Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Июнь 2021
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Болаларда диққатсизлик ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси

Купить
“5 21020 0 “ Психология ” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун “ Болаларда диққатсизлик ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси ” мавзусида ёзган 1 Диққат етишмовчилиги синдромини келтириб чиқарувчи сабаблар МУНДАРИЖА КИРИШ.....................................................................................................................2 I БОБ. Болаларда диққат етишмаслиги муаммоси талқини.........................6 1.1. Диққат ва унинг шахс фаолиятидаги аҳамияти...............................................6 1.2. П сихологияда диққат етишмовчилик синдроми ва гиперактивлик муаммосининг ўрганилиши. ...................................................................................16 1.3. Д иққат етишмовчилик синдроми ва гиперактивлик ни келтириб чиқарувчи омиллар…………………………………………………………………………….26 II БОБ. Бошланғич синф ўқувчиларида диққат етишмовчилик синдроми ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси .............................. 32 2.1. Бошланғич синф ўқувчиларининг психологик ҳарак КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. XXI аср бошларида кечаётган глобал ижтимоий-иқтисодий ва геосиёсий жараёнлар, дунёнинг ғоявий-мафкуравий қиёфасини ўзгартириб, янгича тафаккур ва дунёқарашни шакллантиришни тақозо этмоқда. 2017-2021-йилларга мўлжалланган ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси – Президентининг-педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорига мувофиқ, таълим босқичларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологиясини яратиш тизимини янада такомиллаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Мирзи ё ев 2017 йил 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини т рўй бериб, турфа кўринишли ва катта таъсир кучига эгалиги билан субъектнинг хулқ-атвор механизмида ўзига хос индивидуал-психологик, индивидуал-динамик хусусиятлар, унинг дунёқараши, қадриятлар тизими, каузал, казусли вазиятга тушгунга қадар яшаган ижтимоий-психологик муҳит билан белгиланиб, шахс ривожланиши ва шаклланишида катта аҳамиятга эгалиги таъкидланади. ХXI асрнинг сўнгги йилларда болаларда диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик ҳамда унинг оқибатида юзага келадиган юқори даражадаги ижтимоий дезадаптация ҳолатлари юзасидан ота-оналарнинг психолог, психиатр ҳамда невропатологларга мурожаатлари сони тобора ортиб бораётганлиги хақидаги маълумотлар айрим тадқиқотларда қайд этилмоқда Психология фанида эътироф этилишича, диққат – бу психик фаолиятнинг бирор бир предмет , вазият ёк Битирув малакавий ишнинг предмети – бошлашғич синф ўқувчиларида диққат етишмовчили к синдроми ва гиперактивлик диагностикаси ва коррекцияси жараёни . Битирув малакавий ишнинг объекти - диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бошланғич синф ўқувчилари . Битирув малакавий ишнинг вазифалари. 1. Мавзуга оид адабиётларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш. 2. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд болалар тўғрисида маълумот ва билим даражаларини ўрганиш. 3. Бошланғич синф ўқувчиларида диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликни диагностика қилиш. 4. Тадқиқот гуруҳидаги болалар билан психокоррекцион тадбирлар олиб бориш. 5. Тадқиқот ишлари юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. Битирув малакавий ишнинг илмий янгилиги : илк маротаба маҳаллий шароитда а) умумта I БОБ. Болаларда диққат ва диққат етишмаслиги муоммоси талқини 1.1. Диққат ва унинг шахс фаолиятилаги аҳамияти Диққат – психик фаолиятнинг йўналтирилиши ва шахс учун аҳамиятли бўлган объект устида тўпланиш идан иборат бўлган жараёндир . Психик фаолиятнинг йў налтирилиши деганда у нинг танловчилик ҳарактери, объектни ихтиёрий ёки беихтиёрий танлаш и тушунилади. Ўқувчи мактабда ўқ итувчининг тушунтиришларига қулоқ солаётганда, мана шу эшитиш фаолиятини онгли равишда танлаб олган, ўз диққатини э ш и т иш фаолиятига онгли равишда қаратган бўлади. Ўқувчининг бирор бошка нарсага чал ғ имасдан, ўқув материалининг мазмунига зе ҳ н қў йиб ў тиришида унинг диққатини й ў налиши ифодаланади. Психик фаолиятнинг йўналтирилиши деганда фақат ана шу фаолиятни танлаш тушунилиб қ олмай, балки ана шу танлаган қўзғалиши ва миядаги бошка нерв марказларининг тормозланиши билан ҳам боғлиқдир. И.П.Павлов томонидан кашф этилган нерв жараён ларининг индукцияси қ онуни диққатининг физиологик асосларини тушуниб олиш учун муҳим аҳамиятга эгадир. Мана шу қонунга мувофи қ бош мия п ў стининг бир жойида пайдо бўлган қўзғалиш бош мия п ў стининг бош қ а жойларида тормозлан и шни юзага келтиради. Ва аксинча, бош мия п ў стининг айрим бир жойида юзага келган тормозланиш бош мия п ў стининг бош қ а жойларида кучли қўзғалишни пайдо бўлишига олиб келади. Айни шу пайтнинг ҳ ар бир онида мия п ў стида қўзғалиш учун оптимал, яъни нихоятда кулайлиги билан ҳарактерланувчи кучли қўзғалиш ў чоги мавжуд бўлади. А.А. Ухтомский томонидан илгари сурилган домин а нта тамойили ҳ ам диққатнинг физиологик асосларини аниқлаш учу Ихтиёрсиз диққат мақсадсиз, режасиз юз беради. Бундай ҳ олларда фаолият маро қ лилиги, қизиқарлилиги ёки кутилмаганда содир бўлишлиги билан ўзига жалб килади. Одам ўзига таъсир килаётган нарсаларга, ходисаларга, бажараётган фаолиятига беихтиёр берилиб кетади. Ихтиёрий диққат деб онгимизни аниқ мақсад асосида ва идоравий куч ёрдамида керакли объектга йўналтиришга айтилади. Агар ихтиёрсиз диққатда иш бизни ўзига шунчаки жалб килиб олса, ижтиёрий диққатда биз диққатимизни қаратиш учун ўз олдимизга онгли суратда мақсад қў ямиз, кийинчиликларни енгиб, диққатни тўплаш учун курашиб ва ҳар қандай бошка нарсаларга берилмаслик учун ирода кучини сарфлаб диққатимизни онгли равишда нарсага ва ҳодисаларга қаратамиз. Ихтиёрий диққатнинг ҳарактерли хусусияти худди мана шу мақсад ни кўзлашда, иродавий з ў фа о лиятдир. Мақсад кўзлаш эса ўз таркибига диққатни йўналтиришни ҳам олади. Ижтимоий хаёт эхтиёжлари одамда ўз диққатини меҳнат фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлмаган нарсаларга қаратмаслик ва меҳнат жараёни билан боғлиқ нарса устида тўплаш ру ҳ ида тарбиялайди. Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққат каби одамнинг қизиқишлари билан мустахкам боғлиқдир. Лекин, агар ихтиёрсиз диққатда қизиқишлар бевосита бўлсалар, ихтиёрий диққатда бавосита ҳарактерга эга бўлади. Фаолиятнинг ўзи бизни қизиқтирмаслиги мумкин, аммо фаолиятни бажаришда юкланган вазифани ҳ ал қ илиш учун зарур бўлгани туфайли ана шу мақсад нуктаи назаридан фаолият биз учун қизиқарли б ў либ қ олади. Ихтиёрий диққатдан таш қ ари, диққатнинг ана бир турини қ айд қ илиб ў тиш лозим, бу диққат, ихтиёрий диққат каби ма қ садга қ арти фаолият тугалланмагунга қадар, ундан кўзланган мақсадга эришилмагунча онгда сақланиб қолади. Шу йўсинда фаолиятнинг назорат қилиб ва бошқарилиб борилиши таъминланади. Диққат сезги, хотира, тафаккур ва ҳаракат жараёнларида намоён бўлиши мумкин. Шу сабабли диққатни бирор нарсага қаратиш объектига (идрок этиладиган буюм, хотира, тафаккур, ҳаракат тасаввурлари) боғлиқ ҳолда диққатнинг намоён бўлишининг қуйидаги шаклларини: сенсор (персептив), ақлий, ҳаракатлантирувчи шаклларини ажратиб кўрсатадилар. Ҳозирги вақтда сенсор (кўриш, эшитиш) диққати кўпроқ ўрганилгандир. Диққатга таъриф берадиган маълумотларнинг кўпчилиги амалда уни тадқиқ этиш натижасида қўлга киритилган. Диққат бамисоли билиш (идрок, хотира, тафаккур) жараёнлари орасида намоён бўлиб, улар самарадорлигининг ошишига ёрдам беради. Ж Ихтиёрий диққат онгли равишда маълум мақсад асосида воқеа ҳодисага нисбатан диққатни йўналтиришда ифодаланади. Ихтиёрий диққат кишидан иродавий зўр бериш ва махсус амалга моc қувватни талаб этади. Масалан, ихтиёрий диққатга китоб ўқиш учун ихтиёрий диққат зарур. Ихтиёрий диққат диққатнинг амалий тури сифатида меҳнат жараёнида ўз олдига маълум бир вазифа қўйган ва ҳаракат дастурини онгли тарзда ишлаб чиққан бўлса юз беради. Унинг диққатини жалб этадиган объектларнинг алоҳида ажратиб кўрсатилиши ана шу ҳол билан белгиланади. Диққат анча янги, қизиқарли, мароқли бўлмаган нарсаларга қаратилмасдан, ансинча, фаолиятнинг мақсади билан боғлиқ нарсаларга, уни амалга ошириш учун муҳим ва зарур бўлган нарсаларга жалб этилган шароитларда кўпинча иродавий куч-ғайратларни ишга солиш талаб қилинади. Ихт Ихтиёрсиз диққат шахснинг умумий йўналганлигига ҳам боғлиқдир. Масалан, театр билан қизиқадиган киши эҳтимол футбол бўйича бўлажак мусобақа ҳақидаги эълонга эътибор бермасдан, айни чоғда театрга оид янги эълонни тезроқ пайқаши мумкин. Ихтиёрсиз диққат субъектнинг англашилган ниятларидан мустасно тарзда, унинг бирон бир иродавий уринишларисиз рўй беради. Ихтиёрсиз диққатнинг асосий вазифаси муҳитнинг доимий равишда ўзгариб турадиган шароитларида тез ва тўғри мўлжал олишдан, унинг мазкур пайтда энг кўп даражада ҳаётий мазмун касб этиши мумкин бўлган объектларни алоҳида ажратиб кўрсатишдан иборатдир. Агар мақсадга йўналтирилган фаолиятда шахс учун диққатнинг ихтиёрий тўпланганидаги каби фақат фаолият натижаси эмас, балки унинг мазмуни ва жараёнининг ўзи қизиқарли ва аҳамиятли бўлса, бу ихтиёр шундай қизиқиб кетадики, оқибатда уни китобдан чалғитиш қийин бўлади. Даставвал иродавий куч-ғайратлар мададига таянган диққат ихтиёрийдан сўнгги диққатга айланади. Диққатни иродавий куч-ғайратлар ёрдами билан доимо бир маромда сақлаб туриш ўта зўриқишни талаб қилади ва кишини жуда ҳам толиқтириб қўяди. Ўқитиш жараёнида ихтиёрийдан сўнгги диққатнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлиги худди шу ҳолат билан белгиланади. Даставвал у ихтиёрий диққат сифатида пайдо бўлиши муносабати билан фаолиятнинг ишга «тортиш» жараёнининг илк босқичларини пухта ташкил этиш шарт. Ихтиёрийдан сўнгги диққатга хос бўлган қизиқиш шахснинг фаоллигига боғлиқдир. Бундай фаолликнинг шаклланиши эса фаолиятда ижодкорлик аломатларининг гавдаланганлигига боғлиқ бўлади. Диққатнинг физиологик механизмларини тушуниб етишда доми Доминанта қўзғалишнинг барқарор маркази ҳисобланади. А.А.Ухтомский: ««Доминанта» деган ном замирида юксак даражадаги қўзғалишнинг кўпроқ ё озроқ барқарор маркази тушунилади», деб ёзган эди. А.А.Ухтомскийнинг доминанта тўғрисидаги тасаввурлари узоқ вақт давомида диққатнинг ҳаракатлантирувчи механизмини тушуниш имконини беради. Юксак даражадаги қўзғалиш марказларида миянинг фаолияти учун яратиладиган энг қулай шарт-шароитлар, шубҳасиз, диққатнинг йўналтирилган тарзда жамланганлиги ҳолатида барча билиш жараёнларининг юксак самарали бўлишини белгилаб беради. Диққат турлича сифат кўринишлари билан таърифланади. Диққатнинг бу кўринишларини диққатнинг сифати ёки хусусиятлари деб аталади. 1. Диққатнинг барқарорлиги. Маълум объект устида диққатни узоқ муддат тўплаб тура олиш хусусияти. 2. Диққатнин 3. Диққатнинг кўчиши. Диққат кўчувчанлик хусусиятига эга. Кишининг бир фаолиятдан иккинчи фаолиятга ўтишини кўчувчанлик хусусияти таъминлайди. Масалан, биринчи дарс математика, иккинчи дарс адабиёт. 4. Диққатнинг тақсимланиши. Киши бир вақтнинг ўзида бир нечта фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бунга диққатнинг тақсимлаш хусусияти имкон яратади. Масалан, машина ҳайдовчи шофёр, тезликка, машинанинг ишлашига, атроф-муҳитга эътибор бериши. 5. Диққатнинг бўлиниши. Киши конкрет фаолият билан шуғулланаётганда объектив ва субъектив таъсирлар туфайли диққатнинг бўлиниши содир бўлади. Масалан, дарс жараёнида эшикнинг тақиллаши. Диққатининг кўлами билан ҳам одамлар бир-биридан фарқ қилади. Масалан, диққати тор ёки кенг кўламли, барқарор ёки беқарор ва ҳоказо. 15ДИҚҚАТНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ Диққатн 1.2. П сихологияда диққат етишмовчилик синдроми ва гиперактивлик муаммосининг ўрганилиши. Диққат муаммоси психологияда кенг ўрганилганлигини унинг инсон ҳаёти ва фаолиятида муҳим аҳамият касб этиши билан изоҳлаш мумкин. Диққатнинг ривожланиши хусусида Л.С.Выготский боланинг илк ёшида табиий диққат ривожланишини айтиб, бу ихтиёрсиз диққат сифатида намоён бўлади деб тушунтирган. Бу диққат тури боланинг 4,5-5 ёшига қадар сайқалланиб боришини эътироф этган. А.Н.Леонтьев эса Л.С.Выготскийнинг қарашларига асосланиб, қуйидаги ғояни илгари суради: 1. Ташқи бавосита диққат табиий диққатга нисбатан тезроқ ўсиб бориб, мактаб ёшида келиб секинлашиш ҳолати юз беради. Чунки ташқи бевосита диққат ички бавоситага айланиб боради. 2. Ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққат хусусиятлари ўртасидаги фарқланиш мактабгача 2. 1 ёшнинг охирида ориентировка тадқиқотчилик фаолияти ихтиёрий диққат ривожланишининг воситаси. 3. Ҳаётнинг 2 йилида. Катталарнинг нутқ кўрсатмалари асосида ихтиёрий диққатнинг куртакчалари пайдо бўлади. 4. 2-3 ёш. Ихтиёрий диққатнинг бирламчи белгилари яхши ривожланишига олиб келади. 5. 4,5-5 ёш. Катталарнинг мураккаб кўрсатмалари асосида диққатнинг йўналтириш қобилиятига эга бўлади. 6. 5-6 ёш. Ўзига кўрсатма бериш асосида ихтиёрий диққат-элементлари шаклланади (ташқи қўшимча воситалар ёрдамида). 7. Мактаб ёши. Ирода асосида ихтиёрий диққат ривожанади. Психологлар томонидан олиб борилган тадыиыотлар асосида д иққатнинг самарадорлигини таъминлашга таъсир кўрсатувчи омиллар қуйидагилардан иборат; 1. Ташқи қўзғатувчиларнинг таъсири 2. Контраслик 3. Интенсивлик 4. Қўзғатувчининг давомли таъ 1. М одал носпецифик . Диққат бўзилишининг ҳар хил шакли ва даражалари бўлиб, бунда касал к иши диққатни тўплай олмайди ҳар хил модалликдаги стимуллар (кўриш, эшитиш, тактил) (узунчоқ ва ўрта мия – носпецифик йўл). Касалда тез толиқиш, кескин ҳажмларни аралаштириб юбориш ва диққатни йўналтиришни бўзилишига олиб келади. Бу барча фаолиятда –гностик, сенсомотор, интеллектуал). У бош миянинг лат ейиши орқали юз беради. Касалда ҳисоблаш операциялари вақтида тўғри ва кейинчалик ҳисоблашда хатоларга йўл қўйилади. 2. Паришонхотирлик – диққатнинг чекланган объектларга узок вакт мобайнида қ аратилиб туришининг бўзилиши. Бу бўзилиш к ў пинча чарчаганда, астеник ҳ олатларда кузатилади. 3. «Олимнинг эътиборсизлиги» (сохта паришонхотирлик) - диққатни ў з хаёлларида жа м б ў лиши. У бирон бир ғоя билан б берилган саволларга ди ққ ат қ илмайдилар, эшитмайдилар. Ички диққатни ю қ ори интенсивлиги ва қ ийин ў згариши билан белгиланади. 4. « Қ арилик паришонхотирлиги» - диққат жамланишининг суст интенсивлиги ва кучувчанлигини қ ийинлашиши билан х арактерланади. 5. Диққатнинг чал ғ иши – диққатнинг кучиш қ обилияти меъёридан ошиб кетади, бунинг натижасида беморлар ҳ еч нарсага узо қ ва қ т диққатларини қ арата олмайдилар. Диққат бир объект ва фаолият туридан иккинчига к ў чиб туради. Бу ҳ ол фикрлашни тезлашиши билан бирга кечади ва маниакал синдромида кузатилади. 6. Ди ққ атнинг инертлиги (кам ҳаракатчанлиги, кучишининг кийинлашиши) – диққатнинг патологик фиксацияси, диққатнинг бир объектдан иккинчисига ў тиш механизмини бўзилиши. Бу ҳ олат эпилепсия ва депрессив синдромда кузатилади. 7. Апроз синдроми ва гиперактивлик дунёда жамият саломатлиги учун жиддий хавф туғдиришини эътироф этишимиз мумкин. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик хулқ-атвор б ўзи лишлари синдроми бўлиб, ўз ичига қуйидаги уч симптомни олади: диққатнинг етишмаслиги, импульсивлик ва гиперфаоллик. Психологик ва тиббий адабиётларда бу синдром гипердинамик синдром, гиперактив синдром, диққат етишмовчилиги билан кечадиган гиперактивлик, диққатнинг б ўзи лиши, диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик терминлари билан изоҳланади. Импульсивлик ўйланмаган х атти-ҳаракатларни амалга оширишда, масалан, импульсив хулқ-атвор, берилган саволларга чалкаш жавоб бериш, суҳбат чоғида бир мавзудан иккинчи бир мавзуга сакраш, кутилмаган х атти- ҳаракат ва бунинг оқибатида турли жароҳатлар олишда намоён бўлади. 20Диққат ети Гиперактивлик юқори даражадаги ҳаракатчанлик ва бир жойда ўтира олмасликда кўринади. Диққат етишмовчилиги синдроми диагностика ва даволаш учун алоҳида ёндашувни талаб қиладиган ривожланиш ва фаолиятнинг жиддий б ўзи лиши ҳисобланади. Мазкур муаммо устида олиб борилган тадқиқотларни таҳлил қилиш жараёни бу муаммо билан кўпроқ тиббиёт соҳаси намояндал а ри шуғулланганликларини кўрсатади. Гиперактивлик терминини биринчи бўлиб немис психоневролог олими Генрих Хоффман бир сония ҳам бир жойда ўтира олмайдиган, серҳаракат болаларга нисбатан қўллаган. Ўқишдаги қийинчиликлар нинг юзага келишига қарамай, бундай ҳолатларни илмий таърифлашга интилиш кам эди. 1947 йилда педиатрлар ҳаддан зиёд серҳаракат болаларни клиник жиҳатдан аниқ асослаб беришга ҳаракат қилдилар, лекин бу ҳолатни қандай номлаш узоқ дизартрия, дискалькулия, гиперактивлик, диққатни бир жойга тўплай олмаслик, агрессивлик, қовушимсизлик ва бошқалар шулар жумласидандир. Миянинг енгил дисфункцияси” термини тиббиёт оламига киритилиши осон бўлмади. 10 та мамлакат педиатрларига “Миянинг енгил дисфукнцияси деганда нимани тушунасиз” - деган анкета саволи тарқатилганда , бу касаллик таркибига ақлий заифлик ҳам, координацион бўзилишлар ҳам, ҳ аттоки олигофрениянинг бошланғич даражалари ҳам киритилди. 1966 йилда S.D.Clemens бу касалликка қуйидагича таъриф берди ; болалардаги бу нормадан оғиш ўртача даражадаги интеллектуал ривожланишга эга бўлган, енгил даражадан то кучли даражагача намоён бўладиган хулқ атвор бўзилишлари мавжудлиги, нутқ, хотира, диққатнинг назорати, ҳаракат функциялари бўзилишлари кўринишидаги марказий нерв систе лозимлигини кўрсатди. Бу борада олиб борилган тадқиқотлар натижасида олимлар шундай хулосага келдиларки, мазкур ҳолатда хулқ-атвор бўзилишининг сабаби асаб тизимидаги қўзғалувчанлик ва тормозланиш жараёнлари дисбалансидир. Бу муаммога жавобгар бўлган мия қисми яъни, ретикуляр формация эканлиги аниқланди Марказий нерв системасининг бу бўлими инсон энергияси, ҳаракат фаоллиги ва эмоциялар намоён бўлишига масъулдир. Турли органиқ бўзилишлар натижасида ретикуляр формация қайта қўзғалиш ҳолатида бўлиши мумкин, шунинг учун бола серҳаракат бўлиб қолади. Бу бўзилишнинг бевосита сабаби сифатида миянинг минимал дисфункцияси, яъни мия тўзилмаларининг жуда кўп микро жароҳатланишлари тахмин қилинди. Бунда мияда йирик ўчоқли бўзилишлар бўлмайди, ретикуляр формациянинг бўзилиш даражасига қараб, унга яқин мустақил регуляцияси етилиши учун шароитлар юзага келади. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган 6-7 ёшли болалар мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тўзилмаларининг функционал етилиш тезлиги сустлиги боис мактабда ўқишга тайёр бўлмайдилар, мактабдаги доимий юкламалар уларнинг марказий нерв системалари компенсатор механизмларида ўзи лишларга ҳамда ўқишдаги қийинчиликларда намоён бўлувчи мактабга мослашувнинг бўзилиш синдроми ривожланишига олиб келади. А.В.Грибанов ва ҳаммуаллифлари (2004) айнан кичик мактаб ёш даврида организмдаги физиологик мутаносибликнинг ва реактивликнинг қайта қурилиши билан бир қаторда ихтиёрий диққатнинг тезкор шаклланиши юз беради. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик боланинг мактабга илк қадам қўйган даврида мактабга мослашувининг бўзилиш Қиз болаларнинг бош мия ярим шарларида марказий нерв системаси шикастланишидаги компенсатор функциялар заҳираси ўғил болаларга нисбатан кўпроқ деб тахмин қилинади (А.Н.Корнев, 1986). Бундан ташқари , бу синдромнинг намоён бўлишида ҳам жинсий диморфизм к у затилади. Ўғил болаларда гиперактивлик синдроми белгилари 3 - 4 ёшларда намоён бўлади, қизларда гиперактивлик яширин кечади ва кўпроқ диққатнинг етишмовчилиги к у затилади. С. Х арланд ўзининг “Гиперактив ми ёки ўта қобилиятлими ?” (2004) - деган китобида гиперактивликни қобилият билан боғлаган ҳолда, “индиго- болалар” ҳақида тўхталиб ўтар экан, бундай тоифа болалар алоҳида қобилиятга эгадирлар, уларни алоҳида эътибор талаб этадиган болалар сифатида баҳоланиши, лекин уларда кўпинча диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик кўзатилиши Ҳ аддан зиёд асабий бўлиш ҳам диққат етишмовчилиги синдроми мавжуд бўлган катталар белгиси, шунингдек фаолиятга киришиб кета олмаслик, зарарли одатларга мойиллик, кайфиятнинг тез ўзгариши ҳам уларга хос белгилардир. Бошқа муаллифлардан фарқли ўлароқ С.Ҳарланд диққат етишмовч и лиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган болаларнинг афзаллик томонларини ҳам кўрсатиб ўтади. Унинг фикрича , бу тоифа болалар ўта мулоқ о тманд, лекин катталар бу хислатни одамлар билан муомаладаги масофани бўзиш деб баҳолайдилар. Диққат етишмовчилиги мавжуд бўлган болалар унинг таъкидлашича, кўпинча ўта қобилиятли ва юқори интеллектга эга бўладилар, айниқса мўзика ва тасвирий санъатга иқтидорлари кучли бўлади. С.Ҳарланд диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликка касаллик сифатида қаралишига танқидий ёндаш 1.3. Д иққат етишмовчилик синдроми ва гиперактивлик ни келтириб чиқарувчи омиллар Диққат етишмовчилиги синдромини келтириб чиқарувчи омиллар хилма хил бўлиб, уларнинг кечиши ва ривожланиши ўша омилларга боғлиқ бўлади. Жумладан, агар боладаги диққат етишмовчилиги генетик омиллар туфайли юзага келган бўлса, бизнинг назаримизда уни коррекциялаш бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Диққат етишмовчилиги синдромини келтириб чиқарувчи омилларни турли сабаблар билан боғлаб тушунтириш мумкин. Қўйида ана шундай сабабларни келтириб ўтамиз. Генетик омиллар: - Ди ққат етишмовчилиги синдроми ривожланиши билан боғлиқ генлар аниқланган . - 70фоиз ҳолатларда диққат етишмовчилиги синдроми насл суради; 27Диққат етишмовчилиги синдромини келтириб чиқарувчи сабаблар Генетик омиллар Пренатал омиллар Пост - натал о - Д иққат етишмовчилиги синдроми асосида ирсий материалдаги тўзилмавий ўзгаришлар ётади ва унинг ривожланишини фақатгина болаларни тарбиялаш ва ўқитиш жараёнидаги камчиликлар билан тушунтириб бўлмайди . - Диққат етишмовчилиги синдроми мультифактор касаллик ҳисобланади. Унинг келиб чиқиш сабабларини ва кечиш оғирлигини битта ген билан боғлаб бўлмайди. - Синдромнинг ривожланишида м арказий асаб тизимидаги ўзаро боғланишларнинг сезиларли роли аниқланган. Пренатал омиллар: - Гестацион (оғир акушер-гинеколoгик анамнез, токсикозлар, гестозлар, Бола ташлаш хавфи). - Боланинг муддатидан олдин туғилиши, морфофункционал ноетуклик, она қорнидаги ривожланишнинг сустлашуви. - Туғруқ жараёнидаги акушерлик жароҳати. - Ҳомилага инфекцион омиллар таъсири: вируслар, бактериялар, нейроинфекциялар. - Ҳомилага - Ота-оналар ўртасидаги эмоционал мураккабликлар. - Оиладаги катта ва кичик авлод орасидаги келишмовчиликлар . - Оиладаги моддий шароитларнинг оғирлиги . - Шахслараро муносабатлардаги номутаносибликлар . - Тенгқурлари гуруҳига қабул қилинмаслик ҳолатлари . - Мактаб дастурини ўзлаштира олмаслик . - П сихик депривация. - Б олалардаги имитацион хулқ-атвор. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик борасида олиб борилган лонгитюд тадқиқотлар бу патологиянинг юзага келишида атроф- 29П сихологик ва ижтимоий- психологик омиллар Мактаб дастурини ўзлаштира олмаслик Оиладаги катта ва кичик авлод орасидаги келишмовчиликлар Шахслараро муносабатлардаги номутаносибликлар П сихик депривация Оиладаги моддий шароитларнинг оғирлиги Тенгқурлари гуруҳига қабўл қилинмаслик ҳолатлари Ота-оналар ўртасидаги муҳит таъсири, ота-оналар ва болалар муносабатлари фақатгина 10-15фоиз ни ташкил этишини эътироф этадилар. Бу фоизнинг кичиклиги шахслараро муносабатлар контекстини ташлаб қўйишга асос бўла олмайди. Юқорида таъкидлаганимиздек, ота-она ва бола муносабатлари диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликнинг кечишида ҳамда даволаш ва коррекциялаш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдромининг шаклланишида ижтимоий-психологик омиллар, яъни оилавий муносабатлар (масалан болалардаги психик депривация) ёки бола яшаётган оиладаги моддий шароитларнинг оғирлиги ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик қандай ривожланади, деган саволга Кэмпбелл (1992) қуйидагича жавоб беради: “Нормал ривожланиш инсон ҳаётининг биринчи олти ойлиг бўлади, деб эътироф этган ҳолда махсус парҳез дастурларини ҳам тўзганлар. Лекин , ундан кейинги объектив тадқиқотлар бу парҳезнинг диққат етишмовчилигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини аниқлади (Richers et al, 1995). Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликнинг турли таснифлари мия ичида турли ўзгаришлар мавжудлигини эътироф этади. Бу ўзгаришлар симптомларнинг эрта бошланиши ва барқарорлиги, дори моддалари таъсирида даволашга мойиллиги, неврологик тестларда суст натижалар бериши, масалан, оператив хотира ва мотор координациялар идир . Мазкур омиллар мия етишмовчилигига тахмин беради, лекин улар ҳали аниқ ўрнатилмаган. Миянинг бевосита текширувлари тасдиқланган, лекин ҳали тугалланмаган натижаларни берган. Юқорида таъкидлаганимиздек, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик м II БОБ. Бошланғич синф ўқувчиларида диққат етишмовчилик синдроми ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси 2.1. Бошланғич синф ўқувчиларининг психологик тавсифи ва билиш фаолияти коррекцияси Болаларнинг кичик мактаб ёшидаги даври 7 ёшидан 11 ёшгача бошланғич синфларда ўқиши йилларига тўғри келади. Боғча ёшидаги болалик даври тугаб, мактабга келиш олдидин бола ўз ҳаётини энг муҳим даврига яъни мактаб даврига, мактаб томонида қўйиладиган турли туман талабларни бажаришга бошқача қилиб айтганда таълим олишга жисмоний ва психологик жиҳатидан тайёр бўлади. Боланинг мактабга тайёрлиги унинг расм чизиш машғулотларида, бўр ёки пластинкадан нарса ясаш ишларида ва энг оддий қуриш ясаш машғулотларида яққол намоён бўлади. Бола ўз диққатини бошқаришда ва ташкил этишда бир мунча тажриба ҳосил қи Психолог Л.С.Славинанинг кўрсатишича бошланғич синфда билиш фаоллиги етарли даражада бўлмаган болалар учраши мумкин. Бундай болалар интилувчан лик жиҳатидан нормал ривожланган бўладилар. Бу ривожланиш уларнинг ўйин ва амалий фаолиятларида нам о ён бўлади. Фаол фикр қилиш улар учун ҳарактерлидир. Бундай ўқувчилар га ўқитувчи ало ҳ ида ди ққ ат билан қ араши керак. Уларни фикр лаш фаолиятига одатлантириб , ютуқларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши , дастлабки пайтларда ўқув вазифаларини бажаришни ўйин ва амалий фаолиятни билан боғлаб олиб бориш керак. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг барча ўқиш фаолияти қа тъ ий равишда мақсадга мувофиқлаштирилгандир : Биринчидан, ўқувчилар ўқиш, ёзиш, ва ҳисоблаш малакасини эгаллашларини, арифметика, она-тили, тарих, география ва табиятшуносликдан геомет Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда хотира таълимининг таъсири билан икки йўналишда ривожланади. Сўз мантиқ хотирасининг ва ма ъ носи ни тушуниб эсда олиб қолишнинг роли ва унинг салмоғи кучаяди, тартибга солиш имкониятларига эга бўлади. Биринчи сигнал системасининг фаолиятининг нисбатан устунлиги туфайли кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда сўз мантиқ хотираси деб аталган хотирага қараганда кўргазмали-образли хотира кўпроқ ривожланган бўлади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар қоида ва тушунтиришларга қараганда конкрет маълумотларни, воқеликларни, қиёфаларни нарсаларни ва фактларни яхши тез эсда олиб қоладиган ва хотираларида мустаҳкам сақлайдилар. Ҳаёл муҳим психик билиш жараёнларидан биридир. Ҳаёлнинг фаолияциз ўқитувчи гапираётган ва дарсларда ёзилган нарсаларнинг тассаввур қилишни ҳамда кўргазма нисбатан янги муносабатлар тизим ининг таркиб топтиришга ва мустаҳкамлашга қат ъ ий равишда таъсир қилади ҳарактерни иродани таркиб топтиради. қизиқишлар доирасини кенгайтиради, қобилиятлар тараққиётини белгилайди. Ахлоқий нормалар ва хатти-ҳарактлар қоидаларини ўзлаштириш кичик мактаб ёшидаги даврда ахлоқий хати-ҳаракат пойдевори қўйилади, ахлоқий нормалар ва хатти-ҳаракат қоидалари ўзлаштирилади. Шахснинг ижтимоий йўналиши таркиб топа бошлайди. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларниннг ахлоқий онглари 1-синфдан 4-синфгача бўлган давр мобайнида муҳим ўзгаришларга учрайди. Бу ёшнинг охирги даврларига келиб ахлоқий билимлар тасаввурлар ва муло ҳ азалари сезиларли даражада бойийди, анча англанган бўлади, турли тушунчаларга эга бўлади, умумлашади 1 ва 2 синф ўқувчиларининг ахлоқий мулохазалари ўз х юбориш мумкин. Н.Д.Левитов бу хатога шундай бир мисол келтиради. 1-синф ўқитувчиси ўз ўқувчи қизларидан бирини ҳар қандай ишни охиригача етказа оладиган, қийинчиликларни енга оладиган матонатли қиз деб ҳисоблар эди. Бироқ тажрибали психолог томонидан ўтказилган кузатишдан бу ҳусусият маълум шароитдагина майдонга келадиган вақтинча лик , яъни ўткинчи психик холат экан лиги маълум бўлди . Ўқувчи қиздаги хатти-ҳаракатни кўрганда ва дугонасининг фаолияти муваффақиятли бўлганда нам о ён бўлган муваффақия тс излик қизчани издан чиқариб қўйган. Мактаб таълимининг дастлабки йилларида қизиқишлар, хусусан билишга бўлган қизиқиш , теварак-атрофдаги оламни билишга бўлган қизиқиш кўпроқ били мга бўлган ташналик ва интеллектуал қизиқувчанлик жуда сезиларли равишда ривожланади. Психологларнинг та ъ кидла аниқланадиган боланинг ўқишидаги ўз муваффақиятларини , қўлга киритган ютуқларини ичдан ҳис қилиш катта ҳусусиятга эгадир. Кичик мактаб ёшидаги даврда болалар бадииий-эстетик ривожланиш да катта имкониятларига эга бўлади лар. Болалар одатда расм чизишга, лой ёки пластилиндан нарса ясаш ишларига, ашула айтиш ва мусиқага жуда қизиқадилар. Бундай фаолиятни тўғри тадқиқ қилиш бир томондан болаларга эстетик ҳисларнинг ривожланишига ёрдам беради, иккинчи томондан тегишли қобилият компонентларининг ривожланишига учун шарт-шароит яратади. Кичик мактаб ёшидаги болалар учун меҳнатнинг тарбиявий аҳамияти каттадир. Бироқ шуни такидлаб ўтиш лозимки, ҳар қандай меҳнат ҳам шахсда ижтимоий жиҳатдан қимматли ҳислатларини тарбиялайвермайди. Меҳнат ўз шахсий манфаати учун бажонидил ва кўп меҳнат қилишга бўлг ўзлари эришган муваффаққиятини бошқа тенгдошлари муваффаққияти билан солиштирадилар. Улар учун доимо биринчи бўлиш нихоятда муҳим. Кичик мактаб даврида болалардаги мусобақага киришиш мотиви табиий психологик эҳтиёж ҳисбланиб бу мотив уларга кучли эмоционал зўриқишни беради. Бу хусусиятлар аслида боғча давридан бошлаб юзага кела бошлайди ва кичик мактаб даврида, шунингдек ўсмирлик даврида ҳам яккол кўзга ташланади. Кичик мактаб ёшидаги болалар катталарнинг у ҳақидага фикр ва баҳоларига қараб ўзларига ўзлари баҳо берадилар. Ўқувчининг ўзига ўзи берадиган баҳоси асосан тўғридан тўғри ўқитувчининг берадиган баҳосига ва турли фаолиятларидаги муваффаққиятларига боғлик. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ўз ўзига берадиган баҳолари турлича – юкори, адекват, паст бўлиши мумкин. Бу ёшдаги болаларда м керакки, унда болага бирон бир маъсул вазифани мустақил бажаришни топшириш, бу ишни бажариш жараёнида бола ўзини тенгдошлари, катталар ва бошқа одамларнинг лидери деб ҳис қилсин. Ана шу ҳис болада мустақил бўлишга ундовчи мотивларни юзага келтиради. 7-11 ёшли даврда болалар ў зларининг индивидуал хусусиятларини англай бошлайдилар. Болани ў з-ўзини англаши ҳ ам жадал ривожлана боради ва мустаҳкамлана бошлайди. Бу даврда болалар ў зларининг исмларига янада к ў про қ а ҳ амият бера бошлайдилар ва уларнинг исмлари тенгдошлари ва атрофдагилар томонидан ижобий қ абул қ илинишига ҳ аракат қ иладилар. Болани ў зининг таш қ и к ў риниши ва гавда т у зилишига берадиган ба ҳ оси ҳ ам ў з- ў зини англашида а ҳ амияти жуда катта. Кичик мактаб даврининг охирига бориб болалар, айни қ са қ излар ў зларини синф ўқувчиларининг меҳнат фаолиятида шахсий мотивлар аниқ намоён бўлади. Биринчи синф ўқувчиси ўзи учун зарур бўлган нарсани катта қунт билан берилиб тайёрлайди. Бошқалар учун ишлашга эса, унда ҳали тажриба йўқ. Битирув малакавий ишимизнинг мавзуси бевосита диққат билан боғлиқ бўлганлиги боис кичик мактаб ўқувчилик даврида болалар диққатининг хусусиятлари тўғрисида алоҳида тўхталишни лозим топдик. Фикрларимиз асосида: - кичик мактаб ўқквчисининг диққати нормада қандай бўлиши лозим? - улар диққатининг қандай салбий жиҳатлари мавжуд? - бу даврда диққат етишмаслиги ва гиперактивлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? деган саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар диққатининг асосий ҳусусиятлари ихтиёрий заифлигидадир. Кичик мактаб ёшида диққатни ирода кучи бар қ арорлигига ижобий таъсир к ў рсатиши ани қ ланган. Психолог томонидан ихтиёрсиз ди ққ ат таълим жараёнида ўқ увчиларнинг қ изи қ иши билан бо ғ ланиб кетса табийки улар фа қ ат маро қ ли, қ увончли ахборот ва матнлар б илан танишишга интиладилар. Психологик диагностика тадқиқотлари асосида 1 ва 2 синф ўқ увчилари ди ққ атнинг ў зига хос хусусиятларидан бири унинг етарлича бар қ арор эмаслиги ани қ ланган. Бу жараёнда психологнинг асосий вазифаси ю қ оридаги ҳ олатларни тузатиш яъни коррекция қ илиш й ў лларини топиш лозим. Агар бу ҳ олат ў з ва қ тида коррекция қ илинмаса, бунда тормозланиш б илан қў згалиш ў заро ному в офи қ ҳаракат қ илади. Ўқ иш ҳ олатларида тутилиш, т ў хтаб қ олиш , товушнинг тебраниши ва пасайиши, баъзида ҳарф, ибора ва гапларнинг тушиб қ олиши ҳ оллари мана ш ало ҳ ида к ў рсатилган. Шунингдек ўқ увчи ў з хотирасини, онгли бош қ ариш эслаб қ олиш, эсга тушириш жараёнларини фаолиятнинг ма қ садига муофи қ лаштириш имкониятига эга булади. 2. 2. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд ўқувчиларда диққат хусусиятлари диагностикаси Битирув малакавий ишида бошланғич синф ўқувчиларида диққат етишмаслиги синдроми ва гиперактивлик холатларини ўрганиш мақсадида бир қатор методикалардан фойдаландик. Умумий ўрта таълим мактабининг 3-4 синф ўқувчилари ичидан диққат етишмаслиги синдроми ва гиперактивликка хос бўлган хусусиятлари мавжуд болаларни кузатиш, савол-жавоб методлари ёрдамида ҳамда синф раҳбарининг ўқувчилар тўғрисидаги фикрига асосланиб 14 нафарини ажратиб олдик ва улар билан тажрибалар олиб бордик. Шунингдек, диққат етишмаслиги синдр 3 -вазифа. “ Бузоқчалар ” . “ Бузоқчалар ” тасвири туширилган махсус варақалар таклиф этилди. А) бир шохли бузоқларни санаб бер (икки шохли) Б)бир қулоқли (икки қулоқли) бузоқларни санаб бер. В)…….бир шохли, бир қулоқлиларини (тескариси). Ва бошқа вариантларда ҳам . Вазифа аста-секин мураккаблаштири б борилди. (а,в,с…..) Ушбу вазифани бажариш учун болаларга қуйидагича кўрсатма берилади: ““чўчқачалар” ичидан биринчи “ббб”, иккинчи “ььь”, учинчи “” ни топиб унинг сонини ёзиб қўй” “Чўчқачалар”, “Қизчалар”, “Бузоқчалар” усули бўйича тажрибаларимизни икки гуруҳда олиб бордик ва натидаларни қўлга киритдик. “Диққат етишмаслиги синдроми ва гиперактивлик синдромига хос хусусиятларга эга бўлган болалар”нинг натижаларини алоҳида топшириқлар бўйича ва умумий балл кўринишида келтириб ўтамиз Диққат етиш 4-синф ўқувчиларининг “Чўчқачалар”, “Қизчалар”, “Бузоқчалар” усули билан олиб борган тажриба кўрсаткичлари Тажриба натижаларидан кўриниб турибдики, 29 нафар ўқувчидан 3 нафари диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси юқори, 7 нафари ўқувчида диққати барқарорлиги ва тўпланиши даражаси ўртача, қолган 19 нафар ўқувчиларнинг диққати беқарорлиги ва тўпланиши даражаси паст кўрсаткичини берди. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бошланғич синф ўқувчилари диққат етишмаслиги ва гиперактивлик ҳолатни ўрганилган тадқиқот натижаларини ўрганиш билан бирга шакллантириш учун шаклли тестлар ва ўйин машғулотларидан кенгроқ фойдаланиш асосида натижага эришиш имкониятини яратиш мумкин. 2.3. Диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдромли болалар диққати ва ҳотираси психокоррекцияси Республикамизда муст диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик симптомлари бошқа симптомлар (титраш, қалтираш, дудуқланиш, хавотирланишнинг юқори даражаси, уйқусизлик, юқори қўзғалувчанлик) билан ҳаддан зиёд равишда намоён бўлса, дори-дармон қўлланилиши мумкинлигини эътироф этган. Ҳақиқатдан ҳам бошқа енгилроқ ҳолатларда, психокоррекцион тадбирларни изчил амалга ошириш ижобий натижаларга олиб келади, деб ўйлаймиз. Тадқиқотимизда кузатиш, савол-жавоб, ва синф раҳбарининг берган фикрлари асосида 3-4 синф ўқувчилари орасидан ажратиб олган 14 нафар ўқувчидан 9 нафарида психокоррекцион ишларни ўқувчилардаги диққат етишмаслиги синдроми ва гиперактивликни тузатиш мақсадида олиб бордик. М.В.Халимованинг олиб борган тадқиқотларидан м аълум бўлишича диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликни тузатиш қуйидаги Мактабда ўқитиш режасини қайта кўриш . Хулқ-атвор терапияси. 46Педагогик коррекция диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик- импульсивлик ҳамда боланинг оппозицион хулқ-атвори турғун вариантларини енгиш ёки компенсация қилишга қаратилган бўлиши билан характерланади . Педагогик коррекция методлари бу патологик ҳолат учун махсус ҳисобланмайди. Улар кундалик амалиётда педагог томонидан кенг қўлланилади ва болани ўқиш имкониятларини максимал даражада ошишини ташкил этувчи ўқув материаллари ва дарсдаги муҳитни таъминлашга йўналтирилган. Бу йўналишда ишлар олиб бориш албатта педагог учун унчалик қийинчилик туғдирмайди. Фақат ўқитувчидан болалар тарбиясига масъулият талаб этилади. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик синдром и ни болалик давридаёқ, болада уни диагностика қилган заҳоти даво Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган болаларда ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган машғулотларни ота-оналар билан олиб бориш ҳам болани мактабда ўқитиш каби муҳим аҳамият касб этади. Ота-оналар хулқ-атворини коррекциялаш ва хулқ-атвор модификацияси. Ижтимоий кўникмаларга ўргатиш. 47Хулқ-атвор модификацияси – бу педагог ва ота-оналар хулқ-атворини ўзгартириш учун қўлланиладиган усуллар дир. У диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган болалар билан ўзаро муносабат л ар учун энг мақбул бўлган хулқ-атвор вариантларини ишлаб чиқишга асосланган. Кўпгина ҳолатларда ота- оналарни ўргатиш , уларга уйда ўз кучлари билан хулқ-атвор терапиясини ўтказганларида яхши самарага эришишларига ёрдам беради. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивл Агар диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликда болада барча функциялар баравар зарарланган бўлса, ижтимоий кўникмалар бузилиши эҳтимоли юқоридир. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган болани у дўстлашмоқчи бўлганида, бошқа болалар қабул қилмайдилар, бунинг натижасида инкор этилган бола ҳафа бўлади, агрессивлик намоён қилади ёки пассив ва ёлғиз бўлиб қолади. Бу ва бошқа ҳолатларда ҳам тенгдошлари ундан қочадилар. Ижтимоий кўникмалар танқислиги билан бир қаторда диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд болалар учун муомала ва моторика кўникмаларининг шаклланмай қолиши хос бўлиб, шунинг учун бу болалар зийраклик ва реакция тезлигини талаб қилувчи ўйинларда иштирок эта олмайди. Хулқ-атвор терапияси ижтимоий кўникмаларни яхшилайди, агрессия портлашлари О та-оналар шу нарсани унутмасликлари зарурки, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик сурункасига давом этадиган психологик камчиликдир. Баъзида бу синдром бола вояга етгунча сақланиб қолади ва ана шу йиллар мобайнида бола ота-оналарнинг қўллаб- қувватлашларини доимий ҳис қилиб туриши керак. Психологлар томонидан ўтказилган тадқиқотларда болаларда диққат етишмаслиги ва гиперактивлик турлича кўринишда намоён бўлиши мисолларда қайд этидган. Масалан, М.В.Халимованинг олиб борган тадқиқотларида Мижоз А. 8 ёшда қўйидагича тавсифланган. Ўқитувчи мактаб психологи ҳузурига хулқ- атвор нормаларини дарс жараёнида бир неча бор бузганлигидан шикоят қилиб олиб келган. Синфда бир неча маротаба синфдошлари билан жанжаллашган, танаффус пайтида парта устига чиқиб югурган, майда ўғирлик содир этган Бундай педагогик ишловлар аксинча , бола миясидаги тушунмовчиликларни кучайтириб юборади. У қайси қоидалар бирламчи, қайсилари иккинчи даражали эканлигидан батамом адашиб кетади. Албатта у нарсаларни б у зиш, ўғирлаш, уришиш мумкинмаслигини билади. Лекин унинг фикрича , таъқиқ этилган нарсалар шунчалик кўпки, бола бошқа синфдошлари ҳам қоидани б у зишганда жазосиз қолаётганини кўриб турибди. Шундан у ҳам бирор бир қалтисликка йўл қўйиши мумкинлиги ва бу ҳолат қўрқинчли эмаслиги ҳақида хулоса чиқаради. Гарчи бошқа болалар ҳам қоидани б у зишса-да, уларга ҳеч ким индамайди-ю, уни эса ҳамма жазолайверади. Бу мисолдан кўриб турибмизки, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган болаларнинг ижтимоий жиҳатдан инкор этилишлари ҳам бу синдром симптоматикасининг кучайишига олиб ке Топшириқ натижаларини иштирокчиларнинг ўзлари бир-бирлариникини текширишлари билан болалар учун машғулот қизиқарли ўтди . Бунда болаларнинг ўзлари кўп хато қилган тенгдошларига «жарима» солишлари ҳам уларни йўналтириб турди. Бу методикани амалиётда қўллаш шуни кўрсатдики, 3 ҳафталик машқлардан сўнг болаларда ўзини назорат қилиш кўникмаси яхшиланди. Бу кўникмани мустаҳкамлаш учун машқни 2-4 ойгача давом эттириш мумкин деган хулосага келдик . «Фарқини топ» машқи. Бу шаклдаги топшириқлар предметлар ва ҳодисаларнинг муҳим белгиларини ажратиш малакасини талаб қилади. Ўқувчиларни тизимлилик ва мақсадга йўналтирилган ҳолда қиёслашга ўргатиш диққатни ўз вақтида фаол лаштириш кўникмасининг ривожланишига ҳисса қўшади. Таққослаш учун болаларга деталларнинг маълум сонини ўз ичига олган тасвирлар, расм - Ўқувчилар ушбу машқни жуда қизиқиш билан бажардилар. 2-машқ. Фарқини топ учун материал 52 «Ҳамма нарсани пайқайсан» машқи 7-10 та предметни қатор қўйиб, усти ёпиб қўйилди. Сўнгра предметларнинг устини 10 с екунд га очиб, болалардан унинг қандай кетма- кетликда жойлашганини эслаб қолишлари сўралди. Сўнгра эса, предметларнинг ўрнини алмаштириб қўйиб, аввалги ҳолатида қандай кетма- кетликда жойлашган эканликларини аниқлаш дилар . Машқнинг сўнгги босқичида ўша предметларга қарамасдан, уларнинг рангини айтиб бериш сўралди. «Санаш» машқи Болалардан 1 дан 20 гача бўлган сонларни доскага ёки қоғозга ёзиш давомида айтиш таклиф этилди. Бунда санаш олдинга, ёзиш эса тескари томонга қараб борди, яъни бир деган ҳолда ўқувчи қоғозга 20 ни ёзади 2 деганда 19 ва ҳ.к. Топшириқни бажаришга кетган вақт ва хатолар сони саналди. Шуни таъкидлаш жоизки, гиперактив болалар билан гуруҳий тарзда олиб бо В) Оёқларини кериб, қўлларини ёйиб турган одамчаларни белгила (..) Г) қўл оёқларини бирдай ёйган одамчаларни белгила (…….) Д) оёқларини жуфтлаб, қўлларини туширган одамчаларни белгила(…….). Лабирин т машқи 1 Оролчада х азина яширилган. Унга етиш учун лабиринтдан адашмай ўтиш керак. Лабиринтлардан адашмай ўтганларга « х азина топар» унвони берилади. Лабирин т машқи 2 54 Лабиринт машқи ҳам икки босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда 4 та кичик лабиринт болаларга тақдим этилди. Болаларга лабиринтда муҳим 55 нарса яширинганини агар уни тез ва тўғри йўл билан топса, “хазина топар” унвони олишини айтиб ўтилди. Машқнинг иккинчи босқичида эса 2 та катта лабиринт тақдим этилиб, худди биринчи босқичдаги каби лабиринтда муҳим нарса яширинганини, агар уни тез ва тўғри йўл билан топса, “хазина топар” унвони олишини айтиб ўтилди. Шундан сўнг болалар машқни жуда эпчиллик билан бажаришга киришиб ўйин давомида натижага эришиш учун ўз имкониятларини ишга солишга ҳаракат қилдилар. Ўйин давомида диққатни оширишга ички имкониятлардан фойдаланиш учун ташқи стимуллар муҳим ўрин тутишини психодиагностик усуллар ёрдамида бевосита аниқлаб психокоррекцион ишларни амалга ошириш мумкинлиги аниқланди. Бунинг учун бошланғич синф ўқувчиларида мавжуд диққатсизлик ва геперактивлик ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва псикорре ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР Битирув малакавий ишимизда аниқ диагноз қилинган болалар эмас, балки синф раҳбарининг хулосасига кўра диққат етишмаслиги ва гиперактивликка хос хусусиятли болаларни кузатиш ва тажриба асосида ўрганиб, шунингдек, тадқиқот юзасидан ўрганилган назарий материаллар асосида қуйидаги хулосаларга келдик. 1. Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Клиник тадқиқот маълумотлари шуни кўрсатадики, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд бўлган шахсларда мактабда ўқишни ташлаб кетиш (32-40 фоиз), олий ўқув юртида ўқишни тугатмай кетиб қолиш (5-10 фоиз), кам дўстларга эга бўлиш (50-70 фоиз), ишнинг уддасидан чиқа олмайди (70-80 фоиз), антисоциал фаолиятга берилиб қоладилар (40-50 фоиз), кўпроқ чекадилар ва наркотикларни исте ҳодисалари хавфининг юқорилигидан ташқари, диққатнинг етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик чекиш, алкоголь ва психоактив моддаларни суистеъмол қилиш ҳамда хавфли жинсий тасаввурнинг жуда эрта уйғониши; д) диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик билан хасталанган болаларнинг 25 фоизида ўғрилик ва талончилик каби асоциал хулқ-атвор шакллари аниқланган. 4. Тиббий-ижтимоий оқибатларнинг хусусиятлари шундай хулоса қилиш имконини берадики, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликка нисбатан жиддий қарашнинг ўзи камлик қилади. Чунки лонгитюд тадқиқотлар натижалари бўйича диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд мижозларнинг 60 фоизда ёш улғайиши патологик ҳолатнинг симптоматикаси сақланади ва кучайиб бораверади, лекин улар шахслилик, эмоционал ва эмоционал-иродавий бу  Бола билан ҳамкорлик фаолиятини амалга ошириш учун олдиндан у билан келишиб олиш, ақлий ҳаракат мазмунини қисқа, аниқ ва яққол тушунтириш жоиз.  Болани рағбатлантириш ёки жазолашнинг меъёрий тизимига риоя қилиш зарур.  “Йўқ” ва “мумкин эмас” - деган инкор маъносини англатувчи сўзларни такрорлаш кўламини торайтириш даркор.  Бола билан хотиржам ва юмшоқ оҳангда сўзлашиш керак.  Диқ қ атни тўплаш билан боғлиқ машқларни бола бажарганда , у ни рағбатлантириб туриш мақсадга мувофиқ (масалан бўяш, кубиклар билан ўйнаш, ўқиш , дам олиш машқлари, ҳаракатли ўйинлар ) .  Аниқ кун тартибига риоя қилиш ликка ўргатиш унда онгли интизомни шакллантиради. 59 Фойдаланилган адабиётлар 1. Мирзиёев Ш.М. ―Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққи ё ти ва халқ фаровонлиги гарови мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. – Т.: - Ўзбекистон, 2017.48 б. 2. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.: ―Ўзбекистон. – 2017.– 102б. 3. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб ҳалқимиз билан бирга қурамиз. – Т.: ―Ўзбекистон, 2017. – 488 б. 4. Мирзиёев Ш.М. ―Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағи 16. Ғозиев Э.Ғ. Педагогик психология – Т.: “ Ўқитувчи ”, 1997. 17. Ғозиев Э.Ғ., Тўлаганова Г. Педагогик психология асослари. – Т.: “ Университет ”, 1997. 18. Ғозиев Э.Ғ., Асамова Р. Касбий психологияси курсидан маърузалар матни – Т.: М.Улуғбек номли ЎзМУ-2000. 19. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология – Т.: Файласуфлар миллий жамияти, 20 10 Электрон ресурслар 1. http :/ / www.edu.uz – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайти. 2. http: www.uzedu.uz – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги сайти. 3. http :// www . lex . uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари маълумотлар миллий базаси сайти. 4. http://www.google.uz 5. http://www.tdpu.uz 6. http://www.uzedu.uz 7. http://www.istedod.uz/ 61 ИЛОВАЛАР “ЧЎЧҚАЧАЛАР” Тести учун материал 62 “Қизчалар” Тести учун тажриба материали 63 "Chigal chiziqlar" Sinaluvchiga ko‘rsatma: Qarshingizdagi har bir chigalchizining o‘ng tarafdagi uchini toping, bo‘sh katta tegishli raqamni qo‘ying. Ishni 1 - chizi q dan boshlang, undan s o‘ ng 2 - 3 va h . k. Chizi q larning oxirini toping. Topshiri q ni tezro q bajarishga h arakat q iling. «Нуқталарни эслаб қол ва ўз жойига қўйиб чиқ» 64 методикаси. Мазкур методика ёрдамида бола диққатининг ҳажми ташхис қилинади. Методика материали 1 – расмда кўрсатилган 8 та 4х4 ҳажмдаги катакчаларига ҳар хил миқдордаги нутқлар қўйилган квадратлар ҳамда 2 – расмда берилган 8 та 4 х 4 ҳажмли катаклари бўш бўлган катаклардан иборат. Тест мактабгача ёшдаги болаларга мўлжалланган. Методиканинг қўлланилиши. 1 – расмдаги 8 та квадратлар қирқиб олиниб, юқорисидаги рақамига мувофиқ устма – уст жойлаштирилади. Бунда энг юқорида катакчаларидаги нуқталар сони энг кам бўлган квадрат (1 - квадрат), ҳаммадан пастда эса катакчаларида нуқталар миқдори энг кўп бўлган квадрат (8 - квадрат) жойлашади. Болага қуйидаги курсатма берилади: «Ҳозир биз сен билан ўйин ўйнаймиз. Мен сенга ҳар хил катакчаларни кўрсатаман, сен улардаги нуқталар қаерда жойлашганини ях 1-РАСМ 2-РАСМ Умумий кўрсаткичлар: 10 балл – жуда юқори кўрсаткич; 8 – 9 балл – юқори кўрсаткич: 6 – 7 балл – ўрта кўрсаткич; 4 – балл – паст кўрсаткич; 0 – 3 балл – жуда паст кўрсаткич. 66 “Бузоқчалар” Тети учун тажриба материали 67
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha