Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 48.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 31 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғўзанинг асосий шароитларга бўлган талаби

Купить
Ғўзанинг асосий шароитларга бўлган талаби “ Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фани Режа:  Ғўзанинг иссикликка ва ёруғликка бўлган талаби.  Ғўзанинг сувга ва озуқага бўлган талаби.  Ғўзанинг тупроққа бўлган талаби. Иссиқликка бўлган талаби .  Ғўзанинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун энг қулай температура 25—30° ҳисобланади.  Чигитнинг уна бошлаши ва ғўзанинг зўрға ривожланиши учун етарли бўлган минимал (энг паст) температура 10—12° ҳисобланади. Лекин айрим тадқиқотчиларнинг кўрсатишларича, чигит 10—12° ли температурада уна бошласа ҳам, бироқ у ер бетига униб чиқа олмайди, чунки уругпаллани ер бетига кўтариб чикадиган уругпалла ости тирсагининг ўсиши учун температура камида 16— 18° бўлиши керак.  0° дан паст температурада ғўзани совуқ уради. Совуқ уриши ғўзанинг ёшига қараб турлича бўлади. Масалан, эндигина кўринган майсалар ҳатто эрталабки қисқа муддатли 1—2° совуқдан зарарланса, етук ғўзалар кузда —3—5° совуқдан зарарланади. Fysa- нинг ёввойи турлари ичида шундайлари ҳам борки, улар қисқа муддат  Сўнгги кузатишлар якуни кўрсатдики, кўсак тугиш даврида температуранинг 36° гача кўтарилиши кўсакдаги чигит ва толанинг ривожланишини . тезлаштиради. Шунга кўра, максимал температурани 37° деб хисоблаш керак.  Температуранинг 37° дан ошиб кетиши ғўза тўқималарини қиздириб юборади, 40° ва ундан юқори температура эса ўсимликка қаттиқ таъсир килади. Шунинг учун ёзнинг жазирама иссик пайтларида ғўза кўпинча тунги салқинда, яъни кундузги иссиқ қайтганда ўсади.  Температура 40° дан ошганда, ғўза гулидаги чанг ўзининг ҳаётчанлигини йўқотади, бунинг натижасида гул тугунчаси уруғланмай қолиб, кўплаб шоналар тўкилиб кетади. Бундай ҳодиса гармсел (иссиқ шамол) эсган пайтда ҳам кузатилиши мумкин.  Хаддан ташкари юкори температура ғўзанинг озиқланиш шароитини сусайтириб, тола чиқиш процентини кама  Фойдали температура деганда ҳавонинг ўртача суткалик температураси билан ўсиши, мана шу ривожланиш фазасини ўта олмайдиган даражага тушиб колган температура орасидаги фарқ тушунилади. Ғўзанинг бирорта ривожланиш фазасини ўтиш давридаги барча ўртача суткалик фойдали температура якунланса, шу ривожланиш фазаси учун зарур бўлган фойдали температура йиғиндиси келиб чиқади. Ғўзанинг ёругликка талаби.  Ғўза фақат очиқ, офтоб тушиб турадиган ёруг жойлардагина яхши ривожланади. Ғўзанинг барг шапалоқлари кун бўйи қуёш нурига яққол, яъни қ уёш нурининг перпендикуляр тушиб туришига ҳаракат қилиб, ҳамма вақт қуёшга қараб ўз ҳолатини ўзгартади, кечқурун — қуёш ботиши билан барглари пастга эгилиб олади.  Ёруғлик етишмай қолганда, масалан, дарахт соясида ёки осмонни қалин булут қоплаганда ғўза суст ривожланади, мева тугиш даври бошланганда ёруглик етишмаса кўплаб шона ва тугунчалари тўкилади.  Ғўза қисқа кун ўсимлиги ҳисобланади. Шунинг учун еруглик стадиясини ўтиши учун туннинг узун, куннинг қисқа бўлиши керак. Узун кун шароитида ўсимликнинг ривожланиши секинлашади, ҳосил тугишга кириши кечикади.  Ҳар хил ғўза формаларида фотопериодик ўзгариш турлича бўлади (сутка  Ғўза формалари ўзининг географик келиб чиқиши жиҳатидан экваторга, яъни кундуз куни энг қисқа (тахминан 12 соат) бўлган жойга қанчалик яқин бўлса, бундай ғўзалар ўз хусусиятини куннинг қисқартирилишига қараб одатда шунчалик кучлироқ ўзгартади ва аксинча, ғўза географик келиб чиқиши жиҳатидан экватордан қанчалик узоқ бўлса, унинг хусусияти куннинг қисқартирилишига қараб шунчалик суст ўзгаради. Шундай қилиб, экватордан жуда узоқ географик кенгликларда кўп асрлар давомида селекция йўли билан яратилган, бир йиллик экин сифатида ўстириладиган, энг тезпишар ғўза формалари ўз хусусиятини қисқартирилган кунга қараб бирмунча суст ўзгар- тади.  Қисқартирилган кун таъсирида ғўзанинг асосий поясидаги дастлабки ҳосил шох пастроқда пайдо бўлади, шунинг учун шоналаш, гуллаш ва пишиш даври эртароқ бошл Ғўзанинг сувга бўлган талаби.  Ўрта Осиёнинг турли шароитида ўсаётган ҳар хил ғўза навларида транспирация коэффициенти бутун ўсув даврида ўртача 600—700 га тенг бўлади. Бу рақам асосан ўсимликнинг ўсиш шароитига қараб кўпинча 400 билан 800 орасида ўзгариб туради, баъзан 1000 га, ҳатто 1400—1600 га етиши ҳам мумкин. Ўсимликнинг ўсиш шароити қанча яхши бўлса, транспирация коэффициенти ҳам шунча кичик бўлади, демак, ўсимлик сувдан шунчалик тежаб фойдаланади.  1935 йилдан эътиборан агро-ехника тадбирлари бирмунча яхшиланди ва ҳосилдорлик анча ошди, транспирация коэффициенти эса камайди. Кейинги йилларда агротехника такомиллаштирилган сари пахта ҳосили аста-секин оша борди ва бир йўла транспирация коэффициенти камая бошлади.  Транспирация коэффициенти ғўзанинг ривожланиш даврига қараб турлич  Ғўзада транспирация интенсивлиги шоналаш даврида энг кучли бўлади.  Ғўза гуллаш даврида унинг абсолют сув сарфи максимал даражага кўтарилади, чунки бу даврда ўсимлик кучли ўсиб, унда жуда катта буғлатиш сатҳи вужудга келади, бундан ташқари гуллаш даврида ғўза атрофидаги муҳит ҳавосининг температураси ва қуруқлиги максимал даражага етади. Июль — август ойларида ғўзаларнинг . транспирация учун сарфлайдиган суткалик сув миқдори гектарига 80—90 мъ га, ҳатто 100—120 м га етади.  Ҳосил пишиш даврида ғўзанинг сув сарфлаши яна аста-секин камаяди. Ғўзанинг етилиш даврида транспирацияга сарфлайдиган суткалик сув миқдори гектарига тахминан 30—40 м3, бутун ўсув даври давомида эса тахминан 5000—8000 м3 ташкил этади.  Тупроқда намнинг кам ёки кўп бўлиши ғўзада бир қанча физиологик ва морфологик ўзг Ғўзанинг озиқ моддаларга бўлган талаби .  Айрим тадқиқотчиларнинг маълумотларига қараганда Урта Осиё шароитида ғўзанинг бутун ер усти қисмлари билан бирга, 1 т чигитли пахта етиштириш учун агротехника нуқ-таи назаридан муҳим бўлган озиқ элементлардан тахминан: 50 кг азот, 10 кг фосфор, 50 кг калий бўлиши керак. Бошқа элементлардан: ўрта ҳисобда 50 кг кальций, 10 кг олтингугурт, 10 кг магний ва шунча натрий, 2 кг гача темир, 0,2 кг гача бор, 50 г дан камроқ мис ва 1,5 кг атрофида хлор бўлиши керак.  Ингичка толали ғўзалари ўртача толали совет ғўзаларига қараганда азот, фосфор ва калий моддаларини бирмунча кўпроқ сарфлайди.  Ўзбекистон ўғит ва агротупроқшунослик институти маълумотига қараганда, ғўза ривожланиш фазаларига қараб ердан азот ва фосфор моддасини қуйидаги миқдорда олади:  чиги  Чигит униб чиқиш вақтида тупроқда азот кўп бўлса, майсаларнпнг ер бетига чиқиши секинлашиб, илдиз системасининг ривожланиши заифлашади. Мана шу ҳолатда тупроқда фосфорнинг бўлиши азотнинг кучли таъсири (концентрацияси) ни қайтаради. Шоналаш даврига қадар, айниқса бу даврнинг дастлабки пайтларида, тупроқда азотнинг керагидан ортиқча бўлиши ўсимликда ҳосил шохнинг юқоридан чиқишига сабаб бўлади, бундан ташқари ғўза ривожланишидаги асосий фазаларнинг бошланиши кечикади.  Шоналаш ва гуллаш фазасида тупроқда азотнинг керагидан ортиқча бўлиши ўсимликнинг fob лаб кетишига, ҳосилининг камайишига ва кеч етилишига олиб келади. Аксинча, бу даврда азотнинг камчил бўлиши эса, ўсимликнинг заиф ўсиб, ҳосил шохлари кам бўлишига, бинобарин, кўсакларнинг камайишига ва майда бўлиб қолишига сабаб бўлади  Ғўза ҳаётида калийнинг роли ҳам жуда катта, у ўсимликнинг репродуктив (ғўзанинг гуллаш, кўсаклаш, чигит етилиш) фазага ўтишига ёрдам беради. Бундан ташқари, калий моддаси етарли бўлганда ўсимликнинг ўзида сув сақлаб туриш қобилияти яхшиланади, демак, бундай ўсимликларда бугланиш жараёни камаяди.  Ғўзанинг ўсиш ва ривожланишига баъзи бир бошқа элементларнинг ҳам таъсир этиши аниқланган. Масалан, баъзи бирикма ҳолдаги кальций (CaSO 4 , CaHPO) ғўза нлдизининг ўсишини ва янгилари пайдо бўлшпини жадаллаштиради.  Ғўзанинг ривожланишига микроэлементлар катта таъсир кўрсатади. Масалан, ғўза гулининг уруғланиш органларида кўплаб тўпланадиган бор элементи чангчининг ўсиш кучини оширади.  Масалан, азот камчил бўлганда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши ёмонлашади, барглари майдалашади, барг туси нормал яшил рангдан сарғиш яшил рангга киради. Аксинча, азот керагидан ортиқча бўлганда ўсимлик ғовлаб кетиб, барглари тўқ яшил тусга киради. Агар тупроқда фосфор моддаси етишмаса, ўсимлик паст бўйли бўлиб ўсади, барглари майдалашади, баъзан бу баргларда қизғиш томирлар пайдо бўлади. Калий етишмаганда ғўза баргида қўнғир доғлар пайдо бўлади, шундан кейин бу барг шапалоқлари ҳимарилиб, аста- секин қурийди ва тушиб кетади. Баъзан баргнинг яшил қисми билан оқиш қисми навбатма-навбат жойлашиб, барг чипор тусга киради. Агар ўсимликка темир моддаси етишмаса, у хлороз касаллигига чалинади, натижада ғўза барги окиш-сариқ ва ҳатто оқ тусга киради. Тупроқда марганец етишмаганда ҳам худди шунд Ғўзанинг тупроққа бўлган талаби.  Ғўза ҳар қандай тупроқда ҳам ўсаверади, лекин буларнинг ҳаммаси ўсимликнинг бир меъёрда нормал ўсиши учун мувофиқ эмас.  Суғрориладиган деҳқончилик шароитида ғўза шағал, сингдириш қатлами бирмунча юзароқ жойлашган ерларда ҳам яхши ўсаверади, лекин буларда озиқ моддалар етарли миқдорда бўлса бас.  Ҳайдалма қатлами қалин, унга ўсимлик илдизлари бемалол кира оладиган ва шу қатламда озиқ моддалар етарли миқдорда бўлган жойларда ғўза яхши ўсади ва тупроқ ичига чуқур тараладиган илдиз массаси ҳосил қилади.  Оғир қумоқ тупроқли ерларда ғўза яхши ўсмайди, аммо бундай ерларда ҳам баъзи бир агротехника тадбирларини амалга ошириб, пахтадан юқори ҳосил етиштириш мумкин.  Кузатишлардан маълум бўлишича, тупроқ таркибида сувда осон эриб, унинг шўрланишига сабаб бўладиган тузлар кўп бўлса, сув режими, минерал озиқланиш жараёни, фотосинтез ва ғўзанинг бошқа муҳим функциялари издан чиқади. Бу ҳол ғўзага чигит уна бошлашидан то кўсаклар етилгунча бўлган барча ривожланиш фазаларида қаттиқ таъсир этиб, унинг анатомик тузилишини ва морфологик кўринишини ўзгартириб юборади.  Шўр ерларда чигитнинг бўртиши ва унинг униб чиқиши секинлашади, кучли шўрланган ерларда эса чигит мутлақо униб чиқмайди. Кучсиз шўрланган ерларда эса майсаларнинг пайдо бўлиши кечикади ва одатда сийрак чиқади.  Бундан ташқари, шўр ерларда ғўзанинг илдизи яхши ривожланмайди, ўсимликнинг шоналаш ва гуллаш фазалари кеч бошланади, ҳосил органлари кўплаб тўкилади, ўсимлик суст ўсади. Буларнинг ҳам  Ғўзанинг ривожланишига ер ости сувларининг чуқурлиги ҳам катта таъсир кўрсатади. Суғориладиган ерларда ер ости сувларининг юза бўлиши, айниқса у шўрланган бўлса, кутилган натижани бермайди. Ер ости сувлари жуда юза бўлса, ғўза вегетатив органларининг ўсишига зўр беради, натижада кўсакларнинг етилиши ва пахтанинг очилиш суръати кечикади.  Текис ерларда ғўза бир хилда ривожланади, агротехника тадбирларини амалга ошириш ва механизациядан фойдаланиш анча осонлашади. Ғўза ўстиришда ернинг нишаби қайси томонга қараганлигини ҳам эътиборга олиш зарур. Нишаби жанубга ва жануби-ғарбга қараган жойлар нишаби шимолга қараган ерларга нисбатан яхшироқ қизийди, лекин тез қурийди.  Текислиги турлича бўлган қир ерлар қуёшда яхши қизийди, лекин тезроқ қурийди, ер ости сувлари одатда чуқур бўлади ва бунда  Ҳар бир жойнинг денгиз сатҳидан баландлиги ҳам аҳамиятлидир, чунки унинг ўзгариши билан метерологик ва тупроқ шароити ҳам ўзгаради. Ўрта Осиёда ғўза денгиз сатҳидан 1200—1300 метргача баланд бўлган жой- ларда ўстирилади. Пахтачилик билан шугулланадиган тропик зоналардаги баъзи мамлакатларда эса ғўза денгиз сатҳидан бундан ҳам баландроқ ерларда ўстирилади. Э ЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha