон пардадан ташкил топган. Ички қисмига кўз ичи суюқлиги, кўз гавҳари ва шишасимон тана киради. Кўз соққасининг ташқи-фиброз пардаси икки қисмга бўлинади. Унинг олдинги қисми шох парда деб аталиб, у шишадек тиниқ, ёруғлик нурларини синдириш хусусиятига эга. Ташқи фиброз парданинг ён ва орқа қисми кўзнинг оқ пардаси (склера) деб аталади. Кўз соққасининг қон томир қавати номига монанд, қон томирларига бой бўлиб, кўз тўқималарини озиқ-моддалар ва кислород билан таъминлайди. www.arxiv.uz Кўриш анализаторининг қисмлари www.arxiv.uz Терининг дерма, яъни асл тери қаватида рецепторлар жойлашган бўлиб, улар уч хил: оғриқни, ҳароратни, сийпалаш ва босимни сезувчи (тактил) рецепторлардир. Оғриқни сезувчи рецепторларнинг сони тахминан 1 млн га яқин. Улар ҳимоя вазифасини ўтайди, яъни оғриқ сезиш туфайли одам ўзини ноқулай таъсирдан четга олади, ҳимояланади. www.arxiv.uz Таъм билиш рецепторлари тилнинг сўр- ғичларида, юмшоқ танглай ва томоқнинг шиллиқ пардасида ҳамда томоқдаги бодомсимон безларнинг устки қаватида жойлашган. Айниқса, тилнинг учида, ён ва орқа қисмида рецепторлар кўп бўлади. Рецепторлар овқат таркибидаги кимёвий моддалар таъсирида қўзғалади. Уларнинг қўзғалиши тил-ҳалқум нерв толаларига ўтиб, улар орқали узунчоқ мияга боради. Ундан оралиқ миядаги кўриш дўмбоғи, сўнгра бош мия ярим шарлари пўстлоғи чакка қисмининг юқори соҳасидаги таъм билиш марказига боради. Бу марказда таъсир анализ ва синтез қилиниб, унинг табиати таъм сифатида аниқланади.Таъм ва ҳид билиш анализаторлари www.arxiv.uz 1-рецептор, 2-сўрғич, 3-нерв, 4-безчалар www.arxiv.uz Ҳид билиш рецепторлари бурун бўшлиғининг шиллиқ пардасида жойлашган. Уларнинг сони ўртача 30-40 млн атрофида. Бу ҳужайраларда кўплаб майда тукча бўлиб, уларнинг узунлиги 1-2 микронга тенг. Бурун бўшлиғининг ҳид билувчи сатҳи 5 см2 бўлиб, сезувчи ҳужайра тукчаларининг кўп бўлиши ҳисобига ҳид билиш сатҳи 100-150 марта ортади. Ҳид билиш рецепторлари ташқи муҳит ҳавоси таркибидаги ва овқатдаги кимёвий моддалар таъсирида қўзғалади. Уларнинг қўзғалиши ҳид билиш нерв толаси орқали бош мия ярим шарлари пўстлоғининг ички юзасидаги ҳид билиш марказига боради. Бу марказдаги нерв ҳужайраларида таъсир анализ ва синтез қилиниб, ҳиднинг табиати аниқланади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Endokrin organlari anatomiyasi
  • Odam mushak sistemasi
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • Yosh anatomiyasi va fiziologiyasi. Bolalarda o’sish va rivojlanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha