Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 18 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Экин майдонларининг рационал структураси

Купить
Экин майдонларининг рационал структураси Режа: 1. Экин майдонлари структурасининг табиат муҳофазаси ва тупроқни ҳимоялашга йўналтирилиши. 2. Ҳудудларни ички хўжалик шароитларига кўра ташкиллаштириш. 3.Тупроқ–иқлим шароитлари 4. Хўжаликда ердан фойдаланишни режалаштириш хусусиятлари. 0102 12 01 04 14 1D 22 25 03 1. Экин майдонлари структурасининг табиат муҳофазаси ва тупроқни ҳимоялашга йўналтирилиши. Замонавий деҳқончилик тизими ижтимоий эҳтиёжларга, қишлоқ хўжалик экинларининг агроэкологик талабларига, табиий шароитларга, ишлаб чиқариш жадаллашувининг даражасига, хўжалик тарзига, шунингдек, тупроқларни эрозиядан ҳимоялаш, ландшафтларни сақлаш, тупроқ, грунт сувлари, сув ҳавзалари ва деҳқончиликни кимёлаштириш билан боғлиқ бўлган бошқа элементларини ифлосланишдан сақлаш кабиларни ўз ичига олувчи атроф-муҳит ва маҳсулотларнинг ифлосланишининг минимал хавфи талабларига риоя этиш лозим.1617 0102 10 0102030405 14 0E 11 1E 1C 04 11 Ҳозирги замон фан ютуқлари қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда маҳсулдорликни ошириш фақат кимѐвий минерал ўғитлар ва турли заҳарли пестицидларни қўллаш орқалигина амалга ошади деган тушунчани инкор қилмоқда. Бундай нотўғри тушунча вақтинчалик ҳосилдорликни ошириши мумкин, аммо тирик табиатни заҳарлаши жуда катта тузатиб бўлмас салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Шунинг учун қишлоқ хўжалигида маҳсулдорликни ошириш учун кимѐвий услуб ўрнига, тупроқ биологик хусусиятлари, физикавий тузилиши, кимѐвий таркибини бузмайдиган, тупроқдаги тирик организмларнинг сон ва сифатини кўпайтирадиган, олинган маҳсулот эса экологик тоза бўладиган биологик услубни қўллаш табиат қонунларига тўғри келади ва замон талабига жавоб беради. 25 03 1F 0D 031D 040D 03 1A 11 03 0D 0102 Қишлоқ хўжалигида экинларни сақлашда кимёвий услуб ўрнига ўсимликларни биологик метод билан сақлаш кенг ривожланмоқда. Бу услуб бўйича зараркунандаларга қарши тирик организмлар ёки улар ҳаѐт фаолиятининг маҳсулоти қўлланилади. Бу услуб тупроқда тирикликни сақлайди ва экологик зарарсиз маҳсулот етиштиришни таъминлайди. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши йўналишида табиатни муҳофаза қилиш ишлари «Табиатни муҳофаза қилиш жамияти», «Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси», уларнинг вилоятлар ва туманлардаги бўлимлари орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси конституцияси (1992 й.) 55- моддасидан Республиканинг «Ер, ер усти ва ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонлари ва бошқа табиий бойликлари умумхалқ бойликлари ҳисобланади, улар тежамкорлик билан фойдаланилади ва давлат томонидан муҳофаза Ўзбекистон Республикасини «Табиатни муҳофаза қилиш» тўғрисидаги қонуни (1992 й.) бўйича ер фондлари, сув, ўрмон, ер ости бойликлари, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонлар дунѐси, уларнинг хилма-хиллиги, барқарор ривожланиши, улардан тежамкорлик билан фойдаланиш, экологик ҳолатини муҳофаза қилиш Республика қонунларида ўз аксини топган. Шулар қаторида «Сув заҳираларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш» (1993 й. 6 май), «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш» (1996 й. 27 декабр) каби қонунларда табиий бойликлар хилларини муҳофаза қилиш қонун қоидалари ишлаб чиқилган. Табиатни муҳофаза қилишдаги чора-тадбирлар илмий, техник, технологик, ташкилий, ҳуқуқий, тарғибот ва экологик таълимдан иборатдир. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг табиий экологик ҳолатига салбий таъсири деҳқончиликнинг турли тармоқларидан келиб чиқишини аниқлаш керак. Масалан, деҳқончилик ривожланиши билан ер усти қоплами ўсимликлар системасининг ўзгариши муҳитда биологик маҳсулот ҳажми, унинг тўпланиш даражаси, моддалар айланиши ва энергия оқими, иссиқлик, ҳаво ва сув режимининг ўзгаришига олиб келди. Деҳқончилик ва чорвачиликнинг атроф-муҳит экологик ҳолатига салбий таъсирини камайтириш ва табиий заҳиралар потенциалидан қишлоқ хўжалигида тўғри фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқаришни кенг дастур, режа, мажмуа схемалар асосида олиб бориш экологик нуқтаи назардан тўғри бўлади. Қишлоқ хўжалигида табиатни муҳофаза қилишни қуйидагича олиб бориш зарур: 1. Хўжаликнинг табиий-иқтисодий хусусиятлари: ривожланиш даражаси, аҳолиси, деҳқончилик ерлари, ўрмон, сув ҳавзалари, балиқчилик, ер ости қазилма бойликлар, ѐввойи ҳайвонларини инобатга олиш асосида табиатни муҳофаза қилиш. 2. Табиий бирликларни антропоген омиллар таъсирида ўзгаришларни прогноз қилиш: хўжаликлар ва қўшни хўжаликлар таъсиридаги ўзгаришларни иқтисодий баҳолаш ва аҳоли саломатлигида салбий ўзгаришларни аниқлаш, хўжаликлардаги бош йўналиш асосида табиий мажмуаларни барқарор ва тез ривожланишини таъминлаш. 3. Хўжалик ҳудудида табиат муҳофазасининг мажмуавий чоратадбирларини ташкил этиш.2B 1202 33 02 0D 11 35 1F16 1B 1B 03 39 0E Шундай қилиб, табиатни муҳофаза қилиш борасида тўпланган маълумотлар, таклифлар асосида экологиянинг мураккаб вазифаларини ҳал қилиб, табиий экологик ривожланишни барқарорлаштириш мумкин. Маълумки, тупроқ миллион-миллион йиллар давомидаги иқлим омиллари ва тирик жонзотлар ҳамжиҳатлигининг маҳсулотидир. Сайѐранинг энг бебаҳо бойлиги тупроқ ҳисобланади. 2A 0D 03 14 0C02 1607 031D 3C 08 11 03 1C Турли ҳил тупроқларни муҳофаза қилишнинг чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат: - Тупроқ мелиорацияси чора-тадбирлари: ерни яхши текислаш, тоғ ѐнбағрлар ва адир тепаликларидаги ерларни кўндаланг ҳайдаш, суғориш йўлларини такомиллаштириш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш йўли билан тупроқнинг шўрланиш жараѐнини йўқотиш, ботқоқларни қуритиш, қурғоқчилик туманларида иҳотазорлар-дарахт-бутазорлар ташкил этиш, жўякларни шамол йўналишига паралелл қилиб олиш, тоғ ѐнбағрларида терассалар очиб, зинапояли қилиб ўзлаштириш, дараҳтлар экиш - Тупроқнинг физикавий, кимѐвий, биологик ҳолатлари ва хусусиятларини яхшилаш учун алмашлаб экишни кенг қўллаш, органик ўғитлардан фойдаланиш, минерал ва заҳарли моддаларни ишлатишни чеклаш, биологик мезонларда фойдаланиш, шўрланган тупроқларга оҳак солиш, тупроққа 2. Ҳудудларни ички хўжалик шароитларига кўра ташкиллаштириш. Хўжалик майдонларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳудудларни ички хўжалик шароитларига кўра ѐки экин майдонларининг структурасига кўра ташкиллаштириш хусусиятлари қуйидаги шароитлар бўйича аниқланилиши лозим: Табиий шароитларга Ижтимоий- демографик шароитлар Технологик шароитлар. Тупроқ-иқлим шароитлари ва қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш Табиий шароитларга - жойнинг рельефи, ўсимлик ва тупроқ қоплами, гидрологик режим, табиий сув манбаларининг мавжудлиги, ландшафтларнинг кесишиш даражаси ва ер мулкларнинг бир-биридан узоқлиги, етиштириладиган экинлар учун иқлим шароитлари хусусиятларининг мос келиши кабилар мансубдир.01 2B 13 17 10 14 Ижтимоий-демографик шароитлар экин майдонларининг оқилона структурасини аниқлашда катта роль ўйнайди. Хўжалик ҳудудидаги аҳолининг таркиби ва миқдорига боғлиқ равишда ишчи кучи билан таъминланганлиги кўп ҳоллар хўжаликнинг майдонига, шунингдек, далаларда қишлоқ хўжалик экинларининг тўғри жойлаштирилишига ва уларга меҳнат ресурсларини тенг тақсимланишига боғлиқдир. Технологик шароитлар. Замонавий деҳқончилик кўп миқдорда техникадан фойдаланишга асосланган. Қишлоқ хўжалигининг барча ишлаб чиқариш жараѐнларида,* яъни деҳқончиликда, чорвачиликда тупроққа, гидрологияга, ўсимлик қопламига ва ландшафт-экологик тизимнинг бошқа элементларига катта таъсир кўрсатади. Минерал ўғитлар, ўсимликлар ҳимоялаш воситаларидан, оқова сувлардан нотўғри фойдаланилганда, экинлар нотўғри суғорилганда, тупроқларга сифатсиз ишлов берилганда ландшафтэкологик тизимнинг салбий томонга ўзгариши рўй бериши мумкин.01 010203 110B 13 06 1B22 14 1107 Тупроқ-иқлим шароитлари ва қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш. Тупроқ – иқлим шароитлари деҳқончиликда катта аҳамиятга эгадир. Республикамиз ҳудуди 3 та минтақага ажратилади: шимолий, марказий ва жанубий. Улар бир-биридан иқлими, тупроғи, ўсимлик қоплами, рельефи ва бошқа шароитларига кўра фарқланади. Ҳар бир ўсимлик тури учун унинг уруғини униб чиқиши, ўсиши, ривожланиши, қишлаши, мева элементларининг ҳосил бўлиши ва ҳосилини пишиши учун маълум ҳарорат чегаралари мавжуддир. Совуққа чидамлилик, музлашга чидамлилик, иссиққа чидамлилик каби кўрсаткичлар у ѐки бу экинни маълум иқлим шароитларида экиш имконияти, вегетация даврининг давомийлигини аниқлашда муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади.23 03 2E 020C0203 03 160B0F 1D05 1F 0E 19 10 Ёруғликнинг физиологик таъсири ўсимликларга фотосинтез орқали тўғри намоѐн бўлади, ўсиш ва ривожланишига эса билвосита таъсир этади. Маълумки, СО2 фиксациясининг ферментатив жараѐнларига ва тўқималардаги СО2 концентрациясига таъсир этувчи фотосинтез тезлиги тушаѐтган ѐруғликнинг жадаллиги ва ҳарорат билан аниқланади. Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши нурнинг жадаллиги ва спектрал таркибидан ташқари ѐруғ ва қоронғу даврларнинг давомийлигига боғлиқ бўлади. Ёруғликнинг етарли бўлмаслиги ўсимликларнинг нобуд бўлишига, ѐруғликнинг ортиб кетиши натижасида эса қуѐш уриши юз бериши мумкин. Барча қишлоқ хўжалик экинлари мансуб ҳисобланган юксак ўсимликлар орасида ѐритилиш шароитларининг мавсумий режимига уларни адаптацияси билан боғлиқ бўлган фотодавр кенг тарқалган. Фотодавр реакциясига гуллаш, Ўсимлик ҳаѐтининг қишки омиллари ҳам ўсимликка уларни етиштириш минтақаси қараб турлича таъсир этади. Тупроқ таркибидаги гумус, туз миқдори, грунт сувларининг жойлашиш чуқурлиги ва бошқалар кўпгина ҳолларда қишлоқ хўжалик экинларининг навига ва турини танлашга таъсир этиши кузатилади. Қишлоқ хўжалик экинлари касалликларга чидамлилиги ва зарарли организмларнинг зарарлашига мойиллиги, маълум бир бегона ўтларга нисбатан ўзига хос муносабати билан характерланади. Тупроқларнинг ушбу фитосанитар шароити, қолаверса саноат корхоналарининг фаолияти натижасида кейинги йилларда тупроқ ва ҳавони оғир металлар (кадмий, қўрғошин, мишьяк, рух, симоб ва б.) билан ифлосланиши олинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг миқдори ва сифатига жиддий равишда таъсир этмоқда.30 0307 0307 0C04 14 2B07 04161702 05 2 Замонавий деҳқончилик тизими ушбу омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши лозим. Фақатгина шундай ҳолларда нафақат қишлоқ хўжалик экинларидан барқарор ва юқори ҳосил олишни таъминлашга, балки тупроқнинг экологик ҳолатини ва унумдорлигини сақлашга эришиш мумкин бўлади. Тупроқ унумдорлиги-деҳқончиликда мўл ва сифатли ҳосил етиштириш барометри бўлиб, мамлакатимизнинг суғориладиган майдонларида тупроқ унумдорлиги табора пасайиб бораѐтганлиги, сифати ўртача ва ўртачадан юқори бўлган ерлар 10 % га қисқариши, ўртача ва ўртачадан паст бўлган майдонлар 12,4 % га ортиши, алмашлаб экиш етарлича жорий этилмаѐтганлиги, органик ўғитлардан кам фойдаланилаѐтганлиги, тупроқда гумус ва озиқ элементларнинг камайиши, илмий асосланган агротехнологияларнинг муттасил бузилиши, тупроқнинг агрофизикавий, агро 4. Хўжаликда ердан фойдаланишни режалаштириш хусусиятлари. Экин майдонларининг оқилона структурасининг асоси – бу экинларни навбатлаб экиш ҳисобланади. Экинларни тўғри структураси ва тупроққа ишлов бериш усуллари билан биргаликда экинларни навбатланиши, қишлоқ хўжалик экинларини экиш тупроқларни эрозиядан ишончли ҳимоя қилиш, унинг унумдорлигини сақлаш ва оширишни таъминлайди. Қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш технологияси ва биологик хусусиятларига кўра навбатлаб экиш ушбу экинларнинг касалликлари, зараркунандалари ва бегона ўтларга қарши ихтисослашган кураш олиб бориш имконини беради. Экинларни илмий асосланган ҳолда алмашлаб экиш қимматбаҳо кимѐвий препаратларга нисбатан анча арзон ва зараркунанда, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашнинг экологик тоза усули ҳисобланади. Турли хў Маълумки, бир экинни бир далага мутассил экавериш ернинг толиқишига, ҳосилдорликнинг бош омили бўлган гумус миқдорининг кескин камайиб кетишига, тупроқда ўсимлик учун зарур бўлган моддаларнинг танқислигига, қатламларнинг зичланишига, фойдали микроорганизмларнинг фаолиятининг сусайишига, тупроқнинг физик- кимѐвий хусусиятлари ѐмонлашувига, тупроқдаги тирик жонзотларнинг қирилиб кетишига, унда касалликлар (вилт, илдиз чириш, гаммоз) ва ғўзанинг турли зараркунанда ҳашоратлари (ўргамчаккана, шира, кўсак қурти, кузги тунлам) нинг кўпайишига олиб келади. Тупроқ унумдорлиги пасайган сари кўп меҳнат ва маблағ сарфланишига қарамасдан ҳосилдорлик камайиб, таннарх эса ортиб бораверади. 3C 11 10 0304 0307 10 27030405 1D05 12 11 1E 10 Алмашлаб экишни амалга ошириш билан бирга хамма агротехник ва ташкилий тадбирлар тизими ҳам тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва тобора ортиб боришини таъминлашга қаратилиши шарт.Алмашлаб экиш агротехник ва мелиоратив тадбирларнинг самарадорлигин оширишдаги асосий восита бўлибгина қолмасдан, хўжаликларга бириктирилган барча ерлардан юқори даражада фойдаланган ҳолда, кам меҳнат ва маблағ сарфлаб, ҳамма экинлардан мўл ҳосил олиш ва чорва маҳсулотларини кўпайтиришни ҳам таъминлайди. FAO bu- • Birlashgan millatlar tashkilotining oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi tashkiloti (FAO) — hukumatlararo jahon tashkiloti, Birlashgan millatlar tashkilotining ixtisoslashgan muassasasi. 1945-yilda tuzilgan. • Vazifasi: ovqatlanish, oziq-ovqat, qishloq xoʻjaligi masalalari boʻyicha maʼlumotlar yigish va ularni oʻrganish, oziq-ovqat mahsulotlari va boshqalarni ishlab chiqarish va sotishni yaxshilashga yordam berishdan iborat . Markaziy idorasi Italiyaning Rim shahrida joylashgan. 1999-yul oxirida tashkilotga 180 dan ortiq mamlakat aʼzo boʻldi. Rimda jahon boʻyicha qishloq xoʻjaligi va oziq- ovqat mahsulotlari yetishtirish, ishlab chiqarish va boshqaga oid statistik toʻplamlar nashr etadi. Назорат саволлари: 1. Экин майдонлари структураси нима? 2. Ҳудудларни ички хўжалик шароитларига кўра ташкиллаштириш? 3. Тупроқ–иқлим шароитлари? 4. Хўжаликда ердан фойдаланишни режалаштириш хусусиятлари? 5. Қишлоқ хўжалигида табиатни муҳофаза қилишнида қандай чора тадбирлар олиб борилади? 6. Турли ҳил тупроқларни муҳофаза қилишнинг чора- тадбирлар нималардан?
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha