Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 117.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Май 2022
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳозирги замон психологиясида оилавий муносабатлар муаммосининг қўйилиши

Купить
Ҳозирги замон психологиясида оилавий муносабатлар муаммосининг қўйилиши Бекназарова Л.С.  Оллоҳ Таоло Нисо сурасида айтадики:  «Эй одамлар, сизларни бир жондан яратган ва ундан ўзига жуфт яратган парвардигорга тақво қилингки, у шу жуфтдан кўпгина эркагу аёлларни тарқатди».  Уйланиш Исломда муқаддас аҳднома ва васиқадир. Нур сурасида: «Ва аёллар сизлардан ишончли васиқа олганлардир» — дейилган.  “ Оила – бу табиатнинг шоҳ асарларидан бири”- Сантяна Режа:  1. Оилавий муносабатлар тарихи  2.Оилавий муносабатлар борасидаги қарашлар  3. Ҳозирги замонда оилавий муносабатлар муаммоси Оилавий муносабатлар тарихи  “ Оила”- арабча - “аёлманд, ниёзманд” маъноларини англатади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да – эр-хотин, уларнинг бола-чақалари ва энг яқин туғишганларидан иборат бирга яовчи кишилар мажмуи, унинг эркак билан қўшилувидан бола чақалари оламга келиб, аёлмандлик юзага келган ижтимоий гуруҳ, дейилган.  Оила-никоҳ муносабатлари тарихи:  * дастлаб жинсий муносабатлар биологик омиллар билан бошқарилган, “эструс” ҳолатига боғлиқ бўлган (эндогамия- бир қабила ичидаги никоҳ);  * табулар натижасида экзогам (уруғлараро, қабилараро никоҳ) никоҳлар вужудга келган (матриархал);  * жуфтли никоҳ, совға айрибошлаш-жуфт оила (эркак, аёли, болалари);  Оила жуфтлик қонуни асосида юзага келади, бир эркакнинг ўзи ёки бир аёлнинг ўзи оила була олмайди. Оила эр- хотиндан ташкари эрнинг ота-онаси, фарзандлари, ука- сингилларидан иборат куп бугинли хонадон.  Унинг хар бир аъзоси ўз мавкеига эга, шу оиланинг ички низомига буйсуниб яшайди. Шу маънода оила жамият ичидаги жамиятдир. Бу жамиятнинг ўз салтанати бор: бунда миглаб тасодифлар жараёнида эр-хотин мухаббати синовидан утади. Бунда улар бир-бирини чукуррок тушунадилар, кадрлашади, кечиримли бўлади. Эр отага, хотин онага айланади, фарзанд тарбияланиб, орзу хавас курилади. Шу маънода оила инсон хаётига тукислик бахш этади, жамиятнинг мукаддас маскани сифатида садокат сарчашмасига айланади.  Оила жамият низомлари асосида яшасада, оилавий муносабатлар мустакил ходисадир. Оила ишларига бировнинг аралашувига хакки йўқ. Шу маънода оила жамиятнинг мукаддас ва дахлсиз мустакил мухториятидан иборат салтанатдир. Бу салтанатнинг подшохи-ота, вазири-онадир.  Оилавий муносабатлар жамиятига мансуб ижтимоий – иқтисодий, сиёсий-мафкуравий, маънавий-аҳлоқий муносабатлар заминида ва таъсирида кечади: шу жараёнга хос ўзгаришлар асосида ўзгариб, такомиллашиб, таназзулга учраб боради.  “ Оила – бу жамиятнинг ячейкаси (кичик ижтимоий гуруҳ), эр-хотинлик ҳамда ота-оналик муносабатларини тиклаш орқали шахсий турмуш тарзини ташкил этишнинг муайян кўриниши, яъни, бир ерда умумий ҳўжалик юритадиган эр ва хотин, ота- оналар ва фарзандлар, ака-укалар ва опа-сингиллар ҳамда бошқа қариндошларнинг биргаликда яшашини ифодаловчи муҳим бўғин” деб таъриф берилган.  Бу каби таърифлардан оиланинг 4 та муҳим тавсифи келиб чиқади:  Оила – жамиятнинг бўғини (кичик ижтимоий гуруҳ);  Оила – шахсий яшаш тарзини ташкил этиш шакли;  Оила – эр-хотинларнинг бирлашуви;  Оила – эр-хотинларнинг бошқа яқин қариндош: ота- оналари, ака-укалари, опа-сингиллари, момолар ва боболар, фарзандлар ва уларнинг фарзандлари билан кўпқиррали муносабатлар ўрнатиш имконияти.  Маълумки, муқаддас динимиз исломда, унинг асосий манбалари ҳисобланган "Қуръони Карим" ва Ҳадисларда ҳам оилавий турмушнинг ва эр-хотин муносабатларининг барча томонлари ҳақида қимматли маълумотлар ва шаръий қонунлар ёритилган.  Исломда бўлажак оиланинг вужудга келишига алоҳида эътибор берилган. Шариат бўйича никоҳдан ўтишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш лозим бўлган.  1.Никоҳланувчиларнинг ўзаро розилиги.  2.Никоҳ ёшига тўлиш.  3.Никоҳни гувоҳлар иштирокида тузиш.  4.Келин учун қалин ва маҳр тўлаш.  5. Диний эътиқод бирлиги.  6.Никоҳланувчилар яқин қариндош бўлмаслиги.  7.Табақа бўйича тенглик.  8.Никоҳдан ўтувчиларнинг руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши.  Зардуштийликда кўп хотинлилик қатъий ман этилган. Айни пайтда ҳаётни бўйдоқ ўтказиш ҳам қораланган. Балоғатга етган қиз ота-она ва жамоанинг раъйини писанд қилмай, қасддан турмушга чиқмай юрса, у қопга солиниб, 25 дарра калтакланиш билан жазоланган.  Агар эркак киши шу йўлни тутса, унга тамға босилиб бадном қилиш мақсадида белига занжир боғлаб юришга мажбур этилган.  "Авесто"да қайд қилинишича, эркак аввало уйланиш учун моддий ва маънавий томондан тўқ ва бақувват бўлмоғи лозим эди. Бундан ташқари, мазкур муқаддас китобда оила қуриш, жуфти ҳалол танлашда шошма шошарликка йўл қўймаслик, ота-она, кексалар маслаҳатига қулоқ солиш хусусида ҳам диққатга сазовор мулоҳазалар мавжуд.  Абу Наср Форобий (873-950) жамият тараққиёти қонуниятларини ва инсон камолоти босқичларини, инсонлар яшаш жараёнида бахт-саодатга эришув йўлларини ўзининг машҳур асари "Фозил одамлар шаҳри"да баён этади. Форобий оқил инсонлар ҳақида гапириб, "Ақлли деб шундай кишиларга айтиладики, улар фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга берилган, ёмон ишлардан ўзларини четга олиб юрадилар. Бундай кишиларни оқил дейдилар" деган эди.  Абу Райҳон Беруний (973-1048)нинг муайян қарашлари оилавий турмуш, оила ва никоҳ, оилавий қадриятлар ва унинг аъзолари ўртасидаги муносабатларига хосдир.  "Яхши хулқ яхшилик аломатидир"."Бузуқ ниятли ва ёмон ахлоқли кишилар ўртага кириб олиши билан иш тўғри бўлмайди". "Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирослар, ғам-ғусса бўлмайди” оилавий муносабатларда ана шундай ҳикматларга амал қилишимиз мақсадга мувофиқдир.  Абу Али Ибн Синонинг (980-1037) "Донишнома", "Рисолаи ишқ", "Тиб қонунлари", "Уй хўжалиги" каби қатор асарлари Марказий Осиё халқлари ахлоқ-одоби, тарбия психологияси, фалсафа ва табобат оламида алоҳида ўрин тутади.  Эр-хотин муносабати тенглик ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат асосида қурилиши ҳақида тўхталиб, “Эркак киши оила бошлиғидир, у оиланинг барча эҳтиёжларини қондирмоғи лозим, чунки бу унинг бирламчи вазифасидир. Аёл эса эркакни яхши, муносиб йўлдоши ва бола тарбияси борасида энг яхши ворис ва ёрдамчисидир" деб ёзади Ибн Сино.  Ибн Сино “Китоб уш-шифо" асарида оила инқирози ва бузилишига сабаб бўладиган омилларни ҳам кўрсатиб ўтган.  Буларга:  1.Агарда эр ва хотинликдан дунёга фарзанд келмаган бўлса.  2.Агарда хотин эрига ҳиёнат қилиб,унинг эътиборини пасайтирса.  3.Хотин киши тарбиясиз бўлса-ю, тарбия олишни истамаса.  4.Ер ва хотин бир-бирларига ёқмайдиган характерли бўлса.  Кайковус қаламига мансуб Қобуснома асари (1082- 1083 йилларда ёзилган) Шарқ халқлари орасида маълум ва машҳурдир. Қобусномада қатор ибратли ва ҳаётий панд насиҳатлар билан биргаликда "ишқ ва унинг одатлари зикрида", "хотин олмоқ зикрида" ҳам қимматли маълумотлар берилган. "Ей фарзанд, то кишининг таъби латиф бўлмагунча ошиқ бўлмағусидир, нединким ишқ бешак таъби латифликдан пайдо бўлур. Ҳар нарсаки таъби латифликдан пайдо бўлса, ул бешак латиф бўлур".  Бу эрда инсоннинг қалби тоза, пок ва ахлоқан юксак бўлса, унинг кўнгли, сифат ва фазилатлари ҳам, ҳиссий кечинмалари ҳам соф ва чиройли бўлишига ишора қилинган.  "Бас, агар ошиқ бўлсанг шундоқ кишига бўлгилки, ул маъшуқаликка лойиқ бўлсин". Бунда бўлғуси эр- хотиннинг никоҳигача даврда бир-бирини кўриб- билиб, синаб маъшуқанинг оқила, ораста, тежамкор, саранжом-саришта, бола тарбиясини, уй-рўзғор ишларини ўрнига қўядиган камтарин ва эрига садоқатли бўлиши назарда тутилади.  Юсуф хос Ҳожибнинг машҳур асари "Қутадғу билиг" (бахт саодатга йўлловчи билим)да эр ёки хотин танлашда унинг қайси сифат ва фазилатларига эътибор бериш зарурлиги, инсон шахсига хос сифат ва фазилатларнинг оилавий ҳаётни бошқаришдаги роли, ўрни ва аҳамияти, эр-хотин ўзаро муносабатларининг меъёрлари, фаровон турмуш кечиришнинг муҳим шартлари ҳақида қимматли фикрлар айтилганки, улар ҳозирги оила турмуши ва эр-хотин муносабатлари учун ҳам аҳамиятлидир. Асарда "Сен хотин олсанг, ўзингдан қуйисини ол, зоти олийсига боқма, сен қул бўлиб қоласан". Асли, уруғи ҳамда зоти яхши бўлсин, уятли, андишали, покизасини истагин.  Алишер Навоий (1441-1501) "Маҳбуб ул қулуб", яъни "қалблар севгилиси" ва "Вақфия" асарларида оилавий турмуши билан боғлиқ эр ва хотиннинг вазифалари, бурчлари, ўзаро муносабат-мулоқот маданияти, уларнинг мувофиқлиги ва номувофиқлиги, унинг оқибатлари ҳақида қимматли насиҳат ва маълумотларни ёзиб қолдирган. Жумладан, Алишер Навоий "Маҳбуб ул қулуб" асарининг 37 фасл "уйланганлик ва хотинлар тўғрисида" аёлнинг фазилатлари ва унинг оиладаги ўрни ҳақида қуйидагиларни ёзади; «эр билан хотин бир-бирига мос тушса, ўртада бойлик ва саранжомлик бўлур, уй безаги ундан ва уйланганнинг (ернинг) тинчлиги ундан.  Ҳусни бўлса, кўнгилга ёқимли бўлур, яхшилиги бўлса, жон озиғидир. Ақлли бўлса, турмуш интизомли ва рўзғор керак яроғи тартибли ва саранжомли бўлади. Ана шундай турмуш ўртоғи бўлса - ғам кулфатда сирдош ва ҳамдаминг бўлур, махфий ва яширин дард ва машаққатда ҳамнафас ва ҳамроҳинг бўлур. Турмушдан ҳар жафо этса, ҳасратдошинг ул ва осмондан ҳар бир бало келса, кўмакдошинг ул. Кўнглинг ғамидан ул ғам чекади.  Носоз жуфт уй учун ҳам очиқ ва ҳам яширин қўрқинчли касалликдир. Уятсиз бўлса, кўнгил ундан озорланади, ярамас бўлса, руҳ ундан азоб тортади. Тили ёмон бўлса куёвнинг кўнгли яраланади, ёмон ишлик бўлса, эрга юз қаролик келади. Майхўр бўлса, уй ободонлиги йўқолади ва бузуқи бўлса уй ичи расвогарликка айланади".  Бахтли оила масалалари билан шуғулланган етакчи социолог ва психолог олимлар унинг 11 та энг муҳим шарт- шароитлари мавжудлигини аниқлаганлар:  1.Эр-хотиннинг ўзаро бир-бирини тушуниши.  2.Алоҳида уй-жойнинг мавжудлиги.  3.Моддий жиҳатдан яхши таъминланганлик.  4.Фарзандлар.  5.Никоҳ мустаҳкамлигига ишонч.  6.Оилада бўш вақтни қизиқарли ўтказиш.  7.Ўзига ёққан иш билан таъминланганлик. 8.Маълумотнинг мослиги.  9.Иш жойининг қулайлиги.  10.Яхши дўстларнинг мавжудлиги.  11.Эр-хотиннинг эркинлиги.  Оилавий муносабатлар барқарор бўлади, қачонки:  1.Мақсад, болалар тарбияси билан боғланган бўлса;  2.Мақсад, эр-хотиннинг шахс сифатида янада ривожланиб боришини асосласа;  3.Мақсад, оила учун зарурий нарсаларни, уйни шинам ва орасталигини таъминлашга қаратилган бўлса. Узоқ умр кўринг!  Эътиборингиз учун рахмат  Ҳозирги замон психологиясида оилавий муносабатлар муаммосининг  қўйилиши
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha