Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 173.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Бошқарув мулоқоти

Купить
БОШҚАРУВ МУЛОҚОТИ Раҳбар – бошқа одамларга ўхшаган одам, фақат буни унинг ўзи билмайди. Реймонд Чандлер Мулоқот нима? • Мулоқот- шахслараро муносабатлар ва ўзаро таъсирнинг алоҳида шакли. • 3 хил кўринишда бўлади: • 1) ўзаро фикр алмашинув (коммуникатив кўриниш). • 2) ўзаро таъсир кўрсатиши (интерактив кўриниш). • 3) ўзаро бир-бирини тушуниш (перцептив кўриниш). Бошқарув мулоқоти нима? • Бошқарув мулоқоти – одамларга раҳбарлик қилиш, уларни бошқариш мақсадида улар билан мулоқотга киришишдир. • Раҳбар уч хил мақсадда мулоқотга киришади: • 1) топшириқ бериш мақсадида; • 2) топшириқнинг ижросини назорат қилиш мақсадида; • 3) топшириқ ижросини баҳолаш мақсадида. Топшириқ бериш босқичи • Биз муҳими топшириқнинг бажарилиши деб ўйлаймиз. Бу нотўғри. Раҳбар нима учун ходим топшириқни бажарганлигини, бажараётганда нима ҳақда ўйлаганлигини, бажаришга нима мажбур этганини билмоғи лозим. Бу психологияда мотив деб аталади. • “ Мотив” французча сўз бўлиб, “фаолиятга ундовчи сабаб” деган маънони англатади. • Яхши раҳбар нафақат иш натижасига, балки ижрочининг фаолияти натижаларига ҳам эътибор қаратиши лозим. Буйруқ бериш осон, бироқ... Тавсия • Ходимингизнинг ишни шунчаки бажариши муҳим эмас, балки ички бир интилиш, шахсий ташаббус, ижодкорона руҳ билан бажариши муҳим. Бунинг учун ходимингизга инсон сифатида ёндошинг. Унинг нафақат иш жойи, маоши, моддий манфаатдорлигига, балки руҳиятига ҳам назар ташланг. Ишга ундовчи психологик куч - • бу ходимнинг маълум ишни бажариш истаги дир. Чунки ички истак билан бажарилган иш рағбатсиз бажарилган ишдан сифат жиҳатдан фарқ қилади. • Раҳбар ўз ходимига топшириқни шундай бериши керакки, токим унда ўша ишни бажариш истаги пайдо бўлсин. Яна мотив ҳақида • Сиз ходимингизга топшириқ берганингизда қандай сабаб уни ижрога етаклаётганини билиб олишингиз зарур. Бу – мотивни билиш дегани. • Мотив икки хил бўлади: ташқи (у сиз буйруқ берганингиз учун бажараяпти), ички (ўзининг истаги борлиги учун ҳам бажараяпти). • Мотивнинг куч ини ҳам билишингиз зарур, яъни истакларнинг кучли ёки кучсизлигини. (Шунга кўра иш аъло, ўрта ва паст даражада бажарилади). • • Ходимда топшириқни аъло даражада бажариш истагини пайдо қилиш шартлари Биринчи шарт • Иккалангиз бир хил касбий тилда гаплашмоғингиз зарур. • Ҳамма ҳар хил тушунадиган бўлса, иш олдинга силжамайди! Иккинчи шарт • Топшириқ бераётганингизда ходимингизнинг ақли- заковатига эътибор беринг. Бунда интуициянгизга таянинг. Фикрингизни тез ва секин қабул қиладиган ходимлар бор. Буни билинг ва ходимларингиз тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлишга интилинг. Учинчи шарт • Ходимларингизнинг индивидуал психологик хусусиятларига қараб топшириқ беринг. • Индивидуал хусусиятларга темперамент, характер , қобилиятлар ва ҳ.лар киради. Шу сифатларга кўра ҳамма бир биридан фарқланади. • Одамларнинг уч хил тури мавжуд: • - кўрадиган одамлар; • - кўрсатганни кўрадиган одамлар; • - кўрмайдиган одамлар. • Леонардо да Винчи Тўртинчи шарт • Фикрингизни яхшилаб ўйлаб, пишитиб, бирорта мантиқий тизимга келтириб, шундан сўнггина ифода этинг. • Топшириқнинг мураккаб берилиши уни тушунмасликка, эслаб қолмасликка олиб келади. Бошқарув мулоқотининг биринчи қонуни • Ходим Сизнинг топшириғингизни маъно-мазмун жиҳатдан қабул қилишининг биринчи шарти: Сиз айтган топшириқ маъно- мазмун жиҳатдан ходимингизнинг приципиал қарашларига зид келмаслиги лозим. Мабодо зид келса, ўша зиддиятни юмшатиш, ҳатто зиддиятни розиликка айлантиришга интилиш зарур. Тавсия • Агар қўл остингизда ишлайдиган ходимингиз асосий масалаларда Сизнинг фикрингиз билан тўғри келмайдиган бўлса, бундай ҳолда берган топшириғингизни такрорлаш йўлидан эмас, балки мазкур келишмовчиликни йўқотиш йўлидан боришингиз тавсия қилинади. Бошқарув мулоқотининг иккинчи қонуни • Маълум шартлар бир хил бажарилган ҳолда одамлар ўзига нисбатан эмоционал жиҳатдан ижобий муносабатда (хайрихоҳ, руҳий боғланиш, дўстлик ёки муҳаббат) бўлган кишининг қарашларини осонлик билан қабул қилишади ва аъло даражада бажаришади. Ходимлар меҳрига сазовор бўлиш мумкинми? Агар бировнинг меҳрини қозонмоқчи бўлсанг, мунозарада унга ғолиб бўлиш имкониятини бер. Бенджамин Дизраэли. • Аттракция - бу одамларда ўзингизга нисбатан харихоҳлик, яқинлик ва биродарлик туйғуларини уйғотиш дегани. • Савол туғилади: • Қандай қилиб ходимлар меҳрига сазовор бўлиш мумкин? • Аттракциянинг усуллари бор. “ Исми шариф” усули • Ўз исми шарифини ўзгалар оғзидан (айниқса раҳбардан) эшитиш ҳаммага ёқади. Бунинг самаралари қуйидаги ҳолатларда билинади: • шахсига эътибор; • шахсини тан олиш; • ходимда қониқиш ҳиссининг пайдо бўлиши; • бу ижобий эмоциялар чақиради; • ижобий эмоциялар чақирган кишига нисбатан меҳр уйғонади. “ Муносабатлар ойнаси” усули • Юз қиёфангиз, ундаги маҳорат билан амалга ошириладиган ёқимли жилмайишингиз ходимингизда хуш кайфиятни юзага келтиради ва уни ўзига ром этади. • ёқимли табассум дўстлик туйғусини чақиради; • дўстлик фикрдошликни, маслакдошликни чақиради; • маслакдошлик ижобий эмоцияларни уйғотади; • ижобий эмоцияларни уйғотганга нисбатан меҳр уйғонади. “ Ёқимли сўзлар” усули • Ходимингиз ўзида кўришни хоҳлаган сифатларни бироз бўрттириб кўрсатиш унга ёқади. • Мақтовнинг икки хил таъсир кучи бор: • - мақталган одамнинг яхши томонга ўзгариши осон кечади; • - мақталган одамда мақтовчига нисбатан меҳр пайдо бўлади. Мақтовни айтиш қоидалари • 1. “Битта маъно” қоидаси: ходимнинг ижобий сифатини киноясиз акс эттириши лозим. • 2. “Меъёрни билиш” қоидаси: сифатни ҳаддан ошириб бўрттириш керак эмас. • 3. “Юксак фикр” қоидаси: мақтовчидаги сифат мақталиши керак эмас. • 4. “Эътироз бўлмаслиги” қоидаси: мақталувчининг мақталаётган сифатга муносабати ижобий бўлиши лозим. • 5. “Дидактика бўлмаслиги” қоидаси: мақтов сифатни тасдиқлаши керак, ривожлантиришга кўрсатма бўлмаслиги зарур. • 6. “Қўшимчалар бўлмаслиги” қоидаси: Мас. “Қўлингиз гул, лекин тилингиз тийиқсиз” ва ҳ. “ Сабрли тингловчи” усули • Раҳбар ходимнинг арзини сабр билан танглаши лозим. Бунинг самараси қуйидагича: • - ходим “дард”ини айтиб енгиллашади; • - раҳбар билан мулоқотга нисбатан эҳтиёжи қондирилади; • - эҳтиёжнинг қондирилиши ижобий эмоцияларни чақиради; • - ижобий эмоцияларни уйғотганга нисбатан меҳр уйғонади. “ Шахсий ҳаёт” усули • Ходим билан уни қизиқтирган соҳа бўйича суҳбатлашсангиз, унинг Сизга нисбатан меҳри уйғонади. • Бу усулнинг икки хил таъсири бор: • - ходимнинг шахси ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўласиз; • - ходимнинг Сизга нисбатан меҳри кучаяди. • Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha