Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 329.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 14 Февраль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Машиностроение

Продавец

Bohodir Jalolov

Гидравлик экскаваторлар

Купить
ГИДРАВЛИК ЭКСКАВАТОРЛАР ГИДРАВЛИК ЭКСКАВАТОРЛАР ҲАКИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР Гидравлик экскаваторлар қазиб – юклаш ишларини бажариш учун мўлжалланган кон машинаси ҳисобланади. Гидравлик экскаваторлар иш бажарувчи, куч бериш ускуналари, бошқариш механизмлари, рама билан платформа, устки қурилмалар ва кузов, гусеницали ёки пневма ғилдиракли юриш қисмига ўрнатилган бўлади. Ишчи орган сифатида чўмич гидросистема ёрдамида стрелага махкамланган бўлади. Бу экскваторлар даврий иш циклига эга бўлиб, иш жараёни қуйидаги кетма-кетликда бажариладиган жараёнлардан ташкил топади: - кон жинсини қазиш ва чўмични тўлдириш (қамраш); - чўмични забойдан кўтариш; - чўмични юк тўкиш жойига буриш; - чўмичдаги юкни транспорт воситасига ёки ағдармага бўшатиш; - забойга бурилиш; - навбатдаги қазиш жараёнини бошлаш учун чўмични жойига тушириш. Умумий ҳолда гидравлик экскаваторлар қуйидаги белгилари бўйича синфларга ажратилади: - бажарадиган иши тури ва ишга белгиланишига кўра; - чўмичи ҳажми бўйича; - иш бажарувчи, юриш ва куч бериш ускуналари тури бўйича. Расм-1. Гидравлик экскаваторларнинг принципиал схемаси ГИДРАВЛИК ЭКСКАВАТОРЛАР  СAT — чўмич хажми 8,1- 34 м 3 гача бўлган тўғри чўмичли гусеницали карьер гидравлик экскаваторлари  KOMATSU — чўмич хажми 2,5-40 м 3 гача бўлган тескари чўмичли гусеницали карьер гидравлик экскаваторлари Расм -2. ЭГ-12АУ гидравлик экскаватори Карьер гидравлик экскаваторлари ЭГ-12АУ ва ЭГ-20У чўмичлари сиғими 12 ва 20 м 3 . Ишчи ускуналарининг барчаси алоҳида гидравлик юритмаларга эга. Гидравлик экскаваторларда (2-расм) стрела 1, рукоят 2 ва чўмич 3 бир-бирлари билан шарнирли боғланган. Стрела экскаватор корпуси билан ҳам шарнирли боғланган. Экскаваторнинг ишчи ускуналари бир-бирлари билан мос равишда 4,6 ва 5 гидроцилиндрлари билан таъминланган. ЭГ-12АУ экскаватори гидроцилиндрларига босим остидаги мойни етказиб бериш учун ҳар бирининг зўриқмаси 900 л/мин бўлган иккита насос қурилмаси ва 660 кВт ли электр юритма билан таъминланган. Гидротизимдаги умумий босим 30 МПа ни ташкил этади. Карьер гидравлик экскаваторлари механик экскаваторларга нисбатан чаққонроқ бўлиб, тўғри чўмичли ишчи орган билан қандай ишласа тескари чўмич билан ҳам шундай ишлай олади. Гидравлик экскаваторларнинг ишчи цикли туридан ва ишчи кўрсатгичларидан келиб чиқиб 10 дан 90 сек гача бўлади. Гидравлик экскаваторлар қуйидаги авфзалликларга эга: - оддий кинематик узатма (трансмиссия) ва ишчи орган; - қувватини сақлаб қолган ҳолда габарит ўлчамларининг кичиклиги; - куч бериш қурилмаси қувватидан тўлиқ фойдаланиш; - универсал ва мобиллигининг юқорилиги, оғир шароитларда узининг маневирлиги ҳисобига яхши ишлай олиши; - унумдорлигининг 30-35 % га юқорилиги; - қазиш кучининг ўртача 1,5-2 марта кўплиги; - машинист ишининг қулайликлар ҳисобига енгиллиги ва бошқалар .
Купить
  • Похожие документы

  • Avtotest prava savollar javoblari bilan
  • Argos test
  • Paxta xom-ashyosini namlash uskunasini takomillashtirib loyihalash
  • Qadamli dvigatellar va ularning turlari
  • Elektr signallar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha