Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Диққат

Купить
Ди ққат РЕЖА  Диққатнинг инсон ҳаётидаги ўрни хусусида  Диққатнинг нерв -физиологик асосилари.  Диққат турлари .  Диққат хусусиятлари.  Тайёрлади ўқит: Ахмедов Б.Т. Кириш Юртбошимиз И.А.Каримовнинг ёшларни онгли, маънавиятли ва фикри теран қилиб тарбиялаш хусусида: “ Мен кўҳна бир ҳақиқатни яна эслатмоқчиман: табиатда бўшлиқ бўлмаганидек, инсоннинг онгу тафаккурида ҳам бўшлиқ вужудга келишига асло йў л қўйиб бўлмайди “  Одамга ҳар бир дақиқада атроф-муҳитдан жуда кўп нарса ва ҳодисалар таъсир этиб туради. Лекин одамга таъсир этаётган бу нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди. Улардан айримлари аниқ яққол акс эттирилса, бошқа бирлари шунчаки жуда хира акс эттирилади , ёки умуман акс эттирилмайди.  Бу эса ана шу одамга таъсир этаётган нарсаларга диққатнинг қай даражада қаратилишига боғлиқдир.  Демак , диққатимиз қаратилган нарса ва ҳодисалар аниқ ва тўла акс эттирилади. Диққат ҳақида тушунча  П.И.Иванов томонидан диққат деб- онгни бир нуқтага тўплаб муайян бир объектга актив қаратилишга айтилади.  Ф.Н.Добринин, Н.В.Кузьмина, И.В.Страхов, М.В.Гамезо, Н.Ф.Гоноболин ва бошқаларнинг фикрича, диққатнинг вужудга келиши онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг торайишини билдиради, гуёки онг доираси бир мунча тиғизланади. Диққатга таъриф Диққат шундай муҳим жараёндирки, у одамнинг барча фаолиятларида албатта иштирок қилади. Энг содда фаолиятдан тортиб энг мураккаб фаолиятни ҳам диққатнинг иштирокисиз бажариш мутлақо мумкин эмас. Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаётидаги роли бениҳоя каттадир.  Жумладан, Француз олими Кювье гениалликни чидамли диққат деб таърифлайди  И.Ньютон эса, кашфиёт бу- фикрни доимо шу масалага қаратиш жараёнининг махсулидир дея таъкидлайди  К.Д.Ушинскийнинг «диққат руҳий ҳаётимизнинг шундай ягона эшигидирки, онгимизга кирадиган нарсаларнинг барчаси шу эшик орқали ўтиб киради» деган фикрлари унинг аҳамиятини янада оширади.  Диққат барча акс эттириш жараёнларимизнинг доимий йўлдошидир.  Демак, диққат барча психик жараёнларимизда қатнашса ҳам, лекин диққатнинг ўзи ҳеч нарсани акс эттирмайди. • ҲаҲа • Йўқ Йўқ • Баъзан Баъзан  Сизнингча диққат ўзининг ташқи аломатларига эгами ? ? ?Диққат! Диққат! Одам бирор нарсага зўр диққат билан киришган пайтида унинг ташқи қиёфасида айрим ўзгаришлар кўзга ташланади. Демак, диққат одатда ўзининг сиртқи яъни ташқи аломатларига эгадир.  Биринчидан , диққат қаратилган нарсани яхши идрок қилиш учун унга мувофиқлашишга уринишдан иборат ҳаракатлар (тикилиб қараш, қулоқ солиш) қилинади.  Иккинчидан, ортиқча ҳаракатлар тўхтайди. Жиддий диққатнинг хусусиятларидан бири қимирламасдан жим туришдир. Масалан, аудитория ва театр залидаги жимлик  Учинчидан , кучли диққат пайтида кишининг нафас олиши секинлашиб ва пасайиб қолади. Демак , диққат пайтида организм рецепторларимиз алоҳида ҳолатда бўлади. Диққатнинг нерв - физиологик асосида ориетировка ёки текшириш деб аталадиган махсус рефлекс ётади. Бундай рефлексни академик И.П.Павлов махсус ибора билан « бу нима рефлекси » деб ҳам атайди. Ана шу рефлекс одатда организмга тўсатдан бирорта янги нарсанинг таъсири ёки ҳаддан ташқари кучли таъсирот орқали ҳосил бўлади.  Ор и ентировка ёки текшириш рефлекси диққатнинг физиологик асоси ҳисобланади , чунки бу рефлекс бош мия ярим шарларининг пўстида кучли қўзғалиш жараёнидан иборат бўлади. Диққатнинг нерв-физиологик асослари  Бош мия ярим шарларининг пўстида пайдо бўладиган кучли қўзғалиш манбаи нисбатан узоқроқ сақланиб турадиган мустаҳкам қўзғалиш бўлади.  Ана шу нуқтаи - назардан академик И.П.Павлов “ диққатнинг физиологик асосини бош мия пўсти қисмидаги оптимал қўзғалиш манбаи ташкил қилади ”, деб таъкидлаган.  Шундай қилиб , оптимал қўзғалишга эга бўлган жой айни чоғда бош мия ярим шарларини н г ижодга лаёқатли қисми деса бўлади. Мия ярим шарларининг суст қўзғалган бошқа қисмлари бундай хусусиятга қобил эмас. Киши онигининг бир вақтнинг ўзида ҳеч нарсага чалғимасдан воқеликдаги муайян предмет ёки ҳодисаларга йўналтириши диққат деб аталади Ихтиёрсиз диққат Диққатнинг турлари Ихтиёрийдан кейинги диққатИхтиёрий диққат Ихтиёрисиз диққат деб тўсат- дан таъсир қилган бирон сабаб туфайли бизнинг ҳоҳошлари- миздан ташқари ҳосил бўладиган диққатга айтилади. Ихтиёрсиз диққат инсоннинг турли эҳтиёжлари ва қизиқишлари билан бевосита боғлиқдир Мн: ўткир ҳид, ёқимли мусиқа. Ихтиёрсиз диққатнинг нерв – физиологик асосини Ориентировка ёки бу нима? рефлекси ташкил қилади Мақсад-иродавий зўр бериш- Ихтиёрий диққат деб , олдиндан белгиланган қатъий бир мақсад асосида ва онгли равишда диққатимизни маълум бир нарса ва ҳодисаларга қаратиши миз га айтилади. ўқиш , ўйин ва меҳнат фаолиятларида ихтиёрий диққатнинг роли Диққат турлари  Скамейкада бир йигит билан бир қиз хордик чикариб утирган экан, йуловчи  киздан бу ким деб савол билан мурожаат килганида, у шундай жавоб кайтарибди: “Бу  йигитнинг онаси менинг онамнинг кайнонаси”.  Муаммо ўз ечимини кутади, киз ким билан утирган экан?  Хайдовчи бор, хайдовчининг акаси бор, акасининг укаси йук.  Жумбокни топинг ва ушбу жумбокни ечиш учун шахсдан тафаккурнинг кандай  сифати талаб этилишини аникланг. Психологик савол  1. Давлетшин М. Г. Умумий психология. Т., ТДПУ, 2002.  2.. Ғозиев Э. Ғ. Умумий психологиЙ. 1-2 том. Т., Фан, 2002.  Қўшимча адабиётлар  1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози, Ўзбекистон  шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Тошкент,  Электрон таълим ресурслари  1. www.childpsy.ru  2.www.edu.uz  3.www.flogiston.ru  4.www.pedagog.uz  5.www.psychology.uz  6.www. psychology.net.ru  7.www.psycatalog.ru  8.www. psychology.net..ruФойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha