Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Чигитни экишга тайёрлаш ва экиш

Купить
Чигитни экишга тайёрлаш ва экиш Режа: 1. Уруғлик чигитга қўйиладиган Давлат стандарт талаблари 2. Республикамиз вилоятларида чигит экишнинг энг қулай муддатлари 3. Чигитни экишга тайёрлаш ва экиш 4. Кўчат олиш тадбирлари, яганалаш ва туп қалинлиги. Пахтачиликда икки хил: тукли ва туксиз уруғлик чигитдан фойдаланилади. Э к иладиган чигит давлат стандарти талабига жавоб бериши керак. Стандарт талабига жавоб берадиган уруғ кондицион уруғ дейилади. Уруғлик чигит асосий сифат кўрсаткичлари бўйича: униб чиқиш даражаси, навининг тозалиги, сиртидаги қолдиқ тола миқдори, намлиги ва шикастланиши давлат стандартига тўғри келиши керак. Униб чиқиш даражасига қараб уруғлик чигит уч синф га бўлинади: 1-синф уруғнинг униб чиқиши лаборатория шароитида 95-100%, 2-синф уруғнинг униб чиқиш шароити 90-94% ва 3-синф ники 85-89% га тенг бўлиши керак. Униб чиқиш даражаси 85% дан паст чигитлар экишда қўлланилмайди. Пахтачиликда эқиладиган ғ ў за навлариниг уруғи 5 йиллик схемада янгиланиб турилади: - Элита - 0,1% экин майдони; - 1 - репродукция - 0,9% экин майдони; - 2 - репродукция - 6,0% экин майдони; - 3 - репродукция - 30,0% экин майдони; - 4 - репродукция - 63,0% экин майдони. Элита уруғининг нав тозалиги - 100%, 1-репродукция - 99%, 2-репродукция - 98% 3-репродукция - 96% бўлиши керак. Тукли чигитнинг устидаги қолдиқ тола миқдори ўрта толали навларида 0,8% дан, ингичка толали ғўза навларида 0,4% дан ошмаслиги керак. Чигит таркибидаги нам миқдори қўл теримида 9%, машина теримида 10% дан ошмаслиги керак. Давлат стандарти талабига кўра уруғлик чигитнинг шикастланиши қўл теримида 5% дан, машина теримида 7% дан кўп бўлмаслиги керак. Чигит аввало тез қизийдиган, механик таркиби енгил бўлган тупроққа ёки эгат пуштасига, сўнгра оғир тупроқли ерларга эқилади. Чигит оптимал муддатдан эрта эқилса ҳам ва айниқса кеч экилса ҳам ҳосилдорликка зарар етади. Экиш 10 кун кечиқса ҳосилдорлик 20% гача камаяди. Ҳозирги вақтда чигитни кенг қаторлаб (90 см), тор қаторлаб (60 см), уялаб, пунктир (ҳар бир уяга чигитни аниқ миқдорда), қўш қаторлаб, эгат пуштасига экиш усуллари қўлланилмоқда ва кейинги вақтда плёнка остига экиш яхши самара бермоқда. Тукли чигит уялаб эқилганда гектарига 50-60 кг чигит сарфланади. Туксиз чигит аниқ миқдорда уялаб экилганда 25-30 кг чигит сарфланади ва ягоналашга ҳожат қолмайди. Чигит пуштага эқилганда тез униб чиқади ва гектаридан 4,5-8,0 ц қўшимча пахта ҳосили олинади. Қатор орасининг кенглиги 90 см бўлган Экиладиган чигитни дорилаш: ( 1 тонна чигитга дори сарфи ). Дорилар номи Меъёри, кг Усули Ишлатилиши Тигам, 70 % намланувчи кукун 10-12 Намланган чигитга 25-30 л ўрта толали, 15-20 л ингичка толали ғўза навлари уруғи пуркалади Илдиз чириш ва зараркунандаларга қарши Бронокат, 12 % кукун 6 -/-/-/-/-/- гоммозга қарши Формалин , 40 % 3-4 Эритма қилиниб 300 л ингичка толали, 400 л ўрта толали чигитга 3 соат димланади гоммозга қарши Паноктин , 35 % концентрат эмульсияси 4 илдиз чириш ва гоммоз касалликларига қарши Гаучо , 70 % ҳўлланувчи кукун 5 шира, трипс, оққанот ва тупроқ заракунандаларига қарши Витовакс-200 ФФ 4-т-сиз 5-т-ли илдиз чириш касаллигига қарши Пахта, 42 % суюқлик 0,07 илдиз чириш ва гоммоз касалликларига қарши Рапкол-ТЗ, 46 % кукун 10 илдиз чириш касаллик ларига, сўрувчи ҳаша-рот Зараркунандаларга қарши дорилаш ишлари пахта заводларида марказлашган усулда, махсус цехда бажарилади. Уруғлик чигит заводларда экишдан 1-2 ой олдин ёки камида 2 хафта олдин дориланиши керак. Аниқ миқдорда экиш учун тайерланган туксиз, дражиланган чигит намланмасдан қуруқ ҳолатида экилади. Хўжаликларда тукли чигитни экишга тайёрлашга боғлиқ бўлган ишлар намлашдан ва димлашдан иборат. Чигитни 1-1,5 метр кенгликда ва 20-30 см қаланликда асфальтланган майдонга ёйиб 1-3 марта намланади. Ҳар гал тоннасига 200 литр сув сарфлаб, сув аста-секин тарқалиб, уюм эса белкуракда кориштириб турилади. Ҳар галга сув пуркашдан сўнг чигит баландлигини 50-70 см қилиб уйиб, устига қанор ёки брезент ёпиб қўйилади. Чигит 24-30 соат мобайнида намлаб димланади. Тукли чигитларни намлаш вақтида 1 тоннасига биостимул ЭКИШ МУДДАТЛАРИ Чигит тупроқнинг суткалик ўртача ҳарорати доимий равишда 13- 14 даражага етганда экила бошлайди. Аввало тукли, кейин эса туксиз чигит экилади. Ўзбекистонда чигит экишнинг энг қулай муддатлари қуйидагича: № Вилоятлар ва туманлар Экиш муддати 1. Сурхондаре ва Қ аш қ адар ё вилоятларининг жанубий туманлари 25 март-10 апрель 2. Шу вилоятларнинг шимолий туманлари 1-15 апрель 3. Бухоро, Наманган, Андижон, Сирдаре вилоятларида 1-15 апрель 4. Тошкент Фаргона вилоятларида 5-15 апрель 5. Андижон вилоятининг тог олди туманларида ва Самарканд вилоятида 5-20 апрель 6. Хоразм вилоятида ва Коракалпогистон Республикасининг жанубий туманларида 10-25 апрель 7. Коракалпогистон Республикасининг шимолий туманларида 15-30 апрель Экиш чуқурлиги № Тупроқ хиллари Экиш чуқурлиги см 1. Оғир тупроқли, ўтлоқи ва ўтлоқи-боткоқ тупроқли 3-4 2. Енгил бўз тупроқли 4-5 3. Қумлоқ, қумлоқ ва нами камайиб қолган тупроқлар 5-6 Бир йиллик бегона ўтларни йўқотиш учун қуйидаги гербицидлар сепилади ( гектарига литр ҳисобида ); Гербицид 90 см 60 см таъсири давоми Эритма 125 л. Эритма 200 л. 5 ойгача Которон 0.9-1.2 1.3-1.7 3 ойгача Прометрин 1.3-1.7 2.0-2.5 Котофор 0.8-1.2 1.2-1.8 Толиун 1.0-1.5 1.5-2. 0 Чигитни эрта, тўлиқ ва қийғос ундириб олиш агротехник тадбирлар орасида муҳим ўрин эгаллайди Чигит экилгандан кейин унинг тупроқдаги ҳолатини ва ниш уришини муттасил кузатиб бориш лозим. Суғориладиган пахтачилик туманларида кучли жаладан кейин тупроқ юзасида ҳосил бўлган қатқалоқни тез юмшатиш эндигина униб чиққан ниҳолларни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Қатқалоққа қарши курашни биринчи имконият бўлиши биланоқ бошлаш зарур, аакс ҳолда пайдо бўлган нишлар қатқалоқни ёриб чиқолмай кўпинча нобуд бўлади, униб чиққан ниҳоллар эса жуда эзилиб қолади. Таркибида чиринди кам бўлган структурасиз бўз тупроқларда қатқалоқ пайдо бўлиши жуда хавфли ҳисобланади. Бундай ерларда қатқалоқ қалинлиги 3-4 см га етиши ва ундан ҳам ошиши мумкин. Агар у ўз вақтида юмшатилмаса жуда қотиб кетади. Натижада кей Структурали тупроқларда буғланиш секин бўлади, у намни узоқ сақлайди, тупроқ юзасида қатқалоқ деярли ҳосил бўлмайди. Чигитни ундириб олишда ҳар галги ёғингарчиликдан кейин қатқалоқ ҳосил бўлишига йўл қўймаслик жуда муҳимдир. Ер оби-тобига келиши биланоқ тупроқнинг устки қисмини 1-2 кун ичида юмшатишни тугаллаш лозим. Бу намнинг кўтарилиб кетишини камайтиради, тупроқнинг иссиқлик режимини яхшилайди ва чигитни соғлом ундириб олиш имконини беради. Қатқалоқ пайдо бўлганлиги сабабли чигит униб чиқмаган далаларда зиг-заг бороналар билан кўндалангига, ротацион юмшатгичлар билан узунасига қараб 4-5 см чуқурликда юмшатиш тавсия этилади. Чигит униб чиққандан кейин қатқалоқ пайдо бўлса боронадан фойдаланиш мумкин эмас. Бундай ҳолларда ротацион юмшатгичлардан ҳамда ротацион юлдузчалардан фойдаланиш за Далада белгиланган миқдорда кўчат бўлишини таъминлаш учун сийрак ва хато чиққан жойларга қўшимча равишда дориланган ва намланган чигит экиш керак. Хатосига экиш учун шу далага қайси нав ва нечанчи репродукцияли чигит экилган бўлса албатта худди шу нав ва репродукцияли чигит экилиши шарт. Хатосига чигит экиладиган ерларда тупроқда етарли миқдорда нам бўлиши керак, чунки ниш урган чигит қуруқ тупроқда униб чиқиш қобилиятини йўқотади ва нобуд бўлади. Чигит экилгандан кейин уни тўлиқ униб чиқиш тадбирлари кўрилади. Борди-ю, ёмғир ёғиб, қатқалоқ ҳосил бўлган бўлса, ёки тупроқда нам етарли бўлмасдан қолса, тўлиқ кўчатлар олиш ва етарли туп сонга эга бўлиш қийинлашади. Чигит экилгандан кейин, униб чиқмасдан қатқалоқ пайдо бўлса, қатқалоқ енгил ёки ўрта оғирликдаги бороналарни бир қатор қилиб, экишга кўндалангига юритиш билан юмшатилади. Чигит қисман униб чиққан, қолганлари юзага чиқиш арафасида турган майдонлардаги қатқалоқ ротацияли мотигаларни экиш бўйлаб юритиш билан юмшатилади. Чигит тўлиқ униб чиққан майдонларда қатқалоқ культивация қилиш ва ишчи органларига қўшимча УРОР мосламасини (юлдузчали мотигаларни) ўсимликдан 5 см масофада, 3-5 см чуқурликда ишлайдиган қилиб ўрнатиш билан амалга оширилади. Агар чигит экилиб, нам етишмасдан униб чиқиши қийинлашган майдонлар бўлса, 12-14 см чуқурликда қўш эгат олиниб, чигит намланиш даражасида енгил суғориш ўтказилади, яъни чигит суви берилади. Бунда жўяк узунлиги 60-80 метрдан, суғориш меъёри гектарига 500-600 м 3 дан, муддати 16-18 соатдан ошмаслиги керак. Апрел ва май ойларида ёмғир, сел ва дўл ёғиши оқибатида даладаги кўчат сони гектар хисобида 30-40 минг тупдан кам бўлиб қолган тақдирда, вақтни бой бермай 20 майларгача 1-2 кун ичида тезпишар «Тошкент-6», «Омад», «С-4727», «Юлдуз» нави чигитлари экиш тавсия этилади. Ғўза туп сони 20-30 мингдан кам бўлиб, вақт 20 майдан кейинга тўғри келса, ғўзани бузмай орасига экишни ташкил этиш керак, 1 июндан кейин чигит қайта экилганда ҳосилдорлик 3-4 марта кам бўлади. Яганалашда тупроқ тури, унумдорлиги, ер ости сувининг чуқурлиги, шўрланиш даражаси ғўзанинг шохланишига қараб кўчат қалинлиги ва жойлаштириш тизими қуйидагича табақалаштирилади: - бўз тупроқлар минтақасининг ер ости суви юза жойлашган ўтлоқ тупроқларида гектарига 90-110 минг туп; - ўртача унумдор, енгил ва ўрта механик таркиби оч тусли бўз ва тақир, шўрланмаган тупроқларда гектарига 120-130 минг туп кўчат қолдирилади. Унумдорлиги паст, қайроқли, шағалли тупроқларда кўчат қалинлигини 140- 160 минг тупгача қолдириш мумкин. Яганалаш жараёнида хатосига ивитилган ўша нав чигитдан экиб кетилади. Гектарларни тўлиқ бўлиши учун хатосига экишдан ташқари ўқ ариқ ёқаларига, дарахт ва симёғоч атрофларига ҳам чигит экилиши керак. Кўпгина пахтачилик мамлакатларида хатосига махсус гўнг ва тупроқдан тайёрл Эътиборингиз учун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha