Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 94.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 31 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Архегониал ўсимликлар. Очиқ ва ёпиқ уруғли ўсимликлар

Купить
АрхегониалАрхегониал ўсимликлар. ўсимликлар. Очиқ ва ёпиқ уруғли Очиқ ва ёпиқ уруғли ўсимликларўсимликлар Режа:Режа: 1. Юксак ўсимликлар ҳақида тушунча. 2. Архегонийли ўсимликлар гуруҳи. Мохсимонлар 3. Риниофитлар ва псилотлар тўғрисида. 4. Плаунсимонлар ва қирқбўғимлилар. 5. Папоротниксимонлар ҳақида тушунча. 6. Очиқ уруғли юксак ўсимликлар. 7. Ёпиқ уруғли юксак ўсимликлар. Юксак ўсимликлар (Cormobionta)нинг таналари мураккаб тузилган ҳамда илдиз, поя ва барг каби органларга ажралган бўлади. Ўсимликлар узоқ давом этган эволюцион тараққиёт натижасида аста- секин қуруқликка мослаша борди. Ҳозирги даврда ўсимликларнинг келиб чиқиши ҳақида бир қанча назария ва фикрлар бор. Улар шубҳасиз, сув ўтлардан келиб чиққан. Аммо қайси сув ўтлардан келиб чиққанлиги аниқ тасдиқланмаган. Юксак ўсимликлар қуйидаги 8 та бўлимга бўлинади. 1. Мохсимонлар – Bryophyta; 2. Риниофитлар – Rhyniopgyta; 3. Псилотлар – Psilotophyta; 4. Плаунсимонлар – Lycophyta; 5. Бўғимлилар – Sphenophyta; 6. Папоротниксимонлар – Pterophyta; 7. Очиқ уруғлилар – Gymnospermae ёки Pinopgyta; 8. Ёпиқ уруғлилар ёки гулли ўсимликлар – Angispermae Antophyta ёки Mognoliophyta. Юксак ўсимликлар икки гуруҳга: Юксак ўсимликлар икки гуруҳга: архегонийлиархегонийли (Archegoniata) ёки (Archegoniata) ёки споралиспорали ва ва ёпиқ уруғлиларгаёпиқ уруғлиларга ажратилади. ажратилади. Юксак ўсимликларга кирувчи архегонийлиларни алоҳида гуруҳга биринчи марта Москва университети профессори И.Н.Горожанкин XIX асрда ажратган ва бу гуруҳга мохлар, риниофитлар, псилотлар, қирқбўғимлилар, плаунсимонлар, папоротниклар ва очиқ уруғлиларни бирлаштирган. Архегонийли ўсимликларнинг ўзига хос урғочи жинсий органлари бор. У кўп ҳужайрали бўлиб, архегоний деб аталади. Архегонийда тухум ҳужайра ривожланади. Архегоний жинсий органларининг ташқи тузилиши кўзасимон ёки шишасимон шаклда бўлиб, бўйинча ва қоринча қисмлардан тузилган. Бўйинчага тушган сперма ёки уруғ ҳужайрага бориб қўшилади. Натижада жинсий кўпайиш содир бўлади. Архегонийли ўсимликлар баъзан бир уйли, айрим жинсли, баъзан айрим уйли бўлиши мумкин. Архегонийли ўсимликларнинг эркаклик жинсий органига антеридий дейилади. Антеридий цилиндрсимон кўп ҳужайрали бўлиб, унда ҳаракатчан сперматазоидлар етишади. Бу сперматазоидлар сувли муҳитда ёки кучли шудрингда тухум ҳужайра билан қўшилиб, зигота ҳосил бўлади. Зигота диплоид организм бўлиб, ундан спорофит органи ўсиб чиқади. Шу хусусиятига кўра бу ўсимликларга архегонийли ёки спорали ўсимликлар деб ном берилган. Архегонийли ўсимликлар гуруҳи ўз ичига 50000 турни бирлаштиради. Гулли ўсимликларда архегонийлардан фарқли ўлароқ мураккаб тузилишига эга бўлган чангчилар ва уруғчилар етишади. Уруғчининг ичида уруғкуртак ҳосил бўлади ва у мева ичида жойлашади. Уруғкуртакдан эса уруғ ҳосил бўлади. Шу хусусиятига кўра бу гуруҳ ўсимликлари ёпиқ уруғли ўсимликлар дейилади. Биринчи бўлиб гул ҳосил бўлганлиги учун улар гулли ўсимликлар ҳам дейилади. Бу гуруҳга 240000 дан ортиқ ўсимлик тури киради. Мохсимонлар бўлимига жуда содда тузилишга эга бўлган юксак ўсимликлар киради. Уларнинг энг оддийлари танаси ер бағирлаб ётадиган талломли ўсимликлардир. Мураккаб тузилган мохсимонлар танасидаги пояда барг ва илдизлар ўрнида кўп ҳужайрали, сершох ризоидлар бўлади. Мохлар керакли озиқ моддаларни ризоидлари орқали олиб туради. Уларнинг айрим вакиллари фақат сувда ҳаёт кечиради. Мох автотроф ҳаёт кечиради. Ички тузилиши анча содда бўлиб, ҳар хил тўқималарга ажралмаган. Мохларнинг бўйи 20-40 смдан ошмайди. Улар жинссиз, жинсий ва вегетатив йўллар билан кўпаяди. Ҳозирги вақтда мохсимонлар 20-35 минг турни ўз ичига олади. Улар 3 та синфга: антоцеротлар, жигар мохлари ва поя баргли мохларга бўлинади. Риниофитлар бўлими жуда оддий тузилган, ризоидли ўтсимон қазилма ўсимликларни ўз ичига олади. Риниофитлар қуруқлик шароитида яшашга мослашган дастлабки ўсимликлардир. Бу ўсимликлар Австралия, Хитой, Европа, Шимолий Америка қазилма ҳолатда топилган. Риниофитлар бўлими 5 оила, 20 та авлод ва бир неча турларни ўз ичига олади. Уларнинг пояси ингичка, цилиндрсимон, дихотомик шохланган бўлиб, барг ва илдизи бўлмайди. Плаунсимонлар ер юзидаги юксак ўсимликлар орасида энг қадимийсидир. Улар тошкўмир даврида кенг тарқалган бўлиб, дарахтсимон вакилларининг бўйи 30 метрга етган. Ҳозирги вақтда бу бўлим ўзида кўп йиллик ўтсимон, паст бўйли яшил (плаун, селагинелла) ўсимликларни бирлаштиради. Плаунсимонлар, юксак спорали ўсимликлар бўлиб, уларда ҳам наслларнинг навбатлашиб кўпайиши кузатилади. Бу бўлим икки синфга: плаунлар (Lycopodineae) ва лепидоденд- ронлар (Lepidodendrineae) га бўлинади. Плаунлар синфи икки тартибни ўз ичига олади: плаунсимонлар (selaginelles) – тенг споралилари ва селагинеллалар (selaginellas) – ҳар хил (тенгсиз) споралилар. Бўғимлилар тошкўмир даврида авж олиб ривожланган ва жуда кўп тури, шу жумладан, баланд дарахт турлари ҳам бўлган ва ер юзини ўсимликлар билан қопланишида катта аҳамиятга эга бўлган. Пояси бўғим ва бўғим оралиғидан иборат, барглари майда, баъзан қисқарган ҳалқасимон шаклда тўғри навбатлашиб бириккан. Шохлари ва бошоқдаги спорангийлари доира бўлиб жойлашади. Бўғимлилар иккига: қирқбўғимсимонлар (Squisetales) ва понасимонбарглилар (Sphehyelales)га бўлинади. Папаротниксимонлар бўлимига аллақачон қирилиб кетган ва ҳозир яшаётган спорали юксак ўсимликлар киради. Тошкўмир даврида папоротниклар авж олиб ривожланган ва қуруқликда катта территорияни эгаллаб, бутун ер юзида кенг тарқалган. Бу ўсимликларнинг қолдиқлари катта-катта тошкўмир қатламлари шаклида етиб келган. Папаротниклар устунлик қилган даврда уларнинг тури хилма-хил бўлиб, катта дарахт шаклидаги ўсимликлар ҳам бўлган. Ҳозирги вақтда асосан, ўтсимон папаротниклар сақланиб қолган. Папаротниклар 300 авлод ва 10000 турни ўз ичига олади. Папаротниксимонлар вакиллари ҳар хил экологик шароитларда, яъни чўл, дашт, ботқоқлик, кўллар, шўр сувлар ва ўрмонларда ҳаёт кечиради. Шунингдек, тропик ўрмонларда –дарахтлар остида ҳам учрайди. Тропик иқлим шароитида ўсувчи вакилларининг баландлиги 25-30 м га, танасининг диаметри эса 50 см га етади. Жуда майда вакиллари ҳам мавжуд, уларнинг катталиги бир неча мм ни ташкил этади. Баъзи бир вакиллари сувда ҳаёт кечиради. Папаротниксимонлар 2 синфга: Папаротниксимонлар 2 синфга: дастлабки папаротниклар дастлабки папаротниклар (( PrimofilicineaePrimofilicineae ) ва чин ) ва чин папаротникларпапаротниклар (Filicineae) (Filicineae) га га бўлинадибўлинади Тошкўмир даврининг охирларида ер шарининг иқлими ўзгариши натижасида ўсимлик дунёси ҳам тубдан ўзгара бошлаган. Ўша давр ўсимликлари бўлган папаротниксимонлар қирилиб кетган, уларнинг ўрнини эса очиқ уруғли ўсимликлар эгаллаган ва ўша даврнинг ҳукмрон ўсимлиги бўлган. Очиқ уруғли ўсимликларда биринчи бўлиб уруғ етишади. Уларнинг уруғлари ёпиқ уруғли ўсимликларники сингари меванинг ичида эмас, балки мегоспорафилларда очиқ ҳолда жойлашади. Шунинг учун ҳам улар очиқ уруғли ўсимликлар деб аталади. Очиқ уруғлиларнинг ҳозир 660 га яқин турлари маълум. Очиқ уруғли ўсимликларнинг вакиллари асосан дарахт ёки бута бўлиб, ўтсимон вакиллари учрамайди. Очиқ уруғли ўсимликлар 3 синфга бўлинади: саговниклар синфи ( Cycadophyta ); қуббалилар синфи (Coniferophyta) ; қобиқли уруғлилар синфи - (Chlamydospermotophyta) Очиқ уруғлилар Саговниклар синфи Қуббалилар синфи Қобиқли уруғлилар синфи Уруғли папоротниклар тартиби Кордаитлар тартиби Эфедралар тартиби Саговниклар тартиби Бенниттитлар тартиби Гинкголар тартиби Нинабарглилар тартиби Гнетумлар тартиби Вельвичиялар тартиби Ёпиқ уруғлилар ( Angiospermae ) ўсимликларнинг энг катта бўлими бўлиб, ер юзида бошқа ўсимликларга қараганда кўп тарқалган. Бу бўлим ўз ичига 390 та оилани, 13000 авлодни ва 240000 дан ортиқ турни олади. Ёпиқ уруғлилар мезозой эрасининг бўр даврида пайдо бўлиб атрофга тез тарқалган. Ўша даврнинг бошларида қурғоқчиликнинг кучайиши, тупроқнинг исиши билан ёпиқ уруғлилар бундай ўзгаришларга мослаша борганлар Ботаник Г.Галлир фикрича ёпиқ уруғлиларнинг ватани океан остида қолиб кетган Панфик материги деб ҳисоблайди. Профессор М.И.Голенкин ёпиқ уруғлиларнинг ватани Ангарид билан Океанияни дейди. И.Бейли гипонетик материк Гондванни, А.Тахтаджян – ҳозирги замон примитив формадаги ёпиқ уруғлиларнинг келиб чиқиш ўчоғи Шарқий Осиёдаги қадимги материк- Катазия деб ҳисоблайди. Сернам тропикларда гулли ўсимликларнинг 80 фоизи, яъни 120 мингга яқин дарахт ва бута ўсимликларнинг борлиги, шу зоналарни ёпиқ уруғлиларнинг келиб чиқиш бошланғич маркази эканлигини исботлайди Ёпиқ уруғли ўЁпиқ уруғли ў симликлар икки синфга бсимликлар икки синфга б ўў линади.линади. Улар Улар нингнинг асосий фар асосий фар ққ лари:лари: Магнолиопсидалар ёки иккипаллалилар Уруғлари эндоспремсиз ёки эндоспермли ва периспермли Муртаги икки уруғ паллали Ўқ илдиз-асосий илдизи яхши ривожланган Анатомик тузилиши бирламчи ва иккиламчи Пояларидаги толали, найчали боғламлари очиқ типда, пояда тартибли, яъни концентрик жойлашган Лилиопсидалар ёки бир паллалилар Уруғлари эндоспермли Муртаги бир уруғпаллали Попук илдиз, асосий илдизи яхши ривожланмаган Анатомик тузилиши бирламчи Толали, найчали боғламлари ёпиқ типда, пояда тартибсиз, яъни тарқоқ ҳолда жойлашган Поя ва илдизлари камбийли, яхши йўғонлашади Барглари оддий ва мураккаб Барг қирралари ва шакллари ҳар хил Барг пластинкасининг томир - ланиши тўрсимон Гулининг тузилиши кўпинча 5, баъзан 4 аъзоли типда Дарахтсимон, бутасимон, чалабутасимон ва ўтсимон Поя ва илдизлари камбийсиз, йўғонлашмайди Барглари оддий Барг қирралари бутун Барг пластинкасининг томирланиши параллел ёки ёйсимон Гулининг тузилиши 3 аъзоли типда Кўпинча ўтсимон ўсимликлар, баъзан дарахтсимон Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha