Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 12000UZS
Hajmi 161.8KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 28 Yanvar 2025
Kengaytma docx
Bo'lim Kurs ishlari
Fan Transport

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Автотранспорт корхоналарида меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи

Sotib olish
К У Р С И Ш И 
 
 
Автотранспорт корхоналарида меҳнат
унумдорлиги ва иш ҳақи
 
 
  Қарши-2013  
Мундарижа 
 Кириш  2 
 1 БОБ Корхонада меҳнат унумдорлиги ва уни баҳолашнинг 
асосий кўрсаткичлари.  3 
1.1 Корхонада кадрлар салоҳияти.  5 
1.2 Корхона меҳнат салоҳиятининг ҳолатини ва 
таъминланганлигини ифодаловчи кўрсаткичлар.  8 
II БОБ АТКда меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва шакллари.  12 
2.1 Корхонада меҳнат унумдорлиги ва уни баҳолашнинг асосий 
кўрсаткичлари.  12 
2.2 Меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари.  14 
III БОБ Автомобиль транспорти ходимларига иш ҳақи 
тўловларини амалга ошириш механизмларини 
такомиллаштириш йўллари  16 
3.1 Меҳнатга ҳақ тўлаш тамойиллари  17 
3.2. Ишбай ва вақтбай иш ҳақи тўловлари. 20 
 Хулоса ва таклифлар.  23 
 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ  23 
   
 
 
  Кириш 
 
  Иқтисодиётнинг   изчил   ва   барқарор   ривожланишини   таъминлашда
келгуси давр учун пухта ва ҳар томонлама асосланган чора-тадбирлар, муҳим
вазифа   ва   йўналишлар,   турли   даражалардаги   иқтисодий   тараққиёт
дастурларнинг   ишлаб   чиқилиши   ва   аниқ   белгилаб   олиниши   муваффақият
гарови   ҳисобланади.   Айни   пайтда,   босиб   ўтилган   йўл   –   олдинги   даврдаги
эришилган   ютуқ   ва   натижаларни   танқидий   баҳолаш   орқали   тегишли
хулосалар   чиқариш,   улар   асосида   ижтимоий-иқтисодий   ривожланиш
дастурларини   янада   такомиллаштириб   бориш   ҳам   муҳим   принципиал
аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримов   2012   йилнинг
асосий   якунлари   ва   2013   йилда   Ўзбекистонни   ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган,
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   Қонунчилик   палатаси   ва
Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни
янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш
концепцияси” мавзусидаги маърузалари асосида жамият турмушининг барча
соҳаларида   –   давлат   бошқарувида,   иқтисодиёт,   сиёсат,   тиббиёт,   маиший
турмуш,   курс   иши,   маданият   ва   бошқа   соҳалари   каби   таълим   таълим
тизимида ҳам замоновий бошқарув тамойилларини кенг қўллашнинг назарий
масалалари муҳим аҳамият касб этади. 
Иқтисодиётда   таркибий   ислоҳотлар   ва   иқтисодиётни
модернизациялашни   янада   чуқурлаштириш,   унинг   кўламини   кенгайтириш
билан   боғлиқ   масалаларнинг   назарий   ва   амалий   томонларини   ўрганишда
ушбу курс муҳим аҳамият касб этади. 
Талабаларга мазкур курс иши хусусиятлари доирасида давлатимизнинг
бозор   иқтисодиётига   ўтиш   йўлидаги   саъй-ҳаракати   давлат   ва   жамиятнинг
барча   соҳалардаги,   шу   жумладан,   транспорт   тизимидаги   чуқур   ислоҳатлари
билан бевосита боғлиқдир. 
 
 
Мазкур   фамни   укитишнинг   асосий   максади   талабалар   автотранспорт
корхоналарининг таркиби, вазифалари, турлари, ишлаб чикариш фондлари ва
уларнинг   самарадорлиги,   мехнат   унумдорлиги   ва   иш   хакди   тизимлари,
таннарх   шаклланиши,   даромад,   фойда   ва   рентабеллик   тушунчалари   ва
уларнинг яхшилаш масалаларибилан танишадилар. 
Курс ишининг вазифаларикуйидагнлардан иборат: 
- автотранспорт   корхоналарининг   бошкдрув   механизмлари,
таьмойиллари;  - бозор   иктисодгиёти   шароитида   транспорт   сервис   хизматини
ташкил   этиш,   сервис   ишини   маъноси,   меъзонлари   ва   самарадорлиги
курсаткичларини,   иктисодий   курсаткичларни   урганиш;   -   фонд,   мехлат
ресурслари; 
- ишлаб   чикдриш   харажатлари,   таннарх,   транспорт   сервис
хизматлари учун туланадиган хак; 
- мехнат   жараёнини   ташкил   этиш   ва   мехнат   ресурсларидан
фойдаланиш, сервис корхоналарида мехнахга хак тулаш, мехлат жарайнидаги
келишмовчилик   ва   ижтимоий   кафолатни   ўрганиш;   режалаштириш,
мувофикдаштириш,   мойиллаштириш,   назорат,   тахдил   ва   хисоб   масалалари.
Бошкарувнинг   чизшуш,   функционал,   матрица   куринишидаги   ва   богата
ташкилий   тузилмалари   каби   асосий   иктисодий   категорияларни   билиш   ва
уларнинг   транспорт   сохасида   амал   килишини   тушуниш   ватахлил   этишни
урганиш. 
Ушбу курс ишини ўзлаштириш жараёнида компьютер ва замонавий ўқув
технологияларинн   кўллаш:   Амалиёт   машгулотларида   талабалар   замонавий
технологиялардан   фойдаланиб   транспорт   воситаларинк   ишчанлик
хусусиятининг  иктисодий  курсаткичларини   замонавий  комппютер   техникаси
дастурларидан   ёки   талабаларнинг   узлари   тайёрлаганидан   фойдаланиб
хисоблайдилар,   амалий   машгулотларни   айримлари   етакчи   автотранспорт
корхоналарида утказилади. 
- автотранспорт   хизмати   кўрсатиш   соҳасининг   асосий
илмийтехникавий   муаммолари   ва   ривожининг   истиқболини   ҳамда   уларнинг
турдош соҳалар билан ўзаро алоқасини тушуниши; 
- ихтисосликнинг   муайян   соҳаси   билан   боғлиқ   бўлган   асосий
объектларни, ҳодиса ва жараёнларни билиши, уларни илмий-тадқиқот қилиш
усулларини; 
- АТКларнинг  асосий ва  айланма фондлари, таркиби  ва тузилиши,
улардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларини; 
- автомобиль   транспорти   хизмати   корхоналари   турлари   ва
иқтисодий кўрсаткичларини; 
- транспорт   ва   транспорт   саноати   корхоналарида   маҳсулот   ва
хизматларни сертификатлаш масалаларини билиши; 
- автомобиль   транспорти   корхоналарининг   асосий   ва   ёрдамчи
ишлаб   чиқариш   бўлинмаларида   бошқариш   жараёнини   ташкил   этиш
кўникмаларига эга бўлиши;  - ўрганилаётган   техникавий   объектларга   қўйиладиган
техникавийиқтисодий   талабларни   таърифлаб   беришни   уддалаши,   уларни
амалга оширишнинг мавжуд илмий-техникавий воситаларини билиши керак. 
Курс   иши   давлат   таълим   стандартига   мувофиқ   тегишли   бакалавриатура
таълим   йуналишларида   режалаштирилган   гуманитар   ва   ижтимоий
(иқтисодий   назария,),   математик   ва   табиий-илмий   (иқтисодий-математик
усуллар   ва   моделлар,   иқтисодий   география   ва   экология),   умумкасбий
(микроиқтисодиёт,   статистика,   макроиқтисодиёт,   маркетинг,   менежмент,
хорижий   инвестициялар)   ва   автотранспортда   инновацион   ва   стратегик
менежмент, корхона иқтисодиёти, молиявий менежмент каби ихтисослик курс
ишиларидан етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади. 
 
 
 
 
 1 БОБ Корхонада меҳнат унумдорлиги ва уни баҳолашнинг асосий 
кўрсаткичлари. 
1.1 Корхонада кадрлар салоҳияти. 
Кадрлар   салоҳияти   -   меҳнат   ресурсларининг   умумий   сони   ва   жинси,
ёши, маълумоти, касбий кўникмалари, корхонанинг у ёки бу бўғинларида ва
жамоатчилик   ишлаб   чиқаришида   қатнашиши   билан   ифодаланувчи   меҳнат
ресурслари   ёки   имкониятларини   ифодалайди.   Кадрлар   салоҳияти   жамият
меҳнат салоҳиятининг таркибий қисмидир.  
Салоҳият   (потенциал)   тушунчасининг   ўзи   лотин   тилидан   олинган
бўлиб   (potentia),   имконият,   куч-қувват,   яшириш   имконият   маъносини
англатади.   Луғат   ва   қўлланмаларда   у   мавжуд   ва   ҳаракатга   келтирилиши,
маълум   бир   мақсадларга   эришиш   учун   фойдаланиш   мумкин   бўлган   восита,
заҳира, манба деб кўрсатилган. 
Кадрлар   корхонада   меҳнат   билан   банд   бўлган   ҳамда   корхона   шахсий
таркибига   кирувчи   турли   касбий − малакавий   гуруҳлардаги   ходимлар
мажмуасидир.   Корхонанинг   меҳнат   ресурслари   унинг   ишчи   кучини
тавсифлайди.   Корхона   персонали   доимий   ва   ёлланиб   ишловчи,   малакали   ва
малакасиз барча ходимлардан иборат бўлган шахсий таркибни изоҳлайди. 
Ишлаб   чиқаришдаги   асосий   «шахс»,   иқтисодиёт   назариясида   талқин
қилинишича,   ишчи   кучи   -   инсоннинг   меҳнат   қилишга   жисмоний   ва   ақлий
қобилиятлари   ҳисобланади.   Бозор   муносабатлари   шароитларида   меҳнат
қобилияти, ишчи кучини товар ҳолига келтиради. Бироқ бу оддий товар эмас.
Унинг   бошқа   товарлардан   фарқи   шундаки,   биринчидан,   у   ўз   қийматидан
ортиқ   бўлган   қиймат   яратади,   иккинчидан,   уни   жалб   қилмасдан   бирон-бир ишлаб   чиқариш   жараёнини   амалга   ошириш   мумкин   эмас,   учинчидан,   асоий
фондлар ва айланма маблағлардан самарали фойдаланиш даражаси, хўжалик
юритиш иқтисодиёти кўп жиҳатдан унга боғлиқ бўлади. 
Корхона   ходимларининг   рўйхат   бўйича   таркиби   замонавий   таснифи
бўйича қуйидагиларни ўз ичига олади: 
* ишлаб чиқариш ходимлари (С.ИЧ.П) – ҳайдовчилар, таъмирловчи
ва   техник   хизмат   кўрсатувчи   ишчилар,   диспетчерлик   ва   ҳисоблаш   маркази
ходимлари. Ўз навбатида ишлаб чиқариш ходимлари ҳам  асосий ва  ёрдамчи
ходимларга бўлинади. 
* ноишлаб   чиқариш   ходимари   -   уй-жой,   коммунал   ва   ёрдамчи
хўжаликларда,   соғлиқни   сақлаш,   профилактика   ва   таълим   муассасаларида
фаолият юритувчи ходимлар; 
* маъмурий   бошқарув   ходимлари   -   директор,   директор
ўринбосарлари, бош муҳандис, бош механиқ, мутахассислар, бўлим ва хизмат
бошлиқлари, яъни муҳандис-техник ходимлар (МТХ); 
* хизматчилар   -   ҳужжатларни   тайёрлаш,   ҳисоб-китоб   ва   назорат
қилиш, хўжалик хизмати ходимлари (агентлар, ғазначилар, иш юритувчилар,
котиблар, статистлар ва ҳоказо). 
Ходимлар   сони   деганда   корхонада   банд   бўлган   барча   ишчи   ва
хизматчиларнинг умумий сони тушунилади. Бу икки кўринишда бўлади: 
1. Рўйхатдаги ходимлар сони. 
2. Ишга келган ходимлар сони. 
Рўйхатдаги   ходимлар   сони   деганда   корхона   рўйхатига   киритилган
доимий,   мавсумий   ва   вақтинчалик   ишлайдиган   ҳамда   шу   корхонадан   маош
оладиган   барча   ходимлар   тушунилади.   Буларнинг   таркибига   қуйидагилар
киради: 
1) ҳақиқатда ишлаётганлар; 
2) вақтинча   хизмат   сафарида,   навбатдаги   меҳнат   таътилида,   декрет
таътилида юрганлар; 
3) касаллиги   туфайли   ишга   келмаганлар,   давлат   ва   ижтимоий
ташкилотлар   топшириқларини   бажариш   мақсадида   бошқа   ишни
қилаётганлар;   маъмурият   рухсати   билан   келмаганлар,   байрам   ва   дам   олиш
кунлари ишлаганлиги учун таътилда юрганлар, сабабсиз ишга келмаганлар. 
Булардан   ташқари,   қишлоқ   хўжалик   ишларига   вақтинча   жалб
қилинганлар,   малака   оширишда   ўқиётганлар,   ўқиш   учун   таътилга   чиқиб,
навбатдаги   сессиясини   топшираётганлар   ҳам   шу   корхонада   вақтинча
ишламасада, унинг рўйхатдаги ходимлар сонига киради. 
Шундай ходимлар борки, улар шу корхонада маълум даражада фаолият
кўрсатади, аммо рўйхатдаги ходимлар сонига кирмайди. Булар жумласига шу корхонада   ишлаб   чиқариш   амалиётини   ўтаётган,   лекин   ишга   қабул
қилинмаган   олий   ва   ўрта   махсус   ўқув   юртлари   талабаларини,   корхонанинг
асосий   фаолияти   билан   боғлиқ   бўлмаган   ишни   бажаришга   5   кунгача   қабул
қилинган   ходимларни,   шу   корхонада   ўриндошликда   ишлаётганларни   ва
бошқа шунга ўхшаш тоифадаги ходимларни киритиш мумкин. 
Амалиётда, айниқса, тахлил қилишда ўртача руйхатдаги ходимлар сони
деган   кўрсаткич   ҳам   ишлатилади.   Бу   бир   ойга,   бир   чоракка,   ярим   йилга,
тўққиз ойга ва бир йилга ҳисобланиши мумкин. Ушбу кўрсаткични аниқлаш
учун корхонадаги рўйхатдаги ходимлар сонининг ҳар бир кунлигини қўшиб,
ҳисобланаётган   даврдаги   тақвим   кунлари   сонига   бўламиз.   Масалан,   бир
ойлик   ўртача   рўйхатдаги   ходимлар   сонини   топмоқчи   бўлсак,   шу   ой
мобайнида   дам   олиш   ва   байрам   кунларини   ҳам   қўшган   ҳолда   рўйхатдаги
ходимларнинг ҳар кунлигини жамлаб чиқамиз ва чиққан натижани шу ойдаги
тақвим кунлари сонига бўламиз. 
Ўртача рўйхатдаги ходимлар сонини бир чорак муддатга аниқлаш учун
уч ойлик ўртача рўйхатдаги ходимлар сонини қўшиб, учга бўлиш кифоя. 
Олти ойликни топиш учун олти ойлик ўртачани қўшиб, олтига бўлинади ва ҳ.
к. 
Ушбу   кўрсаткич   корхонада   таҳлил   қилинаетган   даврда   меҳнат
унумдорлигининг   даражасини   ва   бошқа   самарадорлик   билан   боғлиқ
кўрсаткичларни аниқдаш учун қўлланилади. 
1.2 Корхона меҳнат салоҳиятининг ҳолатини ва 
таъминланганлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. 
Ишга   келган   ходимлар   сони   бир   тақвим   кунида   фақат   ишга   келган
ходимлардан   иборатдир.   Агар   шу   корхонанинг   рўйхатида   бўлсада,   у   ёки   бу
сабаб   билан   ишга   келмаса,   ишга   келган   ходимлар   сонига   қўшилмайди.   Бу
кўрсаткичлар ҳам ўртача бир ой, бир чорак, ярим йил, тўққиз ой ва бир йилга
ҳисобланиши мумкин. 
Бир   ойлик   ўртача   ишга   келган   ходимлар   сонини   топиш   учун   ҳар   иш
кунида ишга келган ходимлар сонини қўшиб, шу ойдаги иш кунларига бўлиш
кифоя.   Агар   ушбу   кўрсаткични   бир   чоракка   топиш   лозим   бўлса,   ўртача
арифметик   усулдан   фойдаланиб,   уч   ойлик   ўртача   ишга   келган   ходимлар
сонини   қўшиб   учга   бўлинади.   Шу   тариқа   бошқа   даврларга   ҳам   аниқлаш
мумкин. 
Ушбу кўрсаткич ҳам корхонанинг меҳнат унумдорлигини аниқлаш учун
қўлланилади.   Лекин   шу   кўрсаткич   билан   аниқланган   меҳнат   унумдорлиги
меҳнат   самарадорлигининг   ҳақикий   миқдорини   ифодалайди.   Бозор
муносабатлари   шароитида   корхона   ишининг   ҳақиқий   натижасини   аниқлаш
учун   ушбу   кўрсаткич   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Шу   туфайли   ҳар   бир
тадбиркор,   ишбилармон   ёки   менежер   келтирилган   кўрсаткичларни   аниқлаш йўлларини,   уларнинг   ҳисобланиш   усулларини,   қўлланилиш   доирасини,   асл
моҳиятини   билиши   лозим.   Шундагина   у   корхонада   банд   бўлган   ходимлар
сони, уларнинг ўзгариши ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини тўғри
таҳлил қилиши мумкин. 
Кадрлар   салоҳияти   миқдорий   тавсиф   беришдан   ташқари   корхона
персоналининг   сифат   тавсифи   ҳам   муҳим   аҳамиятга   эга   бўлиб,   у   корхона
ходимларининг   мазкур   ишлаб   чиқаришга   касбий   ва   малакавий   жиҳатдан
яроқлилик даражаси билан аниқланади. Бу ерда биринчи ўринга 
“мутахассислик”, “касб”, “малака ” каби тушунчалар чиқади. 
Мутахассислик   инсонда   маълум   бир   турдаги   ишларни   бажариш   учун
зарур   бўлган   билим   ва   кўникмалар   мажмуасининг   мавжудлиги   билан
тавсифланади.   Масалан,   иқтисодчи,   бухгалтер,   молиячи   ёки   техник   тилда   -
механиқ,   қурувчи,   энергетик,   геолог   ва   бошқалар.   Ишчиларнинг   билим   ва
қобилиятларига   бўлган   талаб   ягона   тариф-малакавий   маълумотномасида
(ЯТММ), (МТП) ва хизматчиларга эса лавозимлар малакаси маълумотномада
акс   эттирилган.   Бу   ҳужжатлар   асосида   корхоналар   ишчи   ва   хизматчилар
тарифларига ўзгартиришлар киритадилар. 
Касб − фаолиятнинг   махсус   ва   тор   кўринишдаги   тури   бўлиб,
мутахассислик   каби   назарий   билим   ва   амалий   кўникмаларни   талаб   қилсада,
мутахссисликдан   фарқли   равишда   ишлаб   чиқаришнинг   ўзига   хос
хусусиятларидан келиб чиқиб қўшимча кўникмаларни ҳам талаб қилади. 
Малака   деганда   бирон-бир   касб   ёки   мутахассилик   бўйича   мураккаб
ишларни   бажариш   учун   зарур   бўлган   меҳнат   кўникмалари   ва   билимлар
даражаси   тушунилади.   Ишчилар   малакаси   даражасини   баҳолашда   ўртача
тариф   коэффициенти   ва   ўртача   тариф   разряди   ҳисобланади.   Тариф
разрядлари   ва   коэффициентлари   бир   вақтнинг   ўзида   бажарилаётган   ишлар
мураккаблигини тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. 
Корхона   ишлаб   чиқариш   фаолиятининг   жорий   ва   истиқболдаги
стратегияси кадрлар сиёсати билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у қуйидагиларни
ўз ичига олади: 
* ишчи кучини ёллаш, жойлаштириш ва режалаштириш; 
* ходимларни ўқитиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш; 
* кадрларни хизмат  лавозимлари бўйича юқори поғонага  кўтариш;
*   ёллаш шартлари, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш шароитлари; 
* меҳнат жамоасида қулай руҳий (психологик) муҳитни яратиш. 
Корхонанинг   кадрлар   сиёсати   амалиётда   фақат   ички   вазифа   ва
муаммоларни   ҳал   қилишдан   ташқари,   бандлик   соҳасида   давлат   сиёсатига
таянади ва қуйидагиларни кўзда тутади:  * фуқароларнинг   меҳнат   ҳуқуқи   ва   касб   танлаш   эркинликларини
амалга оширишда бир хил имкониятларга эга бўлишини таъминлаш; 
* фуқароларнинг   меҳнат   ва   тадбиркорлик   ташаббусларини
қўллабқувватлаш,   уларнинг   ишлаб   чиқариш   қобилиятларини
ривожлантиришга бандлик соҳасидаги фаолиятни иқтисодий ва ижтимоий
фаолиятнинг   бошқа   йўналишлари   билан   уйғунлаштириш   орқали
кўмаклашиш ; 
* меҳнат   фаолияти   даврида   ва   нафақага   чиққандан   сўнг   ҳам
ходимларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш; 
* аҳоли   бандлиги   муаммоларни   ечишда,   қўшма   корхоналар   тузиш
ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан
халқаро ҳамкорлик юритиш ва бошқалар. 
II БОБ АТКда меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва шакллари.   2.1
Корхонада меҳнат унумдорлиги ва уни баҳолашнинг асосий
кўрсаткичлари.  
Меҳнат   салоҳиятини   баҳолаш   ва   таҳлил   қилиш   учун   кўрсаткичлар
тизимидан   фойдаланилади.   Бу   кўрсаткичлар   иқтисодий   жиҳатдан   турли
гуруҳларга   мансуб,   чунки   меҳнат   салоҳиятининг   у   ёки   бу   жиҳатларини
ифодалайди. 
Меҳнат   салоҳиятини   ифодаловчи   барча   кўрсаткичлар   иқтисодий
мазмунга қараб уч гуруҳга бўлинади: 
1. Меҳнат салоҳияти ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар. 
2. Меҳнат  салоҳияти  билан  таъминланганликни  ифодаловчи
кўрсаткичлар. 
3. Меҳнат салоҳияти самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. 
Меҳнат   салоҳияти   ҳолатини   ифодаловчи   кўрсаткичлар   тизимига
қуйдагиларни киритиш мумкин: 
1. Меҳнат салоҳиятининг ўртача сони. 
2. меҳнат салоҳиятининг таркиби. 
3. меҳнат салоҳиятиинг айланувчанлиги. 
4. меҳнат салоҳиятининг қўнимсизлиги. 
5. меҳнат салоҳиятининг турғунлиги. 
Меҳнат салоҳиятининг ўртача сони  таҳлил қилинаётган ҳисобот 
даврида аниқланади. Буни ҳисоблаш учун меҳнат салоҳиятининг давр 
бошидаги (Мс.дб) ва охиридаги (Мс.до) сони қўшилиб, иккига бўлинади: 
   
 
 
 
 
 
1 -расм. Меҳнат салоҳиятини (Мс) ифодаловчи кўрсаткичлар тизими 
Агар   ҳисобат   даврида   меҳнат   салоҳияти   тўғрисидаги   маълумот   бир
қанча вақтларда ифодаланган бўлса, у ҳолда барча кўрсаткичлар қўшилиб 
унинг сонига бўлинади: 
1 n 
Мс= ----   ∑   Мсi. n
i=1 
Меҳнат   салоҳияти   таркибини   таҳлил   қилганда   ходимларни   алоҳида
категориялари бўйича аниқлаш лозим. Масалан, умумий меҳнат салоҳиятида
олий   маълумотли   ходимлар   (Омх)   улушини   ёки   ўрта   махсус   маълумотли
ходимлар (УМХ) улуши каби кўрсаткичларни аниқлаш мумкин. 
  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  К ў рсаткичлар   
 
Ме ҳ нат сало ҳ ияти 
ҳ олатини ифодаловчи 
к ўрсаткичлар   
  Ме ҳ нат сало ҳ ияти билан 
таъминланганликни 
ифодаловчи  
к ў рсаткичлар  
  Меҳнат салоҳияти  
самарадорлигини 
ифодаловчи кўрсаткичлар  
Ушбу гуру ҳга Мс. 
қ андай ҳ олатда 
эканлигини , унинг 
умумий ми қ дори, 
таркиби  
каби 
ҳ олатларни ифодаловчи 
к ўрсаткичлар киради  
  Ушбу гуру ҳ га Мс. билан 
корхонанинг штат 
жадвали, асосий ва 
айланма мабла ғлари 
қ айси даражада 
таъминланганлигини, 
ме ҳнатнинг сиғ ими 
кабиларни ифодаловчи 
к ўрсаткичлар киради  
  Ушбу гуру ҳ 
к ўрсаткичларга Мс. 
қ андай самара 
бераётганлигини ифода 
этувчи, унинг 
фойдалилиги, 
даромадлилигини 
ани қловчи кў рсаткичлар 
кир ади  
  Булардан   ташқари,   умумий   меҳнат   салоҳиятида   бошқарув   ходимлари
улуши, муҳандис-техник ходимлар улуши каби кўрсаткичларни ҳам аниқлаш
мумкин. 
 
бунда: 
Мсi- меҳнат салоҳиятининг алоҳида гуруҳлари. 
 
Меҳнат   салоҳияти   айланувчанлигини   таҳлил   қилиш   ҳам   ҳозирги
даврда   катта   аҳамиятга   эга.   ушбу   кўрсаткични   аниқлаш   учун   барча   ишга
қабул   қилинган   ходимларга   (Мс.к)   ишдан   бўшатилган   ходимларни   (Мс.б)
қўшиб, умумий меҳнат салоҳияти сонига бўламиз. 
Мс.ай = (Мс.к+Мс.б) / Мс. 
Ушбу   кўрсаткични   алоҳида   ишга   қабул   қилинган   ва   ишдан
бўшатилган ходимлар бўйича ҳам аниқлаш мумкин: 
 
Мс.айк = Мс.к / Мс ; Мс.ай.б = Мс.б / Мс 
 
Меҳнат   салоҳиятининг   кўнимсизлиги   умумий   меҳнат   салоҳиятида
ишдан бўшатилган ходимларнинг улушини ифодалайди. Уларнинг таркибига
ўз   аризаси   билан   бўшаганлар   ҳам   киради.   Ушбу   кўрсаткични   аниқлаш   учун
қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: 
Мс.қўн = Мс.бўшат / Мс. 
Меҳнат   салоҳиятининг   турғунлиги   ҳам   унинг   ҳолатини   ифодаловчи
муҳим кўрсаткичлардан биридир. Буни шу корхонада (фирмада, компанияда)
уч   йилдан   ортиқ   ишлаган   ходимлар   сонини   ((Мс3й)   меҳнат   салоҳиятининг
умумий миқорига бўлиш йўли билан аниқлаш мумкин: 
Мс.тур = Мс 3 й / Мс. 
 
Меҳнат салоҳияти билан таъминланганликни ифодалаш учун қуйидаги
асосий кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади: 
1. Меҳнат   салоҳияти   билан   штат   жадвалининг
таъминланганлиги. 
2. меҳнат салоҳияти сиғими. 
3. меҳнат салоҳиятининг қуролланганлиги.  4. айланма   маблағларнинг   меҳнат   салоҳияти   билан
таъминланганлиги.   Меҳнат   салоҳияти   билан   штат   жадвалининг
таъминланганлигини   (Мс.шж.там)аниқлаш   учун   бир   қанча   ҳисоб-
китоблар   қилиш   мумкин.   Энг   аввало   бу   бўйича   умумий   кўрсаткични
аниқлаш лозим. Бунинг учун меҳнат салоҳиятиининг ҳақиқий миқдори
(Мс.х) унинг штат жадвалидаги миқдорига (Мс.шж) бўлинади: 
 
Мс.шж.там = Мс.х/Мс.шж. 
 
Меҳнат салоҳиятининг сиғими (Мс.сг) ҳам ушбу гуруҳга кирувчи муҳим
кўрсаткичлардан   бири.   Унинг   аниқлаш   учун   меҳнат   салоҳияти   миқдорини
(Мс)   яратилган   (сотилган)   маҳсулот   (иш,   хизмат)   ҳажмининг   (Q)   миқдорига
бўлинади: 
 
Мс.сг = Мс/Q 
 
Меҳнат   салоҳиятининг   қуролланганлиги   ёки   асосий   воситалар   фаол
қисмининг   меҳнат   салоҳияти   билан   таъминланганлиги   ифодаловчи
кўрсаткични аниқлаш ва таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки жаҳонда
илмий-техника тараққиёти жадал ривожланаётган ҳозирги пайтда Ўзбекистон
ҳам   орқада   қолмаслиги,   шу   ютуқ   томон   интилиб   яшаши   лозим.   Бу   эса
меҳнатнинг   энг   илғор   техника   ва   технология   билан   қуролланишини   тақозо
қилади. Шу туфайли ушбу кўрсаткични ҳар бир корхонада аниқлаш ва таҳлил
қилиш   лозим.   Буни  аниқлаш  учун   асосий   воситаларнинг   фаол   қисми   (Ав.ф)
меҳнат салоҳияти миқдорига (Мс) бўлинади ёки тескариси: 
 
МС.к= Ав.ф/Мс ёки Мс.т= Мс/Ав.ф. 
 
Айланма   маблағларнинг   меҳнат   салоҳияти   билан   таъминланганлиги
(Айм.Мс)   ҳам   меҳнат   салоҳиятини   таҳлил   қилишда   ва   бошқа   уўрсаткичлар
ўзганишига   шу   билан   боғлиқ   омилларнинг   таъсирини   аниқлашда
қўлланилади. Буни аниқлаш учун меҳнат салоҳияти миқдорини (Мс) айланма
маблағлар ҳажмига (Айм) бўлиш лозим: 
 
Айм.Мс= Мс/Айм 
 
Меҳнат   унумдорлиги   ишлаб   чиқариш   жараёнида   меҳнатдан
фойдаланиш   даражасини   белгиловчи   самарадорлик,   ишнинг
унумдорлигидир.  Меҳнат   унумдорилиги   дейилганда   маҳсулот   бирлигига   сарфланган
меҳнат   харажатлари   даражаси   ёки   вақт   бирлигида   ишлаб   чиқарилган
маҳсулотлар   миқдори   тушинилади.   Меҳнат   унумдорлигининг   ошиши   иш
вақти   бирлигида   ишлаб   чиқарилган   маҳсулот   миқдорининг   ошиши   билан
белгиланади.   Шунда   маҳсулот   бирлигига   сарфланган   меҳнат   харажатлари
тежалган бўлади. 
Ҳар   бир   корхонада   меҳнат   унумдорлигини   аниқлашда   ишлаб   чиқариш
билан   боғлик   бўлган   ходимларнинг   барча   маҳсулот   ишлаб   чиқаришга
сарфланган меҳнат харажатлари биргаликда ҳисоблаб борилади. 
Маълумки, автомобил транспортида маҳсулот ишлаб чиқарувчи асосий
ишчилар,   бу   -   ҳайдовчилардир.   Шунинг   учун   меҳнат   унумдорлиги
даражасини   аниқ   тасвирлаш   учун   бажариладиган   ҳисобларни   икки
йўналишда олиб бориш мақсадга мувофикдир. 
Шу   муносабат   билан   автотранспорт   корхоналарида   меҳнат
унумдорлиги   хар   бир   ишловчига   ва   хар   бир   ҳайдовчига   тўғри   келадиган
маҳсулот ёки даромад билан аниқланади. 
Автомобил   транспортида   меҳнат   унумдорлигини   ҳисоблашда   тўрт   хил
усулдан фойдаланилади: 
- натурал кўрсаткич усули; 
- шартли натурал кўрсаткич усули; 
- пул даромади усули; 
- меъёрлаштирилган вақт усули. 
Кўрсатилган ўар бир усулнинг ўзига хос томонлари бор. 
Автомобил   транспортида   меҳнат   унумдорлигини   аниқлаш   борасида
автомобил   транспорти   корхоналарини   икки   турга,   яъни   юк   ва   йуловчи
автомобил   транспорти   корхоналари   ва   аралаш   автомобил   транспорти
кохонларига ажратиш максадга мувофикдир. 
Автомобил   транспорти   корхоналарида   меҳнат   унумдорлигини   натурал
кўрсаткичи куйидагича ҳисобланади: 
 
W и
ишл = ∑Р / N
ишл                  
  ∑ Р   -   бажарилган   транспорт   иши,   тонна-километрда   ёки   йуловчи
километрда; 
  N
ишл -
  ишловчилар сони. 
   
Лекин   ҳайдовчилар   ва   автомобил   транспорти   корхонасидаги   барча
ишловчиларнинг   меҳнат   унумдорлигини   бу   усулда   аниқлашнинг   муҳим   бир
камчилиги   бор,   меҳнат   унумдорлиги   бу   усулда   аниқланаётганда   маълум масофага   ташилаётган   юк   массаси   ёки   йуловчи   сонидан   иборат   кўрсаткич
ҳисобга олинмайди. 
Аралаш   автомобил   транспорти   корхоналарида   меҳнат   унумдорлигини
ёлғиз   натурал   кўрсаткичларда   ўлчаб   булмайди.   Чунки   ишлаб   чиқариш
дастури   умумий   якунлари   аниқланаётганда   камида   икки   натурал
кўрсаткичдан тонна-километр ва автомобил соатдан ёки йуловчи километр ва
таксиларда   ҳақ   тўланадиган   километрдан   фойдаланилади.   Бундай   холларда
меҳнат   унумдорлиги   шартли   натурал   кўрсаткич,   яъни   келтирилган
тоннакилометрда аниқланади. 
Меҳнат   унумдорлигини   келтирилган   тонна-километрларда   аниқлаш
шунга   асосланганки,   ташилган   тонна   миқдори   билан   тонна-километрлар
ҳисобида бажарилган иш ўртасидаги нисбат, турли масофаларга юк ташишда,
автомобилларга   юк   ортиш   ва   тушириш   ишларини   бажариш   вақтида   канча
тургани   билан,   автомобиллар   иш   куни   давомида   канча   вақт   йул   босгани
ўртасидаги нисбат билан аниқланади. 
Юкларни ташиш масофаси ортиши билан, автомобил харакат вақтининг
иш   вақти   умумий   балансидаги   салмоғи   ортади,   юк   ортиш   ва   тушириш
вақтида эса, туриш вақти тегишлича камаяди. Бу транспорт ишларини тонна-
километрлар   ҳисобига   купайганини,   тонналар   ҳисобида   юк   ташиш   хажми
камайганини   кўрсатади.   Келтирилган   тонна   километрлар   аралаш   автомобил
транспорти   корхоналарида   меҳнат   унумдорлигини   ҳисоблашда   ишлатилади.
Лекин   ҳисоблашнинг   бу   усули   бир   хил   юк   ва   йуловчи   ташийдиган
корхоналарда ҳам таҳлил қилиш мақсадларида кўлланиши мумкин. 
  Меҳнат   унумдорлигини   шартли   натурал   кўрсаткичи   куйидагича
ифодаланади
 
бу ерда: 
Σ  Р
шарт - шартли натурал кўрсаткич, келтирилган тонна километр 
 
Шартли натурал кўрсаткич қуйидагича аниқланади. 
 
Р шарт =Р т.км +Q т  К келт.  
бу ерда; 
Q
т -ташилган юк ҳажми, тонна. 
К
келт. -келтириш коэффигиенти.  Келтириш   коэффициенти   орқали   шартли   равишда   ташилган   юк
ҳажмини, йуловчи километрни, йуловчилар сонини, автомобил соатини ткмга
айлантирилади. 
  Меҳнат   унумдорлигини   пул   даромад   усулида   аниқланиши
куйидагичадир: 
 
 
бу ерда: Дум - умумий даромад,сум; 
 Nишл- корхонадаги барча ишловчилар сони, киши; 
 Nхай-ҳайдовчилар сони, киши; 
  Лекин   бу   усул   билан   меҳнат   унумдорлигини   аниқлашнинг   бир   қанча
камчиликлари бор. Улардан асосийлари қуйидагилардир: 
- пул   ҳисобида   олинувчи   маҳсулотларга   килинадиган   меҳнат
сарфларининг ҳар хиллиги: 
- айрим   корхона   ишлари   билан   боғлиқ   бўлмаган   кўрсаткичлар
ўзгариши натижасида даромадларнинг ўзгариши: 
- юк   ва   йуловчи   ташиши   учун   белгиланган   тарифларнинг
узгариши: 
- меҳнат   унумдорлигининг   йиллар   мобайнида   ўзгаришини
аниқлашнинг пухта эмаслиги ва ҳ.к.
Меҳнат   унумдорлигини   муттасил   ошира   боришга   эришиш   автомобил
транспорти   корхоналари   ишловчиларининг   мухим   вазифасидир.   Автомобил
транспортида   меҳнат   унумдорлигини   ошириш   автомобилларда   юк   ва
йуловчилар   ташиш   таннархининг   камайишини   таъминлайдиган   энг   мухим
омил   бўлибгина   қолмай,   шу   билан   бирга   халқ   хўжалигининг   барча
тармоқларида меҳнат унумдорлигининг ошишига таъсир қиладиган омилдир. 
Автомобил   транспортида   меҳнат   унумдорлигини,   транспорт   ва   гараж
ишларини   механизациялаш   ҳамда   автоматлаштириш,   замонавий   техника
билан   қуроллантириш,   ишлаб   чиқаришда   меҳнатнинг   илғор   усулларини   ва
фан   ютуқларини   жорий   килиш,   ишчилар   меҳнатини   меъёрлаш   ҳамда   ойлик
иш хақини ташкил этишни яхшилаш билан оширилади. 
Янги   техника   меҳнат   унумдорлигига   икки   хил   таъсир   кўрсатади,   бир
томондан,   автомобил   транспорти   ишчиларининг,   иккинчи   томондан,
иқтисодиётнинг   бошқа   тармоқларда   ишлаётган   ишчиларнинг   меҳнат
унумдорлигини оширади.  Автомобил транспортида меҳнат унумдорлигини ошириш омилларидан
энг муҳими фан техника тараққиётини жадаллаштиришдир. 
Юк кутариш кобилияти ва йуловчилар сигими катта, мустахкамлиги ва
чидамлилиги   оширилган,   динамик   ва   иктисодий   Кўрсаткичлари   юкори
такомиллаштирилган   харакатланувчи   воситаларни   жорий   этиш   меҳнат
унумдорлигини юкори даражада оширувчи омиллардир. 
 
2.2 Меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари. 
 
Меҳнат   унумдорлигини   оширишда   корхона   ички   имкониятларини
излаш   ва   улардан   оқилона   фойдаланиш   ўам   катта   аўамиятга   эга.   Меҳнат
унумдорлигини   оширишга   қаратилган   омиллар   тўрт   гуруҳга   булинади:
техникавий,   ташкилий,   бошқаришни   такомиллаштириш   ва   ижтимоий-
иқтисодий омиллар. 
Кадрлар,   меҳнат   унумдорлиги   ва   иш   ҳақи   ўзаро   чамбарчас   боғлиқ
бўлган   тушунчалар   ҳисобланади.   Ҳар   бир   корхонада   меҳнат   ва   иш   ҳақи
бўйича   режа   тузилиб,   унинг   мақсадлари   ишчи   кучидан   фойдаланишни
яхшилаш   заҳираларини   топиш   ва   шу   асосда   меҳнат   маҳсулдорлигини
оширишга   қаратилган   бўлиши   лозим.   Бу   режаларга   кўра,   меҳнат
унумдорлигининг ўсиш суръати ўртача иш ҳақи суръатларидан тезроқ ўсиши
лозим. 
Меҳнат   ҳақи   —   бу   жамият   кўламида   миллий   даромаднинг   ишчилар   ва
хизматчилар   ўртасида   улар   меҳнатининг   миқдори   ва   сифатига   мувофиқ
тақсимланадиган   ҳамда   шахсий   истеъмоли   мақсадлари   учун
фойдаланиладиган   қисмидир.   Корхона   меҳнатга   ҳақ   тўлашдан   меҳнат
унумдорлигини   оширишни,   фан   техника   тараққиёгини   жадаллаштиришни,
маҳсулот сифатини яхшилаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни
энг   муҳим   воситаси   сифатида   фойдаланилади.   Иш   ҳақини   ташкил   этиш   ва
уларни шакллантиришдан асосий мақсад барча  ходимларни иш ҳақи якка ва
коллектив меҳнат натижаларига тўғридантўғри боғлиқ бўлишига эришишдан,
маҳнатга ҳақ тўлашга текисчилик элементларини бартараф этишдан иборат. 
Иш   ҳақининг   моҳияти   унинг   ижтимоий   ишлаб   чиқариш   босқичлари
бўлган   маҳсулот   ишлаб   чиқариш,   уни   тақсимлаш,   айирбошлаш   ва   истеъмол
қилишда бажарадиган функциялари (вазифалари) да намоён бўлади. 
1. Такрор   ҳосил   қилиш   функцияси.      У   ходимларни,   шунингдек,   уларнинг
оила аъзолари иш кучини такрор ҳосил қилиш, авлодларни қайта кўпайтириш
учун   зарур   бўлган   ҳаётий   неъматлар   билан   таъминлашдан   иборат.   Унда
эҳтиёжларнинг   ортиб   боришидан   иборат   иқтисодий   қонун   ўз   ифодасини
топади. Мазкур функция иш ҳақининг давлат томонидан тартибга солиниши
хусусиятлари,   иш   ҳақининг   иш   кучини   такрор   ҳосил   қилишни   таъмин этадиган   миқдорини   қонуний   даражада   белгилаш   билан   мустаҳкам
боғлиқдир. 
2. Рағбатлантирувчи   функция.      Унинг   моҳияти   ходимнинг   иш   ҳақи   унинг
қуйидаги меҳнат ҳиссасига, корхонанинг ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти
натижаларига   боғлиқлигини   белгилашдан   иборат   бўлиб,   бунда   кўрсатиб
ўтилган   боғлиқлик   ходимни   ўз   меҳнати   натижаларини   доимий   равишда
яхшилаб боришга қизиқтириши лозим. 
3. Ўлчов   -   тақсимлаш   функцияси.      Бу   функция   истеьмол   фондларини
ёлланма ходим билан ишлаб чиқариш воситалари эгаси ўртасида тақсимлаш
вақтида   жонли   меҳнат   ўлчовини   акс   эттириш   учун   мўлжалланган.   Иш   ҳақи
воситасида   ишлаб   чиқариш   жараёни   ҳар   бир   иштирокчисининг   меҳнат
ҳиссасиги мувофиқ унинг истеъмол фондидаги алоҳида улуши аниқланади. 4.
Ресурсларни   жойлаштириш   функцияси.   Мазкур   функциянинг   ҳозирги
вақтдаги   аҳамияти   жиддий   равишда   ошиб   бормоқда.   Унинг   моҳияти   меҳнат
ресурсурсларини   минтақалар,   иқтисодиёт   тармоқлари   ва   корхоналар   бўйича
қулай   равишда   жойлаштиришдан   иборатдир.   Меҳнат   ресурсларини
жойлаштириш   соҳасидаги   давлат   бошқаруви   энг   кам   даражага   келтирилган
шароитда, меҳнат бозорининг самарали фаолият кўрсатишини шакллантириш
фақат   ҳар   бир   ёлланма   ходимда   ўз   меҳнатини   сарфлаш   жойини   танлашда
эркинлик  бўлган  тақдирдагина  турмуш  даражасини  оширишга  интилиш,  иш
топиш   мақсадида   уни   бошқаси   билан   алмаштиришни   тақозо   қилади,   бу   иш
эса унинг эҳтиёжларини энг кўп даражада қондириши лозим. 
  5.   Аҳолининг   тўловга   қобилиятли   талабини   шакллантириш   функцияси.   Бу
функциянинг   вазифаси   тўловга   қобилиятли   талабни   мувофиқлаштиришдир,
бундай   талаб   деганда   харидорларнинг   пул   маблағлари   билан   таъминланган
эҳтиёжларининг   намоён   бўлиш   шакли   тушунилади,   шунингдек,   истеъмол
товарларини   ишлаб   чиқариш   назарда   тутилади.   Тўловга   қобилиятли   талаб
икки   асосий   омил   –   жамиятнинг   эҳтиёжлари   ва   даромадлари   таъсирида
шаклланади   ва   бозор   шароитида   иш   ҳақи   ёрдамида   товарни   таклиф   қилиш
билан талаб ўртасида зарур мутаносиблик ўрнатишга ёрдам беради. 
Хулоса   қилиб   айтадига   бўлсак,   меҳнат   бозорида   иш   кучини   сотувчи
билан   уни   олувчи   ўртасида   келишилган   нарх   -   бу   иш   хақидир.   Иш   ҳақи
меўнатнинг   пул   шаклидаги   нархи   булиб,   уни   ишга   ёллаганлар   меҳнат
қилувчиларга маълум вакт мобайнида, маълум миқдордаги ва муайян сифатли
ишни бажарганликлари учун тўлайдилар. 
III БОБ Автомобиль транспорти ходимларига иш ҳақи 
тўловларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш 
йўллари 
3.1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тамойиллари 
  Ҳозирги пайтда иқтисодиётнинг деярли барча соҳаларида меҳнатга ҳақ
тўлаш   асосан   икки   шаклидан   фойдаланилади.   Булар   ишбай   ва   вақтбай
меҳнатга ҳақ тўлаш шаклларидир. Меҳнатнинг самараси бир кунда ёки соатда
ўз ифодасини топмайдиган ёки яратилган маҳсулотнинг миқдорини аниқлаш
имкони   бўлмайдиган   корхоналарда   меҳнатга   ҳақ   тўлашнинг   вақтбай
шаклидан   кенг   фойдаланилади.   Буларга   ўқитувчилар,   тарбиячилар,
шифокорлар   каби   тоифадагиларнинг   меҳнатини   мисол   қилиш   мумкин.   Бу
тоифадаги   меҳнатнинг   натижаси   жуда   узоқ   муддатлардан   кейин   билиниши
мумкин.   Шу   ҳолда   ҳам   унинг   сифатини,   миқдорини   аниқ   белгилашнинг
иложи   йўқ.   Шу   билан   биргаликда   шундай   иш   турлари   мавжудки   уларнинг
миқдорини қисқа вақт ичида аниқлаш имкони мавжуд. Қилинган меҳнатнинг
натижасини   соатда   ёки   бир   кунда   аниқлаш   имкони   мавжут   ҳолларда   асосан
ишбай усулда меҳнатга ҳақ тўланади. Меҳнатга ҳақ тўлаш мураккаб тизимга
эга.   Меҳнатга   ҳақ   тўлашда   ишлатиладиган   барча   элементлар   меҳнатга   ҳақ
тўлаш тизимини ташкил этади. 
Меҳнатга   ҳақ   тўлаш   тизими   қуйидаги   энг   муҳим   тамойилларга   риоя
қилиши зарур. 
1. Ишлаб   чиқариш   ва   меҳнат   самарадорлиги   юксалиб   борган   сари
реал иш ҳақининг ортиб бориши. 
2. Меҳнат   унумдорлиги   ўсишини   ўртача   иш   ҳақининг   ўсиш
суръатларидан   илгариловчи   суръатларини   таъминлаш,   (ёки   маҳсулот   ишлаб
чиқариш   ҳажмлари   суръатининг   истеъмол   фондлари   ўсиши   суръатларидан
ортиб   кетиши).   Бу   тамойилнинг   моҳияти   –   ишлаб   чиқаришни
ривожлантириш   ва   унинг   самарадорлигини   ошириш   асосида   меҳнат
даромадларини максимал (энг кўп) даражага етказишдан иборат. 
3. Ходимнинг   корхона   фаолияти   натижаларига   қўшган   меҳнат
ҳиссасига, меҳнат мазмуни ва шароитларига, корхона жойлашган минтақага,
унинг   қайси   тармоққа   мансублигига   қараб   иш   ҳақини   табақалаштириш.
Мазкур   тамойил   ходимнинг   ўз   меҳнат   малакасидан,   маҳсулотнинг   юқори
сифатли   бўлишини   таъминлашдан   моддий   манфаатдорлигини   кучайтириш
зарурлигига асосланган. 
4. Баробар (тенг) меҳнат учун баробар ҳақ тўлаш. Бозор шароитида
бу тамойилни  ишловчининг  жинси, ёши,  миллий мансублиги  ва  ҳоказоларга
қараб унинг меҳнатига ҳақ тўлашда камситишига йўл қўймасликдир 
5. Меҳнатга ҳақ тўлашни давлат йўли билан бошқариш ва тартибга
солиб туриш. 
6. Меҳнат   бозорининг   таъсирини   ҳисобга   олиш.   Меҳнат   бозорида
ҳам давлат ва хусусий компанияларда ҳам уюшмаган сектордаги иш ҳақи кенг
намоён   этилган   бўлиб,   улардаги   иш   кучи   касаба   уюшмалари   билан   қамраб олинмаган   ва   меҳнатга   ҳақ   тўлаш   тўла-тўкис   маъмурият   томонидан
белгиланади. 
7. Меҳнатга   ҳақ   тўлаш   шакллари   ва   тизимларининг   оддийлиги,
мантиқийлиги   ва   қулайлиги   меҳнатга   ҳақ   тўлаш   тизимларининг   моҳияти
ҳақида кенг хабардор бўлишни таъминлайди. 
 
Корхоналарда  меҳнатга  ҳақ тўлашни  оқилона  ташкил қилиш ходимлар
фаолиятини   рағбатлантириш,   тайёр   маҳсулот   ва   меҳнат   бозорида
рақобатчиликни,   рентабелликни   ва   маҳсулотларнинг   даромадлилигини
таъминлаши   лозим.   Меҳнатга   ҳақ   тўлашни   оқилона   ташкил   этишдан
мақсад − унинг   ҳажми   ва   ходимнинг   корхона   хўжалик   фаолиятига   меҳнат
фаолиятида қўшган ҳиссасига мос келишини таъминлаш, яъни меҳнат ўлчами
ва истеъмол ўлчами ўртасидаги мутаносибликни таъминлашдир. 
Иш ҳақи - ҳар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига
мос   равишда   тақсимланувчи   ва   ходим   тасарруфига   пул   шаклида   келиб
тушувчи   миллий   даромаднинг   бир   қисмидир.   Иш   ҳақи − бу   меҳнат   учун
мукофотдир. 
Ходимлар   меҳнатига   ҳақ   тўлаш   ишлаб   чиқариш   жараёнига   жалб
қилинган   меҳнат   ресурсларининг   баҳосидир.   Бошқача   қилиб   айтганда,   иш
ҳақи   –   бу,   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   ва   сотиш   харажатларининг   корхона
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун сарфланувчи қисмидир. 
Иш ҳақининг  номинал  ва  реал  турлари мавжуд. 
Номинал иш ҳақи − бу ходимнинг маълум бир вақт мобайнида бажарган
меҳнати учун ҳисобланган ва тўланган иш ҳақидир. 
Реал иш ҳақи − номинал иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва
хизматлар   миқдори;   реал   иш   ҳақи   –   бу,   номинал   иш   ҳақининг   “истеъмол
қобилияти ”дир. 
Корхоналарда   иш   ҳақи   соҳасидаги   сиёсатни   ишлаб   чиқиш   ва   уни
ташкил этишда қуйидаги тамойилларни инобатга олиш зарур: 
* адолатлилик, яъни бир хил меҳнат учун бир хил ҳақ тўлаш; 
* бажарилаётган   ишнинг   мураккаблиги   ва   меҳнат   малакаси
даражасини ҳисобга олиш; 
* меҳнатнинг   зарарли   шароитлари   ва   оғир   жисмоний   меҳнатни
ҳисобга олиш; 
* сифатли,   сидиқидилдан   меҳнат   қилишни   рағбатлантириш,   йўл
қўйилган   йўқотишлар   ёки   ўз   мажбуриятларига   масъулиятсиз   ёндашишни
моддий жазолаш;  * меҳнат  унумдорлиги  суръатини  ўртача  иш  
ҳақининг  ўсиш 
суръатларига нисбатан тезроқ ўстириш; 
* иш  ҳақи  миқдорини  инфляция  суръатларига  мос  
равишда мувофиқлаштириш; 
* меҳнатга   ҳақ   тўлашнинг   корхона   эҳтиёжларига   тўлиқ   жавоб
берувчи илғор шакл ва тизимларини қўллаш. 
Замонавий   шароитларда   корхоналарда   меҳнатга   ҳақ   тўлашнинг   турли
тизим   ва   шакллари   қўлланилиб,   улардан   энг   кўп   тарқалганлари   сифатида
ишбай ва вақтбай усулни кўрсатиш мумкин. 
Меҳнатга   ишбай   ҳақ   тўлаш   ишлаб   чиқарилган   маҳсулот   (бажарилган
иш, кўрсатилган транспорт хизмати) учун тўланадиган ҳақни англатади. 
Корхоналарда кўпинча фақат ишбай эмас, балки ишбай-мукофотли ҳақ
тўлашдан   фойдаланилади.   Ушбу   усулдан   асосан   ҳайдовчи   ва   айрим
таъмирловчи ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда фойдаланилади. 
Меҳнатга   ишбай-мукофотли   ҳақ   тўлашда   ишчи   бажарган   ишига   ҳақ
олишдан   ташқари,   мукофотга   ҳам   эга   бўлади.   Мукофот   асосан   маълум   бир
кўрсаткичларга   эришиш   –   ташиш   режасини   ошириб   бажариш,   ташиш
сифатини ошириш, , ёқилғи-мойлаш, хом ашё ва материалларни тежаш ва шу
кабилар учун берилади. 
Меҳнатга   вақтбай   ҳақ   тўлаш   тариф   тизимида   кўзда   тутилувчи   ишлаб
берилган  вақт -  календарь вақт  эмас,  балки норматив вақт  учун тўланадиган
ҳақни англатади. 
Вақтбай-мукофотли   ҳақ   тўлашда   ишчи   ишлаб   берган   вақтига   ҳақ
олишдан ташқари, ушбу иш ҳақига маълум бир фоиз ҳисобида мукофот ҳам
олади. 
Меҳнатга аккорд ҳақ тўлаш тизими меҳнатга ишбай ҳақ тўлашнинг бир
тури бўлиб, унинг моҳиятига кўра, бунда бажарилиши керак бўлган ишларни
муддатини кўрсатган ҳолда баҳолаш амалга оширилади. 
Корхонада   қуйидаги   ҳолларда   аккорд   ҳақ   тўлаш   тизимидан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади: 
• корхона   бирон-бир   буюртмани   ўз   вақтида   бажара   олмаса   ва
бунинг учун шартномага асосан йирик миқдорда жарима тўлайдиган бўлса; 
• корхонанинг   тўхтаб   қолишига   сабаб   бўлувчи   фавқулодда
вазиятлар   (ёнғин,   сел,   зилзила,   сув   тошқини   ёки   жиддий   сабабларга   кўра
асосий технологик линияларнинг ишдан чиқиш ҳоллари) рўй берганда;  • алоҳида   ишларни   бажаришга   ўта   зарурат   туғилганда   ёки
корхонада янги асбоб-ускуналар ишга туширилганда. 
Кўпчилик   корхоналарда   иш   ҳақини   ҳисоблаш   тариф   тизими,   айниқса
унинг   тариф   ставкаси   ва   тариф   сеткалари   каби   элементлари   асосида   амалга
оширилади. 
 Меҳнатга ҳақ тўлашни давлат йўли билан тартибга солиш кам 
таъминланган, оз иш ҳақи оладиган ходимларнинг ижтимоий ҳимоя 
қилинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар асосида иш ҳақининг 
энг кам миқдорини белгилайди.   
  Иш   ҳақини   ташкил   этишда   ягона   тариф   сеткаси   асосида   асосий   иш
ҳақини   шакллантириш   усулини   ёки   меҳнатга   ҳақ   тўлашнинг   тарифсиз
тизимини   танлаш   муҳимдир.   Ягона   тариф   сеткаси   устувор   бўлиб,   ундан
фойдаланганда   ходимлар   иш   ҳақини   янада   объективроқ   табақалаштиришга
эришилади. Бироқ иқтисодий аҳвол доимий равишда ўзгариб туриши сабабли
корхоналарда кўпинча тариф ставкаларни ўзгартиришга тўғри келади, бу эса
катта меҳнат  харажатларига  олиб келади. Меҳнатга  ҳақ тўлашнинг тарифсиз
тизими   иш   ҳақини   корхона   ишининг   ҳақиқий   натижаларига   тўғридан-тўғри
боғлиқ   қилиб   қўяди.   Иш   ҳақини  ҳисоблаш   эса   камроқ   меҳнат   талаб   қилади,
лекин бу фақат кичикроқ корхоналарга тааллуқлидир. 
Кўплаб корхоналар иш ҳақини ҳисоблашда анъанавий тариф тизимидан
фойдаланиб   келмоқдалар.   Бундай   корхоналарда   меҳнатга   ҳақ   тўлашни
ташкил этишнинг асосий элементлари меҳнатни нормалаш, тариф тизими, иш
ҳақининг шакллари ва тизимларидир. 
  Меҳнатни   нормалаш   -   бу   илмий   асосланган   меҳнат   харажатлари   ва
унинг   натижаларини   вақт   нормалари,   сони,   хизмат   кўрсатишнинг
бошқарилиши,   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   нормаланган   топшириқлар
нормаларини   аниқлашдир.   Булар   бўлмаса,   меҳнат   миқдорини,   ҳар   бир
ходимнинг   умумий   натижаларга   қўшган   алоҳида   ҳиссасини   ҳисобга   олиб
бўлмайди. 
  Иш ҳақининг шакллари ва тизимлари  –бу меҳнатнинг миқдор 
натижалари ва сифатига (унинг мураккаблиги, интенсивлиги, шарт- 
шароитларига) боғлиқ равишда иш ҳақини белгилаш механизмидир. 
  Тариф   тизими   турли   меъёрий   материаллар   мажмуидан   иборат   бўлиб,
улар   ёрдамида   корхонадаги   ходимлар   иш   ҳақи   даражаси   уларнинг   малакаси,
ишларнинг   мураккаблиги,   меҳнат   шароитлари,   корхоналарнинг   жўғрофик
жойи ва бошқа тармоқ хусусиятларига қараб белгиланади. Тариф тизимининг
асосий   элементларига   тариф   сеткалари,   тариф   ставкалари,   тариф-малака
маълумотномалари, лавозим маошлари, хизматчилар лавозимларининг тариф маълумотномалари,   тариф   ставкаларига   устама   ва   қўшимча   ҳақлар,   иш
ҳақига доир минтақавий малака коэффициентлари киради. 
  Тариф ставкалари  – разрядлар шкаласидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар
бирига   ўз   тариф   коэффициенти   берилган   ва   ҳар   қандай   разряднинг   тариф
ставкаси биринчи разряддан неча марта кўплигини кўрсатиб туради. Биринчи
разряднинг тариф коэффициенти бирга тенгдир. Разрядлар миқдори ва уларга
тегишли   тариф   коэффицентларининг   миқдори   корхоналарда   тузиладиган
жамоа шартномасида белгиланади. Жамоа шартномаси тариф битими асосида
ишлаб   чиқилади   ва   ходимлар   аҳволининг   шартнома   шартларига   нисбатан
ёмонлашувини назарда тутмаслик лозим. 
  Тариф-малака   маълумотлари   норматив   ҳужжатлардан   иборат   бўлиб,
улар ёрдамида иш разряди ва ишчининг разряди белгиланади. Уларда ҳар бир
мутахассисликдаги   ҳар   бир   разряд   ишчиси   назарий   ва   амалий   жиҳатдан
билиши   лозим   бўлган   ахборот   мавжуд   бўлади.   Мазкур   маълумотномалар   уч
бўлимдан:  «Ишларнинг таъриф-тавсифи», «Билиш керак» ва «Ишларга доир
мисоллар» дан ташкил топади. 
 
3.2. Ишбай ва вақтбай иш ҳақи тўловлари. 
Меҳнатга   ҳақ   тўлашни   ташкил   этиш   соҳасидаги   анъанавий
ёндашувлардан фойдаланувчи корхоналар ходимлар иш ҳақининг миқдорини
белгилаш   учун   тариф   сеткалари,   тариф   ставкалари   ва   тариф-малака
маълумотномаларидан   фойдаланадилар.   Бундай   корхоналарда   бошқарув
меҳнати   ходимлари   ҳисобланувчи   хизматчилар   учун   штат-маош   тизими
татбиқ   этилади.   Унинг   ўзига   хос   хусусияти   штат   жадвалининг   тузилишидан
иборат бўлиб, унда муайян корхонада мавжуд бўлган лавозимлар рўйхати, ҳар
бир лавозим бўйича ходимлар сони ва маош миқдори кўрсатилади. 
Меҳнат   мотивацияси   тушунчаси.   Маълумки,   меҳнат   бу   —   инсоннинг
бирорта эҳтиёжини қондиришга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятидир. 
Мотивация инглиз тилидан олинган бўлиб, энг аввало, ўзини ва сўнгра
бутун   жамоани   умумий   мақсадларни   бажаришга   даъват   этувчи   фаолиятни
рағбатлантириш жараёнидир. 
Меҳнат   мотивацияси   деганда   эса   инсоннинг   мақсадга   мувофиқ
фаолиятини   турли   рағбатлантириш   йўллари   би-лан   юқори   самарадорликка
эришишга   йўналтирмоқ,   уни   унумли   меҳнат   қилишга   ундамоқ,   ички
туйғуларини қўзғатмоқ тушунилади. 
Бозор   иқтисодиёти   шароитида   меҳнат   мотивацияси   муҳим   аҳамиятга
эга.   Чунки   ҳар   бир   инсон   меҳнатни   мажбур   бўлиб   эмас,   балки   ўз   ихтиёри
билан  қилиши  лозим.  Шундагина   бу  борада   юқори  натижаларга   эришилади.
Лекин   ҳар   ким   ҳамиша   ўз   ихгиёри   билан   самарали   меҳнат   қилавермайди. Бунинг учун инсонда энг аввало шундай меҳнат қилишга даъват этувчи туйғу
уйғотилиши   керак.   Бундай   туйғу   турли   рағбатлантириш   йўллари   билан
амалга оширилади. 
Рағбатлантириш   асосан   икки   йўналишда   олиб   борилади.   Биринчиси
моддий рағбатлантириш, иккинчиси маънавий. 
Меҳнатнинг   рағбатлантирилиши   деганда   меҳнатнинг   содир   бўлишини
таъминловчи   ва   унинг   фаоллигини   оширувчи   моддий,   маънавий   ва   ҳукуқий
манфаатлар мажмуаси тушунилади. 
Меҳнатнинг   ўзи,   таъкидланганидек,   кишиларнинг   бирорта   эҳтиёжини
қондиришга   қаратилган   мақсадли   фаолиятдан   иборат.   Демак,   кишилар
меҳнатни   шунчаки   қилмайди,   балки   замирида   бирорта   манфаатни
қондирадиган мақсад ётади. 
Кишиларнинг   меҳнат   қилишдан   манфаати,   энг   аввало,   моддий
рағбатлантиришни   талаб   қилади,   чунки   у   меҳнати   эвазига   ўзининг   ва   оила
аъзоларининг   яшашини,   яъни   етарли   даражада   моддий   неъматлар   билан
таъминлаши лозим. 
Меҳнатнинг   рағбатлантирилиши   нималарда   намоён   бўлади?   Энг
аввало, меҳнаткаш меҳнати учун олган маоши ўзининг ва оила аъзоларининг
яшаши учун бемалол етиши лозим. Шундагина меҳнатнинг бир қисми бўлган
иш   кучининг   қиймати   тўлиқ   тўланган,   меҳнаткаш   эса   тўлиқ
рағбатлантирилган бўлади. 
Энди   меҳнатнинг   ўлчами   нима   деган   саволга   жавоб   бериш   лозим,
чунки ҳамма бир хил меҳнат қила олмайди ва бир хил рағбатлантирилмайди.
Меҳнатнинг   бирламчи   ўлчами   меҳнаткашнинг   сарф   қилган   вақти,   яъни   иш
вақти билан ўлчанади. 
Меҳнатни  рағбатлантиришда  энг   аввало   кимнинг  қанча   вақт  ишлагани
инобатга   олинади.   Ҳамма   бир   хил   иш   вақти   сарф   қилиб   ишлаши   мумкин.
Лекин   ҳаммага   бир   хил   иш   ҳақи   тўланмайди.   Чунки   улар   бир   иш   вақтида
турли натижаларга эришишлари мумкин. 
Рағбатлантиришнинг иккинчи ўлчови ишнинг натижасидир. Меҳнаткаш
бир вақт бирлигида 10 та иш бажарса — 10 сўм, 30 та иш бажарса — 30 сўм
иш ҳақи олиши мумкин. Аммо ишчилар бир хил иш бажарди деб ҳам фараз
қиламиз. 
Лекин   улар   оладиган   иш   ҳақи   яна   бир   хил   бўлиши   мумкин.   Бу   ҳолда
рағбатлантиришнинг учинчи ўлчови ишга тушади. Энди рағбатлантириш иш
натижасининг сифатига боғлиқ бўлади. 
Демак, меҳнатни рағбатлантиришнинг ўлчови учта, яъни иш вакти, иш
натижаси ва сифатидан иборат экан. 
Рағбатлантириш   қанча   юқори   бўлса,   меҳнатнинг   ҳам   самарадорлиги
шунча юқори бўлади.  Меҳнатни   моддий   рағбатлантириш   билан   бирга   маънавий
рағбатлантириш   ҳам   мавжудки,   бунинг   таъсир   кучи   ҳам   моддий
рағбатлантиришдан   кам   эмас.   Маънавий   рағбатлантиришга   қуйидагилар
киради: 
1. Моддий   рағбатлантириш.   Меҳнаткашни   моддий   рағбатлантириш
билан   бирга   бевосита   маънавий   рағбатлантирилади,   чунки   унинг   қандай
ишлаётганлиги эътироф этилганлиги намоён бўлади. 
2. Жамоа   олдида   яхши   ишлаётганлигини   қайд   этиш,   маъмурият
буйруғи билан раҳматнома ва ташаккур эълон қилиш. 
3. Фахрийлар   тахтасига,   китобига   ёзиш,   фахрий   ёр-лиқлар   билан
тақцирлаш. 
4. Унвонлар   бериш,   шу   соҳада   хизмат   кўрсатилганлигини   қайд
қилиш. 
Масалан, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби», «Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
иқтисодчи» кабилар. 
5. Орден ва медаллар билан тақдирлаш. 
6. Ўзбекистон   Қаҳрамони   унвонини   бериш   каби   тадбирлар
меҳнаткашларни маънавий рағбатлантиришга киради. 
Шу   ўринда   таъкидламоқчимизки,   манфаатлар,   улар   ўрта-сидаги
карамақаршилик   ва   зиддиятларни   мувофиқлаштирувчи,   уларга   барҳам
берувчи омил бу — маънавиятдир. 
Маънавият   кучли   бўлган   жойда   манфаатлар   ўртасида   номувофиқлик
бўлмайди, бундай вазиятда қарама-қаршилик ва зиддият ҳам келиб чиқмайди.
Шу   туфайли   ЎзР   Президенти   ва   ҳукумати   томонидан   маънавият   масаласига
жуда катта эътибор қаратилаётганлиги бежиз эмас. 
Маънавияти   бой   мамлакатда   тинчлик,   барқарорлик,   аҳиллик   ҳукм
суради.   Бундай   жойда   иқтисодий   юксалиш,   фаровонлик   ва   манфаатлар
муштараклиги таъминланади. 
Биз   меҳнат   мотивациясиниш   айрим   йўналишларигагина   тўхталдик,
холос. Бу масала юқорида таъкидланганлар билан чекланиб қолмайди Бунинг
жуда кўп типлари, омиллари ва йўналишлари мавжуд. 
Меҳнат   мотивацияси   типлари   ҳақида   турли   фикрлар   мавжуд.   Лекин
уларнинг   барчаси   меҳнат   қилувчининг   моддий   ва   маънавий   эҳтиёжини
қондириш   учун   ҳис-туйғуларни   уйғотиш   йўлини   ахтаришга   қаратилган.   Шу
боисдан меҳнат мотивациясининг иккита типи алоҳида аҳамият касб этиши-
ни   таъкидлаш   жоиз.   Бунга   қуйидагилар   киради:   биринчидан,   ҳис-туйғуни
уйғотувчи   тадбирлар   мажмуаси   бўлса,   иккинчидан,   ақл-идрок   билан
килинадиган ишлардир.  Кишиларнинг   яхши   меҳнат   қилиши   учун   иккаласи   ҳам   муҳим
аҳамиятга эга. Баъзи тадбирлар борки, ақл-идрок билан қилиниб, кишиларда
яхши меҳнат қилиш учун кучли ҳис-туйғу уйғотади. Масалан, миллатпарвар,
фидойи,   жонкуяр  инсон  учун   яхши  меҳнат  килиш  ҳис-туйғусини  уйғотишда
Ўзбекистоннинг   мустақилликка   эришганлиги   жуда   катта   омил   бўлиб   хизмат
қилади.   Ёки   компаниянинг   равнақи   учун   аҳил   бўлган   меҳнат   жамоасининг
бир тан, бир жон бўлиб, кечаю-кундуз уни юксалтириш учун қилган ишлари. 
Меҳнат   қилувчининг,   яъни   меҳнаткашнинг   меҳнат   қилиши   учун   бир
қанча мотивлар борки, буларсиз самарали меҳнатнинг содир бўлиши мумкин
эмас. Буларга қуйидагилар киради: 
1. Кўпрок   мехнат   хаки   тўланиши.   Ҳаётий   тажрибалар
кўрсатаяптики, масалан, пахта теримида терилган пахта учун ҳар куни ҳисоб-
китоб қилиб борилса, меҳнат унумдорлиги одатдагидан 2-2,5 баравар юқори
бўлади. Меҳнатнинг натижаси қанча тез рағбатлантирилиб борилса, у шунча
унумли,   самарали   бўлади.   Жуда   кўп   мамлакатларда   ойлик   маош   тўланади.
Аммо   АҚШда   ҳар   ҳафтада,   баъзан   ҳар   куни   ойлик   тўланиши   эвазига   ҳам
юқори   меҳнат   унумдорлигига   эришадилар.   Хўжаликни   юритишда
меҳнатнинг бу мотивини инобатга олиш юқори самарадорликка эришиш учун
жуда муҳимдир. 
2. Яхши   мехнат   шароитининг   яратилиши.   Меҳнат   шароити
ходимларни   ишга   олиб   келиш,   ишлаш   жараёнини   таъминлаш   ва   ишдан
уйгача   кузатиб   қўйишни   ўз   ичига   олади.   Ҳар   бир   ходимнинг   ишлайдиган
жойи   ҳар   томонлама   қулай,   ёруғ,   озода,   баҳаво   бўлиши   лозим.   Бу   борада
меҳнат   эргономикаси   талабларига   жавоб   берадиган   бўлиши   керак.   Бу   ҳам
яхши   ва   самарали   ишлаш   учун   асосий   мотивлардан   биридир.   Корхона
жуғрофий   жиҳатдан   ҳам   қулай   жойлашган   бўлиши   лозим.   У   транспорт
воситаси бекатига яқин, дўконга, ошхонага, бозорларга яқин ва уларга бориш
ҳам   қулай   жойда   жойлашиши   ҳам   унда   ишлайдиган   ходимлар   учун
аҳамиятлидир. 
3. Ходимнинг малакасига мос иш билан таъминланиши. 
4. Корхонада   яхши   маънавий-рухий   мухитнинт   яратилиши.
Корхонанинг   умумий   муваффақияти   учун   шу   корхонада   ишлаётган   бирорта
юшш   ўзини   ортиқча   ёки   жамоадан   четда   ҳис   қилмаслиги   керак.   Режали
иқтисодиётда амал қилган жуда кўп маъмурий-буйруқбозлик усуллари бозор
шароити   учун   ёт   унсурлардир.   Энди   кишилар   тазйиқ   билан   мажбур   бўлиб
ишламаслити   керак.   Уларда   ишлаш   учун   ички   туйғулар,   имкониятлар   ишга
тушиб, меҳнат қилиш ихтиёрий эҳтиёжга айланиши лозим. 
5. Хар бир кишининг ўз ўрнига эга бўлишини таъминлаш..  6. Ҳар   бир   кишини   шу   корхонанинг   эгаси,   хужайини   ва   унинг   бу
ерда зарур эканлигини ҳис килишни таъминлаш. 
 
 
 
Хулоса ва таклифлар. 
 
Кадрлар сиёсатига кўп нарса, биринчи ўринда ишчи кучидан қанчалик
унумли   фойдаланиш   ва   корхона   фаолиятининг   самарадорлигини   таъминлаш
боғлиқ   бўлади.   Корхонада   кадрлар   ишчи,   хизматчи,   мутахассис   ва
раҳбарларга бўлинади. Раҳбарларга афзалликни бериш лозим. Тадқиқотлар ва
амалиёт   тажрибалари   шуни   кўрсатадики,   корхона   фаолиятининг
самарадорлиги 70-80 % га корхона раҳбарига боғлиқ бўлади. 
  Бозор   муносабатларига   ўтиш   билан   корхоналар   меҳнатга   ҳақ   тўлаш
соҳасида   катта   мустақилликка   эришдилар.   Таҳлиллар   натижасида   шу   нарса
маълумки,   бу   даврга   келиб   корхоналар   кўпроқ   вақтбай-мукофотли   ва
тарифсиз ҳақ тўлаш, шунингдек, шартнома асосида ҳақ тўлашдан фойдалана
бошладилар.   Кадрлар,   меҳнат   унумдорлиги   ва   иш   ҳақи   ўзаро   чамбарчас
боғлиқ   бўлган   тушунчалар   ҳисобланади.   Ҳар   бир   корхонада   меҳнат   ва   иш
ҳақи   бўйича   режа   тузилиб,   унинг   мақсадлари   ишчи   кучидан   фойдаланишни
яхшилаш   заҳираларини   топиш   ва   шу   асосда   меҳнат   маҳсулдорлигини
оширишга   қаратилган   бўлиши   лозим.   Бу   режаларга   кўра,   меҳнат
унумдорлигининг ўсиш суръати ўртача иш ҳақи суръатларидан тезроқ ўсиши
лозим. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
 
  1. Ўзбекистон   Республикасининг   1997   йил   25   апрелдаги   «Шаҳар
йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонуни. 
2. Ўзбекистон   Республикасининг   1998   йил   19   августдаги   «Йўл   ҳаракати
хафвсизлиги тўғрисида»ги Қонуни. 
3. Ўзбекистон   Республикасининг   1998   йил   29   августдаги   «Автомобиль
транспорти тўғрисида»ги Қонуни. 
4. Ўзбекистон   Республикасининг   1998   йил   24   декабрдаги   «Инвестиция
фаолияти тўғрисида»ги Қонуни. 
 
 
  Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари 
 
5. Каримов   И.А.   Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон
шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. –Т.: 
«Ўзбекистон», 2009. – 56 б. 
6. Каримов  И.А. Асосий  вазифамиз  – ватанимиз тараққиёти  ва  халқимиз
фаровонлигини янада юксалтиришдир. –Т.: «Ўзбекистон», 2010. – 80 б. 
7. Каримов   И.А.   Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш
концепцияси:   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   Қонунчилик
палатаси   ва   Сенатининг   қўшма   мажлисидаги   маъруза.   2010   йил   12
ноябрь.-Т.: Ўзбекистон, 2010. -56 б. 
8. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2001   йил   4   июндаги
«Автомобиль   транспорти   соҳасида   монополиядан   чиқариш   ва
бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони. 
9.       2006     9Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил
  «      
мартдаги Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш
со ҳ      	
асидаги тадбиркорлик фаолиятининг ало ҳ ида
         	
турларини амалга оширишни тартибга солиш тў ғ »	рисида ги
П Қ  –303 –   	
сонли
Қ . 	
арори
 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари ва 
Ўзбекистон Республикаси вазирликларининг ҳуқуқий- меёрий
ҳужжатлари 
  10.       2006     9Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил
  «      
мартдаги Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш
со ҳ      	
асидаги тадбиркорлик фаолиятининг ало ҳ ида
         	
турларини амалга оширишни тартибга солиш тў ғ »	рисида ги
П Қ  –303 –   	
сонли
Қ . 	
арори
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари 
 
11. И.А.Каримов   «Ўзбекистон   иқтисодий   ислоҳатларни   чуқурлаштириш
йўлида». «Тошкент», «Ўзбекистон», 1996 
12. И.Каримов   “Жаҳон   молиявий   –   иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон
шароитида   уни   бартараф   этиш   йўллари   ва   чоралари”.   Тошкет,
“Ўзбекистон”, 2009 й. 
13. И.Каримов.   “Асосий   вазифамиз   –   Ватанимиз   тараққиёти   ва   халқимиз
фаравонлигини   янада   юксалтиришдир”.   Тошкент,   “Ўзбекистон”,   2010
й. 
14. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримовнинг   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   мажлиси   Қонунчилик   палатаси   ва   Сенатининг
қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш   ва   фуқоролик   жамиятини   ривожлантириш
концепцияси” номли маърузаси. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2010. 
 Дарсликлар 
 
15.   . .         
Хўжаев Б А Автомобилларда юк ва пассажирларни ташиш
:    
асослари Олий ў қ      	ув юртларнинг транспорт воситаларини
      (   )	
ишлатиш ва таъмирлаш автомобиль транспорти
        .  
бакалавриат йўналиши талабалари учун дарслик Қ айта
,   3- . –  .:  , 2002. – 240
ишланган тўлдирилган нашри Т Ўзбекистон
. 
б
16.  
Бичков . . 	В П «  	Экономика  	предприятий автомобилного
. –  : « », 2010 	
транспорта М Инфра 17.   . .        .  –   :   «Туревский И С Экономика и управление АТП М Висшая
», 2006 
школа
18. Қ  
осимов Ғ . .       .	М Транспорт корхоналарида менежмент
. – .:  , 2001. – 448  . 	
Дарслик Т Ўзбекистон б
19.   :   .   5-   ./     .   .
Экономика предприятия Учебник е изд Под ред акад
. .  . –  .:  , 2008.- 416  . 
В М Семенова СПБ Питер с
 
Ўқув қўлланмалар 
 
20. Икромов И., Абдурахмонов А., Назаров М. Автотранспорт иқтисоди ва
бошқаруви. Ўқув қўлланма. . –Т.: ТАЙИ, 2003. 
21. Бланк И. А. Управление инвестициями предприятий. – К.: Ника-Сентр,
Элга, 2003. – 480 с. 
22. Бланк И. А. Управление прибилЙ. – К.: Ника-Сентр, Элга, 2002. –752 с.
23. Деева А. Инвеститсии: учебное пособие. – М.: Экзамен, 2004. – 358 с. 
24. Игошин  Н.В.  Инвеститсии.  Организация  управления  и
финансирование:   Учебник   для   вузов.   3-е   изд.,   перераб.   и   доп.   –   М.:
ЮНИТИ-ДАНА, 2005. – 448 с. 
25. Овчинников   Г.П.   Микроэкономика.   Макроэкономика.   –   СПб.:   изд-во
Михайлова В.А., 2004. – 751с. 
26. Положение о составе затрат по производству и реализатсии продуксии
(работ, услуг), включаемих в себестоимост продуксии (работ, услуг) и о
порядке формирования финансових резултатов – Т.: 1995. – 43 с. 
27. Требования   к   техническому   обслуживанию   и   ремонту   автомобилно-
транспортних  средств.  –Т.:  Офитс.  издание  Узбекского
государственного  сентра  стандартизатсии,  метрологии  и
сертификатсии, 2002. – 38 с. 
28. Ростова   Й.И.   и   др.   Экономика   организатсий   (предприятий)   в   схемах.
Учеб. пособ. – М.: Эксмо, 2009. – 240 с. 
29. Кантор Е.Л, и др. Экономика предприятии. – СПб.: Питер, 2009. – 224
с. 
30. Махмудов Э.Х. Корхона иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. –Т.:  Ўзбекистон
ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти, 2006, – 208 б. 
 
 
  Статистика тўпламлари маълумотлари 
31. “    
Жамият ва бош қ ”   . –  . 	арув журнали Тошкент
32. “ ,      ”   –  . 	
Бозор пул ва кредит журнали Тошкент 33.           .Транспорт и связ в Республике Узбекистан
  .    . –  .: 2011. –
Статитстический сборник Госкомстатистики РУз Т
90  . 	
с
34.       . 	
Статистическое обозрение Республики Узбекистан
35. 5.Статистический ежегодник Узбекистана 
 
36. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати расмий веб сайти www.гов.уз 
37. Ўзбекистон   Республикаси   Давлат   статистика   қўмитаси   расмий   веб
сайти, www.стат.уз 
38. Ўзбекистон Ахборат Агентлиги веб сайти,  www.uza.uz    
39. Ўзбекистон Автомобиль транспорти портали,  www. akt .uz

Автотранспорт корхоналарида меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Temir yo‘l stansiyalarida tashish jarayoniga jalb qilingan ishchilarning mehnat sharoitlarini tadqiqot qilish
  • Ishlab chiqarish korxonalarida mehnatni muhofaza qilish masalalarini tizimli boshqarish mexanizmi (“O‘zbekiston Temir yo‘llari Buxoro MTU UK Vagon deposi” misolida)
  • Bir cho’michli ekskavatolrlarda katlovan qazish texnologiyasi
  • Минтақавий темир йўл узели хўжалик фаолиятининг таҳлили
  • Автомобил ва табиатни муҳофаза қилиш мавзусини давра суҳбати асосида ташкил этиш ва ўтказиш

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский