Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 43.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Давлат тузилиш шакли

Купить
Давлат тузилиш шакли Р Е Ж А : КИРИШ 1. Давлатнинг тузилиш шакли тушунчаси 2. Давлатнинг тузилиш шакли нинг турлари 3. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг ўзига хос хусусиятлари. ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ Кириш Давлат тузилиш шакли тушунчаси давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида энг муҳим категорияларидан бири ҳисобланади. Давлат тузилиш шакли категорияси давлат моҳияти категорияси билан бевосита боғ лиқдир. Чунки давлат тузилиш шаклини билиш орқали давлат маъмурий-ҳудудий тузилиши марказий ҳокимият органлари билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги муносабатлар характери аниқланади. Яъни у орқали марказий органлар билан маъмурий-ҳудудий бирликлардаги маҳаллий органлар ўртасидаги ўзаро муносабат, давлат ҳокимияти амалга ошириш усулларини билиш мумкин. Шу билан бирга мавжуд юридик адабиётларда давлат тузилиш шакли категориясига таъриф ишлаб чиқишда якдиллик йўқлигини ҳам кўрсатиб ўтиш мумкин. Мазкур курс ишининг долзарблиги ҳам шундаки юридик адабиётлардаги давлат тузилиш шаклига бери йўналишларидан бири экан. Биз танлаган ижтимоий тараққиёт жараёнининг асосий белги, хусусиятларидан бири давлат бошқаруви шаклига боғлиқдир. Бугун биз қандай давлат қуряпмиз? Унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маънавий ва ҳуқуқий негизлари нималардан иборат? Биз бунёд этаётган давлатнинг мазмун-моҳияти, қиёфаси, шакл-шамойли қандай бўлади, деган саволлар туғилиши табиий ҳол. Шу нуқтаи-назардан олганда юқоридаги саволларга жавоб бериш давлат шакли категориясига оид масалаларни илмий назарий жиҳатдан ўрганишни аҳамиятини ва долзарблигини ва нақадар зарурлигини кўрсатиб турибди. Мазкур мавзу МДҲ мамлакатлари ва республикамизнинг етакчи ҳуқуқшунос олимлари томонидан атрофлича ўрганилган ва тадқиқот қилинган. Курс иши кириш, учта параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 1. ДАВЛАТНИНГ ТУЗИЛИШ ШАКЛИ ТУШУНЧАСИ Маълумки, ҳар қандай давлат муайян ҳудудда жойлашган. Унинг фуқаролари ҳам худди шу ҳудудда истиқомат қилишади. Ўзининг ижтимоий функцияларини бажариш - фукароларнинг иқтисодий турмуши ва ҳимоясини ташкил этиш, суғурта заҳираларини яратиш ва ҳоказолар учун давлат турли хил фаолиятни амалга оширади. Аммо аҳолининг сони анча кўп, ҳудудий ўлчами катта бўлган шароитларда бир марказдан туриб бу фаолиятни амалга ошириш - қарийб уддалаб бўлмайдиган вазифадир, Фуқаролар сони ва ҳудуд кўлами муайян чегарага етганда мамлакат ҳудудини округлар, вилоятлар, ўлкалар, штатлар, кантонлар, губерниялар, уезд сингари ҳудудларга бўлиш ҳамда шу ҳудудий тузилмаларда ҳокимиятнинг маҳаллий (ҳудудий) органларини тузиш зарурати туғилади. Шу тариқа ҳокимият ва бошқарувнинг марка эга бўлишган. Албатта, давлат ўз ҳудудий тузилмаларининг оддий йиғиндисидан иборат эмас. Лекин бу тузилмаларсиз давлат мавжуд бўла олмайди. Энди биз давлат тузилишини таърифлаб бериш масаласига ўтамиз ҳамда давлат тузилиши шакли деганда нимани тушунилади, деган саволга жавоб берамиз. Давлатшунос олимлар томонидан бу тушунчага кўплаб таърифлар берилган. Лекин улар бир-бирларидан унчалик катта фарқ қилмайди. Уларнинг қарийб барчаси давлат тузилиши шакли деганда давлат ҳокимиятининг маьмурий-ҳудудий ташкил этилиши, давлат билан уни ташкил этувчи қисмлар ўртасидаги, давлатнинг алоҳида қисмлари ўрта- сидаги, марказий ва маҳаллий органлар ўртаси даги ўзаро муносабатлар характерини тушуниш керак, деб ҳисоблашади, Давлат ўз олдида турган асосий вазифаларни, масалан, аҳолининг иқтисодий турмушини т мақсадлар турганлиги; иккинчидан, давлатда қанча аҳоли (миллат) борлиги ва уларнинг ўзаро муносабатлари қандайлиги; учинчидан эса, давлат ҳудудининг қандайлиги таъсир этади. Давлат тузилиши ёки миллий давлат тузилиши деганда давлатнинг моҳиятидан келиб чиқувчи унинг ҳудудий тузилиши ёки миллий-ҳудудий тузилиши, давлат билан унинг таркибига кирувчи бўлакларни (кисмларни) давлат муносабати шакллари ва ҳуқуқий ҳолатлари тушунилади. Таниқли ҳуқуқшунос олим юридик фанлар доктори, профессор З.М.Исломовнинг фикрларича 2 : фуқаролар сони ва ҳудуд кўлами муайян чегарага етганда мамлакат ҳудудини округлар, вилоятлар, ўлкалар, штатлар, кантонлар, губерниялар, туманлар сингари ҳудудларга бўлиш ҳамда шу ҳудудий тузилмаларда ҳокимиятнинг маҳаллий (ҳудудий) органларини тузиш зарурати туғилади. Шу тариқа 2. Давлатнинг тузилиш шаклининг турлари Тузилиш таркибига кўра давлатлар оддий – унитар ҳамда мураккаб – федератив ёки конфедератив давлатларга бўлинади. Давлатнинг тузилиш шакли нафақат оммавий ҳокимият билан, балки давлатнинг яна бир муҳим хусусияти – аҳолининг ҳудудий ташкилоти билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Унитар 3 давлат – оддий тузилишга эга яхлит давлат бўлиб, тўла сиёсий бирлиги билан бошқалардан фарқ қилади. Унитар давлатларнинг аксарияти муайян маъмурий-ҳудудий бўлинишга эга, яъни туманлар, вилоятлар, кантонлардан иборат бўлади. Мазкур маъмурий-ҳудудий бўлинмалар давлат суверенитети аломатига эга эмас. Унитар давлатларда бутун ҳудуд бўйича ягона олий органлар тизими ва ягона қонунчилик тизими мавжуд бўлади. Унитар давлатларнинг тузилиши оддийдир. Унитар давлатларнинг ўзига хос х давлатнинг барча ҳудудига ўз таъсирини кўрсатади. Унитар давлатларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, Италия, Франция, Буюк Британия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳам унитар давлат ҳисобланади. Жумладан Италия Конституциясининг 5-моддасига биноан Италия Республикаси - ягона ва бўлинмасдир, лекин маҳаллий автономияни тан олади ва рағбатлантиради. Италия Республикасининг ҳудудий тузилиши Конституциянинг 5-бўлими 114-133-моддаларида батафсил ёритиб берилгандир. Унга кўра республика - вилоятларга, провинцияларга ва коммуналарга бўлинади. Коммуналар - шаҳарлар ёки уларнинг бўлакларини ва қишлоқ аҳоли пунктларини ёки уларнинг гуруҳларини ўз ичига олади. Юқорида кўрсатиб ўтилган сиёсий-маъмурий бирликлар маълум бир доирада автономия эга. Асосан в Федератив 6 давлат – бу давлатларнинг шартнома ва қонуний тартибга солинган бирлашувини таъсис этишга асосланган иттифоқдир. Демак, ўзаро бирлашишга интилувчи бир қанча мустақил давлатлар мавжуд бўлган жойдагина федерация ташкил этилиши мумкин. Федератив шаклдаги давлат қонун чиқарувчи органларга, ижро этувчи ва суд органларига эга бўлган бир неча давлатлар – субъектлар бирлашмасидан, иттифоқидан ташкил топади. Ҳар хил федератив давлатларда субъектлар ўзига хос номлар билан – республика, штатлар, кантонлар, ерлар деб аталади. Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси, Германия Федератив Республикаси ва бошқа кўпгина давлатлар федератив давлатлар ҳисобланади. Жумладан, Америка Қўшма Штатлари Конституцияси 7 га биноан Америка Қўшма Штатлари 50 штатдан ва алоҳида ҳуқуқий мақомга эга бўлган К вилоятлардан, федерал аҳамиятидаги шаҳарлардан, автоном вилоятлардан, автоном округлардан ташкил топади. 9 Германия Федерацияси ўн олтита «ерлар»дан иборат бўлиб, уларинг учтасини йирик шаҳарлар - Берлин, Гамбург, Бремен(бу ернинг таркибига унча катта бўлмаган порт шаҳар – Бремерхафен киради) ташкил этади ва ҳ.к.лар. Федератив давлат бир неча суверен давлатларнинг идтифоқидан ташкил топган суверен давлатдир. Федерацияда умумфедератив давлатнинг ҳокимияти ва бошқарув органлари, Конституцияси, бюджети, давлат рамзларини билдирадиган белгилари бўлиши билан бирга унга кирувчи давлатларнинг ҳам ўз ҳокимияти ва бошқарув органлари, Конституцияси бўлади. Ҳозирги вақтда давлатларнинг ривожланиши « тоза ҳолда »ги унитар ва федератив давлатларнинг кам учрашига олиб келмоқда. Унитар давлатлар айрим ҳу 3. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишининг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128- моддадан иборат. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тўртинчи бўлими, ўн олтинчи боби (68-69-моддалари) - Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига бағишланган. Тарихий воқеалар ва жаҳон давлатларининг ҳозирги ривожланиш тажрибаси - давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилиш муаммолари сиёсий ва ҳуқуқий нуқтаи назаридан жуда долзарб эканлигини кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида гапиришдан олдин, ўқувчилар далат тузилиши, давлат тузилишининг шакллари тўғрисидаги тушунчаларга эга бўлишлари лозим. Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёнинг ўрта ва шимолий қисмида жойлашган бўлиб, шимоли-шарқда Қирғи миллий республикалар тузиш ниқоби остида амирлик ва хонликларни тугатиб, Туркистон ўлкасини парчалаб юборди. 1918 йил 30 апрелда Шўролар 5-Ўлка съездида тасдиқланган «Россия Федерациясининг Туркистон Советлар Республикаси тўғрисида Низом»да Туркистон Республикасининг давлат тузуми, унинг ҳудудий чегаралари белгиланди. 1924 йилга келиб Туркистон АССР олти вилоятга: Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Закаспий (Туркманистон), Еттисув, Амударё вилоятлари, 30 уезд ва 473 волостга бўлиб ташланди. 1920 йил апрелда Хоразм Халқ Совет Республикаси эълон қилиниб, конституция қабул қилинди. Республиканинг бутун ҳудуди 28 туманга бўлинди. 1924 йил республика 3 вилоят - Қозоқ-Қорақалпоқ, Янги Урганч, Тошҳовуз ва Хива туманига бўлинди. Вилоятлар шўро (волость)ларга бўлинди. 1920 йил 8 октябрда собиқ Бухоро ами 1930 йил 17 августда округга бўлиниш бекор қилинди. 1930 йил охирида ЎзССР таркибида 9 та шаҳар, 73 туман, 1696 қишлоқ кенгашидан ташкил топди. 1932 йил 27 июнда Хоразм округи, 1935 йил февралда эса Қашқадарё ва Сурхондарё округлари қайта тикланди. 1936 йилда Қорақалпоғистон АССР РСФСРдан олиниб, ЎзССР таркибига киритилди. ЎзССРнинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши унинг 1937 йилги Конституциясида расмийлаштирилди. Бу вақтга келиб ЎзССР таркибида бир автоном республика, 3 округ, 109 туман, 22 шаҳар, 16 шаҳарча ва 1392 қишлоқ кенгаши бор эди. 1938 йил 14 февралда ЎзССР таркибида Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари тузилди. 1941 йил 6 мартда Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари, 1943 йил 20 январда Қашқадарё вилояти ташкил этилди. Барча вилоятлар бир қанча туманлардан таш 1989 йил май ойида Навоий вилояти Самарқанд ва Бухоро вилоятларига қўшиб юборилди. 1990 йил 16 февралда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари аввалги чегарасида, 1992 йил 27 январдаи54 Навоий вилояти қайта тикланди. Ўтган даврда кўпгина аҳоли яшайдиган жойлар шаҳарлар, шаҳарчалар ва шаҳар типидаги посёлкаларга айланди. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин, шўролар даврида оммавий тус олган ва шўролар тизимини мадҳ этувчи жой номлари қайта кўриб чиқилиб, аҳоли яшайдиган жойларнинг тарихий номлари тикланмоқда ёки янги номлар берилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциясининг 3-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва Вилоят - Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликлар тизимида энг юқори бўғин бўлиб, алоҳида ўрин тутади. Вилоят ўз таркибига бошқа маъмурий-ҳудудий бўлакларнинг ҳаммасини олади ва шу тариқа муҳим ташкилий функцияни бажаради. Бу ҳудудий бўлинма жойларни марказ билан боғлаб турадиган алоқачи тузилмадир. Республика миқёсидаги давлат органлари ўз вазифаларини, жойлардаги органлар билан алоқаларини фақат вилоят ва унинг давлат бошқарув органлари - вилоят ҳокимияти орқали амалга оширадилар. Шу билан бирга вилоят ўз таркибига кирувчи қуйи ҳокимият вакиллик ва ижроия органлари фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда уларни умумдавлат ва маҳаллий манфаатлардан келиб чиқиб бирлаштиради. Вилоят ҳудудлари ўз навбатида туманларга ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларга бўлинади. Ҳар бир вилоятда туманларни  Жиззах вилояти - 1973 йил 29 декабрда ташкил этилган. Майдони 20,5 минг кв. км. Вилоятнинг маъмурий маркази – Жиззах шаҳридир.  Навоий вилояти - республикамизнинг марказий қисмида жойлашган. 1982 йил апрелда Бухоро вилояти ва қисман Самарқанд вилояти ерларидан ташкил топган. 1988 йил тугатилиб, 1992 йил қайта тикланган. Майдони 110,8 минг кв. км. Маъмурий маркази - Навоий шаҳри.  Наманган вилояти - республикамизнинг шарқий, Фарғона водийсининг шимолий қисмида жойлашган. 1967 йил 18 декабрда қайта ташкил этилган. Майдони 7,9 минг кв. км. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази - Наманган шаҳри.  Самарқанд вилояти - республикамизнинг марказий қисмида, Зарафшон дарёси ҳавзасида жойлашган. 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Майдони 16,4 минг кв. км. Вилоятнинг маъмурий, иқтисод  Хоразм вилояти - республикамизнинг шимолий-ғарбида жойлашган. 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Майдони 6,3 минг кв. км. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази - Урганч шаҳри.  Қашқадарё вилояти - республикамизнинг жанубий-шарқида жойлашган. 1969 йил 7 февралда қайта ташкил этилган. Майдони 28,4 минг кв. км. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази - Қарши шаҳри. Туман – Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бўлиниши поғоналари ичида ўрта бўғин бўлиб, қишлоқ жойларидаги иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий-маданий хаётга бевосита раҳбарлик қилади. Ўзбекистон ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши, янги табиий ресурсларни ўзлаштириш ҳамда аҳоли сонининг ўсиши билан маъмурий- ҳудудий бўлинмалар чегарасидаги ўзгаришлар, аввало, қишлоқдаги туман бўғинлари ҳисобига рўй бера Вилоят ва республикага (Қорақалпоғистон Республикасига) бўйсунувчи шаҳарлар туркумига камида 30 минг аҳолиси бўлган, муҳим саноат аҳамиятига эга бўлган истиқболли иқтисодий ва маданий марказ ҳисобланган шаҳарлар киради. Ўзбекистон Республикасида бундай шаҳарлар 51 тадир. Туманга бўйсунувчи шаҳарлар тоифасига саноат корхоналари, коммунал хўжалиги, давлат уй-жой фонди, ривожланган ижтимоий-маданий муассасалари, савдо умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари мавжуд бўлган ҳамда аҳолиси 7 минг кишидан кам бўлмаган ва унинг учдан икки қисмини ишчи, хизматчи ҳамда уларнинг оила аъзолари ташкил этган шаҳарчалар ва бошқа аҳоли манзиллари киритилади. Бунда мазкур аҳоли пунктининг маъмурий аҳамияти ва ривожланиш истиқболлари эътиборга олинади. Ўзбекистон Республикасида 66 та ана шундай Ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойили асосида қорағалпоқ миллати Ўзбекистон ҳудудида ўз давлатини мухтор Республика шаклида ташкил этган эди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигига эришгандан сўнг, Қорақалпоғистон Республикасини мустақил-суверен деб эълон қилди. Бу Мустақиллик тўғрисидаги декларацияда, Мустақиллик асослари тўғрисидаги қонунда ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 11 да ўз ифодасини топди. Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топган бўлиб, 66-моддага биноан Қорақалпоғистон Республикаси туманлардан, шаҳарлардан, шаҳарчалардан, овуллардан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишида вилоятлар мавжуд эмас. Қорақалпоғистон Республикасида энг йирик м Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикасининг давлат тузилишини ҳам «соф ҳолда»ги унитар давлат шакли сифатида кўрсатишимиз мумкин эмас. Чунки унинг таркибида суверен Қорақалпоғистон Республикаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси давлат тузилишига кўра унитар давлат ҳисобланса ҳам, унда федератив давлат тузилиши шаклининг баъзи бир қирралари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва конституциявий амалиёт Ўзбекистон Республикасининг унитар давлат сифатидаги қуйидаги белгиларини кўрсатади:  Ўзбекистон Республикаси ҳудудий тузилиши бўйича ягона бирликни ташкил этади.  Давлат ҳокимияти республика ҳудудида бир бутунликни ташкил этади ва уларнинг чиқарган ҳуқуқий ҳужжатлари бутун Ўзбекистон ҳудудига тааллуқлидир.  Қонунларнинг ягоналиги, яъни Ўзбекистон Республикаси Кон ишлар органлари хизмати марказлаштирилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июн «Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомилага киритиш тўғрисида»ги Фармон 12 и асосида республиканинг бутун ҳудудида миллий валютамиз – СЎМ муомилага киритилди. Конституциянинг 123-моддасига биноан эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади ва х.к.лар.  Бутун Ўзбекистон ҳудудида ягона фуқаролик жорий қилинган. Конституциянинг 21-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларга эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир. Демак, маъмурий-ҳудудий бўлакларга мос равишда давлат аппаратининг тегишли бўғинлари ҳам такомиллаштирилади. Маъмурий-ҳудудий бўлиниш икки хилда: сиёсий-ҳудудий бўлиниш ва маъмурий-ҳудудий бўлиниш сифатида намоён бўлади. Сиёсий-ҳудудий бўлинишда давлат ҳудудида сиёсий жиҳатдан алоҳида давлат (мустақил ёки мухторият) намоён бўлса, бундай давлатнинг ҳудудий бўлиниши мураккаб ҳисобланиб, уни сиёсий-ҳудудий бўлинишдаги давлат дейилади. Агар давлат фақат маъмурий-ҳудудий бўлаклардан иборат бўлса, бундай давлатни маъмурий-ҳудудий бўлинишдаги давлат дейилади. Қаюмов Р.Қ. кўрсатишича 13 : маъмурий-ҳудудий бўлинишни амалга оширишга табиий, сиёсий, иқтисодий омиллар таъсир қилувчи омиллар ва тамойиллардир. Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишини амалга оширишда қуйидаги тамойилларга асос эътиборга олинади. Мазкур тамойилда Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий бўлагидаги аҳолининг миллий таркибигаэътибор берилади, уларнинг миллий ўзини ўзи бошқаришларига маълум даражада шароит яратиб берилади. Бундай тадбирлар миллий қадриятларимизнинг ўзига хос томонларини инобатга олишни, маданий, тарихий, диний, эстетик томонларга эътибор беришни таъминлайди;  давлат аппаратини аҳолига яқинлаштириш тамойили – маъмурий- ҳудудий тузилишда давлат ишларини бошқаришда халқнинг иштирокини таъминлаш ва давлат аппаратини аҳолига яқинлаштиришдан иборат. Бундай тадбир давлат аппаратини аҳолига алоқадор ва қулай шароитда хизмат қилдиради. Аҳолининг эҳтиёжи ва талабларини бевосита давлат аппаратига яқинлаштиради. Уларга конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга оширишда, давлат органларини сайла номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги қонун 14 и орқали амалга оширилади. Мазкур қонун вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, тугатиш, уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий марказларни кўчириш ҳамда аҳоли пунктларини шаҳар, шаҳарчалар туркумига ўтказиш, маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларига, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жўғрофий, геологик ва ьошқа объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартибини белгилайди. Мазкур қонуннинг 1-3-моддаларида вилоятлар, туманлар, қишлоқлар ва овулларни тузиш ва тугатиш тартиби кўрсатиб ўтилган. Унга кўра вилоятларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ол Жўқорғи Кенгес қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ўзгартирилиши мумкин. Вилоятлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади. Қишлоқлар ва овуллар чегарасини ўзгартириш, аҳоли пунктларини бирлаштириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса – Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади. Қо Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли туман, шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади. Шаҳарчаларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса – Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади. Вилоятлар, туманлар, шаҳарларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикасида туманлар, шаҳарларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тегишли туман, шаҳар ҳокимларининг илитимосномас кўчириш, маъмурий-ҳудудий бирликларни номлаш, номини ўзгартириш масаласига бағишланган қарорлар албатта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномасида чоп этилиши лозим. ХУЛОСА Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасига мувофиқ у суверен демократик республика бўлиб, мустақил давлат ҳисобланади. "Мустақилик" эса Президентимиз И.А.Каримов ибораси билан айтганда, аввалам бор "ҳуқуқ" демакдир. Чунки давлатимизнинг ҳозирги маъмурий- ҳудудий чегарасида биринчи бор Ўзбекистон халқи ўз моддий ва маънавий бойликларидан ўз ҳохишича, яъни ўзининг Конституцияси ва у нинг асосида қабул қилинган қонун ҳужжатларига мувофиқ равишда жамиятдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш имконияти – "ҳуқуқи" юзага келди. Эндиликда, биз ва бизнинг халқимиз ҳом ашё етказиб берадиган чекка ўлкада эмас, балки мустақил равишда ўз ҳуқуқимизни амалда татбиқ қила оладиган миллий суверен давлатда яшаётганимизни алоҳида такидлаш жоиздир. Ўзбекистон милли ҳудуди даҳлсиз ва бўлинмасдир. Унинг ҳалқи ўз хоҳиш-иродасини эркин билдирмасдан туриб, давлат чегараси ва ҳудудининг ўзгартирилиши мумкин эмас. Ўзбекистон таркибида бўлган Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий бутунлиги ва мустақиллиги эътироф этилади. Ушбу ҳуқуқий ҳолат Бирлашган М иллатлар Т ашкилоти Низомига ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 1991 йил 21 декабрда ги Олмаотада имзоланган халқаро шартномасига тўла равишда мос тушади. Халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра ҳар бир давлатнинг ҳудуди – давлат чегараси доирасидаги ер кенгликларидан иборатдир. Ер кенгликларига эса ушбу ҳудудларнинг қуруқлик қисми, сув акваторияси, ер ости бойликлари ва атмосфера ҳавоси киради. Мазкур табиий объектлар ҳар бир давлатда яшовчи инсонлар учун моддий база ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир давлат, имкони бўлмаган тарзда амалга оширилади. Ажратилган қисмлар механик тарзда эмас, балки бирон бир мақсадни кўзлаб ва маълум бир принципларга асосланган ҳолда бўлинади. Шунинг учун ҳам Конституциямизнинг 4- бўлим XVI боби Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий "бўлиниши" эмас, балки "тузилиши" деб номла н ди. Давлатнинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши давлат бошқарувини осонлаштириш учун, унинг ер кенгликларини сиёсий нуқтаи назардан маълум бир қисмларга ажратиб олиш деб тушуниш мумкин. Маъмурий- ҳудудий тузилиш эса давлатнинг ер кенгликларини ҳуқуқий давлат субъектлари, яъни мустақил ижтимоий-сиёсий қисмлар тариқасида ташкиллаштирилишидир. "Тузилиш" деган юридик атама "Бўлиниш" деган атамага нисбатан кенгроқ, ҳуқуқий жиҳатдан эса мустақилроқ қисмларга ажратиш У мумиқтисодий, умумэкологик, умумсиёсий масалалардан ташқари барча масалалар маҳаллий бошқарув органлар ваколатларига киритилиши ҳозирги замон маъмурий-ҳудудий тузилишнинг асосий ютуқларидандир. Эндиликда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш, хусусий мулкни турли кўринишларини ва шаклларини ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, истеъмол бозорини тўлдириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, кишиларнинг яшаш даражасини ва ҳаёт фаровонлигини ошириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маҳаллий-ҳудудий тузилмаларда хал этилиши лозим бўлади. Худди ана шундай жараённи оғишмай амалга ошириш Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг мустаҳкам асосларини яратиш ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг ҳуқуқий-иқтисодий мустақиллигини таъминлашга олиб келади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ Раҳбарий адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2003. – 40 б. 2. Каримов И. А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т. 1. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 364 б. 3. Каримов И. А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т. 2. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 380 б. 4. Каримов И. А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т. 3. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 366 б. 5. Каримов И. А. Бунёдкорлик йўлидан. Т. 4. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 394 б. Каримов И. А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. Т. 5. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – 384 б. 6. Каримов И. А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т. 6. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – 429 б. 7. Каримов И. А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7.  . Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар. 1. «Халқ депутатлари вилоят,туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни-Тошкент, “Ўзбекистон”,1999 й. 2. Ўзбекистон Республикаси маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни,Тошкент, “Адолат” 1995 йил. 3. «Ўзбекистон Республикасининг давлат муста қ иллиги асослари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қ онуни. 1991йил 31 августда қ абул қ илинган Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. 1991. №1. 246-модда. 4. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» Ўзбекис тон Рес п убликасини нг қонуни. 1993й 2 сентябрда қабул қилинган. 1997й. 30 августда, 1998й. 25 декабрда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Ўзбекистон Республи каси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1993. №9. 320-модда; Ўзбекис Махсус адабиётлар 1. М.Бойдадаев: «Ўзбекистонда давлат бошқаруви ташкилий тузилмаларининг аҳволи, ислоҳ қилиниши ва ривожланиш истиқболлари» Давлат ва ҳуқуқ. 2001. №3.9-12 бетлар. 2. У. Муҳаммедов: «Ҳокимиятлар бўлиниши ва қонун устуворлиги» Ҳаёт ва қонун.№6.2001й.10-11бетлар. 3. Г.Пиржанов «Парламент ислоҳоти ва конституциявий суд» Ҳаёт ва қонун №6. 2002й. 38-40 бетлар. 4. З.Шамуратова: «Ижроия ҳокимияти органлари» Ҳаёт ва қонун №3. 2003й. 54 бет. 5. Ж.Жумаев: «Маҳаллийчилик – ижтимоий хавфли иллат» Ҳаёт ва қонун №4. 2003й. 61-62 бетлар. 6. Г.Исмоилова: «Номарказлаштириш : жаҳон тажрибаси ва бугунги жараён» Ҳаёт ва қонун. №4. 2003й. 63-65 бетлар. 7. З.Исломов: «Демократик ҳуқуқий давлат асослари» Ҳаёт ва қонун.№4. 2003й.12-15 бетлар. 8. А.Т. Тўлаганов: «Давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ўз 20. Государственное устройство Российской Федерации: Учебное пособие. Екатеринбург, 1993. 21. Карапетян Л.М. Федеративное устройство и правовой статус народов. М.,1996. 150с. 22. Саломаткин А.С. Административно-территориальное устройство Рос - сийской Федерации: Вопросў теории и практики. М., 1995. 23. Синюков В.Н. О форме федерации в России Государство и право. 1993. №5. С. 28-35. 24. Федерация в зарубежных странах. М., 1993. 112 с.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha