Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 7.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Дарахтларни кесиш ва шакл бериш

Купить
Режа: 1. Дарахтларга шакл беришнинг ўзига ҳо с ҳусусиятлари. 2. Дарахтларга шакл бериш усуллари. 3. Агрегат, платформа ва ке сиш анжомлари. 4. Токларни буташ ва шакл бериш. ДАРАХТЛАРНИ КЕСИШ ВА ШАКЛ БЕРИШ Адабиётлар: 1. Шоумарова М., Абдиллаев Т. Боғдорчилик машиналари. Тошкент-2006 й. 2.Юнусов Р., Умаров К., Каримов Б. Боғдорчилик. Тошкент-2016 й. 3.Ғуломов Б., Аброров Ш., И.Нормуратов. Шакл бериш, кесиш ва пайвандлаш. Тошкент-2013 й  Боғларда асосий мақсад - дарахт соғломлигини таъминлаган холда узоқ йиллар давомида ҳосил олишдир. Бу мақсадга эришиш учун дарахтнинг ўсиши ва мева бериши ўртасида мувозанат ҳосил қилиш зарур. Мева олмаслик ҳисобига дарахтнинг ўсишини ва аксинча дарахт ўсмаслиги ҳисобига мева олишни бартараф этиш керак. Дарахтнинг дастлабки йилларда, ҳали мева бермаган вактда, дарахт томирлари ривожланади ва у маълум бир шаклга эга бўлиши учун 5-6 йил давомида шакл бериб борилади. Шу даврда, дарахт узоқ йил яшаши учун, дарахтларни зараркунандалардан химоя к;илиш жуда катта ахамиятга эга. Мевали дарахтининг ривожланиши .  Ўсувчи куртаклар бахор келиши билан одатда гуллаш вактида ёки гуллашдан кейин ўса бошлайди. Новдалар тез барг чикаради ва қиска муддат ўсади. Айрим ўсувчан новдалар, агар сув етарли бўлса, мавсум давомида 2-3 метр узунликкача ўсади. Шафтоли ва олхўрининг айрим турларида, хатто иккиламчи новдалар хам усиб чикади. Мевали дарахтларнинг кайси шохлари ёки новдалари мева беришига караб, улар турлича кесилади.  Парвариш килинмаган ёш кўчатлар ўз ҳолича кўп ҳосил берувчи дарахтлар бўлиб вояга етишиб колавермайди, буни амалга ошириш боғбон зиммасидаги асосий вазифалардан биридир. Янги барпо килинган мевали боғ кўчатларини юкори ҳосил берадиган қилиб, дастлабки 4-5 (3-4 йил данакли мева дарахтлари учун) йил давомида кесиб шакл бериб туриш, жуда хам муҳим ўрин эгаллайди, унга сарфланган вақт ва меҳнат дарахтларнинг келгуси ҳаётида ўзини тўла оклайди. Парваришсиз вояга етган дарахтларни кесиб шакл бериш кўп вақт ва меҳнат талаб қилиши билан бирга, кесилган шоҳларнинг битиш жараёни секин кечади. Ёш кўчатни кесиб буташдан олдин уни келгусида кандай шаклга солишни аник белгилаб олиш керак. Ёш дарахтларни кесишнинг узига хос томонлари  Ёш мевали дарахтлар баландлигини назорат килишни дастлабки йиллардан бошлаш яхши натижаларга олиб келмайди. Тажрибасиз богбонлар дарахтларни каллаклаш (юкори кисмини кесиб ташлаш) оркали дарахтни кичиклаштиришга харакат киладилар. Дарахт баландлиги олдиндан мулжал килинган баландликка ўсиб улгурмасидан олдин, баландликни назорат килиш яхши натижа бермайди. Чунки хар гал каллаклаб шохнинг тепа кисми кесилганда, дарахт куплаб кераксиз янги новдалар чикараверади. Дарахт шохлари канча куп кесилса, янги новдалар шунча куп усиб чикаверади. Мунтазам каллакланган дарахт шакли бузилади ва келгуси йилларда кам ҳосил беради  Боғдаги дарахтларни буташ, ортиқча ва ноқулай ўсган шохларини кесиб ташлаш жуда муҳим агротехник тадбир бўлиб, аммо сермеҳнат ҳисобланади. Бундай ишлар, дарахт шохларига тўғри шакл бcриш; ескирган дарахтларни ёшартириш; ёшларини тезроқ ҳосилга киришини таъминлаш; ҳосилдорликни ошириш; касаллик ва зараркунандалардан агротехник усулда ҳимоялаш; қиш совуғига тайёрлаш ва боғларга турли машиналарни киритиб ишлатишга шароит туғдириш каби мақсадларда бажарилади.  Дарахтларга зарар келтирмаслик учун, кесилган жойлар силлиқ бўлиши, ёрилган, титилган, эзилган жойлар ҳосил бўлишига замин тайёрламаслик талаб қилинади. Дарахтни буташ сермеҳнат иш бўлганлиги сабабли, иш унумини ошириш учун, уни машиналар ёки қўл меҳнатини енгиллаштирадиган техник воситалардан фойдаланган ҳолда бажариш керак.  Буташда ҳар бир шохни қисқартириш ёки умуман олиб ташлаш, қариган шохларни ёшартириш учун кесиш жойни танлаш каби ишларни фақат фикр юрита оладиган мутахассис бажара олади, чунки машина билан шохларни фақат маълум текисликда ёппасига кесиш мумкин. Шу сабабли, боғларни буташга асосан қўл меҳнатини енгиллаштирадиган техник воситалар, асбоблар ишлатилади.  Энг кенг тарқалган восита сифатида механик ва пневматик токқайчисини кўрсатиш мумкин). Бундай токқайчи дастак, поршен киритилган пнев-мосилиндр, шток , кесувчи пичоқ, тирак пичоқ, қайтарувчи пружина , штуцер каби қисмлардан тузилган.  Ток қайчининг иккала пичоғи ҳам егри шаклда ясалади. Бундан мақсад, қайчи жағлари орасига ҳар қандай диаметрдаги шох киритилса ҳам, кесиш жараёнида у сирпаниб, жағлардан чиқиб кетмайди.  Компрессор босим остида ҳавони шланг орқали қайчи штуцерига ҳайдайди. Шохни кесиш учун ишчи курокни босиб, золотник пневмоцилиндрни атрофдаги атмосфера ҳавоси билан боғлашга мажбур қилади. Қайтарувчи пружина поршенни штоки билан ўнг томонга суриб, кесувчи пичоқ 1 ни юқорига кўтаради, қайчи жағларини очади.  Оператор ишчи қайчи жағларига кесиладиган шохни киритиб, курокни қўйиб юборади. Босим остидаги ҳаво поршэнга бориб, уни чап томонга, пружинанинг қаршилигини энгиб, юришга мажбур қилади. Кесувчи пичоқ катта куч билан тирак пичоқ томонга силжиб, шохни кесиб кетади. Курок қайта босилса, жараён такрорланади. Қайчи минутига 45—55 марта шох кесиши мумкин. Кесиладиган шохнинг диаметри 25 мм гача бўлиши керак.  Агрегат дарахтлар оралиғида ҳар 12-15 м жойда тўхтаб туради, бу вақтда саккизта ишчи қайчилар билан шохларни кесишади. 25 мм дан йирикроқ шохларни қўларра билан кесиш лозим.  Баланд, яъни одам қўли етмайдиган жойлардаги шохларни ке сиш учун токқайчи ўрнига кўрсатилган узун дастакли пневматик қайчидан фойдаланиш мумкин. Унинг дастагини узунлиги 2,0 м бўлиб, 3,5 м даги шохни кеса олади .  Баланд дарахтларга ишлов бериш учун махсус боғбоп агрегатдан ҳам фойдаланиш мумкин (-расм). Бу агрегат ўзиюрар шассига ўрнатилади. Ўзиюрар шассининг юритиш қисми пневмоғилдираклар ёки буюртмачининг хоҳиши бўйича ярим занжир-тасмали қурилма билан жиҳозланиши мумкин. Агрегатнинг ўнг ва чап томонларидаги хартумларига кабиналар илинган бўлиб, уларнинг ичига тушган ишчилар юқорига кўтарилиб, ён томонларга сурилиши мумкин. Кабина параллелограммсимон механизмга илинганлиги сабабли, ҳар қандай баландликда ҳам тик ҳолатини сақлайди.  Кабина ичидаги бошқарув пулти ёрдамида ишчи ўзи хоҳлаган баландликка ва ён томонга силжиши мумкин. Бу агрегат билан ҳосилни қўлда териш мумкин бўлганлиги сабабли, кабина ичида яшик қўйиш учун жой ҳам ажратилган. Кабинадаги юк 200 кг дан ошмашги керак. Агрегат билан 6 м баландликкача ишлов берилади.  Агрегатга ўрнатилган компрессор пневмоқайчиларни ишлатиш учун хизмат қилади. Йўғон шохларни кесиш учун узун дастали арралардан фойдаланилади.  Катта боғлардаги дарахт шохларини кесиб тартибга келтириш ва керак бўлса, қоида ҳосил теришда ишлатиладиган боғбоп платформалар ҳам ишлаб чиқарилган.  Боғбоп платформа:  1 — тўсиқ; 2 — бошқариш крани; 3 — пневматик токқайчи; 4 — асбоб учун яшик; 5, 12 — олд ва орқа устунлар; 6 — нарвон; 7 — контейнер ташувчи прицеп; 8 — тутқич; 9 — гидросилиндр; 10 — кардан вал; 11 — компрессор; 13 — бўлгич; 14 — кенгаядиган траплар. Кўп ўринли платформа: а — ён кўриниши; б — кўтариладиган корзина; 1 — компрессор; 2 — рама; 3 — ўтиш йўлакчаси; 4 — сурилувчан трап; 5 — корзина; 6 — контейнер юклагич; 7, 1 5 — нарвон; 8 — прицеп шассиси; 9 - блок; 10 - трос; 11 - илгак; 12, 18 - кронштейнлар; 13 — йўналтиргич; 14 — ёғоч пол; 16 — бошқарув рул чамбараги; 17 — червякли редуктор; 19 — педал; 20 — колонна.  Катта майдондаги богиарда деярли ҳамма ишлар машиналар ёрдамида бажарилади. Дарахтлар орасида ишлатиладиган машиналарнинг юришига паст жойлашган ёки меъёридан узун бўлган шохлар халақит беради. Ўта баланд ўсган дарахтнинг учидаги мевани териб олиш қийин бўлади. Шу сабабли, боғдаги дарахтларнинг енигина эмас, балки баландлигини ҳам чеклаш маъқул бўлади.  Бундай ишни бажара оладиган машинанинг намунаси кўрсатилган. Унинг асосий қисмлари: вертикал ва горизонтал текисликларда ишлайдиган дисксимон қирқиш аппаратлари, уларни ҳаракатлантирадиган юритма, қирқиш аппаратларини ён томонга сурадиган, уларнинг энгашиш даражасини, устки аппаратнинг баланд лигини ўзгартирадиган гидроцилиндрлардир. Дарахт шохларини шакллантирувчи машина схемаси: а - агрегатнинг олд кўриниши; б- қирқиш аппаратининг иш жараёни; 1,7— қирқиш аппаратлари; 2 — дисксимон арра; 3 — хартум; 4 — кронштейн; 5 — рама; 6, 9 — гидросилиндрлар; 8 — тўсиқ; 10 — тиргак болти; 11 — фиксатор; 12 — брус; 13 — арраларни ҳаракатлантиаивчи тасма .  Қирқиш аппарати дисксимон аррачалардан ташкил топган бўлиб, улар тасма 13 лар ёрдамида гидромоторлардан ҳаракат олади. Аппаратдаги дисклар шохларни тираксиз жуда тез кесишлари керак. Шу сабабли улар ўта катта тезлик билан айлантирилади, диск тишларининг чизиқли тезликлари 60 м/с дан кам боимаслиги керак. Бундан ташқари, диск тезлиги етарли бўлмаса, шохга теккан заҳоти уни кесмасдан, энгаштириб қўяди. Натижада, шохнинг узунасигажароҳатланган жой кескин кўпайб кетади, яъни тегадиган зарар ортади To kz o r t u proq y um sh at k ic hin in g sx em a si  Боғларда ҳар йли шохларни бутаб, уларни танлаб тартибга солиш бўйича ўта муҳим ва сермеҳнат ишлар бажарилиши талаб қилинади. Аммо, мураккаб шароитда бундай ишни тўлиқ бажара оладиган машина йўқ. Шу сабабли, асосан қўл меҳнатини енгиллаштирадиган машиналардан фойдаланилади.  Боғдаги дарахтлар орасига ер ҳайдайдиган, култивация қиладиган, дори пуркайдиган машиналарни агрегатлайдиган, терилган ҳосилни олиб чиқадиган, транспорт воситаларини судрайдиган трактор кабинасига тегмайдиган қилиб, шохларни буташ лозим.  Ингичка шохларни узун дастали пневматик токқайчиси билан, йўғонларини эса узайтирилган арра билан кесиш маъқул ҳисобланади.  Дарахтларни буташга ёрдам берадиган машина турини маҳаллий шароитга мослаб танлаш керак. Хулосалар ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha