Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Библиотерапия

Купить
БИБЛИОТЕРАПИЯ В.М.Мясищевнинг ёзиши бўйича – “ Библиотерапия услуби ўзида китобшунослик, психология, психотерапия, психокоррекциянинг мураккаб қўшилмасини мужассам этади. Библиотерапия- мижозга махсус йўналиш бериш, йўналтирувчи таъсир этиб, махсус танланган адабиётни ўқитиб, руҳий ҳолатини нормаллашти- риш ёки оптимизациялашга қаратилади. Коррекция (йўналтирилган) ўқишнинг оддий ўқишдан фарқи унинг у ёки бу руҳий жараён, ҳолат, шахс хусусиятларига йўналтирилганлиги: Коррекция (йўналтирилган) ўқишнинг таъсири шундаки, у ёки бу образлар ва улар билан боғлиқ ҳиссиётлар, қизиқиш, хоҳиш-истак, фикрлар китоб орқали қабул қилиниб, ўз образ ва фикрларининг камчи-лигини тўлдиради, хавотирли фикр ва ҳиссиётларни ўзгартиради ёки янги оқим, янги мақсад сари йўналтиради. Шундай қилиб, мижознинг ҳиссиё • Библиотерапия услубини бир неча босқичга бўлиш мумкин: • 1. Психокорректорнинг ўз-ўзини тайёрлаш . • Унинг ичига ўзининг шахсий библиотерапевтик рецептурасини тайёрлаш, яъни адабиётлар рўйхати ва китоблар билан махсус коррекцион нуқтаи назар билан танишув.Бошланишда 2-3 та ном билан бир неча жанр олинади. • Вақт ўтиши билан жанр ва китоблар миқдорини ошириш билан рецептурани кенгайтириш тавсия этилади.Ўзи учун баъзи боблар, бўлимлар ва умуман китоб учун кўчирмалар билан қўшиб, тақриз ёзиб бориш зарур, ҳамда унда, айниқса, кўзга ташланган, ёрқин мавзулар, фикрлар, бобнинг ўй ва ташвишлари, муаллифнинг шахсий хусусиятлари қисқача ёзиб борилади. 2. Библиотерапия ва унинг жанрларининг имкониятларини билиш . Мижоз билан навбатдаги суҳбатда унга қатор саволлар берилади. Масалан “ Ўзингизга ёққан 5 та китоб номини айтинг.”, “ Қайси китоблар ҳаётингизда кўпроқ таассурот қолдиради? Нима учун?”, “Қайсилари сиз-га кўпроқ таъсир қилади?”, “ Қайси муаллифлар сизга кўпроқ ўхшайди?”, “Қайси асар персонажлари сизга кўпроқ ўхшайди?”. 3 . Рўйхат тузиш . Кейинги босқичда адабиётлар рўйхати тузилади: катта ва кичик рўйхатлар. Библиотерапия услуби қўшимча услуб сифатида қўлланса ҳам, бундай рўйхатларнинг мавжудлиги бошқа таъсир услубларини йўналтириш имкониятини беради. 4. Ўқиш тизимини ишлаб чиқиш . Китоблар миқдори, устувор йўналишлар ва жанрлар аниқланади. А.М.Миллернинг кўрсатиши бўйича учта қуйидаги принципни ҳисобга олиш керак: 1. баён этилаётган асарнинг тушунарлилиги (таклиф қилинган китоб мураккаблиги даражаси); 2. китоб қаҳрамони мижозга мос(тушунарли) бўлиши; 3. китобнинг мазмун ҳолати мижознинг ҳозирги ҳолатига максимал ўхшашлиги. Библиотерапияни асосий услуб сифатида ишлатилса, ўқиш маълум кетма- кетликда,мавзуда, ўқиб чиқилганлар таҳлил этилиб борилади. Кўп-роқ диққат ва эътибор биографик, дунёқарашлар ва махсус адабиётга қаратилади. Библиотерапия ёрдамчи услуб сифатида ишлатилиши мумкин у кор-рекциони тадбирларда кичикроқ вазифани бажариб, тор йўналишдаги вазифани бажаради: бола ва ота- она муносабатлари ва ундаги эмоционал стресс ҳолатларни бартараф этиш учун. Библиотерапиянинг ютуғи шундаки, таъсир воситаларининг хилма-хиллиги ва бойлигидадир, таъсир кучи, ўзоқ давомийлиги,қайтарилувчанлиги, интимлиги ва х.к. • Библиотерапия болалар ва катталарга шахсий ва эмоционал таснифларда тавсия этилади, ҳамда индивидуал ва гуруҳларда ишлатилиши мумкин. Библиотерапиянинг гуруҳ кўринишдагисида психокоррекция гуруҳнинг талаблридан ташқари гуруҳ аъзолари ўқувчилик қизиқишлари ва кўп ўқиганлиги ҳисобга олинади. • 5-8 мижоздан иборат гуруҳ йиғилади. Ҳажми катта бўлмаган асарлар танланади ва гуруҳ машғулотлари пайтида ўқилади. Асарлардан бадиий адабиёт ва публистик китоблар олиниб, улар эзгулик билан йўғрилган, саҳоват, олийжаноблик ва зиёлиликни ўз ичига олувчи бўлиши керак. Мижозларга таъсир самарали бўлиши учун китобнинг бобларига, бутун китобга қисқача тақриз ёзиш, китоб ёки бобнинг мазмун моҳиятини кўрса-тиш тавсия этилади . Мижоз муаммоларига қараб, психолог мижозга аниқ китоблар рўйхатини беради ёки унинг диққатини адабиётининг бирор соҳасига қаратади.01 3E 19 19 1F 0C0C0C0C 03 1F 0D 1A 0C 03 14 14 Мижоз китоб ўқишдан олдин йўриқнома билан танишади: берилган рўй-хатга биноан нималарга диққат эътиборни қаратиш, нималарни қолдириб кетиш, ўқилгандан нималарни ўз тажрибаси билан қиёслашкерак ва нималарни амалиётида дарҳол текшириш керак. • Библиотерапияда ишлатиш мумкинлиги нуқтаи назаридан адабий жанрлар таҳлили. • Фалсафий адабиёт . Унинг вазифаси мижозга ўзи ҳақида тўлиқ, кенг қам-ровли маълумот бериш, бошқалар ҳақида, умуман дунё ҳақида тушунча бе- ришга ёрдам беради. Ташқи реал дунё ички субъектив дунё орасидаги маъ-лум бир конфликтлар фарқининг мавжудлигини тушиниш бўлиши мумкин ва бўлиши керак, ҳамда мавжудликни тушунтиради. • Буни тушунтириш мижозга хотиржамлик ва қониқиш ҳиссни беради. Фалсафий адабиёт бўлимига адабий танқидчилик, публицистика, адабиёт тарихи, фалсафа тарихи ва х.к.лар киради. Биографик ва автобиографик адабиётлар. Уларда тасвирланган ёрқин шахслар, уларнинг улкан муваффақиятлари ва ҳаётий қийинчиликлари мижозга ўзини тезроқ ва яҳшироқ тушунишга ёр-дам беради. Бунда идентификация (қиёслаш) услубидан фойдаланилади. Кўпинча улар беллетристика* адабиётидан кучлироқ таъсир этади, чунки реал факт, реал воқеалар қаламга олинади. Энг самарали асарлар қисқа, ёр-қин биографиялар бўлиб,50-70 бетни ташкил этиш керак. Ҳужжатли адабиёт ўзининг фактографик характери ва кичрайтирилган бадиий ижод самараси бўлгани учун кўпчиликка кучли таъсир этади. Мумтоз (классик) адабиёт. Турлича таъсир эта оладиган каттаимконият- ларга эга бўлган адабиёт бўлиб, амалиёта уни ишлатиш мураккаблиги билан ажралиб туради. Катта бўлмаган асарлардан фойдаланиш тавсия этилади,аммо энг таниқлиларидан фойдаланишдан чекланиш керак, улар билан баъзи қийинчиликлар боғлиқ(мактабда ўрганилган ва х.к.), ўқишга мажбур бўлинган. Кулгили ва хажвий адабиётлар. Мижозни ҳаётга кенг ва объектив қарашга ўргатади. Кулги моҳияти ҳар қандай ҳолатнинг кулгили томонларини топиб уларни ўзгартириш. Хажв мижозга турли қийин ҳолатларда ўзини эркин на- моён қилишга имкон беради, ўзига ишонч ҳосил қилиш, муомала техника-сини ўргатади, актуал (долзарб) бўлган ижобий имкониятларни сақлайди. ––––––––––––––––––––––––––––– ––––––––––––– * беллетристика- ўқилиши енгил бўлган насрий саргузашт асар. • Афористик адабиёт. Унда мужассам бўлган ёрқин образлар, чарҳланган фикрлар, бир- бирига зид ғоялар, лекин доимо мустаҳкам мантиқ мижоз дунё қарашининг чегараларини кенгайтиради. Бундан адабиёт ҳам ўзлаштири- лади, руҳий фаолиятни тартибга солишга динамикага ёрдам беради. • Бундай адабиётни ўқиб борадиган мижоз ҳар-хил тўсиқ ва чеклашларга хотиржам муносабат билдиришга одатланади, қарама- қаршиликларни осон енгади, инсон сўз жавоҳирлари билан танишади. • Фольклор ва эртак китоблар. Фольклорда бутун миллат, халқ, авлодлар дунёқарашийиғилган бўлади. Кўп асрлик ҳаётдаги оғзаки ижод жараёнида фольклор асарлари махсус синов- синоатлардан муваффақиятли ўтган. Инсонларнинг руҳий ҳолатларига мос бўлган, кўпчилик талабини қондирган эртак, миф, достонлар ва х.к.авлоддан-авлодга ўтиб борган. Саҳийлик, ҳақиқат, одиллик, соддалик идеалларининг мавжудлиги улкан психотерапевтик тўлқин олиб келади. Болалар билан специфик иш олиб боришда қўлланилади, уларнинг қи- йинчиликларини сезиши, ота- оналар билан муомалани йўлга қўйиш, ҳамда аёллар терапиясида самара беради. • Илмий фантастик адабиёт . Ушбу адабиётнинг бошқалардан фарқи оддий, кундалик воқеликданташқарига чиқа олишидир. Одамнинг баъзи хусусият-ларини жуда кенгайтириб, муносабат ва ҳолатларини таранг қилиб, фантас-тик адабиёт уларни яхшироқ тушуниш ҳолатини, сезгиларнинг чегарасини аниқлайди. Мижознинг фаоллиги ва хаёлотни тартибга келтиради. • Детектив ва саргузашт адабиёт. Детектив ва саргузашт адабиётлар ўз қатор хусусиятларига биноан библиотерапияда алоҳида ўрин тутади. Улар ом-мавий ўқишга осон, ўта тушунарлилиги ҳаётий муаммоларни умумлашти-риб, осон етказади. Мижоз - бу ўлжа, унинг учун кундалик ҳолатлар тугуни мавжуд. • Детектив асарларда диққат- эътибор негатив ҳиссиётларга қаратилади, интуиция*** машқ қилинади. Доимо ҳаяжон ва қизиқишда ушлаб туришга катта эътибор қаратилади. Детектив асар ўқувчини хавф- ҳатарга ундайди, аналитик фикр юритишга, топқирликка ундайди, уни реал ҳолатдан чиқариб, фантастик ҳолатга етаклайди ва уерда ҳимоялаб боради. • Драматургия. Пьесани ўқиётганда кўпинча, китобдан фарқли ўлароқ ўзини ижрочи шахс билан қиёслашга тўғри келади. • Пьеса мижозни диалогга, муомала қоидаларига, айниқса, шахсий муомала қийинчиликларини сезадиганларга ўргатади.Пьеса мижозга ижод эркинли-гини беради, ҳаёлот ривожига эрк беради. E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT !!!
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha