Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 338.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Дуккакли дон экинларининг аҳамияти. Нўхатнинг биологияси ва етиштириш технологияси

Купить
11Дуккакли дон экинларининг аҳамияти. Нўхатнинг биологияси ва етиштириш технологияси 22Режа:Режа: 1. Дуккакли дон экинларининг аҳамияти, тарқалиши, экин майдони, ҳосилдорлиги 2. Дуккакли дон экинларининг кимёвий таркиби. Биологик азот тўғрисида тушунча ва аҳамияти 3. Нўхатнинг аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 4. Нўхатнинг биологик хусусиятлари ва навлари 5. Нўхатни суғориладиган ерларда етиштириш технологияси 6. Нўхатни лалми ерларда етиштириш технологияси Дуккакли дон экинларига кўк нўхат, жайдари нўхат, ловия, ясмиқ, бурчоқ, соя, мош ёки тилла ранг фасоль, люпин, вика каби дуккаклилар (Fabaceae) оиласига мансуб ўсимликлар киради. Дуккакли дон экинларини ўстириш орқали учта асосий вазифа амалга оширилади: ўсимлик оқсилига бўлган талабни қондиришга, кўплаб дон етиштиришга ва тупроқ унумдорлигини оширишга эришилади. 33 Соя экин майдониСоя экин майдони 44 Дуккакли экинлар оқсили таркибида алмаштириб бўлмайдиган аминокисло- талар дон экинлари оқсилидагига нисбатан 1,5-3 марта кўп. Масалан 1 кг соя уруғида шунча буғдой уруғи донига нисбатан 6 марта кўп лизин мавжуд. Бундан ташқари бу ўсимликлар таркибида мой миқдори анча юқори бўлиб, сояда 16-27 фоизни, жайдари нўхатда 5 фоизни ташкил қилади. 77 Дуккакли дон экинларининг агротехник аҳамияти шундаки, улар ҳар гектар ер ҳисобига кўп миқдорда оқсил тўплайди, озиқ моддаларни нисбатан кам ўзлаштиради, тупроқни азот билан бойитади. Бу ўсимликлардан кейин экилган экинлардан юқори ҳосил олинади. 88 Бутун жаҳон деҳқончилигида дуккакли дон экинларининг майдони 135 млн.га дан ортиқ. Бу экинлар АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистонда шунингдек Америка, Осиё, Европа қитъасининг бошқа мамлакатларида экиб ўстирилади. 99 Дуккакли-дон э кинлари таркиби Экинлар Оқсил % Оқсилнинг озиқлик қиммати, % Мой миқдори, % 1 кг доннинг қуввати, % Соя 40 88 18 23,0 Нўxат 23 78 5 19,2 Ловия 30 85 3 19,2 Ясмиқ 30 85 5 19,8 Бурчоқ 28 77 2 18,9 Экма кўк нўxат 24 78 2 18,7 Дала кўк нўxати 21 76 2 18,5 Дуккакли ўсимликларнинг иссиқликка бўлган талаби турлича бўлиб, униши учун қанча паст ҳарорат керак бўлса, шунча совуққа чидамли бўлади. Масалан, кўк нўхат 4-5 0 С, люпин ва хашаки дуккак 5-6 0 С, соя 10-11 0 С, ловия эса 12-13 0 С иссиқда уна бошлайди. Совуққа чидамлилик даражаси ҳам шу кетма-кетликда бўлиб, кўк нўхат -8 0 С гача, люпин ва хашаки дуккак -6 0 С гача, соя -3-4 0 С гача, ловия -1 0 С гача совуққа бардош беради. 1111 Бу ўсимликлар дон экинларига нисбатан намга анча талабчан. Ер ости суви яқин ерларда ёмон ўсади. Улар орасида соя, хашаки дуккак, люпин ва кўк нўхат намга энг кўп талабчан бўлиб, жайдари нўхат қурғоқчиликка энг чидамлисидир. Ловиянинг намликка талаби ўртача, улар яхши ўсиши, кўплаб азот тўплаб юқори ҳосил бериши учун намлик тупроқ нам сиғимининг 60-100 фоизини ташкил этиши лозим. 1212 Дуккакли дон экинлари тупроқ унумдорлигига талабчан бўлиб, озиқ элементларига бой майдонларда юқори ҳосил беради. Ёруғликка бўлган талабига кўра дуккакли дон экинлари уч гуруҳга бўлинади: 1. Узун кун ўсимликлари - кўк нўхат, люпин, бурчоқ, ясмиқ ва хашаки дуккак; 2. Қисқа кун ўсимликлари - соя ва мош; 3. Ёруғлик даврининг узун - қисқалигига нисбатан нейтраль ҳолатда бўлувчи ўсимликларга оддий ловия навлари ва жайдари нўхат киради. 1313 Дуккакли дон экинларида озуқа моддаларнинг энг кўп тўпланган вақти – дон тўла тўлишганида кузатилади. Бу даврда баргларнинг сарғайиши бошланади. Ўртача 1 т. уруғ ва тегишли поя ва барг ҳосил қилиш учун 110 кг NPK сарфланади. Донли экинларда бу икки баравар кам. Бир тонна уруғ ҳосил қилиш учун 69 кг азот ўзлаштирилади, донли экинларда – 34 кг. Дуккакли дон экинлардан кўкат олиш учун ўсимликнинг ўрта қисмидаги дуккаклар шаклланганда ўрилгани маъқул. 1414 Нўхат дони таркибида 19-30% оқсил, 4-7% мой, 47-60% азотсиз экстрактив моддалар, 2,4-12,8% клетчатка, 0,2-4,0% кул ва шунингдек, В витамини ҳамда минерал тузлар бўлади. Озиқ-овқатда унинг оқиш тусли уруғлари, молларга эса қорамтир рангли уруғлар ишлатилади. Молларнинг емига нўхат дони қўшилса, унинг ҳазм бўлиши енгиллашади. Буғдой унига 10-12% нўхат уни қўшилса, ундан тўйимли нон ёпилиши мумкин. 1515 Нўхат қадимдан Ўрта ва Кичик Осиёнинг қурғолчил минтақаларида экиб келинган. Ёввойи турлари топилмаган. Экин майдони бўйича дуккакли экинлар орасида учинчи ўринни эгаллайди. Экин майдони 10 млн.га яқин, шу жумладан 8 млн.га Ҳиндистонда экилади. Нўхат Жазоир, Марокаш, Туркия, Эрон, Мексика ва бошқа минтақаларда экилади. Ўзбекистоннинг лалми ерларида кам майдонда экиб келинган. Ҳозирда сувли ерларда етиштириш технологияси жорий этилган. Ҳосилдорлиги 15-20 ц/га. 1616 1717 1818 1919 Нўхат иссиқсевар ўсимлик, аммо уруғи 3-5 0 Сда униб чиқади, майсалари – 8-10 0 С совуққа бардош беради. Ўзбекистонда қишлаб чиқадиган шакллари мавжуд. Ёруғсевар узун кун ўсимлиги. Дуккакли дон экинлари орасида қурғоқчиликка чидамли ўсимликдир. Намгарчилик мўл бўлганда аскохитоздан кўп зарарланади. Тупроқни унча танламайди, шўрланган, унумдорлиги паст, қумлоқ ерларда кам ҳосил беради. 2020 Нўхат баҳорги экинлар қаторига киради, бироқ қишловчи хилларини куздан эка бошлаш мумкин. У совуққа чидамли ўсимлик, иссиққа кам талабчан, уруғи +2-6 0 Сда униб чиқа бошлайди. 15-20 0 С унинг ўсиши учун энг қулай шароит ҳисобланади. Агар нўхат гуллаётганда температура юқори, намлик кам бўлса, ёмон чангланиб, ҳосили пасайиб кетади. Унинг майсалари айрим ҳолларда 8-12 0 С ва ундан ҳам паст температурага чидайди. 2121 Хашаки нўхат Ўзбекистон шароитида лалмикор ва суғориладиган ерларда куздан бошлаб экилади. Нўхатнинг гуллаш ва ҳосил тугиш даврида тушган - 2,-3 0 С совуқ етилмаган дуккакларини уриб кетиши мумкин. Нўхатнинг ўртапишар навлари майсалаганда 30-40 кундан кейин гуллай бошлайди. Вегетация даври 70-100 кун, кечпишар навлариники 120-125 кун. 2222 Нўхат намга анчагина талабчан ўсимлик. Донининг бўртиши учун вазнининг 110% миқдорида сув талаб қилади. Транспирация коэффиценти ўртача 400- 450 га тенг, нўхатнинг навига ва етиштириш шароитига қараб, у 300-600 орасида ўзгариб туради. Ерда умумий дала нам сиғимининг 70-80% миқдорида нам бўлса, нўхатдан юқори ҳосил олинади. Нўхат гуллаши ва ҳосил тугиши даврида нам етишмаса, ёмон ривожланади. 2323 Нўхат унча ер танламайди, лекин енгил қумли, шунингдек, шўрхок, ботқоқ тупроқли ерларда у яхши ўсмайди. Хашаки нўхат (пелюшка) қумли ерларда ўсиб, шўр босган ва кислотали ерларда ўса олмайди. Ўтлоқ, ўтлоқ-ботқоқ, бўз тупроқли, механикавий таркибига кўра ўртача, фосфор ва калийга бой енгил қумоқ ва қумлоқ тупроқли ерларда нўхат яхши ўсади. Ер ости сувлар юзада бўлса ҳам унча таъсир этмайди. 2424 Навлар: Ўзбекистонда маҳаллий ва селекция навларидан “Милютинский- 4”, “Дурагай-27”, “Зимистони”, “Лаззат”, “Ўзбекистон-32”, “Юлдуз” навлари экилади. 2525 Нўхат кўпинча буғдой ва арпадан бўшаган ерларда экилади. Ўзи бошқа экинлар учун яхши ўтмишдош бўлиб ҳисобланади. Ер 22-25 см чуқурликда шудгорланади. Ер ҳайдашдан олдин 5 т.га гўнг, 50 кг га соф модда ҳисобида фосфор солинади. Эрта баҳорда намни сақлаш ва бегона ўтларни йўқотиш мақсадида борона қилинади. Шароит талаб қилса экишга яқин 10 см чуқурликда культивация қилинади, кетма-кет бороналанади, оғир мола юргизилади. Экишдан олдин 30-40 кг.га соф модда ҳисобида азот солинади. 2626 Экиладиган уруғ давлат андозасига жавоб бериши лозим. Экишдан олдин махсус нитрагин билан уруғ ишланса ҳосил анча ошади. Лалми ерларда нўхат эрта баҳорда (февраль-март ойларида) экилади. Кузда экиш ҳам мумкин, аммо ёғингарчилик кўп бўлган йиллари аскохитоздан кўп зарарланади. 2727 Нўхат кенг қаторлаб, қатор ораси 45-60 см ёки оддий қаторлаб, қатор ораси 15 см ҳамда қўш қаторлаб қатор орасини 15 см, қўш қатор орасини 45 смдан қилиб экиш мумкин. Экиш меъёри 0,5-0,8 млн.дона уруғ ёки 40-100 кг.га экилади. Экиш чуқурлиги экиш муддатига, тупроқнинг механик таркибига қараб 4-7 см бўлади. 2828 Нўхат униб чиққунча ва униб чиққандан кейин қатқалоқ ва кўкараётган бегона ўтларни йўқотиш мақсадида ер бир-икки марта борона қилинади. Ўрмаловчи тракторга тиркалиб қаторларни кўндаланг ёки “зиг-заг” борона билан диагонал буйлаб бороналаш ўсимликка деярли зарар етказмайди. 2929 Нўхат кундуз куни ўсимлик сўлиброқ турганда ва мўртлиги камайганда бороналанади. Қатор ораларидаги бегона ўтлар бир-икки марта культивация қилиб йўқотилади, бунда культиваторга ўткир чархланган ясси кесувчи панжа ва тиғлар ўрнатилади. 3030 Шартли суғориладиган ерларда қатор ораларига ишлов беришдан ташқари гуллаб турган ва дон етилаётган пайтларда 1-2 марта жўяклар орқали жилдиратиб суғорилади. Суғориш нўхат ҳосилдорлигини анча оширади. 3131 Дуккаклар тўла пишиб, дони қотганда нўхат йиғиштириб олинади. Ҳосил куннинг эрталабки соатларида йиғилади, бунда дон комбайнлари ишлатилади. Нўхат уруғи оддий дон тозалайдиган машиналарда тозаланиб ёпиқ, қуруқ жойларда сақланади. 3232 3535Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha