Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилиш

Купить
Ғўзани ўғитлаш ва Ғўзани ўғитлаш ва чеканка қилишчеканка қилиш ““ Ўсимликшунослик ва Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фанипахтачилик” фани Режа:Режа: 1. Ғўзага бериладиган минерал, мураккаб, органик ва кўкат ўғитлар 2. Ғўзани ўғитлаш муддатлари ва меъёрлари 3. Ғўзани чеканка қилиш муддатлари ва усуллари Ҳозирги вақтда мамлакатимиз бўйича етиштирилаётган пахтанинг ярми минерал ўғитлар ҳисобига олинмокда. Ўғитларнинг самарадорлигини ошириш учун агротехникавий тадбирларга тўлиқ амал қилиниши керак. Республикамиз бўйича 1 кг азот ҳисобига 10—11 кг пахта етиштирилмоқда, илғор хўжаликларда эса бу кўрсаткич 16—20 кг ва ундан ҳам кўпроқни ташкил этади. Кузги шудгорлаш вақтида ва ғўзаларни ўсув даврида озиқлантиришда минерал ўғитлар маҳаллий ўғитлар билан аралаштирилиб берилса, уларнинг самарадорлиги янада юқори бўлади. Шўр ерларда ўғитлардан фойдаланишда аввало, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши, яъни зовурлар тоза ва талабга жавоб берадиган даражада чуқ ур бўлиши, ерлар паст-баланд бўлмаслиги, шўр ювиш энг қулай агротехникавий муддатларда сифатли ўтказилиши керак. Тупроқ унумдорлиги камайиб Ғўза қатор орасига полиэтилен плёнка Ғўза қатор орасига полиэтилен плёнка тўшаб мульчалаб суғориш усулитўшаб мульчалаб суғориш усули Минерал ўғитлар.Минерал ўғитлар. Азотли ўғитлар. Аммиакли селитра — оқ майда кристалл, тезда муштлашиб қолади, донадор (гранулланган) ҳолдагиси деярли муштлашиб колмайди, таркибида 33-34% соф ҳолдаги азот бор, намни ўзига тез тортади, қуруқ жойда сақланмаса зах тортиб муштлашиб қотиб қолади, сувда тез эрийди. Натрийли селитра — оқ тусдаги кукун, майда ва йирик кристалл ҳолда бўлади, таркибида 16% азот бор, сувда тез эрийди. Ўзига нам тортиши ўртача, майда кристалл ҳолдагисининг муштлашиб қолиши ўртача, йирик кристалли хили деярли муштлашмайди. Кальций селитра — оқ тусдаги кристаллсимон кукун, таркибида 17% азот бор. Сувда тез эрийди, намни ўзига ўртача тортади, тез муштлашиб колади. Сульфат аммоний — оқ ёки кул ранг тусдаги майда кристаллсимон кукун, таркибида 20-21% азот бор. Ўзига намни Фосфорли ўғитлар.Фосфорли ўғитлар. Суперфосфат - оқ ёки кул ранг тусдаги модда, таркибида: I сортида 19,5%, II сортида 19,0 ва III сортида эса 14,0% срф ҳолдаги фосфор бор. Сувда секин эрийди. Намни ўзига осонгина тортиб олиб муштлашиб қолади. Донадор суперфосфат яхши сочилувчанлик хусусиятига эга, кукунсимон суперфосфатга нисбатан самарадорлиги юкори ва яхши сақланади. Преципитат — ок кукун бўлиб, таркибида 38-40% фосфор бор. Ўзига нам тортмайди ва муштлашиб қолмайди, сувда умуман секин эрийди. Иккиламчи суперфосфат — кул ранг кукун ҳолидаги модда, таркибида 40-50% фосфор бор. Сувда секин зрийди, ўзига нам тортмайди ва муштлашиб қолмайди. Калий ўғитлари.Калий ўғитлари. Калий хлорид — кўринишидан майда кристаллсимон оқ тузга ўхшайди, таркибида қисман натрий хлор ҳам аралашган. Унда 52-57% калий бор. Сувда эрийди, ўзига намни кам тортади, тез муштлашиб қолади. « Калий тузи — буни калий хлориддан фарқи .шуки, у оқ майда кристаллигидан ташқари, йирик, турли- рангда, кўнчилиги пушти рангда бўлади. Таркибида 25% чамасида натрий хлор (NaCl) аралашган, бунда 40% калий бор. Сувда эрувчан, намни ўзига кам тортади, муштлашиб қолади. Калий сульфат — майда кристаллсимоя кукун бўлиб, кул ранг тусда бўлади. Таркибида 45-50% калий бор. Сувда яхши эрийди, ўзига нам тортмайди, муштлашмайди. Мураккаб ўғитларМураккаб ўғитлар Таркибида 2-3 хил озиқ моддалар бўлган ўғитлардан ташкил топади. Буларга микроўғитларни ҳам кўшиш мумкин. Мураккаб ўғитлардан фойдаланиш ўғитларнинг самарадорлигини янада оширишга, бажариладиган иш ҳажмини анча камайтиришга имкон беради. Бу хилдаги ўғитлар таркибида кўп миқдорда бир неча хил озиқ моддалар бўлганлиги учун уларни ташиб келтиришда транспорт воситаси кам талаб қилинади, сақлаш учун унчалик кўп жой талаб қилинмайди. Аммофос — оқимтир тусдаги, кристалл ҳолдаги тузга ўхшаш модда, таркибида 10-12% азот ва 50% гача фосфор бор. Сувда яхши эрийди, ўзига нам тортмайди, муштлашмайди ёки салгина муштлашиши мумкин. Диаммофос — оқимтир кристалл ҳолдаги тузсимон модда бўлиб, таркибида 20-22% азот ва 52% фосфор бор. Сувда яхши эрийди, намни ўзига кам тортади Маҳаллий ўғитлар ичида гўнг асосий ўринни эгаллайди. Маълумки, гўнг таркибида ғўза учун энг зарур ҳисобланган азот, фосфор ва калий ўғитлари, шунингдек, ўсимликлар кам миқдорда талаб қиладиган микроэлементлардан: бор (В), марганец (Мп), Кобальт (Со), Мис (Cu), Pyx (Zn), Молибдеп (Мо) каби моддалар ҳам бўлади. Булардан ташқари гўнгда кальций, магний, олтингугурт кислота ва бошқа фойдали моддалар ҳам бор. Гўнг экинларга озиқ бўлишидан ташқари, ундаги органик моддалар тупроқ структурасини яхшилаб, унумдорлигини оширади. Гўнг солинган ерларда тупроқнинг ғоваклиги ошади, сув ўтказувчанлиги яхшиланади, намни узоқ сақлаб туради. Таркибида органик моддалари кам, оғир тупроқли ерларда унинг ҳажмини оширишда, сув ва ҳаво режими ҳамда микробиологик процессларни яхшилашда гўнгнинг роли айниқса катта. • Гўнгнинг сифати молга едириладиган озиқ, ҳайвонлар турига ва уни сақлаш усулига боғлиқ. Бунда тўшама ҳам катта роль ўйнайди, чунки унинг таркибида айниқса азот кўп бўлади. • Тўшама сифатида нишхўртлар, яроқсиз бўлиб қолган сомон, майдаланган ёш қамиш, шоли похоли, торф, ғўза-пўчоқ кабилардан фойдаланиш мумкин. • Қорамол ва отлари учун бир суткада 3—6 кг, қўй, эчкилар учун 0,5—1,0 кг, чўчқалар учун (болалари билан) 6—8 кг тўшама керак бўлади. Ф. А. Скрябин маълумотига кўра, бир бош етук қорамолдан бир йилда 4,5 т, бир бош бузоадан 2,5 т, отдан 4,0 т, қ ўйдан 0,4 т, чўчқадан —0,6 т атрофида гўнг чиқиши мумкин. • Молхона ва отхоналарда тўпланган гўнглар махсус чуқурларга тўғгланиб шу ерда чиритилади ёки дала четлари ёки ўрталарига уюмлаб усти тупроқ билан кўмилади. Гўнгдаги азотнинг камайиб Кўкат ўғитлар.Кўкат ўғитлар. Бир ерда сурункасига бир неча йилгача ғўза ўстиравериш натижасида тупроқдаги чиринди моддалар камайиб кетиб, унинг физикавий хусусиятлари ёмонлашади ва бу пахта ҳосилининг камайишига сабаб бўлади. Масалан, бедапоядан чиккан ерларда 4-5-йилдан бошлаб пахта ҳосили кескин камая боради. Бундай ҳолларда тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида органик ва минерал ўғитлар нормасини ошириш билаи бир қаторда кўкат ўғитлардаи фойдаланиш энг яхши самара беради. Кўкат ўғитлар тупроқнн чириндига бойитади, унинг физикавий хусусиятларини яхшилайди. Сурункасига ғўза ўстирилган далаларда (монокультурада) ҳам кўкат ўғитлардан фойдаланилганда ҳосилдорлик гектар бошига 7,3 ц ошган. Кўкат ўғит сифатда кўк нўхат, нўхат, бурчок, мош, қизил себарга, шабдар (эрон бедаси) каби дуккакли эки Бактериал ўғитларБактериал ўғитлар Бактериал ўғитлар 2 хил бўлиб: тупроқда эркин яшайдиганларини азотабактер (азотабактерин) ва дуккакли экинлар илдизида яшайдиганларини эса тугунак бактериялар (нитрагин) дейилади. Азотбактерин шўрланмаган ўтлоқ, ўтлоқ-ботқоқ, шунингдек, бўз тупроқли ерларда гўнг солингандан кейин берилса пахтадан 1-3 ц қўшимча ҳосил олиш мумкин. Нитрагин қўлланиш дуккакли экинлар ҳосилига 10-15% ва бундан ҳам кўпроқ оширади. Айниқса уруғларни шу ўғит билан ишлаётганда ва экиш вақтида унга қуёш нури тушмаслиги шарт, акс ҳолда нафи бўлмайди. Бактериал ўғитлар тайёр ҳолда бутилкаларга солиниб хўжаликларга юборилади. Буни ишлатишдан 1-2 соат олдин битта бутилкадагиси 3 л сувда суюлтирилади ва уруғлар 5-10 см қ алинликда ёйилиб устига гулчелакда сепилади, кейин қориштирилади, Ўғитлаш муддатларига қараб уларнинг Ўғитлаш муддатларига қараб уларнинг тақсимланишитақсимланиши Ғўза ўзининг бутун ўсув даврида барча турдаги ўғитларга талабчан бўлади. Бироқ, ривожланиш фазалари бўйича ўсимлик ўғит турини ўзлаштиришига қараб турли миқдорда талаб қилади. Ғўза ёш пайтида, яъни шонага кирган давригача фосфорли ва азотли ўғитларга талабчан бўлади. Чунки бу даврда ўғитлар етарли бўлса, ўсимликнинг илдиз системаси яхши тараққий этади, ғўза бақувват ўсиб, дастлабки ҳосил шохлар поянииг пастки бўгимларидан чиқади. Бу эса ғўзаларнинг эрта шоналашига олиб келади. Кейинги шоналашдан гуллашгача бўлган даврда ғўзалар фосфорли ўғитга нисбатан азотли ўғитни кўпроқ талаб қилади. Чунки бу даврда ўсимлик мевалашга нисбатан поянинг бўйига ўсишига ва кўплаб шох-шабба .чиқаришга зўр беради. Калий ўғитининг йиллик нормаси одатда азотникига нисбатан 50% миқдорида бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бунинг ярмини шудгорлаш олдидан бериш тавсия қилинади. Ер ости сувлари чуқур жойлашган типик ёки оч тусли кузги шудгорлаш олдидан солиш яхши самара беради. Бунда азотли ўғитлардан кальций цианамид, аммоний сульфат ва таркибида азот ҳамда фосфор бўлган аммофос бериш тавсия зтилади. Аммиакли селитра эса экиш вақтида ва ғўзанинг ўсув даврида берилса, унинг самарадорлиги куздаги берилганига нисбатан юқори бўлади. Тупроқнинг механикавий таркиби енгил бўлган жойларда кузги шудгорлаш вақтида азотли ўғит бериш тавсия этилмайди. Шўр ерларда ўғитлар тупроқ шўри яхшилаб ювилгандан сўнг берилиши керак.Баъзи объектив сабабларга кўра, ўғит кузги шудгорлаш олдидан етарли даражада ёки бутунлай берил Ўрта Осиё шароитида ғўзаларни озиқлантириш асосан 5-10 июлгача тугалланиши лозим. Озиклантириш бундан кечикиб кетса, ғўзанинг шох-шаббаси кўпайиб, пахтанинг очилиши кечикади, ҳатто ҳосилнинг камайиб кетиши ҳам мумкин. Ғўзаларни эрта етилтириш ва ортиқча ўсиб кетишига йўл қўймаслик учун озиқлантириш 1 июлгача тугалланмоқда. Ғўзаларни ўсув даврида озиқлантиришда минерал ўғитларга чириган гўнг аралаштириб бериш, «шарбат» оқизиш — пахтадан мўл ҳосил етиштиришда муҳим тадбирлардан ҳисобланади. Бу ғўзаларни тупроқдаги озиқ моддалардан фойдаланиш қобилиятини яхшилашга олиб келади, айниқса тупроқдаги намни узоқ саклашга имкон беради. Бу иш асосан июль ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошланиб август ойи ўрталарида тугалланиши керак. Лекин ўсишдан орқада қолган участкаларда ғўзалар қўшимча парвариш қи Ўғитлаш усуллари ва техникаси.Ўғитлаш усуллари ва техникаси. Ўғитларнинг самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан ўғитлаш усулларига ва техникасига боғлиқ. Бунда ўғит соладиган механизмлардан фойдаланиш, ўғитларни қандай чуқурликка тушиши каби тадбирлар айниқса муҳимдир. Ғўзалар ўсув даврида асосан суғориш олдидан ва қисман культивация қилиш билан бир йўла озиқлантирилади. Бунда ғўзанинг ён илдизларини ортиқча шикастлаб кўймасликка алоҳида эътибор берилиши керак, шунииг учун ҳам ғўза ёш даврида ёнбошдан озиқлантирилади. Биринчи озиққантиришда, яъни ғўзалар 3-5 та чинбарг чиқарганда ўғитлагич сошниклари ўсимликдан 15-16 см, иккинчисида — ғўза шоналай бошлаган даврда 20-22 см қочириброқ ўрнатилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам ўғит 15-18 см чуқурликка тушиши керак. Кўкламда ер бир оз ўтириб қолган бўлс Ғўзани чеканка қилиш.Ғўзани чеканка қилиш. Ғўза бошқа иссиқсевар экинларга нисбатан узоқ муддат ўсади, бунга ўсимлик тупидаги меваларнинг бирин-кетин пайдо бўлиши, озиқ моддалар, сув ва бошқа. омиллар билан таъминланиш даражаси бир хилда эмаслиги сабаб бўлади. Ғўзаларнинг барқ уриб ўсиши ва жуда кўплаб мевалаши асосан июль ойининг иккинчи ярмидан то августнинг биринчи ярмигача бўлган муддатга тўғри келади. Одатда, ғўза юкори агротехника асосида парвариш қилинганда ҳам ўртача толали ғўза тупларида пайдо бўлган меваларнинг ярмидан кўпи, ингичка толали ғўза навларида эса 35-40% и тўкилиб кетади. Чеканка ғўзаларнинг ривожланишига ва гектарлардаги туп сонига қараб турли муддатларда ўтказилади, бунда ўсимликнинг асосий поя ва ўсув шохи учлари чимтиб ташланади. Шундай қилинганда ғўза бўйига ортиқ Чеканка қилиш муддати ғўзанинг ҳолатига, кўчат қалинлигига, экилган нав хусусиятларига, иқлим шароитларга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Тупроқ-иқлим шароит турлича бўлишидан қатъи назар чеканкани июль ойининг ўрталарида бошлаб 5-10 августгача тугаллаш тавсия қилинади - ҳар гектар ерда 120 минг атрофида кўчат бўлиб, ғўза барвақт ривожланган майдонларда ўсимлик 14-15 та ҳосил шохи чиқарганда; - ғўза барвақт авж олган ва кўчат қалинлиги 100-120 минг тупдан бўлган майдонларда, ўсимлик 15-16 та ҳосил шох чиқарганда; - кўчат сийрак, яъни гектарида 80-90 минг туп бўлиб, ғўзаси яхши ривожланган майдонларда 16-17 ҳосил шох пайдо бўлганда; - гектарида 180-200 минг ва ундан ҳам кўпроқ кўчат бўлган участкаларда, шунингдек, тупроғи камунум, ғўза унча ривожланмаган ва кўчат қалинлиги 140-160 минг тупдан ошмай - шохланиши «ноль» типга мансуб ингичка толали ғўзаларини чеканка қилишда ўсимликнинг ривожи ва кўчат калинлиги куйидагича бўлиши лозим: ғўза яхши ривожланиб, ҳар гектар ерда 140-150 минг туп атрофида кўчат бўлган майдонларда 20-22-бўгимда мева пайдо бўлганда; - ғўзанинг ривожи юқоридагига нисбатан бир оз орқада, кўчат сони гектарига 160-180 минг туп атрофида бўлганда 17-19-бўғимда мева пайдо бўлганда; - ғўзаларнинг бўйи бирмунча паст бўлиб, гектарида 200 минг тупдан кўпроқ кўчат бўлган пайкалларда 15-16-бўгимда мева пайдо бўлганда чеканка килиш керак. Ғўзаси ўсишдан орқада қолган далаларда чеканка қилиш ҳосилнинг ошишига фойдали таъсир қилмайди, шунинг учун бундай пайкаллардаги ғўзаларни чеканка қилиш тавсия этилмайди. Чеканка қилишда асосий поянинг учи — ўсиш нуқтаси билан бир вактда бар Чеканка қилишда ЧВХ-4, ЧВХ-3,6, ЧХТ-5,4 каби мосламалардан фойдаланилади. ЧВХ-4 мосламаси 60 см ли, ЧВХ-3,6 ва ЧХТ-4Б лар эса 90 см ли қатор ораларидаги ғўзаларни чеканка қилишда ишлатилади. Шуни ҳам айтиш керакки, мосламапинг пичоқлари асосий поя учини 3-5 см узунликда қирқиб кетадиган қилиб трактор олдига ўрнатилади. Мослама бир йўла маълум баландликдаги ғўзани бир текис чеканка қила-ди, юқорида айтилганидек, бунда ҳам ўсишдан орқада қолган ғўзалар қолдирилади ва орадан 7-8 кун ўтгач такрорий ўтказилади. Лекин энди пичоклари олдингига нисбатан 3-5 см баланддан кирқадиган қилиб урнатилади. Машинада чеканка қилинганда мослама асосий поя учини қўлда чимтиганга нпибатан кўпроқ қиркади. Шунга кўра машиналарда чеканка қилинадигап пайкаллардаги ғўзаларнинг ҳосил шохи қўлда қилинадиган участкала  Эътиборингиз Эътиборингиз учун рахматучун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha