Банкларнинг харажатлари ва уларнинг ҳисобини такомиллаштириш

Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА  Ў РТА МАХСУС
ТА Ъ ЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
                                             Сиртқи факултети
“БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ, ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА
АУДИТ”   кафедраси
“Банк ҳисоби, таҳлил ва аудит” фанидан
КУРС ИШИ
МАВЗУ:  Банкларнинг харажатлари ва уларнинг
ҳисобини такомиллаштириш
                                                           Тайёрлади :  _________________
                                                              Илмий раҳбар : ________________
Тошкент-
1 РЕЖА:
  КИРИШ
1. Банк даромади ва харажатининг иқтисодий мазмуни ва 
таснифланиши.
2. Банк харажатлари ҳисоби .
3. Тижорат банклари даромад ва харажатлар ҳисобини 
такомиллаштириш.
4. Банк фойдаси ҳисобини такомиллаштириш .
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар  рўйхати
2 Кириш
Тижорат   банклари     фаолиятининг   пировард   мақсади   олинаётган
фойдани   максималлаштиришдан   иборат   бўлиб,   бунда   банкнинг
ликвидлилиги   билан   даромадлилиги   ўртасидаги   оқилона   алоқадорликни
таъминлаш   муҳим,   амалий   аҳамият   касбэтадиган   масала   ҳисобланади.
Бунинг   боиси   шундаки,   банк   активларининг   даромад   келтирувчи   қисми
қанчалик   кўп   бўлса,   унинг   ликвидлилиги   шунчалик   паст   ҳисобланади   ва
аксинча,   агар   банкнинг   ликвидли   активларсалмоғи   кўп   бўлса   даромади   кам
бўлади.
Шуниси характерлики, ҳозирги вақтда республикамизнинг бир қатор
йирик   тижорат   банкларида   ликвидлилик   даражаси   юқори
бўлганактивларнинг   нисбатан   йирик   миқдорда   тўпланиб   қолиши   юз
бермоқда. Буэса, уларнинг даромадлилигига салбий таъсир қилмоқда.
Тижорат   банкларининг   даромадини   оқилона   тарзда   ошириб   боришни
таъминлаш   уларнинг   молиявий   барқарорлигини   оширишнинг   зарурий
шартларидан   яна   бири   ҳисобланади.   Шунингдек,   банк   фойдасини   оқилона
тарзда   тақсимлаш,   даромад   ва   харажатлар   ҳисобга   олиш   тартибини
такомиллаштириш банклар фаолияти самарадорлигини оширишнинг долзарб
муаммоларидан бири ҳисобланади.
Эришилган   молиявий   натижани   тўғри   ҳисоб-китоб   қилиш,   уни
бухгалтерия   ҳисобида   ҳисобга   олиш,   даромад   ва   харажатлар   ҳисобини
такомиллаштиришга   қаратилган   илмий   таклиф   ва   амалий   тавсиялар   ишлаб
чиқиш зарурлиги мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Мамлакатимиз   иқтисодиётининг   рақобатбардошлигини   ошириш
йўлида молиявий хизматлар бозорида тижорат банклари фаол иштирок этиб
келмоқда.   Улар   томонидан   юридик   ва   жисмоний   шахсларга   турли   хилдаги
хизматлар   кўрсатилмоқда.   «Халқ   билан   мулоқот   ва   инсон   манфаатлари
йили»   давлат   дастури   доирасида   тижорат   банклари   томонидан   аҳолига
қулайликларни   кенгайтириш   мақсадида   янги   муддатли   ва   жамғарма   омонат
3 турлари жорий этилди. Умуман олганда, аҳолига таклиф этилаётган ва унинг
турли қатламлари учун қулай ва манфаатли бўлган омонат турларининг сони
ошиб   бормоқда.   Юридик   шахсларга,   жумладан,   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорлик   субъектларига   турли   йўналишларда   қисқа   ва   узоқ   муддатли
кредитлар   берилмоқда,   банкларнинг   лизинг   операциялари   ҳажми   ортиб
бормоқда. 
Маълумки, тижорат банклари депозитлари ва кредитлари миқдорининг
ўсиши   тижорат   банклари   фоиз   сиёсати   билан   чамбарчас   боғлиқдир.   Банк
томонидан   депозитлар   бўйича   ўрнатиладиган   фоиз   ставкалари,   шунингдек,
кредитлар   бўйича   ундириш   учун   белгиланган   фоиз   ставкалари   банкнинг
депозит   ва   кредит   операциялари   ҳажмининг   ўсишига   бевосита   таъсир
кўрсатади.   Ўз   навбатида,   банкларнинг   фоиз   сиёсати   уларнинг   ликвидлилик
даражасига таъсири қандай бўлади. Агар бу фоиз кредит билан боғлиқ бўлса
ҳамда   у   ошадиган   бўлса,   унда   банкларининг   ликвидлилик   даражаси   ҳам
юқори   бўлади.   Агар   фоиз   ставкаси   депозит   билан   боғлиқ   бўлса   ва
депозитларнинг   фоиз   ставкаси   пасаядиган   бўлса,   унда   банкларнинг
ликвидлилиги мазкур депозитларнинг муддатига боғлиқ бўлиб қолади. Агар
узоқ   муддатли   депозитлар   ошса,   ликвидлилик   ошади,   қисқа   муддатли
депозитлар   ошса,   ликвидлилик   пасаяди.   Ушбу   назарий   қоидалар,   ҳозирда
Ўзбекистон   банк   амалиётига   қанчалик   мос   келади?   Бу   эса,   махсус   тадқиқот
олиб боришни тақозо этади ҳамда мақоланинг долзарблигини оширади. 
Банк   операциялари   бўйича   банк   томонидан   тўланадиган   ва
ундириладиган   фоизлар   миқдори   банкнинг   алоҳида   ҳужжатларида   акс
эттирилади.   Илгари   республикамиз   банкларида   кредит   сиёсати,   депозит
сиёсати, фоиз сиёсати деган тушунчалар бўлмаган. Халқаро банк амалиётини
ўрганиш   натижасида   миллий   банк   тизимида   юқорида   санаб   ўтилган   банк
сиёсатлари   ишлаб   чиқилиб,   амалиётга   татбиқ   этилди.   Дастлаб   фоиз   сиёсати
депозит   ва   кредит   сиёсати   ичига   кирган   бўлса,   кейинчалик   алоҳида   фоиз
сиёсати ишлаб чиқилиб, банк амалиётида қўлланилиб келмоқда.
4 1. Банк даромади ва харажатининг иқтисодий мазмуни ва
таснифланиши
Тижорат   банкларининг   фаолиятини   молиялаштириш   манбаи   бўлиб,
уларнинг   жорий   молиявий   йил   мобайнида   оладиган   даромадлари
ҳисобланади уларнинг балансида йил давомида олинадиган даромадлар ўсиб
борувчи   якун   тарзида   ҳисобга   олинади.   Молиявий   йилнинг   сўнгги   кунида
барча даромадлар ва харажатлар ҳисобрақамлари ёпилади. Агар даромадлар
харажатлардан   ортиқ   бўлса,   юзага   келган   натижа   жорий   йилнинг   соф
фойдаси ҳисобланади, агар харажатлар даромадлардан ортиқ бўлса, ҳосил
бўлган сумма жорий йилнинг зарари сифатида баҳоланади.
Тижорат   банкларининг   молиявий   барқарорлигини   таъминлашнинг
бирламчи зарурий шарти бўлиб, банк активларининг барқарор даромадлилик
даражасига,   биринчи   навбатда,   фоизли   даромадларнинг   барқарорлигига
эришиш ҳисобланади.
Шуниси   характерлики,   ҳар   қандай   хўжалик   субьекти   ўз
ялпидаромадининг   асосий   қисмини   асосий   фаолият   туридан   олиши   лозим.
Фақат   шундай холатдагина хўжалик субьектининг молиявий аҳволи барқарор
ҳисобланади,   шу   жиҳатдан   олганда,   тижорат   банки   даромадининг   асосий
қисми   кредит   операцияларидан   ва   қимматли   қоғозлар   билан   боғлиқ
операциялардан   олиниши   лозим.   Чунки   тижорат   банклари   барча
мамлакатларда,   аввало,   кредитлаш   институтлари   ҳисобланади   ва   қимматли
қоғозлар бозорининг асосий иштирокчиларидир.
Даромадлар   деганда,   ишлаб   чиқариш   ва   ноишлаб   чиқариш
фаолиятларидан   келган   пул   тушуми   тушунилади 1
.   Тижорат   банклари   бошқа
тижорат   корхоналари   сингари   асосий   ва   қўшимча   фаолиятдан,   шунингдек,
бошқалар   категориясига   кирувчи   тасодифий   даромадлар   олиши   мумкин.
Банкнинг   асосий   фаолияти   бўлиб,   банк   операцияларини   амалга   ошириш   ва
1
  Стародубцева. Е. Б. Банковские операции: Учебное пособие. – М.: ФОРУМ: ИНФРА-М, 2006. – 
128 с.
5 мижозларга банк хизматларини кўрсатиш ҳисобланади. Даромад келтирувчи
бошқа фаолиятлар эса, бошқа даромадлар ҳисобланади.
Даромад   манбаларини   барқарор   ва   нобарқарорга   ажратиш
мумкин 2
.Мижозларга   ҳар   хил   хизматлар   кўрсатиш   даромаднинг   барқарор
манбаси   ҳисобланади.   Нобарқарор   эса,   молиявий   бозордаги
операцияларидан,   шунингдек,   банкнинг   қўшимча   фаолиятидан   келадиган
даромадлар   ҳисобланади.   Банкнинг оладиган даромади, унинг харажатларини
қоплаши ва фойда   яратиши керак.
Банк   даромадининг   бир   қисми   потенциал   рискларни   қоплаш   учун
ташкил этиладиган заҳирага йўналтирилади. Банк ўз харажатларини қоплаши
учун   даромад   ҳажмининг   етарлилигини   таъминлаши   эмас,   балки
тушумининг   бир   хилдалигини   таъминлаши   керак.   Бошқача   айтганда,
даромад   оқими   банкнинг   харажат   қиладиган   даврига   мос   ҳолда   вақт
жиҳатдан   тақсимланган   бўлиши   керак.   Бундай   режалаштиришда   даромад
манбаларининг барқарорлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Ҳисобот   даврида   банкнинг   барча   даромадларининг   мажмуаси   ялпи
даромад дейилади. Одатда, ялпи даромад таркибида қуйидаги даромад
гуруҳларини ажратишади 3
:
1.Операцион даромадлар:
1.1. Фоизли даромадлар
1.2. Комиссион даромадлар
1.3. Молиявий бозордаги операциялардан даромадлар
1.4. Бошқа операцион даромадлар
2. Банкнинг қўшимча фаолиятидан даромадлар __
3. Бошқа даромадлар.
Бу   гуруҳлар   таркибини   бирма-бир   кўриб   чиқамиз.   Тижорат   банклари
аромадлари   структурасида   катта   улушга   эга   бўлган   асосий   фаолиятдан
2
  Балабанова И.Т. «Основы финансового менеджмента». Учебное пособие -3-е издание, доп. переработ. М.:
Финансы и статистика, 2000 г.
3
  Шеремет А.Д. “Финансовый анализ коммерческого банка” М.: Финансы и статистика 2000 152 стр.
6 даромадлар,   операцион   даромадлар   дейилади   Операцион   даромадлар   ўз
навбатида фоизли ва фоизсиз даромадларга бўлинади.
Банк даромадларини ҳисобга олиш амалиётини кўриб чиқишдан олдин
даромадлар   тушунчаларини   таҳлил   қилиб   чиқиш   лозим   деб   ўйлаймиз.
Иқтисодий   адабиётларда   банк   даромади   тушунчаси   турли   хил   талқин
қилинади.
Диана Мак Нотон банк даромади – жалб қилинган ресурсл ар ҳисобидан
берилган   кредитлардан   олинган   фоизлар   билан   жалб   қилинган   ресурслар
бўйича   тўланган   фоизлар   ўртасидаги   фарқдан   иборатдир 4
  деб   ёзади.   Ушбу
таърифда   банк   даромадини   фақат   кредитлар   бўйича   олинган   фоизлар   ва
тўланган   фоизлар   ўртасидаги   фарқни   назарда   тутган.   Бу   кўпроқ   фойда
тушунчасига   мос   келади.   Шунингдек,   у   бошқа   банк   операцияларидан
олинадиган даромадларни назардан четда қолдирган.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) да «Даромадлар
– бу ҳисобот даврида активларнинг оқиб келиши ёки ўсиш йўли орқали, ёхуд
мажбуриятларнинг   қисқариши   орқали   акциядорлик   капитали
иштирокчиларнинг   бадаллари   билан   боғлиқ   бўлмаган   капиталнинг
кўпайиши,   шаклида   иқтисодий   нафнинг   ўсишидир»   деб   таърифлайди.   Ўз
навбатида «Харажатлар – бу ҳисобот даврида активларнинг оқиб кетиши ёки
камайиши   йўли   орқали,   ёхуд   мажбуриятларнинг   қўпайиши   орқали
акциядорлик   капитали   иштирокчиларнинг   уни   тақсимлаши   билан   боғлиқ
бўлмаган капиталнинг камайиши шаклида иқтисодий нафнинг камайишдир»
Ушбу фикрларни қ .ллаб–  .увватлаган  ҳолда  банк даромадининг  ўзига
хос   хусусиятларини   қуйидаги   расмларда   кўриш   мумкин.   Унда   корхона
банкнинг фаолият турлари, улардан олинадиган даромад ва шу даромадни   ва
олиш учун қилинган харажатлар келтирилган.
4
  Нотон Д.М. «Банковские учреждения в развиваюшихся старанах» – Всемирный банк, Вашингтон, 1994.
7 1–расм. Корхона фаолиятидан олинадиган даромад ва
харажатларнинг келиб чиқиш жараёни 5
.
Энг   аввало   ишлаб   чиқариш   ва   хизмат   кўрсатиш   корхонасида   даромад
ва   харажатларни   кўриб   чиқиш   мумкин.   Ушбу   корхона   фаолиятида
олинадиган   даромад   ва   харажатларнинг   келиб   чиқиш   жараёни   1–расмда
келтирилди.   Ушбу   расмда   кўриниб   турибдики,   харажатлар   фаолият   турига
боғлиқ   ҳолда   ташкил   қилинади,   натижада   фаолият   турига   қараб   даромад
олади.
2–расм. Тижорат банклари фаолиятидан асосий даромадлари ва
х аражатлари 6
.
5
  Муаллиф томонидан тузилди
6
  Муаллиф томонидан тузилди
8Даромадлар
Маҳсулотни сотиш, хизмат кўрсатиш. молиявий фаолиятдан 
даромадФаолият турлари
Ишлаб чиқариш жараёни. хизмат кўрсатиш жараёни ХаражатларМаҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа 
фаолиятлар билан боғлиқ бўлган харажатларХаражат	
-
лар	
Депозитлар бўйича харажатлар.           Қимматли қоғоз сотиб олиш 
харажатлари.                                           Захира ҳисоби харажатлари.
Валюта сотиб олишхаражатлари.         Операцион харажатлар.
Бошқа мажбуриятлар бўйича харажатлар.	
Фаолият	
Хизмат кўрсатиш жараёни Банк махсулотларини  сотиш.	
Даромад	
-лар	
Кредит операцияларидан даромад.
Инвестицияоперацияларидан даромад.
Валюта операцияларидан даромад.
Қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларидан даромад.
Бошқа даромадлар.          1   ва   2–расмлардан   кўриниб   турибдики,   корхона   ва   банк   фаолияти
турли хил ва улар турли хил маблағлар эвазига фаолият кўрсатади. Корхона
кўпроқ   ўзининг   маблағи   ҳисобига   фаолият   кўрсатса,   банк   эса   кўпроқ   жалб
қилинган   маблағлар   ҳисобига   фаолият   олиб   боради.   Бу   ўз   навбатида
банкнинг   даромадига   ва   харажатига   таъсир   кўрсатади.   Банк
даромадлариларини   бухгалтерия   ҳисобида   тан   олишни   тадқиқ   қилишда
уларнинг структурасини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Банк   даромадларини   кўпчилик   иқтисодчи   олимлар   турли   хил
белгиларгақараб   таснифлайди.   Биз   уларни   асосан   иккита   катта   гуруҳга
ажратдик. Биринчи гуруҳга кирувчи олимлар даромадларни олиниш тартиби
бўйича   фоизли   ва   фоизсиз   даромадларга   бўлади.   Даромадларни   бундай
таснифлашни   К.Наврўзова,   Б.Т.Бердияров,   К.Г.Парфенов,   А.К.Полищук,
Дж.Синки,   Д.М.Нотон,   Д.Дж.Карлсон,   К.Т.Дитд   ва   бошқалар   ишларида
кўриш мумкин.
Иккинчи   гуруҳ   олимлари   Г.Г.Коробова,   Н.Ф.Каримов,   Е.П.Козлова,
Е.Н.Галагина   ва   бошқалар   банк   фаолиятини   асосий   ва   ёрдамчи   фаолиятга
бўлиб, шунга мос равишда даромадларни таснифлайдилар.   Яъни даромадлар
операцион   фаолият   даромади,   банк   операциялари   ҳисобланмаган
операциялардан олинган даромад, бошқа даромадларга бўлинади.
Банк   даромадларини   бундай   таснифлаш   улар   тўғрисидаги
маълумотларни   ҳисобга   олиш,   таҳлил   қилиш,   назорат   қилиш   ва   бошқарув
мақсадларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Агар   биз   банк   фаолиятини   асосий   ва   қўшимча   фаолиятга   бўладиган
бўлсак,   унда   асосий   фаолиятдан   олинган   даромад   даромаднинг   асосий
қисмини   ташкил   қилишини   кўришимиз   мумкин.   Бу   даромадни   операцион
даромад   деймиз.   Операцион   даромад   ўз   навбатида   фоизли   ва   фоизсиз
даромадларга бўлинади.
Фоизли   даромадларга   берилган   кредитлар   бўйича   даромадлар,
қўйилган   депозитлар   бўйича   даромадлар,   қарз   мажбуриятлари   бўйича
9 даромадлар,   шунингдек   ҳисоб,   лизинг,   факторинг,   форфейтинг
операциялардан олинадиган даромадлар киради.
Фоизсиз даромадларга комиссион даромадлар, молиявий бозорлардаги
операциялардан   даромадлар,   чет   эл   валютасидаги   маблағларни   қайта
баҳолаш натижасидаги даромадлар киради.
Банк   даромадларини   фоизли   ва   фоизсиз   даромадларга   бўлиб
ўрганишда   банк   тизимида   уларнинг   жами   даромаддаги   салмоғини   ҳамда
уларнинг   ўзгариш   динамикасини   қуйидаги   жадвал   маълумотларида   кўриш
мумкин.
Банк   тизимимизда   фаолият   олиб   бораётган   банкларнинг
даромадларининг   асосий   қисмини   фоизли   даромад   ташкил   қилади.   Фоизли
даромадларнинг   жами   даромаддаги   улуши   20 15   йилда   55,9   фоизни,   20 18
йилга   келиб   57,3   фоизни   ташкил   қилган.   Ушбу   таҳлилдан   фоизли
даромаднинг   улуши   20 15   йилда   камайиб,   201 8   йилдан   бошлаб   кўпайиб
бораётганлигини  кўриш мумкин. Фоизсиз  даромад улуши   эса, ўз  навбатида,
шунга   мос   равишда   ўзгариб   борган.   Фоизли   даромаднинг   улуши   камайиб
бориши   ижобий   ва   салбий   ҳолат   бўлиши   мумкин.   Унинг   ижобийлиги
шундаки,   банкларга   хос   бўлган   турли   хил   бошқа   амалларни   бажариши
эвазига   банклар   қўшимча   фоизсиз   даромад   оладилар.   Лекин,   республика
банклари   фаолиятида   ушбу   ҳолатда   кўпроқ   салбийлик   мавжудлигини
тасдиқлайди, банкларнинг фоизли даромад келтирувчи банк   операцияларини
амалга оширишининг камайиши ёки ушбу операцияларда   муаммолар мавжуд
эканлигидан   далолат   беради.   Банкларнинг   асосий   операциялари   фоиз
даромади   билан   боғлиқ   бўлганлиги   сабабли,   ушбу   операцияларни   амалга
оширишни кўпайтирса ва унинг даромад таркибидаги   улушини 70–75 фоизга
етказса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Тижорат   банклари   ресурсларини   ташкил   қилиш   имкониятлари
иқтисодиёт   учун   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Улар   мослашувчан   кредит
тизимини   амалга   оширмоқда,   қайсики   иқтисодиётни   барқарор
ривожланишига зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда.
10 Банк харажатлари ҳам даромадлари сингари гурухлаштирилади, чунки
молиявий   натижани   ва   ҳар   бир   банк   фаолияти   йўналиши   бўйича
даромадлилик даражасини баҳолаш имконияти бўлиши керак.
Бевосита   банк   операцияларини   бажариш   билан   боғлиқ   бўлган
харажатлар   операцион   харажатлар   дейилади.   Улар   шунингдек,   тўғри   ёки
ўзгарувчан   харажатлар   дейилади,   уларнинг   миқдори   бевосита   банк
бажараётган операциялар хажмига боғлиқ бўлади.
Тадқиқот натижасида кўриб ўтганимиздек банклар фаолияти ўзига хос
хусусиятларга   эга   бўлганлиги   сабабли   харажатлар   структураси   ҳам,
ишлабчиқариш корхоналариникидан фарқ қилади.
Банк операцион харажатлари таркибида жалб қилинган маблағлар учун
тўланган   хақ   салмоқли   ўринни   эгаллайди.   Бу   хақ   фоиз   кўринишида
бўлганлиги   сабабли   улар   фоизли   харажатлар   деб   юритилади.   Фоизли
харажатлар   банкнинг   кредит   ва   инвестицион   фаолиятида   асосий   ролни
ўйнайди.
Мижозларга   кредит   характерига   эга   бўлмаган   банк   хизматларини
кўрсатиш   билан   боғлиқ   бўлган   харажатлар   асосан   Марказий   банк,   банк
корреспондентлар, биржалар, процессинг марказлари, клиринг палаталари ва
бошқаларнинг   хизматлари   билан   боғлиқ   бўлади.   Одатда   ушбу   операциялар
учун ҳақ амалга оширилган операция суммасига нисбатан комиссия шаклида
олинади,   шу   сабабли   ушбу   харажатлар   комиссион   харажатлар   дейилади.
Комиссион харажатлар салмоғи умумий харажатлар  таркибида  кам  бўлсада,
улар   ҳисоб–китоб,   конверсион,   кафолат,   брокерлик,   депозитар   ва   бошқа
кредит   характерига   эга   бўлмаган   операциялар   баҳосига   ва   даромадлигига
таъсир кўрсатади.
Одатда   молиявий   бозордаги   операциялар   бўйича   харажатлар   алоҳида
гуруҳга   ажратилади.   Харажатларга   ушбу   қийматликларни   харид   қилиш
билан   боғлиқ   сарфлар   киради,   шунингдек,   қимматли   қоғозларни,   валютани
қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган харажатлар киради.
11 Банк амалиётини тадқиқ қилиш шуни кўрсатадики юқоридагилар билан
бирга   бошқа   банк   операцияларига   тегишли   бўлган   харажатлар   ҳам   мавжуд.
Улар бошқа харажатлар деб аталади. 
Банк   фаолиятини   таъминловчи   харажатларга   банк   функционал
фаолиятини   таъминловчи   ва   аниқ   бирор–бир   операцияга   тегишли   бўлмаган
харажатлар киради.  Буни иқтисодий назарияда эгри харажатлар ёки ўзгармас
харажатлар   деб   аташади.   Ушбу   харажатлар   кичик   банкларда   операцион
харажатлар билан деярли тенг бўлади, лекин катта банкларда улар операцион
харажатларга   нисбатан   анча   кам   бўлади.   Сабаби   улар   жуда   кўп   жалб
қилинган маблағлар билан ишлайди.
Ҳар   бир   банк   ўзининг   бюджетлаштириш   тизимидан   келиб   чиққан
ҳолда   ушбу   харажатларни   таснифлайди.   Масалан:   иш   ҳақи   ва   унга
тенглаштирилган   харажатлар;   бинолар   ва   иншоотларга   харажатлар;   иш
жойини   жиҳозлаш   харажатлари;   реклама   ва   сотишни   жадаллаштириш
харажатлари; банк фаолиятини маълумотлар билан таъминлаш харажатлари;
алоқа   ва   телекоммуникация   харажатлари;   транспорт   харажатлари;   банк
функционал   фаолиятини   таъминловчи   бошқа   харажатлар.   аник   функционал
фаолиятини таъминловчи харажатларни, шунингдек, бошқа мезонлар бўйича
ҳам   бўлиш   мумкин.   Масалан:   капитал   характерига   эга   бўлган   харажатлар;
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатлари; харажатларга ва фойдага
ўтказиладиган   сарфлар;   меъёрлаштириладиган   ва   меъёрлаштирилмайдиган
харажатлар.
Даромадлар   сингари   бошқа   харажатлар   категориясига   кўзда
тутилмаган   вазиятларда   юзага   келадиган   тасодифий   харажатлар   киради.
Бошқача   қилиб   уларни   банк   фаолияти   рискини   қоплаш   харажатлари   деб
айтиш   мумкин.   Ушбу   харажатлар   банк   смета   харажатларига   киритилмайди
ёки   ўтган   даврдаги   сингари   ҳисоб–китоб   қилади.   Бошқа   харажатлар
харажатларнинг нохуш элементларидан ҳисобланади ва кўпчилик ҳолатларда
банк   ходимларининг   қонунчилик   ва   шартномаларни   бузиш   ҳолатларида,
12 банк   кредит   сиёсатида   адашишлар   натижасида,   банк   бошқарувида
камчиликлар бўлганда юзага келади.
Бошқа   харажатлар   категориясига   куйидаги   харажатларни   киритиш
мумкин: тўланган штраф, пеня ва неустойкалар; ҳисобот даврида аниқланган
ўтган   давр   харажатлари;   банк   мулкини   ҳисобдан   чиқариш   билан   боғлиқ
харажатлар;   камомад,   нақд   пулларни,   материал   қийматликларни   ўғирлаш,
нақд   пул   ва   тангаларнинг   қалбакилари   чиқиш   натижасидаги   харажатлар;
дебитор   қарздорликни   ҳисобдан   чиқариш   натижасидаги   харажатлар;   тўлиқ
амортизацияланмаган   асосий   воситаларни   ҳисобдан   чиқариш   харажатлари;
захира   ва   захира   фондлари   етишмовчилиги   бўлган   ҳолатларда   кредит
қарздорликни ҳисобдан чиқариш харажатлари; мижозлар эътирозлари бўйича
тўланган   суммалар   бўйича   харажатлар;   банк   фаолияти   билан   боғлиқ   суд   ва
арбитраж ишлар бўйича харажатлар ва бошқалар.
Биз   биринчи   гуруҳ   олимлар   фикрига   кўшилган   ҳолда   даромадларни
фоизли   ва   фоизсизга   бўлиб,   уларга   кўшимча   равишда   бошқа   даромадларни
ҳам киритиш лозим, шунингдек, харажатларни фоизли, фоизсиз ва операцион
харажатларга бўлиш лозимлигини таъкидлаб ўтишни керак деб топдик.
Даромад   ва   харажатларни   олиш   тартиби   бўйича   таснифлаганда   улар
таркибини аниқ белгилаб олиш лозим.
Ҳозирги   кунда   Ўзбекистон   банк   тизимида   ҳам   ушбу   амалиётдан
фойдаланилмоқда.   Жумладан,   «Ўзбекистон   Республикаси   тижорат
банкларида   бухгалтерия   ҳисобининг   ҳисобварақлари   режаси»да   ҳамда
«Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   банкига   банк   назорати   бўйича   тақдим
этиладиган   тижорат   банклари   ҳисоботларини   тўлдириш   тавсиялари»
тўғрисидаги   №   584   йўриқнома   бўйича   0204IS   «Фойда   ва   зарарлар
тўғрисида»ги ҳисобот шаклни тўлдириш тўғрисидаги методик кўрсатмаларда
банк   даромадларини   ва   харажатларини   шу   тартибда   ҳисобга   олишда
фойдаланилмоқда.
13 2.Банк харажатлари ҳисоби.
Банк даромадлари ҳисобини кўриб чиққандан сўнг харажатлар ҳисоби
жараёнини   кўриб   чиқсак.   Банк   харажатлари   ҳисобида   биз   харажатларни
фоизли,   фоизсиз   ва   операцион   харажатларга   бўлиб   ўрганишни   ўринли   деб
билган   эдик.   Шундан   келиб   чиққан   ҳолда,   авваламбор   банкнинг   фоизли
харажатлар   ҳисобини   тадқиқ   қиламиз.     1-жадвал   маълумотларидан   кўриниб
турибдики   ЧЕКИ   АТБ   «Hamkorbank»нинг   фоизли   харажатлари   2020   йилда
89,2   млрд.   сўмни   ташкил   этиб,   ўтган   йилга   нисбатан   23,3   млрд.   сўмга   кўп.
Фоизли  харажатлар   таркибида   2020  йилда   энг  юқори  улушга   мижозларнинг
маблағлари бўйича фоиз харажатлари 72,9 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга
нисбатан 27,6 фоизга кўпайган.
                                                                                              1-жадвал
  АITB «IPAK YO’LI BANK»нинг фоизли
харажатлари таркиби таҳлили 7
.
Фоизли харажат турлари    2019йил 2020 йил          Ўзгариши
(+/-)
млн.
сўм % да млн.
сўм % да млн.
сўм % да
Мижозларнинг маблағлари бўйича
фоизли харажатлар . 50967 77,3 65030 72,9 14063 27.6
Бошқа банкларга тўланадиган
ҳисобварақлар бўйича фоизли
харажатлар 3477 5,3 4132 4,6 655 18,8
Қимматли қоғозлар бўйича 
фоизли
харажатлар 3138 4,8 3879 4,3 741 23,6
Бошқа фоизли харажатлари 8311 12,6 16146 18,1 7835 94,3
Жами фоизли харажатлар 65893 100,0 89187 100,0 23294 35,4
Ҳозирги   кунда   банк   амалиётида   муддатли   ва   жамғарма   депозитлар
бўйича банк билан мижоз ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномалари
шартлари   бажарилмай   қолаётганини   кузатиш   мумкин.   Мижозлар
шартномада   кўзда   тутилган   муддатларга   риоя   қилмасдан   депозитлардаги
маблағларини   муддатидан   олдин   ечиб   олиш   ҳоллари   кузатилмоқда.   Бунда
7
  АТБ «Hamkorbank» молиявий ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди..
14 олинган муддатгача ҳисобланган фоизлар қайта ҳисобланиши талаб этилади.
Айрим   ҳолларда   банк   ҳодимларининг   лоқайдлиги   туфайли   ҳисобланган
фоизли харажатлар қайта кўриб чиқилмаяпти. Фикримизча, ушбу депозитлар
бўйича   қилинган   харажатлар   қайта   корректировка   қилиниши   лозим   ва   банк
харажатлари камайтирилиши керак. 
Банк   амалиётида   инвесторларни   қизиқтириш   ёки   муомалага
чиқарилаётган   қимматли   қоғозларни   тезроқ   жойлаштириш   мақсадида
қимматли қоғозлар дисконт ёки мукофот билан чиқарилади.
Қимматли   қоғозлар   дисконт   билан   чиқарилганда   дисконт   сотиш
санасида акс эттирилади ва қимматли қоғозларнинг муомала муддати ичида
реал фоиз ставкаси усули бўйича амортизация қилинади:
         Дебет 54200 – «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли
                                     харажатлар»;
Кредит 23698 – «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт»;
Кредит 22414 –«Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган
                     фоизлар».
Қиммати   қоғозлар   мукофот   билан   чиқарилганда   мукофот   сотиш
санасида акс эттирилади ва дисконт сингари қиммати қоғозларнинг муомала
муддати ичида реал фоиз ставкаси усули бўйича амортизация қилинади:
Дебет 23696 – «Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот
                         (премия)»
           Дебет 55100 – «Фоизсиз харажатлар»;
Кредит 19907 – «Хизматлар учун олдиндан қилинган харажатлар» ёки
        19925 – «Олдиндан тўланган харажатлар».
Банкнинг бошқа фоизсиз харажатларига асосий воситаларини ва бошқа
хусусий   мулкларини   сотиш   ёки   диспозиция   қилишдан   кўрилган   зарарлар
ҳамда   бошқа   фоизсиз   харажатлар   киради.   Буларни   ҳисобга   олиш   учун
55902–   «Банк   асосий   воситаларини   сотиш   ёки   диспозиция   қилишдан
кўрилган   зарарлар»,   55906   –   «Банкнинг   бошқа   хусусий   мулкларини   сотиш
ёки   диспозиция   қилишдан   кўрилган   зарарлар»,   55995   –   «Бошқа   фоизсиз
харажатлар»   ҳисобварақларидан   фойдаланилади.   Банкнинг   функционал
фаолиятини   таъминлаб   берувчи   харажатлари   ҳисобланган   операцион
15 харажатлар   банклар   фаолиятида   алоҳида   ўрин   тутади.   Операцион
харажатларга   юқоридаги   саволларда   кўриб   ўтганимиздек,   ходимларга
бериладиган   иш   хақи   ва   бошқа   тўловлар,   ижара   ва   офисни   таъминлаш,
хизмат   сафари   ва   транспорт   харажатлари,   маъмурий   харажатлар,
репрезентация ва хайрия ишлари, эскириш харажатлари, суғурта, солиқлар ва
бошқалар,   кўрилиши   мумкин   бўлган   зарарларни   баҳолаш   харажатлари
киради.   Операцион   харажатлар   банк   томонидан   бошқариб   боришга   ҳаракат
қилинади.   Шу   учун   бош   банк   бир   молия   йили   учун   смета   ишлаб   чиқади.
Смета   амал   қилиши   даврида   харажатларни   банкнинг   бош   бухгалтери   ёки
унинг   ёрдамчиси   бошқариб   туради.   Смета   банкнинг   молиявий   менежмент
бошқармаси   томонидан   ишлаб   чиқилади,   унда   банкнинг   даромадлари   ва
харажатлари бўйича барча филиаллар учун ойма–ой суммалари белгиланади.
Харажатлар   ва   даромадлар   сметаси   банк   филиалларининг,   ўз   навбатида
банкнинг   бутун   фаолияти   натижасида   ўтган   йиллар   давомида   олган
натижалари   асосида   белгиланади.   Смета   асосида   фақат   банкнинг
меъёрлаштирилган   харажатлари   тартибга   солинади.   Депозитлар   бўйича
тўланадиган   фоизлар   ва   бошқа   қатъий   белгиланадиган   харажатлар
меъёрлаштирилмайди.
Банк   харажатларининг   деярли   ярмидан   кўпини   операцион
харажатларга   тегишли.   Операцион   харажатлар   ичида   эса   асосий   ўринни
ходимларга   тўланадиган   иш   ҳақи   ва   бошқа   унга   тенглаштирилган   тўловлар
эгаллайди.
Операцион   харажатлар   таркибида   асосий   ўринни   ходимларга
тўланадиган   иш   ҳақи   ва   маъмурий   харажатлар   ташкил   этади.   ЧЕКИ   АТБ
«Hamkorbank»да   ходимларга   тўланадиган   иш   ҳақи   йилдан   йилга   ўсиб
борганлигини   кўрса   бўлади,   жумладан,   операцион   харажатлардаги   улуши
2020 йилда 58,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 53,6 фоизни ташкил
қилган.
Операцион   харажатларни   ҳисобга   олиш   учун   56100   –   «Банк
хизматчиларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар», 56200
16 – «Ижара  ва  таъминот  харажатлари», 56300  – «Хизмат  сафари  ва  транспорт
харажатлари»,  56400 –  «Маъмурий  харажатлар»,  56500 –  «Репрезентация  ва
хайрия», 56600 – «Эскириш харажатлари», 56700 – «Суғурта, солиқ ва бошқа
харажатлар»,   56800   –   «Кўрилиши   мумкин   бўлган   зарарларни   баҳолаш»
ҳисобварақлари   очилади,   ҳар   бир   харажат   тури   бўйича   алоҳида   шахсий
ҳисобварақ ўрганилади.
Агар   харажатлар   олдиндан   тўланган   бўлса,   улар   19907   –   «Хизматлар
учун олдиндан қилинган харажатлар», 19909 – «Товар–моддий қимматликлар
учун   тўланган   маблағлар»,   19925   –   «Олдиндан   тўланган   харажатлар»
ҳисобварақларида   ҳисобга   олиб   борилади.   Банк   кейинги   йил   учун   қилган
харажатлари   19929   –   «Бошқа   муддати   узайтирилган   харажатлар»,   19931   –
«Муддати   узайтирилган   солиқлар»   ҳисобварақларида   ҳисобга   олиниб,   улар
тегишли ҳисобот даври келганда харажатлар таркибига ўтказилади.
Хулоса   қилиб   айтадиган   бўлсак,   банк   даромадлари   ва   харажатлари
маблағ   кириб   келиши   ёки   чиқиб   кетишидан   қатъий   назар   қайси   ҳисобот
даврига тегишли бўлса, шу ҳисобот даврида акс эттирилади.
3. Тижорат банклари даромад ва харажатлар ҳисобини
такомиллаштириш.
Молиявий   ҳисоботнинг   элементларини   тан   олиш .   Тан   олиш   –   бу
элемент   таърифига   ҳамда   белгиланган   тан   олиш   мезонларига   жавоб
берадиган  моддани бухгалтерия  баланси ёки фойда ва зарарлар тўғрисидаги
ҳисоботга   киритиш   жараёнидир.   Бу   эса,   моддани   сўзлар   билан   ва   миқдорда
тавсифланиши   ва   суммасини   бухгалтерия   баланси   ёки   фойда   ва   зарарлар
тўғрисидаги   ҳисоботнинг   жами   суммаларига   киритилишини   қамраб   олади.
Тан   олиш   мезонларига   жавоб   берадиган   моддалар   бухгалтерия   баланси   ёки
фойда   ва   зарарлар   тўғрисидаги   ҳисоботда   тан   олиниши   керак.   Бундай
моддалар тан олинмаслигини, қўлланилган ҳисоб сиёсатини очиб бериш ёки
изоҳлар ва тушунтиришлар бериш билан тўлдириб бўлмайди.
Иқтисодий   адабиётларда   тан   олишни   модданинг   банк   молиявий
ҳисоботларига   киритилиши   жараёни   деб   таърифлайди.   Тан   олиш
17 кўрсатилган   суммани   ҳисоботнинг   якуний   кўрсаткичларида   акс   эттиришдан
иборатдир.
Елемент   таърифига   тўғри   келадиган   модда   қуйидаги   шартлар
бажарилганда тан олиниши керак: 
-   модда   билан   боғлиқ   бўлган   ҳар   қандай   келгуси   иқтисодий   наф
тадбиркорлик   субъектига   келиб   тушиши   ёки  ундан   чиқиб   кетиши   эҳтимоли
бўлса;
-модда   ишончли   баҳоланиши   мумкин   бўлган   таннарх   ёки   қийматга   эга
бўлса   (ахборот   агар   у   тўлиқ,   бетараф   ва   хатоликдан   ҳолис   бўлса   ишончли
бўлиб ҳисобланади).
Модда   ушбу   мезонларга   жавоб   бериши   ва   шунинг   учун   молиявий
ҳисоботларда тан олиниши мумкинлигини баҳолашда муҳимлик жиҳатларига
эътиборни   қаратиш   зарур.   Элементлар   ўртасидаги   ўзаро   алоқа   маълум
элементнинг,   масалан,   активнинг   таърифи   ва   тан   олиш   мезонларига   жавоб
берадиган   модда   ўз-ўзидан   бошқа   элемент,   масалан,   даромад   ёки
мажбуриятни тан олиш талаб этилишини англатади.
Даромадлар   одатда   шартноманинг   бажарилиши  амалга   оширилганда   ва
тушумни   ўлчаш   ҳамда   олиш   имкони     мавжудлиги   тўғрисида   қатъий   ишонч
ҳосил бўлганда тан олинади. Даромад ва харажатлар ўзаро сабаб-натижавий
муносабатлар билан боғлиқ бўлганда харажат даромадга мос келади ва битта
давр   даромадининг   якуний   ҳисоб-китобига   киритилади.   Бошқа   ҳолларда
харажатлар   даромадлар   билан   боғлиқ   бўлмаслиги   мумкин,   бироқ,
оператсиялар амалга ошириладиган даврга тегишли бўлиши мумкин.
Тан   олишнинг   4   мезони   -   аниқлаш,   баҳолаш,   ўз   вақтлилик   ва
ишончлилик   -   молиявий   ҳисоботларда   тан   олиш   учун   ҳамма   модаларга
нисбатан қўланилади. 
Иқтисодий   адабиётларда   банклар   даромадини   вақтига   мувофиқ   тан
олишда   қуйидаги   усуллардан   фойдаланиш   қўлланилади:   даромадларни   тан
олишнинг касса усули, шартнома ёки активдан фойдаланиш даври давомида
тан олиш усули.
18 Тижорат   банклари   томонидан   кўрсатиладиган   хизмат   турлари   ичида
шундайлари   мавжудки,   улардан   олинган   даромад   хизматлар   бажарилганида
тан   олинади.   Шунинг   учун   ҳам   даромадни   тан   олишнинг   ушбу   усули   касса
усули деб аталади. 
Шартнома   ёки   активдан   фойдаланиш   даври   давомида   даромадни   тан
олиш   усули   банк   ўз   активларидан   бошқа   жисмоний   ва   юридик   шахсларга
фойдаланиш учун   шартнома асосида берилганда қўлланилади. Банкларнинг
даромадлари   уларнинг   харажатларини   қоплайдиган   асосий   манба
ҳисобланади. 
Банк   даромадлари   асосан   икки   манбадан   ташкил   топади:   фоизли   ва
фоизсиз   даромадлардан,   шунингдек,   банк   харажатлари   ҳам   уч   манбадан;
фоизли   ва   фоизсиз   ҳамда   оператсияон   харажатлардан,   уларнинг   таркиби
юқоридаги параграфда келтирилган. 
Келгуси   иқтисодий   нафнинг   эҳтимоллиги .   Тан   олиш   мезонларида
эҳтимоллик   тушунчаси   ишлатилади,   ва   у   модда   билан   боғлиқ   келгуси
иқтисодий   нафни   тадбиркорлик   субъектига   келиб   тушиши   ёки   чиқиб
кетишининг ноаниқлиги даражасини ифодалайди. Бу тушунча тадбиркорлик
субъекти   фаолият   юргизаётган   муҳитни   тавсифлайдиган   ноаниқликка   мос
келади.   Келгуси   иқтисодий   наф   оқими   билан   боғлиқ   бўлган   ноаниқлик
даражаси   молиявий   ҳисоботлар   тайёрланаётганда   мавжуд   бўлган   далиллар
асосида баҳоланади. 
Масалан,   тадбиркорлик   субъектига   тегишли   бўлган   дебиторлик
қарзининг   тўланиши   эҳтимоли   мавжуд   бўлса,   тескари   далиллар   йўқлигида,
дебиторлик   қарзини   актив   сифатида   тан   олишга   асос   бўлади.   Аммо,
дебиторлик   қарзларининг   катта   гуруҳида   маълум   даражада   тўламаслик
ҳоллари,   одатда,   эҳтимоли   бор   деб   ҳисобланади;   шунинг   учун   иқтисодий
нафнинг кутилаётган камайишини ифодалайдиган харажат тан олинади.
Баҳолашнинг ишончлилиги . Моддани тан олишнинг иккинчи мезони –
бу   ушбу   модданинг   ишончли   баҳоланиши   мумкин   бўлган   таннарх   ёки
қийматга   эга   бўлишидир.   Кўп   ҳолларда,   таннарх   ёки   қиймат   тахминан
19 баҳоланиши   керак   бўлади;   асосли   баҳолашларнинг   қўлланилиши   молиявий
ҳисоботларни   тайёрлаш   жараёнининг   муҳим   қисмидир   ва   бу   уларнинг
ишончлилигини  камайтирмайди. Лекин, модда асосли  баҳолана олмаганида,
у   бухгалтерия   баланси   ёки   фойда   ва   зарарлар   тўғрисидаги   ҳисоботда   тан
олинмайди. 
Масалан,   судда   ишни   кўриб   чиқишдан   кутилаётган   тушумлар   актив   ва
даромаднинг   таърифларига   мос   келиши   ҳамда   уларни   тан   олиш   учун
эҳтимоллик   мезонига   жавоб   бериши   мумкин;   аммо   даъво   қилинаётган
суммани   ишончли   баҳолаш   иложи   бўлмаса,   у   актив   ёки   даромад   сифатида
тан   олинмаслиги   керак.   Бунга   қарамасдан,   даъво   мавжудлиги   тўғрисидаги
маълумот   изоҳлар,   тушунтиришлар   ёки   қўшимча   жадвалларда   очиб
берилиши   керак.   Тан   олиш   мезонларига   маълум   пайтда   жавоб   бермаган
модда кейинги ҳодисалар ёки шароитлар натижасида кейинроқ тан олиниши
мумкин.
Елементнинг   муҳим   хусусиятларига   эга   бўлган,   лекин   тан   олиш
мезонларига   жавоб   бермайдиган   модданинг   изоҳлар,   тушунтиришлар   ёки
қўшимча   жадвалларда   очиб   берилиши   талаб   этилиши   мумкин.   Бундай   очиб
бериш,   молиявий   ҳисоботдан   фойдаланувчилар   томонидан   тадбиркорлик
субъектининг   молиявий   ҳолати,   фаолияти   натижалари   ва   молиявий
ҳолатидаги   ўзгаришлар   баҳоланиши   учун   модда   тўғрисидаги   ахборотга   эга
бўлиш ўринли деб ҳисобланганда, зарурдир. 
Активларни   тан   олиш .   Актив,   тадбиркорлик   субъектига   келгуси
иқтисодий   наф   келиб   тушиши   эҳтимоли   бўлганида   ва   актив   таннархи   ёки
қиймати ишончли баҳоланиши мумкин бўлганда, бухгалтерия балансида тан
олинади. Агар тадбиркорлик субъектига иқтисодий наф жорий ҳисобот даври
тугаганидан   кейин   келиб   тушиши   эҳтимолини   яратмайдиган   харажатлар
амалга   оширилса,   актив   бухгалтерия   балансида   тан   олинмайди.   Бунинг
ўрнига,   шу   каби   оператсиялар   фойда   ва   зарарлар         тўғрисидаги   ҳисоботда
харажат   тан   олинишига   олиб   келади.   Бундай   ёндашув,   раҳбариятнинг
харажатларни   амалга   оширишда   тадбиркорлик   субъекти   учун   келгуси
20 иқтисодий нафни ҳосил қилишдан ташқари бошқа нияти бор бўлганини ёки
раҳбариятни   кимдир   чалғитганини,   билдирмайди.   У,   иқтисодий   наф
тадбиркорлик   субъектига   жорий   ҳисобот   даври   тугаганидан   кейин   келиб
тушишининг   маълум   даражадаги   аниқлиги,   активни   тан   олиш   учун   этарли
эмаслигини англатади холос. 
Мажбуриятларни   тан   олиш .   Мажбурият,   ҳозирги   пайтда   мавжуд
бўлган   мажбуриятни   сўндириш   натижасида   иқтисодий   нафни   ўзида
мужассамлаган   ресурсларнинг   чиқиб   кетиши   эҳтимоли   бор   бўлганида   ва
сўндириладиган суммани ишончли баҳолаш мумкин бўлганида, бухгалтерия
балансида   тан   олинади.   Амалда,   шартномалар   бўйича   тенг   пропорсионал
равишда бажарилмаган мажбуриятлар (масалан, буюртма қилинган, аммо шу
пайтгача   олинмаган   товар-моддий   захиралар   бўйча   мажбуриятлар)   одатда
молиявий   ҳисоботларда   мажбурият   сифатида   тан   олинмайди.   Аммо,   бундай
мажбуриятлар   мажбурият   таърифига   жавоб   бериши   мумкин   ва   маълум
вазиятларда   тан   олиш   мезонлари   бажарилиши   шарти   билан   тан   олиниши
мумкин.   Бундай   вазиятларда,   мажбуриятларнинг   тан   олиниши   улар   билан
боғлиқ бўлган активлар ёки харажатларнинг тан олинишига олиб келади.
Даромадларни   тан   олиш .   Даромадлар,   келгуси   иқтисодий   нафнининг
актив кўпайиши ёки мажбурият камайиши билан боғлиқ бўлган ўсиши юзага
келганда   ва   ушбу   ўсиш   ишончли   баҳоланиши   мумкин   бўлганида,   фойда   ва
зарарлар   тўғрисидаги   ҳисоботда   тан   олинади.   Бу   дегани,   амалда,
даромаднинг   тан   олиниши   активлар   кўпайиши   ёки   мажбуриятларнинг
камайишини тан олиш билан бир вақтда содир бўлишини англатади.
Даромадни   тан   олиш   бўйича   одатда   амалиётда   қабул   қилинган
тартиблар,   масалан   даромадни   у   ишлаб   топилганида   тан   олиш   талаби,   тан
олиш мезонларининг қўлланилишини ифода этади. Одатда бундай тартиблар,
аниқликнинг   этарлича   даражасига   эга   бўлган   ва   ишончли   баҳоланиши
мумкин бўлган моддаларнигина даромад сифатида тан олишга қаратилган.
Харажатларни   тан   олиш .   Харажатлар,   келгуси   иқтисодий   наф
активнинг   камайиши   ёки   мажбуриятнинг   кўпайиши   билан   боғлиқ   ҳолда
21 камайганида   ва   бундай   камайиш   ишончли   баҳоланиши   мумкин   бўлганда,
фойда   ва   зарарлар   тўғрисидаги   ҳисоботда   тан   олинади.   Бу   дегани,   амалда,
харажатнинг   тан   олиниши,   активлар   камайиши   ёки   мажбуриятларнинг
кўпайишини тан олиш билан бир вақтда содир бўлишини англатади.
Харажатлар   қилинган   сарфлар   ва   маълум   даромадлар   ишлаб   топилиши
ўртасидаги   бевосита   боғлиқлик   асосида   фойда   ва   зарарлар   тўғрисидаги
ҳисоботда   тан   олинади.   Бу   жараён,   одатда   даромадлар   ва   харажатларнинг
мувофиқлиги   деб   номланиб,   айнан   бир   бўлган   оператсиялар   ёки   бошқа
ҳодисалар   натижасида   бевосита   ва   биргаликда   пайдо   бўладиган
даромадларни   ва   харажатларни   биргаликда   ёки   бир   пайтда   тан   олишни
қамраб олади. Аммо, мувофиқлик тамойилининг қўлланилиши, активлар ёки
мажбуриятлар   таърифига   тўғри   келмайдиган   моддаларни   бухгалтерия
балансида тан олинишига йўл қўймайди.
Иқтисодий   наф   бир   неча   ҳисобот   даврлари   давомида   ҳосил   бўлиши
кутилаётганда   ва   даромад   билан   боғлиқлик   фақат   кенг   маънода   ёки
билвосита  аниқлана олинганида,  харажатлар  фойда  ва  зарарлар  тўғрисидаги
ҳисоботда   систематик   ва   ратсионал   равишда   тақсимланиши   асосида   тан
олинади.   Бу   кўпинча   асосий   воситалар,   гудвил,   патентлар,   савдо   белгилари
каби   активлардан   фойдаланиш   билан   боғлиқ   бўлган   харажатларни   тан
олишда зарурдир. Бундай ҳолатларда харажат эскириш ёки амортизатсия деб
номланади. Ушбу тақсимлаш амаллари харажатларни мазкур активлар билан
боғлиқ   иқтисодий   наф   ишлатилган   ёки   тугаган   ҳисобот   даврларида   тан
олишга   қаратилган.Харажат,   агар   қилинган   сарфлар   келгуси   иқтисодий
нафни   олиб   келмаса,   ёки   келгуси   иқтисодий   нафни   актив   сифатида
бухгалтерия   балансида   тан   олиш   тўғри   келмаса   ёки   унинг   тан   олиниши
тўхтатилса,   дарҳол   фойда   ва   зарарлар   тўғрисидаги   ҳисоботда   тан   олинади.
Харажат,   шунингдек,   актив   тан   олинмасдан   мажбурият   пайдо   бўлган
ҳолатларда, масалан маҳсулот кафолати бўйича мажбурият  пайдо бўлганида,
фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда тан олинади 
22 4. Банк фойдаси ҳисобини такомиллаштириш
Банк   фойдасини   тақсимлаш   меъёрий   хужжатлар   ҳамда   банк   таъсис
ҳ ужжатларига   асосан   ўтказилади.   Бунда   банк   фойдасидан   турли   хил   захира
фондлари,   махсус   фондлар   яратилади,   дивидендлар,   солиқлар   тўланади,
шунингдек, банк таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган мақсадлар учун
фойдаланади.
Банк   томонидан   ҳисобот   йилида   олган   фойдасининг   тақсимланмай
қолган қисми ёки кўрган зарари 31206 – «Соф фойда (зарар) (актив–пассив)»
баланс ҳисобварағидан 31203 – «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)
(актив–пассив)»   ҳисобварағига   ўтказилади.   Ушбу   ҳисобварақда   жорий   ва
ўтган   йилларда   тақсимланмай   қолган   фойда   (зарар),   ҳар   хил   фондлар   учун
ажратмалар,   эълон   қилинган   дивидентлар   суммаси   ва   банк   фойдаси
ҳисобидан   амалга   ошириладиган   бошқа   чора–тадбирлар   суммаси   акс
эттирилади.   Юқорида   кўриб   ўтилган   ҳисобварақ   бўйича   аналитик   ҳисоб
битта шахсий ҳисобварақда юритилади.
Ҳ озирги кунда тижорат банкларининг   фойдаси куйидаги йўналишларда
фойдаланилаяпти:
- таъсисчилар ўртасида тақсимланаяпти;
- акциядорларга дивиденд сифатида берилаяпти;
- бюджетга тўловлар амалга оширилаяпти;
- банк ходимлари ўртасида тақсимланаяпти;
- банк капитали миқдори оширилаяпти (капитализация қилинаяпти);
- банкнинг махсус ва умумий захира фондлари яратилаяпти.
Банк фойдасини тақсимлаш эса икки хил йўналиш бўйича амалга
оширилган:
- фойданинг тақсимланадиган қисми;
- фойданинг жамғариладиган қисми.
Банк ихтиёрида қолган соф фойданинг тақсимланадиган қисми, аввало
фойда   ҳисобидан   тўланадиган   мажбуриятларга   сарфланади.   Тижорат
23 банклари таъсисчиларга ва акциядорларга ўз фаолиятлари натижасида олган
фойдасини   дивиденд   ёки   улуш   кўринишида   беради.   Бунда,   агар   банк
акциядорлик   жамияти   сифатида   фаолият   олиб   бораётган   бўлса   дивиденд
тўлайди, агар таъсисчилар улуш қўшиш орқали банкни ташкил қилган бўлса
улар   улуш   сифатида   ўз   фойдасига   эга   бўлади.   Ҳозирги   кунда   банк
амалиётида   таъсисчилар   олаётган   улуш   ҳам   дивиденд   сингари   ҳисоб–китоб
қилинади.
Банклар   акциядорлик   жамияти   сифатида   фаолият   олиб   бориб   устав
капиталини   шакллантиришда   муомалага   оддий   ва   имтиёзли   акцияларни
чиқаради.   Улар   бўйича   тўланадиган   дивидендлар   ҳам,   бир–биридан   фарқ
қилади.   Яъни,   оддий   акциялар   бўйича   тўланадиган   дивидендлар   банк
фаолиятига   боғлиқ   бўлиб,   акциядорлар   умумий   йиғилиши   қарорига   асосан
тўланади.   Агар,   банк   фаолияти   салбий   молиявий   натижага   эга   бўлса
акциядорлар даромадга эга бўлмайди.
Т ижорат   банкларида   дивиденд   тўланишининг   ўзига   хос   хусусияти
шундаки,   ҳисобот   йили   якунлари   бўйича   банк   акциядорларига   йиллик
дивидендлар   ташқи   аудиторлик   текшируви   томонидан   фойда
тасдиқлангандан   кейин   ҳамда   капитални   оширишга   ажратмалар   амалга
оширилгандан   сўнг   тўланади.   Дивидендлар   эҳтимолий   зарарларни   қоплаш
захираси   шакллантирилгандан   кейин,   Марказий   банк   талабларига   мувофиқ
тузатишлар амалга оширилгандан сўнгина тўланиши мумкин.
Акциялар   бўйича   дивидендларнинг   тўланиши   тўғрисида   қарор   қабул
қилинганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дебет 31203 – «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»;
Кредит 29822 – «Тўланиши лозим бўлган дивидендлар».
Ушбу   ўтказма   йиллик   дивидендлар   ҳисобга   олинганда   амалга
оширилади.   Агар   оралиқ   дивидендлар   ҳисобланганда   31206   –   «Соф   фойда
(зарар)» ҳисобварағи дебетланади, яъни куйидагича:
Дебет 31206 – «Соф фойда (зарар)»;
Кредит 29822 – «Тўланиши лозим бўлган дивидендлар».
24 Эълон қилинган дивидендлар тўланганда эса қуйидаги бухгалтерия
ўтказмаси бажарилади:
Дебет 29822 – «Тўланиши лозим бўлган дивидендлар»;
Кредит 10101 – «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки банкнинг
вакиллик ҳисобварағи ёки акциядор – банк мижози ҳисобварағи.
Имтиёзли   акциялар   бўйича   тўланадиган   дивидендлар   банк   фаолияти
натижасига боғлиқ бўлмайди. Шу сабабли банк хохласа–хохламаса имтиёзли
акциялар   бўйича   дивидендларни   белгиланган   муддатларда   тўлаб   бериши
лозим.
Агар эълон қилинган дивидендларни тўлаш учун банкнинг жорий йил
соф   фойдаси   етарли   бўлмаса,   банкнинг   тақсимланмаган   фойдаси   ҳисобидан
ёки   умумий   захира   фондидан   тўловлар   амалга   ошириш   мумкин.   Бунда
куйидаги ўтказма бажарилади:
Дебет 30903 – «Умумий захира фонди»;
Кредит 29822 –«Тўланиши лозим бўлган дивидендлар».
Юқорида қайд қилиб ўтканимиздек, банк фойдаси банк ўз капиталини
кўпайишига замин яратади.   Шу сабабли олинган фойда ҳисобига банк устав
капитали   доимий   равишда   кўпайтириб   борилади.   Сабаби   фойда   банк
капиталини кўпайтиришнинг асосий манбаси ҳисобланади.
Тижорат   банкларининг   капиталлашув   даражасини   янада   ошириш,
уларнинг инвестиция жараёнларида, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни
амалга   оширишда,   ишлаб   чиқаришни   модернизациялашда,   техник   ва
технологик   жиҳатдан   қайта   жиҳозлашда   кенг   иштирок   этишини   таъминлаш
мақсадида   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Банкларнинг
капиталлашувини   янада   ошириш   ва   иқтисодиётни   модернизациялашдаги
инвестиция   жараёнларида   уларнинг   иштирокини   фаоллаштириш   чора–
тадбирлари   тўғрисида»ги   2007   йил   12   июлдаги   ПҚ–670   сон   Қарори   банк
капиталини   оширишда   муҳим   аҳамият   касб   этди.   Айниқса   тижорат
банкларига,   йил   якуни   бўйича   барча   солиқлар   ва   тўловлар   тўланганидан
25 сўнг,   банк   фойдасининг   камида   30   фоизини   банк   акциядорлик   капиталини
кўпайтиришга   йўналтириш   тавсия   этилгани   жаҳон   молиявий   инқирози
кутилаётган бир давр учун айни муддао бўлади.
Соф   фойда   ҳисобидан   капитални   кўпайтиришга   ажратмалар
ажратилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси бажарилади:
Дебет 31206 – «Соф фойда (зарар) (актив–пассив);
Кредит 30903 – «Умумий захира фонди».
Фикримизча, жаҳон иқтисодиётида барқарорлик йўқ экан банк фойдаси
ҳисобидан   капитални   оширишга   Марказий   банк   томонидан   қўйилган
талабларни   йиллик   мажбурий   талаблар   рўйхатига   олинса   ва   бу   доимий
равишда   амалга   оширилиб   борилса   мақсадга   мувофиқ   бўлар   эди.   Ҳозирги
кунда   банк   фойдасини   ишлатилишининг   яна   бир   йўналиши   бу   имтиёзли
кредит   бериш   махсус   жамғармасини   шакллантиришдир.   Тижорат   банклари
Имтиёзли   кредит   бериш   жамғармасини   деҳқон   ва   фермер   хўжаликларига,
товарлар   (ишлар,   хизматлар)   ишлаб   чиқариш   билан   банд   бўлган   кичик
тадбиркорлик   субъектларига   шунингдек,   юқори   технологияли   ва   инновация
лойиҳаларини   амалга   ошириш   учун   имтиёзли   кредит   ва   микрокредитлар
бериш   учун   ташкил   этади.   Ушбу   жамғарма   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг   «Банк   тизимини   янада   эркинлаштириш   ва   ислоҳ   қилиш
борасидаги   чора–тадбирлар   тўғрисида»ги   2000   йил   21   мартдаги   ПФ–2564–
сон   Фармонига   мувофиқ   ишлаб   чиқилган   «Тижорат   банклари   томонидан
Имтиёзли   кредит   бериш   махсус   жамғармасини   шакллантириш   тартиби
тўғрисида»ги   Низом   асосида   ташкил   этилади.   Жамғарма   маблағлари   банк
фойдасининг   25   фоизгача   миқдорини   ажратиш   ҳисобига   шакллантирилади.
Бунда   имтиёзли   кредит   бериш   жамғармасига   ажратмалар   ҳар   чоракда
банкнинг бизнес–режасида  назарда  тутилган солиқлар тўлангандан  сўнг  ҳар
чоракдаги   соф   фойданинг   прогноз   суммасидан   келиб   чиққан   ҳолда
ажратилади.   Ушбу   ҳолатда   ажратма   куйидаги   ўтказма   билан
расмийлаштирилиши керак:
26 Дебет 31206 –  «Соф фойда (зарар) (актив–пассив);
Кредит 30904 – «Кичик бизнес корхоналарини имтиёзли кредитлаш
       захира фонди».
 Шуни қайд этиб ўтиш керакки, 2000 йилда ишлаб чиқилган юқоридаги
Низомда   банк   томонидан   Жамғарма   маблағлари   ҳисобига   кредит   беришдан
олинган даромадлар, ушбу Жамғарма ресурсларини кўпайтиришга мақсадли
йўналтирилган тақдирда, 5 йил муддатга даромад солиғидан озод қилиниши
қайд   этилган.   Бу   2005   йилга   келиб   ушбу   муддат   тугаганлигини   солиқ
органлари   эътироф   этган   холда   мақсадли   йўналтирилган   маблағлардан   ҳам
солиқ   тўлашни   талаб   қилишмоқда.   Фикримизча,   Имтиёзли   кредит   бериш
жамғармаси   кўпайтиришга   йўналтирилган   маблағлар   бўйича   белгиланган
муддат  ушбу маблағ жамғарма ҳисобрақамига  тушгандан бошлаб кейинги 5
йилга сақланиб қолиши керак.
Имтиёзли кредит бериш жамғармасига ажратилган маблағлар ҳаракати
30904   –   «Кичик   бизнес   корхоналарини   имтиёзли   кредитлаш   захира
фонди»ҳисобварағида  ҳисобга  олинади.  Агар   ҳисобварақлар  режасида  ушбу
ҳисобвараққа   берилган   таърифга   эътибор   берадиган   бўлсак,   ҳисобварақда
банкнинг   тақсимланмаган   фойдасидан   кичик   корхоналарни   кредитлашга
ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилиши керак. Аслида ушбу жамғарма
маблағларидан   фақат   кичик   корхоналарни   эмас,   балки   кичик   тадбиркорлик
субъектлари ҳам кредитланади. Шу сабабли ҳисобварақни «Кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектларини  имтиёзли кредитлаш махсус жамғарма фонди»
деб, номласа мақсадга мувофиқ бўлади.
Шунингдек, юқорида қайд этиб ўтканимиздек, имтиёзли кредит бериш
махсус   жамғармасига   пул   маблағлари   ҳар   чоракда   бизнес   режада   назарда
тутилган   солиқлар   тўлангандан   кейин   ажратилади.   30904   ҳисобварақ
таърифида   эса   ажратмалар   тақсимланмаган   фойда   ҳисобидан   амалга
оширилиши белгилаб қўйилган. Бунга асосан куйидаги ўтказма бажарилиши
лозим:
27 Дебет 31203 – «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» (актив–
        пассив);
Кредит 30904 – «Кичик бизнес корхоналарини имтиёзли кредитлаш
                         захира фонди».
Агар   юқоридаги   келтирилган   ўтказма   билан   таққослаб   кўрадиган
бўлсак,   улар   ўзаро   мос   келмайди.   Шу   сабабли   Имтиёзли   кредит   бериш
жамғармасига   ажратмалар   жорий   йил   соф   фойдаси   ҳисобидан   амалга
оширилганлиги   учун   ҳисобварақлар   режасида   30904   ҳисобварақга
келтирилган   таърифда   банкнинг   жорий   йил   соф   фойдаси   ҳисобидан   кичик
бизнес   ва   тадбиркорлик   субъектларни   имтиёзли   кредитлашга
ажратилганмаблағлар   ҳисобга   олинади   деб   берилса   мақсадга   мувофиқ
бўлади.
Банк акциядорлик жамияти сифатида фаолият олиб борса, унда фойда
тақсимотининг   асосий   хусусиятларидан   яна   бири   шундаки,   улар   бошқа
мулкчилик   шаклидан   фарқли   ўлароқ   захира   капитали   ташкил   қилишлари
лозимлиги   Ўзбекистон   Республикасининг   «Акциядорлик   жамиятлари   ва
акциядорлар   ҳуқуқини   ҳимоя   қилиш   тўғрисида»ги   Қонунида   белгилаб
қўйилган.   Қонуннинг   34–моддасига   мувофиқ   «...акциядорлик   жамиятларида
устав   капитали   ҳажмининг   15   фоизидан   кам   бўлмаган   миқдорида   захира
капитали ташкил қилинади. У ҳар йилги соф фойдадан энг камида 5 фоизини
белгиланган   миқдорга   етмагунча   ажратмалар   ҳисоблаш   кўринишида
шаклланади   ва   хўжалик   фаолиятида   вужудга   келган   зарарларни   қоплаш
ҳамда   қимматли   қоғозлар   бўйича   дивиденд   тўлашга   сарфланади».   Бу
ажратмалар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 31203 – «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» (актив–
                         пассив);
Кредит 30903 – «Умумий захира фонди».
Банкнинг   захира   фонди   кўрилган   зарарларни   қоплаш,   банк
облигацияларини   муомаладан   чиқариш,   имтиёзли   акциялар   бўйича
28 дивидендлар   тўлаш   ва   акцияларни   сотиб   олишни   талаб   қилиш   ҳуқуқига   эга
бўлган   акциядорларнинг   талабига   биноан   акцияларни   сотиб   олиш   учун
мўлжалланади.   Шунингдек,   акциядорлар   умумий   йиғилиши   қарори   бўйича
банкларда фойда ҳисобидан бошқа фондлар ташкил қилиш мумкин. Ташкил
қилинган   фондларда   ҳар   бир   мақсад   учун   алоҳида   шахсий   ҳисобварақ
очилади   ва   унда   маълум   мақсадлар   учун   маблағлар   кирими   ва   чиқими   акс
эттирилиб борилади.
Кўриб ўтилган умумий захира фондига ажратмаларга қонунчиликда  
белгиланган меъёрлар фақат акциядорлик жамиятлари учун эмас балки  
бошқа мулкчилик шаклидаги банкларга ҳам жорий этилса мақсадга мувофиқ  
бўлар эди.
Банк   фойдаси   ҳисобига   ташкил   этиладиган   фондлардан   яна   бири
девальвация   учун   захира   фондидир.   Ушбу   фонд   маблағлари   30906   –
«Девальвация учун захира» ҳисобварағида ҳисобга олиб борилади.
Ҳисобварақда   сезиларли   даражада   миллий   валютанинг   қадрсизланишида
(девальвация)   банкнинг   ўз   мажбуриятларини   қоплаш   учун   тақсимланмаган
фойда   ҳисобидан   ажратилган   маблағларининг   ҳисоби   олиб   борилади.   30906
ҳисобварағига маблағлар ўтказилганда қуйидаги ўтказма бажарилади:
Дебет 31203 – «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) (актив–
                          пассив)»;
Кредит 30906 – «Девальвация учун захира».
Тижорат   банкларида   салбий   якуний   молиявий   натижа   яъни   зарарни
ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар режасининг «Капитал» бўлимида 31203 –
«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)», 31206 – «Соф фойда (зарар)»
баланс ҳисобварақларидан фойдаланилади.
Хулоса   қилиб   айтганда   молиявий   натижанинг   ижобий   ҳолати   яъни,
банк     фойдаси   банк   капиталининг   кўпайиши   асосий   манбаси,   асосий
фондларининг   янгиланиши ва кўпайиши асоси, банкнинг тўловга лаёқатлиги
ва   ликвидлилигини   таъминлаши,   молиявий   барқарорлиги,   дивиденд   тўлаш
имконияти,   банк   хизматлари   сифатини   ошириш   ва   ривожлантиришга   замин
29 яратади.   Молиявий   натижанинг   салбий   бўлган   ҳолати,   яъни   зарар   банк
фаолиятига   салбий   таъсир   кўрсатади   ва   банк   олдига   қўйган   вазифаларни
бажара   олмайди.   Банк   ҳар   доим   зарарнинг   олдини   олиш   йўлларини,   юзага
келиш   сабабларини   аниқлаши   ва   бартараф   этиш   йўлларини   излаб   топиши
керак, зарар юзага келганда эса, уни қоплаш манбаларини ўз вақтида топиши
лозим.
30 Xulosa
Республикамизда   банк   тизимининг   узлуксиз   ривожланиши
иқтисодиётни   эркинлаштириш   шароитида   объектив   зарурият   бўлиб,   бу   ўз
навбатида   тижорат   банклари   фаолиятини   узлуксиз   назорат   қилишни   ва
уларни   самарали   ташкил   этиш   учун   банк   томонидан   амалга   оширилаётган
операцияларнинг   даромадлилигини   ошириш,   ушбу   операцияларни   амалга
оширишда   қилинаётган   харажатларни   камайтириш   ва   шу   асосда   банк
фойдасини кўпайтириш йўлларини топишни талаб этади.
Банк   даромадлари   банк   фаолиятининг   ўзига   хослигидан   ва
хусусиятидан   келиб   чиққан   ҳолда   бир   қанча   турлари   мавжуд.   Биз   уларни
фоизли ва фоизли даромадларга бўлган ҳолда тадқиқ қилдик.
Фоизли   даромадлар   тижорат   банкларининг   молиявий   барқарорлигини
таъминлашнинг   муҳим   омили   бўлиб,   ўз   ичига   кредитлардан   олинган
фоизларни,   қатъий   белгиланган   ставкалардаги   фоизларни   ва   қимматли
қоғозларнинг бозор баҳосини ошишидан олинадиган даромадлар киради.
Фоизли   даромадларнинг   даражасини   тавсифловчи   муҳим
кўрсаткичлардан бири соф фоизли даромад кўрсаткичи ҳисобланади. Жаҳон
тиклаш   ва   тараққиёт   банки   экспертларининг   фикрига   кўра,   соф   фоизли
даромадларнинг тижорат банкларининг ялпи даромадидаги ҳажми камида 70
фоизни ташкил қилиши зарур.
Банкнинг оладиган даромади, унинг харажатларини қоплаши ва фойда
яратиши керак. Банк даромадининг бир қисми потенциал рискларни қоплаш
учун   ташкил   этиладиган   заҳирага   йўналтирилади.   Банк   ўз   харажатларини
қоплаши   учун   даромад   ҳажмининг   етарлилигини   таъминлаши   эмас,   балки
тушумининг бир хилдалигини таъминлаши керак.
Бошқача айтганда, даромад оқими банкнинг харажат қиладиган даврига
мос   ҳолда   вақт   жиҳатдан   тақсимланган   бўлиши   керак.   Бундай
31 режалаштиришда   даромад   манбаларининг   барқарорлиги   ҳал   қилувчи
аҳамиятга эга бўлади.
Банк   даромадлари   ва   харажатлари   ҳисобида   уларни   ҳисобга   олишда
тан олиш мезонларининг бажарилиши ва бухгалтерия ҳисобининг изчиллик,
ишончлилик,   аниқлик,   тўлиқлик   ва   ўз   вақтидалилик   тамойиллари   билан
бирга   «эхтиёткорлик»,   «ҳисобот   даврида   даромадлар   билан   харажатларнинг
мувофиқлиги»,   «ахамиятлилик»   тамойилларидан   фойдаланса   мақсадга
мувофиқ.
Тижорат банклари фаолияти даромадлилигини таъминлаш, даромадлар
ва   харажатлар   ҳисобини   такомиллаштириш   борасида   қуйидаги   таклиф   ва
тавсиялар шакллантирилди:
Тижорат   банкларининг   молиявий   барқарорлигини   ошириш   мақсадида
уларнинг фоизли даромадлари ҳажмини ошириш зарур. Бунинг учун, аввало,
республикамиз   тижорат   банкларининг   қимматли   қоғозларга   қилинадиган
инвестицияларининг   ҳажмини   кескин   ошириш   лозим.   Тижорат   банкларида
қимматли   қоғозларнинг   эмитентларининг   молиявий   ва   мулкий   холатини
баҳолаш   тизимини   такомиллаштириш   қимматли   қоғозларга   қилинган
инвестициялардан   олинадиган   даромадларни   оқилона   даражасини
таъминлаш   имконини   беради.   Банкларнинг   қимматли   қоғозлар   портфелини
сезиларли қисмини, айтайлик, камида 20-25 фоизини хукуматнинг қимматли
қоғозлари ҳисобидан шакллантириш лозим. Бу эса, қимматли қоғозлар билан
боғлиқ   банк   операцияларининг   риск   даражасини   камайтириш   имконини
беради.   Фоизли   даромадларнинг   ҳажмини   оширишнинг   иккинчи   йўли
банкларнинг   лизинг   ва   факторинг   операцияларини   ривожлантириш
ҳисобланади.
Тижорат банкларини кредитларидан олинадиган фоиз шаклидаги
даромадларини   ошириш   мақсадида:   кредитларнинг   банк   активлари
таркибидаги   салмоғини,   банкларнинг   пассивлари   таркибида   марказлашган
ресурслар   ва   бошқа   банклардан   олинган   кредитларнинг   салмоғини   кескин
камайтириш   ва   уларнинг   ўрнига   ва   мудатли   ва   жамғарма   депозитларининг
32 салмоғини   ошириш;   кредитлашнинг   турли   шакларидан   кенг   кўламда
фойдаланишни йўлга қўйиш лозим.
Тижорат банкларининг даромадлари ҳисобини такомиллаштиришда
юқори   даромад   келтирувчи   факторинг   операцияларидан   дисконт
кўринишдаги   даромадни   ҳисобга   олишни   такомиллаштириш   лозим.
Факторинг   бўйича   дисконтни   икки   қисмга,   яъни   берилган   қисқа   муддатли
кредит учун тўлов ва хизмат кўрсатганлиги учун ҳақга бўлиш керак. Сабаби
банк   регресс   ҳуқуқисиз   тўлов   талабномаларини   сотиб   олганда   савдо   ёки
хизмат   кўрсатувчи   корхонани   кредитлайди   ва   унга   хизмат   кўрсатади.
Факторинг   бўйича   дисконтнинг   10-15   фоизини   хизмат   кўрсатганлиги   учун
ҳақ   қолган   85-90   фоизини   қисқа   муддали   кредит   учун   тўлов   сифатида
ҳисобга   олиш   керак.   Қисқа   муддатли   кредит   бўйича   тўлов   фоизли   даромад
сифатида   тан   олиниши   ва   ҳисобга   олиниши   лозим.   Бунинг   учун   тижорат
банклари ҳисобварақлар режасига фоизли даромадлар таркибига янги 41300 -
Сотиб  олинган  дебиторлик қарзлари  бўйича фоизли даромадлар-  Факторинг
ҳисобварағини киритиш лозим.
Банк  ҳар бир  қарздор  мижоз учун  очилган  16401,  16405, 16409,  16413
шахсий ҳисобварақлардаги ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ўз вақтида
тўланмаганларини   ҳисобга   олиш   учун   16477   –   «Олиш   учун   ҳисобланган,
шартнома   муддатида   тўланмаган   фоизсиз   даромадлар»   ҳисобварағини
киритса   мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Ушбу   ҳисобварағда   олиш   учун
ҳисобланган, лекин шартномада белгиланган муддатда тўланмаган (активлар
бўйича   фоизлар   ва   воситачилик   ҳақлари   бўйича   балансдан   ташқари
ҳисобварақларига   ўтказилгунга   қадар   ҳисобланган   муддати   ўтган)   фоизсиз
даромадлар   ҳисоби   олиб   борилиши,   банк   учун   қанча   ҳисобланган   фоизсиз
даромад ўз вақтида ундирилмаганлигини билиш имконини беради.
Тижорат   банклари   ҳисоблаш   ва   ҳисобот   даври   даромадлари   ва
харажатларининг   мувофиқлиги   тамойилларини   қўллаган   ҳолда   имтиёзли
акция бўйича дивидендни молия йили бошлангандан сўнг хар куни тан олиб
бориши лозим.
33 Фойдаланилган адабиётлар  рўйхати
1. Ўзбекистон   Республикасини   янада   ривожлантириш  бўйича   ҳаракатлар
стратегияси   тўғрисида”ги   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг
2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли  Фармони . 
2. Мирзиёев   Ш.М.   Буюк   келажагимизни   мард   ва   олижаноб   халқимиз
билан бирга қурамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 488 б.
3. Мирзиёев   Ш.М.Танқидий   таҳлил,   қатъий   тартиб-интизом   ва   шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши
керак. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 104 б.
4. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон  давлатини
биргаликда барпо этамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 56
б.
5. Мирзиёев   Ш.М.   Қонун   устуворлиги   ва   инсон   манфаатларини
таъминлаш   –   юрт   тараққиёти   ва   халқ   фаровонлигининг   гарови.   –
Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 48 б.
6. Мирзиёев   Ш.М.   Конститутсия   –   эркин   ва   фаровон   ҳаётимиз,
мамлакатимизни   янада   тараққий   эттиришнинг   мустаҳкам
пойдеворидир. – Тошкент: Ўзбекистон  НМИУ, 2018. - 64 б. ‖
7. Мирзиёев   Ш.М.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат
Мизиёевнинг   Олий   Мажлисга   Мурожаатномаси.   –   Тошкент:
―Ўзбекистон  НМИУ, 2018. - 80 б. 	
‖
8. Илхамов Ш.И. Амалий аудит.Дарслик.–Т.: -Иқтисодиёт . 2010. – 421 б. 	
‖
9. Мазуренко   А.А.   Зарубежный   бухгалтерский   учет   и   аудит.   Учебное
пособие. – М.: КНОРУС, 2015, –234 с. 
10.   К.Навр у зова, Р. Аллаберганов Бухгалтерский учёт в банках: Учебник/
Т.: “Иқтисод-Молия”, 2017 .-312 с   
11.   Питер   Роуз.   Банковский   менеджмент:   Предоставление   финансовых
услуг. Пер. с англ. -М: ДЕЛО, 1997. -768 c. 
12. Кейнс   Дж.М.   Общая   теория   занятости,   процента   и   денег:   пер.   с   англ.
Пер. Н.Н.Любимов. –М.: Гелиос АРВ, 1999. –352 c.
13.  Ирвинг Фишер. Покупательская сила денег.–М.:ДЕЛО, 2001. – 320 c. 
14.   Лаврушин   О.И.   Устойчивость   банковской   системы   и   развитие
банковской политики: монография /-М: КноРус, 2014. -280 с. 
34 15. Қуллиев   И.Я.   Кредит   баҳосининг   шаклланиши   ва   уни
такомиллаштириш.   И.ф.н.   илм.   дар.   ол.   учун   ёз.   дисс.   автореф.   –
Тошкент, 2010. – 16 б. 
16. Абдуллаев   Ё.,   Қоралиев   Т.,   Тошмуродов   Ш.,   Абдуллаева   С.   //   Банк
иши. -Т.: MOLIYA-IQTISOD, 2009. – 463 б. 
17. 2015  йилда   пул-кредит   соҳасидаги   вазият   ва   монетар   сиёсатнинг   2016
йилга   мўлжалланган   асосий   йўналишлари.   //Бозор,   пул   ва   кредит.   –
Тошкент, 2016, – №1, -Б. 3-18. 
18. http://www.cbu.uz – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.
19. http://www.agrobank.uz – “Агробанк” акциядорлик тижорат банки.
35