Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Дон сифатини аниқлашнинг физикавий усуллари

Купить
Дон сифатини аниқлашнинг физикавий усуллари Дон сифатини аниқлашнинг физикавий усуллари.  Доннинг физикавий хоссалари уни сақлаш ва қайта ишлашда катта аҳамиятга эга.  Доннинг физикавий хоссаларига қуйидагилар киради:  Шакли, ўлчами, йириклиги, ҳажми, тўлиқлиги, пучлиги, тенглиги, 1000 та доннинг оғирлиги, шишасимонлиги, зичлиги, қобиқдорлиги, ҳажмий оғирлиги, зичлиги. Механик хоссалари ва аэродинамик хоссалари (ифлослиги, зараркунандалар билан зарарланиши).  Дон ва донларнинг нави шакли бўйича ажратилади ёки фарқ қилади.  Қуйидаги шакллар бор. Шарсимон, ясмиқсимон (чечевица), эллипссимон. Ҳар хил ўлчамлари билан (узунлиги, эни ва қалинлиги).  Донни тозалашда унинг шакли катта аҳамиятга эга. Шарсимон донлардан ун миқдори кўп олинади.  Ўлчам-бу узунлиги, эни ва қалинлиги. Шу ўлчамларнинг йиғиндиси доннинг йириклигини беради.  Донларнинг ёриклигини аниқлашнинг қуйидаги йуллари бор.  1. Ёруглантириш (ёруғлик ёрдамида).  2. Диафаносқоп ёрдамида.  3. Москва Технологияинститути усули ёрдамида.  4. Рентгенограф усули ёрдамида. Ифлослантирувчи аралашмаларга:  1) Минерал аралашмалар-қум, чанг, тош, шагал ва бошқалар.  2) Органик аралашмалар-майса бошоклари, барглар, поя...  3) Стандарт бўйича айлана тешикли ғалвирдан утган эланма  4) Ифлослантирувчи аралашмалар-ёввойи ўсимликлар уруғлари ва кайсидир дон аралашмаси сафига кирмаган айрим донлар тури.  5) Ядроси аниқ бузилган донлар.  6) Зарарли аралашма (спорыня, головня, угрица, горчак, плевел). Донли аралашмаларга:  1) Ўрилган донлар.  2) Уринган (деформацияланган) донлар.  Ў та ривожланмаган, пуч, пук, совуқ урган, ковжираган, ўз-ўзидан қизиган донлар киради.  3) Ифлос аралашмалар қаторига кирмаган бошқа донлар.  Доннинг ифлослигини ўлчанмалар ёрдамида аниқлаймиз. Ўлчанмалар миқдори ҳар бир дон тури учун турлича. Аралашмалар таснифи.  Турли дон ва уруғ партиялари таркибида учрайдиган аралашма лар минералларга, ўсимликларга ва ҳайвонларга хос бўлиши мум кин. Шунинг учун, дон партиялари таркибидаги ҳар хил аралашмалар доннинг сакланиши ва сифатига турлича таъсир кўрсатади. Дон тар кибидаги аралашмалрни икки гуруҳга бўлиб ўрганамиз.  озиқ-овқат,ем-хашак ва техник мақсадларга мўлжалланган ғалла экинлар дони қора буғдой ва дуккакли ўсимликлар уруғи патия сида учрайдиган аралашмалар ифлос ва донли аралашмалар деб юри тилади.  Мойли ўсимликлар уруғи партияси аралашмаларини ифлос ва мойли ёки эфир мойли турларга буламиз.  У ёки бу аралашмаларнинг ем-хашакка мўлжалланган доннинг озуквий қийматига, истеьмолга мўлжалланган доннинг сифат кўрсаткичига таъсир курсатиш даражасига асосланиб аралашмалар юқорида Доннинг ифлосланганлигини аниқлаш.  Доннинг ифлосланганлигини давлат стандарти (ГОСТ) да белги ланган миқдорда асосий экин дони ва уруғи ўзи мансуб бўлган туркумига қараб турлича миқдорда (2 г дан 200 г гача) ўлчанма олиб таҳлил этиш йўли билан аниқланади. Доннинг абсолют оғирлиги қанча оз бўлса, улчана миқдори ҳам шунча оз бўлади. Шундай қилиб, куунор уруғи таҳлили учун ўлчанма 2 г буғдой ва жавдарда эса - 50 г, хашакбоп дуккаклиларда эса-200 г миқдорида ўлчанма олинади.  Зарарли ва алоҳида қайд этилган аралашмалар миқдорини аниқ лаш учун алоҳида ўлчанма олинади, ўлчанма миқдори қанча кўп бўлса, шунчалик аниқ маълумот олиш мумкин. Буғдой ва жавдарда қора куя. борлигини аниқлаш учун 200г ўлчанма олинади. Доннинг ўлчами, текислиги ва ҳажмий оғир ли ги.  Ў тган бобларда н маълумки, доннинг технологик озуқавий ва ха шакбоплик қиймати донда мавжуд бўлган қуруқ моддалар миқдори билангина эмас, балки доннинг табиий хусусиятларини ҳам ҳисобга олган ҳолда баҳоланади. Донда юқори озуқавий қийматга эга бўлган углеводлар (қанд, крахмал) билан биргаликда клетчатка, гемицеллю лоза сингари озуқавий хусуситяга эга бўлмаган моддалар ҳам мав жуд. Маълумки, уруғ ва донларнинг магзи ва уруғпалласига кираган да, уни қоплаб турувчи пўстлоқ тўқималирда инсонлар организми ўзлаштирилиши қийин бўлган моддалар миқдори анчагина. Дон қисм ларининг ўзаро нисбати унинг озуқавий қийматини баҳолавчи кўрсаткичлар қуйидагилар: доннинг ўлчами, айрим ҳолларда унинг шак ли, абсолют, солиштирма ва ҳажмий жиҳатдан бир-бирига т Доннинг ўлчамлари ва шакли.  Дон ва уруғларда шакл тушунчаси ҳар бир экин унинг алоҳида нав ва турларининг ўзига хос алоҳида хусусиятини кўрсатувчи белгидир. Донли экинларда энг кўп учрайдиган шарсимон, юмалоқ, узунчоқ, тухумсимон ва ясмиқсимон шакллар мавжуд.  Нухат, хантал, рапс уруғлари шарсимон шаклда бўлади. Тариқ, жухори ва чумиза уруғлари юмалоқ шаклда эга. Буғдой, арпа, жавдар уруғлари узунчоқ, ясмиқ, хашаки нухат уруғларининг шакли эса ясмиқсимон бўлади.  Бир хил экиннинг ҳам нав ва турларга қараб турли бўлиши мумкин. Масалан, юмшоқ буғдой донининг юмалоқ, чўзинчок, қаттиқ буғдой дони эса узунчоқ шаклда бўлади. Айниқса, ловияда донлар шакли турли хилда бўлиши кузатилади. Ловия уруғлари шар симон, овалсимон, буйраксимон, цилиндрик шаклда бўлиши мумкин. Доннинг солиштирма огирилиги.  Доннинг солиштирма оғирлиги унинг кимёвий таркиби ва анато мик тузилишига боғлиқ.  Дон таркибига кирувчи моддалар турлича солиштирма оғирликка эга: крахмал-1,5; шакар 1,46-1,61; оқсил 1,24-1,31; ёғ 0,9-0,98 г/см 3 . Дон таркибида крахмал ва оқсил миқдори қанча кўп бўлса, доннинг солиштирма оғирлиги шунча юқори бўлади.  Ғалла экинларида крахмалга бой бўлган мағизнинг солиштирма оғирлиги катта; ҳужайралари клетчаткадан иборат бўлиб, озиқ мод даларга эга бўлмаган пўстнинг солиштирма оғирлиги нисбатан ки чик бўлади.  Масалан, 1,374 г/см 3 солиштирма оғирликка эга бўлган Кузги буғдой донида мағизнинг солиштирма оғирлиги-1,472 г/см 3 ; муртакнинг солиштирма оғирлиги эса-1,275 г/см 3 , пўстнинг солиш тирма оғирлиги- 1,106 г/см 3 ни ташкил этади.  Дуккакли экинл Доннинг абсолют оғирлиги.  Доннинг абсолиют оғирлиги (1000 та дон оғирлиги, вазни) аб солют оғирлик деганда, 1000 та дондаги қуруқ моддалар миқдори нинг граммлардаги ифодаси тушунилади. Кўпгина экинларнинг мева ва уруғлари жуда кичик вазнда бўлади, шунинг учун дастлаб 1000 та доннинг оғирлиги аниқланади ва шу миқдордан ҳар бир доннинг ўртача оғирлиги келиб чиқади.  Ҳар бир экиннинг 1000 та дон оғирлиги турли сабабларга кўра ўзгариб туриши мумкин. Бу сабаблар қуйидагилар: экиннинг тури, нави, етиштирилган район, табиий - иқлимий шароит.  Турли экинлар 1000 та уруғи ва донининг оғирлиги барча қишлоқ хўжалик экинларининг йирик донли навла ри мавжуд бўлиб, улар абсолют оғирликка (1000 та дон оғирлиги) эга, шу экин кичик донли навнинг абсолют оғирлиги эса паст бўлади. Дон текислиги (бараварлиги)  Доннинг текислиги деганда дон партиясидаги донларнинг кат талик жиҳатдан бараварлиги бир хиллиги тушунилади. Агар дон пар тиясидаги донлар ўлчами жиҳатдан асосан бир хил бўлса, бундай дон партияси текис деб юритилади. Дон партиясида донларнинг те кис бўлиши қуйидагилар: олиб борилган агротехник тадбирлар ва эқилган уруғнинг уруғлик мўлжалланган нав бўлиши.  Агар уруғбоп дон экилса, олинадиган янги ҳосил бошқа навда эқилган донга нисбатан анча текис бўлади.  Дон партиясидаги донлар ўлчамининг турли хилда бўлиши дон ларнинг бошокда, рувакда ёки шингилда бир хил вақтда пишиб етилмаганлигидан далолат беради. Шингил ёки рувакдаги гуллар бир вақтда гуллайди. Шунинг учун донларнинг бир қисми бошқа донларга нисбатан кичик ҳажмда бўлади. Натижада, дон партиясида донл Кичик донларнинг мавжудлиги.  Айрим экинлар дон партиялари  таҳлил қилинганда, уларда кичик  донлар мажудлиги аниқланади.  Умуман олганда, кичик донлар  деярли ҳарбир партияда мавжуд  бўлиб, улар оз ёки кўп миқдорда  бўлиши билан  фарқланади. Бундай ҳолни доннинг нотекислиги деб изоҳлаш мақсадга мувофикдир.  Кичик донларнинг қиймати паст бўлади. Биринчидан, дон парти яларини тозалаганда, улар кичик аралашмаларга қўшилиб чикитга чиқади ва маҳсулот чикимини пасайтиради. Иккинчидан, қобиқдор экинларнинг кичик донларида қобиқдор нисьатан яхши ривожланган очиқ донларда (голозерных) эса пўст яхши ривожланган бўлганлиги учун, уларда озиқ-моддалар жуда оз миқдорда бўлади. Натижада, дон партияси муайён навдаги ун ёки ёрма олиш мақсадида қайта ишла ганла, партиядаги кичик донлар яхши ўзилма Доннинг ҳажмийоғирлиги (натурал оғирлик)  Доннинг натурал ёки ҳажмий оғирлиги деганда муайян ҳажмдаги дон уюмининг оғирлик бирликларидаги ифодаси тушунилади. Бизнинг мамлакатимиздаги ҳажми оғирлик бир мерт доннинг граммлардаги ёки бир гектометр доннинг килограммлардаги ифодасига тенгдир.  Ҳажмий оғирлик махсус асбоб, яъни литрли пуркада аниқланади. Бизда ва кўпгина мамлакатларлда 1 литрли ёки 20 литрли пуркалар қўлланилади. 20 литрли пуркалар экспорт қилишга мўлжалланган дон парти яларини баҳолашда қўлланилади. АҚШ да ҳажмий оғирлик инглиз фунтларида (бир фунт–453 г) ифодаланиб бушелда ўлчанади. (35,4 л).  Буғдой, жавдар ва сулининг ҳажмий оғирлиги ҳозирги кунда таҳлил қилиш йўли блан аниқланади  Доннинг ҳажмий оғирилги унинг солиштирма оғирлиги ва тўлиқ курсактичларидан биридир. Йирик Зарарланганликни аниқлаш.  Дон уюмида дон маҳсулотлари зараркунандалари тирик вакилла рининг ривожланиши боскчидан қатъий назар экземпляр мавжудлиги дон партияси зарарланган деган аниқ хулосага келишимизга асос бўлади. Бу кўрсаткич исталган дон партиясини сақлаш ва сифатини баҳолашга аниқланади.  Дон уюми турли ҳашарот ва каналарга яшаш объектлари сифати да хизмат қилиши мумкин. Уларнинг кўпчилиги дон сақловчи омбор ларда бирдай ҳаёт кечиради, баъзи бир турлари эса омбарларда ўз ривожланиши даврини тугўтади.  Дон уюми компонентлари билан озиқланиши ва дон уюмида ом борларда ҳам яшай олиш қобилияти бу зараркунандаларнинг умум лаштирувчи хусусиятидир. Бу хусусият эса уларнинг узоқ ўтмишдан омбор зараркунандалари деб номланишига сабаб бўлган.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha