Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 564.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Дон намуналарини тайёрлаш ва таҳлил қилиш

Купить
Дон намуналарини тайёрлаш ва таҳлил қилиш  Партия - бу ҳар хил миқдордаги дон бўлиб, бир вақтнинг ўзида қабул қилиш, юклаш, сақлаш ва ҳужжатларини (сифат ҳақидаги) расмийлаштиришга мўлжалланган дон массаси демакдир.  Асосий тур-бу яъни асосий дон бўлиб, шу доннинг ботаник зотини бир хиллигини ташкил қилади.  Донни баҳолашда унинг технологик заруриятларини аниқлашда, сақлаш ва қайта ишлаш режимларини урнатишда хосса деган тушунча ишлатилади. Хосса яъни доннинг хоссаси деганда- унинг етилиш ва ундан кейинги даврларда объектив заруриятларини тушунамиз.  Доннинг сифати - биологик, физико-кимёвий, технологик ва истеъмол хоссаларининг фойдаланишига мўлжалланганлиги учун яроқли бўлишини таъминлайди (уруғли, озуқавий, озиқ-овқат учун ва ҳоказолар).  Доннинг ҳолати - бу физико-кимёвий хоссалари намлик билан, яъни намликнинг миқдори билан боғлиқдир ва шу билан бир қаторда зарарланиш даражаси, ҳарорати, пишиклиги, тозалиги, ҳашаротлар билан зарарланиши ва ўз-ўзидан кизиши билан чамбарчас боғлиқдир.  Доннинг ҳолати бир неча хоссалари: намлиги, зарарланиши, ҳарорати, тозалиги ва зарарланиши туфайли ўзгариши мумкин. Юқори температурали дон ўз-ўзидан кизий бошлайди.  Донни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида намлик муҳим ўрин тутади. Намликдан доннинг температураси, зарарланиши, тозалиги ва сифатининг ўзгаришига сабаб бўлади. Доннинг сифати бир хил  Доннинг барча сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун намуналар олинади.  Намуна олиш асбоблари булар (автомобиль учун, омборхоналар учун ва коплар учун шу билан бирга вагонлар учун мўлжалланган щуплар).  Умумий намуна - бу барча нукталардан олинган намуналар йиғиндиси демакдир.  Ўртача намуна-бу умумий намунанинг бир қисми бўлиб, тажриба таҳлили учун мўлжалланган.  Ўртача намунадан доннинг турига ва қайси сифат кўрсаткичини аниқлашга қараб ўлчанма олинади.  Намуна олиш усуллари бу кул ёрдамида, конусли ва цилиндрлик щуплар ёрдамида амалга оширилади.  Конуссимон шуплар ердамида пол юзасидан дон олиш имконияти йўқ.  Цилиндрик шупнинг камералари кўп бўлганлиги туфайли хархил чукурликдан намуна олиш имконияти бор. Омборхоналарда намуна олиш учун дон юзасини секцияларга бўлиш керак, тахминан ҳар бир секциянинг юзаси 200 м 520 бўлади.  1,5 баландликгача қўл шуплари ё рдамида бир-биридан бир хил масофада ва девордан 1 м оралигидаги масофада нуқтавий намуналар олинади. Нуқтавий наьмуналар пол сатҳигача 10-15 см чу қ урликда доннинг юқориги қисмидан олинади. Донни юклашда ва тушуришда ҳам намуналар олинади. Унда ҳар бир олинган нуқтавий намунанинг оғирлиги 100 гр дан кам бўлмаслиги керак. Дон тўкиладиган оқим жойидан намуна олиш шарт ва қуйидагича олинади. Дон миқдори Доннинг ҳолати Доннинг ҳолати 100 т.гача тоза ва ў ртача ҳар 3 тадан ифлос. дан. ҳар 3 тадан 100-200 5. т. 5. т. 200-400 10.т. 5. т. 400 20. т. 10. т  Силослардан ва кия поллик омборхоналарда ҳам наьмуна олиш тартиби дон оқими жойдан олинади.  Коплардан намуна олиш учун аввал копларлар сони аниқланиб, ундан кейин қуйидаги тартибда намуна олинади.  10 копгача ҳар иккинчи копдан.  10-100 қопгача ҳар 5 қоп ва +5 % партиядаги қоплар сонидан 100 дан ортиқ ҳар 10 ва +5 % партиядаги қ оплар сонидан. Дон сифатини баҳолашда унинг сифат кўрсаткичлари бешта асосий гуруҳга бўлинади.  1. Б о таниқ-физиологик кўрсаткичлари;  2. О рганолептик;  3. Ф изикавий;  4. К имевий;  5. Т ехнологик хоссалари.  Ботаника-физиологик кўрсаткичларига доннинг тури, шакли, кўриниши, нави, ранги, ўсиш кобилияти, морфологик ва анатомик тузилишлари киради.  Органолептик (хиди, ранги, таъми).  Ҳ идлар-саримсоқ ҳидли, омбор ҳиди, солод ҳиди, моғор ҳиди ва сасси қ ҳид, чириш ҳиди.  Донни сақлашда уннинг ҳиди орқали унинг камчилик даражаси яъни бўзилиши даражаларига бўлинади.  Биринчи даражали бузилган дондан фойдаланиш мўқин, чунки у талабга жавоб беради.  Иккинчи даражали бузилган донлар озуқа учун;  Учинчи даражали бўзлган донлар техник мақсадлар учун фойдаланилади. Туртинчи даражали бузилган донлар фойдаланишга яроқсиз ҳисобланади.  1-даражали нуксонли донда -5-15 мг % аммиак; II даража нуксонли донда -15-40 мг %, III даража нуксонли донда -40-100 мг %, IY - 100 мг % дан юқори миқдорда аммиак бўлиши мумкин. Дон уюми ҳақида умумий тушунча  Дон сифатини баҳолаш дон уюмини ва ундаги ҳар бир донни алоҳида текшириш асосида ўтказилади. Инсонлар томонидан у ёки бу мақсадда кулланувчи товарнинг кўпгина сифат белгилари айнан дон уюмида аниқланади ва бу белги ҳар бир алоҳида донда уйгунлашган ҳолда бўлади.  Доннинг дастлабки кўриниши яъни, дон уюми экинзордаги ўсимликнинг бошқа қисмларидан ажратиб олинган дон.  Йиғим-терим усулидан қатъий назар (комбайнда йиғиб - те риб олинган ёки алоҳида йиғиб олинган) мамалакатимиз ғалла қабул қилиш пунктларига топшириладиган дон бўлиб, у асосан донли ғалла экини ва турли хил аралашмалардан иборат бўлади.  Дон уюмининг таркиби асосан хўжаликларда ҳосилни йиғиб те риб олиш ишларини уюштириш сифати йиғиб олинган донга ишлов бе риш усуллари, мазкур йилнинг иклми, об-ҳаво шароити, ҳосилни етиштириш давомида олиб борилган агротехникавий ишлар даражаси га боғлиқ.  Агар дон уюми тугридаг тўғри комбайндан олинган бўлса, ун даги аралашмалар миқдори бир неча фоизга етади. Зарурий тозалаш лардан кейин эса, бу миқдор энг паст кўрсаткичга келтирилиши мумкин.  Маълумотлардан аниқланишича, аралашма таркибида асосан бегона ўтлар уруғи ва ўсимлик қисмлари: гул парда, бошоқ ўқи , сомон б ў лакчалар ва бошқалар бўлиши мумкин бўлиб, буларнинг ҳаммаси биргаликда органик аралашмалар деб номланади. Дон уюмига ҳосилни йиғиб-олиш жараёнида минерал аралашмалар ҳам тушиб қолади. (тупроқ, қум, кесак, тошчалар)  Дон таркибидаги аралашмалар уни сақлаш ва қайта ишлашда дон нинг сифатига сезиларли таъсир кўрсатади. Дон уюмида оғирлиги жиҳатидан катта қисми ташкил этувчи асосий дон экинини хусуси ятларини ўрганиш жуда муҳим саналади.  Асосий экинларнинг дони ўлчам, оғирлик ва шакл сингари бел гилари билан маълум даражада фарқланади. Бу белгилар доннинг туклиги, маълум даражада озуқавий ва технологик, экишга яроқлилик сифатларини аниқлаб, уни қайта ишлаш, тозалаш ва экишда бу сифатлар алоҳида ҳисобга олинади.  Дон уюмида учрайдиган микрорганизмларнинг ҳаммаси дон сифа ти уни сақлашга бир хил таъсир курсатмайди. Дон уюмида фақат сапрофит (чириндихур) микрорганизмлар, биринчи навбатда эса моғор замбуруғлари рифожланиши мумкин.  Сапрфит микроорганизмларнинг ривожланиши доннинг сифат кўрсаткичлари ёмонлашувига олиб келади: дон тусининг ўзгариши, донда ўзга ҳидларнинг пайдо бўлиши, микроорганизмлар таъсирида дон унувчанлигини йуқотади, микрофлоранларнинг интенсив олиб келади.  Юқорида санаб ўтилган холатлардан шундай хулоса келиб чиқадики, дон уюми тирик организмлар комплексидир. Яна бу фикрга шу ни қўшимча қилиш мумкинки, зарарланган дон уюмида ҳашаротлар ва каналар ҳам учрайди. Бу ҳашарот ва каналар дон уюмида бемалол яшаб, ривожланиши мумкин.  Шундай қилиб, ҳар қандай дон уюми қуйидагилардан иборат бўлади: асосий экиннинг дони, турли хил аралашмалар, микрорга низмлар ва донлар орасидаги ҳаво бўлиғи . Аммо зарарланган донлар партияси уюмида қушимча равишда омбор зараркунандалари, ҳашарот ва каналар ҳам учрайди.  Ташқи кўриниши ва сифат кўрсаткичлариннг кўпгина турлари бир хил бўлган (намлик, аралашмалар, туси ва бошқалар) дон уюми дон партияси деб ҳисобланади ва худди шу ҳолатда қабул қилинади, топширилади, бир омбор ёки бир жойда сақланади.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha