Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 584.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Биология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғўзанинг морфологияси ва биологияси

Купить
Ғўзанинг морфологияси ва биологияси Режа: 1. Ғўзанинг илдиз системасининг тузилиши ва ривожланиши 2. Ғўза пояси ва шохларининг тузилиши ва ривожланиши 3. Ғўза гулининг тузилиш ва гуллаш қонунияти 4. Ғўза кўсагининг тузилиши ва ҳосил органларининг тўкилиш қонунияти 5. Ғўза чигити ва муртагининг тузилиши 6. Толанинг тузилиши ва ривожланиши 7. Ғўзанинг асосий ва оралиқ ривожланиш фазалари  Етук ўсимликнинг ўқ илдизидан чиққан олдинги ён илдизлар ёгочга айланган, дагал ва уларнинг сирти пўкак (пробка) тўқима билан қопланган бўлади. Кейин пайдо бўлган илдиз шохчалари эса ингичка, жуда нозик ва улар илдиз тукчалари билан қопланган. Ёш ўсимликларда илдиз тукчалар, ҳатто биринчи тартиб ва ўқ (асосий) илдизнинг ҳали қотиб, сирти пўкак тўқималар билан қоп ланмаган шохчаларида ҳам бўлади. Бундай илдизчалар худди илдиз тукчалари сингари тупроқдаги озиқ моддаларни нам билан бирга сўриб олади. Шунинг учун уларни ф а о л ёки с ў р у в ч и илдизлар дейилади.  Фаол илдизчалар билан буларда жойлашган илдиз тук-чалари ҳамда қари илдизларнинг учки, ёш нозик қисми— ҳаммаси биргалашиб ғўза илдиз системасининг фаол қисмини ташкил этади. Сирти пўкак тўқима билан қопланган, дагаллашган ён илди  Ўсув даврининг охирига келиб асосий илдиз ер ости сувлари чуқур жойлашган, сув ўтказувчанлиги яхши бўлган ерларда 1,5 —2 м, ҳатто 2,5—3,0 м чуқурликкача кириб боради. Баъзан ён илдизлар ҳам шундай чуқурликка таралади, лекин одатда ён илдизлар юзароқ жойлашади.  Суғориладиган шароитда ғўза ён илдизларининг асосий кисми ернинг 40—50 см устки қатламида жойлашади  Илдиз системасининг тузилиши ва ривожланиши ғўза навларига қараб ҳар хил бўлади. Одатда, тупи бақувват ўсадиган, илдизи яхши тараққий этадиган бирмунча кечпишар нав ғўзаларнинг илдизи тупроқда анча чуқурроқ киради ва атрофга таралади. Ён илдизларнинг тупроқ қатламлари бўйича тақсимланиши ҳам ҳар хил навларда турлича бўлиши мумкин. Масалан, айрим нав ғўзанинг илдизи тупроқ қатламлари бўйича бирмунча текис таралса, бошқа бир навлар  Агротехникавий қоидаларни ишлаб чиқишда илдиз системасининг ишчан чуқурлигини, яъни фаол илдизчаларнинг кўп қисми қандай чуқурликка кириб боришини билиш ҳам жуда муҳимдир. Илдиз системасининг ишчан чуқурлиги ўсиш шароитига, навнинг биологик хусусиятига қараб турлича бўлиши мумкин. Масалан, Ўрта Осиёнинг суғориладиган бўз тупроқ ерларида ўсган ғўза илдиз системасининг ишчан чуқурлиги кўсаклар етила бошлаган даврда 1 м, баъзан бундан ҳам чуқурроқ бўлади.  Илдиз системасининг ривожланиши уруғнинг унишидан бошланади, шундан кейин муртак илдизчаси тезда тупроққа қадалиб мустаҳкамланиб олади. Сўнгра уруг-барг ости тирсаги ўса бошлайди, уругбаргни ер бетига олиб чикади, яъни дастлабки майсалар кўринади.  Тошкент шароитида асосий ўқ илдиздаги биринчи ён илдиз ғўза майсаси кўрингандан 5—6 кун ў  15 кунлик ғўза ниҳолларининг асосий илдизи асосий поядан 3— 4 марта узун бўлади. Ён илдизларнинг (бу вақтда ғўза илдизи фаол илдиз ҳисобланади) умумий узунлиги эса ҳали ён шох чиқармаган асосий поядан 20— 30, ҳатто 40 марта узун бўлади.Илдиз системасининг жадал ўсишига ўсимликнинг тур ва нав хусусиятидан ташқари ташқи шароит, айниқса температура ва намлик катта таъсир кўрсатади. Масалан, айрим кузатишларга қараганда, асосий илдиз 30° температурада дастлабки суткаларда соатига 1,03—1,33мм, 17° температурада эса_0,30—0,38 мм ўсади.  Илдиз системасида ернинг намроқ жойига кўпроқ таралиш (гидротропизм) хусусияти мавжудлигидан тупроқ; устки қисми қурий бошлаши, яъни баҳордан ёзга ўтиши билан илдизнинг майда шохлаган қисми чуқурроқ — сернам қатламга ўтиб, бу ерда ўз фаолиятини кучайтиради. Ер  Илдизнинг фаол қисми тупроқнинг унумдор ҳайдалма қатламида қанча узоқ вақт туриб, ундан кўпроқ фойдаланса, ғўзада ҳосил органлари шунчалик кўп бўлади.  Тадқиқотчиларнинг фикрига қараганда, намлик илдизнинг ривожланиш характерини ўзгартирадиган асосий фактордир. Шунинг учун суғориладиган деҳдончилик шароитида экинларни Суғориш йўли билан илдиз системасининг ривожланишини истаган томонга ўзгартиришимиз мумкин.  Ғўза илдиз системаси ўзининг қуриган (нобуд бўлган) қисмини қайта тиклаш (регенерация) хусусиятига эга. Ғўза илдиз системаси экин қатор ораларини ишлаш вактида кетмон ёки культиваторда ён илдизлар кесилиб кетганда қайта тиклана олади. Илдиз кесилган ёки узилганда зарарланган жойидаги тўқима бўртиб битади ва шу бўртмалар четидан тутам шаклида бир қанча янги илдизчалар чиқади.  Илдиз системасининг ривожланишига шунингдек, кўчат қалинлиги ҳам таъсир этади. Масалан, кўчатнинг нисбатан сийрак бўлиши илдиздаги сўрувчи томирларни тупроқнинг юза қатламида таралишига олиб келади. Аксинча, ўсимлик бирмунча қалин жойлашганда эса сўрувчи томирлар тупроқнинг анча чуқур қатламига таралади. Бунинг сабаби, кўчат сийрак бўлганда, тупроқнинг юза қатламидаги намликдан ўсимлик узоқ муддат фойдаланади, кўчат қалин бўлганда эса шу миқдордаги намлик оз вақтга етади, шунинг учун илдиз нам қидириб тупроқнинг пастки қаватига тушади ва у ерда кўп тармоқланиб кетади. Кўчат қалинлигини ошириш ўсимликнинг илдиз тараладиган қаватидаги озиқ моддалар ва намдан яхши фойдаланиш имконини беради. Буни ғўзага ўғит солиш усулларини белгилашда, суғориш сонини ва Суғориш режимини аниқлашда ҳисобга о  Поя - асосий ўқ илдизнинг юқори қисми илдиз бўгзи орқали асосий пояга туташади. Етук ўсимликда асосий поя икки кисмдан иборат: 1) Қуйи калта қисми — бу илдиз бўғзи билан уругбарг жойлашган оралиқ;; 2) Юқориги узун қисми — бунга поянинг уруғбарг жойлашган еридан юкори қисми киради. Қуйи калта қисмини уругбаргости т и р с а г и ёки гипокотиль, юқориги узун қисмини эса уруғбарг устки қисми ёки эпикотиль деб аталади.  Уруғбарг ости тирсагида ҳеч қандай чинбарг ва шох бўлмайди, поянинг уругбарг устки кисмида эса чинбарг бўлиб, барг қўлтиғидан шохлайди.  Етук ўсимликдаги асосий поянинг бўйи ғўзанинг бир йиллик ёки кўп йиллилигига, тур ва навига, ўсиш шароитига қараб бир неча сантиметрдан бир неча метргача боради. Тропик зоналарда ёввойи ва маданий ҳолда ўсадиган кўп йиллик ғўзаларнинг ёйилиб  Асосий поянинг диаметри ҳам худди унинг бўйи каби хар хил бўлади. Асосий поянинг диаметри (асосидан ўлчаганда) 1—1,5 см, баъзан 2 см га етади, ингичка толали ғўза навларда эса бир оз йўғонроқ бўлади. Кўп йиллик дарахтсимон ғўзаларда асосий поянинг диаметри 20—30 см гача боради.  Поя тукли ёки туксиз бўлиши мумкин. Тукланиш ҳар хил даражада: қалин, ўртача, сийрак бўлади. Масалан, поянинг юкори кисми сертук бўлиши мумкин, чунки ўсимлик қариб, дағаллашган сари поянинг пастки кисмидаги туклар тўкилиб кетади. Жумладан, ўртача толали Ғўзалар ва жайдари ғўзалар пояси тук билан қалин қопланган бўлади. Ингичка толали ғўзалар одатда туксиз ёки сийрак тукли бўлади.  Ғўзада асосий поянинг ранги яшил тусдан тўқ қизил тусгача бўлиб, қорамтир тўқ қизил, қизгиш бинафша, малина ва оч қизғиш рангда товл  Поянинг қуйи томони илдиз бўгзидан дастлабки бир неча бўғин оралиғигача пўкак тўқима билан қопланади, натижада поянинг бу қисми жигар рангга киради.  Ғўзанинг урур палласи (ypy ғ барги) оддий, чети кертиксиз, қулоқсимон, бандли бўлади. Турли хил ғўза навларида ранги яшил бўлиб ҳар хил товланади.  Уруғ палланинг аҳамияти ёш ўсимтани дастлабки чин-барг чиққунча фақат запас озиқ моддалар билан таъминлаб туришдан ва қисман ассимиляция қилишдан иборат бўлмай, балки ғўза дастлабки чинбарг чиқаргандан то гуллай бошлагунча унинг роли катта бўлади, чунки уруг-барг ғўзанинг гуллашида, гул органларининг шаклланишида ҳам иштирок этади. Ниҳол униб чиқиши билан уруг палла шикастланса ёки у бутунлай олиб ташланса, ўсимлик жуда заиф ривожланади, бу эса ҳосилнинг кескин камайишига сабаб бўлади.  Асоси  Ғўза шохи асосий поянинг барг қўлтиғидаги куртакларидан шохлайди, бунда дастлабки 2—3 та барг қўлтигидаги куртаклар тиним даврида қолиб, шохламайди. Айрим ҳоллардагина бу хилдаги куртаклар кўкариб, улардан бир неча майда баргли шохлар ўсиб чиқиши мумкин.  Уруғбарг қўлтиғидан камдан-кам ҳолларда шох чиқиши мумкин. Масалан, ғўза майсалари дастлабки чинбарг чиқаргунга қадар ёки дастлабки баргларини ёзиш пайтида асосий поянинг учки ўсиш куртаги шикастланган ҳолдагина уруғбарг қўлтиғидан шох чиқади.  Одатда, ғўзада икки хил шох: ўсув шохи , яъни моноподиалъ шох ва ҳ осил шохи, яъни симподиал шо х бўлади. Ўсув шохи асосий поянинг қуйи қисмидан, ҳосил шохи ўсув шохи юқорисидан одатда, асосий поянинг кейинги барча барг қўлтигидан ўсиб чиқади.  Моноподиаль шох асосий қўлтиқ куртакдан асосий по  Одатда, ўсув шохи ҳосил шохига нисбатан кучли бўлади. Ғўза қанчалик кечпишар бўлса, ундаги ўсув шохи шунчалик кучли ўсади. Бундан ташқари, ўсув шохининг кучли ёки кучсиз ўсишига ташқи муҳит шароити ҳам таъсир этиши мумкин. Масалан, ғўзанинг озиқланиш ва ёруғлик шароити қанчалик қулай бўлса, ўсув шохи шунчалик кучли ўсади.Ўсув шохи ўсган сари унда худди асосий поядаги каби спираль шаклида навбатма-навбат ўрнашган барглар пайдо бўлади. Ўсув шохи-ўсиш куртаги ва барг билан тугалланади.  Усув шохларида иккинчи тартиб ўсув шохларининг пайдо бўлиши ғўзанинг тезпишарлигига, унинг озиқ моддалар ва ёруглик билан таъминланиш даражасига боғлиқ. Ғўза қанчалик кечпишар, озиқ моддалар ва ёруғлик билан қанчалик яхши таъминланган бўлса, унда иккинчи тартиб шохлар чиқиш эҳтимоли шунчалик кўпроқ кутилади  Ҳосил шох ўсув шохига қараганда кенгроқ бурчак ҳосил килиб чиқади; бу бурчак кўпинча тўғри бўлади.  Ҳосил шохининг биринчи бўғим оралиғи (тирсаги) асосий поянинг барг қўлтиғига жойлашган куртакдан чиқиб, учида гулкуртак чиқариш билан ўсишдан тўхтайди. Биринчи бўғим оралиғининг охиридаги гулкуртак ёнидан барг чиқади. Мана шу барг қўлтигидаги куртаклардан бири ўсгач, иккинчи бўғим оралиги пайдо бўлади, бу бўғим оралиғи аввалгисининг давоми ҳисобланиб, бу ҳам гулкур-так билан тугулланади, бунинг ёнидан ҳам барг чиқади ва шу тартибда давом этади.Ҳосил шохи шу тартибда ривожлангани учун у «симподиаль шох» дейилади.  Барглар ҳосил шохининг икки томонига навбатма-навбат жойлашади.  Агар ҳосил шох бир неча бўгим оралиғидан иборат бўлса, у чекланмаган ҳосил шохи дейилади. Лекин ҳосил шохи пайд  Чекланган типдаги ҳосил шохи фақат битта бўгим оралигидан иборат, шу билан бирга, у ҳамма вақт калта бўлганлигидан, бундай ғўзанинг шохлари гуж бўлиб ўсади .  Ҳосил шохининг бу хилда чекланган бўлишига сабаб шуки, биринчи ягона бўгим оралиғи охирига жойлашган барг қўлтигидаги куртак гулкуртакка айланади ва ўсишдан тўхтайди. Мана шу барг қўлтигидаги бошқа битта ёки иккита куртак ҳам қулай шароит вужудга келиши билан кўкара бошлаб гул органига айланади. Шундай килиб к;улай шароитда чекланган типдаги ҳосил шохининг учида ҳам кейинчалик кўсакка айланиши мумкин бўлган 2—3 та, баъзан 4 та ва ундан ҳам кўпроқ гул пайдо бўлади. Шунинг учун бундай типдаги ғўза туплари баъзан шингилсимон деб ҳам аталади .  Ҳозирга қадар экиб келинаётган ғўзаларнинг ҳаммасида ҳам ҳосил шохи чекланмаган типдадир.  Шохлари чекланмаган ва чекланган типдаги ғўзалардан бошқа яна шундай ғўза формалари борки, буларда ҳосил шохи мутлақо пайдо бўлмайди, гуллари асосий поядаги барг қўлтиғида битта ёки иккитадан, баъзан бундан кўпроқ бўлиб жойлашади. Бундай ғўза туплари чекланган тип ғўзалар каби жуда гуж ўсади.  Ҳосил шохи чиқармайдиган ғўза формаларини кўпинча «ноль» типдаги ғўзалар деб аталади.  Ҳосил шохи чекланмаган ғўза типлари бўгим оралиғининг узунлигига қараб 4 та кенжа типга бўлинади:  I кенжа тип — бўгим ораси тахминан 3—5 см гача бўлган киска бўгим оралиқли ғўзалар;  II кенжа тип — бўгим ораси тахминан 6—10 см гача. бўлган ўртача бўгим оралиқли ғўзалар;  III кенжа тип — бўгим ораси тахминан 15 см гача бўлган узун бўгим оралиқли ғўза;  IV кенжа тип — бўғим ораси тахминан 20—25 см гача бўлга  Ғўзанинг юқорида кўрсатиб ўтилган шохлаш схемасида ҳар хил ўзгаришлар бўлиши мумкин. Қўшимча ҳосил шох чиқариш хусусияти ғўза навларида бир хилда бўлмай, ҳосил шохи чекланган типдаги ғўзаларда кўпроқ учрайди.  Қўшимча ўсув шохи одатда асосий ўсув шохи ёнидан, қўшимча ҳосил шохи эса асосий ҳосил шохи ёнидан ўсиб чиқади. Лекин ўсимликка озиқ моддалар ҳаддан ташқари кўп берилганда, у говлаб кетиб, қўшимча шох баъзи бир пастки асосий ҳосил шох ёнидан ҳам чиқиши мумкин.  Баъзан қўшимча куртакдан қўшимча ҳосил шох ўрнига гул чиқади. Бу хилдаги гул чиқариш ҳосил шохи чекланган типдаги ғўза формаларига хос хусусиятдир. Бандсиз гуллардан тузилган ва қўшимча ҳосил шохларда пайдо бўлган кўсаклар ўсув даври охиригача етилиб улгурса, пахта ҳосили анча ошади.  Асосий поянинг учи тасодифан шикастлан  Ғўзанинг шундай формалари борки, дастлабки ҳосил шохи пайдо бўлгунча ундан жуда кўп — 15 тадан 40 тагача ва янада кўпроқ ўсув шохлар чиқади. Лекин ўсув шохи мутлақо чиқмайдиган ёки дастлабки ҳосил шохчага нисбатан ўсув шохи жуда кам (1 — 3 тагача) бўладиган ғўза формалари ҳам бор. Ғўзанинг бундай шохланишини симподиал шохланиш дейилади. Шохланиш жихатдан моноподиаль шохланиш билан симподиаль шохланиш ўртасида турадиган оралик ғўза формалари ҳам учрайди. Бундай оралиқ формадаги ғўзаларнинг моноподиаль ёки симподиаль шохланишга якинлашиш даражаси х,ар хил бўлиш мумкин .  Ҳосил шохи асосий поянинг юқорисида жойлашадиган, яни жуда кеч пайдо бўладиган типик моноподиал ғўза формалари дарахтсимон ғўзаларга хосдир ва улар жуда кеч гуллайди. Бу хилдаги ғўзалар фақат совуқ бўлмайдиган тропик зона  Дастлабки ҳосил шохининг жойланиш баландлиги амалий жиҳатдан ғўзанинг тезпишарлигини кўрсатувчи муҳим белгилардан ҳисобланиб, ўсув даври қисқароқ бўлган жойларда айниқса, унинг аҳамияти катта бўлади. Дастлабки ҳосил шохининг жойланиш баландлиги у ёки бу тур ва навнинг ирсий белгиси бўлиши билан бирга, ташқи муҳит шароитининг, жумладан, агротехникавий тадбирлар натижасида ўзгариши мумкин. Дастлабки ҳосил шохи қанчалик пастда бўлса, у шунчалик эрта гуллайди, бинобарин, кўсакла шунчалик эрта етилиб, кузги қора совуқ тушгунгача ҳосилнинг асосий қисми пишиб улгуради.  Ғўза барги шапалоғи, барг банди ва барг банди асосида жойлашган иккита ёнбаргчадан иборат.  Барг шапалоғи ғўзанинг формасига ва турига ҳамда у ўсимликнинг қаерида жойлашганлигига қараб бутун ёки кертик (ўйиқ) ли бўлиши мумкин.  Ғўза барги бутун ёки кертикли бўлишидан қатъи назар умуман, юраксимон бўлади.  Ғўзанинг ҳар бир тупидаги барг шапалоқлари ҳам ҳар хил катталикда: масалан, тупнинг пастки қисмидаги барглар йирикроқ, юқори қисмидагилари эса майдароқ бўлади. Шунингдек ҳосил шохидаги барглар усув шохларидагидан майдароқ, кертиклари эса кенгроқ бўлади.  Барг бандининг юқори қисмидан — нерв тугунчаси деб аталувчи жойидан барг шапалогининг ҳар бир кертигига асосий томир ўтади, мана шу асосий томирдан иккинчи, учинчи ва ҳоказо тартибдаги жуда майда тармоқ томирлар чиқади.  Ғўза турига қараб баргнинг орқа томонида бирорта марказий томирида 3 та, баъзан 5 та асосий томирларида биттадан ҳар хил катталикда ва шаклдаги нектарник (ширадон) бўлади.  Кўнчилик ғўза формаларида барглар яшил тусда бўлиб, оч яшил ёки тўқ яшил рангда. Лекин қизғиш баргли ғўзалар ҳам учрайди. Шу рангларнинг ҳаммаси битта турга мансуб ҳар хил ғўза формаларида бўлиши мумкин. Жумладан, ўрта толали нав ғўзаларда барг кўпинча оч яшил тусда бўлади, лекин улар орасида барги у ёки бу даражада тўқ яшил ва қизғиш тусдаги ғўза формалари ҳам учрайди.  Барча турдаги ғўзаларнинг барги туклар билан қопланган, шу билан бирга баргнинг орқа томони олд томонига нисбатан сертук, устки томони эса кўпинча деярли туксиз бўлади.  Барг чиқариш ва яшил тусга кириш процессида унда оғизчалар шакллана бошлайди, деярли барча ғўза формаларида баргнинг орқа томонидаги оғизчалар устки томонидагилардан тахминан 2 марта кўп бўлади. Масалан, айрим тадқиқотчиларнинг кузатишларига қараганда  Барг банди тубида 2- тадан ўсиб чиқадиган ёнбаргча бўлади.  Кузатишлардан аниқланишича, ёнбаргча ғўзанинг нормал ўсиб ривожланишида иштирок этади. Барча ёнбаргчани юлиб ташлаш ўсимликнинг бўйига ўсишини, кўсакларнинг йириклигини ва ҳосилнинг кескин камайишига олиб келади.  Тезпишар нав ғўзалар барги кечпишар нав ғўзалардагига қараганда анча кам бўлади.  Бир туп ўсимликдаги барг сатҳининг йигиндиси август ойида тахмипан 2,5—6,4 минг см2 га, ингичка толали ғўзасининг ҳосил шохи чекланмаган типдаги навларида эса тахминан 5,1—9,0 минг см2 га тенг бўлган. Ҳосил шохи чекланган типдаги ғўза иавларида ва гуллари бевосита асосий пояга жойлашган (ноль типдаги) ғўзаларда бир тупдаги барглар сатҳининг йиғиндиси ҳосил шохи чекланмаган ғўзалардагига.қараганда анча кам бўлди.  Ғўза гули икки жинсли, ташқи томонига 3 та йирик шонабарг, кейин унчалик катта бўлмаган гулкоса, гулкосанинг ичида гултож; гултож ичида чангчи устунчаси бўлиб, чангчи устунчасининг туби гултожбарглар туби билан туташган; гулнинг қок ўртасида уруғчи жойлашади. Уруғчи оналик тугунчадан, оналик почасидан ва тумшуқчадан иборат: тугунча гултож билан чангчи устунчаси тагига, поча чангчи иплари найчаси ичига жойлашган, тумшуқча эса чангчи найчасидан ташқарига чиқиб туради. Гулнинг юқорида кўрсатиб ўтилган қисмларидан ташқари алоҳида безчаси — нектарниги бўлади.-  Гулбанди ғўзанинг тур ва навига қараб 1—10 см гача узунликда бўлади. Ўртача толали совет ғўзаси нав-ларида гулбапд ўртача (3—4 см), ингичка толали ғўзаларида бундан кўра узунроқ, айниқса ҳосил шох чиқармайдиган («ноль» типдаги) навлар  Шонабарг ғўза формаларига қараб ҳар хил катталикда, ост томони ўзаро бир-бири билан туташмаган ёхуд у ёки бу даражада туташган бўлади.  Шонабарг яшил ва қизгиш тусда бўлади. У муҳофаза вазифасини бажариши билан бирга, шона ва гулларнинг ҳамда кўсакларнинг озиқланишида иштирок этади. Шонабарг барча маданий тур ғўзаларда гуллашдан кейин тушиб кетмайди.  Кўсак етилиши билан шонабарг ҳам қурийди ва жуда мўрт бўлиб қолади, бу эса пахтани ифлослантирувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади.  Гулкоса 5 та косабаргнинг бирикишидан ҳосил бўлиб, еқага ўхшаб кетади ва гултожлар тагини ташқи томондан ўраб олади. Гулкосанинг ранги ғўза формаларига қараб, оч яшил ёки Қизғиш тусда бўлади. Унинг сирти кўплаб қорамтир нуқта — безчалар бнлан қопланган. Гулкосанинг вазифаси шира чиқаришдан ва маълум дар  Гулбаргларнинг чети спираль шаклида буралиб, бир-бирининг орасига кириб туради. Лекин гулбаргларнинг бу хилда бўлиши ғўза формаларига қараб турлича бўлади. Масалан, • ингичка толали совет Ғўзаларининг гулбарглари ўрта толали совет нав ғўзалариникига қараганда бир-бирини кўпроқ қоплаб туради. Бу ҳол гулнинг очилиш даражасига таъсир этади, шунинг учун ҳам ингичка толали ғўзасининг гултож воронкаси ўртача толали совет Ғўзасиникига нисбатан кичик бўлади (19—20-расмлар). Гултож баргларнинг ранги ғўза формаларига қараб оқ, сарғиш оқ, оч сариқ, тўқ сариқ, пушти, қизил бўлади. Масалан, мамлакатимизда экиладиган ўртача толали совет ғўза навларининг ҳаммасида гултож барглар саргиш оқ тусда, ингичка толали совет ғўзаларида эса оч сариқ (лимон) рангда бўлади. Шуни ҳам айтиш керакки, у ёки бу формага  Ғўзанинг уругчиси (оналик), одатда, 3, 4 ва 5 уяли тугунчадан, айрим ҳоллардагина 2 ёки 6—7 уяли ва ундан ҳам кўпроқ уялардан иборат.  Ҳар бир уяда маданий ғўзаларда одатда, 6—11 та, ёввойи формаларида эса 2—3 тадан 9—11 тагача уругкуртак бўлади.  Тумшуқча сирти чангни ушлаб қолишга хизмат қиладигап жуда кўп сўрғичлар билан қопланган. Бу сўрғичлар чангнинг ушланиб қолиши ва ўсишига ёрдам берадиган елимсимон модда чиқаради.  Нектарник ўзидан шира чиқариб туриш учун хизмат.қилади. Мана шу шира гулга кўплаб хашаротлар, шу жумладан, асал ариларни жалб қилади. Ғўза гули нектарниги: гул ичидаги нектарник ва гулдан ташқаридаги нектарникка бўлинади. Гулдан ташқаридаги нектарниги ҳам ўз навбатида иккига: ички ва ташқи нектарникка бўлинади. Гул ичидаги нектарниги гулкоса тубида ичкари томондан  Ғўза асалдор ўсимлик, бинобарин, ундаги деярли барча ширани гул нектарниги беради, барг нектарнигидан эса шира жуда кам чиқади. Шунга қарамасдан асаларилар гулдан ташқариги ва барг нектарникларига кўпроқ келади, чунки булар асаларилар учун анча қулайдир.  Ғўза турига ва навига қараб ўзидан ҳар хил миқдорда нектар ажратади. Масалан, ингичка толали ғўза навлари ўртача толали ғўзаларга қараганда нектарни бир-мунча кўп ажратади.  Гулдан нектар (шира) гул очилиш вақтида чиқади, шу-билан бирга гулдан ташқариги нектарниклардан эса гуллашдан кейин, яъни кўсаклар шаклланаётганда ҳам чиқаверади.  Ғўза гулинпнг то очилгунгача бўлган ҳолати ш о н а дейилади. Шона четлари  ўзаро бирикиб кетган шонабаргдан - ташкил топади. Шонанинг шаклланишидан то очилишга қадар 25—30 кун ўтади. Ўрта Осиёнинг суғ  Ҳар бир тупдаги шоналар пастдан юқорига қараб шохма-шох, хар бир шохда эса унинг тубидан учига караб очилади. Ҳар тупдаги ғўзада гулнинг кетма-кет очилиши (шунингдек, шоналарнннг пайдо бўлиши)да маълум қонуният борлигини Г. С. Зайцев жаҳон фанида биринчи бўлиб аниқлади. Масалан, Ўрта Осиёда ўстириладиган ғўза навларида одатда ҳар тупдаги биринчи ҳосил шох дастлабки бўғим шонаси очилишидан иккинчи ҳосил шохнинг биринчи шонаси очилгунча, бу шонанинг очилишидан учинчи ҳосил шохнинг биринчи бўғим шонаси очилгунча 2—3 кун ўтади. Ҳосил шохи чекланмаган типдаги ғўзанинг ҳар бир шохидаги дастлабки шона билан шу шохнинг иккинчи, сўнгра учинчи, тўртинчи ва ҳоказо шоналари ир 2—3 кунда гуллашига қ и с қ а н а в б а тл и г у л л а ш; ҳар бир ҳосил шохдаги шоналарнинг 5—7 кун оралатиб кетма-кет гулла  Гуллаш схемасига кўра, ҳар тупдаги барча ҳосил шохларнинг ҳар бири 3 та шохдан иборат ярусларга бўлинади. Агар ғўзада қисқа навбатли гуллаш 2 кунга, узоқ навбатли гуллаш 6 кунга тенг деб фараз қилсак, узоқ навбатли гуллаш билан қисқа навбатли гуллаш ўртасидаги I нисбат 3 га (6:2 қ 3) баравар бўлади, бунда ҳар бир туп ғўзанинг гуллаш схемаси 20- расмда кўрсатилганидек бўлади.  Шундай қилиб, ғўзада ҳосил шохлардаги биринчи бўгим шонаси пастдан юқорига қараб олдинма-кетин очилиши билан бирга, олдинги яруслардаги тегишли ҳосил шохларнинг учки томонидаги шонаси ҳам очила беради.  Ғўзани биринчи гуллаш конуси биринчи ярус шохларнинг биринчи бўғим , гулларидан; иккинчи конус — иккинчи ярус шохларининг биринчи бўғим гулларидан; учинчи конус — учинчи ярус шохларнинг биринчи бўгим, иккинчи ярус  Юқорида кўрсатиб ўтилган гуллаш схемасига асосан, гуллаш конусининг қанча бўлишидан катъи назар ҳар туп ғўзадаги гул сонннп назарпй жпҳатдан осонпша аниклаш мумкин. Масалан, гуллаш конуси 5 та бўлганда, тупдаги  гул сони қуйидагича бўлади: биринчи конусда 3 та гул, қккинчи конусда 6 та, учинчи конусда 9 та, тўртинчи конусда 12 та, бешинчи конусда 15 та — жами 45 та гул бўлади.  Шундай қилиб, ҳар бир кейинги конус ўзидан олдинги конусдагидан 3 та гул кўп беради. Лекин ҳақиқатда ҳар хил конусдаги гул, айниқса шохнинг учига томон жойлашган гул сони кўпинча назарий жиҳатдагидан кам бўлади. Бунга биринчидан, пастки ҳосил шохлар асосий поя-а, шунингдек, тупдаги бошқа шохларга нисбатан номутаносиб равишда ривожланиши, иккинчидан эса шона очилишдан олдин тўкилиб кетиши сабаб бўлиши мумкин.  Ғ  Навбатли гуллашнинг давомийлигига айниқса хаво температураси, ўсимликнинг сув ва озиқ моддалар билан қай даражада таъминланганлиги ҳам таъсир этади. Бу шароитлар қанчалик қулай бўлса, ўсимлик шунчалик қис-қа вақт ичида гуллаб бўлади, шу билан бирга гуллаш су-ратқ ва гул тўпланиши тезлашади.  Ўсув даври охирида, ҳаво температураси пасайган сари Қисқа навбатли ва узоқ навбатли гуллаш суръати узоққа чўзилаверади.  Юқорида кўрсатиб ўтилган икки типдаги гуллаш схе- маси ҳосил шохи чекланмаган ғўзаларга тегишлидир. Ҳосил шохи чекланган типдаги ғўзаларда гуллаш схемаси бутунлай бошқачадир.  Битта бўғим оралиғи (тирсак) дан иборат бўлган чек- ланган типдаги ҳосил шох учида 1—3 та (баъзан 4—5 та) гача очиладиган шона бўлади. Чекланган типдаги ҳосил.  Шохнинг мана шу хусусияти туфайли бу хилдаги ғўза-ларнинг гули ўзига хос тартиб билан очилади. Ҳосил шохи чекланган ғўзалар учидаги шохларнинг бирин-кетин очилиши ўртасида тахминан 2 кун ўтади. Ҳосил шохи чек-ланган тип ғўзаларда қисқа навбатли гуллаш, яъни гул-ларнинг шохма-шох очилиши ўртасида ҳам тахминан 2 кун ўтади.  Шундай килиб, ҳосил шохи чекланган ғўзаларда узоқ навбатли гуллаш амалда бўлмайди, «узоқ навбатли гуллаш» сўзи бу типдаги ғўзаларга нисбатан фақат шартли равишда айтилиши мумкин.  Бинобарин, бу ғўзаларда шона ва гулларнинг умумий сони ҳосил шохи чекланмаган ғўзалардагига қараганда камроқ бўлса ҳам, гуллаш суръати ҳосил шохи чеклан-маган Ғўзаларникига нисбатан жуда тездир.  Ғўзадаги ҳар бир гулнинг очилишида ҳам ўзига хос хусусият бор. Ғўза гули ёзда эрталаб очилади,  Ғўза гули ёзда атиги бир кун очилиб туради. Эрталаб очилган гул ўша куни кечқурун ёки иккинчи куни сўлий бошлайди, бунда гултожнинг туси ўзгаради, масалан, ўртача толали совет ғўза навларида оқиш сариқ гул пушти рангга, сўнгра бинафша ранг тусга киради. Гултож барглар тусининг бу хилда ўзгариши ҳужайраларда хи-миявий реакқияларнинг ўзгариши ва эпидермс ҳужайрада антоқиан модда пайдо бўлиши билан боғлиқдир.  Гултож баргларнинг ранги ўзгариши билан бирга у сўлиб, ўрала бошлайди. Шундан кейин у ҳимарилиб, аста-секин қурийди ва 2 —3 кун ўтгач, тушиб кетади.  Кўнчилик ғўза формаларида гул очилгандан кейин одатда тезда чангдон ёрилиб, чангланиш содир бўлади. Лекин ғўзанинг баъзи бир формаларида, масалан, ингичка толали совет ғўза навларининг кўнчилигида, шунинг-дек, ўртача толали совет ғўза  Ғўза ўсимлигининг энг муҳим органи бу кўсаги, унинг ичидаги чигити ва толасидир. Бир гектар даладаги ўсимлик ва ундаги кусаклар сонининг кам ёки кўп бўлиши ҳосил салмоғини белгилайди. Энг қимматли ва юқори сифатли ҳосилни берадиган кўсаклар асосан июн ва июл ойларида ривожланади.  Кўсак ичи тўсиқлар билан хоналарга, бу хоналар ташқи томонидан чаноқ билан қопланган. Кўсак очилгунча унинг чаноқлари бир-бири билан ўзаро туташган бўлиб, яхлит ғўза пўчоғини ташкил этади. Кўсак ичини хоналарга бўлиб турган тўсиқлар ғўза пўчоғнинг бир қисми бўлиб, ҳар қайси тўсиқда қиличсимон чизиқ бор, бу чизиқлар бир-бирлари билан кўсак марказида бирлашади. Шу билан бирга ҳар бир чаноқ икки қўшни хонанинг ярмини қоплаб олиб, бир йўла уларни тўсиқлар билан ажратиб туради.  Гул тугунчаси, яъни чаноқлар сони х  Бештадан кўп ёки учтадан кам чаноқли кўсаклардан ташкил топган ғўзалар камдан-кам учрайди. Кўп чаноқли кўсаклар нуқсонли кусаклар қаторига киритилади. 2-3 чаноқли кўсаклар учраса ҳам нормал ривожланган, нуқсонли кўсаклар қаторига киритилади. Бундай кўсаклар одатда чириб пахта сифатини бузади.  Кўсакбанд гулбанд каби 1 см дан 10 см гача, баъзан эса бундан ҳам узунроқ бўлади. Ўрта толали ғўза навларида кўсак бандининг узунлиги ўрта ҳисобида 3-5 см келади.  Тўла шаклланган, лекин ҳали очилмаган кўсакларнинг шакли ғўза турига ва навига қараб тухумсимон, учи турли даражада чўзиқ-тухумсимон, думалоқ-овалсимон, шарсимон ва шарсимон анжирсимон бўлиши мумкин.  Кўсакнинг диаметри ҳам ғўза формаларига қараб турли катталикларда, м; 1 см дан кичик ва 5-6 см гача, ҳатто 7 см гача бўлиши мумкин.Битт  Табиатан энг йирик кўсакли ғўзалар ўрта толали ғўза навларидир-7-8 г. гача бўлади. Ингичка толали ғўза навлари кўсаги бирмунча майда- 2,8-4 г. гача бўлади.Кўсакнинг йириклиги ғўза тури ва навларининг ирсий ҳусусиятларидан ташқари ташқи мухит жумладан, агротехник шароитига ҳамда кўсак ўсимликнинг қаерида жойлашганлигига қараб ўзгаради. Одатда энг пастда жойлашган 1-2 ҳосил шохдаги кусаклар энг юқоридаги бир неча ҳосил шохдаги ҳамда энг сўнгги бўғимдаги кўсакларга қараганда кичик бўлади.  Кўсак етилгунча ғўза турига қараб унинг сирти силлиқ, сал чўтир, ғадир будур, деярли буришган, баъзан сўгалли бўлиши мумкин.  Кўсак сиртида қорамтир нуқталар-безчалар одатда яхши кўриниб туради. Кўсак тумшуғидан таг томонга қараб ўтган «чок» деб аталадиган бўй чизиқлар ёки эгатлар бўлади. Кўсак етилганд  Чигитнинг тола остидаги туки ҳам бир ҳужайрали бўлиб, у толага қараганда яхши ўсмаган бўлади.  Пахта толаси ривожланиш жараёнида, одатда ҳар қайси гулнинг очилган кунидан бошлаб, то кўсакнинг етилгунига қадар тузилишини ўзгартириб боради.  Толанинг кўсакда ривожланиш даври ўрта ҳисобда 50-60 кун давом этади. Бу давр ривожланиш хусусияти ва тола тузилишининг ўзгаришига қараб икки босқичга бўлинади. Ҳар қайси босқич тахминан 25-30 кун давом этади. Биринчи босқичда тола асосан, бўйига ўсиш билан бирга диаметри ҳам ортиб боради. Бу вақтда толанинг деворчаси юпқа бўлиб, у кутикула қаватидан иборат, кўндалангига юмалоқ шаклда бўлади.  Ривожланишнинг иккинчи босқичида асосан тола ички деворларининг целлюлоза қатламининг тўпланиши ҳисобига қалинлашади. Бунда ҳар бир сутка давомида толанинг ич  Чигитнинг тола остидаги туки ҳам бир ҳужайрали бўлиб, у толага қараганда яхши ўсмаган бўлади.  Пахта толаси ривожланиш жараёнида, одатда ҳар қайси гулнинг очилган кунидан бошлаб, то кўсакнинг етилгунига қадар тузилишини ўзгартириб боради.  Толанинг кўсакда ривожланиш даври ўрта ҳисобда 50-60 кун давом этади. Бу давр ривожланиш хусусияти ва тола тузилишининг ўзгаришига қараб икки босқичга бўлинади. Ҳар қайси босқич тахминан 25-30 кун давом этади. Биринчи босқичда тола асосан, бўйига ўсиш билан бирга диаметри ҳам ортиб боради. Бу вақтда толанинг деворчаси юпқа бўлиб, у кутикула қаватидан иборат, кўндалангига юмалоқ шаклда бўлади.  Ривожланишнинг иккинчи босқичида асосан тола ички деворларининг целлюлоза қатламининг тўпланиши ҳисобига қалинлашади. Бунда ҳар бир сутка давомида толанинг ич Пахта толасининг кўндаланг кесими, ундаги деворчаларнинг қатма-қат кўриниши Пахта толасининг етилганлик даражасига қараб буралувчанлик характери: 1-яхши етилган тола; 2-етилмаган тола; 3-хом тола.  Етилган кўсаклардаги чигитларда нормал ривожланган толалар билан бирга деворчалари ўта етилган толалар ҳам учраши мумкин, бу хилдаги тола деворчалари клетчатка қаватининг ҳаддан ташқари кўплаб ҳосил бўлиши оқибатида қалинлашиб кетиб, қуриганда деворчалари пучаймайди, толалари ҳам буралмайди ва шунга кўра спирал бурамалар ҳосил қилмайди. Одатда бундай пахта толасини ўта пишган толалар деб юритилади.  Fўза индивидуал ривожланиш процессида чигитни экишдан тортиб то вегетация даври охиригача бешта асосий фазани ўтайди.  1. Униб чиқиш, яъни уруғпалланинг кўкариб чиқиш фазаси.  2. Чинбарг чиқариш фазаси.  3. Шоналаш, яъни ҳосил шохлар пайдо қилиш фазаси.  4. Гуллаш фазаси.  5. Пишиш, яъни кўсакларнинг очилиши фазаси. Э ЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Fermentlar va kofermentlar funksiyasi
  • Viroidlar va uning ahamiyati
  • Faxriy yorliq
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha