Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет БЖД

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш асослари

Купить
L/O/G/O МАВЗУ: Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш асослари Режа: 1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақида тушунча. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади ва вазифалари. 2. Хавф-хатар тушунчаси ва уларнинг турлари. 3. Фаолият хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари,услублари ва воситалари. 4.Фаолият хавфсизлигини таъминлаш-да эрганомика асослари ва хавфсизлик психологияси. «Ҳар бир минтақада ҳавфсизликни таъминлаш муаммолари шунчаки мавҳум характерда бўлмайди. Ҳар қайси минтақада ўз хусусиятлари, хавф соладиган ўз манбалари ва хавфсизликни сақлайдиган ўз омиллари бўлади» И. Каримов • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 28 октябрдаги 318-сонли “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлашга оид йўриқнома”ни ўқув жараёнига тадбиқ этиш тўғрисида буйруғи билан 2009- 2010 ўқув йилидан бошлаб барча олий ўқув юртларида “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани жами 135 соат миқдорида ўқув жараёнига киритилиши кўрсатилган. • Академик лицей ва колледжларда “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанига жами 80 соат ажратилган. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги 1.Ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг назарий асослари 2.Фавқулодда вазиятларда Фуқаро муҳофазаси. 3.Ёнғин хавфсизлиги. 4.Фавқулодда вазиятларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақида тушунча: Инсоннинг фаол ҳаракатлари йиғиндиси - фаолият тушунчасини билдиради. Меҳнат эса инсон фаолиятининг энг олий шаклидир . Хавфсизлик - бу фаолиятнинг ҳолати бўлиб, маълум эҳтимолликда хавфларнинг келиб чиқишини бартараф қилишдир. . Фаолият жараёнининг модели икки элементдан: инсон ва муҳитдан ташкил топган. «Инсон - муҳит» тизимини ҳам икки мақсадли деб қараш мумкин: «1-мақсади - инсон ўзининг меҳнат фаолияти жараёнида муайян ютуқларга, самарадорликка эришишга ҳаракат қилса, 2-мақсади - меҳнати жараёнида юзага келадиган кўнгилсиз оқибатларни бартараф қилишдан иборат. Ҳозирги даврда ишлаб чиқариш хавфларидан, табиий офатлардан, фалокат ва ҳалокатлардан инсонларнинг ҳаёт фаолиятини сақлаш энг долзарб муаммолардан ҳисобланади. Айнан мана шу муаммолар еч Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади • Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг асосий мақсади, инсон ҳаёт фаолиятида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, оқибатларини ва уларни йўқотиш услубларини, хавфсиз иш шароитларини яратиш, табиий, техноген ва экологик фавқулодда вазиятлардан фуқароларни муҳофаза қилиш, уларни ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ҳимояланишга тайёрлаш ҳамда жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатишдан иборат. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг асосий вазифалари: Хавфларнинг идентификациясини ўрганиш. Бунда инсон фаолияти жараёнида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, унинг хусусиятларини ва кўнгилсиз оқибатларини ўрганиш. Ишлаб чиқариш жараёнларида ва хизмат кўрсатиш соҳаларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга қаратилган чора- тадбирларни ўрганиш. Ишлаб чиқариш жараёнларида касб касалликларини камайтирадиган услубиятларни ишлаб чиқиш. Фуқароларни турли хавфлардан, табиий офат, авария ва ҳалокатлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш. Меҳнат жараёнларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чора- тадбирларини ўрганиш. Табиий, техноген ва экологик шикастланиш ўчоқларидаги фуқароларни қутқариш ва тиклаш ишларини ўтказиш.Жароҳатланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатиш Хавф-хатар тушунчаси Хавф-хатар — одамлар ҳаёти ва соғлиғига, ҳаёт фаолиятига тахдид, моддий ва атроф- мухитга етказилиши мумкин бўлган зарар. Мутлоқ хавфсиз бўлган иш (фаолият) бўлиши мумкин эмас. Демак, ҳар қандай фаолият бўлмасин - унда яширин хавф бўлади. Ҳар қанақа хавф ўзида инсон ҳаёт фаолиятини издан чиқарувчи энергияга эга. Хавфларнинг турлари: Келиб чиқиш табиатига кўра: табиий, техноген, антропоген (инсон билан боғлиқ) ва экологик. Таъсир хусусиятига кўра: физикавий, кимёвий, биологик, термик ва психофизиологик. Олиб келувчи оқибатига кўра: толиқиш, касалланиш, жароҳатланиш, ҳалокат, ёнғин, нурланиш, куйиш ва бошқалар. Келтирувчи зарарига кўра: ижтимоий, иқтисодий, техник, сиёсий. Келиб чиқиш соҳасига кўра: турмушда, спортда, транспортда, ишлаб чиқариш, уруш ёки табиий офат натижасида юзага келадиган хавфлар. Инсонга таъсир қилиш даражасига қараб: фаол (актив) ва суст (пассив). Таъсир доирасига кўра: локал, маҳаллий, миллий, глобал. Таъсир этиш тезлигига кўра: тасодифий, шиддатли, мўтадил ва равон. Хавфларни ўрганиш тартиби: хавфларни олдиндан таҳлил этиш хавфли ҳолатларнинг кетма- кетлигини аниқлаш, ҳодиса ва хавфлар «дарахтини» (шажарасини) тузиш оқибатларни таҳлил қилиш. Хавфлар таксономияси - хавфларни тартиб бўйича жойлаштириш деган маънони англатади. Хавфлар номенклатураси - хавфнинг бирор белгиси, хусусияти, келтирадиган оқибати ёки бошқа кўрсаткичларига кўра тузилади. Хавфлар квантификацияси - хавфларни (офат, талафот, ёнғин, нурланиш, шамол ва ҳоказо) сифатини, оқибатини аниқлашда сонли тавсифларнинг жорий қилинишидир. Хавфлар идентификациясида ҳар бир хавфнинг келиб чиқиш сабаблари, хусусиятлари ва оқибатлари ўрганилади. Йўналтирувчи (тахминий) тамойиллар ўзида хавфсиз ечимларни топувчи йўналишни аниқловчи методологик ва маълумот базаси бўлиб, хизмат қилувчи, асос солувчи ғояларни тақдим этади. Техник тамойил хавфли омилларнинг таъсирини бевосита олдини олишга йўналтирилган. Техник тамойиллар физик қонунларни ишлатишга асосланган. Бошқарув тамойиллари деб, хавфсизликни таъминлаш жараёнининг алоҳида босқич ва этаплари орасида ўзаро боғланиш ва муносабатларни аниқловчи тамойилларга айтилади. Ташкилий тамойилларга хавфсизлик мақсадида меҳнатни илмий ташкил қилиш қоидаларини амалга оширувчи тамойиллар киради. Фаолият хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари: Гомосфера билан ноксосферани бир-биридан жой ёки вақт жиҳатидан ажратиш усули. Бу усул ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, жиҳозларни масофадан бошқариш, манипулятор ва роботларни қўллаш билан амалга оширилади. Хавфсизлик принципларини қўллаб, хавфларни йўқ қилиш ва ноксосферани (ишлаб чиқариш муҳитини) нормаллаштириш, ҳамда ноксосфера тавсифларини инсон тавсифларига мослаштиришга асосланади. Бу усул инсонларни шовқин, чанг, газ, жароҳатланиш ва ҳоказо хавфли омиллардан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар мажмуаси ҳамда қисман хавфсиз техникани яратиш билан амалга оширилади. Ҳимоя воситалари ёрдамида инсонларнинг ҳимояланиш хусусиятларини оширишга ҳамда инсонни ноксосферага мослаштиришга асосланган. Хавфсизликни таъминлаш усуллари: 30 2D070D03 08 06 17 22 0917 Меҳнатнинг физиологик асослари • Ҳар қандай меҳнат – мураккаб физиологик жараёнлар комплексидан ташкил топади. Бу фаолиятда марказий асаб системаси асосий вазифани бажаради, яъни иш жараёнида инсон организмида содир бўладиган ўзгаришларни бошқаради. • Жисмоний меҳнат фаолиятида нафақат унинг куч-қуввати, балки физиологик аъзолар тизимида ҳам ўзгаришлар юз беради. • Сурункали ақлий меҳнат қон томирлари, айниқса мия ва юрак қон томирларининг меъёрий тонусининг ўзгаришига олиб келади. • Енгил жисмоний меҳнат, ақлий меҳнат фаолиятини қўллаб қувватлаб туради, оғир жисмоний меҳнат эса бунинг акси, жисмоний ва ақлий меҳнат фаолиятини тўхтовсиз амалга оширилиши инсон ишлаш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Меҳнатни муҳофаза қилишда эргономиканинг аҳамияти • Эргономика - бу меҳнат қуролининг ва меҳнат шароитининг инсон талабларига мослашуви ҳақидаги фандир. Бу фаннинг мақсади инсон меҳнат қилиш жараёнида қулай, хавфсиз шароитларни яратиш, меҳнат унумдорлигини оширишга булган имкониятларни ўрганишдан иборат. Бу вазифани бажаришда инсон ва муҳит тавсифномалари аниқ ёки маълум даражада мос тушиши ўрганилади ва хавфсизлик билан боғлиқ муҳим вазифалар ечилади. Меҳнатни муҳофаза қилишда эргономиканинг аҳамияти • Эргономика доирасида беш хил мослик мавжуд: маълумот–ахборот; биофизик; энергетик; фазовий–антропометрик; техник-эстетик. Уларни таъминлаш ва амалга ошириш ишни, қўйилган вазифани муваффақиятли якунланишини кафолатлайди. Хавфсизликни таъминлашда психологиянинг аҳамияти • Инсоннинг психик фаолиятида учта асосий гуруҳ (қисм) – психик жараёнлар, хоссалар, ҳолатлар фарқланади. • Психик жараёнлар психик фаолиятнинг асосини ташкил қилади. Психик жараёнлар билиш – сезиш, ҳис-туйғу қабул қилиш, ирода, хотира ва бошқаларга фарқланади. • Психик хоссалар шахснинг ўзига хос хусусиятини, фазилатини (йўналиши, характери, темпераменти) ифодалайди. Шахснинг сифатлари (хоссалари) ичида зукколик, заковатлилик, ҳис-туйғу, ирода, одоб-ахлоқ, меҳнат ажралиб туради ва у ўзгармас ҳамда доимийдир. • Психик ҳолатлар хилма-хиллиги, вақтинча характери билан фарқланади ва психик фаолиятнинг хусусиятларини аниқлайди, психик жараёнларга фойдали ёки фойдасиз боғланиши мумкин. Хавфсизликни таъминлашда психологиянинг аҳамияти • Инсоннинг қобилияти, самарали меҳнат фаолияти унинг психик (руҳий) кучланиши даражасига боғлиқ. Психик кучланишнинг чегарадан юқори шаклида инсоннинг шахсий хусусиятлари пасаяди, ҳаракат координати ўзгаради, хулқи самарасиз ҳолатга ўтади ёки ҳаёт фаолиятида бошқа салбий ўзгаришлар намоён бўлади. • Чегарадан юқори психик кучланишни хусусиятига қараб тормозловчи (тўхтатувчи), қўзғатувчи турларга ажратиш мумкин. • Тормозлаш тури инсон ҳаракатининг пасайишига ва чекланишига олиб келиши билан ифодаланади. Касб эгаси вазифани аввалгидек шижоат билан бажаришга қодир бўлмайди, жавоб бериш ҳусусияти ва тезлиги пасаяди. Хотиралаш, фикрлаш жараёни секинлашади, ёмонлашади ва шу каби бошқа салбий омиллар кузатилади. • Қўзғатувчи хилида эса инсонда фаол ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • Вентиляция в производственном помещении
  • Bakteriologik qurol va undan himoyalanish
  • Hayot xavfsizligini boshqarish
  • Sanitariya-epidemiologik razvedka
  • Ishlab chiqarish muhitida inson omili

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha