Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 15.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғалла ўриш йиғиш машиналари

Купить
Ғалла ўриш йиғиш машиналари РЕЖА 1. Ғалла ҳосилини йиғиштириш технологиялари. 2. Агротехник талаблар. 3. Ғалла комбайнларининг вазифаси, тузилиши ва ишлаш жараёни. 1. Ғаллани ўриб-йиғиб олишнинг ўзига хос хусусиятлари 1. Ўрим-йиғим ишларини биринчи навбатда бошоқли донлар тўлиқ пишиб етилган майдонлардан бошлаш керак. Чунки дон тўлиқ пишган кунидан бошлаб биринчи 10 кунликда ҳар куни 1—2%дан, иккинчи ўн кунликда эса 3-4%дан дон табиий ҳолда ерга тўкила бошлайди. 2. Ўсимлик пояларини қўриб қолиши натижасида бегона ўтларнинг ўсиш жараёни тезлашгани сабабли ғаллани ўриб олиш ишлари бирмунча қийинлашади. Ғаллани ўриб-йиғиб олиш усуллари Бир фазали Икки фазали Уч фазали Ғаллани бир фазали усулда ўриб-йиғиб олиш Ғаллани ўриш, уни янчиш, донни тозалаш, сомонни йиғиш, уларни ташиш воситаларига тўкиш ишлари битта агрегат (ғалла комбайни) билан бир вақтда бажарилади. Ғаллани икки фазали усулда ўриб-йиғиб олиш Ғалла дони думбул пишиб етилганда (пишишдан 5-10 кун олдин) уни ўргич-уюмлагичлар билан ўрилади ва дала шароитда қуритилади. Қуриган ғалла йиғиштиргичлар билан жиҳозланган комбайнлар ёрдамида йиғиш-тириб олинади, янчилади, дон ва сомони ажратиб олинади. Ўргич-уюмлагич Йиғиштиргичли комбайн Ғаллани уч фазали усулда ўриб олиш Ғалланинг бутун биологик массасини йиғиштириб, хирмонга ташиш, уни муқим ҳолатда янчиш, дони ва сомонини алоҳида ажратиб омборларга жой- лаштиришлади. Республикамизнинг туроқ-иқлим шароити етиштирилган бошоқли дон ҳосилини қисқа муддатларда ғалла комбайнлари билан бир фазали (тўғридан-тўғри) усулда йиғиштириб олиш имконини беради. Ғалла ҳосилини йиғиштириб олишда жаҳоннинг етакчи “Кейс” ва “Класс” фирмаларида ишлаб чиқарилган замонавий юқори унумли комбайнларидан фойдаланилмоқда. Мамлакатимизда бошоқли дон экинларининг асосий қисми суғориладиган майдонларда етиштирилиши ва бу майдонларнинг катта қисми 10 гектардан кам бўлганлиги ҳамда кўпчилик майдонларда бошоқли донлар пишиб етилгандан сўнг қисқа вақт ичида бир йиллик бегона ўтларни тез ривожланишини ҳисобга олган ҳолда “Класс” фирмасининг “Доминатор-130” русумли комбайнлардан фойдаланиш юқори самара бериши тажрибаларда аниқланган. Далани ғалла ўримига тайёрлаш. Далалар бегона ўтлар, айниқса. ғалла пояларига ўралиб ўсувчи ва йўғон пояли бегона ўсимликлардан тозаланиши, бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши мавжуд герпицидлар билан ишлов берилиши лозим. Дала четларида жойлашган ғалла ҳосили қўлда ўрилиб, тик турган пояларга суяб кетилади. Дала бошидан, ўртасидан ва охиридан ўтган ўқариқлар текисланади, далага кирадиган йўллар тайёрланади. Ўрим-йиғим ишларини ташкил этиш. Ўрим-йиғим ишларини отряд усулида ташкил этиш комбайнлар ва бошқа техника воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Отряд усулида комбайнларнинг салт ҳолатда бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юриши камаяди, иш вақтида юзага келган нуқсонлар ва камчиликларни тезда бартараф қилишга эришилади. Ҳар бир отрядга комбайн, дон ташиш транспорт в Ғаллани ўриб – йиғиб олишга қўйиладиган агротехник талаблар -комбайн жаткасидаги дон нобудгар- чилиги, кўпи билан 0,5 %; -комбайн орқасидаги ерга тўкилган дон миқдори, кўпи билан 1,5 %; -бункердаги доннинг шикастлан- ганлик даражаси, кўпи билан 2 %; -бункердаги доннинг тозалиги, энг камида 3 % бўлиши керак Ғалла комбайнларининг вазифаси, тузилиши ва ишлаш жараёни. • Комбайн (инг. Combine, айнан-бирикма)-бир вақтнинг ўзида бир қанча операцияларни бажарадиган муайян технологик процесснинг бажарилиш тартибида жойлашган иш машиналарининг мажмуи. • Ғалла ўриш комбайни – пояларни ўради, бошоқларини янчади ва донларни тозалайди ёки қаторга уюмланган ғаллани йиғиштиради, бошоқларни янчади ва донни тозалайди. • Қирқирган поялар оқимининг янчиш аппаратига бориши учун ҳаракат йўналишига қараб: • эгри оқимли Г-симон ва Т- симон, кўндаланг тўғри оқимли, бўйлама тўғри оқимли. • Янчиш аппаратининг сонига қараб бир барабанли ва икки барабанли. • Янчиш аппаратининг тузилишига қараб барабанли ва роторли бўлади. • Юриш қисмининг тузилишига қараб ғилдиракли, ярим занжирли ва занжирли комбайнлар бўлади. Ғаллани ўриб – йиғиб олиш машиналарини тарихи Замонавий ғалла ўриш комбайнлари ва уларнинг фойдаланиш кўрсатгичлари “ Кейс – 2366” ғалла комбайни. “ Класс – Доминатор - 130” ғалла комбайни. № Фирма- ларнинг номи Комбайнлар тури ва русумлари Қамраш кенглиги (Вм),м Кинематик узунлиги (Lm),м Мас- саси (Gm),кН Конструктив кенглиги (dк),м Нисбий қаршилиги Кm (кH/м) 1 Клаас Доминатор-130 4,2 9,1 77,6 4.5 1,7-1,9Тукано-430 5,0 10,1 141,7 5.6 2 Кейс Кейс-2388 6,0 10,6 124,0 7.2 ТС-5060 5,0 9,86 100,0 6.2 “ Кейс-2366” ғалла комбайнини умумий тузилиши “ Доминатор-130” ғалла комбайнини умумий тузилиши “ Доминатор-130” ғалла комбайнини тузилиши ва ишлаш жараёни 1-мотовило; 2-қия транспортер; 3-кабина; 4-бункер; 5-шнек; 6-янчиш аппарати; 7- қайтаргич; 8-двигател; 9-орқа этак; 10-сомон силкитгич; 11-юқори ғалвир; 12-пастки ғалвир; 13-дон ирғитувчи доска; 14-вентилятор; 15-гидроцилиндр; 16-шнек; 17-ён тўсгич 2. Ғаллани ўриб-йиғиб олишнинг технологик жараёнлари I - ғаллани ўриб олиш; II – ғаллани янчиш; III – сомонни ажратиш; IV – донни тозалаш Бункердаги ғаллани ташиш транспортига юклаш жараёни Роторли комбайнлар бегона ўсимликлардан, айниқса, ғалла пояларига ўралиб ўсувчи (печак) ва йўғон пояли (қамиш, ғумай, кўк шўра) каби бир ва кўп йиллик бегона ўтлардан тозаланган майдонларда, барабанли комбайнлар эса турли даражада ўт босган майдонлардаги ғаллани ўриб олишда юқори самарадорлик билан ишлатиш имкониятига эга
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha