Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 939.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Музыка

Продавец

Bohodir Jalolov

“Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати

Купить
“ Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати ёшларнинг бўш вақтларини фойдали меҳнат билан банд қилиш мақсадида олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва фуқаролар йиғинлари қошида кўнгилли ёшлардан тузилган меҳнат гуруҳларининг уюшмаси ҳисобланади. Ёшлар меҳнат гуруҳлари ёзги таътил даврида ёки вақтинчалик ишсизлиги даврида ишлаш истагини билдирган кўнгилли ёшлардан тузилиб мавсумий ишларга жалб этилади. Ёшлар меҳнат гуруҳларини ташкил этиш: Ёшлар меҳнат гуруҳи тўғрисида таълим муассасалари ва фуқаролар йиғинларида ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон бериш; Ёшлар меҳнат гуруҳларига 18 ёшга тўлган, жисмонан соғлом, ёшларнинг аризаларини қабул қилиш; Ёшлар меҳнат гуруҳида иштирок этиш истагини билдирган ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилади. Уларга жалб этиладиган иш тури бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади;Маҳаллий хокимлик ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бўш иш ўринлари базасини шакллантириш;01 0B иш берувчи ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш, шартнома ёки келишувларни имзолаш; ёшлар меҳнат гуруҳларини мавсумий ишларга кузатиш (маҳаллалардаги вақтинчалик ишсиз ёшлар 1 мартдан, таълим муассасалари ўқувчи-талабалари июл ойидан); ёшлар меҳнат гуруҳлари аъзоларини техника хавфсизлиги қоидалари билан таништириш;ёшлар меҳнат гуруҳларига бриктирилган ёшлар билан иш беручи ташкилот ўртасида шартнома тузиш (барча масалалар кўрсатилган бўлиши лозим); меҳнат гуруҳларига меҳнат давомидаги услубий кўрсатмалар, топшириқлар бериш, уларни меҳнатга тўғри йўналтириб туриш мақсадида иш берувчи томонидан соҳа мутахассиси (уста) бириктириш; ёшлар меҳнат гуруҳларига таъсисчи ёки иш берувчи томонидан тиббиёт ходими бириктириш; Ёшлар меҳнат гуруҳи аъзоларига бажарган иш ҳажмига қараб (ишбай) ёки мавсум давомида ҳар ой учун бир хил миқдорда белгиланган иш ҳақи тўлаб борилади. ёшлар меҳнат гуруҳлари фаолиятини ОАВлар орқали мунтазам ёритиб бориш; Меҳнат гуруҳларига таълим муассасаларидан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилот етакчилари, фуқаролар йиғинларидан маҳалла посбонлари назоратчи сифатида бириктириш; меҳнат мавсуми давомида ёшлар меҳнат гуруҳларида алоҳида режа асосида маънавий-маърифий, маданий ва спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш; ёшлар меҳнат гуруҳлари фаолияти юзасидан маълумотлар тайёрлаш ва ҳудудий бошқарув штабига тақдим этиб бориш (расмлари билан). ЁШЛАР МЕҲНАТ ГУРУҲЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ЭСЛАТМА: Меҳнат объектларини аниқлаш ёки яратишда қурилиш ва таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги ишлари, мавсумий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ишлари, ёзги болалар оромгоҳларида тарбиячилик ва бошқа соҳаларга эътибор қаратилади; ёшлар меҳнат гуруҳларини авариялар, табиий офатлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳодисалар оқибатларини тугатиш ишларига жалб қилиш мумкин эмас; ёшлар меҳнат гуруҳлари иш ҳақи тўланмайдиган ишларга жалб этилишига йўл қўйилмайди; ёшлар меҳнат гуруҳлари ва ишга жалб этиш тўғрисида таъсисчи ва иш берувчи ўртасида тузилган шартномага кўра иш ҳақи ўз вақтида тўланмаса иш берувчи қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • O`zbek opera asarlarini o`rgatishda musiqiy idrok masalalari
  • O`zbekistonda xizmat ko`rsatgan artist Tojiddin Murodov ijodining Qashqadaryo musiqa madaniyatida tutgan o`rni
  • Cholg‘u ijrochiligi va ansambli darslari samaradorligini oshirishda dirijyorlikning o’rni
  • Musiqa va san’at maktablarida boshlang’ich fortepiano о‘qitish texnologiyalari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha