Фитопатология фанининг мақсади ва вазифалари, ривожланиш тарихи. Ўсимликлар касалликларининг классификацияси

Фитопатологи я фанининг мақсади ва вазифалари, ривожланиш тарихи. Ўсимликлар касалликларининг классификацияси. Юқумли ва юқумсиз касалликлар 1. Кириш . Фитопатологи я фанининг мақсади ва вазифалари. 2. Фитопатологи я фанининг тарихи . 3. Ўсимликлар касалликларининг классификацияси. 4. Инфекцион (юқумли) ва ноинфекцион (юқумсиз) касалликлар . Фитопатология Кириш. Фитопатологи я фанининг мақсади ва вазифалари Фитопатология (юнончадан phyton – ўсимлик, pathos – касаллик, logos – таълимот ) – ўсимлик касалликлари ҳақидаги фан бўлиб, унинг асосий вазифаси – қишлоқ хўжалигига фитопатоген организмлар келтирадиган зарарни камайтиришдан иборатдир. Фитопатология касалланган ўсимликни, касаллик пайдо бўлишининг сабабларини ва атроф- муҳит шароитларининг касаллик ривожланишига таъсирини ўрганади. Фитопатология Кириш. Фитопатологи я фанининг мақсади ва вазифалари Фитопатология умумий фитопатология ва қишлоқ хўжалик фитопатологиясига бўлинади. ● Умумий фитопатология касалликлар пайдо бўлишининг сабабларини, касалликлар ривожланишининг хусусиятларини, қўзғатувчиларни ва ҳимоя методларини ўрганади. ● Қишлоқ хўжалик фитопатологияси муайян экинларнинг касалликларини, қўзғатувчиларнинг тур таркибини, ҳар хил минтақаларда ўсадиган ўсимликлардаги касаллик белгиларини ва ҳимоя усулларини ўрганади. Фитопатология Кириш. Фитопатологи я фанининг мақсади ва вазифалари Фитопатология фанининг ривожланиши янги махсус фанлар, пайдо бўлишига олиб келди: - этиологи я – касаллик сабабларини ўрганади ; - фитоиммунологи я – ўсимликларнинг касалликларга чидамлилигини ўрганувчи фан ; - эпифитотиологи я – касалликлар пайдо бўлишининг қонуниятларини ва улар ялпи тарқалишининг сабабларини ўрганувчи фан ; - Ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилиш . Фитопатология Кириш. Фитопатологи я фанининг мақсади ва вазифалари Кейинчалик бир қатор янги ва мустақил фанлар ажралиб чиқди: - ўсимликлар иммунитети ; - касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишини башорат қилиш ; - ўсимликларни ҳимоя қилишнинг биологик усули ; - ўсимликлар карантини ва б . Фитопатология Фитопатология нинг асоси нима ? Барча махсус фанлар каби фитопатология ҳам бир қатор чегарадош фанлар, жумладан микология, микробиология, вирусология, ботаника фанларининг билимлар системасига таянади, шу билан бирга микология фитопатологиянинг асоси ҳисобланади . Фитопатология Эпифитотиология Фитопатология соҳаси бўлмиш эпифитотиология фанининг асосини, иқлим факторларининг қўзғатувчиларга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, касалликлар пайдо бўлишининг қонуниятларини ўрганиш ташкил этади. Об-ҳаво башорати маълумотларини касаллик кечишини иқлимга боғлиқ ҳолда тадқиқ этиб олинган маълумотлар билан солиштириш касаллик пайдо бўлишининг вақти ва ривожланишининг характерини олдиндан башорат қилишга имкон яратади. Фитопатология Эпифитотиология Шундай қилиб эпифитотиология , ёки касалликлар башорати ҳақидаги фан , метеорология билан яқиндан боғлиқ. Кейинги йилларда касалликлар пайдо бўлишини башорат қилиш учун қўзғатувчилар ривожланишига таъсир этувчи об-ҳаво шароитларини ҳисобга олувчи математик моделлардан фойдаланишмоқда . Фитопатология Фитопатологи янинг бошқа фанлар билан алоқалари Фитопатология ўсимликшунослик, деҳқончилик ва агрокимё фанлари билан узвий боғланган. Касалликлар ривожланишининг характери кўп томондан қишлоқ хўжалик экинларини ўстириш технологияларига боғлиқ: касаллик қўзғатувчилари далада тўпланиши жараёнида алмашлаб экиш муҳим роль ўйнайди; ўғитларнинг миқдорлари ўсимликлар зарарланиши даражаларига таъсир этади ва ҳ. Кейинг даврда касалликларга чидамли навлар яратишнинг аҳамияти тобора ортмоқда. Фитопатология Фитопатологи янинг энтомология билан алоқалари Анчагина фитопатологик тадқиқотлар энтомологик маълумотларга таянади. Бунинг сабаблари, биринчидан , айрим ҳашаротлар вирус касалликлари қўзғатувчиларининг ташувчилари эканлиги, иккинчидан , ўсимликлар зарарли ҳашаротлар билан шикастланиши қўзғатувчилар ўсимлик тўқималарига киришига имкон яратиши ва касалликлар ривожланишига таъсир этишидир. Фитопатология Фитопатологи янинг бошқа фанлар билан алоқалари Ўсимликларни ҳимоя қилиш чора- тадбирларининг самарадорлигини баҳолашда фитопатология кўп иқтисодий ва математик тадқиқ қилиш методларини қўллайди. Фитопатология Фитопатоген ларнинг қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилига таъсири Касалликлар ривожланиши натижасида кўп сабзавот маҳсулотлари йўқотилади ва уларнинг сифати пасаяди . Фитопатоген организмларнинг зарари бевосита ва б ил восита бўлади. Фитопатология Бевосита зарарлар Бевосита зарарни соғлом ва касал ўсимликлар ҳосилини солиштириш ёки нобуд бўлган (умуман ҳосил бермайдиган) ўсимликлар сонини ҳисоблаш орқали аниқлаш мумкин. Бевосита зарарга касалликнинг ҳосилни камайтириши, сифатини пасайтириши, омборхонада сақлаш муддатини камайтириши киради. Мисол учун, калмараз билан зарарланган уруғли меваларнинг бевосита нобудгарчилиги ҳосил камайиши, шикастланган мевалар ҳисобига меванинг сотув баҳоси пасайиши ҳамда мева сақлаш даврида нобуд бўлишидан ташкил топади. Фитопатология Б ил восита зарарлар Б ил восита зарарни аниқлаш мураккаброқ. Бу зарар касалликнинг барча салбий оқибатлари – (кўп йиллик) экинлар заифлашиши ёки касаллик билан боғлиқ бўлган бавосита жараёнлар юзага келишидан иборат. Мисол учун, картошка фитофтороз билан зарарланишида бевосита нобудгарчилик ҳосил камайиши ва сақланаётган туганаклар йўқотилиши бўлса, бавосита нобудгарчилик зарарланган маҳсулотда иккиламчи касалликлар (чиришлар) ривожланиши билан ифодаланади. Фитофтороз билан туганаклар 15-20% га зарарланган бўлса, омборхоналарда сақлаш даврида маҳсулотнинг 50 фоизи йўқотилиши мумкин. Маҳсулотни қайтадан саралашга кетадиган сарф-харажат ва туганакларнинг чиқитлари ҳам фитофтороз туфайли кузатиладиган бавосита зарарга киради. . Фитопатология Бевосита ва б ил восита зарарлар Қора қорағат серяпроқлик (махровость), ёки реверсия билан зарарланиши ҳосил кескин пасайишига олиб келади, бу касалликнинг бевосита зараридир. Зарарланган буталар қазиб олинади ва ўрнига янги ниҳоллар экилади. Улар ҳосилга киргунича яна бир неча йил ўтади. Қўшимча ишларга (қазиб олиш ва янги ниҳолларни экишга) кетган барча харажатлар ва янги буталар ҳосил бермаган даврда олинмаган даромад б ил восита зарарни ташкил этади. Фитопатология Б ил восита зарарлар Катта б ил восита зарар ҳар хил қишлоқ хўжалик экинлари кўчатлари зарарланганида кузатилади. Аксарият ҳолларда касаллик кўчатларнинг кўпчилигини нобуд қилади ва қайтадан уруғ экиш ва янги кўчат ўстиришга тўғри келади. Натижада экинни далага экиш муддатлари бузилади, ҳосил етилиши кечикади, унинг миқдори камаяди ва сифати бузилади. Бу ниҳол касалликлари асоратларининг барчаси б ил восита зарарга мансуб. Фитопатология Фитопатоген ларнинг қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилига зарари Фитопатогеннинг бевосита ва б ил восита нобудгарчилик билан ўлчанадиган зарари фақатгина сотишдан келадиган даромад камайиши билан чегараланиб қолмайди. Шундай ўсимлик касалликлари борки, улар билан зарарланган маҳсулотни ишлатиш инсон ва қишлоқ хўжалик молларига хавф туғдиради. Мисол учун, бошоқли экилар донида ривожланадиган, Fusarium туркумига мансуб баъзи замбуруғлар унни ва ундан тайёрланган нонни заҳарли қилади. Ўроқкуя, фузариоз ва баъзи бошқа касалликлар моллар заҳарланишига олиб келиши мумкин. Фитопатология Фитопатоген ларнинг қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилига зарари Ўсимлик касалликлари иқтисодга катта талафот етказади. Қишлоқ хўжалигини жадаллаштириш шароитидаги деҳқончилик системасини яхши ташкилланган ҳимоя чораларини қўлламасдан амалга ошириш мумкин эмас. Патоген организмлардан ҳар йили кузатиладиган зарар айниқса йирик махсуслаштирилган хўжаликларда минерал ва органик ўғитлар кенг қўлланилганида ва хўжаликларнинг энергетик қуввати ошганида кўзга ташланади. Фитопатология Ўсимликларнинг уйғунлашган ҳимояси Ўсимликларни касалликлардан ишончли ҳимоя қилиш системаси бўлмаганида қишлоқ хўжаликдаги ишлаб чиқаришнинг самарасини жиддий ва етарли даражада таъминлаш мумкин бўлмайди. Атроф-муҳитни ҳимоялаш нуқтаи- назаридан энг самарали ва мувофиқ келадигани ўсимликларнинг уйғунлашган ҳимояси бўлиб, бунда зарарли организмларнинг алоҳида турларини механик тарзда бутунлай йўқотиш кўзда тутилмайди, балки фаолият уларнинг миқдорини хавфсиз даражада ушлаб туришга ва атроф-муҳит учун салбий оқибатлар минимал даражада бўлишига қаратилади. Фитопатология Ўсимликларнинг уйғунлашган ҳимояси Ўсимликларнинг уйғунлашган ҳимояси қуйидагиларга асосланади: ● Юқори агротехника; ● Чидамли навлар экиш; ● Табиатдаги фойдали организмларни асрайдиган ва уларнинг фаолиятини кучайтирадиган усулларни кенг қўллаш; Фитопатология Ўсимликларнинг уйғунлашган ҳимояси ● Биологик ва кимёвий ҳимоя чора- тадбирларини, зарарли организм ривожланиши ва келтириши мумкин бўлган зарарини башорат қилишга асосланиб, шароитни таҳлил қилиш асосида қўллаш. Фақатгина касаллик ривожланишини аниқлайдиган жараёнлар ҳақида чуқур билимга эга бўлиш ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилиш усулларини юқори самара билан қўллашни таъминлайди. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши Фитопатология қ. х. экинлари ҳосилини ҳимоя қилиш зарурияти туфайли пайдо бўлган ва шу туфайли ҳозир ҳам мавжуд. Ушбу муаммо – озиқ - овқат манбааси бўлган ҳосилни сақлаш – одамлар олдида қадим замонлардан бери турган . Қ. х. билан шуғулланган деҳқон ўсимликлар ўсишига тўсқинлик қиладиган факторларга диққат қилмаслиги мумкин эмас эди . Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши • Ўсимликлар касалликлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш, қишлоқ хўжалиги ривожланиши билан боғлиқ ҳолда, ҳали чуқур ўтмишда бошланган. Ўша замонларда ҳам ўсимлик касалликлари пайдо бўлишининг сабабларини аниқлаш, уларни даволаш воситаларини топиш ва касалликнинг олдини олиш учун ҳаракат қилишган. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши • Бошоқли ўсимликларнинг қоракуялари, далаларда, боғларда ва полизларда экинлар ҳосилини пасайтирувчи поя ва барглардаги занг ва ун-шудринг – бу ва бошқа касалликлар деҳқонларни безовта қилиши турган гап эди. Бу касалликларни нима қўзғатади? Уларнинг олдини олиш мумкинми? Диний китобларда бунинг изоҳи бошқача берилар эди – бу худонинг жазоси.. . Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши • XVII аср ўрталарида Роберт Гук ва Марчелло Мальпиги биринчи бўлиб замбуруғнинг – атиргул занг қўзғатувчисининг – катталаштирилган тасвирини кўришди. Аммо бу олимлар замбуруғни мустақил организм деб қабул қилмади, балки ўсимлик ҳаёт кечиришида пайдо бўлган маҳсулот, деб ўйлашди. Замбуруғлар табиати олимлар учун номаълумлигича қолаверди. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши • Француз ботаниги М. Тиллет 1775 йилда тасдиқлашича, қоракуя касаллиги уруғларнинг қоракуя чанги билан зарарланишининг натижасидир, ушбу чанг эса “юқумли заҳар”ни буғдойга юқтирадиган фаол агент бўлиб, натижада буғдойнинг бошоғи қора массага айланади. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши • Бошқа франзуз ботаниги – Бенедикт Прево – 1807 йилда қоракуя ривожланишининг сабаби паразит замбуруғ эканлигини тадқиқот билан исботлай олди. Бу олим замбуруғ ўсимликка қандай қилиб киришини ва тўқимада қандай ривожланишини ўзига тасаввур ҳам қила олмасдан туриб, буғдой уруғини мис сульфат ва мис карбонат билан дорилаш бўйича кўп тадқиқотлар ўтказди ва уруғ дорилаш қоракуяга қарши самара беришини аниқлади. Бу билан Прево аслида буғдойни қаттиқ қоракуядан ҳимоя қилиш масаласини ҳал қилди. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши Ботаниклар узоқ вақт давомида австриялик олим – Франц Унгер нинг дунёқараши таъсирида бўлишди. Унгернинг фикрига кўра касалликнинг сабаби ўсимлик шираларининг касаллик ҳолати бўлиб, замбуруғлар – касаллик натижасидир. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши Ўсимлик касалликлари пайдо бўлиши сабабларини тадқиқ қилишда муайян бурилиш фақат XIX асрда, 1830-йиллар охири - 1840-йиллар бошларида билина бошлади. Ҳужайра тузилиши муаммолари ва ўсимликларнинг индивидуал ривожланиши борган сари олимлар диққатини торта бошлади. Янги йўналиш физиологи к ботаник а номини олди . Физиологи к тадқиқотлар аста - секин микология – замбуру ғ лар ҳ а қ идаги фанга ҳ ам тар қ алди. Ўша замонда иккита йўналиш – замбуруғлар ривожланиши циклларини ўрганиш ва паразит турларнинг ўсимликлар касалликлари пайдо бўлишидаги ролини аниқлаш – муҳим, деб топилди Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши Француз ботаниги Луи Рене Тюлян – профессор, Париж фанлар академиясининг аъзоси – қоракуя, занг, ун-шудринг ва бошқа замбуруғларнинг ҳаёт кечириш цикллари – ривожланиш циклларини тадқиқ қилди. У укаси Шарль Тюлян билан бирга плеоморфизм ҳодисасини – яъни битта замбуруғ тури морфологияси ҳар хил споралаш ҳосил қила олишини аниқлади. Бу кашфиётга қадар споралашнинг ҳар бир алоҳида хили замбуруғнинг мустақил тури сифатида қабул қилинар эди. Споралашнинг хиллари морфологияси бўйича бир-биридан кескин фарқ қилганида улар ҳар хил туркум, оила ва ҳатто синфларга мансуб, деб ҳисобланар эди. Ака-ука Тюлянларнинг асосий хизмати – улар замбуруғларни тадқиқ қилиш учун янги, махсус метод – замбуруғларни спора ўсишидан бошлаб бутун ри Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши Ака-ука Тюлянларнинг занг замбуруғлари билан ўтказган тадқиқотларидан кейин уларнинг иккита мустақил гуруҳи – эциоспоралаши (эциялари ва пикнидалари) ва урединиоспоралаши (урединио- ва телио - босқичлари) бўлган гуруҳлар мавжудлиги қабул қилинди. Аммо бу икки катта споралаш гуруҳи орасидаги алоқаларни улар аниқлай олмади. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши Фитопатология фан сифатида XIX асрнинг ўрталаридан жадал ривожлана бошлади. Бунинг учун Чарльз Дарвиннинг (1809-1882) эволюцион назарияси, ҳужайра назарияси ҳамда микроскопни такомиллаштириш имкон яратди. Айниқса суюқликда микроорганизмлар ўз-ўзидан пайдо бўлиши ҳақидаги тушунчанинг нотўғрилигини исботлаган ва касалликлар пайдо бўлишининг паразитар назариясига асос солган француз олими Луи Пастер (1822-1895) ва немис микробиологи Роберт Кохнинг ишлари ўта муҳимдир. ТЕОФРАСТ – БОТАНИКА ФАНИНИНГ «ОТАСИ» (Милоддан олдинги 300 - нчи йиллар) АНТОНИ ВАН ЛЁВЕНГ УК – МУРАККАБ МИКРОСКОП НИ ЯРАТГАН ОЛИМ (1670 - нчи йиллар) КАРЛ ЛИННЕЙ – “SYSTEMA NATURAE” АСАРИНИ ВА 1- НЧИ ЎСИМЛИКЛАР СИСТЕМАСИНИ ЯРАТГАН ОЛИМ (1735) ЧАРЛЬЗ ДАРВИН – “ТУРЛАР КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ТАБИИЙ ТАНЛАНИШ” АСАРИНИ ЯРАТГАН ОЛИМ (1809 - 1882) ЛУИ ПАСТЕР – МИКРООРГАНИЗМЛАР ЎЗ - ЎЗИДАН ЯРАТИЛИШИ НАЗАРИЯСИ НОТЎҒРИЛИГИНИ ИСБОТЛАГАН ОЛИМ (1822 - 1895) РОБЕРТ КОХ – МИКРООРГАНИЗМЛАР ЎЗ - ЎЗИДАН ЯРАТИЛИШИ НАЗАРИЯСИ НОТЎҒРИЛИГИНИ ИСБОТЛАГАН ОЛИМ (1843 - 1910) Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фан нинг юзага келиши Аммо фитопатология шаклланишида ҳал қилувчи ролни немис микологи ГЕНРИХ АНТОН де БАРИ (1831-1 888 ) ўйнаган. АНТОН ДЕ БАРИ – МИКОЛОГИЯ ВА ФИТОПАТОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИНГ “ОТАСИ” (1831 - 1888) АНТОН ДЕ БАРИ – МИКОЛОГИЯ ВА ФИТОПАТОЛОГИЯ ФАНЛАРИНИНГ “ОТАСИ” (1831 - 1888) Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи ГЕНРИХ АНТОН де БАРИ Антон де Бари 1853 йилда “Қоракуя замбуруғларини тадқиқ қилиш” номли илмий ишини чоп этди. Бу иш асосан замбуруғларнинг спорадан спорагача бўлган ривожланиш циклини аниқлашга бағишланган. Олим замбуруғларни тадқиқ қилишнинг ўша даврда ишлатилаётган – морфологик – усулига зид бўлган янги – онтогенетик – метод яратди. Ушбу ишида А. де Бари нафақат ўсимликлар паразитлари бўлган замбуруғлар ҳақида қоида ишлаб чиқарди, балки ўсимликларда учрайдиган қоракуя ва бошқа замбуруғларнинг споралари ўсимлик тўқималаридан эмас, аммо мицелийдан ҳосил бўлишини тажрибаларда исботлади. Бу кашфиёт ўсимлик касалликлари ҳақидаги фанда тўнтарилиш яратди. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи ГЕНРИХ АНТОН де БАРИ А. де Бари 1861 йилда картошка замбуруғи – фитофтора ҳақидаги ишини чоп этди. Фитофтороз туфайли картошка ўсимликлари ялпи нобуд бўлиши ҳақидаги хабарлар XIX асрнинг 30-нчи йилларидан бошлаб пайдо бўла бошлади. Ғарбий Европада касаллик ҳалокат шаклини олди. 1845 ва 1847 йилларда касаллик билан Буюк Британия, Бельгия, Франция, Германиянинг ғарби ва Россиянинг шимолий-ғарбида барча далалар зарарланди ва бу халқ учун фожиага айланди. А. де Барининг тадқиқотлари фитофторознинг сабабини ва касаллик ривожланиши хусусиятларини ҳамда касаллик қўзғатувчиси Phytophthora infestans замбуруғини аниқлашга имкон берди. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Эпифитоти я мавзусига 1 - нчи изоҳ : Эпифитотия ҳолатида – бу демак, ўсимликлар касалликлар билан ялпи зарарланганида – жуда кўп ҳосил йўқотилади. 1845–1847 йилларда кузатилган фитофтороз – “картошка ўлати”нинг эпифитотияси – аҳоли деярли картошка билан кун кечирадиган Ирландия мамлакатида жуда кучли очарчиликкка сабаб бўлган. Натижада бир миллионча одам очарчиликдан ўлган , икки миллиони эса океан ортига – Америкага кўчиб кетган . Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Эпифитоти я мавзусига 2 - нчи изоҳ : Ҳиндистоннинг Бенгалия ҳудудида 1942 йили кузатилган, Bipolaris oryzae номли замбуруғ қўзғатган шолининг қўнғир доғланиш касаллигининг эпифитотияси туфайли ҳосилнинг 60-80 фоизи (баъзи жойларда 90 фоизи) нобуд бўлган. Натижада 1943 йили “Буюк Бенгал очарчилиги” юз берган ва 2 миллионча одам ўлган . Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи ГЕНРИХ АНТОН де БАРИ Касалликнинг инфекцион табиатини аниқлаш учун А. де Бари биринчи бўлиб ўсимликларни сунъий зарарлаш методини қўллади. Унинг тажрибалари замбуруғнинг биологиясини – касаллик қўзғатувчисини, унинг ўсимликка кириши ва тўқималарда тарқалиши хусусиятларини, ўсиши ва кўпайишини ўрганишга имкон берди. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи ГЕНРИХ АНТОН де БАРИ Шундай қилиб, А. де Бари, бирламчи инфекция манбаи бўлган спорадан хўжайин ўсимликда спора ҳосил бўлгунигача даврни ўз ичига олган замбуруғнинг индивидуал ривожланиш жараёнини ўрганишда биринчи бўлиб онтогенетик методни қўллади. Устьица ёки эпидермис орқали замбуруғ соғлом барг ичига киришини кўрсатиб, А. де Бари биринчи бўлиб замбуруғ ўсимлик учун инфекцион эканлигини (юқумлилигини), яъни унинг паразит эканлигини аниқлади. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи ГЕНРИХ АНТОН де БАРИ Фитопатология ривожланишида А. де Бари занг замбуруғлар биологиясини тадқиқ қилиш бўйича ўтказган тажрибалари ҳам муҳим роль ўйнади. Яна ўсимликларни тажрибада зарарлаш методини қўллаб, олим Тюляннинг занг замбуруғлари икки гуруҳга бўлиниши ҳақидаги назария нотўғри эканлигини, ҳақиқатда эса эцио-, урединио- ва телиоспоралаш босқичлари айни бир тур замбуруғга мансублигини исботлади. Занг замбуруғлари билан ўтказилган тажрибалар ёрдамида А. де Бари ўсимлик дунёсида ҳар хил хўжайинлилик ҳодисаси мавжудлигини, поя занги касаллигини қўзғатувчи замбуруғнинг айрим ривожланиш босқичлари бошоқли ўсимликларда, бошқалари эса зиркда ўтишини аниқлади. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи ГЕНРИХ АНТОН де БАРИ А. де Бари ишлаб чиққан экспериментал метод ўсимликларда касаллик қўзғатувчи замбуруғларни тадқиқ қилишда кенг қўллана бошланди. Шу вақтдан эътиборан микология фан сифатида ривожланишида янги давр бошланди. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи ГЕНРИХ АНТОН де БАРИ Замбуруғлар яшаш тарзини ифодалаш учун олим паразит замбуруғлар ва сапрофит замбуруғлар (ҳозир – сапротрофлар ) терминларини киритди. У ўсимлик касалликлари ривожланишида паразитизмнинг ролини аниқлаб берди. А. де Барининг замбуруғлар паразитизми ҳақидаги назарияси фитопатологиянинг келажакдаги ривожланишининг асоси бўлиб хизмат қилди. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи А. де Барининг шогирди, рус олими академик Михаил Степанович Воронин (1838-1903) Россияда фитопатология асосчиси, деб ҳисобланади. У карам нинг кила касаллигининг инфекцион табиатини исботлади, қўзғатувчисини ва унинг ривожланиш циклини аниқлади; замбуруғ бошқа бутгулдошларга мансуб экинларни зарарлай олишини кўрсатиб берди. М. С. Воронин кунгабоқарнинг занг касаллигини ва унинг қўзғатувчиси ( Puccinia helianthi ) нинг ривожланиш циклини тадқиқ қилди. М. С. Воронин томонидан экзобазидиоз касалликлари кашф этилиши фитопатологияда катта ҳодиса бўлди. Олим унинг қўзғатувчисини аниқлади ва бу билан у янги – Exobasidium vaccini турини кашф этди. Шундай қилиб фанда янги оила ва ҳатто Базидиомицетлар таркибида янги – Экзобазидиомицетлар тартиби ярат МИХАИЛ СТЕПАНОВИЧ ВОРОНИН – РОССИЯДА ФИТОПАТОЛОГИЯ ФАНИНИНГ АСОСЧИСИ (1838 - 1903) Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи А. де Бари ва шогирдларининг тадқиқотлари фитопатологиянинг илмий асосларини яратди. Ўсимлик касалликлари қўзғатувчилари сифатида олимларнинг диққат марказини замбуруғлар эгаллади. Ўсимликларда фитопатоген замбуруғлар қўзғатган бошқа касалликлар (картошканинг фитофтороз, токнинг сохта ун-шудринг, карамнинг кила, ғалла экинларининг қоракуя касалликлари ва б.) ҳақида маълумотлар тез тўплана бошлади. Айни мана шу касалликлар қўзғатувчиларини тадқиқ қилиш замбуруғлар патогенлиги ҳақидаги тасаввурни мустаҳкамлади. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фитопатоген бактери ялар XIX асрнинг 60-нчи йилларида фитопатологлар ва микробиологлар ўсимликлар фитопатоген бактериялар билан зарарланиши “принципиал шаклда мумкин эмас” лигини, демак бундай бактериялар ҳам мавжуд эмаслигини исботлашга уринишарди. Юксак ўсимликлар бактериялар билан паразитик шаклда зарарланиши мумкинлигини, мевали дарахтлар куйиш касаллигининг бактериал табиатини аниқлаган ва ўсимликда биринчи бактериозни кашф этган америкалик олим Томас Джон Баррил исботлади. Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фитопатоген бактери ялар Фитопатологиянинг бактериозлар ҳақидаги йўналишига америкалик фитопатолог Эрвин Смит асос солди. У ўсимликларнинг кўп бактериал касалликларини тадқиқ қилибгина қолмасдан, балки фитопатологияда бактериологик тадқиқот ўтказиш методикаларини яратди ва XX асрнинг бошида ўсимликлар касалликларининг бактериал табиатини ишонарли шаклда исботлади. 1915 йилга келиб ўсимликларнинг 144 туркумига мансуб турларида бактериялар аниқланди , 20-нчи йилларда эса ўсимликларда аниқланган бактериозлар сони инсон ва ҳайвонларнинг бактериал касалликлари сонидан ошиб кетди. ЭРВИН Ф. СМИТ – БАКТЕРИОЛОГИЯ ФАНИНИНГ АСОСЧИСИ Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фитопатоген вирус лар XIX асрнинг охирида фитопатологлар тадқиқотларининг объекти сифатида патогенларнинг янги гуруҳи – вируслар юзага чиқди. 1892 йилда Россияда Дмитрий Иосифович Ивановский (1864-1920) тамаки мозаика касаллигининг инфекцион табиатини тажрибада исботлади ва унинг қўзғатувчиси бактериал фильтрдан ўта олишини аниқлади, яъни бактериал фильтрдан сузиб ўтказилган касал ўсимликнинг шираси инфекцион хусусиятини сақлашини кўрсатиб берди. АДОЛЬФ МЕЙЕР – ВИРУСОЛОГИЯ ОЛОГИЯ ФАНИНИНГ АСОСЧИЛАРИДАН БИРИ (1886) ДМИТРИЙ ИОСИФОВИЧ ИВАНОВСКИЙ – ВИРУСОЛОГИЯ ФАНИНИНГ АСОСЧИЛАРИДАН БИРИ (1864 - 1920) Фитопатология Фитопатологи я ривожланиши тарихи Фитопатоген вирус лар Вируслар билан тадқиқот ўтказишда анъанавий микробиологик методларни қўллаш бефойдадир. Бунинг учун янги методлар ишлаб чиқиш зарур эди. Буни таниқли америкалик биохимик ва вирусолог Уэндел Стенли амалга оширди – у вирус заррачаларини ажратиб олиш учун фермент оқсилларини кимёвий тозалаш методларини қўллади. Вирусларнинг ўсимликлар касалликлари пайдо бўлишидаги роли аниқланиши фитопатологиянинг яна бир – фитовирусология йўналишига асос ятатди. Т. О. ДИНЕР – ВИРОИДЛАРНИ КАШФ ЭТГАН ОЛИМ (1971) СТЭНЛИ ПРЮЗНЕР – ПРИОНЛАРНИ КАШФ ЭТГАН ОЛИМ (1972) Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ XIX асрнинг бошларида фитопатология касалликларни тадқиқ қилиш методларига, касаллик қўзғатувчилари ҳақидаги маълумотларга ва баъзи патогенлардан ўсимликларни ҳимоя қилиш усулларига эга эди. Кейинчалик амалий йўналишга кўпроқ диққат қилина бошланди. Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун илгари ҳам ҳар хил моддаларни ишлатишга уринишган, аммо кўп ҳолларда улар самарасиз бўлган. Биринчи марта касаллик қўзғатувчисининг зарарини яхшигина камайтиришга 1802 йилда инглиз қироли Георг III нинг боғбони Уильям Форсайт эришган; у мевали боғни ун- шудрингдан ҳимоялаш учун олтингугурт-оҳак қайнатмасини қўллаган. Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Миснинг замбуруғларга таъсирини баҳолашда энг катта хизмат, 1885 йилда токнинг сохта ун-шудринг касаллигига қарши Бордо суюқлигини ишлатган француз олими А. Миллярде га тегишли. Бундан кейин Бордо суюқлигининг самараси тезда картошкани фитофтороздан ҳимоялашда тасдиқланди. Ушбу препаратни ўсимликларнинг замбуруғ касалликларига қарши қўлланишидан ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш даври бошланди. Аста-секин ҳимоя воситаларининг арсенали кенгайди ва у мис бирикмалари, кўп органик фунгицидлар ва бошқа моддаларни ўз ичига олди. ПЬЕР А. МИЛЛЯРДЕ – БОРДО СУЮҚЛИГИНИ КАШФ ЭТГАН ОЛИМ (1885) Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Шу билан бирга олимлар ўсимликлар ҳимояси муаммосини ечишда фақат кимёвий воситаларни қўллаш билан чегараланмади. Маданий экинларнинг ҳар хил тур ва навларининг касаллик қўзғатувчиларига сезувчанлиги бир хил эмаслиги деҳқонларга илгаридан маълум эди. Ўсимликларнинг бу хусусиятини селекционерлар касалликларга чидамли навлар яратиш учун қўлладилар ва ҳозиргача турлараро дурагайлар яратишда қўлламоқдалар. Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Вақт ўтиши билан касаллик қўзғатувчиларни фақат бир томонлама ўрганиш ўрнига касал ўсимликни касаллик қўзғатувчиси ва атроф- муҳит шароитлари билан боғлиқ ҳолда тадқиқ қилишга ўтилди. Аста-секин касалликларни ўсимлик – паразит – муҳит ораларидаги мураккаб муносабатлар натижасида юз берадиган ҳодиса сифатида қабул қилиш уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишда асосий усулга айланди. Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Россия фитопатологияси ривожига ботаник, Россия ФА, кейин СССР ФА нинг мухбир аъзоси Артур Артурович Ячевский (1863-1932) ҳам ҳисса қўшди. У 1901 йилда Петербургда Россияда биринчи микологик ва фитопатологик станция, 1907 йилда эса микология ва фитопатология Бюросини ташкил қилди (бу Бюро кейинчалик ВНИИЗР нинг микология ва фитопатология бўлимига айлантирилди). Бу бўлим мамлакатда фаолият кўрсатаётган миколог ва фитопатологлар учун илмий марказ вазифасини бажарди. ЯЧ Е ВСКИЙ АРТУР АРТУРОВИЧ – РУС МИКОЛОГ ВА ФИТОПАТОЛОГ ОЛИМИ (1863 -1932 ) Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ 1915 йилдан бошлаб А. А. Ячевский, мамлакатда тарқалган ўсимлик касалликлари ҳақида маълумотларни тўплаб, уларни “Микология ва фитопатология бўйича материаллар” номли илмий ишлар тўпламида чоп эта бошлади. У бутун дунёда маълум бўлган 500 дан кўпроқ илмий ишларни, жумладан “Россияда ғалла экинларининг занг касалликлари”, “Фитопатология (ўсимликлар касалликлари)”, икки томли “Замбуруғлар аниқлагичи”, “Микология асослари” ва бошқаларни чоп этди. Бу илмий ишлар Россия фитопатологиясида катта роль ўйнади. Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Олим атрофида қобилиятли фитопатолог ва микологлар тўпланди. Улар орасида Николай Александрович Наумов (1888-1959), Аполинарий Семёнович Бондарцев (1877-1969) ва бошқалар ҳам бор эди. Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Занг замбуруғлар экологияси бўйича классик тадқиқотларни профессор Вальдемар Генрихович Траншель (1868-1942) ўтказган. уларнинг натижалари “СССР нинг занг замбуруғлари обзори” номли асосий асарида умумлаштирилган. ТРАНШЕЛЬ ВАЛЬДЕМАР ГЕНРИХОВИЧ – РУС МИКОЛОГ ВА ФИТОПАТОЛОГ (УРЕДИНОЛОГ) ОЛИМИ (1868 -19 4 2 ) Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ XIX аср охири – XX аср бошларида фитопатология ривожланиши йўналишларининг бири касаллик қўзғатувчиларининг табақаланиши билан боғлиқ эди. Швед олими Я. Эриксон ва профессор А. А. Ячевский 1894 йилда, мустақил (бир-бирининг тажрибаларидан бехабар) ҳолда, поя занг замбуруғининг ( Puccinia graminis ) ҳар хил бошоқли экин турлари (буғдой, арпа ва б.) ни зарарлай олиши билан фарқланадиган физиологик формаларини аниқладилар. Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Америкалик олим Э. Стекмен 1917 йилда физиологик формалар янада майдароқ шаклларга – маданий экинларнинг ҳар хил навларини зарарлаш бўйича фарқланувчи физиологик ирқларга бўлинишини аниқлади. Кейинчалик физиологик табақаланиш кўп фитопатоген замбуруғлар, бактериялар ва гулли паразитларда топилди. Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Картошка, сули ва арпа касалликлари бўйича Москва қишлоқ хўжалик институти (ҳозир Россия ДАУ – К. А. Тимирязев номли Т СХА) профессори Семён Иванович Ростовцев (1861 - 1916) тўла, чуқур тадқиқотлар ўтказди. У Россияда биринчи бўлиб қишлоқ хўжалик муассасида фитопатология курсини ўқий бошлади ва фитопатология бўйича “Ўсимликлар патологияси” номли дарслик қўлланма чоп этди. Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Ўсимликлар иммунитети соҳасидаги тадқиқотларни биринчи бўлиб атоқли рус фан арбоби Николай Иванович Вавилов 1919 йилда умумлаштирди ва назарий асослади. Михаил Семёнович Дунин – ўсимликлар иммунитети соҳасида, Михаил Владимирович Горленко – бактериал касалликларни ўрганиш соҳасида, Михаил Кузьмич Хохряков – микология соҳасида ўтказган тадқиқотлари фаннинг муваффақият билан ривожланишига имкон яратди. Фитопатология ФИТОПАТОЛОГИЯДА АМАЛИЙ ЙЎНАЛИШ РИВОЖЛАНИШИ Ҳозирги даврда фан тўплаган барча маълумотлар фитопатологиянинг асосий вазифаси – касалликларнинг олдини олиш ва уларнинг зарарини камайтириш усулларини излашга хизмат қилиши даркор. Энг муҳим амалий ютуқлар орасида касалликларга чидамли навлар яратилиши, индукцияланган иммунитет яратиш методлари ишлаб чиқарилгани, юқори самарали, айниқса системали (ичдан таъсирли) пестицидлар яратилганини кўрсатиб ўтиш лозим. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ Фанда барча касалликларни гуруҳларга бўлишади. Касалликларнинг классификацияси , ёки систематикаси , уларнинг диагностикасида , яъни улар пайдо бўлишининг сабабларини аниқлашда, муҳим аҳамият касб этади. Касалликлар, уларни қўзғатадиган сабаблар асосида, иккита – инфекцион ва ноинфекцион касалликлар гуруҳларига бўлинади. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ Инфекцион касалликларни ҳар хил организмлар – замбуруғлар, бактериялар, вируслар, вироидлар, фитоплазмалар, нематодалар, юксак гулли ўсимликлар ва бошқалар қўзғатади. Инфекцион касалликларнинг барчасига хос бўлган хусусият – улар бир ўсимликдан иккинчисига ўтиб, тарқала олишидир. Ноинфекцион касалликлар ўсимликлар ўсиши учун тупроқда, сувда ва ҳавода ҳар хил ноқулай шароитлар мавжудлиги туфайли пайдо бўлади. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ Касалликлар ўсимликда пайдо бўлган жойига қараб, муайян тўқимада учрайдиган локал ва ўсимликнинг барча қисмларига тарқаладиган диффуз шаклларга бўлинади. Локал касалликлар ўсимликнинг фақат айрим органлари ёки баъзи қисмларида учрайди ва ўсимликнинг барча қисмларига тарқалмайди. Диффуз касалликлар бутун ўсимликни ёки унинг кўп қисмини зарарлайди. Ноинфекцион касалликлар одатда диффуз характерга эга. Масалан, тупроқ қурғоқчилиги кузатилганда, бутун ўсимлик сўлийди. Тарқалиши шаклига қараб, инфекцион касалликлар ҳам диффуз, ҳам локал бўлиши мумкин. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ Касаллик ривожланиши муддатига қараб уларнинг ўткир ва сурункали хилларини ажратишади. Ўткир касалликлар тез ривожланади ва бир мавсумда тугайди. Бошоқли экинларнинг занг касалликлари ва картошканинг фитофтороз касаллиги ўткир касалликлар мисоли бўлиши мумкин. Сурункали касалликлар кўп йиллик ўсимликларда ривожланади. Мисол учун мевали дарахтларнинг қуриш касаллиги бир неча йил ичида дарахтлар нобуд бўлишига олиб келади. Аксарият ноинфекцион касалликлар сурункали шаклда ривожланади. Бу ҳол атроф- муҳитнинг ноқулай фактори тўхтовсиз таъсир этганида кузатилади. Масалан, агар тупроққа ўсимлик учун етмаётган микроэлементлар (темир, марганец ва ҳ.) солинмаса, хлороз касаллиги сурункали шакл олади. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ Касалликлар ўсимликларни муайян ривожланиш босқичида зарарлаш хусусиятига қараб ҳам ажратилади, масалан ниҳол (майса, кўчат) касалликлари , кўчатхонларда учрайдиган касалликлар , етилган ўсимликлар касалликлари ва ҳ. Касалликлар ўсимликнинг қайси органларини зарарлашига қараб ҳам классификация қилинади, масалан, уруғ касалликлари, мева касалликлари, туганаклар касалликлари, илдиз касалликлари, барг касалликлари, поя касалликлари ва ҳ. Маданий экинларнинг қайси гуруҳлари зарарланишига асосланиб, ғалла экинлари касалликлари, картошка касалликлари, сабзавот экинлари касалликлари, мевали экинлар касалликлари ва бошқалар ажратилади. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ Юқорида кўрсатилган касалликларнинг барча классификация хиллари ўсимликлар касалликларини аниқлаш системасини яратишга мўлжалланган. Касаллик аниқлашнинг охирги мақсади – унинг этиологиясини , яъни келиб чиқишининг сабабларини аниқлашдир. Шунинг учун касалликларни қўзғатувчи сабаблар асосида гуруҳларга ажратувчи этиологик классификация кўпроқ қўлланилади. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ 1. Ноинфекцион касалликлар: ● ноқулай тупроқ шароитлари қўзатган касалликлар; ● ноқулай метеорологик шароитлари қўзатган касалликлар; ● механик таъсирлар туфайли ривожланадиган касалликлар; ● ҳавода зарарли моддалар таъсирида пайдо бўладиган касалликлар; ● ионловчи нурлар қўзғатадиган касалликлар. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ 2. Инфекцион (юқумли) касалликлар: ● замбуруғ касалликлари (микозлар); ● бактериал касалликлар (бактериозлар); ● вирус касалликлари (вирозлар); ● вироид касалликлари (вироидозлар); ● фитоплазма, ёки микоплазма касалликлари (фитоплазмозлар). Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ НОИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Ўсимликларнинг ноинфекцион касалликлари ўзига хос гуруҳ бўлиб, инфекцион касалликлардан тубдан фарқ қилади. 1) Ноинфекцион касалликларнинг қўзғатувчиси мавжуд эмас, касаллик ривожланишининг сабаби эса атроф-муҳитнинг абиотик факторларидир. 2) Ноинфекцион касалликларнинг белгилари ўсимликларнинг барчасида бирдан пайдо бўлади 3) Ноинфекцион касалликлар ўсимликдан ўсимликка юқмайди. Ноинфекцион касалликлар туфайли ҳосил 50% ва ундан ҳам кўпроққа камайиши мумкин. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ НОИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Ноинфекцион касалликларнинг муҳим салбий таъсири – ўсимликлар заифлашишидир. Натижада ўсимликларнинг патогенларга чидамлилиги пасаяди. Ноинфекцион касаллик билан ундан кейин пайдо бўладиган инфекцион касаллик орасадаги алоқа уланган касаллик (сопряжённое заболевание), деб аталади. Пайдо бўлишига сабаб бўлувчи факторлар хилма- хиллиги, ялпи учраши, бевосита ва бавосита зарари бўйича ноинфекцион ва инфекцион касалликларнинг мавқеси тенг, деб ҳисобланади. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Инфекцион касалликлар қаторига ўсимликдан ўсимликка юқадиган касалликлар киради. Уларни қўзғатувчи организмлар қуйидагилардир ( 1 расм ): ● замбуруғлар, ● бактериялар, ● вируслар, ● вироидлар, ● фитоплазмалар, ● нематодалар ● гулли паразит ўсимликлардир. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар жуда майда бўлгани учун, уларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Ўсимлик ҳужайраси ичидаги органлари ва паразит микроорганизмларнинг солиштирма катталиклари 2 расмда кўрсатилган. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Организмнинг ўсимликда касаллик қўзғатиш қобилияти патогенлик деб, организмнинг ўзи эса фитопатоген деб аталади. Инфекцион касалликлар асосида паразитизм, яъни бир организм ўзининг энергияга эҳтиёжини ўсимлик орқали қоплаши жараёни ётиши туфайли ўсимлик касалликлари қўзғатувчиларини кўп ҳолларда паразитлар деб ҳам аташади. Паразитга озиқа манбаи бўлиб хизмат қиладиган ўсимлик хўжайин ўсимлик деб аталади. Паразитнинг озиқага эҳтиёжини қондиришда у ўсимликнинг моддаларини ўзлаштириши жараёни ўсимликнинг нормал ҳаёти бузилишига, яъни касаллик падо бўлишига олиб келади. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Паразитизм эволюцияси ва типлари Ер куррасида яшовчи барча организмлар озиқланиш усулига қараб икки гуруҳга – автотрофлар ва гетеротрофларга бўлинади. Автотрофлар – фотосинтез жараёнида органик модда ярата оладиган организмлардир. Гетеротрофлар мустақил равишда органик моддаларни ишлаб чиқара олмайди, улар фақат автотрофлар синтез қиладиган органик моддалар ҳисобига яшайди, шу сабабдан улар маълум даражада, энергия манбаалари сифатида, автотрофларга муҳтож. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Паразитизм эволюцияси ва типлари Яшаш шаклларига қараб гетеротрофлар тўрт гуруҳга – облигат (ҳақиқий) сапротрофлар, факультатив (шартли) паразитлар, факультатив (шартли) сапротрофлар ва облигат (ҳақиқий) паразитларга бўлинади. Облигат сапротрофлар фақат ўлик ўсимликлар ва тупроқдаги органик моддалар билан озиқланади. Буларнинг намояндалари сифатида ҳар хил моғор замбуруғларини, жумладан бир қатор Penicillium, Aspergillus, Alternaria турлари, дрожжа замбуруғлари, баъзи бактериялар ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Паразитизм эволюцияси ва типлари Облигат паразитлар табиатда фақат тирик ўсимлик тўқималари билан озиқланади ва сапротроф сифатида озиқлана олмайди (аммо лаборатория муҳитида махсус озуқаларда айрим облигат паразитларни ўстириш мумкин). Уларнинг қаторига ун-шудринг, сохта ун- шудринг, қоракуя ва занг касалликларининг қўзғатувчилари ва баъзи бошқалар киради. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Паразитизм эволюцияси ва типлари Факультатив сапротрофлар одатда ўсимликларда паразит сифатида яшайди, аммо ўсимлик қолдиқларида сапротроф шаклида ҳам яшай олади. Масалан, олмада калмараз қўзғатувчи Venturia inaequalis замбуруғи бутун ўсув мавсумида олманинг барглари ва меваларини зарарлаб, паразит шаклида ҳаёт кечиради, барглар тўкилгач эса, ҳаётини уларда сапротроф сифатида давом эттиради ва кейинги мавсумгача сақланади. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Паразитизм эволюцияси ва типлари Факультатив паразитлар ҳам сапротроф, ҳам паразит шаклида ҳаёт кечиради. Улар хўжайин ўсимликларни зарарлааб, паразит сифатида яшайди, ўсимлик нобуд бўлгач, унинг органик бирикмалари билан озиқланиб, ҳаётини сапротроф шаклида давом эттиради. Факультатив паразитлар узоқ вақт давомида сапротроф сифатида озиқланиши ва фақат муайян шароитда ўсимликнинг тирик тўқималарига ўтиши мумкин. Одатда факультатив паразит ўсимликни ноқулай шароит юзага келганда – ўсимлик заиф бўлиб қолганида, унинг тўқималари шикастланганида ёки қариганда зарарлайди. Факультатив паразитлар қаторига сабзавот ва полиз экинларини зарарловчи жуда кўп турлар, жумладан ниҳол чиришлари, оқ, кулранг, қора, юмшоқ чириш, фузар Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Паразитизм эволюцияси ва типлари Паразитизм даражалари 2 расмда диаграмма шаклида кўрсатилган. Ушбу схема гетеротрофларнинг барча хил сапротроф ва облигат сифатида озиқланиш усулларини намоён этади ва паразитизм эволюциясини тасаввур қилишга имкон беради. Кўп олимларнинг фикрига кўра ўсимликлар дунёсида эволюция облигат сапротрофизмдан облигат паразитизмга қараб йўналган. Фитопатология ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР Паразитизм эволюцияси ва типлари Организмлар сапротроф ҳаёт тарзидан паразитизмга, сапротроф тарзнинг ўрнини бутунлай эгаллашга қадар, аста-секин ўтиши жараёнида паразитик тарзнинг аҳамияти ошиб боришини диаграммадаги маълумотлардан кузатиш мумкин. Облигат сапротрофлар ва факультатив паразитларнинг ҳақиқий паразитизмга қараб йўналган эволюцияси ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Демак, ўсимликларда янги касаллик пайдо бўлиши ҳар доим яна битта сапротроф тирик ўсимлик ҳисобига ҳаёт кечирадиган паразитга айланиши билан боғлиқдир.