Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 9.0MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma ppt
Bo'lim Slaydlar
Fan Huquqshunoslik

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари

Sotib olish
“ Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” “ Оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир” Ислом КаримовИслом Каримов ЖССТнинг 2012 йил 65 сессиясида “Ўсмир ёшдаги ҳомиладорлик ва уларнинг салбий оқибатлари” тўғрисида семинар ўтказилди. Эрта турмуш қуриш муаммолари кўриб чиқилди. 1998 йил 30 апрелда Олий Мажлис томонидан Ўзбекистон Республикасининг о ила кодекси тасдиқланди. Оила билан боғлиқ 50 га яқин қонун 90 га яқин фармон, қарор ва фармойишлар қабул қилинган. 1998 йилда “Оила” илмий – амалий маркази ташкил этилган. Оила – муқаддас даргоҳ. Оиланинг асосий вазифаси инсониятнинг занжирини соғлом ва иқтидорли авлодлар билан боғлаб боришдан иборат. Никоҳ – бу эркак билан аёл ўртасидаги муайян иттифоқ ва бу иттифоқнинг жамият, давлат томонидан тан олиниши ва маъқулланишининг тарихий шаклидир. Жамият – никоҳ воситаси билан эркак ва аёл ўртасидаги табиий муносабатларни, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар орасида аҳлоқий, ҳуқуқий мажбуриятларни тартибга солиб турувчи бўғиндир. Турмушга чиқаётган қиз жисмонан ва руҳан оилага тайёр бўлиши шарт. Турмушга чиқиш ёшини қизлар учун 21-22 ёш, йигитлар учун 23-25 ёш бўлиши мақсадга мувофиқдир. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш Низоми тўғрисида» ги 365-сонли Қарори асосида никоҳланувчи шахслар ФҲДЁ бўлимига ариза берганларидан сўнг қуйидаги касалликларни аниқлаш учун текширувлардан ўтадилар: 1. Руҳий касалликлар 2. Гиёҳвандлик 3. Сил касаллиги 4. Жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар 5. ОИВ/ ОИТС касалликлари Н икоҳдан аввалги тиббий кўрик Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари: • Эрта турмуш қуриш оқибатида қиз болалар ўз мустақилликлари ва эркинликларидан чекланадилар. • Эрта турмуш қуриш оқибатида оилада мавжуд бўладиган муаммолар ечимини тўғри ва мақсадли ҳал этишда қийналадилар. • Фарзандлар тарбиясида тажрибасизликлари сабабли муаммолар юзага келади. • Эрта турмуш қуриш оқибатида ўз тенгдошлари каби ҳаёт гўзаллигидан тўлиқ баҳраманд бўла олмайдилар. (ўз истаклари ва орзуларига етиша олмайди.).  Ҳомиладорлик, туғиш жараёнлари оғир кечади.  Туққандан кейин асоратлар юзага келади;  Жинсий аъзоларда ҳар хил юқумли ва бошқа касалликлар келиб чиқади; Эрта ҳомиладор бўлишнинг салбий оқибатлари  Ўсмир қизларда ҳомиланинг ривожланиши оғир ўтади (ҳомила яхши ривожланмайди, оғирлиги кам бўлади, кўп ҳолатларда бола чала ва нимжон туғилади).  Ўсмир қизлардаги туғиш жараёни ҳам оғир ўтади (тос суяклари яхши ривожланмаганлиги сабабли табиий йўл орқали туғиш жараёни қийинлашиб, кўпгина ҳолатларда кесар-кесиш йўли билан якун топади);  Ўсмир қизлар эрта ҳомиладор бўлганларида руҳий ҳолатлари бузилиб тушкунлик ҳолатларига тез тушиб қоладилар, бу ҳолат уларда узоқ вақт сақланади.  Ўсмир қизлар ҳомиладор бўлганларида кўпроқ зарарли одатларга берилувчан бўлади, яъни (кашандалик, спиртли ичимликларни, гиёҳванд моддаларни кўпроқ истеъмол қилишга мойил бўладилар).  Эрта уйланган йигитлар оталик вазифаларини бажаришда кўпгина қийинчиликларга дуч келишлари мумкин.  Ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ота ва онага қарам бўладилар.  Эрта турмуш қурган қизларда ажралишлар ҳам кўп учрайди. Оила қураётганингизда қариндош – уруғ ўртасидаги никоҳдан эҳтиёт бўлинг,чунки улардан ногирон фарзандлар туғилишини эсдан чиқарманг! Жисмонан соғлом, руҳан тетик, интелектуал салоҳияти баланд фарзандларни дунёга келтириш ва уларни соғлом тарбиялаш учун, оила қураётган ёшлар аввалом бор, ўз ёшлари, билим салоҳиятига ишонган тақдирдагина оила қуришлари лозим. Эътиборингиз учун раҳмат!
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Avtomatlashtirilgan axborot tizimlari. Aqlli dunyo konsepsiyasi buyumlar interneti (IoT), bulutli hisoblashlar, raqamlashtirish masalalari. Big Data va ma`lumotlar tahlilining huquqiy asoslari
  • Ekologiya huquqining tamoyillari, usullari va tizimi
  • Ekologik-huquqiy mexanizm
  • Hindiston davlati va huquqi
  • Huquqiy iformatika modellashtirish medodi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский