Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 844.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Июль 2021
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Транспорт

Продавец

Bohodir Jalolov

Грунтларни юмшатиш ва шиббалаш машиналари

Купить
МАВЗУ: Грунтларни юмшатиш ва шиббалаш машиналари РЕЖА: 1.ГРУНТЛАРНИ ЮМШАТИШ МАШИНАЛАРИ 2.ГРУНТ ШИББАЛАШ МАШИНАЛАРИ- НИНГ ВАЗИФАСИ ВА ТУРЛАРИ. 3.ГРУНТ ЮМШАТУВЧИ ВА ШИББАЛАШ МАШИНАЛАРИНИНГ ИШ НУМДОРЛИК- ЛАРИ Ўқув машғулотида таълим технологияси модели 5-мавзу. Грунтларни юмшатиш ва шиббалаш машиналари Вақт: 2 соат Талабалар сони: 46 Ўқув машғулотининг шакли ва тури Маъруза Маъруза режаси/ ўқув машғулотининг тузилиши 1. Ер ишлари машиналари тўғрисида умумий маълумотлар. 2. Экскаваторлар,уларнинг турлари ва қўлланилиш соҳалари. 3. Бир чўмичли экскаваторнинг тузилиши ва ишлаш асослари. 4. Кўп чўмичли экскаваторнинг тузилиши ва ишлаш асослари . Ўқув машғулоти мақсади: Ер ишлари машиналари классификацияси.Бир чўмичли ва кўп чўмичли экскаваторлар бўйича билимларни шакллантириш Педагогик вазифалар: 1. Ер ишлари машиналари тўғрисида умумий тушунчалар хосил килиш. 2. Экскаваторлар,уларнинг турлари ва қўлланилиш соҳаларини тушунтириш. 3. Бир чўмичли экскаваторнинг тузилиши ва ишлаш асосларини ўргатиш. Ўқув машғулотининг технологик харитаси Иш босқичлари ва вақти Фаолият мазмуни Таълим берувчи Таълим олувчи 1-босқич. Ўқув маш- ғулотига ки- риш 15 дақиқа 1.1. Мавзунинг номи, мақсади ва кутилаётган натижаларни етказиш. Машғулот режаси билан таништиради. Тинглайдилар, ёзиб оладилар. 2-босқич. Асосий 50 дақиқа 2.1. Савол-жавоб орқали билимларни фаоллаштиради. 2.2. Инсерт усулидан фойдаланиб, талабаларни Ер ишлари машиналари тўғрисида умумий маълумотлар тўғрисида билимларини аниқлайди.(1-илова) 2.3. Б/Б/Б усулидан фойдаланиб, Экскаваторлар,уларнинг турлари ва қўлланилиш соҳалари тўғрисида кўникмаси- ни аниқлайди(2-илова). 2.4. Асосий тушунчаларга таъриф беради. 2.5. Кластер ёрдамида Ер ишлари машиналари билан бажариладиган ишларни тизимлаштиради (3-илова). Жавоб берадилар. Ўқийдилар, ёзиб бор 1-илова Инсерт техникасини қўллаган холда иш юритиш қоидалари матнни ўкинг. қаторларига қалам билан белгилар қўйиб, олинган маълумотларни тизимлаштиринг: v – мавжуд бўлган билимларга мос келади; - - ..ҳақидаги билимларга эътироз билдиради; + - янги маълумотлар ҳисобланади; ? – тушунарсиз қўшимча маълумот талаб қилинади. 2-илова Б/Б/Б (Биламан/ Билишни хохлайман/ Билиб олдим) 1. «Инсерт» техникасидан фойдаланиб матнни ўқинг. 2. Олинган маълумотларни тизимлаштиринг – матнга қўйилган белгилар асосида жадвал қаторларини тўлдириб чиқинг. т/р Мавзу саволлари Биламан Билишни хохлайман Билиб олдим 1. 2. 3. 4. МЕЛИОРАТИВ ЮМШАТКИЧЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ Ўрта Осиёнинг кўпгина қишлоқ хўжалик ерларининг гунтлари нам бўлиб, зах қочиришни талаб қилади. Оғир тупроқлар мелиорациясининг мураккаблиги шундан иборатки, уларяинг тагзамини (яъни ҳайдалмай қоладиган қатлами)нинг сув ўтказувчанлиги кам бўлганидан уларнинг сизот сувларни йўқотиш хусусиятлари жуда пастдир. Уфқ юзасидан 30-40 см чуқурликда зич иллювиаль қатламларнинг мавжудлиги ҳайдалма қатламда ва тупроқ бетида гравитацион сувнинг йиғилиши ва у ерда туриб қолишига имконият яратади Ҳайдалма қатламда сувнинг туриб қолиши қишлоқ хўжалик экинларининг ривожланишига ноқулай шароит яратади, бу ерларда ҳалқоблар пайдо бўлиб, улар ҳосилдорликни кескин камайтириб юборади. Жуда зах ва ботқоқ ерлар-да қўлланиладиган дренаж кўпинча кутилган натижани бермайди, яъни ҳайдалма қатламдан сувни олиб кетмайди. Дренажнинг ишлашини кучайтиришнинг энг самарали усули сувни кам ўтказадиган тагзамин горизонтларни чуқур юмшатишдир. Бу иш тупроқнинг юмшатилаётган қатламига оҳак солиш билан бир нақтда ўтказилса, янада самарали бўлади. Бундай юмшатиш дренажнинг ётқизилиш чуқурлигидан 20-30 см кам бўлиши лозим. Тажрибанинг кўрсатишича, чуқур юмшатиш усули қўлланилган хўжаликларда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги тупроқни юмшатиш қўлланилмаган участкалардагига нисбатан 2025% ортар экан. ДЗ -116 В бульдозер – юмшаткичи: 1-бульдозер ускунаси; 2-Т-130МГ-1 трактори; 3-юмшаткич қурилмаси . ИШ ОРГАНЛАРИ ПАССИВ БЎЛГАН ЮМШАТКИЧЛАР РУ-65-2,5 юмшаткичи минерал грунтларни 65 см гача чуқурликда юмшатишга мўлжаллаиган. Юмшаткич ўрнатма қурол бўлиб, гусеницали Т-130.1. Г-3 трактори ва ғилдиракли К- 701 гракторининг уч нуқтали ўрнаткичига ўрнатиб ишлатилади. Юмшаткичнинг иш органи пау зандлаб ясалган бўлиб, трубадан ишланган балкани ўрнатиш элементлари билан бирга, лемехли иккита пичоқ-стойкани ва олинадиган пичоқ-стойка маҳкамланадиган обоймани ўз ичига олади. Ҳар қайси пичоқ-стойка олд қисми пўлат полотнодан ва пичоқ-стойканинг пастки қисмида жойлашган лемех остлигига пайвандланган лемехдан тузилган. Технологии юмшатиш жараёнк қуйидагидан иборат. Агрегат иш органи тупроққа ботирилган ҳолда илгарига ҳаракатланганда чимқирқар пичоқлари тупроқнинг устки қатламидаги чим ёки ўсимлиг. кол Юмшатиш чуқурлиги регулятор винтининг узунлигини ўзгартириб ростланади. Юмшатиш чуқурлиги трактор ўрнаткичи кетинги механизмнинг марказий тортқиси билан ўрнатилади. Юмшатиш чуқурлиги ўзгарганида устки марказий тортқининг узунлиги ҳам ўзгаради, натижада юриш ғилдиракларининг баландлик бўйича вазияти ўзгаради, шунга мос равишда юмшатиш чуқурлиги ҳам ўзгаради. Шунинг учун юмшатиш чуқурлиги ўрнатиб бўлингандан кейин ростланади. Иш органини ботириш ва иш жараёни трактор ўрнатиш системасининг гидротақсимлагичи «эркин» ҳолатда турганда бажарилади. РУ -65-2,5 юмшаткитчи: 1-шоти; 2-юриш ғилдираги; 3-чуқурлик регулятори; 4-олинадиган пичоқ; 5-ён пичоқ-стойкалар; 6-косинка; 7-тўсиқ Грунтларни юмшатгич машинанинг иш унумдорлиги м 3 /соат Бу ерда: V- бир циклдаги юмшатилган грунтнинг ҳажми, м3 kв – юмшатгичдан бир вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти (kв=0,8…0,9) tц – юмшатиш циклининг давомийлиги бўлиб, қайси схемада ишлашига боғлиқ ҳолда аниқланади. Машиналар бўйлама-бурилиш схемасида ишлаганда: сек , t V 3600 П ц в k    т, б и ц t t t v L t y     Тупроклардан кутарма иншоотлар куришда уларни зичлаш катта ахамиятга эгадир. Чунки зичланмаган иншоотларнинг мустахкамлиги кам булади, сув сизиши юкори, ювилиб кетиш эхтимоли катта .Тупрокларнинг зичланиш курсаткичи булиб курук тупрокнинг зичлиги ва умумий деформациясининг модули хисобланади. Тупрокларнинг стандарт зичлиги уларнинг оптимал намлигида эришилади. Мисол учун: зичлик намлик -кумок  =1,97…1,78 г/см 3  =10…15% -буз  =1,72…1,63 г/см 3  =18…21% -каттик буз  =1,63…1,5 г/см 3  =20…25% Зичланиш курсаткичи булиб тупрокнинг зичланиш коэффициенти К=  /  мах , хисобланади. Тупрокдан хосил килинган гидротехник иншоотлар учун - К=0,97…1,0 дир. Тупроклар уч фазали тузилишга эга булиб – минерал заррачалар, сув ва хаводан ташкил топгандир. Зичлаш жараени заррачаларни бир-бирига нисбата Тупрок зичлаш машиналари Статик ғалтак мола Статик Комбина циялашган динамик уриб зичлагич узи ту- шиб зичло вчи ташки куч таъсири- да тушиб зичловчи вибрацион титратиб зичлагич юзаки ички қишлоқ, шаҳар, граждан, саноат ва гидроиншоотлар қурилишида, йўл, майдон ва кучаларнинг тупроқдан тайёрланадиган асослари ва уларнинг устидан солинадиган шаѓал қатламлари, асфальт-бетон аралашмаси қопламлари сунъий равишда зичлаш каби ишлар учун турли-туман машиналар қўлланиб, улар босиб текислаш, шиббалаш, титратиш йўли билан зичлаш ишларини бажаради. Босиб текислашда грунтнинг зичланиши, зичланадиган юзалардан ўтадиган ѓалтаклар массасининг шу юзаларга статик таъсири натижасида содир бўлади. Шиббалашда грунтнинг зичланишига зичланадиган юзага тушадиган юкнинг динамик таъсирида эришилади. Титратиб зичлашда эса, титратиладиган масса грунт ёки бошқа моддий заррачаларга тебранма ҳаракат беради, натижада у юқори қўзѓалувчанликка эга бўлади ва зичланади . Канал сиртини зичловчи машиналар: а- титратма иш жиҳозли машина базасида; 1-зичловчи иш жиҳози; 2-тортувчи арқон; 3,5-гидроцилиндр; 4-тирсак; 6-хартум; 7- юриш ускунаси; 8-машина базаси; 9-чиғир; 10-посанги; b- титратма иш жиҳозли бир чўмичли экскаватор базасида; d- ғалтакли иш жиҳозига эга бўлган бир чўмичли экскаватор базасида;.1-ғалтак; 2-тортувчи арқон; 3-кўтарувчи арқон; 4-хартум; 5- айланиш платформаси; 6-юриш ускунаси . Чуқурлиги 3 м гача бўлган канал сиртини тўла зичловчи машинанинг умумий кўриниши 1, а -расмда ифодаланган бўлиб, у иккита электр манбаси орқали (ҳар бири 25 кВт) тебранма ҳаракат орқали тупроқни зичлаш қобили- ятига эга. Зичловчи иш жиҳози 1 (массаси 4…5 т) орқали канал сиртига 250 кН куч билан таьсир қилади. Бунда тебраниш частотаси минутига 500. Иш жиҳози трактор 7 га тирсак 4 ва хартум 6, гидроцилиндрлар 3,5 ва чиғир 9 орқали канал сирти бўйлаб ҳаракат қилади ва уни тўлик зичлайди. Бу машина канал қирғоғида даврий ҳаракатда бўлиб, зичлаш қалинлиги 0,8 м, қамрови эса 5 м гача, иш унумдорлиги 300…350 м 3 /соат ни ташкил қилади.. Гидравлик бошқариладиган бир чўмичли экскаватор базасидаги (26 ,b - расм) канал сиртини зичловчи иш жиҳози 1 махсус гидромоторлар орқали ҳаракатланади ва бу иш жи Грунт ва йўл қоплама- ларини зичловчи машина- ларнинг схемаси Грунтни сатик зичлавчи машина ва унга таъсир этувчи кучлар Грунтларни динамик шиббаловчи машина: 1-трактор;2-асосий рама;3-йўналтирувчи рама; 4-иш жиҳози. Кулачокларга эга бўлган тиркамали ѓалтак (1-расм а) яхши боѓланган ва серкесак грунтларни, қаватлаб зичлаш учун хизмат қилади, улар махсус шаклдаги кулачок 2 ли иш жиҳозига эга. Кулачоклар олинадиган бандажларга маҳкамланиб, балласт (кўпинча қум) билан тўлдириладиган барабан 1 га киргизиб қўйилади. Бундай ѓалтаклар 6…30 тонна массали қилиб ишлаб чиқарилади. Улар барабанларнинг ўлчами кулачокларининг катталиги, шакли ҳамда сони билан ўзаро фарқ қилади. Пневмоѓилдиракли ѓалтаклар бир ёки иккита ўқда қатор қилиб маҳкамланган пневмоѓилдирак 4 лар ва ортилган балластлар 3 ёрдамида (1- расм, б…г) боѓланган ва боѓланмаган грунт ҳамда йўлларнинг асоси ва қопламларини қаватлар зичлайди. Тиркама ѓалтакларнинг массаси 12,5...42,5 тонна бўлиб зичланувчи қатлам 0,25...0,5 м бўлганда, 2,2...3,3 м кенгли Тиркамали ва ўзи юрар титратувчи ѓалтаклар статик таъсирли ѓалтакларга нисбатан 8...10 марта самарали ҳисобланади. Тиркамали ѓалтакнинг (1-расм, д) ичи ковак жўваси 9 нинг ѓалтак рамасига ўрнатилган ички ёнув двигатели 7 дан понасимон тасма 8 ли узатма орқали ҳаракат оладиган йўналтирувчи тебранишга эга бўлган бақувват титратгич ўрнатилган. Бу турдаги катокларнинг умумий массаси 3,6…12 т. Ўзи юрар ѓалтаклар бир-икки ва уч жували қилиб ишлаб чиқарилади. Титратгичлар юритувчи жўваларга жойлаштирилган бўлиб, улариинг юритмалари-механик ва гидравлик бўлиши мумкин. Ўзи юрар ѓалтакларнинг массаси 18 т гача кузратувчи кучлари эса 20...50 кН бўлади. Улар соатига 6…10 км тезлик билан 1,5 м кенгликдаги жойни зичлайди. Пневмоѓилдиракли ѓалтаклар билан грунтни зичлаш пайтида зичлаш жараёнига шиналарни . Тебранма ҳаракатли грунт зичловчи ускуна: 1-корпус; 2-дебаланс; 3- зичлавчи мослама . Статик зичловчи машинанинг иш унумдорлиги қуйидаги формула билан аниқланади: Бу ерда: L – зичланадиган майдон узунлиги, м; hо – зичланадиган грунт қалинлиги, м; В – зичловчи иш жиҳозининг эни, м; а – қамраш оралиғи, м (а=0,2 м); – машинанинг юриш тезлиги, м/соат; tб – бурилишларга кетган вақт, соат; Кв – вақтдан фойдаланиш коэффициенти (Кв=085). соат м , t L k ) а B ( Lh П 3 б ю в o     ю  ЎТИЛГАН МАВЗУ БЎЙИЧА ЎЗ-ЎЗИНИ ТЕКШИРИШ САВОЛЛАРИ: 1.Тупрок зичлаш машиналари ва юмшаткичлар тўғрисида асосий тушунчаларингизни айтиб беринг. 2.Грунтларни зичлашнинг мақсад ва вазифалари нимадан иборат? 3.Нима учун грунтларни юмшатиш талаб этилади? 4.Грунтларни юмшатиш ва зичлашда қўлланиладиган асосий машиналарни айтиб ўтинг.
Купить
  • Похожие документы

  • VAZ 2121 avtomobilining besh uzatmasi
  • Avtotest prava Javoblari bilan
  • Toshkent shahri, Yashnabod tumanida joylashgan tuman ahamiyatidagi “Quruvchilar” ko‘chasini ta’mirlash texnologik jarayonlarini ishlab chiqish va tashkil etish mavzusidagi
  • ARGOS test
  • Avtotest prava savollari javoblari bilan

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha