Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Январь 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Деликвент хулқ. Асоциал шахс. Жиноятчи шахс психологияси

Купить
Деликвент хулқ. Асоциал шахс. Жиноятчи шахс психологияси РЕЖА: 1. Жиноятчи шахси тушунчаси. Жиноятчи шахсининг ўзига хос хусусиятлари. 2. Қонунбузарлик сабаблари ва уларнинг тавсифи. 3. Вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг индивидуал психологик хусусиятлари. Таянч тушунчалар: Жиноятчи шахси, қонунбузарлик, вояга етмаган ҳуқуқбузар, биологик шарт- шароитлар, асаб тизимининг қўзғалувчанлиги, психопатия, невростения, психофизиологик зўриқишлар, криминоген муҳим хислатлар, жиноий хулқ, жиноят мотивлари. Ҳар қандай жиноятга жуда кўп омиллар сабаб бўлади. Чезаре Ломброзо Жиноятчи шахси - жиноятчининг асосий интеллектуал- маънавий хислатлари, рухий ва жисмоний холатининг мажмуидир.  Ғаразли жиноятларни содир этувчи шахслар тоифаси (ўғрилик…..)  Зўравонлик жиноятларини содир этувчи шахслар тоифаси (номусга тегиш…….)  Қотиллик жиноятларини содир этувчи шахслар тоифаси (одам жонига қасд қилиш…….)  Террорчилик жиноятларини содир этувчи шахслар тоифаси (қўрқитиш, руҳан синдириш…)  Профессионал жиноятчиларнинг ўзига хос хусусиятлари (жиноятчиликни касб қилиб олган….) Жиноятчи шахснинг ички дунёсини англаш учун унинг ҳаётда тутган ўрни, атроф муҳитдаги воқелик, инсонлар, жамият, давлат, қонун, меҳнат ва ҳоказоларга муносабатини билиш лозим. Буни эса унинг эҳтиёжлари, маънавий йўналишлари ва фаолиятининг мотивларини ўрганмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас. Ҳар қандай жиноий фаолият кўп жиҳатдан жиноятчининг ўзига хос индивидуал- психологик хусусиятларига боғлиқ Жиноятчи шахсини психологик жиҳатдан ўрганишда уни ижтимоий муҳит билан ўзаро алоқадорликда таҳлил қилиш керак бўлади. Чунки жиноий хулқни шахс ёки муҳит эмас, балки айнан уларнинг ўзаро алоқаси юзага келтиради. “ Жиноятчи шахси” тушунчаси ўзига хос равишда жиноятчининг ижтимоий белгиларини ифодалайди, яъни шахснинг “ижтимоий қиёфаси”ни очиб беришга хизмат қилади Юридик психологиядаги асосий масалалардан бири, аввало, шахснинг мотивацион соҳаси ташқи муҳитдаги муайян омиллар билан ўзаро алоқадорликда ушбу шахс учун криминоген вазият яратиши мумкин бўлган ички шахсий шарт- шароитларни ажратиб олишдир. Шахснинг айнан жиноий ҳаракатни содир этиши ҳам ташқи вазият (объектив омил), ҳам ички (субъектив омил) мақсадлар билан боғлиқ. Жиноятчилик сабаблари мажмуидаги муҳим таркибий қисмлардан бири истеъмолнинг аҳолининг тўловга қобилиятли талабидан орқада қолиши билан боғлиқ бўлган ана шу истеъмол соҳаси иштирокчилари бўлмиш одамлар талабларининг қаноатлантирилмаслигидир. Таъкидлаш лозимки, тақчиллик жиноий фаолият билан шуғулланишга шарт-шароит яратувчи омиллардан бири ҳисобланади. Истеъмол соҳасидаги тақчиллик буюртма қотилликлар, террорчилик ҳаракатлари, фирибгарлик, одам савдоси, порахўрлик, коррупция, наркобизнесларнинг тарқалишига шароит яратади. Жиноят содир этган шахсни ўрганишда унда устунлик қилувчи, унинг қадриятлари, ҳаёт- фаолиятининг мазмуни, майллари ва қарашларини аниқлаш зарур. Чунки, жиноятчилар ўзларининг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларининг асл моҳиятини кўпроқ ёки камроқ даражада англаган ҳолда, ўзларини оқлайдиган мотивлар, баҳоналар тизимини ахтарадилар ва жиноий мақсадларига эришишларига халал берувчи қадриятларни рад этадилар. Ўз ҳаракатларини оқлаш мақсадида жавобгарликдан бўйин товлаш, ўзини руҳий жиҳатдан ҳимоялаш аксарият жиноятчиларга хос бўлган психологик хусусиятдир. Олдиндан режалаштирилган ва содир этилган жиноятни оқлаш турли усуллар билан амалга оширилади:  – жиноят қурбонининг айбдорлигини бўрттириб кўрсатиш;  – ижтимоий ва ҳуқуқий нормаларни ғайриижтимоий гуруҳлар (банда, ўғрилар тўдаси)нинг қоидаларига қарши қўйиб қадрсизлантириш;  – жавобгарликни бошқаларнинг гарданига қўйиш, юзага келган вазият билан ўзини оқлаш ва ш.к. Жиноят мотивлари жиноятчининг шахсий салбий хислатлари – ғараз, кек сақлаш, рашк, шуҳратпарастлик, ёлғон қарашлар тизими (бурч, ўртоқлик каби хислатларни нотўғри тушуниш) орқали шаклланади. Аксарият жиноятчилар кўп нарсага даъвогар бўладилар, аммо буни амалга ошириш имкониятлари жуда кам бўлади. Ушбу ҳолат деярли барча жиноятчиларнинг ички шахсий низолари асосида юзага келади. Кўпчилик ҳолатларда жиноятчи шахсларнинг қадриятлар ва нормалар тизими бузилганини, яъни воқеликни нотўғри идрок этишини кузатиш мумкин. Уларнинг хулқини бир дақиқалик, муайян вазият билан боғлиқ майллар, энг қуйи даражадаги эҳтиёжлар эгаллаб туради. Жиноят содир этган шахсларнинг эҳтиёжлари асосан қуйидаги хусусиятларга эга: – эҳтиёжларнинг торлиги, чекланганлиги, моддий-утилитар характерга эга эканлиги; – ижтимоий зарур эҳтиёжларнинг (меҳнат, ахлоқий хулққа бўлган эҳтиёжларнинг) ривожланмаганлиги; – шакли бузилган, ўртача стандартдан ва қондиришнинг қонуний имкониятларидан ортиқ бўлган эҳтиёжлар; – бузилган эҳтиёжлар. Аксарият ҳуқуқбузар шахсларда истеъмолчилик гипертрофияси мавжуддир. Истеъмолчилик гипертрофияси бу - талон- тарожлик, порахўрлик, ўғрилик, талончилик ва босқинчиликнинг асосий шарт- шароитларидан бири. Аксарият одамларнинг ижтимоий бузилиши уларнинг яратувчилик хислатларининг буюмларга эгалик борасида устунлик қилувчи ҳис-туйғулари томонидан сиқиб чиқарилишида кўринади. Уларда «жамғариш инстинкти» чегарага эга бўлмайди. Фалокат тўпланадиган буюмларда эмас, балки истеъмолчи одам ишлаб чиқарувчи шахс сифатида пассив бўлиб қолиши, ғайриижтимоий, сўнгра эса одатда жамиятга қарши (фирибгар, порахўр, мансабни суиистеъмол қилувчи) бўлиб қолишидадир. Ҳар қандай жиноят жиноятчи шахсининг эҳтиёжи, манфаат ёки қарашлари билан муайян тарзда боғлиқ бўлади. Баъзи жиноятлар одатдаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ. Улар онг ости ва ярим автомат хусусиятига эга бўлиб, жавобгарликни бекор қилмайди, зеро шаклланиши жараёнида тўлиқ онгли назорат босқичидан ўтган бўлади. Жиноятчи шахсининг тузилиши, албатта, жиноятнинг дастлабки сабаби эмас. Унинг дастлабки сабабини жиноятчининг шаклланиш шарт-шароитлари ташкил қилади. Жиноятчи шахснинг типологиясида уч даражани фарқлаш лозим: 1) жиноятчининг умумий типи; 2) муайян тоифадаги жиноятчи шахс; 3) муайян турдаги жиноятчи шахс. Бу даражалар бир-бири билан умумийлик, махсуслик ва яккалик каби муносабатда бўлади. Жиноятчидаги типик хусусиятнинг мезони, аввало, унинг ижтимоий хавфлилик даражаси, ғайриижтимоий бузилганлик меъёридир. Ушбу мезонга кўра жиноятчиларнинг уч типини ажратиш мумкин: – ғайриижтимоий (ашаддий); – ноижтимоий (камроқ ашаддий); – руҳий бошқарув нуқсонлари бўлган жиноятчи шахс типи (тасодифий). Ашаддий жиноятчилар қадриятлари ва мўлжалларининг йўналиши мазмунига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратилади. Ғайриижтимоий ғаразли йўналишдаги жиноятчилар . Жиноятчиларнинг бу гуруҳи жамиятнинг моддий бойликларига, сарфланган меҳнат миқдори ва сифатига кўра тақсимланишига тажовуз қилади. Бундай жиноятчиларни куйидаги тўртта кичик гуруҳга ажратиш мумкин: а) хўжалик соҳасида жиноят содир этувчи (товарларни сохталаштириш, солиқ тўлашдан, лицензия олишдан бўйин товлаш ва ҳ.к.) жиноятчилар; б) хизмат вазифасини суиистеъмол қилувчи (хизмат лавози-мини суиистеъмол қилиш, мижозларни алдаш, пора сўраш орқали талон- торож қилишлар) жиноятчилар; в) ўғрилар – мулкни яширинча талон-торож қилиш билан боғлиқ тажовузлар қилувчи шахслар (ўғриликлар); г) фирибгарлар (ҳужжатларни қалбакилаштириш, алдаб товламач Ғайриижтимоий ғараз ва зўравонлик йўналишидаги жиноятчилар – шахсга нисбатан зўравонлик қилиш билан ғаразли тажовузлар қилувчи шахслар (зўрлик билан товламачилик қилиш, талончилик, босқинчилик ҳужумлари ва ҳоказо). Инсонийликка зид, тажовузкорона йўналишдаги жиноятчилар – бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва шахсий қадр- қимматига менсимай муносабатда бўладиган шахслар. Бу гуруҳда ҳам қуйидаги тўртта кичик гуруҳ мавжуд: а) безорилар; б) ашаддий безорилар; в) ҳақорат ва туҳмат орқали шахснинг шаъни ва қадр-қимматига зиён етказувчи шахслар; г) шахсга қарши тажовузкорона зўравонлик ҳаракатлари – қотиллик, номусга тегиш, баданга оғир шикаст етказиш жиноятларини содир этувчи шахслар. Эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этадиган жиноятчилар типини тўрт турга ажратиш мумкин: – бепарволик, ҳаракатсизлик натижасида жиноятга йўл қўядиган шахслар; – ўзига ҳаддан ташқари ишониш натижасида жиноят содир этадиган шахслар; – кучли руҳий ҳаяжон (аффект ҳолати) натижасида ва бошқа шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатларига жавобан жиноят содир этадиган шахслар; – вазиятга мослаша олмагани боис жиноят содир этадиган шахслар. Тарбияланиш шароитини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, қотиллик жиноятлари учун ҳукм қилинганлар бир ярим баравар кўп ҳолларда носоғлом шароитларда тарбияланганлар. Болаликда уларнинг 20 %га яқини ота-онасиз, 1/3 қисми тўлиқсиз оилада, айни вақтда 9 % онасиз, 75 % отасиз ўсган. Ҳар бешинчи ҳолатда оиланинг тўлиқсизлиги ота-онанинг судланганлиги билан боғлиқ бўлган. Энг криминоген омил – бу онанинг судланганлигидир. Г.Айзенк сўровномаси асосида террорчи шахснинг индиви дуал психологик хусусиятлари, яъни темпераменти ўрганилганда террорчилик актларининг 46 % ини холериклар, 32 % ини сангвиниклар, 12 % ини меланхоликлар, 10 % ини флегматиклар содир этганлиги кузатилган. ХУЛОСА Инсоният тараққиёти давомида жиноятчиликни олдини олиш, уни содир этганидан кўра ҳар томонлама устун эканлиги кузатилган. Ҳозирги кунда ҳам жиноятларининг олдини олиш уларни содир этган шахсларни жазолаш орқали жиноятчиликка қарши курашдан кўра ҳар томонлама яхшидир. Бу борада машҳур француз мутафаккири Шарль Луи Монтесье ўзининг “Қонун руҳи ҳақида”ги фалсафий -ҳуқуқий асарида шундай фикр билдирган: “Ақлли қонун чиқарувчи жиноят учун жазо бериш ҳақида эмас, жиноятларининг олдини олиш ҳақида қайғуради, яъни у жиноят учун жазолашга эмас, балки ахлоқни яхшилашга ҳаракат қилади”. «…Ҳалол меҳнат қилиш, ўз билими, куч -ғайрати ва ижобий қобилиятини сарфлаш учун барқарор шарт-шароит бўлишини истайдиган, фарзандлари ва яқин кишилари келажакда ҳам демократик, фуқаролик жамиятида цивилиза циялашган бозор муносабатларининг самараларидан тўла- тўкис фойдаланишни орзу қиладиган ҳар бир фуқаро, жиноятчилик ва коррупция йўлига ўз вақтида зарур тўсиқ қўйилмаса, бу иллатлар қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши англаб етмоғи лозим» Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев: Жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳар қандай жиноятга адолатли баҳо беришга қаратилган ишларимиз кескин кучайтирилади. 2-топшириқ Полицияга қилинган қўнғироқдан сўнг 10 дақиқа ўтгач, инспектор Смит ходиса юз берган жойга етиб келган эди. У ерда йўл полициясининг вакиллари ва ўзини ўлдирилган ва жасади уйнинг меҳмонхонасида ётган мистер Кларкнинго қўшниси мистер Жонсон деб танитган одам бор эди. Хўш, мистер Жонсон, сиз қотиллик ҳақида нималарни хабар бера оласиз? Биласизми, жаноб инспектор, тахминан 25 дақиқа аввал шахардан қайтдим, у ерга ул-бул нарса харид қилиш учун борган эдим. Машинамда уйга етиб келиб дарвозани очдим ва ҳовлига кирдим. Сўнгра харид қилинган нарсаларни машинадан олиб, уйга олиб кирдим, шундан кейин машинани гаражга киритиб қўйдим ва носозлашган карбюраторни ювишга отландим. Шу пайтда дахшатли қичқириқ, кетидан эса отилган ўқ овози эшитилди. Бу ҳодиса соат 12 да юз берди, ишонч билан шу Адабиётлар: 1. Ҳуқуқшунослик фаолияти психологияси. Умаров Б. ва Қодиров У. – Т: Янги аср авлоди. 2005. 2. Касбий психология. Маърузалар курси. Р.Х.Душанов ва Ё.А.Фарфиев. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2010. - 302 б. 3. Махсудова М.А. Юридик психология. Наманган - 2007 йил. 4. Душанов Р.X. Жиноятчи шахс психологияси. Ўқув қўлланма. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011. - 72 б. 5. Глазырин Ф.В. Психология следственных действий. Волгоград, 2003 6. 9. David J. Linden . The Compass of Pleasure. Penguin Books; Reprint edition (April 24, 2012). - 240 pages 7. 10. Erik Du Plessis . The Branded Mind: What Neuroscience Really tells us about the Puzzle of the Brain and the Brand Hardcover – March 15, 2011.- 272 pages. 8. 11. Lee Ross , Richard Nisbett , Malcolm Gla ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ МАШҚ№1 Темир йул вагонининг купесида йўловчилардан бирининг катта микдорда пули бўлган хамёнини ўғирлашибди. Ўғри унинг ҳамроҳларидан бири эканлиги равшан эди. Улардан бири - ёши улуғ пенсионер, иккинчиси - хеч қачон обрўсига доғ туширмаган ҳисобчи, учинчиси эса бир неча бор судланган жиноятчи (рецидивист). Уларнинг фамилиялари: Смирнов, Дементьев, Борисов. Сўроқ қилинганлардан ҳар бири ишнинг мазмуни бўйича муҳим икки фикрни айтдилар: Борисов: “Мен ҳамённи олганим йўқ. Дементьевнинг ҳам бунга алоқаси йўқ”. Дементьев: “Борисов хамённи олгани йўқ, Буни Смирнов қилди”. Смирнов: “Мен бу ишни қилмадим. Ҳамённи Борисов ўғирлади”. Шундан кейинги тергов натижасида пенсионер иккала ҳолда ҳам тўғри гапиргани, рецедивист иккала ҳолда ҳам ёлғон гапиргани, ҳисобчи битта ҳолда тўғри, бошқа ҳолда эса ёл
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha