Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 87.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимининг моҳияти ва унсурлари

Купить
Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимининг моҳияти ва унсурлари Режа: 1. Инсоният ва ахборот оқими. 2. Ахборот қабул қилиш маданияти. 3. Миллий ахборот тизимини такомиллаштириш масалалари. ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш тизимини яратишнинг қуйидаги усулларини қўллаш зарур деб ҳисоблаймиз: Биринчидан С о циологик йўналиш . Бунда ахборот олиш ва тарқатиш жараёнида жамият тараққиётида ахборотнииг ижтимоий воқелик сифатидаги ролидан келиб чиқиб жамиятда шаклланаётган ижтимоий онг йўналишлари, ижтимоий тафаккур даражаси ва унинг оқимларини ўрганишни йўлга қўйиш керак. Аҳоли турли қатламлари қарашлари, касбий ва бошқа ижтимоий ҳолатлари асосидаги фикрлаш тарзини аниқлаб бориш зарур. Иккинчидан, Статистик йўналиш . Кўп миллатли мамлакатда, хусусан, 130 дан ортиқ миллат ва элат яшаётган, 20 га яқин диний конфессиялар фаолият кўрсатаётган Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро можароларни, турли сиёсий манфаатлар ва бузғунчи ғоялар таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган сиёсий низоларни ўрганиб бориш. Бу борада аниқ ҳисоб-китобларга, таҳлилий ечимларга эга бўлиш. Учинчидан Сиёсий конфликтология ва сиёсий психология. Ахборот-психологик хавф авж олаётган бир пайтда, турли бузғунчи ғоялар инсон онги ва тафаккурига ўз таъсирини ўтказаётган бир шароитда сиёсий можаролар келиб чиқиши мумкин бўлган манбаларни ўрганиш, омилларни аниқлаш ҳамда унинг натижасида жамиятда шаклланиши мумкин бўлган жамоатчилик фикри, сиёсий қарашлари, руҳияти ижтимоий-сиёсий психология изчил равишда ўрганиб борилмоғи лозим. Тўртинчидан Мантиқий - тизимий ва функционал таҳлил . Ахборот тизими, хусусан, ахборот- психологик таъсир ахборот сиёсати тизими ва воситасининг муҳим қисми сифатида баҳоланиши лозим. Воқеликка ана шу тарзда ёндошиб, илмий-таҳлилий, назарий ва амалий хулосалар чиқариш керак. Тиғиз ахборотлашган жамиятда ахборот оқими таъсирида шаклланаётган ижтимоий фикр фан нуқтаи назаридан изчил ўрганилмоғи, унинг предмети ва методологиясини ишлаб чиқиш муҳим бўлиб қолди. Бешинчидан Ахборот тизимида миллий истиқлол ғоясининг устиворлиги. Ҳар қандай фуқаро ахборот бозоридаги "маҳсулот" танлаш жараёнида унинг қалбида, руҳиятида, кайфиятида, феьл-атворида, буларнииг барчасининг оқибати сифатидаги ҳатти- ҳаракати ва муносабатида мафкуравий иммунитет устуворлигини таъминлаш. Ахборот тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг фаолиятини такомиллаштириш, таъсир доирасини ошириш зарур бўлиб қолмоқда. Бу муаммоларни ҳал этиш учун қўйдагиларга эътибор бермоқ лозим: - Оммавий ахборот воситаларида ҳозиргача шаклланган тил, услуб ва ифода усулини ўзгартириш лозим. Жозибадор, айни пайтда ҳаётга яқин, энг оддий фуқаро қалби ва руҳиятига мос келадиган халқчил ифода усулини шакллантириш лозим. Бошқача қилиб айтганда, ахборот маконини ҳаётга, одамларга, уларнинг кундалик ташвишу изтиробларига, янгиланаётган жамият муаммоларига юксак маҳорат билан мослаштириш керак. - Жамиятни, унинг ҳар бир аъзосини ахборот воситаларига қизиқишини орттириш йўли билан ахборот орқали юзага келаётган руҳий танглик, маънавий озурдалик, бошқача қилиб айтганда, бузғунчи ғояларга эргашиш кайфиятининг оммалашиб кетишига чек қўйиш лозим. Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат тамойилининг устиворлигига эришмоқ керак. - Ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари - жамоат ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш, улар сўзи ва фикрининг таъсирчанлигини ошириш керак. Токи ҳар қандай умумманфаат ва умумтараққиёт йўлида айтилаётган сўз ҳар бир тингловчи қалбига кирсин, онгига сингсин. Уни рағбатлантирсин, руҳлантирсин, миллий якдилликка, миллий бирликка даъват этсин.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha