Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 9.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Сентябрь 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Cуицид – девиант ҳулқ-атвор шакли сифатида

Купить
Cуицид – девиант ҳулқ- атвор шакли сифатида Бугунги кунда долзарб муаммолар қаторида ўз жонига қасд қилиш муаммоси жаҳон мутахассислари томонидан чуқур ўрганилмоқда. Тан олиш керак-ки, айрим объектив ва субъектив сабаблар туфайли кенг оммага ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларининг статистик маълумотлари ёритилмайди. Бироқ бу муаммо тобора оммалашиб ва ҳаттоки «ёшариб» бориши барча мутахассисларни ўзига жалб этмоқда. Ваҳоланки, мазкур ҳолат бирор-бир маҳаллада қайд этилса, яқин 1-3 ой давомида аҳоли томонидан таҳлил этилиб, турли хил «миш-мишлар»га замин яратилади. Энг муҳими суиқасд содир этилган ҳудудда “Вертер қонуни” ана шу миш-мишлар асосида ривожланиб, суиқасднинг қайталанишига замин яратади. Кириш “ Вертер қонунига ” (“Менга тақлид қил” қонуни) барча девиант, деструктив хулқ-атвор бўйсунади. Шунинг учун суиқасд содир этилган ҳудудда зудлик билан профилактик чора- тадбирлар ташкил этилиб, аҳоли ўртасида (вояга етмаганлар бундан истисно) тушунтириш ишларини бориш, суициднинг психофизиологик механизмларини ёритиб бериш даркор. Ана шу чора-тадбирлар орқали миш-мишнинг тарқалишини олдини олишга, демак суиқасднинг камайишига замин яратишимиз мумкин. Мазкур тавсияноманинг мақсади: суицид тўғрисидаги билимлар танқислигини бартараф этиш ҳамда педагог ва ота-оналарни ушбу ҳолатларнинг олдини олишнинг психофизиологик омиллари билан таништириш. Тавсиянома 2 қисмдан иборат бўлиб, 1-чи қисми назарий билимлар; 2-чи қисм суицид омиллари, кўриниши ва шаклларини ўз ичида мужассам этган. Хўш, ўз жонига суиқасд қилиш (илмий ибора билан айтганда «суицид») ҳолатига нималар сабаб бўлади? Суицид ўзи нима? Суицид (лот. “Suiсаеdere”, бунда “sui”- мен; “caedere”- ўзимни ўлдираман) – онгли равишда ўз жонига қасд қилиш, деган маънони англатади. Суицид нинг “ёшариб” боришига асосий сабаблар сифатида қуйидагиларни ифодалаш мумкин:  Ўсмирларда асосий ҳаётий позиция сусайиши;  Халқ таълими педагог ходимлари ва раҳбариятида ўсмирлар ўртасидаги суицид тўғрисидаги билимлар танқислигининг мавжудлиги.  Мактаб психологларининг касбий жиҳатдан етук эмаслиги ҳамда оғир психологик вазиятга тушиб қолган ўқувчилар билан ишлаш кўникмаси мавжуд эмаслиги.01 1A Ўсмирларнинг девиант, деструктив хулқ атворини ўрганувчи, йўналтирувчи ННТ, ҳуқуқтартибот, ёшлар ҳаракати ва бошқа фонд ва ташкилотларнинг фаолиятини таҳлил этиб, бирлаштирувчи Координацион марказларнинг мавжуд эмаслиги. Оила, мактаб, махала Концепциясининг Амалий жихатларига камроқ эътибор берилаётгани, хусусан МФЙ, ҚФЙ ходимлари ва мактаб педагоглари ўртасида доимий алоқанинг мавжуд эмаслиги; Шунинг учун ҳам, бугунги кунда мазкур муаммога барча тегишли мутахассисларнинг эътиборини жалб этиш вақти келди. Зеро, ўз жонига қасд қилиш муаммоси мамлакатнинг ривожланишига баркамол авлоднинг вояга етишига салбий таъсир этувчи омилларданди Нима учун биз айнан ўсмирлар ўртасида содир этилаётган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини таҳлил қилмоқчи бўлдик? Буни албатта ўзига хос сабаблари бор. Биринчидан : ижтимоий сабаб, яъни мамлакат келажаги кўпроқ қандай бўлиши ўсиб келаётган ёш авлодга боғлиқ, демак, биз ушбу авлоднинг баркамол бўлиши учун харакат қилишимиз лозим. ўсмирларда ҳаётий позициянинг сусайиши суицидал хулқ- атворга замин яратмокда. Хаётий позициянинг сусайиши дезадаптация (нотўғри мослашиш), таранглик, оилавий низоларнинг кескинлашуви, кекса авлоднинг ёш авлодга бўлган муносабати ва хок. билан боғлик. Иккинчидан: психологик сабаблар, замонавий шахснинг дунёқараши ўзгарган, у атроф-мухитга кўпроқ тобе бўлиб қолмоқда. Атроф-мухит маълум бир ҳаётий омадлар стандартини матбуот, телевидение, интернет орқали сингдирмоқда; бу стандартга мос келмаслик эса ўзига хос қониқмаслик ҳиссини вужудга келтирилмоқда. Демак, бизнинг вазифа – ўсмир йигит-қизларда тўғри дунёқарашни шакллантиришдан иборат. Учинчидан: маънавий-диний сабаблар – яъни, ХХ асрларда омма ўртасида ҳулқ-атвор мотивациясининг маънавий томони ўзгарган. Бу ўзига хос тараққий этишнинг оқибатидир. Шу ўринда эътиборни урф-одат ва қадриятларга қаратмоқчиман. Ўтмишга назар солсак: 50-60 йилларда ўзбекона урф-одат ва қадриятларимиз ўлимга нисбатан хурматни ва қолаверса «қўрқув»ни тўғри шакллантира олган. Яъни, агар маҳаллада ўлим бўлса, 7-8 ёшли болалар тобут чиқарилаётган вақтда кўчага чиқарилмас эди. Шунингдек, 7 ёшли болалар қабристонга бориши кузатилмас эди. Бу шундан далолат беради-ки, болада ёшлигидан ўлимга нисбатан тўғри муносабат шакллантирилган: «оллох ўзи берди, ўзи олди», «ўлим - хақ», «эгасига топширдик», «кўз юмди», «ухлаб қолди», «қазо қилди» деган тушунчалар сингдирилган ва тўғри қабул қилинган, эътибор берса Фоносемантика таълимотига таянадиган бўлсак, ҳозирги кунда ота-оналар томонидан “ўл”, “туришинг қурсин”, “бу кунни кўргандан кўра, ўлганим яхши” каби гап-сўзлар ўз-ўзидан ёш авлоднинг психикасига муҳрланиб, маълум бир дастурни сингдирмоқда. Иккинчи томондан, телевидение, видео орқали берилаётган кинофильмлар, матбуотда чоп этилаётган қисса ва мақолалар, умуман олганда ОАВ орқали берилаётган маълумотларда ўлимга нисбатан лоқайдлик, баъзан эса хайрихоҳлик ва энг даҳшатлиси, айрим ҳолларда қувонч ҳиссини шакллантирувчи ҳолатларнинг гувоҳи бўляпмиз. Агар ОАВ орқали намойиш этилаётган тазйиқ, ўлимга лоқайдлик, жангари фильм томошасидан сўнг ўсмирнинг кўз қорачиқлари кенгайганлигини эътиборга оладиган бўлсак бу 2 тушунча бир-биридан йироқ эмас. Демоқчиманки, психолог-мутахассисларнинг ўтказган қатор илмий тадқиқотлари шуни исботлади-ки, агар ўсмир кинофильм орқали 1 нафар одам ўлимининг гувоҳи бўлса, унинг психикаси 1 ой мобайнида ички кучли стресс, невроз ҳолатида бўлар экан. Бугун намойиш этилаётган жангари фильмларда (тан олиш керак, ўсмирлар уларни жуда ёқтирадилар) фильм давомида бир эмас, балки ўнлаб инсонлар ҳалок бўлади. Ички стресс, невроз – «вас-васага тушиш ҳолатини» ифодалайди.  Сўнгги йилларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ошиб боргани сари, бу муаммони изчил ўрганиш ва таҳлил этиш ҳам тобора кенгайиб бормоқда.  суицид 3 турга ажратилар экан:  асл суицид;  аффектив суицидал харакатлар;  намойишкорона суицид.  Асл суицид, яъни ўлим билан якунланган суиқасд ҳолатлари узоқ вақт давомида ўйланганлиги ва шаклланганлиги билан ажралиб туради. У кўпроқ 18- 35 ёшли ўсмир ва ўспиринларда учрайди, яъни ёш жиҳатидан каттароқ бўлган кишиларда. Бу суициднинг мотивлари кўп холларда ишқий муаммолар (28%); ота- оналар билан келиша олмаслик, оилавий низолар (69%) кабиларни ташкил қилган . АСЛ СУИЦИД Асл суицидни содир этганларда суиқасд ҳақидаги ўй- фикрлар 1 ойдан 7 ойгача (ўртача ҳисобда эса 2,5 ой) бўлган давр мобайнида давом этган. Бу жараёнда суиқасд ҳақидаги пассив фикрлар аста-секин суицидал ҳаракатга ўтиб борган. Бунда кўпроқ «ўлим» ҳисси эмас, балки «яшашни хоҳламаслик», «уйқудан турмаслик», «бундай тарзда яшай олмаслик» каби ҳис-туйғулар ва ўй-фикрлар киши онгини қуршаб олган. АФФЕКТИВ СУИЦИДАЛ ҲАРАКАТЛАР (СУИЦИДАЛ ХУЛҚ-АТВОР) «Аффект» сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, ҳаяжонланиш, қисқа муддатли кучли эмоционал ҳолат, зўриқишни ифодалайди. Аффект ҳолатида онгли фаолият сусаяди, ўз-ўзини бошқариш ҳисси сустлашиб, ҳаракатлар мантиқий тафаккурга эмас, балки эмоцияларга боғлиқ бўлиб қолади. Суициднинг бу тури ўз жонига қасд қилиш қарори чуқур ўйланмаганлиги, қисқа муддат ичида қабул қилинганлиги билан ажралиб туради. Ушбу ҳолатларда оғир оилавий низолар, ўзи учун аҳамиятли, яқин одам билан келиша олмаслик, ҳаётидан қониқмаслик каби ҳис-туйғулар ўрин олган. 25 2F НАМОЙИШКОРОНА СУИЦИД Учинчи тури «намойишкорона суицид» ҳолати кўпроқ вояга етмаганлар ҳамда аёллар орасида содир этилмоқда. Бунда суиқасдни содир қилувчи муайян аҳамиятли шахсга нисбатан ўз муносабатини ифодалайди. Аксарият ҳолларда суицид мотиви – турмуш ўртоғи билан низолашув, иш фаолиятидаги низолар, яъни намойишкорона суицид – мижоз норасмий ёки юридик жиҳатдан унга қарашли бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Низо давомийлиги катта эмас (бир кундан 5 кунгача давом этади). Мижозлар бунда шахсига нисбатан айтилган ҳақоратларни унута олмасликлари туфайли бу ишга қўл урганликларини таъкидлашган. Ў смирда суицидал ҳолатларга ҳаракат доимий равишдаги камситиш, яқинлар томонидан тан олинмаслик, эркинликни чеклаш, ичкилик ва гиёҳванд моддаларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган низоли вазиятлар, сексуал муаммолар туфайли вужудга келар экан. Руҳий хасталиклар аффект ва депрессия билан боғлиқ суиқасд ҳолатлари кўпроқ дўстлар ва яқинлар томонидан қаттиқ камситилиш, ўқув даргоҳидан ҳайдалиш, хиёнат билан боғлиқ экан. Демак, ўсмирлар ўртасидаги суиқасд ҳолатларининг психофизиологик механизмлари асосан 3 омил билан боғлиқ, яъни:  дезадаптация (нотўғри мослашиш) – ижтимоийлашувнинг бузилиши билан боғлик, бунда ўсмир ўз эҳтиёжларини ижтимоий муҳитга мослаштира олмайди;  оилавий низолар, бунда кекса авлоднинг қарашларига қаршилик кўрсатиш, улардан воз кечишга ҳаракат қилиш намоён бўлади;  ичк ХУЛОСА Президентимиз И.А.Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари» асарида «Энг муҳими – инсон ва фуқаронинг фикрлаши ва дунёқараши ўзгармоқда, сиёсий ва ижтимоий онги, унинг умумий савияси тўхтовсиз ўсиб бормоқда …», деб таъқидлаган эдилар (И.А.Каримов. «Ўзбекистон буюк келажак сари». Т. 1997 йил. 599-бет). Дарҳақиқат, савия ва онг ўсиб бормоқда, бироқ ана шу ўсишнинг ижобий бўлишига тўсқинлиқ қилаётган муаммоларни ҳал этишга тайёрмизми?! Нега энди ёш авлод дунёқарашининг шаклланишида айрим ножўя ҳаракатлар вужудга келмоқда?! Тан олиш керак, жамиятимизда ёш авлоднинг жисмоний ривожланишига бугун жуда катта аҳамият берилмоқда, бироқ унинг психологик саломатлигига, руҳий ривожланишига педагог ва психологлар, қолаверса ота-оналар томонидан етарлича эътибор берилгани йўқ Агар инсоннинг эътиқоди, маънавий баркамоллиги, руҳий турғунлигига эътибор берилмас экан, бундай инсон онгини осонлик билан заҳарлаш мумкин. Биринчидан: “ Вертер қонунига” таянган ҳолда суицид содир этилган ҳудудда вояга етмаганлар ўртасида турли кўрик- танловларни, экскурсияларни, мусобақаларни тезкор равишда ташкил этиб, уларни чалғитиш ва ҳаётий позицияларини мустаҳкамлаш даркор. Иккинчидан: зудлик билан реабилитацион марказлар ташкил этилиши лозим. Чунки кўп ҳолларда ўз жонига қасд қилган, лекин омон қолган шахслар психологик мададга муҳтож бўладилар. Шуни ҳам таъқидлаш керак-ки, агарда бундай инсонлар билан тегишли реабилитацион чоралар ўтказилмаса, улар томонидан қайтадан суиқасд қилиш жараёни амалга оширилиши қатор тадқиқотлар ёрдамида исботланган. Учинчидан: ОАВ орқали намойиш этиладиган турли кинофильмлар, берилаётган маълумотлар, ахборотларга нисбатан тўғри муносабатни шакллантириш даркор. Зеро, барча фильм ва ахборотлардаги тазйиқни, тажовузликни тақиқлай олмаймиз. Лекин «одобни одобсиздан ўрган» деганларидек, ёшларда дунёқарашни, ўз-ўзини бошқаришни, таҳлил қилишни шақллантиришга ҳаракат қилиш мумкин. Берилаётган маълумотни таҳлил қилиб, фақатгина унинг фойдали томонларини қабул қилишга қўникишни ҳосил қилиш зарур. Тўртинчидан: жисмоний ривожланишга эътибор берилгани каби ёш авлоднинг руҳий тараққий этишига ҳам замин яратиш лозим. Зеро, «дарахт қанча бақувват бўлмасин, қанча чуқур илдиз отмасин, агар ичини қурт емириб, ковак қилган бўлса, ушбу дарахт эртами- кеч қурийди». Демак, ёш авлодни ҳар томонлама кучли, бақувват, баркамол қилиб вояга етказишга барчамиз масъулмиз. ТАКЛИФ ВА ТАВСИЯЛАР: Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таклиф ва тавсиялар берилади: Мактаб раҳбарлари ва мактаб психологлари учун: Мактаб амалиётчи психологларининг психокоррекцион, психоконсультив ишларини такомиллаштириш, ўсмирларнинг девиант хулқ-атвори, ота- оналар билан ишлаш каби кўникма ва тажрибаларни ошириш. Ўсмирдаги суицидал хулқ-атворга ҳаётий позициянинг сустлашуви олиб келмоқда. Шундай экан, ҳаётий позициянинг такомиллашувига комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш даркор. Яъни ҳаётий мақсадларни ифодаловчи адабиёт асарлари, мусиқа, жисмоний тарбия машқлари ва ҳ.к.лар орқали ўсмирда мақсадни белгилаш, ўз-ўзига ишонч, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини бошқариш каби муҳим психологик фазилатларни ривожлантириш мумкин. Шу билан бирга ўсмирнинг агрессив хулқ- атвор стратегиясини ўрганувчи психодиагностик тестлар (Басс-Дарки сўровномаси), тарбияси оғир бўлган ўқувчиларни аниқлаш (К.Левитин тести), депрессив хулқ-атворни аниқлаш (Депрессия шкаласи, Башорат сўровномаси, Ханин- Спилберг сўровномаси), стрессга мойилликни аниқлаш (стрессга мойиллик даражаси) каби тестларни барча таълим муассасалари амалиётчи психологларининг иш фаолиятига тадбиқ этиш даркор. Таълим муассасалари психологлари, ВЕН ходимлари учун амалий кўникмаларни шакллантириш ва уларнинг психологик саводхонликларини ошириш мақсадида шаҳар ва туманларда малакали психолог мутахассислар томонидан уч кунлик семинар тренинглар ташкил этиб, “ Оила психологияси асослари”, “Самарали мулоқот асослари”, “Низоли вазиятларни олдини олиш”, “Оғир психологик вазиятга тушиб қолган ўқувчилар билан ишлаш” каби мавзуларнинг илмий-амалий асосларини ёритиш; Мактабда фаолият юритаётган ота-оналар қўмиталари ҳамда ота-оналар университети фаолиятини такомиллаштириш, уларда самарали мулоқот маданиятини шакллантириш, мактаб рахбарияти ва педагогик жамоаси томонидан маҳалла фуқаро йиғинлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш; Педагоглар ҳамда ота- оналар учун болага таъсир қилишнинг психологик механизмларини очиб бериш, ўсмирнинг девиант хулқ-атвори, суициднинг психофизиологик механизмлари тўғрисидаги билимлар танқислигини бартараф этиш. ОТА-ОНАЛАР УЧУН: “ Инсоннинг ҳайвондан фарқи инсон онгли зот”- деймиз. Лекин бунинг замирида қандай маъно борлигини тўла англамоқ жуда муҳим. Сабаби онгли зотгина ўз-ўзига буйруқ бериб, ўз характер хусусиятларини ўзгартира олади, ирода тарбияси билан шуғуллана олади. Жамоа орасида “мен” лигини унутмайди, туғма инстинктлари асосида ҳаракат қилмай, балки ижтимоий муносабатлар тизимига бўйсунган ҳолда фаолият юритади. Яъни қобилиятсиз, одобсиз бола туғилмайди. Уни муҳит, яъни биз ва сиз шу тарзда тарбиялаймиз. Психологиядан, унинг усулларидан фойдалана олган педагоглар ва ота-оналар таълим-тария жараёнида салбий ҳолатларни вужудга келтирмайди. Демак болани муҳит тарбиялайди, муҳит таъсирини эса ота-она белгилайди:  Агар бола кўп танқид қилинса - у тергашни ўрганади;  Агар болага қаршилик кўрсатилса - у урушқоқликка кўникади;  Агар бола кўп мазах қилинса - у ўта тортинчоқ бўлиб қолади;  Агар бола кўп шарманда қилинса - у ўзини айбдор деб билади;  Агар болани кўп қўллаб-қувватлашса - у ўзида ишонч ҳиссини мустаҳкамлайди;  Агар болани кўп мақташса - у баҳолашни ва таққослашни ўрганади;  Агар бола билан ростгўй бўлишса - у адолатли бўлишга интилади;  Агар бола хавфсизлик ҳисси билан яшаса - у ўзига яхши муносабатда бўлади;  Агар бола самимийлик ва меҳр муҳитида тарбияланса - у бу дунёда меҳр - муҳаббатни қадрлайди.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha