Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 52.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳуқуқ тизими ва тушунчаси

Купить
МУНДАРИЖА КИРИШ .................................................................................................................. 2 I БОБ. ҲУҚУҚ ТИЗИМИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ИФОДАЛАНИШИ 1.1 ҳуқуқ тизими тушунчаси ва унинг ифодаланиши……… 4 1.2 .Ҳуқуқ тизими, қонунчилик тизими ва ҳуқуқий тизим тушунчаларининг ўзаро алокадорликда таснифланиши .. 10 II БОБ. ҲУҚУҚ НОРМАСИ ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИНГ ДАСТЛАБКИ ТАРКИБИЙ УНСУРИ СИФАТИДА 2.1 Ҳуқуқнинг институт ва соҳаларга ажратиб тахлил килиниши. … …………………………………………….. 13 2.2 Ўзбекистон Республикасидаги асосий ҳуқуқ тармоқларининг қисқача тафсили ………………………. 25 ХУЛОСА ................................................................................................................ 29 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ ............................ 31 1 К и р и ш Давлатимизнинг мустақилликка эришуви ва Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ҳамда тараққиёт йўлини танлаши мавжуд ижтимоий муносабатлар тизимида қатор ўзгаришларни жорий этди. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек: «Чуқур ўзгаришлар бизнинг ҳаётимизга шиддат билан кириб бормоқда. Собиқ Иттифоқдаги республикалардан биринчи бўлиб президентлик бошқарувини жорий этган ҳам, кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятни тубдан ўзгартириш ва янгилаш йўлига ўтиб олган ҳам бизнинг республика бўлди» 1 . Бундай ўзгаришларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ ва унинг ички тузилишига таъсири натижаларини илмий-амалий жиҳатдан изоҳлаб бериш ҳуқуқшунослар олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Шунингдек, бугун мамлакатимизда мукаммал қонунчилик механизмининг шаклланганли мутаносиблигини таъминлаш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни билдиришдан иборатдир. Мазкур мақсад қуйидаги вазифаларнинг ҳал этилишини талаб этади:  Ҳуқуқ тизими тушунчасини замонавий талқин этиш;  Ҳуқуқ тизими тушунчасини бошқа ўхшаш ҳуқуқий ҳодиса ва тушунчалар билан ўзаро нисбатини чуқур тадқиқ этиш;  Ҳуқуқ тизими таркибий қисмларининг ҳар бирини алоҳида ва ўзаро алоқадорликда кўриб чиқиш;  Миллий ҳуқуқ тизимида кечаётган ўзгаришларни таҳлил этиш. Курс ишининг назарий-методологик асоси бўлиб, ҳуқуқ тизими билан боғлиқ яратилган илғор илмий таълимотлар, қарашлар, ғоялар, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш концепцияси ва бошқалар хизмат қилади. Курс ишининг асосий манбалари бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва қонуности ҳужжатлари тизимидан иборат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар I. БОБ. Ҳуқуқ тизими тушунчаси ва унинг ифодаланиши . 1.1 Ҳуқуқ тизими, қонунчилик тизими ва ҳуқуқий тизим тушунчаларининг ўзаро алокадорликда таснифланиши Инсон зоти борки, бирон-бир мақсадга интилиб яшайди. Бунинг учун эса у бошқалар билан муносабатга киришиб фаолият юритади. Буюк мутафаккир Абу Наср Форобий айтганларидек, кишилар ўзаро бир-бирларига ёрдам беришиб, тинч-тотув яшашлари мақсадга мувофиқдир. Демак, атрофимиздаги ижтимоий ҳаёт аслида айнан кишилар ўртасидаги вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар тизимидани иборатдир. Ушбу тизим ўз доирасига турфа хил муносабатларни қамраб олган мураккаб жамланмадир. Бундай мураккаблик ва турфа хиллик ижтимоий муносабатлар билан ўзаро таъсирли алоқада бўлган ҳодисалардан ҳам худди шундай мутаносибликни талаб этади. Шундай ижтимоий ҳодисалар Юридик адабиётларда ҳуқуқ томонидан босиб ўтиладиган бундай жараён ҳуқуқ тизими мавзусида таҳлил этилиб, атрофлича ёритилади. Тизим сўзи юнонча « systeme » терминидан олинган бўлиб, ўзбек тилида «яхлит», «қисмлардан иборат» деган маъноларни англатади. Тизим асли фалсафий тушунча бўлиб, олимлар асосан унинг 3 кўринишини таъкидлаб ўтадилар: 1) органик; 2) ноорганик; 3) ножипс йиғиндилар. Эътиборимиз марказида бўлган ҳуқуқ деб аталмиш ҳодиса органик тизимлар типига мансубдир. Шу боисдан ҳам органик тизимларга хос бўлган олимлар томонидан тавсифланган айрим жиҳатларни санаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Улар қуйидагилардир:  Тизим ичида нафақат тузилмавий, балки генетик алоқаларнинг ҳам мавжудлиги. Генетик алоқалар фақатгина тирик мавжудотларгагина хос бўлиб қолмай, балки уларни ҳуқуқ тизимид  Ҳар қандай тизим таркибий қисмларининг хусусиятлари яхлит қонуниятлардан келиб чиқади. Тизим ва унинг унсурлари ўзаро боғлиқлиги шунчалик узвийки, уларнинг якка ўзи мустақил мавжуд бўлиш имконига эга эмас. Ушбу жиҳатни ҳам жиноят ҳуқуқи соҳаси мисолида таҳлил этишга уриниб кўрамиз. Жиноят кодексиниг 2- моддаси мазмунига кўра, жиноят ҳуқуқи соҳасининг асосий вазифаси шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлашдан иборатдир. Энди жиноят ҳуқуқининг дастлабки ва бирламчи унсури бўлмиш бирон-бир жиноят ҳуқуқи нормасини олайлик. Жиноят кодексининг 169-моддасида ифодаланган ҳуқуқ нормаси мазмунига мувофиқ, ўзгалар мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш ўғрилик жинояти ҳисобла Юиридик адабиётларда ҳуқуқ тизимини тушуниш турлича ёндашувлар, мунозаралар билан кечади. Илк бор ҳуқуқ тизимини тушуниш муаммоларига бағишланган уринишлар 1938-1940 йилларда бўлиб ўтган эди. Ўша вақтларда 10 га яқин ҳуқуқ соҳалари мавжудлиги ҳақида фикрлар юритилган эди. 2- ҳамда 3-илмий мунозаралар эса 1956-1959, 1982 йилларда бўлиб ўтган. Уларда ҳуқуқ тизимини ривожлантиришнинг йўналишлари, тенденциялари белигилаб олинган эди. Масалан, 2-илмий мунозараларда қуйидаги хулосаларга келинган эди: 1) ҳуқуқни соҳаларга ажратиш учун асос вазифасини ўтовчи мезонлар ҳуқуқий тартибга солиш предмети ва методи эканлиги тан олинди; 2) ҳуқуқнинг 3 таркибий қисмлари ажратиб кўрсатилди: давлат ҳуқуқи, моддий ва процессуал ҳуқуқ. Албатта ушбу мунозаралар ва улар самараси бўлган илмий хулосалар совет ҳуқу нормаларининг маълум қисмларга бўлинишидир 4 . Ҳуқуқ тизимини илмий категория сифатида таърифлаш барча юридик нормаларнинг тузилмавий қурилиш шаклини ифодалаш билан белгиланади. Ҳуқуқ тизимига нисбатан илмий категория сифатида ёндашиш ҳуқуқ нормаларини тартиблаштириш, алоҳида соҳа ва институтларга бириктириш ва шу йўл билан ҳуқуқ назарияси ва амалиётини ўрганиш жараёнини осонлаштириш имконини беради. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, на Конституцияда ва на норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳуқуқ тизими тушунчаси ҳақида ҳеч нима дейилмаган, ушбу терминни қонунчилик ҳужжатлари матнида умуман учратмаймиз. Бизнингча, бу мутлақо тўғри таъкид. Ушбу факт ҳам ҳуқуқ тизими қонунчиликни такомиллаштиришда фойдаланиладиган илмий категория(конструкция) эканлигидан далолат беради. Қонунчилик йўқ экан ўз-ўзида Шундай қилиб, ҳуқуқ тизими – ҳуқуқнинг объектив равишда шаклланган ички тузилиши бўлиб, у ҳаракатдаги, ўзаро бир-бири билан боғланган барча юридик унсурларни ўз ичига олади, ички узвийлик ҳамда айни пайтда умумийлик ва алоҳидалик, мустақиллик ва боғлиқлик, ўхшашлик ва фарқланиш каби хусусиятларни умумлаштиради. Ҳуқуқ тизими тушунчасини тарихий ва тизимли-тузилмавий ёндашувлар асосида таҳлил этиш, шунингдек, ҳуқуқ тизимининг хулосавий аҳамият касб этувчи қуйидаги хусусиятларини келтириб ўтиш имконини беради:  Ҳуқуқ тизими – муайян жамиятда амалда бўлган ҳуқуқнинг объектив сифатидир, уни аввалдан белгиланган режа асосида барпо этиш мумкин эмас;  Ҳуқуқ тизими тўлалигича ҳуқуқ билан мустаҳкамаланадиган ва тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар тизимига мувофиқ келади, ҳуқуқ ижтимоий ҳоди Юқорида ҳуқуқ тизимини мустақил категория сифатида тушуниш билан боғлиқ фикр-мулоҳазаларни баён этдик. Ҳуқуқ тизимини тушуниш борасидаги муҳим йўналишлардан бири ушбу терминнинг бошқа ҳуқуқий тушунчалар билан ўзаро нисбатини баён этиш асосида амалга оширилади. Яъни қатор олимлар ҳуқуқ тизими ҳақида сўз юритар эканлар, қонунчилик тизими ва ҳуқуқ тизими тушунчаларининг умумий қиёсини келтириб ўтиш билангина чегараланадилар. Бунда улар ушбу икки ҳуқуқий категорияларнинг ўзаро мутаносиб ва фарқли жиҳатларига асосий эътиборни қаратадилар. Бизнингча, ушбу йўналиш мезонлари асосида ҳуқуқ тизими тушунчасини тадқиқ этиш нисбатан самаралироқ. Зеро, ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими ҳуқуқий ҳодисаларини бир вақтнинг ўзида тадқиқ этилиши асосида уларнинг умумий таҳлили, ўзаро нисбати ўрганилади, улар  Учинчидан, ҳуқуқ тизими қонунчиликни тизимлаштиришда асос бўлиб хизмат қилади. Хусусан, қонунчиликни тизимлаштиришнинг олий шакли бўлмиш кодекслаштириш соҳавий асосларда амалга оширилади. Аксарият кўпчилик кодекслаштирилган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқнинг муайян соҳаларига мувофиқ келади;  тўртинчидан, ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими ҳар қандай демократик давлат ҳуқуқий тизимининг мазмун-моҳиятини ифода этади;  бешинчидан, ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизимининг ўзаро алоқадорлиги ижтимоий муносабатлар тизимини ҳуқуқий тартибга солишнинг янада сифатли ҳамда самарали амалга оширилишига имкон яратади. Қонунчилик ҳуқуқни ифода этишнинг ташқи шакли сифатида тизимлаштирилиши лозим бўлган ҳодисадир. Тизимлаштириш қонунчиликдан фойдаланишни сезиларли даражада енгиллаштиради, аҳоли учун муайян қул тушунчанинг белгиларини ўзаро таққослаш асосида аниқланади. Ҳар икки ҳодиса ҳам давлат ва ҳуқуқ назариясининг тадқиқот объекти эканлигини инобатга олсак, уларни ўрганишда кенг тарқалган усллардан бири қиёсий- ҳуқуқий методдан фойдаланиш аҳамиятга моликдир. Зеро, ушбу метод тушунчалар, ҳодисалар ва жараёнларни солиштириш ҳамда улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлашни кўзда тутади. Давлат ва ҳуқуқ назариясида ушбу методни қўллашнинг муҳим шарти сифатида қиёсланадиган объектларнинг ҳақиқатан ҳам таққосланадиган бўлиши зарурлиги такидланади Қонунчилик тизими нафақат ҳуқуқий ҳужжатларни батартиблаштириш, улар барқарорлигини таъминлаш, балки ижтимоий бошқарув эҳтиёжлари учун ҳам шакллантирилади. Яъни тегишли бошқарув субъектларининг ҳуқуқ нормаларидан самарали фойдалана олишлари, уларни т Ҳуқуқ тизими тушунчасини унинг муайян таркибий қисмлардан эканлиги билан изоҳлашга ушбу ишнинг илк бобида имкон қадар ҳаракат қилинган эди. Дастлаб ҳуқуқ тизимининг таркибий қисмлари ўзаро боғлиқликда тадқиқ этилган бўлса, эндиликда уларнинг ҳар бирини алоҳида- алоҳида тарзда кўриб чиқиш зарур бўлади. Проф. С.С.Алексеев бутун ҳуқуқни, ҳуқуқ тизимини қандайдир бир бинога, ҳуқуқ нормаларини эса унинг ғишт бўлакчаларига қиёслайди. Ушбу ўхшатишдан ҳам кўриниб турибдики, ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ тизимининг энг кичик, бирламчи унсуридир. Ҳуқуқ нормасининг яхлит бир тизимнинг бўлакчаси эканлиги унда, биринчидан, ҳуқуққа хос булган муҳим умумий белгилар, иккинчидан алоҳида ўзига хос жиҳатлар жамланганлигини англатади. Ҳуқуқ нормасининг бирламчи хусусияти шундаки, у ҳуқуқ тузилмаси ичида биринчи бўлиб, Шу маънода ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ тизимининг хуқуқий хулқ-атвор мезони сифатида намоён бўлувчи дастлабки таркибий унсуридир. Ҳуқуқ нормаси проф. З.М.Исломовнинг ёзишича, қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:  Ҳуқуқ нормаси жамият, давлат ва шахс учун қадр-қимматли бўлган, аҳамиятга молик бўлган ижтимоий муносабатларни ўзида акс эттиради. Бунда адолат ва эркинлик ғоялари билан белгиланадиган ижтимоий муносабатлар ҳуқуқ(қонун) йўли билан тартибга солиш предметига айланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, ҳуқуқ нормаларида ижтимоий воқеълик, унинг йўналишлари ва ривожланиш истиқболларини ифодалашнинг ўзига хослиги ва мураккаблиги эътибор марказида бўлмоғи даркор. Зеро, илмийлик тамойилидан чекиниш хато, нобоп ҳуқуқ нормаларининг қабул қилинишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳуқуқ нормаларида акс эттирилган ижт  Ҳуқуқ нормалари ижтимоий жараёнлар, алоқалар такрорланиши натижасида муайян барқарорликни, анъанани ифодалайди ва мустаҳкамлайди.  Ҳуқуқ номаларининг умуммажбурий харакатерга эга эканлиги. Ушбу хусусият ҳуқуқ нормасига аниқ, оғишмай риоя этиш ва ижро этиш ҳамда инсон юриш-туришига давлат ва жамиятнинг таъсири бўлишлигини ифода этади. Агар субъектнинг юриш-туриши ҳуқуқ нормаси талабларига мос бўлса, давлат ва жамиятнинг унга таъсири ижобий бўлади, аксинча бўлиб мос келмаганда эса, яъни норма талаблари бузилса, оқибатда салбий таъсир амалга оширилади. Юридик нормаларнинг таснифланиши назария ва амалиётда муҳим ўрин тутувчи тадқиқот объекти бўлган масалалардандир. Зеро, ҳуқуқ нормаларини илмий асосланган ҳолда таснифлаш проф. З.М.Исломовнинг фикрига кўра, биринчидан, ҳар бир ҳуқуқ нормасин кодексининг 11-12-моддаларида солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланган. Айнан ана шу моддаларда ифодаланган солиқ ҳуқуқий нормалар солиқ тўловчиларга муайян ҳуқуқларни бераётганлиги ва ўз ўрнида тегишли мажбуриятлар юклаётганлиги боис улар тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари ҳисобланади. Қўриқловчи нормалар юридик жавобгарлик чоралари, шунингдек, махсус давлат мажбурлов чораларини тартибга солишга йўналтирилган. Маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи нормалари шулар жумласидандир. Масалан, Жиноят кодексининг 97-103-моддаларида ифодаланган ҳуқуқ нормалари инсонларнинг ҳаётидан маҳрум этишга йўналтирилган ижтимоий хавфли қилмишларни жазо қўллаш таҳдиди остида жиноят деб топади, таъқиқлайди ва тегишли жавобгарлик чораларини кўзда тутади. Шу асосда эса Конституциямизнинг 13-моддасида ол сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, уни Президент 14 кун ичида имзолашга ва эълон қилишга мажбур. Ман қилувчи нормалар – ҳуқуқ субъектига муайян ҳатти- ҳаракатларни содир этишни ман қилиб қўювчи нормалар. Масалан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги қонуннинг 34-моддасида ифодаланган ҳуқуқ нормалари Президентга палатани тарқатиб юбориш ваколатини тақдим этмоқда. Бироқ ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, палатани фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда тарқатиб юбориш мумкин эмас. Ихтисослашган нормалар эса тартибга солувчи ва қўриқловчи нормалардан фарқли ўлароқ муайян муносабатларнинг вужудга келиши учун асос бўлолмайди. Яъни улар қўшимча хусусиятга эга. Ихтисослашган нормаларнинг қуйидаги асосий кўринишларини келтириб Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар тўғрисида»ги 2003 йил майдаги Қонун нормалари шулар жумласидандир.  Коллизион нормалар. Уларда бирон-бир ҳолат бир эмас, бир неча ҳуқуқий нормалар таъсирига тушиб қолиши мумкин ва бу ҳолда ўша нормалар ўртасидаги низо-«тўқнашув» содир бўлади, бу ҳолатни ҳал этиш учун коллизион номалар қабул қилинади. Моҳиятан олганда, коллизион норма чет эл ҳуқуқини муайян миллий юрисдикция доирасида қўлланишига рухсат беради. Шунга кўра, коллизион нормалар «бир тарафдан давлатларнинг ҳуқуқ-тартиботидаги мавжуд тафовутлар ва хилма-хилликни, иккинчи тарафдан эса давлатларнинг миллий ҳуқуқий тизимлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни акс эттиради» 8 . Масалан, Фуқаролик кодексининг 71- бобидаги кўпчилик ҳуқуқ нормалари коллизион характерга эга. Ҳуқуқий тартибга солиш мет оналар фарзанд вояга етгунга қадар улар ҳақда ғамхўрлик қилишлари, улрага таълим-тарбия беришлари шарт. Бироқ ушбу ҳуқуқ нормаси таълим- тарбиянинг қандайдир усулларидан фойдаланишликни ота-оналар ихтиёрига топширмоқда. Бунда ота-оналар ўз фарзандлари учун маъқул топган таълим- тарбиянинг муайян усулларидан фойдаланишлари мумкин. Рағбатлантирувчи нормалар ижобий хулқ-атвор субъектларининг жамият ва давлат олдидаги ўз ижтимоий ва юридик мажбуриятларини виждонан бажаришга муваффақ бўлишлиги ҳамда меҳнат ва жанговор хизматлари, самарали, давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун уларни тақдирлаш билан боғлиқ тегишли ҳуқуқий қоидалардир. Масалан, 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуннинг аксарият моддалари рағбатлантирувчи ҳуқуқ нормаларини ўзида акс этти тарқалган бўлиб, бунда ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазмунини аниқлаб берувчи нормалар моддий ҳуқуқ нормалари гуруҳига мансуб бўлади, ҳуқуқларни амалга ошириш ва мажбуриятларни бажариш ижро этишнинг тартибини белгиловчи нормаларни эса процессуал нормалар деб ҳисоблаш тўғри бўлади. Ҳуқуқ нормаларида ҳатти-ҳаракат шакллантирилиши мавҳумлигига қараб, улар абстракт(мавҳум) ва казуистик нормаларга ажратилади. Конкрет бир муносабат турини яхлит ҳолда тартибга соладиган нормаларни абстракт нормалар деймиз. Бир муносабат турининг конкрет бир қисмини тартибга соладиган нормалар эса казуистик нормалар ҳисобланади. Ҳуқуқ нормаларини яна асосий ва ҳосила нормаларга бўлиш кенг тарқалган, биринчисида умумий характерга эга бўлган қоидалар мустаҳкамланса, иккинчисида эса умумий қоидаларни кўпчилик ҳуқуқ нормалари асосан вояга етмаганлар, аёллар ва ногиронларга таллуқли. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ҳуқуқ нормаларининг тузилиши ва унинг таркибий унсурлари ўртасидаги муносабат ҳуқуқ нормаси мазмунини ташкил этувчи жиҳатлардандир. Шунга кўра ҳуқуқ нормаси мазмунининг чуқур таҳлили унинг тузилишини қанчалик даражада тадқиқ эитилишига ҳам боғлиқ. Ҳуқуқ нормасининг тузилиши – бу нормада ифодаланган хулқ-атвор қоидасининг мазмунини ташил этиш воситасидир. Бундай қоидаларни ҳуқуқ нормасининг мазмунини кетма-кетликда очиб берувчи тузилмавий унсурлар кўринишида тасаввур қилиш мумкин. Улар қуйидагилардир:  Гипотеза – ҳуқуқ нормасининг амал қилиш шарт-шароитлари, яъни муайян ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини кўрсатувчи унсур. Гипотеза ҳуқуқ нормаси тузилишининг муҳим унс этади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 322–моддасига жиноят ишини қўзғатиш асос ва сабаблари баён қилинган бўлиб, жиноят ишини қўзғатишининг муқаррарлиги тўғрисидаги мажбуриятни бажариш санаб ўтилган сабаб ва асослардан бирининг мавжудлиги билан амалга оширилиши мумкин.  Диспозиция – бу ҳуқуқий муносабат иштирокчилари риоя этишлари зарур бўлган хулқ-атвор қоидасини кўрсатувчи ҳуқуқ нормасининг унсуридир. Бу юридик норманинг стержени, унинг ўзаги, ҳуқуққа мувофиқ ҳулқ-атвор намунаси, моделидир. Бироқ диспозиция тартибга солиш хусусиятларини гипотеза ва санкция билан биргаликдагина намоён эта олади, ҳаракатда бўлади. Юриш-туриш қоидасининг ифодаланишига қараб диспозициялар оддий, мураккаб ва муқобил ҳолатларда бўлиши мумкин. Оддий хулқ-атвор, юриш-туришнинг ко тўғрисида; 2) айблов хулосасини жиддий бўлмаган ўзгартиришлар билан тўлдириб, тасдиқлаш ва судга юбориш тўғрисида; 3) қўшимча терговга қайтариш ҳақида; 4) иш юритишни тўхтатиш ҳақида; 5) ишни тугатиш ҳақида  Санкция – ҳуқуқ нормаси тузилишиинг мантиқий хотимаси сифатида диспозиция бузилиши ҳолларида вужудга келадиган салбий оқибатларни ифодаловчи таркибий унсурдир. Санкцияларда ифодаланган салбий оқибатларнинг аниқлигига қараб, мутлақ аниқ, нисбатан аниқ ва кумулятив санкцияли нормалар ажратилади. Мутлақ аниқ санкцияли ҳуқуқ нормаларида давлатнинг аниқ битта мажбурлов чораси кўрсатилади. Масалан, Жиноят ҳуқуқи нормасининг транспорт воситаларини олиб қочиш тўғрисидаги таъқиқдан иборат диспозицияси бузилганда, 3 йилдан 5 йилга қадар озодликдан маҳрум этиш жазо чорасида ифодаланадиган мутлақ киритиш учун эса ҳуқуқ нормаси тузилиши муаммоларини чуқур тадқиқ этиш ва уларни ҳал этишнинг тегишли таклифлари ишлаб чиқилиши лозим бўлади. Бироқ бу масала алоҳида тадқиқот объекти бўлиб, ушбу малакавий- битирув иши доирасида уни бутунлай кўриб чиқишнинг имкони йўқ. Зеро, битирув-малакавий иши мавзусининг аниқлиги ва айни вақтда торлиги бунга йўл қўймайди. 2.2. Ўзбекистон Республикасидаги асосий ҳуқуқ тармоқларининг қисқача тафсили Биз юқорида ҳуқуқни, ҳуқуқ тизимини бир бинога, ҳуқуқ нормасини эса унинг энг кичик, бирламчи унсури сифатида ҳуқуқ «бино»сининг бир ғишт бўлагига ўхшатилганлиги ҳақида гапиргандик. Айнан ана шу «ғишт» бўлакларидан ҳуқуқ институти таркиб топади. Яъни у ёки бу масалалар бўйича бирлашган ҳуқуқ нормалари – ҳуқуқ «бино»сида турли хил 24 блокларни ташкил этади. Масалан, давлат хизмати институти, гаров, шартнома институтлари, зарурий мудофаа институти, никоҳ институти ва ҳок азо. Ҳуқуқ институти ҳуқуқ нормаларининг алоҳида гуруҳи бўлиб, у ижтимоий муносабатларнинг муайян турини тартибга солади. Ҳуқуқ институти - бир турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ва ҳуқуқнинг тегишил соҳасига кирувчи юридик нормаларнинг алоҳида гуруҳи 9 . Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, айрим ҳолларда бир хил ижтимоий муносабатлар ҳуқуқнинг турли соҳалари билан тартибга солинади. Ҳуқуқ институти ҳуқуқ нормаларининг унча катта бўлмаган барқарор гўруҳи ҳисобланади. Ҳуқуқ нормаси ҳуқуқий борлиқнинг бирламчи унсури бўлса, ҳуқуқ институти эса айнан ана шу унсурларнинг дастлабки умумлашмаси ҳисобланади. Ҳар бир ҳуқуқ тармоғи худди шундай умумла  Ҳуқуқ институтлари томонидан тартибга солинадиган муносабатларининг тўлалиги. Яъни улар шундай ҳуқуқ нормаларидан таркиб топадики(дефинитив, ваколат берувчи, ман этувчи ва б.), натижада улар ёрдамида ҳуқуқий тартибга солиш жараёнининг узлуксизлиги ҳамда унда ҳуқуқий бўшлиқлар юзага келмаслиги таъминланади. Демак, ҳуқуқ институтининг муҳим белгиларидан бири у тартибга соладиган ижтимоий муносабатларнинг ўзига хослиги, бир-бирига яқинлиги бўлиб, уларнинг йиғиндиси ҳуқуқ институтининг тартибга солиш предметини ташкил этади. Ҳуқуқ институтининг ўз ҳуқуқий тартибга солиш предметининг мавжудлиги кўпчилик ҳуқуқшунослар томонидан тан олинган, аммо унинг ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос методи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги борасида олимларнинг қарашларида якдиллик йўқ. Бу эса ҳуқуқ институтининг бош мезон вазифасини ўтовчи ҳуқуқ тизимининг мустақил таркибий унсуридир. Юридик адабиётларда ҳар бир ҳуқуқ соҳаси ўзининг ҳуқуқий тартибга солиш методига эга эканлиги ҳақида фикр юритилади. Масалан, маъмурий ҳуқуқ учун – бу давлат-ҳокимият буйруқ бериш методи, фуқаролик ҳуқуқи учун – тенглик, рухсат бериш методи, меҳнат ҳуқуқи учун - адолатли тақдирлаш ва рағбатлантириш методи, жиноят ҳуқуқи учун – жазо таҳдиди билан ман этиш методи ва ҳоказо. Агар ушбу фикрларни маъқуллайдиган ва Ўзбекистон ҳуқуқ тизимида 20 дан ортиқ ҳуқуқ соҳалари мавжудлигини инобатга оладиган бўлсак, шунча миқдорда ҳуқуқий тартибга солиш методларининг ҳам мавжудлигини тан олишга тўғри келади. Проф З.М.Исломов ҳуқуқ соҳаларини 2 гуруҳга ажратиб кўрсатади:  Асосий ҳуқуқ соҳалари: контитуциявий, маъмурий, молиявий, ер, соҳаси бўлмиш оила ҳуқуқидаги никоҳни бекор қилиш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, алимент ундириш каби масалаларнинг суд процессуал тартибининг мавжудлиги оммавий ҳуқуқий жиҳатдир. Ҳуқуқ соҳалари шунингдек, ҳуқуқ нормалари ва институтлари каби моддий ва процессуал ҳуқуқ соҳаларига ажратиб тадқиқ этилади. Х у л о с а Мавзу юзасидан имкон даражасида олиб борилган курс иши нинг самараси сифатида қуйидаги хулоса аҳамиятидаги фикр мулоҳазаларни баён этиш мумкин бўлади: 1.Ҳуқуқ тизими ҳуқуқнинг ички тузилишини ифода этувчи илмий конструкциядир. Ҳуқуқ ички тузилиши мураккаб бўлиб, уни чуқур илмий 28 асослаш ва амалий мақсадларда фойдаланишга мувофиқлаштириш зарур ҳисобланади. 2. Ҳуқуқ тизими ўзининг алоҳида юридик мазмунига эга бўлиб, уни ўрганиш ҳуқуқ тизимига хос бўлган белги ва хусусиятларни кашф этиш имконини беради. Ҳуқуқ тизими фалсафий маънода тизим тушунчасига хос энг умумий белги ва жиҳатларни ўзида акс эттириш билан бирга, ҳуқуқ деб аталмиш ҳодиса нуқтаи назаридан ҳосил бўлувчи алоҳида белги ҳамда хусусиятларга ҳам эга. Булар ҳуқуқ тизимининг бирлиги, уни ташкил этувчи таркибий қисмларнинг ўзаро мантиқий мувофиқлиги ва бир-бирига зид эмаслиги, иерархиявийлик ва б. 3. Ҳуқуқ ички тузилиши қуйидаги даражалардан иборат: 1. Алоҳида норматив қоида тузилмаси. 2. Ҳуқуқ инсттути тузилмаси. 3. Ҳуқуқ соҳаси тузилмаси. 4. Ҳуқуқнинг яхлит тизими. Ушбу даражалар юридик адабиётларда ҳуқуқ ташкили этиши, умумий тамойилларга асосланиши ва бошқа талабларга жавоб бериши талаб этилади. 6 Ҳуқуқ соҳаси нисбатан мустақил даража сифатида ўзаро бир-бирига мазмунан яқин ҳуқуқ нормалари ва институтларининг ҳуқуқий бирикмаси ҳисобланади. Ҳуқуқ нормалари ва институтлари борасидаги илмий мулоҳазаларнинг умумлаштирилиши ҳуқуқ соҳасини тўлиқ таърифлаш имконини беради. 1. Ҳуқуқнинг ички тузилиши муайян қонуниятлар асосида таркиб топади. Бундай қонуниятларни ўзида энг кўп акс эттирувчи даража ҳуқуқ соҳаси бўлиб, улар ҳуқуқни соҳаларга ажратиш мезонлари тариқасида ўрганилади. Ҳуқуқни соҳаларга ажратиш мезонлари бўлиб, ҳуқуқий тартибга солиш предмети, методи ва тамойиллари кабилар ҳисобланади. Ушбу мезонлар роли ҳуқуқни соҳаларга ажратишда бирдек аҳамият касб этмаса-да, уларни алоҳида кўриб чиқ I.1. Каримов И. А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т. 1. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 364 б. I.2. Каримов И. А. Бунёдкорлик йўлидан. Т. 4. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 394 б. Каримов И. А. Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби. Т. 5. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – 384 б. I.3. Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. Т. 8. – Т.: Ўзбекистон, 2000. – 525 б. I.4. Каримов И. А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т. 11. – Т.: Ўзбекистон, 2003. – 320 I.5. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чукурлаштириш ва фукоролик жамиятини ривожлантириш консепсияси. - Тошкент: Ўзбекистон, 2010. II. Норматив-ҳуқуқий актлар II.1. Ўзбекистон Республикасининг Консти III. Асосий адабиётлар 3.1 . Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Масъул муҳаррирлар Ҳ.Б.Бобоев, Ҳ.Т.Одилқориев -Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи, 2000. 3.2. Davlat va huquq nazariyasi. Mas’ul muharrirlar: H.B.Boboyev, H.T.Odilqoriyev. – T.: TDYI, 2005. 3.3. Саидов А., Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. I-жилд. Давлат назарияси. -Т.: Адолат, 2001. –336 б. 3.4. Саидов А., Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. II-жилд. Ҳуқуқ назарияси. -Т.: Адолат, 2001. –560 б. 3.5. Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқнинг умумназарий муаммолари: ҳуқуқни тушуниш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқ ижодкорлиги.Т.:ТДЮИ,2005. –187 б. 3.6. Исломов З.М. Ўзбекистон модернизациялаш ва демократик тараққиёт сари. – Т.: “Ўзбекистон” 2005. 262б. 3.7. Исломов З.М. Фуқаролик жамияти: кеча, бугун, эртага. –Т.: ТДЮИ, 2002, -87 б. 3.8. IV.2.Чиркин В.Е. «Конституционное право зарубежн ы х стран». Москва, «Юрист», 1994. V. WEB ресурслар V.1. http://lex.uz V.2. http://gov.uz V.3. http://pravo/uz 33
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha