Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Бошқарув психологиясининг асосий масалалари

Купить
Бошқарув психологиясининг асосий масалалари Бошқарув психологияси – бошқарув мақсади ва вазифаларни амалга ошириш давомида бошқарув субъекти ва объекти ўртасида юзага келувчи муносабатни талқин этади. Мутахассисларнинг фикрича, бошқарув психологиясининг бошқа туркум вазифалари бошқарув усулларини шакллантириш бўлиб, ушбу тадбир ташкилотнинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадидаги таъсир этиш имкониятларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Бошқарув субъекти ва объекти масаласи – бошқарув психологияси фанидаги асосий тушунчалардан бири сифатида эътироф этилади. Соҳа мутахассислари, бошқарув жараёнини ижтимоий-психологик нуқтаи назардан таҳлил қилишар эканлар, бошқарув субъекти сифатида раҳбарни, объект тарзида эса, ходимни ва меҳнат жамоасини тасаввур этиш мумкин, деб таъкидлашади. Яна уларнинг фикрича, раҳбар ўз фаолиятини ташкил этиши ва ўзини-ўзи бошқариши, уни нафақат бошқарув субъекти, балки объекти сифатида ҳам тушуниш заруратини кун тартибига қўяди. Бошқарувнинг субъекти ўрганилганда , одатда бошқарувчи шахс ёки одамлар гуруҳи назарда тутилади. Психология кўпроқ бошқарувчи шахс фаолиятининг психологик асосларини ўрганади ва шу асосда ходимлар ишларини самарали ташкил этиш, аниқ ва тўғри қарорлар чиқариш учун қандай психологик ҳолат ва жараёнларни ўзида тарбиялаш лозимлиги каби қатор муаммоларни ечади. Масалан, конкрет ҳаётий шароитларда агар бошлиқ мажлис олиб бораётган бўлса, ҳар бир сўзга чиқувчиларнинг фикрлари, маърузалари ва ҳоказолар орқали, уларнинг психологик ҳолатлари аниқланади, янги иш дастурлари ишлаб чиқилади, қабул қилинган қарорларга кўра бошлиқнинг ва ходимларнинг ҳар бирига алоҳида илмий кўрсатмалар ва маслаҳатлар берилади. Бошқарув психологияси бошлиқ фаолиятини таҳлил қилганда асосий диққатни бошқариш унинг эҳтиёжи ёки қобилиятларига мос ёки мос эмаслиги, қайси индивидуал хусусиятларига кўра у бошлиқ даражасига кўтарилди, ишни муваффақиятли амалга ошириш учун у бошқарувнинг қай усулларидан фойдалан а япти, ходимларга психологик таъсир кўрсатиш мақсадида у қандай таъсир услубларини қўллаяпти каби қатор масалаларга қаратади. Бошлиқ учун турли гуруҳлардаги, кўп ҳолда бир бошлиқ учун бир вақтнинг ўзида бир қанча гуруҳлардаги шахслараро муносабатларнинг характерига жавобгар бўлиш қийинчиликлар туғдиради, чунки ўша гуруҳларни ташкил этган ҳар бир шахснинг ўзига хос индивидуаллиги бошқарувчи ҳақидаги улар тасаввурининг ҳар хиллиги ва гуруҳларда норасмий лидерларнинг борлиги бошлиқдан одамлар билан ишлаш борасида ҳам тажрибанинг, ҳам психологик фаҳм- фаросатнинг ва сабр-қаноатнинг бўлишини талаб қилади. Шунинг учун ҳам кундалик ҳаётимизда ҳам илмий адабиётларда тез-тез ёнма-ён ишлатиладиган «лидер» ва «бошлиқ» тушунчаларининг психологик мазмунларини таҳлил қилиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, бошқарув психологиясининг предмети сифатида, бошқарув араёнидаги инсон фаолияти қабул қилинади. Бу эса ўз навбатида, бошқарув илмининг назарий тарихий асослари, бошқарув тамойиллари, бошқарув усуллари, гуруҳлардаги раҳбарлик ва лидерлик масалалари, лидерлик услублари, суперлидерлик феномени, раҳбарлик сифатлари, раҳбарликка лойиқликни баҳоловчи мезонлар, лидерликнинг вазифалари, бошқарувчига хос компетенциялар таснифи каби масалаларни ҳам иқтисодий, ижтимоий-психологик жиҳатдан тадқиқ этиш заруратини келтириб чиқаради. Бошқарув жараёнидаги раҳбар шахси ва лидер тушунчаси Бошқарув жараёнидаги раҳбар шахси ва лидерлик тушунчаси 1. Лидер асосан гуруҳдаги шахслараро муносабатларни бошқарса, раҳбар – шу гуруҳдаги расмий муносабатларни бошқаради; 2. Лидерлик кичик гуруҳларгагина хос бўлган ҳодиса бўлса, раҳбарликнинг ҳақ-ҳуқуқлари катта гуруҳлар доирасида ҳам содир бўлиши, амалга оширилиши мумкин; 3. Агар лидерлик стихияли, бетартиб жараён бўлса раҳбарлик мақсадга қаратилган жамиятда ишлаб чиқилган нормалар,тартиблар асосида сайловлар оқибатида содир бўладиган ҳодисадир; 4. Лидерлик раҳбарликка нисбатан вақтинчалик ҳодиса бўлиб гуруҳ аъзоларининг кутишлари уларнинг кайфиятлари, фаолият йўналишларига қараб, узоқроқ муддатда ёки қисқа муддатда рўй беради; 5. Раҳбарнинг лидердан фарқи яна шундаки у лидерда йўқ бўлган жазолаш ва рағбатлантириш тизимига эга бўлиб, шу асосда ходимларига ўз таъсирини ўтказиш мумкин; 6. Лидер гуруҳда у ёки бу қарорларни, кўрсатмаларни, ташаббусларни ўз ихтиёрича бевосита чиқариши мумкин, раҳбар эса бу йўналишда кўплаб кўрсатмалар, режалар нормалар, буйруқлар мавжудки, раҳбар улар доирасидан чиқиб кетиши, ўзгартириш киритиши қийин. Лидерлик турлари Иродавий лидер – гуруҳни иш фаолиятга чорлай оладиган, дадил, қатъиятли Интеллектуал лидер – гуруҳ аъзолари ичида энг билимли, зукко, топқир 16 01 0C 09 12 04 01 0C 0D 1C Эмоционал лидер – ходимлар ичида ҳазилкаш, дилгир, ҳушчақчақ, к ўнгил сўровчи, ўзгаларни тушуна оладиган шахс Бошқарувдаги раҳбарлик услублари Авторитар – раҳбар барча кўрсатмаларни ишчанлик руҳида, аниқ равшан, кескин оҳангда ходимларга етказади. Мулоқот жараёнида ҳам ходимларга нисбатан дўқ-пўписа, кескин таъқиқлашлар каби қатъий оҳанглардан фойдаланади. Dеmokratik- rahbar, aksincha, xodimlariga mustaqillik, erk bеrish tarafdori sanaladi. Ish mobaynida xodimlarga topshiriqlar bеrganda, odatda, ularning shaxsiy qobiliyatlarini hisobga olgan holda taqsimlaydi. Либерал (лоқайд) – услубда ишлайдиган раҳбарнинг кайфиятини, ишга муносабатини, ишдан мамнун ёки мамнун эмаслигини билиш қийин. Унда таъқиқлар, дўқ-пўписа бўлмайди, балки унинг ўрнига ишнинг охирги натижаси билан танишиши чекланади холос. Партисипативлик – унда раҳбарнинг ташкилот мақсадига эришиш йўлида ходимлар билан горизонтал йўналишдаги муносабатларни ривожлантириш тушунилади. РАҲБАРГА ХОС СИФАТЛАР Раҳбар шахси Ақл-идрокли, Мураккаб муаммоларни ечиш қобилияти ўртадан баланд Ташаббускорлик Ўзига ишонч, ўз маҳоратини ва интилишларини юксак баҳолаш Маъсулиятни ҳис эта билиш Мулоқот малакаларини мукаммал эгаллаш Меҳнатга юкскак қадрият сифатида қараш САМАРАЛИ БОШҚАРУВГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛУВЧИ ШАХС ХИСЛАТЛАРИ  1. Ўз-ўзини бошқара олмаслик.  2. Мустаҳкам қадриятларнинг шаклланмаганлиги.  3. Шахсий мақсаднинг аниқ ифодаланмаганлиги.  4. Камолотга интилишнинг йўқлиги.  5. Муаммоларни еча олмаслик.  6. Итоатидаги ходимларга таъсир эта олмаслик.  7. Ижодий ёндашувнинг етишмаслиги.  8. Бошқарув фаолияти хусусиятини яхши билмаслик.  9. Жамоа ташкил этишдаги сус т қобилият.  10. Ўз ходимларида меҳнат малакасини шакллантира олмаслик. Бошқарув тизими ва мулоқот жараёни одамлар амалга оширадиган фаолиятлар ичида етакчи ўринни эгаллаб, у инсондаги энг муҳим эҳтиёжни — жамиятда яшаш ва ўзини шахс деб ҳисоблаш билан боғлиқ эҳтиёжини қондиради. Мулоқот 1D08 1.Суҳбатдошларнинг ўзаро бир - бирини тушунишларини таъминлаш; 2.Ижтимоий тажрибага асос солиш; 3.Одамни у ёки бу фаолиятга ҳозирлаш, руҳлантириш. МУЛОҚОТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ 1. Одамнинг ўз-ўзи билан мулоқоти; 2. Бошқалар билан мулоқот; 3. Авлодлар ўртасидаги мулоқот. МУЛОҚОТ БОСҚИЧЛАРИ 1. Расмий; 2. Норасмий; 3. Шахсий; 4. Ижтимоий йўналтирилган; 5. Гуруҳдаги предметга йўналтирилганМУЛОҚОТ КЎРИНИШЛАРИ Бевосита «юзма - юз» бўлиши; У ёки бу техник воситалар (телефон, телеграф ва шунга ўхшаш) орқали; профессионал фаолиятда амалий ёки дўстона бўлиши; субъект - субъект типли (диалогик, шериклик) ёки субъект - объектли (монологик) бўлиши мумкин.МУЛОҚОТ ТУРИ ВА ШАКЛЛАРИ 1. Коммуникатив томони (яъни мулоқотга киришувчилар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви жараёни). 2.Интерактив томони (яъни мулоқотга киришувчиларнинг хулқ-атворларига таъсир жараёни). 3. Перцептив томони (яъни мулоқотга киришувчиларнинг бир-бирларини идрок этишлари ва тушунишлари билан боғлик психологик жараён).МУЛОҚОТНИНГ ПСИХОЛОГИК ТИЗИМИ Нутқ (ёзма, оғзаки). Тил воситасида олиб бориладиган мулоқот вербал , яъни сўзли дейилади. Мулоқот жараёнида новербал воситалардан: турли хил ҳаракат, қилиқ, ҳолат, кулгу, оҳанг, тўхташ (пауза), ҳиссий ҳолатлар, кулгу, йиғи, кўз қарашлар, юз ифодаларидан фойдаланилади, улар мулоқот жараёнини янада кучайтириб, уни тўлдиради, баъзан эса нутқли мулоқотнинг ўрнини босади. Паралингвистик таъсир - бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар: нутқнинг баланд ёки паст товушда ифодаланиши, артикуляция, товушлар, тўхташлар, дудуқланиш, йўтал, нидолар киради.1. КОММУНИКАТИВ ТОМОНИ Жамиятда қабул қилинган турли нормалар, қонун- қоидалар, роллар, кутишлар тизими, психологик таъсир орқали бир-бирларига амалий жиҳатдан бевосита таъсир этишларини таъминлайди. Тажриба: (Бошланғич синф ўқувчилари ва ўқитувчи; сотувчи ва харидор; даллоллар)2.ИНТЕРАКТИВ ТОМОНИ  Англаш, тушуниш ва идрок қилиш механизмлари: идентификация; рефлексия; стереотипизацияга боғлиқ. Идентификация тўғри идрок қилиш учун ўзларини бир- бирларининг ўрнига қўйиб кўриш. Рефлекция мулоқот жараёнида суҳбатдошнинг позициясидан, холатидан туриб, ўзини тасаввур қилиш . Стереотипизация одамлар онгида мулоқотлар мобайнида шаклланиб ўрнашиб қолган кўникиб қолинган образлардан шаблон сифатида фойдаланиш .3. ПЕРЦЕПТИВ ТОМОНИ Инсон 70 фоиз маълумотни кўриш орқали қабул қилади; Новербал воситалар суҳбатдошнинг хақиқий хис- туйғуларини тушунишга имкон яратади. Инсон ҳақидаги илк таассурот н.в. юриш, юз ифодаси, қараш, ўзини тутиш, кийиниш орқали олинади.НОВЕРБАЛ ВОСИТАЛАР: 1.Визуал воситалар:: кинесика (қўл, бош, оёқ, тана ҳаракатлари, қадам ташлаш); Позалар (қомат, бошни тутиш); Қараш йўналиши, визуал алоқалар; Тери реакциялари – қизариш, оқариш, терлаш; Проксемика (макон, масофа) – оралиқ масофа, шахсий кенгликлар; 2.Акустик воситалар:паралингвистик (овоз сифати, диапазони, тоналлиги) – баландлиги, тембри, мароми, товуш баландлиги; Экстролингвистик – нутқ паузалари, кулгу, йиғи, хўрсиниш, йўталиш, қарсак. 3.Тактил воситалар : такесика – тегиниш, қўл сиқиш, қучоқлашиш, ўпишиш. 4.Ольфактор воситалар : : ёқимли, ёқимсиз ҳидлар; Инсондан тараладиган табиий ва сунъий ҳидлар. НОВЕРБАЛ ВОСИТАЛАР:  Психологик таъсир - бу турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикрлари, ҳиссиётлари ва ҳатти - ҳаракатларига таъсир кўрсата олишдир.  биринчи марта кўришиб турган суҳбатдошлардаги таассуротларнинг ижобий бўлишига гапирган гаплари 7%, паралингвистик омиллар 38%, ва новербал ҳаракатлар 58% гача таъсир қиларкан. МУЛОҚОТДА ПСИХОЛОГИК ТАЪСИР  Суҳбатни ҳамсухбатингизни мақташдан, ижобий фазилатларни тан олишдан бошланг.  Ўзгаларнинг хатоларини бевосита эмас, билвосита кўрсатиш керак.  Олдин ўз хатоларингизни тан олинг, уларни танқид қилинг, сўнгра эса хамсухбатингиз хатолари тўғрисида гапиришингиз мумкин.  Хамсухбатингизга буйруқ бериш ўрнига савол тарзида мурожаат қилишингиз афзалроқ.  Одамларга ўз обрусини сақлаб қолишлиги учун имконият яратинг.  Одамларнинг хар қандай муваффақиятларини тилга олинг, табрикланг. Бу масалада сидқидилдан харакат қилинг.  Одамлар сизнинг таклифингизни хурсанд бўлиб бажаришларига эришинг.ОДАМЛАРНИ ХАҚОРАТЛАМАСДАН, ХАФА ҚИЛМАСДАН ТУРИБ, УЛАРГА ТАЪСИР ЎТКАЗИШ ЙЎЛЛАРИ: БОШҚАРУВНИНГ САМАРА ЛИ КЕЧИШИДА ШАХС ТЕМПЕРАМЕНТИНИНГ АҲАМИЯТИ ТЕМПЕРАМЕНТ-ЎЗИ НИМА?  Темперамент – шахс фаолияти ва хулқининг динамик (ўзгарувчан) ва эмоционал - ҳиссий томонларини характерловчи индивидуал хусусиятлар мажмуидир. Яъни темперамент инсоннинг турли вазиятларда нарса ва ходисаларга, инсоннинг ҳатти- ҳаракатларига нисбатан реакциясини тушунтириб берувчи хусусиятлар мажмуи ҳисобланади. ТЕМПЕРАМЕНТ МАЪНОСИ  Темперамент тушунчаси Клавдио Гален томонидан киритилган ва у лотин тилидан «temperans», яъни “мўътадил”, “қисмлар нисбатини такомиллаштириш” маъноларини билдиради. ХОЛЕРИК  “ холэ” “сафро, заҳар” маъносини билдириб, кишининг харакатчанлигини ифодалайди.  Жаҳлдор, қатъиятли, масъулиятли, ҳаракат- чан, уларнинг эътиборини жалб қилиш мушкулдир. ХОЛЕРИК ТОИФАСИГА ХОС СИФАТЛАР  1) сабрсиз, ҳовлиқма;  2) енгилтабиат, сержаҳл;  3) бетоқат;  4) одамлар билан муносабатда кескин ва ростгўй;  5) қатъиятли ва ташаббускор;  6) қайсар;  7) тортишувда топқир;  8) тиришқоқлик билан ишлайдиган;  9) таваккал қилишга мойил;  10) аразламайдиган;  11) тез, эҳтиросли, пойма-пой нутққа эга;  12) бетайин ва қизиққонликка мойил;  13) тажаввузкор, уришқоқ;  14) камчиликларга тоқатсиз;  15) ифодали имо-ишораларга эга; САНГВИНИК  “ Сангуис” “қон” деган маънони билдириб, кишининг ҳаракатчан ва қувноқлигини билдиради.  Вазиятларга, эътиборини тортган нарсаларга тезда ўз муносабатини билдирадиган, ўзларига ишонувчан, ҳаракатлари енгил ва тез, мимикалари табиий, нутқи равон ва жарангдор, лекин тез зерикувчан, ўзгарувчан инсон. САНГВИНИК ТОИФАСИГА ХОС СИФАТЛАР  1) қувноқ ва хушчақчақ;  2) ғайратли ва ишчан;  3) кўпинча бошлаган ишини охирига етказмайдиган;  4) ўзига ортиқча баҳо беришга мойил;  5) янгиликларни тезда илғаб, қабул қилишга қодир;  6) қизиқишлар ва майлларда беқарор;  7) муваффақиятсизликлар ва ноқулайликларни осон кечира оладиган;  8) турли шароитларга осон мослашадиган;  9) ҳар қандай ишга зўр қизиқиш билан киришадиган;  10) агар иш қизиқтирмай қўйса, дарҳол ҳафсаласи пир бўладиган;  11) янги ишга тез киришиб кетиб, бир ишдан иккинчисига тезда қўшилиб кетадиган;  12) бир хил, кундалик, сермеҳнат иш билан банд бўла оладиган;  13) дилкаш ва меҳрибон, ўзи учун янги бўлган кишилар билан муомала қилишдан тортинмайдиган;  14) бардошли ва ишчан;  15) жонли имо-ишоралар, ифодали мимика билан ФЛЕГМАТИК  Флегматик маъноси “флегма” -“балғам”дир, кишининг тинч ва ҳаракатсизлигини билдиради.  Ҳаёт йўли текис ва равон, шошилмас- дан ҳаракат қиладиган, камгап инсон. ФЛЕГМАТИК ТОИФАСИГА ХОС СИФАТЛАР  1) босиқ ва совуққон;  2) ишларда собитқадам ва мулоҳазали;  3) эҳтиёткор ва андишали;  4) кутишга қодир;  5) камгап ва бекорга гапираверишни истамайдиган;  6) осойишта, бир маромдаги, ҳис-хаяжони яққол ифодаланмаган, ҳаракат ва мимикага бой бўлмаган нутққа эга;  7) вазмин ва сабр-тоқатли;  8) бошланган ишни охиригача етказсадиган;  9) кучини бекорга сарфламайдиган;  10) вужудга келган ҳаёт тартибига, ишдаги системага қатъий риоя қиладиган;  11) тутоқиб кетишдан осонгина ўзини тиядиган;  12) маъқуллаш ва танбеҳлардан кам таъсирланади;  13) мулойим, ўз шаънига айтилган қалтис ҳазилларга кечирувчан муносабатда бўлади;  14) ўз муносабат ва қизиқишларида барқарор;  15) ишга бафуржа киришиб, бир ишдан иккинчисига секинлик билан ўтади; МЕЛАНХОЛИК  “ мелайна холэ” “қора сафро” маъносини билдириб, кишининг ғамгинлигини кўрсатади.  Пассив, хаёлпараст, нутқи паст ва секин, дилидагини очиқ айта олмайдиган инсон. МЕЛАНХОЛИК ТОИФАСИГА ХОС СИФАТЛАР  1) уятчан ва тортинчоқ;  2) янги вазиятда ўзини йўқотиб қўядиган;  3) нотаниш кишилар билан алоқа ўрнатишда қийналадиган;  4) ўз кучига ишонмайдиган;  5) ёлғизликка осон кўникувчан;  6) муваффақиятсизликда ўзини эзилган ва бетоқат сезувчи;  7) ўз- ўзи билан овора бўлишга мойил;  8) тезда чарчаб қоладиган;  9) нутқи секин, заиф, баъзан пичирлаш даражасига тушадиган;  10) суҳбатдоши характерига мослашадиган;  11) ҳиссиётга берилувчан;  12) маъқуллаш ва танбеҳга ниҳоятда таъсирчан;  13) ўзига ва атрофдагиларга юксак талаблар қўядиган;  14) шубҳа билан қарашга, бадгумонликка мойил;  15) ҳаддан ташқари таъсирланувчан ва азобланувчан; ДЕМАК:  Шахснинг темпераменти туғма бўлади ва у ўзгармас ҳолатда намоён бўлади.  У кишининг ижтимоий вазиятларда хулқ- атвори, муносабати, реакциясини ифодалайди.  Профессионал маҳорати ва касб-малакасининг ошиб боришига ёрдам беради. ТЕМПЕРАМЕНТ ВА МУЛОҚОТ КЎРИНИШЛАРИ САНГВИНИК ХОЛЕРИК ФЛЕГМАТИК МЕЛАНХОЛИК барчанинг кўнглини олувчи, хушмуомала бўйсундирувч и, Ўз фикрида қатъий турувчи босиқ, ижодкор мустақил фикрга эга бўлмаган, ҳимоясиз ТЕМПЕРАМЕНТ ВА ЎЗИНИ БАҲОЛАШ ДАРАЖАЛАРИ барқарор, юқори, муваффақиятлари ҳақида доимо сўзлайди, барчанинг эътиборида бўлишга интилади ўта юқори, биринчиликка интилувчан, рақиб паст, камтар, эътиборда бўлишни истамайди ўта паст, уятчан, гуруҳда доимо четда бўладисангвиник холерик флегматик меланхолик ТЕМПЕРАМЕНТ ВА ЎЗИГА ИШОНЧ САНГВИНИК ХОЛЕРИК ФЛЕГМАТИК МЕЛАНХОЛИК доимо омадга ишонади, оптимист ўзига ишонади, камчиликларини билдирмайди ўзига ишончи йўқ, ўзидан хавотирда бўлади Ўзига ишонмайди, камчиликларини кўпиртиради, ўзини омадсиз деб ўйлайди, пессимист ТЕМПЕРАМЕНТ ВА ЭМОЦИОНАЛ МУНОСАБАТЛАР ФЛЕГМАТИК ХОЛЕРИК МЕЛАНХОЛИКСАНГВИНИК Барча билан дўстлаша олмайди, дўстга кучли боғланган, қаҳрли, рашкчи симпатия ҳисларини осон, ёрқин ва жўшқин намоён этади Ўз ҳисларини очиқ намоён эта олмайди, ҳамкорига вазмин муносабатда, ёқтирувчан барқарор боғланган вафодор, бўйсунувчан, ўз ҳисларини намоён этишдан хайиқади ТЕМПЕРАМЕНТ ВА ҲАРАКАТЛАР сангвиник холерик флегматик меланхолик интилувчан, йўналтирилган, кескин, босимли фаол, шиддатли, харакатчан мувозанатлашган, барқарор, вазмин Оғир, ўта вазмин, суст ТЕМПЕРАМЕНТ ВА ИШТАҲА сангвиник холерик флегматик меланхоликяхши, кўпроқ «ширинлик»ка ўч Кўп ва тез овқатланади Паст ва сустовқатланиш жараёнини қадрлайди, шошилмайди ТЕМПЕРАМЕНТ ВА УЙҚУ сангвиник холерик флегматик меланхолик Ранг-баранг тушлар Кам ухлайди, кеч уйғонади, кечаси билан ишлайди Кам ухлайди, кечга томон ҳолсиз бўлади Тез ухлаб қолади, уйғотиш қийин ХАРАКТЕР  Шахсдаги шундай психологик, субъектив муносабатлар мажмуики, улар унинг борликка, одамларга, предметли фаолиятга ҳамда ўз- ўзига муносабатини ифодалайди.  Шахс характери ўзгарувчан хусусиятга эга ХАРАКТЕРНИНГ НАМОЁН БЎЛИШ ТИЗИМИ:  Меҳнатдаги хусусиятлар - меҳнатсеварлик, меҳнаткашлик, ташаббускорлик, ишга лаёқат, ишга қобиллик, масъулият, дангасалик, қўнимсизлик;  Инсонларга муносабатлардаги сифатлар - одоблилик, меҳрибонлик, эътибор, жонсараклик, дилгирлик, альтруизм, мулоқотга киришувчанлик, ғамхурлик, рахм-шафқат;  Ўз-ўзига муносабатдаги сифатлар - камтарлик, камсуқумлилик, мағрурлик, ўзига бино қўйиш, ўз-ўзини танқид, ибо, шарму - ҳаё, манмансираш;  Нарсалар ва ҳодисаларга муносабатларда намоён бўладиган хусусиятлар - тартиблилик, оқиллик, саронжом-саришталик, қўли очиқлик, зиқналик, тежамкорлик, покизалик. ХАРАКТЕР Ўз-ўзига бўлган муносабат Фаолиятга бўлган муносабат Нарса ва предметларга бўлган муносабат Инсонларга бўлган муносабат  Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha