Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 48.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Диний ва анъанавий ҳуқуқий оилалар

Купить
Мавзу: Диний ва анъанавий ҳуқуқий оилалар Режа: I. Кириш. II. Асосий қисм. 1) Ислом ҳуқуқий оиласи. 2) Эрон Ислом Республикасининг замонавий ҳуқуқий тизими. 3) Ҳиндистон ҳуқуқий тизими. III. Хулоса. IV. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. Кириш. Маълумки, ислом дини арабларнинг катта ижтимоий тараққиёт йўлидан илгарилаб боришда муайян бир тарихий зарурият сифатида вужудга келган. Ал- Ислом ёки Ислом дегани “Оллоҳга ўзини бахшида этган”, “художўй”, “итоаткор” деган маъноларни англатади. Ислом ўзидан аввал шаклланган дунё динлари-зардуштийлик, христианлик ва иудизм динларининг бевосита таъсирида шакллангани, шубҳасиз. Унинг қонун-қоидаларида, асосан арабларнинг аввалдан мавжуд бўлиб келган урф-одатлари, қоидалари ва қонунлари ўз аксини топган. Ислом ҳақида гап борганда, биз энг аввало унинг таг илдизларига етиб боришимиз, ёлғон таълимотларнинг бутун сохтакорлигини фош этишимиз керак бўлади. Хусусан “ислом ва ҳокимият”, “ислом ва ҳуқуқ” сингари ҳозирги замон сиёсий-иқтисодий ва ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишимиз демократик институтларга эътибор қаратиш билан бирга, ўз Конституцияларида давлат вакиллик органларига Исломни тан олмайдиганлар сайланмаслиги белгилаб қўйилган. Худди шунингдек, бу давлатларнинг сиёсий фаолиятида Исломни асосий манба ва мафкура деб тан олмайдиган партияларга ҳам рухсат берилмаган. Айримларида мусулмон уламоларининг кенгаши бўлиб, улар давлат қабул қиладиган қонунлар ва уларга тенглаштирилган актларни ислом манбаларига тўғри келишлигини кузатиб боради. 1 Биз мусулмон ҳуқуқий оилалари мавзусини танлашимиздан мақсад, айнан шу мавзу орқали ислом ҳуқуқий тизими ҳақида, ҳозирги глобаллашаётган дунёда жадаллашиб бораётган Исломнинг баъзи бир давлатлардаги роли ва ўрни ҳақида маълумот бермоқчимиз ва ушбу давлатларнинг характерли хусусиятларини очиб бермоқчимиз. Ислом ҳуқуқий оила Араб халифалигининг ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳуқуқий тизими– мусулмон ҳуқуқи 7-10 асрлар мобайнида пайдо бўлиб, ислом динининг манбалари бўлмиш Қуръони Карим, сунна, ижмо ҳамда қиёс асосида шаклланган. Мусулмон ҳуқуқи – шариат ўрта асрлардаги Шарқ цивилизациясининг катта ходисаси ҳисобланади. Унинг ривожланиш жараёни араб давлатчилигининг 7 аср бошида, яъни Муҳаммад салоллоҳу алайҳи вассаллам даврида кичик диний жамоадан 8-10 асрларда йирик империялардан бирига ўсиб ўтиши жараёни билан чамбарчас боғлиқ. Мусулмон ҳуқуқи ўзидан олдинги Шарқ ҳуқуқий маданиятининг кўпгина элементларини, жумладан, исломга қадар Арабистонда ва араблар томонидан босиб олинган худудларда ҳаракатда бўлган ҳуқуқий одатлар ва анъаналарни ҳам ўзида акс эттирди. Мусулмон ҳуқуқий тизими Осиё ва Африка давлатла пайғамбар орқали одамларга етказилган. Бу ҳуқуқ ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини ўз ичига қамраб олади. Ислом таълимоти бўйича диний қоидалар ягона Оллоҳ томонидан ўрнатилган тартиб ва қонунларнинг бир қисми бўлиб, улар билан бутун дунё бошқарилади. Айниқса дастлабки вақтларда умуман шариат ва хусусан фиқҳ ўзида фақат ҳуқуқий қоидаларни акс эттирибгина қолмай, диний таълимот ва аҳлоқни ҳам мужассам этган. Шариатда дин, аҳлоқ ва ҳуқуқнинг бундай қўшилиб кетганлиги, бир-биридан ажралмаганлиги, бўлинмаганлиги ўзига хос ифодасини шундан топган эдики, унинг қоидалари бир томондан инсон билан инсон орасидаги ижтимоий (муомалат) муносабатларини тартибга солган, иккинчи томондан эса мусулмонларнинг Оллоҳ билан (ибодат) муносабаиларини белгилаган. Юқорида таъкидлаганимиздек, исломда инсонлар орас Ҳуқуқнинг ислом илоҳиёти билан боғлиқлиги шундан иборатки, шариатда ҳар бир мусулмон томонидан содир этилиши лозим бўлган ёки мумкин бўлмаган ҳатти-ҳаракатларнинг аниқ кўрсатиб қўйилганлигида ўз ифодасини топган. “Шариатда барча ҳаракатлар дастлаб икки турга – ҳаром ва ҳалолга ажратилган. Кейинчалик шариат шаклланиб тугалланган даврда бешта тоифа ҳаракатлар вужудга келган. Булар: фарз – бажарилиши қатъий-мажбурий ҳисобланган ҳатта-ҳаракатлар; мандуб (суннат) – мажбурий эмас, лекин маъқул, лозим деб ҳисобланган нормалар; мубоҳ – ихтиёрий нормалар; макруҳ – номаъқул нормалар; ҳаром – қатъий равишда таъқиқланган ҳатта-ҳаракатлар.” 4 Булар ҳам ҳуқуқий, ҳам ахлоқий-диний мазмунга эга бўлиб, мажбурловчи, тавсия қилувчи, йўл қўювчи, лекин жазо қўлланилмайдиган, таъқиқловчи ва жвзога лойиқ (мустаҳ вужудга келган мусулмон ҳуқуқи халифаликнинг чегаралари кенгая бориши билан кўпдан-кўп янги худудларга тарқалган. Мусулмон ҳуқуқининг яхлит, бир бутун ҳуқуқий тизим сифатида майдонга чиқиши унинг ғарбий Европа мамлакатлари ҳуқуқидан фарқ қилувчи муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Мусулмон ҳуқуқининг асосий манбалари деб Қуръон ва Сунна тан олинади. Уларда, мусулмон ҳуқуқини юридик маънодаги мазмунини белгиловчи диний эътиқод асослари кўрсатилган. Мусулмон ҳуқуқининг норматив мазмунининг анализи шуни кўрсатадики, юридик нормалар исломга худди диний норматив кўрсатмалар тизимидек асосланган, лекин ҳаммаси ҳам эмас. Фақат қуръон ёки суннага таянадиган камдан – кам одаб аҳлоқ қоидаларигина дин билан боғлиқ. Булар оила никоҳ муносабатларининг бир томони, мерос муносабатлари, бир нечта жиноят 19 асрлда мусулмон ҳуқуқи мавқеида кескин ўзгаришлар рўй берди. Ва ривожланган давлатларда у ўз ўрнини қонунчилика бўшатиб берди. 20 асрнинг бошига келиб фақат Араб Яримороли ва Форс кўрфази давлатларида мусулмон ҳуқуқи ўз ўрнини сақлаб қолди. Энг ривожланган араб давлатларининг ҳуқуқий тизимлари икки намунага асосан яратилди: рамон – олмон (француз) – Миср, Сурия, Ливан ва англо–саксон – Ироқ, Судан. Мусулмон ҳуқуқи бу ерда оила-никоҳ мерос ва бошқа муносабатларни тартибга солиш билан чегараланди. Ҳозирги пайтда бирорта ҳам кўрсатлган давлатларда мусулмон ҳуқуқи ягона ҳуқуқ деб ҳисобланмайди. Шу вақтнинг ўзида биронта ҳам мусулмон давлатида у ҳаракат қилаётган ҳуқуқий нормалар тизими сифатида ўз ўрнини сақлаб қолмаган. Фақат Туркияда 20 йилларда мусулмон ҳуқуқи ҳамма соҳаларда Ғарбий Евро Агар Саудия Арабистонида мусулмон ҳуқуқи ҳуқуқнинг бош манбаи сифатида ўз ўрнини ҳеч қачон бўшатмаган бўлса, Эронда у шоҳ режими ағдарилгандан кейин яна ўз ўрнини эгаллади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Эрон ва Саудия Арабистонида мусулмон контроли ва назоратини амалга оширувчи махсус муассаса фаолият юритади. У савдо қоидаларидан, ижтимоий тартибдан четга чиққанлиги учун қаттиқ жазо тайинлаши мумкин. Иккинчи гуруҳни мусулмон ҳуқуқини биринчи гуруҳдагидек қўлланилмаса ҳам ҳалиям юқори мавқега эга бўлган Ливия, Покистон, Судан ҳуқуқий тизими ташқил қилади. Биринчи навбатда мусулмон ҳуқуқи бу давлатларда давлат механизмига катта таъсир ўтказади. Масалан, Ливияда 1970 йилада асосий Конституция ўрнига Қуръон “жамият қонуни” деб эълон қилинган. Яна бир катта гуруҳни кўпчилик араб давлатлари ҳуқуқий т мусулмон ҳуқуқи қаралади. Шу билан у ҳуқуқий мафкура ва ҳуқуқий психология орқали Шарқ давлатларининг ҳуқуқий тараққиётига таъсир ўтказади. Шунинг учун бир қатор давлатдарда мусулмон ҳуқуқи нормаларини аниқлаштириш ва қонунчиликда ёритишга йўл олинган. Масалан, Эрон, Покистон, Ливия, Суданда унинг ҳаракат доираси ўз ичига фақат “шахсий мақом” эмас, балки жиноят ҳуқуқи ва жараёнини, молия-иқтисодий муносабатлари ва ҳаттоки, давлат ҳуқуқи институтларини қамраб олган. 45 афро-осиё давлатларининг (Мароккодан Индонезиягача) ҳуқуқий тизимлари ҳам мусулмон ҳуқуқий тизимига киради. Айниқса 33таси мусулмон давлати деб ҳисобланади(Эрон, Афғонистон, Туркия, Араб шарқи давлатлари, жанубий, жанубий-шимолий Осиё ва Африка давлатлари). Бу ерда аҳолининг 80 фоизи мусулмон ҳисобланади, ислом эса Конституци Шарқий Осиёдаги қатор мамлакатларга ҳам кириб борган. Исломнинг бунчалик шиддат билан тарқалиши унда маҳаллий хусусиятларнинг намоён бўлишига олиб келган. Натижада баъзи бир ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда турли ҳил ёндашувлар, қарама-қаршиликлар юзага келган. Ва охир-оқибат Исломда турли хил оқимлар ва мазҳаблар пайдо бўлган. Исломда 7 асрнинг иккинчи яримида учта асосий йўналиш пайдо бўлган бўлган. Булар Суннийлар, Шиалар, Хорижийлардир. Суннийлик энг катта йўналиш бўлиб, унда ихтилофлар кам бўлган. Шунинг учун суннийликдан ўрта асрларда ҳеч қандай секталар ажралиб чиқмаган. Хозирги кунда дунёда барча мусулмонларни қарийиб 92.5 фоизи суннийлар ҳисобланади. Суннийлик йўналиши “аҳли сунна вал жамоа” деб аталади ва тўртта фикҳий: ҳанафий, шофиъий, моликий, ҳанбалий ва иккита ақидавий: ашъар келган ҳамда Хуросон ва Мувороуннахрда кенг ёйилган. Бурхониддин Марғулонийнинг “Ҳидоя” асари бу мазҳабнинг асосий манбаси ҳисобланади. Суннийлик йўналишига мансуб бўлган мусулмонларнинг 3/1 қисми шу мазҳабга киради. Бу мазҳаб Африканинг айрим мамлакатларида, Туркия Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Афғонистон, Хитой мусулмонлари орасида кенг тарқалган. Унинг кенг тарқалишига сабаб ҳанафия қонунлари мослашувчан бўлган ҳамда ҳалқларнинг маҳаллий одатларини эътиборга олган. Биз юқорида таъкидлаюб ўтган давлатларда ҳанафия мазҳаби қонунлари ҳозирги даврда ҳам ўз таъсирини сақлаб қолган. Шофиъия мазҳаби ҳам суннийликда асосий мазҳаблардан бири бўлиб, унга Абу Абдулло Муҳаммад Ибн Идрис аш-Шофиъий (767-820йиллар) асос солган. Бу мазҳаб Сурия ва Мисрда шаклланган ҳамда кейинчалик яқин Шарқ мамлака секинлик билан 12 асрдагина маълум бир шарт – шароитлар туфайли мустақил мазҳаба айланган ҳамбалия издошлари 10 асрда Эронда, 11 асрдан 15 асргача Сурия ва Фаластинда кўплаб учраган. Кейинчалик ҳанбалия мазҳаби сусайиб борган. 18 асрда пайдо бўлган ваххобийлар ханбалия тарафдорлари бўлиб чиққан. 20 асрнинг 20 йилларида ваххобийлар Саудия Арабистонида ҳокимиятни қўлга киритганларидан кейин у ерда ҳамбалия қонунларини амалга киритганлар. Саудия арабистонида ҳозиргача ҳам бу қонунлар амалда. Исломда иккинчи йўналиш шиалик бўлиб, у суннийликка нисбатан опазицияда турган ҳамда ундан бир неча секталар ажралиб чиққан. Ўрта асрларда йўқолиб кетган қарматлар, ҳашшошийлар, ҳозиргача мавжуд бўлган имомийлар, исмоилийлар, друзлар, зайдилар, нусайрийлар (алавийлар), янги даврда пайдо бўлган бобийлар, б . Баъзи урф-одатлар ва маросимларда, шариат нормаларида ҳам шиалик билан суннийлик ўртасида маълум тафовутлар бор- деб таъкидлайди, юридик фанлар номзоди Ҳ.Муҳаммедов. Бу шунда кўринадики, шиалар суннийлар каби Макка ва Мадинани муқаддас деб ҳисоблашлари билан бирга, имом Ҳусайнга мотам тутадилар, «шахсей-вахсей» деб ном олган мотам юришлари ўтказадилар ва ҳокозо. Шиалик мазҳаби ҳозирги вақтда Эронда ҳукмрон эътиқод ҳисобланади. Ироқ, Афғонистон, Ҳиндистонда ва Покистонда хам шиалар бор. Бундан ташқари МДҲ худудида, Озарбайжон ва Тожикистонда диндорлар орасида сақланиб келмоқда. Хорижийлар оқими халифа Али билан уммавийлар ўртасидаги кураш давомида 7 асрнинг иккинчи ярми бошларида вужудга келган. Ўша даврда халифа Али уммавийлар билан музокара олиб боришга к ў нган. Бу ҳол Али тарафдорлари Мусулмон ҳуқуқи манбалари Мусулмон ҳуқуқи асосида тўртта манба туради. Биринчи манба бўлиб бу Муҳаммад Пайғамбарга Оллоҳ томонидан нозил қилинган ислом динининг муқаддас китоби Қуръони Карим хисобланади. Қуръон асосан диний, ахлокий масалаларга тегишли ва ниҳоятда умумий тусга эга бўлган қоидалар мажмуидир. Қуръонда ислом ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқ ва ахлоқ меъёрлари, инсон учун фойдали бўлган, ҳар бир замонга туғри келадиган ҳикматли ҳукмлар ёзилган. Қуръони Каримнинг асосий мақсади кўпхудоликка барҳам бериш ва якка худоликни тарғиб қилишдир. Қуръони Карим 30 пора, 114 сура, 6236 оятдан иборат бўлиб, оятларнинг 63 фоизини(4780) Маккада, 37 фоизини(1456) Мадинада нозил бўлган оятлар ташқил этади. Қуръонда фиқҳий-ҳуқуқий масалаларга кўпинча умумий ёндашилади ва айрим масалалар бат Сижистонийнинг ҳадислар тўплами, Муҳаммад ат-Термизийнинг «ал-Жомеъ ал-Кабир» китоби ва Ан-Нисонийнинг «Сунна» китобидир. Исломшунос тадқиқотчи олимлар суннани икки хилга бўлиб ўрганадилар: 1. Агар бирор иш қилмоқчи булса, Оллоҳ томонидан ўша ишга тегишли фикр Пайғамбарга ваҳий орқали билдирилади, ваҳйи-ҳафий. Пайғамбаримиз эса уни ўз сўзлари орқали баён этадилар. Бунинг Қуръон оятларидан фарқи шундаки, Қуръон оятларининг мазмуни ҳам, ибораси ҳам Оллоҳ томонидан жаброил орқали юборилган. 2. Агар мусулмонлар ҳаётига тегишли бирон-бир янгилик киритилиши зарурияти сезилсада, аммо уни ҳал қилиш учун Пайғамбарга ваҳий келмаса, бунда Пайғамбарга масалани ўз шахсий фикри асосида ечиш учун рухсат берилган ҳисобланади. Ана шундай холатда Пайғамбаримиз ижтиҳод қилиб, саҳобалар билан кенгаш ўтказиб, яъни мустақил равишда диний-ақидавий масалалар бўйича хулоса бера оладиган ва ҳукм чиқара оладиган шахс. Суннийларда диний ҳуқуқ мазҳабларининг асосчилари, шиаларда юқори мартабали руҳонийлар ва диний ҳуқуқшунослар мужтаҳид деб юритилади. «Усулул фиқҳ» китобининг муаллифи мисрлик олим Абдулваҳоб Халлоф ижмога қуйидагича таъриф берган, яъни, «Ижмонинг луғавий маъноси «қасд қилмоқ»дир. Мужтаҳидларнинг бир ҳукмга қилган иттифоқига «ижмо» дейилишининг боиси-мазкур ҳукмнинг шаръий (қонуний) ҳукм деб қасд қилишларидадир. Усул уламолари истилоҳида эса, ижмонинг таърифи бундайдир: Мусулмонлардан бўлган мужтаҳидларнинг Расулуллоҳ Саллоллоҳу алайҳи вассаллам вафотларидан сўнг бирор даврда, шаръий ҳукмга қилган иттифоқига ижмоъ дейилади». Ҳукм ижмоъ бўлиши учун унга тўртта шарт қуйилган: биринчидан, берилмаган бирор ҳуқуқий масала улардаги шунга ўхшаш масала бўйича берилган кўрсатмага таққослаш йўли билан шархланади. Қиёснинг мусулмон ҳуқуқининг тўртинчи манбаи сифатида эътироф этилиши ҳадисга бориб тақалади. Унда айтилишича Муҳаммад (с.а.в) бир куни ўз саҳобаларидан бири Муоз ибни Жабал разийоллоҳу анҳуни Яманга диндан таълим беришга юбораётганида унинг одил судловни амалга оширишида нималарга таянишини сўрайди. У қуйидагича жавоб беради: «Аллоҳнинг китоби билан. Агар ундан топмасам, Аллоҳ расулининг суннати билан. Агар ундан ҳам топмасам, ижтиҳод қиламан ва ижтиҳодда нуқсонга йўл қуймасликка ҳаракат қиламан». Пайғамбар (с.а.в) бундай фикрни маъқуллаган эканлар. Ижтиҳод арабча интилиш, ғайрат қилиш сўзидан олинган бўлиб, диний ва ҳуқуқий масалалари бўйича мустақил фикр юритиш принцип Ва ниҳоят мусулмон ҳуқуқининг шариатдан келиб чиқадиган яна бир манбаи халифаларнинг фармон ва фармойишлари ҳисобланади. Кейинчалик бошқа мусулмон давлатларида қонунчилик фаолиятининг ривожланиши билан ҳуқуқ манбаи сифатида қонунлар вужудга келиб, уларнинг аҳамияти тобора ошиб борган. Қонунлар шариат қоидаларига зид келмаслиги керак эди. Улар шариатни, аввало давлат органларининг фаолиятини тартибга солувчи ва давлат ҳокимиятининг аҳоли билан маъмурий ҳуқуқий муносабатларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилган. Ислом дунёсида қонунлар тизимини тартибга солиш Усмонийлар империясида Султон Сулаймон Қонуний (1520-1566 йиллар) даврида бошланди. Уша давр шайхул-исломи буюк фақиҳ Имодий Мухаммад Абу Сууд Афанди кенг кўламли фаолият олиб бориб, Султон Сулаймоннинг энг машҳур қонунномаси (қонунл мажбурият ҳуқуқи соҳаларида мусулмон-ҳуқуқий нормалари мажмуи, яъни фуқоролик кодексини яратишга қаратилган уриниш эди. Аммо оила ва мерос ҳуқуқи кодекслаштирилмаган. Бундай қадам қуйишга мулкка ва мажбуриятларга тегишли низоларни кўриб чиқишга эндигина ваколат олган дунёвий судлар қонунларининг урта асрлар мажмуига таяна олмасликлари заруриятидан келиб чиққанлиги сабаб бўлган. Шариат қоидалари биринчи марта Европа методида параграфлар шаклига келтирилган ва давлатнинг рухсати билан амалга оширилган. Ал-мажалла қонуни Туркияда 20 асрнинг 20 йиллари ўртасигача Мустафо Камол Отатурк инқилобигача бўлган даврда қулланилган, бошқа бир қанча араб мамлакатларида эса 20 асрнинг ўрталаригача амалда бўлган. Хозирги вақтда у деярли ҳеч қайси мамлакатда амалда эмас, аммо нима бўлганда ҳам у ислом ҳуқу моликий мазҳабининг соф ислом ҳуқуқи аста-секин Жазоир мусулмонлари ҳуқуқига айланган. 1876 йилда Мисрда роман, қисман француз намунаси бўйича фуқоролик кодекси тузилган. Ўша даврда Мисрда савдо кодекси ҳам қабул қилинган. Дастлаб ушбу кодексларга аралаш судлар амал қилган. Аралаш судларда мисрликлар билан бошқа мамлакат фуқоролари ўртасидаги даъволар кўриб чиқилган. 1883 йилда ушбу кодекслар мисрликлар ўртасидаги низоларни ҳал қилишда ҳам фойдаланила бошланган. Кейинчалик Иордания ва Қувайтда ҳам романа-олмон намунасидаги фуқоролик кодекслари қабул қилинган. Ушбу кодексларнинг мулкчилик ва мажбурият нормаларига ҳеч бир ўхшаш томони йўқ эди. Бироқ кодекслар сўзнинг кенг маъносида на оила ҳуқуқи, на шахсий мақом масалаларига дахл қилмас эди,-деб изоҳлайди профессор А.Саидов. 1917 йилда охир мусулмон одатларидан воз кечган. Бироқ аҳолининг уни қабул қилиши қийин кечган. Шу туфайли қонунчиқарувчи ва суд амалиёти томонидан бу қонун қайта ишлаб чиқилган. Давлатларда қабул қилинган янги қонунлар эски моддий нормалар билан уйғунлашиб кетган ва уларни инкор этмаган. Масалан, Мисрда Қуръонда рухсат берилганидек, вояга етмаганларни никоҳи таъқиқланмаган, бироқ янги процессуал қонунга мувофиқ, судлар оилавий ишлар бўйича вояга етмаганларнинг никоҳи томонлар муайян ёшга иўлганларидан кейин рўйхатдан ўтказилади деган, қарор чиқаришлари мумкин бўлган. Яна бир бошқа принцип каттароқ амалий аҳамиятга эга бўлган дейди, профессор А.Саидов. у ҳам бўлса, агар ислом ҳуқуқий мактабларининг нуқтаи- назари бир-биридан фарқ қилса, қонун чиқарувчи расмий ҳуқуқдан келиб чиқиб, судьяларга қайси нуқтаи- Эрон Ислом Республикасининг замонавий ҳуқуқий тизими. Эроннинг замонавий ҳуқуқий тизими аралаш характерга эга бўлиб, 20 аср давомида унда романа-олмон ва мусулмон ҳуқуқий тизими элементлари турли даражада ўзаро муносабатда булган. Эронда ҳуқуқ тизимининг “ғарблаштириш” 1906 йилда Франция ва Белгия Кнституциялари асосида ишлаб чиқилган Конституциядан бошланиб, унинг асосида кейинчалик соҳавий кодекслар (Жиноят кодекси, Фуқоролик кодекси ва Фуқоролик процессуал кодекси) қабул қилинди. Буларга ҳам француз намуналари асос бўлган. Бу ислоҳотлар натижасида (1920-1930 йилларда) мусулмон ҳуқуқининг асоси бўлмиш фиқҳ ўз аҳамиятини қисман йўқотди ва унинг таъсир доираси фақатгина вақф мулклари ва шахснинг ҳуқуқий мақоми доирасида сақланиб қолди. Эронни ғарблаштиришнинг янги шарти 1960-1970 йилларда ўтказди. У давлатнинг ҳуқуқий тизимида жамиятнинг барча соҳаларини ислом нормаларига мослаштириб, етакчи ролни ўйнайди. Эрон ҳуқуқий тизимининг асосий манбаси қонун ҳисобланади. Эрон Конституциясининг 4-моддасида “ишлаб чиқиладиган фуқоролик, жиноят, молиявий, маъмурий, маданий, ҳарбий, сиёсий ва бошқа қонунлар ислом нормаларига асосланиши керак”лиги таъкидлаб ўтилиб, бу норма Конституциянинг бошқа нормаларига нисбатан устунликка эга ва улар негизини ташкил этади. Қонунчиликнинг ислом нормаларига мослиги Конституция ва ислом нормаларини қўриқлаш Кенгашининг фақиҳлар деб аталувчи ислом ҳуқуқшунослари томонидан текширилади ва назорат қилинади. Суд қарорлари расман ҳуқуқ манбаи ҳисобланмайди. Судья қонун асосида қарор қабул қилиб, бу қарор умажбурий характерга эга бўлиши мумкин эмас (1939 йил Буларда мусулмон ҳуқуқининг шиа оқими таъсири сезилса-да, умуман олганда ҳуқуқ тизими француз ҳуқуқи ғоялари асосида ташкил этилган. Бундан ташқари 1960 йилги “Кўчмас мулкнинг арендаси тўғрисида”ги қонун, 1967 йилги “Фуқоровий жавобгарлик тўғрисида”ги қонунлар ҳам фуқоролик ҳуқуқи манбалри доирасига киради. “Ғарблаштириш” даврида Эронда айниқса савдо ҳуқуқи ва иқтисодиёт қонунчилиги янада ривожланди. Айниқса 1932 йилда француз намунаси асосида ишлаб чиқилган Савдо кодекси ва убилан бирга амалдаги 1931 йилги “Потентлар ва савдо маркалари тў0рисида”ги қонун. 1931 йилги “Компанияларни рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа актлар катта аҳамиятга эга. Шох ҳукумати Эронни капиталистик давлатга айлантиришга уриниб, бу борада чет эл инвестицияларини қўллаб-қувватлади (“инвестициялар тўғрисида” Меҳнат қонунчилиги кадификацияланган бўлиб, Эрон тарихидаги дастлабки Меҳнат кодекси 1990 йил 20 ноябрда ишлаб чиқилган. Кодекс умуман олганда ғарбнинг илғор мамлакатлари меҳнат конунчилиги модели асосида ишлаб чиқилиб, ўзига хос ислом меҳнат қонунчилиги хусусиятлари акс этганлиги билан ажралиб туради. Меҳнат кодексида инсоннинг меҳнат қилиш ҳуқуқи ва эркинликлари, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилотининг умуминсоний принциплари акс эттирилган бўлиб, у 11 боб ва 203та моддадан иборат. Меҳнат кодексида умумий тушунча ва тамойиллар, меҳнат шартномаси, меҳнат шартлари, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси, иш билан бандлик ва малакавий тайёргарлик, тадбиркорлар ва ишчилар ташкилотлари, жамоа келишувлари ва шартномалари, ишчиларнинг ижтимоий – маиший ташкилотл тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, у фотиллик ва тан жароҳати етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи 199 моддадан иборат эди. 1980 йил охирларида жиноят қонунчилиги ислоҳ қилиниши 1988 йилда Эронда ягона Жиноят кодекси яратилишига олиб келди ва у шариатнинг худуд, қасос ва тазир каби ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарликни акс эттирди. Жиноят қонунчилиги каби мусулмон ҳуқуқий концепциялар таъсири остида 1988 йилда Эроннинг Жиноят процессуал кодекси қабул қилинган. Шу билан бир вақтда Жиноят процессуал кодекси жиноят ишларини юритишда умум демакратик принципларини тан олади. Бу ҳолат Эрон конституциясининг 165 моддасида “Суд процесслари очиқ бўлиши керак, жамоат ҳавфсизлиги ва манавиятига мос бўлмаган, шунингдек шахсий низолар суд қарори билан ёпиқ мажлисда кўрилади” деб мустаҳкамлаб қў Эрон конститцуциясининг 156 - моддасига кўра суд ҳокмияти мустаҳкамдир ва у ислом ҳуқуқи нормалари асосида амал қилади. Одил судлов бўйича олий кенгаш олий инстанция бўлиб у беш йилга ваколатли 5 аъзодан иборат бу кенгаш таркибига Олий суднинг Бош судъяси ва Бош прокурор киради. Иккиаласи ҳам Шия мужтаҳидлари бўлиши керак. Бошқа уч аъзо эса мусулмон ҳуқуқшунослари томонидапн сайланади. Кенгаш ваколати қуйидагиоардан иборат: ўлим жазосини тасдиқлаш судъяларнинг тайинлашни текшириш, қонун лойҳаларини тайёрлаш, кадрлар масаласини ҳал этиш. Қонуннинг аниқ ва бир ҳилда ижро этилиши устидан назорат Олий суд томонидан амалга оширилади. Олий суд раиси ва Бош прокурор одил судлов бўйича олий кенгаш билан олий суд судъялари конслтация ўтказгандан кейин 5 йил муддатга тайинланади. Олий суд қуйи судла Ҳиндистон ҳуқуқий тизими Ҳиндистон 1947 йил августда мустақилликка эришди ҳамда 1950 йил Республика деб эълон қилинди. Ҳиндистон федратив Республика бўлиб 25 та субъектга эга. Ҳокимият органи тизими. Олий қонунчилик органи - Президент ва икки палата: Раджея сабҳа штатлар кенгаши (250 ўрин) ва Локсабҳа ҳалқ палатаси (545 ўрин) дан иборат парламент. Ҳалқ қуйи палата Федрадциянинг манфаатларини бутунлиги, штатлар кенгаши (юқори палата) Федрация субъектлари манфаатларини ҳимоя қилади. Штатлар кенгашига сайловлар эгри 238 аъзоси қонунчилик органлари аъзоларининг пропорционал сайлов тизими бўйича 6 йилга сайланади, 3/1 қисми ҳар икки йилда алмаштирилиб турилади. Давлат бошлиғи Президент бўлиб, штатлар легислатураларнинг сайланадиган депутатларнинг ва парламентнинг икки палатасига сайланадиган аъ Бош вазир Президентнинг формал розилигига биноан ҳукмат таркибини ўзгартириши ва вазирларни лавозимидан озод этиши мумкин. Вазир парламент палатасининг депутати бўлиши 60 йил ичида бўлиб қолиши керак. Вазирлар кенгаши ҳалқ палатаси олдида жавобгар ва ишонсизлик вотуми берилган ҳолда Президент томонидан тарқатиб юборилади. Бироқ Президент Бош вазир маслаҳатига биноан қуйи палатани тарқатиб юбориши мумкин. Ҳиндистон ҳуқуқий тизими турли хил ҳуқуқий маданиятларни ўзида акс этирган бўлиб ўзига ҳос кўринишга эга. Бир ҳинд ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқтизими мавжуд эмас ҳинд ҳуқуқи тизимлашган.Соҳаларининг кўпчилиги ингилиз ҳуқуқи таъсири остида шаклланган ва бу соҳалар йиғиндиси ҳинд давлатининг умум миллий ҳуқуқини ташкил этади. Ҳиндистон умумий ҳуқуқ (Англо - саксон) ҳуқуқий оиласига киришини эса “Дҳармашастра” билан боғлиқ Шулардан энг машҳури Ману қонунлари – миллоддан аввалги 2 аср шеър шаклида Ману шоҳига ёзилган қоилдалар тўплами. Дҳармашастрлар илоҳий сўзларни ишлатиб улар кўпроқ диний ҳуқуқи ва одат ҳуқуқлари ёзувларининг тўпламлари бўлсада, Кодекслар, қонунлар деб аташган. Дҳармашастралардан “нибагуҳази” тўпламлари ҳам ажралмасдир. Улар дҳармашастрларга шарҳ бўлиб ҳисобланади. Нибагуҳазларнинг мақсади дҳармашастрларни оддий одамларга тушунтириш улар содда тилда ёзилган. Қадимги индус адабиёти асрларини ҳуқуқий маълумотнома деб тушунтириш мумкин, улар “Смрити” деб аталади, Сангскрит тилидан олинган бўлиб ёши улуғ олимларнинг ҳадяси деган маънони билдиради. XVI асрда ҳукмрон бўлган мусулмон ҳуқуқи Ҳиндистонда Индус ҳуқуқининг ривожланиши тўхтатиб қўйди. Шундай бўлсада бу ҳуқу Мустақилликка эришгач ҳинду ҳуқуқий тизими янги муҳим бўлган ўзгаришларни бошидан кечирди, тамойиллари ва манбалари, шунингдек ҳар ҳил институтлари ва нормалари ҳам ўзгаришларининг асосий омили – қонун. Мустақилик учун кураш даврида ҳинду ҳуқуқининг ўзгариш режаси муҳокама қилинарди. 1947 йилда мустақиллик эълон қилингач ҳиндистон ҳукмати Ҳинду кодексини парламент муҳокамасига қўйди. Лекин лойҳа констерватив кучлар таъсирида қабул қилинмади. Унинг ўрнига 1953 – 56 йилларда 4 қонун яъни оила ва мерос ҳуқуқига бағшланган қонунлар қабул қилинди. Бу ҳинду ҳуқуқини ўзгартиришнинг замонавий варианти эди. Ҳозирги вақтда ҳинду ҳуқуқи қуйидаги саволлар асосида кўриб чиқилмоқда: шахсий статуснинг регламенти, унга никоҳ ва ажралиш васийлик ва ҳомийлик, қариндошлик, оталикка олиш, оила мулки, алимент Мустамлака даврида қонунчиликни системалаштиришга оид ишлар қилинди, катта-катта қонун ва кодекслар яратилди, улар ҳаттоки Англияда амалда бўлган ҳуқуқий муносабатлардан ҳам ўзиб кетди. Ҳинду ва мусулмон ҳуқуқи бирга амалда бўлган давлатда яратилган ҳуқуқ ўз-ўзидан прогрессив ва мутлоқ қабул қилинган хулоса бўлди. Мустақилликни қўлга киритиш ҳинд ҳуқуқи ривожи жараёнига янги босим бўлди. Мамлакат ҳуқуқий системасини қайта шакллантиришда ҳал қилувчи қадам 1950 йилда қабул қилинган Конституция бшлди, Ҳиндистон Конституцияси қулликни эксплутация қилишни, мамлакатда социал прогрессив қайта қуришни, агра ислоҳотларнинг ўтмиш қолдиқларини қоралайди. Унда фуқороларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг кафолатлари кенг берилган бўлиб, асосийси фуқороларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинл бирлаштириб туради. Ҳинд юристлари ва судьялари психологияси худди инглиз касбдошларидек, суд жараёни хам. Ҳуқуқ манбалари замонавий Ҳиндистон ҳуқуқининг қонун ва суд прециденти ҳисобланади. Қонунлар ва судларнинг хулосаси Конституцияга мос келиши керак. Конституциявий қонунлар назоратини Олий суд олиб боради. Конституциянинг 7 иловасига кўра, қонунчиликда компитенция учта рўйхатга мувофиқ уюшма ва штатларга бўлинади. «Уюшма рўйхати»да қонунчилик компитенцияси саволлари аниқланади: мамлакат ҳимояси, ташқи сиёсат, ташқи иқтисодий муносабатлар, банк иши, пулнинг айланиши, темир йўл, ҳаво ва сув ахборотлари, штатлараро савдо ва бошқалар. Рўйхатда 100та банд бор. Қонунга тенглаштирилган рўйхатда қонунларни федерация ва унинг субъектлари томонидан қабул қилиниши масаласини қамраб олган. Бу рўйх Ҳиндистондаги прецидент инглиз ҳуқуқи тизимидан олинган. Англияда эга бўлмаган характер прецидент қоидаларига берилди. 1845 йилдан Ҳиндистонда суднинг қарорлари ва бошқа хусусий тўпламлар чоп этила бошланди. 1861 йилдан тўпламларни чоп этишга эътибор берилиб, у бизга суд амалиёти ва қонунчиликни тушунтириши лозим эди. Бу ерда умумий ҳуқуқ ва адолат ҳуқуқига бўлинмайди. Ҳиндистон судлари инглиз прецедентига амал қилади, ҳаттоки у давлатга тўғри келмаса-да, судларнинг қарори баъзида Конституцияга ўзгартиришлар киритиш билан тўғирланади. 1967 йилги қарорга кўра, судни Конституцияда берилган ҳуқуқларини парламент эмас, фақат конституант чеклаши мумкин. Бошқа судлар Олий суд прецедентига эргашиши керак. Ҳинд ҳуқуқи вужудга келишига одат асосий рол ўйнаган, ҳозирги вақтда эса у муҳим бўлмай қолг қилинган. 1956 йилда яна учта қонун: вояга етмаганлар ва хомийлик, мерос, фарзандликка олиш ва оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қонунлар қабул қилинди. Бу қонунлар тўплами ҳинду кодекси деб аталади. Ҳинду ҳуқуқи таркибидан бутун XX аср мобайнида кастадан ва шахсий манфаатлардан холи бўлган, баъзи оилавий муносабатларнинг архаик хусусиятлари чиқариб ташланди. 1950 йилги Конституция кастага қарши турарди. Конституциянинг 15- моддасида кастага тегишлилик мотиви билан хўрлаш таъқиқланди. Юқорида айтиб ўтилган никоҳ тўғрисидаги қонунга мувофиқ никоҳ ва ажралиш бўйича барча масалалар қайта кўрилиб чиқилди. Ҳинду концепцияси бўйича никоҳ- илоҳий уюшма; у хотинни эрнинг қариндошлари каби урф-одатлар билан кўрилган. Шартнома объектидек аёлдан рухсат сўралмаган, никоҳни тарқатиб бўлма биргаликда мерос олиш ҳуқуқига эга булди. Аёлларнинг ҳуқуқлари таркибига мерос ҳуқуқлари ҳам киритила бошлади (қайта кўриб чиқилди). Аммо олиб ташланган кўпгина нормалар қишлоқларда урф-одатлар сингари амалда бўлиб келмоқда. Турли касталар ўртасидаги никоҳ ҳам тарқалган, никоҳ тўғрисидаги масалалар эр-хотин ўртасида эмас, балки уларнинг ота-оналари томонидан ҳал этилган. Ҳинду ҳуқуқида мерос турли қарама-қарши нормаларга эга эди. Баъзи касталарда аёллар эркак қариндошлар бўйича меросдан четлатилган, бошқаларида эса аёл қариндошлари бўйича; умуман олганда ота-оналаридан ёки ака-укаларидан қолган мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи чекланган(стридхана), стридхананинг вужудга келиши ҳинду ҳуқуқ мактабларига тўғри келмас эди. XX асрнинг биринчи ярмида ҳинду ҳуқуқининг шу соҳасини қайта тузиш бошлан қонуний мерос, аёллар ҳуқуқлари, никоҳ, келин учун қалин, васийлик, ҳадя тўғрисидаги муносабатларни назорат қилади. Ҳудудий ҳуқуқ диний, жамоавий одатлар билан боғлиқ бўлмаган, фақтгина Ҳиндистондаги инглиз ҳукмронлиги даврида пайдо бўлган ҳуқуқ. Бу ҳуқуқнинг вужудга келиши бошқа диндаги одамларни назорат қилиш учун энг яхши усул эди. Бундан ташқари ҳам мусулмон ҳуқуқи, ҳам ҳинду ҳуқуқи христианларни, еврийларни, форсийларни четлаб ўтмоқда эди. Конституциянинг 44-моддасида Ҳиндистон фуқоролари учун ягона фуқоролик кодекси амалда бўлиши айтилган. Ҳиндистондаги фуқоролар ўртасидаги никоҳни, яъни бошқа дин вакиллари ўртасидаги никоҳни 1954 йилги махсус никоҳ тўғрисидаги қонун назорат қилади. Шунингдек қонун эр- хотиннинг розилиги билан никоҳни бекор қилишни кўзда тутган. Мустақилликда қабул қ ҳолатини чет эл инвестициялари ҳам назорат қтлади. Барча чет эл капиталининг молияаий операциялари 1949 йилги қонун асосида олиб борилади. Ҳинд ва чет эл суғурта компаниялари ваколатлари 1938 йилги суғурта тўғрисидаги қонун бўйича олиб борилади. Бу соҳадаги муҳим ўринни инглиз суғурта компаниялари эгаллайди. Чет эл капиталига асосланган қўшма корхоналарнинг фаолияти 1947-50 йилги ва 1956 йилги компаниялар тўғрисидаги қонун бўйича назорат қилинади. 1980 йилларнинг ўрталарида Ҳиндистонда чет эл хусусий инвестициясига эътибор кучайди. Шунга мувофиқ ҳукумат иқтисодий сиёсат соҳасини либераллаштиришга тушди. Ҳиндистондаги фуқоролик процессуал муносабатларни 1908 йилги фуқоролик процессуал кодекси тартибга солади. Фуқоролик прцесси инглиз моделига асосланган. Аммо маҳаллий хусусиятга ҳам эга. Ма тўғрисида”ги қонунлар билан бирга қўлланилади. 1975 йилда Индра Ганди ҳукумати “20 бандли дастур”ини амалга киритиб, ишчиларга бир қанча ўзгаришлар киритди. Штатлардаги кўпгина меҳнат ҳақидаги қонунлар федерал қонунчилик принциплари асосида олиб борилади. 1977 йилдан меҳнат қонунчилигини ягона тизимга солиш учун махсус комитет ўз ишини бошлади. Жиноят ҳуқуқи ва жиноят процесси . Британ мустамлакаси қарамлигига тушмасдан олдин барча ҳиндулар учун мусулмон жиноят ҳуқуқи қўлланарди. Инглиз ҳукумати Ҳиндистонга янги жиноят қонунчилигини киритди. Ҳинд жиноят кодекси лойихасини Т.Маколей бошчилигидаги британ ҳуқуқшунослари комиссияси яратди. Бу ишга 1833 йилдан киришилиб, 1862 йил 1-январда бу лойиха генерал губернаторлик қонунчилик кенгаши томонидан маъқулланди ва кучга кирди. Ҳиндистон жиноят Бу жиноят кодекси 23 боб ва 500 моддадан иборат. Биринчи олти боб жиноят кодексининг умумий қисмини ташкил қилади. Қолганлари махсус қисм бўлиб, улар ҳажми жиҳатдан фарқ қилади. Жиноят кодекси жиноятларни ҳар хил турларга бўлади: давлатга қарши жиноятлар, қуролли кучларга, жамоат тартибига, шахсга ва мулкка , соғлиққа, никоҳга ва динга, хавфсизликка, ахлоққа қарши жиноятлар. Жиноят кодекси моддари белгиланган тузилмага эга. Махсус қисм моддалари жиноятларни таърифлайди; баъзилари эса жиноятларни эмас, бишқа тушунчаларни аниқлайди(масалан, мол-мулкни ўғирлаш 410-модда).1860 йилги Жиноят кодексини чиқариш инглиз мустамлакалари орасида жиноят ҳуқуқини ривожлантириш учун асосий одим бўлди. Ҳозирда ҳам 1860 йилги жиноят кодекси кўпгина улкан давлатларда, Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон ва бирмад процессуал кодекси ҳисобланади. Янги жиноят процессуал кодекси камбағалларга ҳуқуқий ёрдамнинг кафолатланиши, процесснинг тезлашишини ўзида жамлаган. Лекин жиноят процессининг асосий тузилиши ўзгартиришларсиз қолди. 1973 йилги Жиноят процессуал кодексида айбланувчи ҳуқуқларининг кафолатлари баён қилинган.лекин баъзида бу нормаларнинг истисно ҳолатлари ҳам бўлади. Умумий қоидага кўра, гумон қилинувчилар адвокат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга ва улар 24 соат ичида судьяга топширилиши керак. Судья гумон қилинувчини гаров эвазига қўйиб юбориши мумкин. Суд тизими. Ҳиндистонда ягона суд тизими амалда. Суд тизимининг қуйи бўғини қишлоқлардаги панчаятлар суди бўлиб, улар муҳим бўлган жиноят ва фуқоролик ишларини кўриб чиқишган. Шаҳарларда ҳам шундай судлар мавжуд, ҳаттоки автомобил ходисаси бў барча масалалар бўйича бузилган ҳуқуқларни тиклаш учун қарорлар чиқариши мумкин. Ҳиндистон ягона суд тизимининг юқори органи Олий суд бўлиб, у бош судья ва 17 аъзодан иборат. У биринчи инстанция суди сифатида штатлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади. Жиноят ва фуқоролик иши бўйича апелляция суди бўлиб ҳисобланади. Ҳиндистон Олий судининг муҳим функцияси конституциявий назорат ҳисобланади. Шунингдек, Конституция билан кафолатланган асосий ҳуқуқ бузилганда ҳам шу судга мурожаат қилиш мумкин. Федерал суд тизимида апелляция ва қуйи судлари ҳам, яъни сессия судлари ва магистратлар судлари бор. Конституцияга мувофиқ Олий суд аъзоларини Президент Вазирлар Маҳкамаси билан бирга давлатнинг машҳур ҳуқуқшунослари орасидан бош судьяни тайинлайди. Парламентнинг маъқуллаши керак эмас. судья 65 Хулоса. Ислом ҳуқуқи жаҳон ҳуқуқий маданиятининг бир қисми, замонамизнинг мустақил ҳуқуқий тизимларидан биридир. Ислом ҳуқуқи ислом динига асосланган. Ислом дини (арабча “аслама”- худога ўзини топшириш, итоат, бўйсуниш; шунингдек “муслим”-бўйсунувчи, итоаткор)-дунёда энг кенг тарқалган динлардан бири бўлиб, ер юзидаги 5,7 миллиардга яқин аҳолидан деярли бир миллиарддан ортиқроғи унга эътиқод қилади. Ислом ҳуқуқи бўйича таниқли Россиялик мутахассис А.Сиюкияйнен шариатнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб ўтади.унинг фикрича, ислом ҳуқуқининг ўз табиатини очиб берувчи ва уни бошқа ҳуқуқий тизимлардан фарқловчи асосий хусусияти унда сокрал ва дунёвий, диний ва ўз ҳуқуқий асосларини ҳамкорлигининг мавжудлигидир, бу унинг келиб чиқиши ўзига хослигида ва тарихий эволюциясида, манбалари ва тузил Биз алоҳида Эрон ва Ҳиндистон давлатлари ҳуқуқий тизимларини ўрганиб чиққанимизда, унинг алоҳида кўзга кшринадиган белгилари қилиб қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин: Биринчидан, айнан ҳозирги кунда бизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган суд ислохотларидан бири-назоратни прокуратурадан судга олиб бериш масаласи Эрон ва Ҳиндистонда аллақачон ҳал бўлган. Ана шу давлатларда назоратни олий суд олиб боради. Иккинчидан, ҳам Эронда, ҳам Ҳиндистонда ўлим жазоси жазолар тизимида мавжуд, уларда бу жазо олиб ташланмаган. Учинчидан, Ҳиндистон Суд тизимида алоҳид ишлар бўйича ихтисослаштирилган судлар мавжуд, масалан, авто ҳалокатлар туфайли ишларни кўриб чиқадиган алоҳида суд мавжуд – бу ҳал суди деб номланади. Эронда ҳам суд тизими ихтисослаштирилган бўлиб, ҳаттоки мансобдор шахсларнинг ғайриқонуний турувчи суд-Олий суд жазоларнинг қай даражада қонуний қўлланганлигини назорат қилиб боради. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 1. А.Я.Сухаров. Правов ые системы стран мира. Энциклопедический справочник. Издательство Норма. Москва-2000 2. Р.Давид, Жоффре-Спинози.К Основные правовые системы современности. Москва Международный отношения, 1996г. 3. А.Х.Саидов Хозирги замон асосий хукукий тизимлари. Тошкент-2004. 4. З.Исломов Давлат ва хукук назарияси. Тошкент ТДЮИ-2001. 5. А.Х.Саидов Сравнительное правоведение и юредическая география мира. Москва-1993. 6. Цвайгерт.К Введение в сравнительное правоведение в сфере частного права Т.1. Основы.м Международный отношения 1998г. 7. Х.Мухаммедов Хорижий мамлакатлар давлати ва хукуки тарихи 2-том. Тошкент ТДЮИ 2004й 8. Х.Бобоев Узбек давлатчилиги тарихи. Тошкент УзР Фанлар академияси «Фан» нашриёти 2004й 9. Internet / www . Referat . ru .Мусульм
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha