Халқаро молия тизимида молия-саноат гуруҳлари

СMO 1ХАЛҚАРО МОЛИЯ 
ТИЗИМИДА МОЛИЯ-САНОАТ 
ГУРУҲЛАРИ Режа:

Молия саноат гурҳларнинг молияти ва 
ташкилий тузилиши

Жаҳонда молия-саноат гуруҳларини 
шакллантириш моделлари

Глобаллашув шароитида ТМКлар 
ўртасидаги бирлашиш ва қўшиб олиш 
(M&A) жараёнлари
2
СMO Ҳозирги  кунда  жаҳонда  60  мингга  яқин 
трансмиллий  корпорация  фаолият  юритмоқда  ва 
уларнинг  500  мингга  яқин  филиаллари  бутун  дунё 
бўйлаб  тарқалгандир.  Европа  комиссиясининг 
маълумотларига кўра халқаро савдонинг қарийб ярми 
йирик  корпорациялар  ҳиссасига  тўғри  келади. 
Дунёдаги  йирик  трансмиллий  компанияларнинг 
умумий  савдо  айланмаси  АҚШ,  Япония,  Германия, 
Франция,  Буюк  Британия,  Италия,  ХХР,  Бразилия, 
Канада,  Испаниядан  ташқари  барча  мамлакатларнинг 
ЯИМ ҳажмидан ортиқдир .
СMO 3 СMO 4Жаҳон  амалиётининг  кўрсатишича,  миллий 
иқтисодиётда  ишлаб  чиқариш  салоҳиятини  ошириш 
ва  унинг  барқарорлигини  таъминлаш  мақсадида 
интеграциялашган  корпоратив  тузилмаларнинг  бир 
тури  бўлган  молия-саноат  гуруҳларининг  ташкил 
этилиши муҳим ўрин тутмоқда. СMO 5Молия-саноат  гуруҳлари  -   ишлаб  чиқариш, 
хўжалик,  молиявий  ва  бошқа  фаолиятлар 
самарадорлигини  таъминлаш  мақсадида  марказлашган 
бошқарувга  эга  бўлган  ва  ўзларининг  ресурсларини 
(ишлаб  чиқариш,  молиявий,  меҳнат,  номоддий  ва 
бошқалар)  тўлиқ  ёки  қисман  бирлаштирган  ишлаб 
чиқариш,  савдо  корхоналари  ва  молия-кредит 
институтларини  ўз  ичига  олган  мустақил  юридик 
шахсларнинг интеграцияси шаклидир. Молия -саноат г уруҳлари

Молия-саноат гуруҳи ўз қатнашчиларининг моддий ва молия 
ресурсларини қўшиш йўли билан капиталларни бирлаштириш 
асосида фойда (даромад) олиш, ишлаб чиқаришнинг рақобат 
қилиш қобилиятини ва самарадорлигини ошириш, мақбул 
технология ва кооперация алоқаларини ташкил этиш, экспорт 
имкониятларини кўпайтириш, илмий-техникавий тараққиётини 
ривожлантириш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш мақсадида 
фаолият юритувчи кредит-молия муассасалари, инвестиция 
муассасалари, корхоналар, бошқа муассасалар ва 
ташкилотларнинг хўжалик уюшмасидир.

https://lex.uz/docs/511590  
СMO 6Вазирлар Маҳкамасининг   1995 йил 12 сентябрдаги 354-сон  қарори 
билан
тасдиқланган  “ Молия-саноат гу ру ҳ лари ”  тў ғ рисида   Низом  ( ҳозирда 
малда эмас ) Интеграциялашган тузилмаларни шакллантиришнинг асосий 
сабаблари
СMO 7 Молия-саноат гуру ҳлари доирасида синергетик самаранинг турли 
кўринишлари намоён бўлади. Булар жумласига қуйидагиларни 
киритиш мумкин: 

хом-ашё  етиштиришдан  тайёр  маҳсулот  ишлаб  чиқаришгача  ва 
уни  истеъмолчиларга  етказишгача  бўлган  технологик  занжирни 
ташкил этиш имконияти;

биргаликда  фаолият  юритиш  натижасида  иштирокчилар 
молиявий ва ишлаб чиқариш салоҳиятининг ошиши;

трансакцион ва бошқа харажатларнинг иқтисод қилиниши;

турли  фаолият  кўринишларининг  интеграцияси  ҳисобига 
умумий рискларининг диверсификацияси ва камайиши;

ягона молия-кредит ва солиқ сиёсатининг мавжудлиги;

интеграциялашган тузилма қийматининг ўсиши;

интеграциялашган  тузилмада  биргаликда  фаолият  юритишдан 
олинадиган  самаранинг  иштирокчилар  алоҳида  фаолият 
юритишда юзага келадиган самара йиғиндисидан юқорилиги.
СMO 8 Жаҳон  амалиётида  молия  институтларига  инвестиция 
фондлари,  молиявий  конгломератлар,  пенсия  фондлари, 
инвестиция  пайчилари,  суғурта  компаниялари,  кредит 
уюшмалари  ва  бошқа  ташкилотлар  киради.  М олия-саноат 
гуруҳларининг  жаҳон  молия  муассасалари  умумий 
активларидаги  улуши  2006  йилда  19  фоизга  тенг  бўлган 
бўлса, 2016 йилга келиб мазкур кўрсаткич 21 фоизни ташкил 
қилган  ҳолда  2  фоизли  пунктга  ошган.  Мазкур  жадвалдан 
кўришимиз  мумкинки,  молия-саноат  гуруҳлари  активлари 
салмоғига  кўра  банклар  ва  инвестиция  фондлари 
активларидан  кейинги  ўринни  эгаллаган.  Бу,  ўз  навбатида, 
жаҳон  мамлакатларида  молия-саноат  гуруҳлари 
фаолиятининг  тобора  ривожланаётганлиги  ва  активлари 
кўпайиб бораётганлигидан далолат беради.
9
СMO Молия-саноат гуруҳларининг жаҳон молия муассасалари 
умумий активларидаги улуши 
10
СMO№ Молиявий 
муассасалар 2006 й. 2011 й. 2012 й. 2013 й. 2014 й. 2015 й. 2016 й.
 
1 Банклар 26 ,0 25 ,0 25 ,0 26 ,0 25 ,0 26 ,0 27,0  
2 Инвестиция 
фондлари 21 ,0 22 ,0 22 ,0 23 ,0 22 ,0 23 ,0 22,0  
3 Молия-саноат 
гуруҳлари 19 ,0 20 ,0 20 ,0 21 ,0 20 ,0 21 ,0 21,0  
4 Пенсия фондлари 10 ,0 9 ,0 11 ,0 10 ,0 12 ,0 13 ,0 11,0  
5 Суғурта 
компаниялари 7 ,0 10 ,0 12 ,0 11 ,0 9 ,0 9 ,0 10,0  
6 Бошқалар 17 ,0 14 ,0 10 ,0 9 ,0 12 ,0 8 ,0 9,0  
Жами 100 ,0 100 ,0 100 ,0 100 ,0 100 ,0 100 ,0 100,0 Корпоратив тузилмаларнинг ривожланиш жараёни
11
СMO Молия-саноат гуруҳлари ривожланишининг турли босқичларида банкнинг роли  
СMO 12Ривожланиш босқич лар и Банкнинг функциялари
1. Банк иштирокисиз савдо-саноат 
корпоратив тузилмаси. Банклар  корпорацияга  молиявий  хизматларнинг  асосий 
турларини гина   кўрсатишади.  Кенг  кўламдаги  молиявий 
хизматларни кўрсатиш учун эса турли банклар жалб этилади. 
2. Мустақил банк иштирокидаги 
корпоратив  тузилма. Асосий  функцияларни  бажаришдан  ташқари  корпорациянинг 
молиявий  хизматларга  доир  турли  хил  эҳтиёжларини 
таъминлайдиган  битта  банк  билан  яқин  хамкорлик  қилади. 
Молиявий функцияларнинг бир қисми ш у ъба компанияларидан 
фойдаланиш  орқали  марказий  компания  томонидан  амалга 
оширилади.
3.  Ички банк к а эга бўлган корпоратив 
тузилма. Банк  корпорациянинг  молиявий  хизматларга  доир  турли  хил 
эҳтиёжларини  таъминлайди   ва   молиясининг  жорий 
бошқарувини амалга оширади.
4.  Бошқарув  банкига эга бўлган 
корпоратив тузилма. Банк  корпоратив  тузилманинг  марказий  компаниясига 
айланади   ва  молиявий  хизматларни  кўрсатиш  билан  боғлиқ 
бўлган  барча  масалаларни  ўз   зиммасига  олади .  Молиявий 
муносабатларни  бошқариш  мақсадида  банк  корпоратив 
тузилма  таркибини  такомиллаштиради.  Корпорациянинг 
бошқарув  маркази  саноат  ишлаб  чиқаришни  бошқариш 
соҳасидан молияни бошқариш соҳасига ўзгаради. 
5.  Ривожланган  молия гуруҳига эга бўлган 
корпоратив тузилма. Корпорацияда  бир  нечта  банклардан  иборат  бўлган  банк 
гуруҳи  шакллантирилади.  Корпорация  таркибига  банклардан 
ташқари  барча  асосий  молиявий  функцияларни  мустақил 
таъминлашда  корпоратив  тузилмага  имкон  яратадиган  бошқа 
молиявий ташкилотлар ҳам киритилади.  13
СMOИшлаб  чиқариш  алоқалари  хусусиятига  ва  технологик 
белгисига  кўра  вертикал  ва  горизонтал  интегра ция лашган 
молия-саноат гуруҳлари кенг тарқалган. 
Вертикал  молия-саноат  гуруҳлари  –  бу,  қазиб 
олишдан  бошлаб  хом-ашёни  қайта  ишлашдан  тортиб 
ишлаб  чиқаришгача  ва  тайёр  маҳсулотни  сотиш ,  уни 
шахсий  таъминот  ва  транспорт  тармоғи  орқали 
истеъмолчиларга  етказиб  беришгача  бўлган  ягона 
технологик  даврда  бирлашган  ва  маҳсулот  ишлаб 
чиқаришнинг  турли  босқичларини  амалга  оширувчи 
иштирокчи корхоналарни бирлашишидир . 14
СMOГоризонтал молия-саноат гуруҳлари  – бу гуруҳлар 
бир  турдаги  маҳсулот  ишлаб  чиқарувчи  ёки  ишлаб 
чиқаришнинг  бир  хил  босқичларини  амалга  оширувчи 
иштирокчи корхоналарни бирлаштиради .
Жаҳон  иқтисодиёти  глобаллашуви  шароитида 
юқори  диверсификациялашган  молия-саноат  гуруҳлари 
яъни  конгломератлар   фаолияти  барқарор  ривожланиб 
бормоқда.  Хусусан,  фаолияти  бўйича  ривожланган 
йирик  конгломератлар  қаторига  Mitsubishi  UFJ,  Hyundai 
Group,  Siemens  AG,  ThyssenKrupp AG  кабиларни 
киритиш  мумкин.  Моҳиятига  кўра,  юқори 
диверсификациялашган  молия-саноат  гуруҳлари 
таркибига  бир  нечта  бевосита  ўзаро  алоқадор  бўлмаган 
ишлаб  чиқаришларни  олган  гуруҳларни  ўзида 
ифодалайди . Mitsubishi UFJ 

https://www.mufg.jp/english/index.html

https://www.mufg.jp/dam/ir/presentation/2022
/pdf/slides220715_en.pdf
 
СMO 15 Mitsubishi UFJ 

Major Related Companies

https://www.mufg.jp/english/profile/biz_an
d_network/group/index.html
 
СMO 16 17
СMO Молия-саноат гуруҳларини шакллантириш жараёни қуйидаги 
муҳим макро ва микроиқтисодий масалалаларни ҳал этишда 
муҳим ўрин тутади:

Ички  рақобатлашув  муҳитини  шакллантириш  ва  хўжалик 
алоқаларининг  янги  тизимини  ўрнатиш  асосида  мамлакат 
иқтисодиётида  барқарорлашиш  жараёнларини  кучайтириш 
ҳамда  ишлаб  чиқаришни  барқарорлаштиришга  таъсир 
кўрсатиш.

Мамлакатнинг  жаҳон  бозорида  мустаҳкам  ўрин  эгаллашига  ва 
юқори рақобатбардошлик даражасига эришишини таъминлаш.

  Нархлар барқарорлигини кучайтириш.

Корхоналар  ўртасида  ўзаро  акциядорлик  муносабатларининг 
ривожланиши.

Замонавий  корпоратив  бошқарув  тизимининг  шаклланиши  ва 
ривожланиши ва бошқалар. Молия-саноат гуруҳлари таснифи
18
СMO Тасниф белгиси Молия-саноат гуруҳининг тури
 
Капиталнинг келиб чиқишига 
кўра Барқарор таъминот учун замин яратиш, илгариги хўжалик алоқаларини 
сақлаб қолиш ёки тиклашга қаратилган саноат корхоналари
Компанияларни  ва  собиқ  давлат  тузилмаларини  бирлаштириб, 
гуруҳларни тузишга ташаббускор бўлиб чиқувчи йирик банклар
Ишлаб чиқариш алоқалари хусусиятига 
ва технологик белгисига кўра Горизонтал бирлашган (интеграциялашган)
Вертикал бирлашган (интеграциялашган)
Диверсификациялашган тузилишдаги (конгломератлар)
Ҳудудий белгисига кўра Ҳудудий
Ҳудудлараро
Трансмиллий ёки халқаро
Фаолиятнинг қонуний белгисига кўра Расмий (расмий равишда рўйхатдан ўтган)
Норасмий
Ташкил қилиш усулига кўра Ҳукумат органларининг қарори бўйича ташкил этилган
Ташаббускорлик тарзида ташкил этилган
Ташаббускорнинг ташкил топишига 
кўра Банк
Саноат 
Савдо
Ташкилий-ҳуқуқий тузилмасига кўра Молия-саноат  гуруҳларида  мувофиқлаштирувчи  марказ  бўлиб  молия-
кредит институти ҳисобланади
Молия-саноат  гуруҳларида  марказий  бўғин  бўлиб  бош  компания 
ҳисобланади
Молия-саноат гуруҳларида капиталнинг бирлашиши ягона акциядорлик 
компаниясини тузиш йўли билан боради
Экспортга йўнал тирил ганлигига кўра Хорижий хамкорлар иштирокидаги молия-саноат гуруҳлари
Хорижий шериклар иштирокисиз молия-саноат гуруҳлари Жаҳонда молия-саноат гуруҳларини шакллантириш моделларининг 
асосий хусусиятлари
СMO 19Англо-америка модели Япония модели Немис (Германия) модели Лотин модели
Тарқалиш ҳудудлари
Буюк Британия, АҚШ, 
Австралия ва Канада Япония Германия , Австрия  ва 
Голландия Франция, Бельгия ва Италия
Ўзига хос хусусияти
Мустақил  ва алоҳида 
акционерларнинг 
мавжудлиги Акционерлар  таркибида 
турли корпорациялар ва 
банкларнинг юқори 
улуши Кредит  ташкилотлари 
корпорацияларнинг узоқ 
муддатли акционерлари Банклар  ва инвестицион 
компаниялар ихтиёрига 
муҳим рол  берилган
Моделни амалга ошириш иштирокчилари
Акционерлар, 
бошқарувчилар, 
директорлар кенгаши Бош  банк, бошқарма, 
давлат Бош  банк Банк,  бошқарма, 
кузатувчилар кенгаши
Акцияларга эгалик қилиш тузилмаси
Институционал 
инвесторлар 60%;
алоҳида  инвесторлар 
40% Молиявий институтлар 
корпорацияларнинг 
70 %дан ортиқ 
акцияларини назорат 
қилади Молиявий институтлар 
корпорацияларнинг  60 %дан 
ортиқ акцияларини назорат 
қилади Инвестицион холдинглар 
муҳим рол ўйнайди
Қонунчилик базаси
Штатлар қонунлари, 
федерал қонунлар, 
қимматли қоғозлар 
бўйича комиссия Айнан АҚШга ўхшаш. 
Хукумат корпорациялар 
фаолиятига таъсир 
кўрсатади  Федерал ва маҳаллий 
қонунлар,  қимматли 
қоғозлар бўйича федерал 
агентлик Федерал ва маҳаллий 
қонунлар. Хукумат 
корпорациялар фаолиятига 
таъсир кўрсатади Англо-америка модели Буюк Британия, АҚШ, Австралия 
ва Канада  мамлакатларида амал қилади . Ушбу мамлакатларда 
саноатлаштиришнинг  негизи  бўлиб  тадбиркорлик  асосида 
капитал  тўплаш  механизми   ҳисобла нади.  Капитал 
институционал  акциядорларнинг  (банклар,  суғурта 
компаниялари  ва  пенсия  фондлари)  маблағлари   ҳисоби дан 
шакллан иб  алоҳида  ва  мустақил  акциядорлар   механизми 
орқали фаолият юрит а ди. 
20
СMO Германия  модели  Германия  ва  Австрияда  амал  қилиб, 
йирик  ҳамда  ўртача  корпорацияларнинг  молиявий  асосини 
банк тизими ташкил қилади, бунда алоҳида акциядорларнинг 
роли  унчалик  аҳамиятли  эмас.  Германия  моделининг  банк 
механизми  корпоратив  муносабатлар  тузилмасида  молия  ва 
саноат  тармоқлари  ўртасидаги  узоқ  муддатли  инвестиция 
муносабатларига  йўналтирилган.  Ушбу  моделда  банклар 
ташқи молиялаш манбаларига эҳтиёж сезаётган компаниялар 
учун қарз капиталини етказиб берувчи ҳисобланадилар. 
21
СMO Германия  анъаналарининг  муҳим  хусусияти  банк  билан 
саноатнинг  ўзаро  узвий  алоқалари   билан  белгиланади . 
Молиявий,  акциядорлик,  шунингдек,  иш  алоқалари  асосида 
молия  институтлари  билан  саноат  корхоналарининг 
тармоқларларо  интеграциясида  барқарор  горизонтал  молия-
саноат  бирлашмалари  содир  бўлади.  Банклар  нафақат 
инвестицион  лойиҳаларни  молиялаштиришда,  балки 
корхоналарни  бошқаришда  ҳам  иштирок  этишни  қабул 
этишади.  Худди  шунинг  учун  ҳам  Германияда  молия-саноат 
гуруҳларини  ташкил  этишнинг  маркази  бўлиб,  одатда  йирик 
банклар ҳисобланади. 
22
СMO Учта  етакчи  молия-саноат  гуруҳлари  бошида  турувчи 
йирик  банклар  бўлиб,  «Deutsche  Bank»  AG,  «Dresdner  Bank» 
AG  ва  «Commerzbank»  AG  ҳисобланади.  Уларга  мамлакат 
акциядорлик капиталининг мос равишда 1/3, 1/4 ва 1/8 қисми 
тўғри  келади.  Масалан,  «Deutsche  Bank»  атрофида 
« Siemens »,  « Bosh »  каби  таниқли  саноат  концернлари, 
«Dresdner  Bank»  атрофида  эса  «Hoechst»,    «Grundig»,   
«Krupp »  кабилар гуруҳланган. Мазкур банклар ўзида кредит-
ҳисоб  фаолияти  билан  бевосита  боғлиқ  бўлмаган 
хизматларнинг  кўп  миқдорини  кўрсатувчи  универсал  молия-
кредит мажмуаларини намоён этади.
23
СMO Лотин  модели  эса,  Франция,  Бельгия  ва  Италия 
мамлакатларида  амал  қилади.  Бу  моделда  якка  тартибдаги  ва 
оилавий  корпорациялар  инвестиция  компаниялари  ва 
инвестиция  банкларининг  холдинглари  томонидан 
бирлаштирилиши  натижасида  эркин  корпоратив  тармоқлар 
шаклида  юзага  келган.    Капиталнинг  қарама-қарши 
муносабатлари  иқтисодий  алоқаларнинг  мураккаб 
тармоқларини  юзага  келтирди.  Ушбу  тармоқларда  давлат 
корхоналарининг роли тобора ошиб бормоқда. 
24
СMO Япон  модели  эса,  инвестицияларни  саноатга  узоқ 
муддатга  йўналтирилганлиги,  молия  ва  саноат 
тармоқлари  ўртасида  яқин  алоқаларнинг  мавжудлиги 
билан  характерланади.  Мазкур  моделнинг  ўзига  хос 
хусусияти  гуруҳлашиш  тенденциясидир.  Хўжалик 
бирликлари  корпоратив  гуруҳларни  ташкил  этган  ҳолда 
акцияларга  қарама-қарши  эгалик  қилиш  механизми 
орқали  бир-бири  билан  яқин  алоқа  ўрнатган.  Ҳар  бир 
гуруҳнинг  капитални  тўплаш  механизми  гуруҳ  банки 
ёрдамида амалга оширилади
25
СMO Японияда  корпоратив  тузилмалар  кэйрецу  ва 
сюданлар  деб  номланади.  Кэйрецу  (масалан, 
«Matsushita»,  « Toyota »  ва  бош қ .)  йирик  саноат 
компаниялари,  йирик  банклар,  суғурта  компаниялари 
ҳамда  савдо  компаниялари  атрофида  ташкил  этилган. 
Улар  ишлаб  чиқаришга  йўналтирилган  ва  вертикал 
интеграция  тамойили  бўйича  қурилган  ёки  молиявий 
йўналтирилган  бўлиб  горизонтал  интегра ция лашган  ёки 
маркетингга  йўналтирилган.  Бош  фирма  раҳбарлигида 
кўпчилик  унга  бўйсунувчи  ш у ъба  фирмалар  тўпланган 
бўлиб,  улар  ҳаммаси  биргаликда  вертикал 
интеграциянинг юқори қатламини ташкил қилади.
26
СMO Кэйрецунинг тузилмаси
27
СMO Япония молия-саноат гуруҳлари
28
СMO Гуруҳлар 
номи Иштирокчилар 
сони Гуруҳнинг 
бош банки Савдо уйи
Mitsubishi 30 Tokyo-
Mitsubishi  Mitsubishi Shoji
Mitsui 29 Sakura	
  Mitsui Bussan
Sumitomo 23 Sumitomo	
  Sumitomo 
Corporation
Dai-Ichi 
Kangyo 50 Dai-Ichi 
Kangyo Itochu
Fuyo 31 Fuji Marubeni
Sanwa 46 Sanwa Nissho Iwai Кэйрецу  урушга  қадар  фаолият  кўрсатган  дзайбацу  ўрнида 
вужудга  келган  ва  бир  хил  фаолият  юритиш  тамойилларига  эга. 
Кэйрецу  атамаси  ўз  ичига  иккита  ўз  ичига  гуруҳларнинг  иккита 
турини, горизонтал ва вертикал кэйрецуни қамраб олади.
Горизонтал кэйрецу гуруҳнинг асосий банки ҳисобланган йирик 
тижорат  банки  атрофида  ташкил  этилади.  Шунингдек,  унинг 
таркибига  умумий  савдо  компаниялари,  суғурта  компаниялари  ва 
бошқа  молиявий  ташкилотлар,  йирик  саноат  компаниялари    ҳамда 
шуъба  корхоналар  тармоғи  киради.  Бундай  гуруҳлар  Япония 
саноатида жуда машҳур бўлган «Mitsui», «Mitsubishi», «Sumitomo» 
каби  компанияларни  ўз  ичига  олади  ҳамда  ташкилий  тузилмаси 
жиҳатидан вертикал кэйрецудан фарқ қилади. 
Вертикал  кэйрецу  саноат  тармоғида  фаолият  юритган  ҳолда 
иқтисодиётнинг  енгил  саноат,  нефт-кимё  саноати,  материалларни 
қайта  ишлаш  саноати  каби  тармоқлардаги  мавжуд  корхоналарни 
ҳамда банк ва савдо ташкилотларини ўз ичига қамраб олади.
29
СMO Япония  ва  Германия  корпоратив  бошқарув  моделлари  ўзига  хос  бир 
бирига  ўхшаш  хусусиятларга  эга  бўлиб  мазкур  ҳолат  ушбу  мамлакатларда 
ташкил  этилган  молия-саноат  гуруҳлари  фаолиятида  ҳам  ўз  аксини   
топган. Асосий ўхшашликлар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

мулкчилик  улушлари  акциядорлар  ўртасида  қаттиқ  назорат  қилиб 
борилади  ва  бу  ҳолат  улар  манфаатлари  тенглигини  таъминлашда  муҳим 
ўрин тутади;

банклар  бошқарувда  марказий  ролни  ўйнайди  ҳамда  саноатни  ташқи 
молиялаштиришнинг асосий таъминотчилари сифатида намоён бўлади;

корпоратив  қарорларни  қабул  қилишда  ходимлар  овоз  бериш 
ҳуқуқининг  муҳимлиги  корпорация  ичида  меҳнат  муносабатларини 
самарали  ташкил  этишда  ҳамда  юқори  бандлик  даражасига  эришишда 
муҳим ўрин тутади;

бошқарув  тизими  иштирокчилар  ўртасида  барқарор  муносабатларни 
ташкил  этишни  ҳамда  юқори  сифатли  маҳсулотлар  бозорларига 
йўналтирилган стратегияларни амалга оширишни қўллаб-қувватлайди. 
30
СMO Жанубий  Корея  корпорациялари  («чебол»  -  корейсча  номи) 
кўпроқ  Япониядаги  етакчи  молия-саноат  гуруҳларига 
(сюданлар)  ўхшайди.  Фарқли  жиҳати  Корея  гуруҳларини 
асосан  оилавий  капиталга  асосланганлиги  билан  боғлиқ. 
Ҳукумат  йирик  корпорациялар  ўсишини,  уларнинг  ишлаб 
чиқариш  ва  молиявий  базасини  кенгайтириш,  қўшиш  ва 
йириклаштириш  йўли  билан  рағбатлантиради.  Улар  ўз  ичига 
молиявий  институтни  олмайди,  лекин  ҳукумат  билан 
мустаҳкам  алоқалар  мавжудлиги  туфайли  арзон  банк 
кредитлари олиш имкониятига эга .
31
СMO Кореянинг молия-саноат гуруҳлари таркибига кирувчи етакчи 
компаниялари капиталлашуви (млрд.долл)
32
СMO Номи Капиталлашув 
даражаси Номи Капиталлашув 
даражаси
Sa msung Electronics 214 Hyundai Heavy Industries 8
Hyundai Motors  39 Samsung  С&Т 
Corporation  8
Samsung Life 18 Lotte Shopping  8
Kia Motors  17 Hanwha corporation  4
SK Holdings  14 Doosan Heavy Industries 5
Samsung Fire  11 Samsung  
Heavy	
 Industries 4
LG Electronics 10 Shinsegai 8
LG Displey  10   Hyundai Steel 7
Умумий 
капиталлашув 1246 Умумий 
капиталлашувдаги 
улуши, % 31 Чеболларнинг бошқа молия-саноат гуруҳларидан фарқли 
хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

чеболларнинг  бошқа  молия-саноат  гуруҳларидан,  жумладан 
кэйрецудан асосий фарқи чеболларга банк ташкил этиш ва унга эгалик 
қилиш тақиқланган;

чеболлар  оилавий  капиталга  асосланган  ҳолда  уларни  ташкил 
этган  оилалар  томонидан  назорат  қилинади,  бошқа  молия-саноат 
гуруҳлари эса профессионал менежерлар томонидан бошқарилади. Шу 
боис, чеболлар  ягона маъмурий ва молиявий назоратга эга бўлади;

чеболлар  одатда  эҳтиёт  қисмларни  ишлаб  чиқаришда  ўзининг 
шуъба корхоналарига таянади, бошқа кўпгина молия-саноат гуруҳлари 
эса  кўпинча  субподрядчилардан  фойдаланишади.  Шунингдек, 
чеболлар жуда мураккаб бошқарув тизимига эга бўлиб, чеболга эгалик 
қилувчи  оиланинг  аъзолари  ва  ҳаттоки  шуъба  корхоналарнинг  бош 
менежерлари  бир  вақтнинг  ўзида  бир  нечта  корхоналарни  назорат 
қилади;

юқори даражада диверсификациялашганлиги.
33
СMO Чеболларнинг  тижорат  фаолияти  ривожланиб  кетгани  боис, 
улардан  кўпчилиги  глобаллашув  хусусиятларини  тобора 
эгаллаб  бормоқда.  Хусусан,  Жанубий  Кореядаги  активлари 
ҳажми  бўйича  етакчи  чеболларга  «Samsung»,  «Hyundai 
Motor»,  «SK  Group»,  «LG»  va  «Lotte»лар  киради.  Мазкур 
компаниялар  дунёга  машҳур  бўлиб,  асосан  электроника, 
маиший  техника  ёки  автомобил  саноатида  фаолият 
кўрсатишади.  Корея  иқтисодиётида  чеболлар  ўрни  жуда 
муҳим  бўлиб  10  та  йирик  чеболнинг  сотишдан  олган 
даромадлари  ҳажми  мамлакат  ЯИМнинг  67,8  фоизини 
ташкил  этади.  Уларнинг  активлари  ҳажми  эса,  ЯИМнинг 
қарийб  110  фоизга  тенг  бўлиб  фақатгина  Samsungнинг 
активлари ЯИМнинг 42,0 фоизини ташкил этади
34
СMO Хорижий тажрибани ўрганиш молия-саноат гуруҳлари ташкил топиши ва 
фаолият кўрсатиши амалиётининг асосий устунликларини ажратиб 
кўрсатишга имкон беради:

Жадал  равишда  молия-саноат  гуруҳлари  ташкил  этилиши  молия-саноат 
капитали концентрацияси шакли бўлиб, бунинг натижасида рисклар камаяди, 
маҳсулотларни  сотишни  прогноз  қилиш  орқали  бозордаги  ўрнини 
мустаҳкамловчи ва кенгайтирувчи маркетинг тузилмалари ташкил топади.

Меҳнат  сарфининг  камайишига  эришилади,  чунки  илмий-техника 
инқилоби  ютуқларидан  фойдаланиш  ва  инновацион  лойиҳаларнинг 
тезкорлик  билан  жорий  этилиши  натижасида  молия-саноат  гуруҳлари  ичида 
янги маҳсулотларнинг яратилиши ва бозорга олиб чиқилиши тезлашади.

Кредитлардан  фойдаланишнинг  анча  қулайлиги,  таъминланганлиги, 
капиталнинг  юқори  даражада  ҳаракат  қилиши  ва  айланишининг  тезлашиши 
молиявий чиқимларнинг камайишига олиб келади.

Халқаро даражада рақобатбардош инвестицион салоҳият ошади. Бунинг 
натижасида  бош  мақсадга  –  шахсий  капиталнинг  рентабеллиги  ошишига  ва 
чиқимлар камайишига эришилади.
35
СMO Мамлакатимизда  тижорат  банклари  иштирокида  молия-саноат 
гуруҳларини  шакллантириш  учун  қуйидаги  асослар  мавжуд  деб 
ҳисоблаймиз:  биринчидан,  тижорат  банклари  томонидан  иқтисодиётнинг 
реал  секторига  ажратилаётган  кредитлар  ҳажмининг  ошиб 
бораётганлиги,  хусусан  корхоналарнинг  ишлаб  чиқаришни 
модернизациялаш,  техник  ва  технологик  жиҳатдан  янгилаш  мақсадида 
молиявий  ресурсларга  бўлган  эҳтиёжининг  юқорилиги.  Иккинчидан, 
тижорат  банклари  кредит  қўйилмалари  таркибида  айнан  саноат 
тармоғига  ажратилган  кредитлар  салмоғининг  юқорилиги.  Учинчидан, 
банклар ва саноат корхоналарини ўзаро интеграциялашган ҳолда фаолият 
юритиши  бўйича  амалий  тажрибалар  мавжуд,  хусусан  банклар 
томонидан  инвестиция  ва  бошқарувчи  компанияларнинг  ташкил 
этилганлиги,  уларнинг  саноат  корхоналари  фаолиятини  бошқариш  ва 
молиявий  барқарорлигини  оширишда  ўзаро  самарали  фаолият  олиб 
бораётганлиги  бу  борадаги  имкониятни  янада  оширмоқда.  Тўртинчидан, 
тижорат  банклари  томонидан  корхоналарга  йўналтирилаётган 
инвестицион  кредитлар  ҳажмининг  ошиши  молия  ва  саноат  капитали 
интеграциясини янада кучайтиришга имкон яратмоқда. 
36
СMO Глобаллашув шароитида ТМКлар ўртасидаги бирлашиш 
ва қўшиб олиш (M&A) жараёнлари
Бирлашиш ва қўшиб олишлар ( ингл. Mergers and Acquisitions, M&A) 
–  капитал  ва  бизнесни  мустаҳкамлашда  макро  ва  микроиқтисодий 
даражаларда  бозордаги  бир  нечта  кичик  компаниялар  ўрнида 
йирикларининг  юзага  келиши  натижасида  содир  бўладиган  иқтисодий 
жараёнлар ҳисобланади. 
Бирлашиш  –  бу  икки  ва  ундан  ортиқ  хўжалик  юритувчи 
субъектларнинг бирлашиши бўлиб, натижада янги, бирлашган иқтисодий 
бирлик шаклланади. 
Бирлашишларда  компания  юридик  шахс  ва  солиқ  тўловчи 
сифатидаги  ўзининг  мустақиллигини  тугатган  ҳолда  бошқа  компания 
билан  бирлашади.  Янги  компания  ўзининг  таркибий  қисмидаги 
компаниянинг  мижозлари  олдидаги  барча  мажбуриятларини  ва 
активларини бевосита бошқаришни ҳамда назорат қилишни ўз зиммасига 
олади.
37
СMO Қўшиб  олиш  –  қўшиб  олинадиган 
компания  устав  капиталининг  30  фоиздан 
ортиғини  эгаллаш  йўли  билан  амалга 
ошириладиган  ва  хўжалик  жамияти  устидан 
назорат  ўрнатиш  мақсадида  тузиладиган 
битимдир,  бунда  жамиятнинг  юридик 
мустақиллиги сақлаб қолинади.
38
СMO СMO 39Эътиборингиз учун 
рахмат!!!