Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Биология

Продавец

Bohodir Jalolov

Азотни табиатда алмашинишида микроорганизмларнинг роли

Купить
Азотни табиатда алмашинишида микроорганизмларнинг роли Режа: 1. Азотли моддаларнинг тупроқда бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши. 2. Аммонификация жараёнлари ҳақида тушунча. 3. Нитрификация ва унинг босқичлари. 4. Азот иммобилизацияси (микроорганизмлар ҳужайрасида йигилиши) жараёни. 5. Дентрификация жараёни ҳақида тушунча. Азот қишлоқ хўжалиги ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширишда фосфор, калий, кальций, магний, темир, олтингугурт каби элементлардан ҳам юқори ўрин эгаллайдиган асосий элемент ҳисобланади. Аммо азотнинг молекуляр ҳолати ўсимликлар тўгридан-тўгри ўзлаштирила олмайди. Азотнинг тупроқдаги ўзгариши, тубандаги мураккаб жараённи билишимиз зарур Атмосфера азоти → бактериялар ёрдамида ўзлаштирилиб ўсимлик оқсилга, ўсимликни ўзлаштирган ҳайвон ва инсонлар оқсилига айланади→ оқсил ва аминокислоталар яна микроорганизмлар таъсирида (ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиқларидан) парчаланиб аммиак ҳосил бўлади → аммиак яна нитрификацияловчи бактериялар иштирокида оксидланиб нитрат ва нитратларга айланади → улар микроорганизмлар таъсирида қайтарилиб яна атмосферага чиқиб кетади ва бу жараён айланаверади. Аммонификация жараёнлари ҳақида тушунча. Аммонификация – оқсил, амоникислоталар ва бошқа таркибида азот сақловчи моддаларнинг парчаланиши натижасида аммиак ҳосил бўлиши жараёндир. Аммиак Оқсилларнинг ҳужайралардан ташқари ва ҳужайра ичида парчаланиши қуйдагича изохлаш мумкин. А) Аммиакни чиқазиш натижасида дезаминланиш R). СН 2 СНNH 2 •COOH → R – CH + CHCOOH + NH 3 Б) Оксидланиш дезаминланиш R). СНNH 2 –COOH+1/2 О 2 → R – CО - COOH + NH 3 В) кайтарилиш дезаминланиш R). СНNH 2 –COOH+2Н → R – CН 2 - COOH + NH 3 Г) Декарбоксилланиш R). СНNH 2 -COOH → R – CН 2 NH 2 +CO 2 Нитрификация ва унинг босқичлари Нитрификация – тупроқ, гўнг, сувда органик моддалар парчаланишидан ҳосил бўлган аммиакнинг оксидланиб нитрит ва кейин нитратларга айланиши жараёнидир. Рус микробиологи С. Н.Виноградский 1890-1892 йилларда нитрификациянинг соф культурасини олишга, табиатни ўрганишга муяссар бўлди. Нитрафикациянинг биринчи босқичини беш авлоднинг вакиллари: Нитросмонас, Нитросококкус, Нитрососпира, Нитросолобус Нитросовибрио вакиллари амалга оширсалар Нитрификация иккинчи босқичини Нитробактер, Нитроспира, Нитрококкус авлод вакиллари амалга оширадилар. Денитрификация жараёни ҳақида тушунча Денитрификация нитратларнинг биологик, микроблар иштирокида қайтарилиши жараёнидир. Бу бевосита денитрификация дейилади. Агар аминокислоталар билан нитрит кислота таъсирида молекуляр азот ҳосил бўлса, яъни нитратлар химиявий йўллар билан қайтарилса билвосита денитрификация содир бўлади. Молекуляр азотни ўзлаштирувчи микроорганизмлар аҳамияти ниҳоятда каттадир. Атмосферадаги азот захираси битмас-туганмасдир. Ернинг 1 км 2 сатхидаги ҳавода 8 млн тонна азот мавжуд. Аммо, буни ўсимликлар тўгридан-тўгри ўзлаштира олмайдилар. Азотли ўгитларни жуда катта чиқим билан ишлаб чиқарилади . Молекуляр азотни ўзлаштирувчи микроорганизмларни ва эркин азотнинг ўзлаштирилиши Азот ўзлаштирувчи микроорганизмни 1893 йилда С.Н.Виноградский ажратиб олган. Бу анаэроб спора ҳосил қилувчи таёқчасимон микроб бўлиб бунга клостридиум деб ном берилди. 1901 йилда Голанд микробиология М.Бейеринк аэроб Азотобактер ҳам молекуляр азот ўзлаштиришини аниқлади. Ўсимликлар озиқланиши устида ишланган немис олимлари Г.Гельригель ва Г.Вильфарта дуккакли ўсимликлар илдизда туганак бактериялари мавжудлигини аниқладилар. Ҳозирги кунга келиб эркин яшовчи Азотобактериялар турли хиллари, олтингугурт бактериялари, қизил (пурпур) бактериялар, цианобактериялар ва бошқаларнинг молекуляр азотни ўзлаштириш аниқланган. Adabiyotlar: 1. "O`zbekiston Respublikasi Prezidenti I.A Karimovning va Respublika Vazirlar maxkamasining qishloq xo`jaligini rivojlantirish to`grisidagi ko`rsatma va farmonlari" 2. X.Atabaeva, O.Qodirxo‘jaev-O‘simlikshunoslik, T. YAngi asr avlodi, 2006, 298 b 3. X.Atabaeva va boshq - O‘simlikshunoslik - T.Mexnat, 2000. 4. P.P. Vavilov. -Rasteniyevodstvo-M.Kolos,1986 5. O.Mirzaev, T. Xudoyberganov-Em-xashak yetishtirish- Andijon, 2003
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • Mitoxondriyalarda Са2+-transport sistemalarining tuzilishi, funksiyasi va ularga biologik faol moddalarning ta`siri
  • O`zbekistonga o`simliklarni introduksiya qilish tarixi va istiqbollari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha