Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 439.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Июль 2021
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Энергетика

Продавец

Bohodir Jalolov

Автоматлаштириш системаларини таъмирлаш. Автоматлаштириш системаларининг элементларини таъмирлаш

Купить
* ФАН: Электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш . МАВЗУ: Автоматлаштириш системаларини таъмирлаш. Автоматлаштириш системаларининг элементларини таъмирлаш. Вақти 2 соат Талабалар сони 40 та Ўқув машғулотининг шакли ва тури Ахборотли маъруза, муаммоли маъруза. Амалий машғулот режаси Ўқув машғулотининг тузилиши Тиристорли ўзгарткичларнинг нуқсонлари ва уларни йўқотиш усуллари Юргизиш-ростлаш ва ҳимоя аппаратурасига хизмат кўрсатиш. Ўқув машғулотининг мақсади. Сув хўжалигида электр ускунала эксплуатациясининг асосий тушунчалари. Электроавтоматика тизимлари элементларини таъмирлаш. Электр ўлчаш асбобларига хизмат кўрсатиш ва уларни ремонт қилиш. Бакалаврнинг энергетика тизимидаги ўрни ва вазифалари Педагогик вазифалар: Ўқув фаолиятининг натижалари: Таълим усули Маъруза , аклий хужум Таълим шакли Жамоавий, гуруҳларда ишлиш Таълим воситалари Махсус техника воситаси билан жиҳозланган ўқув хоналар Таълим бериш шароити Амалий машғулот матни.Махсус т Иш босқичлари ва мазмуни Фаолият Таълим берувчи Таълим олувчи 1.босқич тайёргарлик Маъруза мавзуси, унинг мақсади, вазифа ва натижаларини шакллантиради. Адабиётлар рўйхати тузади. Талабаларга маъруза матнини тайёрлайди. Маърузани ўтказишни режалаштиради.Барча талабаларни иштирокини таъминлайди. Хулосалар ва баҳолаш мезонларини тайёрлайди. 2.босқич Кириш 10 мин Маъруза мавзусини ва режасини эълон қилади. Ўзининг мулоҳазаларини айтиб таълим олувчиларфикрини олади. Талабаларни жалб қилувчи бир неча саволлар беради. Танишадилар ёзиб оладилар,саволлар беради. 3.босқич Асосий қисм 60 мин Маъруза матнини баён қилади. Талабаларни фаоллигини оширади. Ақлий хужум билан талабалардан муаммолар бўйича “фикрлариниолади.”,“Қандай қилиб”, “Нима учун,қачон қаерда” деган саволлар билан мурожат қилиб жавоб РЕЖА: 2. Юргизиш-ростлаш ва ҳимоя аппаратурасига хизмат кўрсатиш. 3 . Электр ўлчаш асбобларига хизмат кўрсатиш ва уларни ремонт қилиш. 1 . Тиристорли ўзгарткичларнинг нуқсонлари ва уларни йўқотиш усуллари. Кириш Мустақил Республикамиз халқ хўжалиги тармоқларининг, шу жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг ривожланиш даражасини улардаги ишлаб чиқариш жараёнларда қанчалик даражада электр энергияси қўлланилаётганлиги билан баҳолаш мумкин. Қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида, фермер хўжаликларида тобора кўпроқ электрлаштирилган жиҳозлар ва ускуналар ишлатилмоқда. Электр ускуналар миқдори ортиб бормоқда. Республикамиз аграр соҳасида ҳозирда йирик ва майда насос станциялар агрегатлари, чорвачилик ва паррандачилик технологик машиналар қаторлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг электр ускуналари ишлаб турибди. Уларда юқори технологик, компьютер техникаси билан жиҳозланган, замонавий назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш воситалари билан бошқарилувчи Тиристорли ўзгарткичларнинг нуқсонлари ва уларни йўқотиш усуллари Теристорли ўзгарткич агрегатларининг бошқариш, ҳимоя ва сигнализация системасидаги нуқсонлар ва уларни бартараф қилиш усуллари ўзгарткичларнинг техник тавсифларида ҳамда уларни ишлатишга доир инструкцияларда кўрсатилади. Энг кўп учрайдиган нуқсонларнинг сабаблари ва уларни бартараф қилиш усуллари 13.1-жадвалда келтирилган. 13.1-жадвал Тиристорли ўзгарткичларнинг нуқсонлари ва бартараф қилиш йўллари Нуқсон Нуқсонни пайдо бўлиш сабаби Бартараф қилиш усули Таъминлаш тизими манбаларида кучланиш йук ёки меъёридан кичик. ¡згармас ток томонидаги ажратгич уланмайди. Сақлагичларнинг эрувчан куймаси куйган. Блокировкалар, ўзгарткич ёки иш механизмлари ейилган. Бошқариш тизими бузилган. Автоматик ростлаш тизими (АРТ) бузилган. Алмашт Нуқсон Нуқсонни пайдо бўлиш сабаби Бартараф қилиш усули Узгармас ток тамонидаги ажрат- гични улаганда токнинг сакраши ва ажратгичнинг узилиши содир бўлади. Ўзгарткич салт ишлаганида ток бирданига ортиб кетади, ажратгич узилади. Ҳимоя ва сигнализация тизими бузилган. АРТ бузилган. Алоҳида бошқариш узели бузилган. Импульс-фазали бошқариш тизими бузилган. АРТ нинг ток ростлагичини шунтлаши текширилади (унинг киришида сигнал бўлмаганда чиқишида кучланиш бўлмайди) . Нуқсон ҳимоя ва сигнализация тизими (ХСТ) индикациясига биноан йўқотилади. АРТ ни созлаш сифати ва нуқсони текширилади. Алоҳида бошқариш иши фойда- ланишга доир инструкцияга му- вофиқ текширилади. Импульс-фазали бошқариш тизимининг иши текширилади, бошқаришнинг бошланғич бур- чаклари ўрнатилади. * Юргизиш-ростлаш ва ҳимоя аппаратурасига хизмат кўрсатиш Юргизиш-ростлаш ва ҳимоя аппаратларининг эксплуатациясида улар вақт-вақтида текширилади, ва ростланади, ишдан чиққан узеллари алмаштирилади. Уларда аппаратуранинг тайёрланиш характери, ўрнатилиши, энергия таъминотининг ишончлилиги ва шу кабилар ҳисобга олинади. Коммутацияловчи аппаратура учун электр контактларнинг ҳолати муҳимдир. Контактлар сиртларида оксид пардасининг бўлиши контакт қийинлаштиради ва уларнинг қўшимча қизишига олиб келади. Бундан ташқари, ёй вужудга келиши оқибатида юзаларида нотекисликлар пайдо бўлиб, улар контактларнинг бутун сирти билан контактга киришувига тўсқинлик қилади. Шунинг учун контактлар оксид пардаси ва руддалардан ҳар доим эгов билан тозалаб турилиши керак. Контактларни кумқороз билан тозалашга рухса Контакт пружиналари қуйидагича ростланади. Юриткич якори ўрнатилади ва ўзакка махкам қисиб, шу ҳолатда қотириб қуйилади, контактлар орасига юпқа қоғоз бўлаги қуйилади. Шу ҳолатда контактни динамометр билан тортиб, қоғозни бемалол чиқариб олиш мумкин бўладиган ҳолатга келтирилади. Контактларни нормал тортиш қийматлари аппарат паспортида ва справочникларда келтирилади. Профилактика ва ростлаш ишларида электр ускуналар тармоқдан узиб қуйиб бажарилади. Электр ускуналарни ишлатиш вактида сақлагичлари ишдан чикиб (куйиб) туради. Уларни алмаштириш учун фақат мослаштирилган сақлагичлар ва эрувчан қуймалардан фойдаланилади. Авариялар ва ёнғинларга йўл қўймаслик учун сақлагич сифатида ҳар хил симлардан ясалган ҳар қандай қуймалардан фойдаланиш ман қилинади. Автомат ажратгичларни, уларнинг иссиқлик в * Электроавтоматика тизимлари элементларини таъмирлаш Электроавтоматика тизимлари аппаратураси ҳам мунтазам равишда планли олдини олиб ремонтлар ўтказиб туришни талаб қилади, лекин бу ремонтлар электр жиҳозларнинг ишламай қолиши билан боғлиқ бўлмайди. Авария ҳолати юз берганда хизмат кўрсатувчи ходим носозликларни топиши ва авариявий вазиятни тезда бартараф қилиш керак. Электроавтоматика элементлари планли олдини олиб ремонтларида қуйидаги ишлар бажарилади: кўздан кечириш; автоматика асбобларини чанг ва ифлосликлардан тозалаш; маҳкамлаш деталларини қотириш; кўрсатгичларни ростлаш; иш имкониятлари тугаган элементларни алмаштириш; контактларни ювиб тозалаш; электр бирикмаларни текшириш, ўтказгичлар орасидаги изоляция қаршилиги ва ерга нисбатан қаршиликни ўлчаш. Релеларга хизмат кўрсатишда ко Релени созлаш жараёнида контактлари ейилмаслиги учун унинг ишлаб кетиш индикатори сифатида кучланиши 3,5 В, қуввати 1 Вт ли чуғланма лампадан фойдаланиш тавсия қилинади. Изоляциянинг қаршилиги 1000 В га мўлжалланган мегомметр билан ўлчанади. Ток ўтказувчи қисмлар билан корпус орасидаги қаршилик 1 МОм дан кам бўлмаслиги керак. Реле лабораторияда текширилади ва созланади. Реле панелга иш ҳолатида ўрнатилади ва ишлаб кетиш токи (уставкаси) текширилади. РТ-40 типидаги ток релеси ва РН-50 типидаги кучланиш релеси 14.1- расм, а, б да кўрсатилган схемалар бўйича текширилади. Берилаётган кучланишни ростлаш учун автомат SF ёрдамида тармоққа уланадиган РНО-250-2 типидаги автотрансформатор Т1, ОСО-0,25 типидаги ажратувчи трансформатор Т2 ва И-54 типидаги ток трансформатори ( ТА) дан фойдаланилади. Сх Вақт релесининг ишлаб кетиш вақтини (уставкасини) текшириш учун бир бўлинмасининг қиймати 0,01 с бўлган ПВ-53Л электр секундомери ишлатилади, у 220 ёки 110 В ли ўзгарувчан ток тармоғидан таъминланади. Реленинг ишлаш вақтини аниқлаш учун секундомерни улаш схемаси 14.2- расмда кўрсатилган. Автомат SF уланганда реле манбага уланади ва айни вақтда секундомер уланади. Потенциометр RP дан таъминланувчи реле К.Т ишга тушганда унинг контактлари ё секундомер чулғамини қисқа туташтиради (13.2-расм, а), ёки унинг занжирини узади (13.2-расм, б). Ишлаш вақтининг давомлилиги тахминан бешта синаш натижаларининг ўртача қийматидан аниқланади. ¡згармас ток вақт релесини текширишда реле ғалтакларини таъминлаш учун ўзгармас ток манбаи бўлиши керак. а) б) 1 3 .1 -расм. РТ -40 типли электромеханик ток релесини 13.2-расм. Контактлар уланганда (а) ва ажралганда (б) реленинг ишлаш вақтини аниқлаш учун секундомерни улаш схемалари Реле контакторли аппаратурали занжирлардаги нуқсонларни топишнинг энг самарали усули электр занжирлар қаршилигини махсус асбоблар масалан Ц-56/1, ёрдамида текширишдан (жиринглатиб кўриш-дан) иборат. Бу асбоблар ёрдамида занжирларнинг О дан 5 МОм гача бўлган қаршиликлари ўлчанади. Ёпиқ усулда монтаж қилинган ва узоқ масофага ўтказилган улаш симлари ёки кабелларини текширишда ёки ҳар хил хоналардаги улаш тармоқларини топишда ишни икки киши телефон трубкалари ёрдамида олиб боради (13.3-расм). Батареянинг бир қутби кабел қобиғига, ноль симга ёки ерга улагичнинг умумий контурига уланади. Телефон трубкасининг бир учи батареянинг бошқа қутбига, трубканинг бошқа учи эса текширилаёт Жиринглатиб текширишда биринчи текширувчи телефон трубкасини симлардан бирига, иккинчи текширувчи ўз трубкасини галма-галдан ҳар бир симга улайди. Текширилаётган сим икки томондан уланиб, телефон трубкаси шовқин эшитилганда гаплашиш мумкин. Бу тармоқ белгилаб қўйилади, сўнгра бу операция бошқа симларда ҳам бажарилади. Агар шовқин эшитилмаса, демак, сим ёки тола узилган бўлади. 13.3-расм. Телефон трубкалари ёрдамида электр занжирларини жиринглатиб (прозвонка килиб) текшириш Контактсиз тизимларига хизмат кўрсатиш контактли системаларга хизмат кўрсатишдан фарқ қилади. Масалан, реле контакторли занжирлардаги нуқсонларни топишнинг асосий усули ҳисобланган жиринглатиб текширишни бу системаларда қўллаб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, очиқ ва ёпиқ транзисторларнинг қаршиликлари охирги қийматларга эга бўл Контактсиз бошқариш системаларини текширишнинг асосий тури системанинг ишлашини текширишдир. «Логика-Т» системаси элементларининг ишлашини текшириш учун система махсус текшириш блоки (БК) дан фойдаланилади. Бу блок ёрдамида нуқсонлар текшириш жадваллари бўйича топилади. Микросхемалар асосида яратилган контактсиз логик қурилмаларни текшириш учун қуйидаги қоидаларга риоя қилинади: ИМС схемаларидаги сигналларни кузатиш учун электрон осциллографдан фойдаланилганда унинг комплектига кирувчи чиқарма бўлгичли ва коаксиал кабелли улчаш симлари ишлатилади; осциллографнинг умумий нуқтаси схеманинг ноль нуқтаси шинасига, сигналини кузатиш керак бўлган нуқтага иложи борича яқин қилиб уланади; электрон улчаш асбоблари ва электрон осциллографларнинг иккиламчи чулғами ерга уланган 220/220 ёки 380/220 В л * Электр ўлчаш асбобларига хизмат кўрсатиш ва уларни ремонт қилиш Электр ўлчаш асбоблари эксплуатациясида улар, электр жиҳозларнинг бошқа элементлари каби, ташқи муҳит таъсирида бўлади. Бунинг натижасида уларда нуқсонлар пайдо бўлиб, оқибатда ўлчанган катталикларнинг қиймати ҳакикий қийматларидан фарқ қилиши мумкин. Жиҳозларнинг ишлаш режимлари тўғрисида ахборот билан таъминловчи электр ўлчаш асбоблари мунтазам қаровни талаб қилади, чунки ишлатиш давомида уларнинг корпуси ифлосланади, титраш натижасида маҳкамланган жойлари ва электр контактлари бўшашиб қолади. Бундан ташқари, механик қисмларининг ейилиши, ғалтакларининг ўта юкланиши (натижада изоляция ейилади ва шикастланади), электр занжирларидаги узилиш ёки қисқа туташувлар, асбоблар қисмларининг механик шикастланиши ва бошқа сабаблар ту Электр ўлчаш лабораторияси учун ажратиладиган хоналарга нисбатан алоҳида талаблар қўйилади. Улар титрамаслнги, яхши ёритилиши ҳамда қўшни хоналар ва кўчадан чанг сўрилишига йўл қўймайдиган вентиляция билан таъминланиши керак. Асбоблар ремонтга келтирилганда ва ремонтдан чиққанда махсус техник ҳужжатлар расмийлаштирилади. Бу ҳужжатлар стандартлар бўйича Давлат метрология комитети томонидан ҳамда ремонтни амалга оширувчи бўлимлар бўйсунадиган (¡збекэнерго ДАК) ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлади. Ремонтдан чиққан асбобларнинг аниқ кўрсатиши текширилдаи ва пломба қуйилади. Ишлаб чиқариш ходимлари жиҳознинг ҳолати ва ишининг асосий кўрсатгичлари тўғрисидаги маълумотни ўлчаш асбоблари ёрдамида олади. Улар актив назорат асбобларида фойдаланиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати тўғрис Корхонада ишлатилаётган ҳамма ўлчаш асбоблари текширилиши керак. Текширувни ўтказиш учун электр ўлчаш лабораториясида календар графиклар тузилиб, уларда жиҳозга ўрнатилган ҳар бир электр ўлчаш асбобини текшириш даврийлиги ва муддати кўрсатилади. Ташқи кўриниши бўйича ремонтталаб бўлмаган, яъни ўлчашда ҳатоликларга ёки асбобларнинг бузилишига олиб келувчи нуқсонлари бўлмаган асбобларни текширишга руҳсат этилди. Бундай нуқсонларга қуйидагилар киради: корпусдаги, гилофдаги ёки бирикиш жойларидаги тирқишлар (улар орқали чанг кириши мумкин); ойнасининг дарз кетиши ёки ноаниқ маҳкамланиши, механизм шкаласи ёки кўринадиган қисмининг кирланиши; асбоб ичидаги бегона нарсалар ёки ажралган деталлар. Бундай асбоблар дастлаб ремонт қилинади, кейин текширилади. Асбобни текшираётганда бажариладиган тадби * Ярим ўтказгичли ўзгартириш техникасига хизмат кўрсатиш Ярим ўтказгичли ўзгартириш қурилмаларининг яхши ишлаши атроф- муҳитга ва иш шароитларига боғлиқ. Одатда, агрегатлар ёпиқ стационар хоналарда қуйидаги шароитларда ишлашга мўлжалланган: атроф-муҳит ҳарорати 0 дан 50°С гача; ҳавонинг нисбий намлиги 20°Сда кўпи билан 85-90% ёки 40°С да 50%; атроф-муҳитда металларни ва изоляцияни ишдан чиқарувчи агрессив газлар ва буғлар бўлмаслиги керак. ¡згарткичли агрегатлар хонанинг металл, темир-бетон конструкцияларига ёки бетон полларига ўрнатилиб, анкер болтлари билан ёки таянч белбоғлар пайвандлаб маҳкамланади. Қиялиги 1-2°дан катта бўлмаган текис полларда шкафни маҳкамлаш шарт эмас. ¡рнатилгандан кейин шкафнинг вертикалдан оғиши шоғул билан текширилади, у 5° дан ошмаслиги керак. Ток куч симларини Туғрилагич тиристорлари тўғри ишлашининг асосии шарти - тегишли бошқарувчи электродларда импульслар аниқ изчилликда ва вақт бўйича аник жойлашиши (бошқариш системаси фазаланиши) зарур. Уч фазали нолли схема мисолида икки нурли С 1-55 осциллографи билан фазалашни кўриб чиқамиз. Осциллографнинг кириши Вх1 га (нур 1) анод кучланиши, кириши Вх2 га эса (нур 2) бошқарувчи кучланиш бе-рилади (13.4-расм, а). Бошқарувчи импульснинг фаза кучланишига нисбатан жойлашуви (13.4-расм, б) тўғрилагичнинг дастлабки ҳолатига тўғри келади, яъни тўғиланган кучланиш актив ва индуктив юкламада нолга тенг ( ). Уч фазали тўғрилаш схемаси учун тиристорнинг табиий очилиш нуқтаси фаза кучланишига нисбатан 30° сурилган, демак, импульс дастлабки ҳолатда 120° га сурилган. Фазалаш ва ростлаш бурчагининг жойлашуви осцилло 13 .4 -расм. Уч фазали нолли схемада икки нурли осциллограф билан фазалаш: а-улаш схемаси, б -фазалар ва бошқарувчи импульслар алмашиб келишининг вақт диаграммалари, в -юк эгри чизиғининг вақт диаграммаси Агар буни қилишнинг имкони бўлмаса, импульсларни ҳосил қилувчи трансформаторнинг бирламчи чулғамлари алмашлаб уланади. Очувчи импульсларни аниқ ўрнатиш учун ўзгарткичларда махсус силжиш потенциометрлари кўзда тутилган. Тиристорли ўзгарткичларни фазалашда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилиш керак, чунки осциллографда умумий нуқта «Ерлаш» мавжуд бўлиб, у асбобнинг корпусига бириктирилган бўлиши зарур. ¡згарткичнинг куч занжирларини бошқариш занжирларидан изоляциялаш учун ажратувчи трансформатор ишлатилади. Бунда осциллографга унинг иккиламчи чулғамидан сигнал берилади. Ўзгартириш техникасининг соз техник ҳолатда бўлишини назорат қилиш учун уларни даврий режа бўйича кўздан кечириб туриш ва профилактик ремонт қилиш (йилда бир марта) кўзда тутилади. Ҳар ойда текширганда техникани 13.5-расм. Уч фазали кўприк схемада бир нурли осциллограф билан фазалаш: а-уланиш схемаси, б-фаза кучланишининг вақт диаграммаси, в-фазалар ва бошқарувчи импульслар алмашиб келишининг вақт диаграммаси Хизмат кўрсатувчи ходим йилда бир марта қуйидаги ишларни бажаради: радиаторларнинг сиртларини, бошқариш ва ҳимоя системаларининг ячейкалари ва кассеталарини чангини сиқилган ҳаво билан тозалайди; болтли бирикмаларни текширади ва бураб маҳкамлайди; ячейкалар изоляцияси, босма платалар, кассеталарни бензин ёки спиртда ҳўлланган чўтка билан тозалайди ва кейин уларни қуритади; ҳамма контакт бирикмаларини этил спирт билан артиб тозалайди; ДСТ га ва ўзгартириш установкаларини ишлатишга доир инструкцияга мувофиқ изоляциянинг электр мустаҳкамлиги ва қаршилигини ҳамда ПУЭ га асосан ерга уловчи қурилмаларнинг аҳволини текширади. Авария ҳолатида қисқа муддатда қуйидаги ишлар бажарилади: двигатель ёки бошқа ўзгармас ток истеъмолчилари резерв манбадан (агар у кўзда тутилган бўлса) таъминлашга ўтказилад ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Каримов И.А. Деҳқончилик тараққиёти – фарровонлик манбаи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси йиғилишида сўзланган нутқ. 1994 йил 18 феврал.- Т.: Ўзбекистон, 1994.- 72 б. 2. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури (1998-2000 йиллар).- Т.: Ўзбекистон, 1998.- 96 б. 3. Александров К.К., Кузьмина Е.Г. Электротехнические чертежи и схемы.- М.: Энергоатомиздат, 1990.- 288 с. 4. Голигин А.Ф., Ильяшенко Л.А. Саноат корхоналари электр жиҳозларининг тузилиши ва уларга хизмат кўрсатиш.- Т.: Ўқитувчи, 1990.- 216 б. 5. Гуревич Д.Ф., Цырин А.А. Таъмирные мастерские совхозов и колхозов: Справочник.- Л.: Агропромиздат.Ленингр. отд-ние, 1988.-336с. 6. Додобоев Ю., Хамидов М. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида меҳнат муҳофазаси.- Т.: Меҳнат, 1990.-
Купить
  • Похожие документы

  • Turar joy va jamoat binolarining elektr yuklamalarini, yoritish yuklamasini hisoblash
  • Biomassa energiyasidan foydalanish va ular asosidagi energetik qurilmalar texnologiyasini rivojlantirish
  • Yo‘l harakati qoidalari test savollari to‘plami
  • Avtotest savollariga to'liq javoblar
  • Faxriy yorliq

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha