Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 441.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Буғдойнинг биологияси ва етиштириш технологияси

Купить
Буғдойнинг биологияси ва етиштириш технологияси Режа:Режа: 1. Буғдойнинг аҳамияти, тарқалиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги. Кучли буғдой ҳақида тушунча 2. Буғдойнинг биологияси ва навлари 3. Кузги буғдойни етиштириш агротехникаси 4. Баҳорги буғдойни етиштириш агротехникаси Буғдой энг кўп тарқалган асосий донли экинларидан бири ҳисобланади. Бутун дунё халқларининг ярмидан кўпроғи озиқ-овқат сифатида буғдой нонидан фойдаланади. Буғдой ноннинг таркибидан оқсил ва крахмал кўп, оқсил моддалар асосан клейковина таркибида бўлганлиги учун унинг унидан сифатли нон тайёрланади. Буғдой энг қадимги маданий ўсимликлардан ҳисобланади. У Мисрда эрамиздан 6000 йил олдин экилган, бу даврда Мисрда суғориладиган деҳқончилик ривожланган. Закавказьеда, Украинада, Европа ва Осиёда буғдой эрамиздан 4000 йил олдин экилган. Лекин ҳозирги вақтда ҳам Арманистон, Грузия ва Озорбайжоннинг тоғли туманларида буғдойнинг жуда кўп ёввойи турлари учрайди. Шунга кўра буғдойнинг келиб чиқиш маркази Закавказье дейилади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда буғдой асосий экинлардан бири ҳисобланиб, унинг экин майдони 1,3 млн гектарни ташкил қилади. Ўзбекистонда буғдой жуда юқори ҳосил беради. Лекин лалми ерларда бошоқли дон экинларни ҳосилдорлиги ёғингарчилик миқдорига боғлиқ бўлиб, 12-15 центнерни, суғориладиган ерларда 35-50 центнерни ташкил қилмоқда. Буғдой қўнғирбошлилар оиласи (Poaceae)нинг Triticum L. авлодига мансуб. Буғдой авлодига 27 тур кириши аниқланган. Буғдой турлари биологик хусусияти билан 4 генетик гуруҳга бўлинган, гуруҳлар хромосомалар сони билан фарқ қилинади. Буғдой турларининг орасида энг кўп тарқалган турлари – юмшоқ буғдой – Triticum aestivum L. ва қаттиқ буғдой - Triticum duzum L. Ўзбекистонда кўпроқ юмшоқ буғдой экилади. Кучли буғдой деб, унинг юмшоқ турига кирувчи, юқори оқсил ва клейковина миқдорига эга бўлган турига айтилади. Уларнинг донида оқсил 14% дан, клейковина эса 28% дан юқори бўлиши лозим. Кучли буғдойнинг қизил донлиларида эса 60% дан кам бўлмаслиги керак. Бу буғдой 100 грамм унидан нон ёпилганда унинг ҳажми 550 см 3 дан, қуввати 280 жоулдан кам бўлмаслиги керак. Юмшоқ буғдой дони таркибида 11-13,9% оқсил, 25-27% клейковина бўлса, улар ўрта буғдой дейилади. Уларнинг унидан ўртача сифатли нон маҳсулотлари тайёрланади. Таркибида 11% дан кам оқсил ва 25% дан кам клейковина бўлган буғдой кучсиз буғдой дейилади. Кузги буғдой уруғининг бўртиши ва соғлом майсаларининг ҳосил бўлиши учун ҳарорат 12-15 0 С бўлиши керак. Аммо уруғ 1-2 0 С иссиқда ҳам секин уна бошлайди. Тажрибалар ҳарорат 15-16 0 С иссиқ бўлганда тупроқдаги намлик нормал бўлса экилганидан кейин 7-8 кундан сўнг майсалар униб чиқишини кўрсатди. Кузда майса ҳосил бўлишидан бошлаб паст ҳарорат бўлса, кузги буғдой секин ўсади ва қиш шароитига мослаша бориб, ҳатто–17 0 С қуруқ (қора) совуққа ҳам чидай олади. Лекин майсалар униб чиққач юқори ҳарорат дарҳол совуқ ҳаво билан алмашса кузги буғдойни қисман совуқ уради. Кузги буғдойнинг ривожла- нишининг бошланишида яровизация босқичини ўтиши учун 30-50 кун давомида ҳаво ҳарорати 1 0 -10 0 С гача совуқ бўлишини талаб этади. Кузги буғдой намталаб, лекин қурғоқчиликка ҳам анча чидамли ўсимлик. Намни буғлатиш ёки транспирация коэффиценти 420-480 га тенг. Унинг илдиз системаси 1,5 метр чуқурликдаги нам қатлами зонасидан фойдаланади. Кузги ва кеч кузги буғдой тупроққа талабчан бўлиб, юқори унумдорликка эга ва физик хоссалари яхши бўлган тупроқларда яхши ҳосил беради. Ўзбекистонда кузги буғдойни бўз, оч тусли бўз тупроқларда етиштириб юқори ҳосил олиш мумкин. Баҳорги буғдой дони ҳаво ҳарорати 4-5 0 С исиганда ниш ура бошлайди, 13-15 0 С да эса ёппасига униб чиқади. Ҳаво 10-12 0 С исиганда яхши тупланади, 16-25 0 С да эса бошоқланиб думбул бўлади. Униб чиққанда ҳосил етилгунча 1450- 1600 0 С актив иссиқлик олади. Буғдойни суғориладиган майдонларда маккажўхори, ғўза, беда, полиз экинлари ва бошқа экинлар ўрнига экиш мумкин. Кузги буғдойни буғдой, арпа, сули ўрнига экиш тавсия этилмайди. Кузги буғдой сурункали бир ерга экилганда ҳосилдорлик лалмикор ерларда гектарига 2,2, суғориладиган ерларда 12,5 центнердан ошмайди. Банд шудгорга кузги буғдой экилганда ўтмишдош экиннинг ҳосили ўриб-йиғиб олингандан кейин ерни 20-22 см чуқурликда ҳайдаш лозим. Бедапояни беданинг охирги ўришдан сўнг 30 см чуқурликда тўла ағдариб ҳайдаш керак. Суғориладиган ерларда кузги буғдой экиладиган майдонлар ўтмишдош экиндан бўшагандан кейин ўғит солиш, зарур бўлса аввал суғориб, сўнг 25 см чуқурликда ҳайдаш, кетидан бороналаш, агар ҳайдалганда кесак кўчса уни йўқотиш учун дискалаш, оғир мола билан молалаш ва дала юзини текислаш керак. Ўзбекистон шароитида кузги буғдойни экишнинг энг оптимал муддати октябрь ойи бўлиб ҳисобланади. Буғдой СЗТ-3,6 каби жўяк олиш ва ўғит солувчи мосламаларига эга бўлган ғалла сеялкалари билан экилади. Одатда Ўзбекистонда кузги буғдой қатор оралиғи 15 см, юқори нормада экилганда қаторлаб 7,5 ёки 10 см қилиб экилади. Ўзбекистонда паст текислик зоналарда гектарига униб чиқиш ҳисобида 3,5-4,5 млн дона текислик баҳорги зонада экиш нормаси 3,5 млн дона. Суғориладиган зонада навларга қараб 4,56 дона намлиги кам ва сувни кўп парлантирувчи тупроқда уруғ 6-7 см чуқурликгача экиш мумкин. Уни оптимал чуқурлиги 4-6 см. Алмашлаб экишда баҳорги буғдойни шудгорланган ерларга, яхши ўтмишдош, чопиқ қилинадиган экинлар ўрнига экиш керак. Дуккакли дон экинлари, полиз экинлари ва бошқа чопиқ қилинадиган экинлар баҳорги буғдой учун яхши ўтмишдош ҳисобланади. Сувли зонада унинг ҳосили юқори бўлмайди. Баҳорги буғдойдан юқори ҳосил олиш учун тупроқ 22-25 см чуқурликда ҳайдалиб, органик ва минерал ўғитлар билан бойитилади. Бу майдонларда айниқса нам тўплаш чора- тадбирларини ўтказиш катта фойда беради. Баҳорги буғдой ўғитга ўта талабчандир. 1 ц дон ва унга яраша поя массаси олиш учун баҳорги буғдой 3,8-4,2 кг азот, 1,1-1,2 кг фосфор, 3,2-3,4 кг калий сарфлайди. Баҳорги буғдой ёш ҳолида азотли ўғитга талабчан бўлмайди. Агар шу даврда азотли ўғит солинса у бефойда сарф бўлади. Шунинг учун ҳам азот билан озиқлантиришни тўпланиш, найчалаш ва бошоқланиш фазаларига кўчириш лозим. Баҳорги буғдой эрта экилувчи экиндир. Лалми зонада у кузги буғдой технологияси асосида кеч кузда ёки эрта баҳорда тракторнинг далага чиқиши билан экилиши мумкин. Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг лалми зоналарида баҳорги буғдой февраль ойидан бошлаб экилади. Баҳорги буғдой қатор оралиғи 15 см қилиб, тор қаторли ёки кўндаланг усулда экиш лозим. Бу уни ётиб қолишдан сақлайди, лекин уруғ сарфи меъёрини оширишни талаб қилади. Экиш чуқурлиги -4-5 см. Лалмикор ерларда бир гектар ерга 60 кг дан 100-120 кг гача уруғ сарфланиши лозим. Эътиборингиз Эътиборингиз учунучун раҳмат!раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha