Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 286.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ем-хашак ўтлар умумий тавсифи. Кўк беда аҳамияти ва етиштириш технологияси

Купить
Ем-хашак ўтлар умумий тавсифи. Кўк беда аҳамияти ва етиштириш технологияси “ Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фани Режа:  1. Ем-хашак ўтларнинг аҳамияти  2. Беда - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши  3. Беда биологияси ва навлари  4. Беда етиштириш технологияси Кўп йиллик дуккакли ўтлар .  Кўп йиллик дуккакли ўтларнинг моҳияти: 1) Бир гектардан бошқа ўтларга нисбатан 2-3 марта кўп, ўртача 2,5-3,0 т оқсил тўплайди. Шунинг учун дуккакли ўтлардан энг тўйимли озуқалар тайёрланади. 2) Дуккакли ўтлар таркибидаги оқсил юқори сифатли бўлиб, унда ҳаёт учун зарур аминокислоталар мавжуд,шу туфайли бу оқсил яхши ҳазм бўлади. 3) Энг муҳим биологик хусусияти шундаки, бу ўтлар биологик азот тўплайди. 4) Минерал азот кўп ишлатилса, тупроқ микрофлораси фаоллашиб органик йиғиндини минерал моддаларга айлантириб тупроқнинг таркибидаги чиринди камайтиради ва оқибатда унумдорлиги пасаяди. Азотнинг ортиқча қисми сизот сувларига етиб боради. 5) Дуккакли ўтларни моҳияти уларнинг биологик хусусияти билан боғлиқдир, бу - дуккакли ўсимликларнинг ҳаво азотини ўзлаштириб туп Ем хашак ўтларининг тўйимлилиги Озуқа ва экин турлари 1 кг озуқа таркибида Озиқа бирлиги, кг Ҳазм бўла диган оқсил, г Кальций, г Фосфор, г Каротин, мг Кўкат беда 0,21 27 3,8 0,7 40 қизил себарга 0,17 36 6,4 0,6 50 Баргак 0,18 28 2,4 0,6 65 Пичан беда 0,52 79 9,3 2,2 25 қизил себарга 0,49 116 17,7 2,2 45 Баргак 054 106 11,0 2,5 25  Дуккакли ўтлар ўрилгандан кейин ўсиш бошланишидан шоналаш ва гуллаш давригача кўкат миқдори тез кўпайиб боради. Гуллаш давридан боҳлаб бу жараён сустлашади, кўкат таркибида азот камайиб боради. Ўсимликдаги озиқ моддалар илдизида тўпланади. Бу қишлаб чиқишга ёрдам беради. Гуллаш даврининг бошланишида кўкат таркибида 14-18% оқсил бўлади. Гуллаш даврини охирида унинг миқдори камаяди, клетчатка кўпаяди, озиқ сифати пасаяди.  Деҳқончиликда ўтларнинг аҳамияти ҳам катта, чунки бу ўсимликлар дала экинлари учун энг яхши ўтмишдош бўла олади, тўпроқда чиринди кўпаяди, тупроқнинг сув-физикавий, кимёвий ҳолати яхшиланади, шўрланиш камаяди, тупроқ емирилишини ҳам камайтиради.  Уруғчилиги қийин бўлганлиги туфайли дуккакли ўтларнинг экин майдонини кенгайтириш анча мураккаб. Дуккакли ўтлар уруғи бир ва Дуккакли ўтлар уруғ ҳосилини йиғиш учун етилиш даврлари Экин Ўриш вақтидаги етилиш даври Тўла етилганда уруғнинг тўкилиши Икки босқичли йиғиш усули Комбайн билан йиғ илганда қизил себарга 80-85% гултўплам жигар рангда бўлаганда 90-95% дуккаги жи гар рангда бўлган да, уруғ қотган, табиий рангда қисқа муддатда йиғилса кам тўкилади Беда Дуккаги 75-80% етилганди Дуккаги 90-95% етилганда Кам тўкилади қашқарбеда Гултўпламнинг пастки дуккаги етилганда Комбайинда кам йиғ илади Кўп тўкилади баргак Дуккаги 40-50% етилганда Дуккаги 70% етилганда Кўп тўкилади Дуккакли ўтларнинг уруғ унувчанлигини сақлаш муддати Экин Тошсимон уруғ сони, % Унувчанлигини сақлаш муддати, йил Унувчанлиги йўқолган уруғнинг белгилари қизил себарга 80 гача 3-4 Хира жигар рангда беда 90 гача 3-7 Хира жигар рангда Оқ қашқарбеда 90 гача 6-15 Кумарин ҳиди йўқ, сарғиш жигар ранг Сариқ қашқарбеда 90 гача 17 Кумарин ҳиди йўқ, сариқ жигар ранг қумоқ баргак 15-20 1-2 Жигар ранг Беданинг халқ хўжалигидаги аҳамияти.  Беда Ўзбекистоннинг ва Марказий Осиёнинг суғориладиган ерлирида кўп экиладиган кўп йиллик серҳосил дуккакли ем-хашак ўсимликлардан биридир. Бедадан хилма-хил озиқлар тайёрлаш мумкин. Бу озиқлар тўйимлилиги билан ажралиб туради. Масалан, В.Далакян ва Ш.Раҳмановаларнинг маълумоти бўйича (1986), беданинг шоналаш даврида бир килограмм кўкати таркибида 0,20 озиқ бирлиги ва 30 г ҳазм бўладиган оқсил, 1 кг пичанида 0,47 озиқ бирлиги ва 90 г оқсил мавжуд. Беданинг таркибида кальций, фосфор, осон ҳазм бўладиган оқсил, ҳайвонлар ҳаёти учун зарур бўлган витаминлар мавжуд. Беданинг кўкати серсув моллар тез ўсади, суяги бақувват бўлади.  Беда агротехника аҳамиятига ҳам эга. Бедадан бўшаган ерлар бошқа ўсимликлар учун энг яхши ўтмишдош бўлади, чунки кўп йиллик бе  Пахтачилик илмий тадқиқот институти маълумоти бўйича, бедадан бўшаган ерларга ғўза экилса, вилт касаллиги билан кам касалланади. Суғориладиган маданий яйловлар барпо этишда ҳам беданинг аҳамияти каттадир, чунки беда ҳар хил ўт аралашмаларга, албатта, қўшилади.  Беданинг ҳосилдорлиги тупроқ-иқлим шароитига, етиштириш технологиясига, навнинг биологиясига боғлиқдир. Биринчи йил бедадан ўртача 20-40 ц пичан олинади, 2-3 йиллик бедадан 80- 120 ц пичан олинади. Илғор технология қўлланса, 150-200 ц пичан нтиштириш мумкин. Уч йил мобайнида маҳаллий Хоразм бедаси бўйича 549,1 ц, Вахш-233-645,1, Тошкент-721-607,4, Узген-631-6 ц, Тошкент - 392-637,4 ц пичан олинган. Лалми ерларда беданинг ҳосилдорлиги сув билан таъминланишига боғлиқ. Тоғли зонада бедадан 50-60 ц, текислик-тепалик зонасида 12-18 ц Келиб чиқиши ва тарқалиши.  Беда қадимдан экиб келинган ва кенг тарқалган ўсимликлар туркимига киради. Илк бор беда эрамиздан 5 минг йил илгари Ўрта Осиёда ва Кавказда экилган. Бу минтақалардан 2-2,5 минг ил илгари Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Греция, Италия ва Шимолий Африкага тарқалган. Кейинроқ бу ўсимлик Европанинг бошқа зоналарига, Шимолий ва Жанубий Америка ва Австралияга тарқалган. Беданинг ватани Осиё минтақаси ҳисобланиб, ҳозирги вақтда ер юзида кенг тарқалган ҳолда ўртача 30 млн. гектар ерга экилади. Ўзбекистонда 1995 йил беданинг экин майдони 200 минг га ни ташкил қилди. Ботаник тарифи.  Беда дуккаклилар ( Fabaceae ) оиласига, Medicago авлодидига мансуб. Бу авлод ер юзида тарқалган маданий ва 100 га яқин ёввойи турлари киради. Энг кўпроқ экиладиган турлари: кўк беда - М. Sativ а, сариқ беда - M . falsata L ., дуругай беда - M . media L , зангори беда - М. coerulae L , хмелсимон беда - M . lupulina L .  Сариқ беда. Кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, пояси тик ва ётиқ ҳолда ўсади, баландлиги 40 см дан 170 см гача бўлади. Пояни ичи ўзак билан тўла, усти тукланган. Барги муракаб,уч бўлакли, майда ланцетсимон, тукли. Гултўплами кўп гулли шингил, гули сариқ рангли. Меваси дуккак, ўроқсимоин шаклда, кўп уруғли, сариқ қўнғир рангли, майда буйраксимон. Уруғининг тўла оғирлиги1-1,6 г. Илдизи яхши ривожланган, илдиз орқали кўпаядиган турлари ҳам бор. У қурғоқчилик ва сову Беданинг биологияси . Иссиқликка бўлган талаби.  Уруғи 1-3° униб чиқади, ўртача ҳарорат 18-20°. Ҳарорат 30° ошса уруғнинг униб чиқишига ноқулай шароит вужудга келади. Майсаси-6° совуққа чидайди. қишда қор қалин бўлса беда-40° совуққа чидайди, ўртача қишлаб чиқади. Беданинг поялари ёйилиб ўсадиган турлари совуққа чидамлироқ бўлади. Беданинг қишлаб чиқиши ва совуққаи чидамлилиги кўпинча етиштириш шароитига боғлиқ.Экиш муддати охирги ўримни ўриш вақтига боғлиқдир. Баҳорда беда 5-7° да ўса бошлайди, қайта ўсишдан гуллаш давригача беда тахминан 800° фаол ҳарорат талаб қилади.  Н а мликка бўлган талаби . Беда намсевар ўсимлик уруғини бўртиши учун 100-120% сув сарфлайди, тупроқнинг намлиги дала нам сиғимига нисбатан 70-75% бўлиши керак. Бир грамм қуруқ модда ҳосил қилиш учун беда 700-800 г. сув сарфлайди. Ўртача беданинг транспирация коэффициенти 700-900 бирликка тенг. Илдиз яхши ривожланганлиги учун беда тупроқнинг чуқур қатламидаги сувни ўзлаштира олади, куннинг иссиқ пайтларида бир қисм баргларини тўкади, ўсишдан тўхтайди, бироқ ёғингарчилик бошланганда ёки суғорилганда ўсиш яна давом этади. Шунинг учун беда лалми ерларда ҳам экилади.  Ёруғликка талаби. Беда ёруғсевар узун кун ўсимлиги, ёруғлик даври 16-17 соат давом этганда яхши ривожланади. Беда қопловчи ўсимликлар билан экилса, секин ўсади ва суст ривожланади.  Озиққа талаби . Беда тупроқдан кўп озиқ ўзл Беданинг ўсиши ва ривожланиши .  Қулай шароитда уруғ экилгандан 5-6 кундан кейин униб чиқади. Майсаси иккита уруғ барги шаклида ер юзида кўринади. Майсалари жуда майда бўлиб, қатқалоққа дучор бўлса нобуд бўлади. Майсалар кўрингандан 3-4 кун ўтгач, биринчи оддий чинбарги ривожланади. Сўнгра 12-15 кун ўтгач биринчи оддий чинбарги ривожланади. Навбатдаги барглар ҳар 4-5 кунда пайдо бўлаверади. Ўсимликда 15-20 та чинбарг ривожланганда шоналаш даври бошланади, бу майсаланишдан 40-60 кун ўтгандан кейин кузатилади. Шоналаш 10-20 кун ўтгач, гуллаш даври бошланади.. беда пастдан юқорига, марказдан атрофга қараб гуллайди. Баҳорда экилган беда 90-100 кунда гуллайди, 140 кунда тўла етилади.  Беда баҳори ўсимлик, экилган йили 2-4 ўрим беради, 2-3 йилги беда 5-7 ўрим беради, 2- ўримдан уруғ беради. Ик Беда агротехникаси .  Алмашлаб экишдаги ўрни. Беда, ғўза, каноп, шоли, маккажўхори, бошқли дон, полиз, сабзовот экинлардан бўшаган ерларга экилади. Илдизи беда билан бар хал ривожланган ўсимликлардан кейин экилмагани маъқул. Бир ерда беда 8-10 йилгача ўсиши мумкин, экилган ерга беда 5-6 йилдан кейин қайта экилиши мумкин.  Ерни ишлаш . Беда экиш учун ер кузда ҳайдалади. Кузги шудгорлаш ишлари эса ўтмишдош экин турига боғлиқ бўлади. Тупроқ намлигини ҳисобга олиб ўтмишдош экинни ҳосил йиғиштирилгандан кейин суғориш ҳам мумкин, бундан кейин ерни ишлаш осон бўлади. Тоза ерларда суғоришдан кейин ер 25-27 см чуқурликда ҳайдалади. Бегона ўтлар билан зарарланган тупроқларда суғоришдан кейин ер махсус ағдаргичли лушчильник ёки отвалсиз плугда 6-8 см чуқурликда юмшатилади. Бу тадбир тупроқнинг устк Ўғитлаш.  Беда серҳосил ва кўп ўримли ўсимлик бўлганлиги учун тупроқдан анчагина озиқ моддаларни ўзлаштиради. Озиқ моддалар етарли бўлса, беда яхши ва тез ўсади. Беда етиштиришда органик ва минерал ўғитлардан фойдаланилади. Ер ҳайдашдан олдин органик ўғитлардан гектарига 10-15 т, чириган гўнг солинганда ҳосил 30-40% га ошади. Кўпинча органик ўғит ўтмишдош ўсимликка солинади. Бунда ҳам унинг таъсири сезиларли бўлади.  Беда дуккакли ўсимлик бўлгани учун, унга минерал азот кўп ишлатилмайди, чунки беда ўзи азот тўплайди, шунинг учун бедага кўпроқ фосфорли ва калийли ўғитлар талаб қилинади. Дастлабки ривожланиш даврларида беданинг фосфорга эҳтиёжи катта. Бу даврда фосфор етарли бўлса, кейинги даврларда ҳам беда яхши ривожланади. Калийнинг таъсири фосфорга нисбатан кам, шу боис биргаликда қўлл Зараркунандалар билан курашиш.  Беданинг ашадий зараркунандаларидан фитономус, уруғхўри ва туганак узунбуруни.Фитономус 5-7 мм узунликдаги сарғиш-кулранг тусли тухум шаклидаги қўнғиз. Бу қўнғизлар бедапоялардаги ўсимликк қолдиқлари остида ва тупроқнинг юза қаватида қишлайди. Фитономус беданинг поя, барг, ғунча ва гулларига катта зарар келтиради.ЎзПИТИ маълумотига кўра фитономус билан қаттиқ зарарланган ерларда 40-50% пичан ва 60-80% уруғ ҳосили йўқолади. Фитономуснинг кег тарқалишига қарши бедазор 50% ГХЦГнинг гамма-изомери (0,6-0,8 кг), 30% ли метафос (0,35-0,7кг), 30% фозалон (1,6-3,3 кг) 50% ли карбофос (0,2-0,6л) пуркалади.Фитономус билан заррланган бедапояни муддатидан олдин ўриш ҳам тавсия қилинади.  Бедапояда бошқа зараркунандалар ҳам учрайди, бошқа ўсимликларга зарар келтирадиган Бедани ўриш .  Бедани ўз вақтида ўриб олиш энг муҳим тадбирлардан биридир, чунки олинадиган ҳосил ва озиқнинг сифати,тўйимлилиги ўриш муддатига боғлиқ. Беда таркибидаги органик моддаларнинг миқдори унинг ривожланиш даврига, ёшига ва навига боғлиқ. Беда навига, ёшига, ўсув даврининг давомийлигига қараб жанубий туманларда 5-7, шимолий туманларда 3-5 марта ўриб олинади..Бедани гуллаш даври бошларида ўриш тавсия қилинади. Аммо бу давр озуқани энг сифатли бўлган даври ҳисобланади. Поя ўсиш даврида бедада ёшига қараб 21,4-25,4:% оқсил мавжуд, 10% шонага кирганда-19-22,1%. 50% шонага кирганда-18,3-19,3%, 10% гуллаш дави бошланганда-17,9-16,8%, 10% гуллаганда-15,8-15,4% бўлади.Шоналаш даврининг бошланишида кўкат сифати юқори бўлгани билан ҳосил юқори бўлади. Шу ўзгаришларни ҳисобга олиб,энг қулай Беда уруғчилиги  Амалда олинаётган беда уруғининг ҳосили унинг биологик имкониятига нисбатан олинган. Уруғ етиштириш учун беда махсус экилади ёки эски бедаларнинг 1-2 ўримим уруғга қолдирилади. УРуғ олиш учун беда махсус экиладиган бўлса, беда кенг қаторлаб экилади. Уруғ экиш меъёри 6-8 кг/га экиш чуқурлиги 2-3 см..Махсус экилган ерларда икки ўримдан ҳам уруғ олинади. Ўсув даврида қатор ораси 2-3 марта юмшатилади.Уруғ етиштириладиган бедапояларда тупроқ намлиги ўртача 65% бўлади.Бу намликни яратиш учун беданинг биринчи ўрими бир марта суғорилади, иккинчи ўрими икки марта суғорилади.Албатта, бу сизот сувларинин жойлашиш чуқурлигига боғлиқ. Суғориш миқдори 600-700 м3/га. Уруғ етиштириш учун фосфорли ва калийли ўғитлардан тупроққа ишлов беришда ёки ўсув даврида солинади. Микроўғитлардан бор  Лалми ерларда беданинг экма тури тарқалган, яшаш муддати 20-25 йил, одатда 4-5 йил яшайди. Нам етарли бўлган йиллари 12 йилгача қониқарли ҳосил олинади. Биринчи йили беда секин ўсади, баландлиги 25-50см бўлади.Иккинчи ва кейинги йилларида беда эрта баҳорда ўса бошлайди, баландлиги 60-100 см гача етади, 10-20 майда гуллайди. Тоғ олди ва тоғ лалми ерларда ҳам иккинчи ўрим олиш мумкин.  Беда, албатта, шудгорланган ерга экилади. Ер 23-25 см чуқурликда шудгорланади. Шудгорлашдан олдин бегона ўтларнинг турига ва сонига қараб тупроқ юза 4-5 ёки 8-10 см чуқурликда ҳайдалади. Эрта баҳорда намни сақлаб қолиш учун борона қилинади. Экишдан олдин мола бостирилади. К у зги ҳайдашдан олдин гектарига 50-60 кг дан фосфор солинади.  Беда эрта баҳорда (феврал-март) экилади.Беда ёппасига қаторлаб экилади.  Эътиборингиз Эътиборингиз учун рахматучун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha