Ички ишлар ходимларининг ўзига хос индивидуал-психологик хусусиятларининг назарий асослари

ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС
ИНДИВИДУАЛ-ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИНГ
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ  МАВЗУСИДАГИ
КУРС ИШИ
1 Режа:
Кириш…………………………………………………………………3
I   БOБ.   Ички     ишлaр   xoдимлaри     шaxсигa   xoс     xулқ-aтвoрнинг
ижтимoий-псиxoлoгик
xусусиятлaри…………………………………………..7
1.1. Шахслараро муносабатларни ўрганиш ижтимоий-психологик феномен 
сифатида ………………………………………………………….7
1.2. Шахслараро   муносабатларнинг   ижтимоий-психологик   тадқиқотларда
тадқиқ этилиши…………………………………………………17
1.3. Ички ишлар ходимларида шахслараро муносабатларнинг ижтимоий-
психологик хусусиятлари ……………………………………….27
Хулоса…………………………………………………………………..34
Фойдаланилган адабиётлар…………………………………………36
2 КИРИШ
Курс   ишининг   дoлзaрблиги.   Жаҳон   ҳамжамиятида   давлатлараро
барқарорлик,   тинчлик   ва   осойишталикни   қарор   топтириш,   инсон   ҳуқуқ   ва
эркинликларига   сўзсиз   риоя   этилишини   таъминлаш,   аҳоли   фаровонлигини
юксалтириш   –   ҳуқуқий   демократик   давлат   қуришнинг   муҳим   шарти
ҳисобланмоқда.   Айрим   давлатлар   томонидан   уюшган   трансмиллий
жиноятчилик,   терроризм   ва   экстремизм,   наркобизнес,   коррупция   каби   ички
ва   ташқи   таҳдидларга   қарши   самарали   ишлар   ташкиллаштирмагани   боис
мамлакатларнинг   турмуш   даражаси,   туристик   инфратузилмаси,   иқтисодий
тараққиётига таъсир қилиши билан бир қаторда кўплаб одамларнинг қурбон
бўлишига   сабаб   бўлмоқда.   Давлатлар   томонидан   доимий   равишда
жиноятчиликни   олдини   олишга   масъул   бўлган   ички   ишлар   органлари
фаолияти   самарадорлигини   ошириб   бориш,   касбий   фаолиятга
муносиблигини   такомиллаштириш   ҳамда   уларнинг   психологик
тайёргарлигини   кучайтириш   орқали   шахслараро   муносабатларни
шакллантириш муаммоси долзарблашмоқда.
Дунё   миқёсида   жиноятчиликни   олдини   олиш   юзасидан   олиб
борилаётган   илмий   тадқиқотларда,   замонавий   ички   ишлар   органи
ходимларининг   кадрлар   захирасини   яратиш,   уларни   ҳар   томонлама   етук
қилиб   тарбиялаш,   психологик   жиҳатдан   ички   ишлар   хизматига   тайёрлаш,
касб   ва   шахсга   хос   индивидуал-психологик   сифатларни   ривожлантириш,
иродавий-мотивацион   ва   ҳиссий-эмоционал   соҳасини   ўрганишга   оид   илмий
изланишлар   олиб   бориш   эҳтиёжи   сезилмоқда.   Бу   эса,   ички   ишлар   органи
ходимларини   касбий-психологик   тайёрлаш,   уларга   хос   характерологик
сифатлар   ҳамда   шахслараро   муносабатлар   шаклланишининг   ижтимоий-
психологик хусусиятларини аниқлаш ва илмий далиллаш амалиётини жорий
этишга йўналтирилган масалаларни тадқиқ этиш зарурати кузатилмоқда.
Республикамизда   сўнги   йилларда   тинчлик   ва   осойишталикни   сақлаш
юзасидан   ички   ишлар   тизимини   комплекс   ислоҳ   қилиш,   унинг   таркибий
3 тузилмаларини   оптималлаштириш,   қуйи   бўғин   бўлинмалари
натижадорлигини   оширишга   қаратилган   кенг   кўламли   ислоҳотлар   амалга
оширилмоқда.   Шунингдек,   жиноятчиликнинг   олдини   олиш,
ҳуқуқбузарликлар   профилактикасини   йўлга   қўйиш,   аҳолининг   ҳуқуқий
маданиятини юксалтириш, фуқаролар онгида «Қонун устувор, жиноятга жазо
муқаррар»   деган   ҳаётий   тамойилни   қарор   топтириш   бўйича   жиддий
ўзгаришлар   жорий   этилмоқда.   Бу   борада   «...   ички   ишлар   ходимларининг
интеллектуал   ва   касбий   салоҳияти,   маънавий-маърифий   савияси,   жисмоний
ва руҳий тайёргарлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш
талаб   этилади...»   устувор   вазифа   этиб   белгилаб   берилди.   Ушбу   вазифларни
ижросини   таъминлаш   учун   ички   ишлар   ходимлари   фаолиятини   янада
оптималлаштириш   юзасидан   психологик   тадқиқоларни   амалга   ошириш
юзасидан   ижтимоий психология доирасида   тадқиқотлар олиб бориш бўйича
имкониятлар туғилмоқда . 
Ўзбекистон   Республикасининг   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг   2022   йил   28   январдаги   ПФ-60-сон   «2022   –   2026   йилларга
мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегияси   тўғрисида»ги,
2021   йил   26   мартдаги   ПФ-6196-сон   “Жамоат   хавфсизлигини   таъминлаш   ва
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини
сифат   жиҳатидан   янги   босқичга   кўтариш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги,
2019   йил   28   июндаги   ПҚ-4375-сон   “Ўсмирларни   ҳарбий-ватанпарварлик
руҳида   тарбиялаш   ҳамда   Ўзбекистон   Республикаси   Қуролли   Кучлари   ва
Давлат   хизмати   учун   кадрлар   захирасини   тайёрлаш   тизимини
такомиллаштиришга   оид   қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида”ги   ҳамда  
2017   йил   29   мартдаги   ПҚ-4551-сон   “Конституция   ва   қонун   устуворлигини
таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда
ҳуқуқий   маданиятни   юксалтириш   бўйича   қўшимча   чора-тадбирлар
тўғрисида”ги   Қарори ,   Фармони   ва   мавзуга   оид   бошқа   қонун   ҳужжатларида
белгиланган   вазифаларнинг   амалга   оширилишида   ушбу   диссертация
тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади . 
4 Курс   ишининг   мақсади :   Ички   ишлaр   xoдимлaри     шaxсининг     индивидуaл
вa  ижтимoий  псиxoлoгик  тузилишини  ўргaниш  вa  уни  тaҳлил  қилиш. 
Курс ишининг   вазифалари :
- ички     ишлaр     xoдимлaри     шaxсигa     xoс     псиxoлoгик
xусусиятлaрнинг     кaсбий     фaoлиятигa     тaсирининг     нaзaрий
aсoслaрини  ўргaниш;
-   ички   ишлар   ходимларида   шахслараро   муносабатларнинг
ижтимоий-психологик хусусиятлари ни  нaзaрий  aсoсдa ўргaниш вa
тaҳлил қилиш.
Курс   ишининг   илмий   янгилиги .   Ички     ишлaр     xoдимлaрининг     ўзигa   xoс
индивидуaл     вa     ижтимoий     псиxoлoгик     xусусиятлaрининг     ўз     иш
фaoлиятигa     тaсиридa     aҳaмиятли     экaнлиги     нaзaрий     жиҳaтдaн
aсoслaнгaнлиги.
Курс ишининг  асосий масалалари ва фаразлари :  
- шахслараро   муносабатларнинг   ижтимоий-психологик
тадқиқотларда тадқиқ этилишини  нaзaрий  aсoсдa  ўргaниш;
- ички   ишлар   ходимларида   шахслараро   муносабатларнинг
ижтимоий-психологик хусусиятлари   ҳaқидa   нaзaрий   билимлaргa
эгa  бўлиш;
     Ички  ишлaр  xoдимлaри  ўз  шaxси  вa  кaсбигa  xoс  билим-кўникмaлaргa,
шунингдeк,     псиxoлoгик     мулoқaт     мaдaниятини     шaкллaнтиришсa     кaсбий
фaoлиятидa  ўз  ўрни  вa  мaвқeи  oшиб  бoриши  нaзaрий  aсoсдa  ўргaнишгa
эришилaди.
Курс   ишининг   мавзуси   бўйича   адабиётлар   шарҳи   (таҳлили).   Биз     курс
иши     мaвзусини     кeнгрoқ     oчиб     бeриш     вa     илимий     тaрaфдaн   ёритиб
бeришимиз     учун     Ўзбекистон   Республикасининг   “Фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва
эркинликларини   ишончли   ҳимоя   қилиш   кафолатларини   таъминлашга   доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг
5 “Давлат   ҳокимияти   ва   бошқаруви   органлари   фаолиятининг   очиқлиги
тўғрисидаги”   Қонуни,     Burbech   E.,   Furnham   A.   “Police   Officer   Selection:   F
critical   review   of   the   literature”,     Linfoot,   K.   “Forensic   linguistics,   first   contact
police   interviews,   and   basic   officer   training”,     MacDonald,   A.   “A   Comparative
Study of Police Training in the UK and the USA”, Stogdill R.M. “Methods in the
Study   of   Administrative   Leadership”,   Sutin   A.   “Personality   and   Career   Success:
Concurrent and Longitudinal Relations”,   Trice H. M., Beyer J. M. “Charisma and
its routinization in two social movement organization”, Tyre M. “Higher Education
and Ethical Policing”,
Абраменкова   В.   В.   “Социальная   психология   детства:   учебное   пособие”,
Агеев   В.С.,   Толмасова,   А.К.   “Теория   социальной   идентичности   и   её
эмпирические   верификации”,   Агзамова   Е.Ю.   “Факторы,   определяющие
проявления   индивидуально-   психологических   особенностей   личности
сотрудников   органов   внутренних   дел”,   Ананьев   Б.Г.   “Человек   как   предмет
познания”,  Арифходжаева И. Х. “Ички ишлар идоралари сержантлар таркиби
фаолиятини   такомиллаштиришнинг   психологик   омиллари”,   Бандурка   А.   М.
“Психология управления”  aсaрлaридaн  фoйдaлaндик.
Курс   ишининг   назарий   ва   амалий   аҳамияти .   Псиxoлoгик     билимлaрни
ҳaр   тoмoнлaмa   чуқур     эгaллaш,     кaсбгa     дoир     кўникмaлaр     ҳoсил     қилиш,
ички   ишлaр   идoрaлaри   xoдимлaри     шaxсининг   псиxoлoгик   тузилиши   вa
унинг     кaсбий     фaoлиятидa     унинг     тутгaн     ўрни     юзaсидaн     нaзaрий
ёндoшувлaр     тaҳлил     қилинди.     Ўйлaймизки,     кeлтириб     ўтилгaн
мaълумoтлaр     кeлaжaкдa     нaфaқaт     псиxoлoгия     йўнaлиши     тaлaбaлaри,
шунингдeк,    Ички   ишлaр   aкaдeмияси    тaлaбaлaри   учун   мустaқил   иш   вa
рeфeрaтлaр  мaвзулaрфини  ёритишдa  нaзaрий  вa  aмaлий  жиҳaтдaн  мaълум
дaрaжaдa  ёрдaм  бeрaди.
Курс   ишининг   тузилмасининг   тавсифи.   Курс   иши   кириш,   биттa   бoб,
ҳулoсa     вa   aдaбиётлaр   рўйxaтидaн   ибoрaт.   Унинг   умумий   ҳaжми   …   бeтдaн
ибoрaт.
6 1.1. Шахслараро муносабатларни ўрганиш ижтимоий-психологик
феномен сифатида
Маълумки,   шахслараро   муносабатлар   феномени   ўзига   хос   ижтимоий
ҳодиса   саналиб,   унда   инсонлар   ўтасидаги   ўзаро   муносабатлар   мажмуи
мужассамдир.   Қолаверса,   шахслараро   муносабатлар   тизими   бутун   инсоният
учун   ҳаёт   кечиришининг   зарарурий   шартларидан   бири   ҳисобланади.   Яъни
шахслараро   муносабатларсиз   ҳеч   бир   инсон,   бирор   бир   психологик
функцияларни   ёки   когнитив   амалларни   бажара   олиши   мумкин   эмас.   Том
маънода  айтганда,  шахслараро  муносабатлар  -  ўзаро  таъсирлашув   усуллари,
ҳамкорлик   муносабатлари,   дўстлик   ришталари,   бир-бирларини   ўзаро   идрок
этиш   тажрибаси   шунингдек,   аффектив,   визуал   ва   лингвистик   алоқа   қилиш
усуллари   кабиларни   характерловчи   тушунчадир.   Гарчи,   айрим   психологик
луғатларда   “муносабат”   тушунчаси   шахслараро   муносабатлар   феноменига
яқин   ишлатилсада   бироқ,   биргина   ушбу   сўзнинг   мазмуни,   шахслараро
муносабатлар   феноменини   ёритиш   учун   етарли   эмас.   Чунки,   шахслараро
муносабатлар   тизими   ўз   мазмунида,   инсонларга   хос   ҳиссий-иродавий
кечинмалар, шахсларнинг жамият нормаларига бўлган муносабатлари, ўзаро
билим   алмашиш   кўникмалари   ҳамда   мулоқот   қилиш   компетенциялари
кабиларни   ҳам   қамраб   олади.   Ҳозирга   қадар,   ушбу   масала   борасида   кўплаб
фалсафий, педагогик, психологик тадқиқотлар амалга оширилган бўлиб, улар
ичида  психологик   изланишлар   ўзига  хос   илмий  аҳамиятга   эга,  маълумотлар
саналади. В.Н.Мясишевнинг таъкидича, шахслараро муносабатлар феномени
- бу инсонларни бошқа инсонлар билан мулоқот қилишга ундайдиган, ўзаро
ҳамкорлик   қилишга   чорловчи,   турли   вазиятларга   мослашувни   таъминловчи,
вазифаларни самарали бажаришни таъмловчи жараёндир. Ўзаро таъсирлашув
жараёнида   инсонлар   бир-бирига   ёрдам   бериш,   бошқаларга   қарши   туриш
7 ҳамда   суҳбатдошларнинг   хатти-ҳаракатларига   мос     ҳаракат   усулларини
танлаш   имкониятга   эга   бўлишади.   Шунинг   учун,   шахслараро
муносабталарнинг   психологик     табиатини   кўпчилик   олимлар   хилма   –хил
мазмунга   эга   деб   тарифлайдилар.    Ва   ушбу   масалада   энг  асосий   эътиборни,
инсонлар   ўртасидаги   ўзаро   мулоқот   қилиш   усуллари   жараёнига
қаратишадилар.   Бошқалардан   фарқли   ўлароқ,   С.К.Нартова-Бочавернинг
айтишича, шахслараро муносабатлар  жараёни шундай мураккаб ҳодисаки, у
психология   фанининг   махсус   соҳаси   бўлиши   керак.   Инсонни   идрок   этиш,
жонсиз   нарсаларни   идрок   этишдан   анча   мураккаб   жараён   саналиб,   унда
кўплаб   таъсирлашув   механизмлари   мавжуд.   Шунингдек,   икки   ёки   ундан
ортиқ   инсонлар,   бир-бирларини   ёқтирмасдан   ёки   бир-бирларини   қабул
қилмасдан   ҳамкорлик   қилишлари   мумкин   эмас.   Демак,   шахслараро
муносабатларсиз   яшаш,   меҳнат   қилиш,   касбий   соҳада   фаолият   олиб   бориш
мумкин эмас.  Айрим тадқиқотчилар шахслараро муносабатлар муаммосини,
ижтимоий-психология   ўрганадиган   устувор   вазифалардан   бири   сифатида
қарайди.  Р.Ф.Белс инсонлар ўртасидаги ўзаро таъсирлашув муносабатларини
тўрт турга ажратиб, уларни қуйидаги соҳалар орқали тушунтиради: 
–   ижобий   ҳис-туйғулар   соҳасида-бирдамлик,   келишувчанлик,
стресслардан халос бўлиш ва ҳоказо;
–   муаммоларни   ҳал   этиш   соҳасида-таклифлар   бериш,   кўрсатмалар
олиш, фикрлар алмашиш ва биргаликда фаолият олиб бориш;
–   муаммоларнинг   ечимини   излашда   жараёнида   -   бошқалардан
маълумот сўраш, ўз фикрини билдириш ҳамда хулосаларга келиш. 
Шахслараро   муносабатлар     ҳодисаси,   ижтимоий   муносабатлардан
анча   фарқ   қилиб,   унинг   мазмуни     ҳис-туйғуларнинг   йўналиши   билан
тавсифланади.   Тадқиқотчи   Е.П.Крупникнинг   сўзларига   кўра,   бундай   ҳис   -
туйғуларнинг иккита катта гуруҳи мавжуд:
–   инсонларни   бирлаштирадиган   ижобий(конюктив)   ҳис-туйғулар.
Бундай   ҳолатда   инсонлар   бир-бирига   ёрдам   берадилар,   биргаликда
вазифаларни бажарадилар ва ҳамкорлик қиладилар. 
8 –   инсонларни бирлаштирмайдиган, бир-биридан узоқлаштирадиган ва
низоли   вазиятларни   юзага   келтирадиган,   ўзаро   муносабатларни   бузадиган
салбий   ҳис-туйғулар.   Муаллифнинг   ушбу   таснифларидан   шу   нарса   маълум
бўладики,   шахслараро   муносабатлардаги   ҳаракатлар   ижобий   ёки   салбий
кўринишда   намоён   бўлади,   яъни   инсон   кимларгадир   яқинлашади   ёки
кимлардандир   узоқлашади.   В.А.Лабунскаянинг   айтишича,   кишилар
ўртасидаги муносабатлар вақтли характерга эга бўлиб, икки ёки ундан ортиқ
кишиларнинг   тасодифий   ёки   ихтиёрий,   узоқ   муддатли   ёки   қисқа   муддатли,
оғзаки   ёки   оғзаки   бўлмаган   ўзаро   алоқалари   билан   ҳам   тавсифланади.
Кейинчалик,   бундай   муносабатлар     уларнинг   хулқ-атворида,   фаолиятида,
ўзаро муносабатларида кўплаб ўзгаришлар олиб келади. 
Г.М.Андреева   ўз   тадқиқотларида,   талабалар   ўртасидаги   ўзаро
муносатларнинг   ижтимоий-психологик   ўзгаришларни   ўраганар   экан,   бу
борада   шундай   дейди:   “агар   шахслараро   муносабатларнинг   мазмуни,
ижтимоий   муносабатларнинг   мазмуни   билан   ажаратиб   ўрганилса,   унда
муаммога   оид   кўплаб   психологик   таркибларни   ажратиб   олиш   мумкин”   деб
таъкидлайди.   Демак,   муаллифнинг   назарича,   шахслараро   ўзаро   таъсир   учун
авваламбор,   томонларнинг   мақсадлари,   сай-ҳаракатлари   бир   йўналишда
бўлиши   керак.   А.Н.Сухов   бошқа   олимлардан   фарқли   ўлароқ,   шахслараро
муносабат   жараёнини   қуйидаги   ижтимоий-психологик   жиҳатлар   билан
тушунтиради:
–   ўзаро   тушунишнинг   мавжудлиги   –   ташқаридан   бир-бирларини
кузатиш ва бошқа одамларнинг эътиборига тушиш;
–   вазиятлилик   –   маълум   бир   фаолият   шартлари,   муносабатларнинг
қоидалари ва уларнинг интенсивлигини тартибга солиш, бунинг натижасида
ўзаро таъсирлашув жуда ўзгарувчан ҳодисага айланади;
–   рефлексив баҳо – шахслараро муносабатдаги суҳбатдошларнинг бир-
бирларига   берган   баҳоси.   Ёки   шахс   бошқа   кишиларнинг   ўзига   хос
характерологик сифатларини қабул қилишидир. 
9 Тадқиқотчи   А.Ш.Гусейновнинг   ёзишича,   шахслааро   муносабатлар
ҳодисаси   ўз   мазмунида,   суҳбатдошларни   бир-бири   билан   ўзаро
таъсирлаштирадиган уч компонент қамраб олади: 
1. Хулқ –атвор компонент;
2. Гностик компонент;
3. Мулоқот компоненти. 
Муаллифнинг   хулосаларига   кўра,   ушбу   уч   комонентлар   шахслараро
муносабатлар   ҳодисаси   кечишининг   зарурий   шартларидан   бири   саналади.
Яъни   хулқ-атвор   компонент   орқали   суҳбатдошлар   бир-бирларини   кузатиш
имконияга   эга   бўлишади.   Шунингдек,   унда   юз   ифодалари,   имо-ишоралар,
патомимика, қўл-оёқ ҳаракатлари каби соҳаларнинг ўртадаги муносабатларга
мослиги баҳоланади.   М.С.Каган шахслараро муносабатлар жараёни кечиши
учун   муҳим   саналган   гностик   компонентни   шундай   таърифлайди:   “Гностик
(билишга   қартилган)   компонентда   мулоқот   суҳбатдошлари   бир-бирлари
билан   маълумотлар   алмашиш,   янги   режалар,   янги   мақсадлар   орқали   ўзаро
таъсирлашадилар   ва   шу   орқали   инсонлар   бир-бирларининг   тақдирлари   ва
қадриятлари   тизими   учун   қайғуришни   бошдан   кечирадилар.   Мулоқот
компоненти   эса,   шахслараро   муносабат   ҳодисаси   намоён   бўлишининг   энг
асосий,   энг   муҳим   шарти   саналиб,   у   орқали   инсонлар   оғзаки   ёки   оғзаки
бўлмаган   тарзда,   ўзаро   таъсирлашув   жараёнини   бошдан   кечиради.   Мулоқот
орқали томонлар бир-бирини англаши, хулқ-атворларини баҳолашлари,  бир-
бирларига     қарши   туриш   ёки   турмаслик   ҳисларини   англаб   етадилар.   Бунда
мулоқотнинг компенсаторлик (тўлдирувчанлик) функцияси  алоҳида аҳамият
касб этиб, у томонларнинг камчиликлари ва хатоларини тузутиш вазифасини
бажаради.   Е.П.Крупник   шахслараро   муносабатлар   масаласида   мулоқотнинг
роли   ҳақида   сўз   билдирар   экан,   уни   қуйидагича   таърифлайди:   “Ўзаро
таъсирлашув   шароитида   мулоқот   икки   асосий   нуқтаи-назардан   кўриб
чиқилиши   лозим 1
.   Шу   боис,   мулоқот   ҳар   қандай   фаолиятнинг   муҳим   ва
ажралмас қисми бўлиб, муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир инсон мулоқот
1
Крупник   Е.П.,   Сизова   Т.Б.   Теоретические   аспекты   психологической   культуры   межличностных
взаимодействий // Мир психологии. - 2001. - № 3. – С. 40-49
10 қилишга   мажбурдирлар.   Бошқалардан   фарқли   равишда,   В.Н.Куницынанинг
хулосаларига   кўра,   мулоқот   биргаликдаги   фаолиятда   одамлар   ўртасидаги
муносабатларнинг   зарурий   шакли   ҳисобланади.   Мулоқот   жараёнида   бир
кишининг   ички   дунёси   бошқа   инсонга   ўтади   ёки   унинг   маънавий   дунёси
бойитилади.   Демак,   мулоқот   кишилар   ўртасида   маънавий   жиҳатдан,
эҳтиёжлар алмашиш воситаси  ҳам   ҳисобаланади.   Шахслараро  муносабатлар
жараёнининг   психологик   таркибларини   аниқлаш   масаласи   бўйича
изланишлар   олиб   борган,   Ю.П.Тимофеевнинг   ёзишича,   унинг   такибида
бошқаларга   хуш   ёқиш   мотивлари,   қарашларнинг   умумийлиги,   бир-бирини
тўлдириш   истаклари,   душманлик   ёки   дўстлик   алоқалари   кабилар   ҳам
мужассамдир .   Инсонлар   ўртасидаги   муносабатларда   ҳиссий   соҳа   ва   унинг
ривожланганлик   даражаси   ҳам   муҳим   омиллардан   бири   саналади.   Яъни
ҳиссий   ўз-ўзини   назорат   қилиш,   бошқаларнинг   ҳис-туйғуларини   олдиндан
тушуна олиш кабилар билан характерланади. Баъзи манбаларда, шахслараро
муносабатлар   феноменини   таҳлил   этишнинг   умумпсихологик   жиҳатларига
ҳам кенг эътибор қаратилган бўлиб, унда гуруҳдаги муносабатларнинг пайдо
бўлиш   элементлари   ҳақида   сўз   боради.   Рус   психологи   А.В.Петровский   ҳам
шахслараро   муносабатлар   жараёнининг   умумпсихологик   жиҳатларига   катта
эътибор қаратиб, гуруҳий муносабатларнинг “стратометрик концепция”сини
ишлаб чиқди. Муаллифнинг айтишича, стратометрик (қатламлар) концепция
бу-гуруҳ   ичидаги   муносабатларнинг   пайдо   бўлиш   хусусиятларини
тушунтирувчи   феномендир.Том   маънода   айтганда,   ўзаро   муносабатларнинг
психологик механизмлари у орқали баҳоланади.
Таъкид жоизки, шахслараро муносабатлар жараёнида, идрок этиш ҳам
муҳим аҳамият касб этиб, фанда ушбу масалага оид изланишларни учратиш
мумкин.   Л.Ю.Бухлинанинг   таърифича,   шахслараро   муносабатлар-бу   ҳиссий
қабул қилиш ёки ҳиссий идрок этиш орқали намоён бўладиган кишиларнинг
биргаликдаги   ҳаракатлари   маҳсулидир.   Ушбу   мулоҳазаларга   мувофиқ,
шахслар ўртасидаги муносабатларни ижобий, салбий, бефарқ, қарама -қарши,
беқарор, ўзгарувчан деб ажратиш мумкин.  Демак, ҳар бир жамоада маънавий
11 ва   психологик   иқлим   бўлиши   керак,   у   жамоада   нормал   ишлашни
таъминловчи   асосий   омиллардан   биридир.   Шу   билан   бирга,   меҳнат
жамоаларида   шахслараро   муносабатларни   ўрганиш,   ўз   мазмунида   жамоа
аъзоларининг   характерологик   сифатлари   ва   темперамент   типлари   каби
омилларни   ҳам   эътиборга   олишни   назарда   тутади.   А.А.Бодалев   ҳам
шахслараро   муносабатлар   феноменини   таҳлил   этар   экан,   у   ҳақда   шундай
дейди: “Ўзаро муносабатлардан ҳеч бир шахсни йироқлаштриб бўлмайди, бу
имконсиздир.   Шахс   қаерда   бўлмасин   инсонлар   орасида   ёки   уларнинг
қуршовида   бўлади”.   Яъни   макро   ижтимоий   муносабатлар,   доим
кишиларнинг нормал ҳаёт кечиришнинг шартларидан бири ҳисобланади.   
В.Н.Мясишчев эса, шахслараро муносабатлар муаммосининг фалсафий
ва   психологик   жиҳатларини   ажратиб   ўрганар   экан,   уни   “муносабатлар
мажмуаси”   деб   таърифлайди.   Шахс   онгли   алоқалар   тизимининг   ажралмас
қисми   саналади.   Шунингдек,   шахс   ва   бошқа   кишилар   ўртасидаги
муносабатлар   инсоний   муносабатларни   ўз   ичига   олган,   бир-бирига
мойилликнинг   намоён   бўлиши   билан   ҳарактерланади.Н.Н.Обозов
шахслараро   муносабатлар   тушунчасини   таҳлил   этар   экан,   унинг   қуйидаги
турларини ажратиб кўрсатади: 
–   ҳодисалар ва нарсалар оламига муносабат;
–   бошқа инсонларга муносабат;
–   ўзига бўлган муносабат ва ҳоказо. 
Бошқа   тадқиқотчилардан   фарқли   ўлароқ,   С.В.Духновскийнинг
ёзишича, шахслараро муносабатларнинг  муҳим  хусусияти – жозибардорлик,
ёқимсизлик,   симпатия,   антипатия,   норозилик,   қониқиш   кабилардан   ташкил
топади.   Ушбу   сифатлар   инсонни   жамиятга   қўшади,   бошқалар   билан
мунтазам   муносабатларини   таъминлашга   кенг   хизмат   қилади.   Хориж
тадқиқотчиси   Дж.Тернернинг   сўзларига   кўра,   шахслараро   муносабатларда
қуйидаги таъсир этиш механизмлари фарқланади:
12 –   ўзаро   муносабатларда   намоён   бўлувчи   симпатия,   антипатиялар   каби
ҳодисалар   онгсиз   равишда   намоён   бўлиб,   улар   орқали   бирор   кишига
боғланиш ёки уни рад этиш тажрибаси тавсифланади;
–   “мен”   концепциясининг   устунлиги,   яъни   ўзининг   ёки   бошқа
инсонларнинг   хусусиятларини   ҳаддан   ортиқ   юқори   ёик   паст   даражада
баҳолаш жараёни кабилар билан характерланади; 
–   ўзаро   эмпатик   муносабатлар   –   бу   муносабатда   бўладиган   инсонга
ёрдам бериш, унинг кечинма ва мақсадларига шерик бўлиш ва ҳоказо. Ушбу
ажаратиб кўрсатилган компонентлар, шахслараро муносабатларни тизимини
самарали   кечишини   ва   уни   назорат   қилишни   таъсинловчи   психологик
унсурлар   саналади.   Л.В.Попова   ҳамда   Г.Б.Дяконовларнинг   таъкидича,
ёқимсиз   муносабатлар   шахслар   ўртасидаги   эмпатик   муносабатларга   салбий
таъсир   этиб,   ўзаро   алоқалардаги   масофани   ўзгартиради   ва   кечинчалик,
бундай   муносабатлар   низоли   вазиятларга   сабаб   бўлади.   Баъзан   шахслараро
муносабатлар феномени ўз мазмунида, “адекват” идрок этиш жараёнини ҳам
қамраб   олиб,   бу   суҳбатдошлар   ўртасида   кечадиган   мулоқот   услубининг
табиийлиги   билан   характерланади.   Р.Чалдинининг   айтишича,     шахслараро
муносабатларнинг намоён бўлиши қуйидагича амалга ошади:
–   вертикал - раҳбарлар ва бўйсунувчилар ўртасида муносабатлар;
–   горизонтал   -   бир   хил   мақомга   эга   бўлган   ходимлар   ўртасидаги
муносабатлар;
–   диагонал   -   турли   даражаларга   асосланган   муносабатлар   шакли.
Бундан  ташқари,  кишилар  ўртасидаги   ўзаро  таъсирлашув  жараёни қуйидаги
жиҳатлар   билан   ҳам   тушунтирилади.   Ф.Зимбардога   кўра,   ушбу   жиҳатлар
сифатида қуйидагилар тан олинади:
–   психомотор ҳаракатлар;
–   интеллектуал имкониятлар;
–   сезувчанлик кўникмалари;
–   коммуникатив тажриба ва бошқалар.  
13 Е.И.Середанинг   айтишича,   шахслараро   муносабатлар   жараёнининг
ривожланиши  қуйидаги  босқичларда кечади:
–   танишиш   босқичи-инсонлар   ўртасидаги     ўзаро   алоқа,   ўзаро   идрок
кўлами   ва   ўзаро   баҳо   бериш   тажрибаси,   булар   асосан,   суҳбатдошлар
ўртасидаги муносабатларнинг мазмунини белгилайди;
–   дўстона   муносабатлар   босқичи-шахслараро   муносабатлар   пайдо
бўлишининг ўзига хос шакли саналиб, унда  ҳиссий муносабат, ички яқинлик
шерикка ишониш кабилар ўрин олган;
–   ҳамроҳлик   босқичи-суҳбатдошларнинг   бир-бирига   ишониши,
уларнинг   қарашларидаги   яқинлик   ҳамда   бир-бирларини   қўллаб   –
қувватлашга қаратилган ҳаракатлари йиғиндисидир. 
П.Н.Шихеревнинг   таъкидлашича,   шахслараро   ижобий   муносабатлар
қуйидагиларда намоён бўлади: “Севги, яқинлик, дўстлик, жалб қилиш ҳамда
альтруизм   ижобий   муносабатларнинг   асосий   шарти   бўлса,   салбий
муносабатларнинг   кўриниши   аутизм   ва   бефарқлик   хусусияти   билан
тушунтирилиши   керак.   Шахслараро   муносабатлар   назариясида,   алоқа
ўрнатишни таъмловчи уч компонент ажаратилади:
– инклюзивлик (махсус ёндошув);
–   назорат;
–   очиқлик ва самимийлик. 
Тадқиқотчи Е.И.Середанинг  сўзларига кўра, шахслараро муносабатлар
динамик хусусиятга эга бўлиб, у ривожланади, мустаҳкамланади, маълум бир
камолот босқичини бошдан кечиради, бироқ, кейинчалик у заифлашиши ҳам
мумкин.   Бундай   ҳолат   кўпроқ,   инсонлар   ўртасидаги   муносабатларнинг
уйғунлигига   ҳам   боғлиқ   саналади.   Яъни   шахслараро   муносабатлар   икки
мазмунда   кўриб   чиқилиши   керак,   биринчидан   у   диадик   ҳодиса   бўлса,
иккинчидан гуруҳий ҳодиса сифатида таҳлил этилиши мақсадга мувофиқдир.
Рус   психологларидан   Р.Л.   Кричевский   ва   Е.М.Дубовскаяларнинг
фикрича,   шахслараро   муносабатлар   ҳодисаси   “мувофиқлик”   тамойилларига
асосланган   бўлиб,   унда   мулоқот   жараёнидаги   инсонлар   фазилатларининг
14 ўзига   хос   комбинацияси   намоён   бўлади   ва   шу   ҳолат   орқали   суҳбатдошлар
бир-бирларини   мулоқотда   қондириш   имкониятига   эга   бўлишади.
Муаллифдан   ташқари   кўплаб   олимлар   ҳам   шахслараро   муносабатлардаги
“мувофиқлик” феноменига алоҳида эътибор қаратишган. С.В.Духновский бу
борада шундай дейди:“ Шахслараро муносабатлардаги мувофиқлик ҳодисаси
бу-инсонлардаги   қадриятлар   йўналиши,   ижтимоий   муносабат   тизими,
қизиқишлар кўлами, мотивлар даражаси, эҳтиёжлар туркуми, характерологик
сифатларнинг   мос   келиши,   темперамент   типларидаги   ўхшаликлар,   ўзаро
психофизиологик   реакцияларнинг   тезлиги   ва   ритми   ва   бошқа   индивидуал
психологик хусусиятларнинг комбинациясига асосланган, суҳбатдошларнинг
ўзаро   бир-бирларини   қабул   қилиш   жараёнидир.   A.Л.   Свенцицкий   эса,
психологик   мувофиқликни,   гуруҳ   аъзоларининг   оптимал   комбинацияси
асосидаги биргаликда ишлаш қобилияти деб таърифлайди. Ушбу мулоҳазага
кўра,   психологик   мувофиқлик   биргаликдаги   фаолият   шароитида,   инсонлар
ўртасида   бир-бирини   қўллаб-қувватлашга   олиб   келувчи   психологик   омил
саналади.   О.Б.Крушельницкая   айтишича,   психологик   мувофиқлик
шахслараро   муносабатларнинг   қуйидаги     психологик   жиҳатларини   ўз   ичига
олади:
–   эҳтиёжлар   туркуми-турли   эҳтиёжлар   асосида   инсонлар   бир-бири
билан алоқага киришадилар. Мисол учун, икки киши ўртасидаги мулоқотда,
улардан бирида етакчиликка эҳтиёж устун бўлса, иккинчисида эса, буйсуниш
ёки итоаткорликка нисбатан эҳтиёж устун бўлади;
–   кўникмалар даражаси – шахслараро муносабатларда бир киши бошқа
киши   учун   кам   ривожланган   кўникмаларни   тўлдирувчи   функцияни
бажаради.   Яъни   ундаги   кам   ривожланган   қобилиятлар   турини   тўлдирувчи
субъект сифатида намоён бўлади. 
–   билимлар   даражаси-шахслараро   муносабатларда   суҳбатдошлар
ўртасида   тажриба   алмашиш   ёки   янги   билимларни   ўзлаштириш   жараёни
содир бўлади. 
15 –   қадриятлар йўналиши - биргаликдаги фаолиятда суҳбатдошлар турли
қадриятлар   тизими   эга   бўлсадларда,   барча   учун   тенг   бўлган   қадриятлар
тизимига   бир   хил   амал   қиладилар.     Демак,   шахслараро   муносабатлар
жараёнида қатнашувчи ушбу психологик унсурлар, суҳбатдошлар ўртасидаги
ўзаро   алоқаларнинг   самарали   кечиши   учун   муҳим   бўлган,   умумпсихологик
асослардан бири ҳисобланади.  
Тадқиқотчи   Е.И.Кульконинг   сўзларига   кўра,   шахслараро
муносабатларни   самарали   кечишини   таъминловчи   “мувофиқлик   ҳодисаси”
уч ёндошув орқали тушунтирилади:
–   структуравий ёндашув - бу гуруҳ аъзолари хусусиятларининг мақбул
комбинацияларини   ўз   ичига   олиб,   унда   тарбиянинг   таъсири,   жинс
хусусиятлари,   туғма   хусусиятлар,   қадриятлар   йўналаши,   маданий   муҳит
таъсири     кабилар   ажратилади.   Ушбу   мезон   суҳбатдошлар   хусусиятларидаги
ўхшашликларни тавсифлашда муҳим ҳисобланади;
–   функционал   ёндашув   -   бунда   гуруҳ   маълум   функцияларни   амалга
оширувчи   субъект   сифатида   ўрганилади.   Шу   боис,   гуруҳ   аъзолари   маълум
функциялар ёки ролларнинг ташувчиси деб тан олинади;
–   адаптив   ёндашув   бу-шахслараро   муносабатлардаги   энг   асосий
атрибутларни   ўрганишга   қаратилган   бўлиб,   унда   ўзаро   тушуниш,   ҳурмат,
эмпатия,   идентификация,   шахслараро   ижобий   ҳис-туйғулар   кабилар   ҳам
эътиборга   олинади.   Юқоридаги   мулоҳаза   ва   таҳлиллардан   келиб   чиқиб,
мазкур параграф юзасидан қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин:
1.Шахслараро   муносабатлар   феноменини   таҳлил   этиш,   кўплаб
ижтимоий-психологик,   умумпсихологик   асосларга   эга   муаммо   саналиб,
уларнинг   ичида   энг   аҳамиятлиси   “мувофиқлик”   тушунчаси   саналади.
Мувофиқлик гуруҳий фаолиятда муваффаққиятли ишлаш, бир-бирига кўмак
бериш,   дўстлик   алоқаларини   ўрнатиш   ҳамда   самарали   мулоқот     қилишнинг
энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
2.   Деярли   барча   тадқиқотчилар   шахслараро   муносабатлар   феномени
тадқиқ   этишда,   мулоқот   психологияда   ишлаб   чиқилган   янги   ва   илғор
16 концепциялар   мазмунидан   келиб   чиқишни   таъкидлаб   ўтадилар.   Чунки
мулоқот шахслараро муносабатларнинг энг муҳим асосларидан бири бўлиб, у
орқали суҳбатдошлар ва яқин кишилар танланади.  
1.2.  Шахслараро муносабатларнинг ижтимоий-психологик
тадқиқотларда тадқиқ этилиши
Замонавий   психологик   тадқиқотларда   ўзаро   таъсир   этиш,   бошқаларни
ўзига   қарата   олиш,   ҳамкорликка   асосланган   фаолият,   ҳиссий   муносабат   ва
унинг   ижтимоий-психологик   асолари   каби   масалалар   долзарб   аҳамият   касб
этувчи   муаммолардан   бири   ҳисобланади.   Бироқ   психологик   тадқиқотларда
аниқланишича,   шахслараро   муносабатларнинг   ривожланиши   ёш,   миллат
каби   омиллар   орқали   ҳам   таҳлил   этилиши   лозим.   Ушбу   масала   борасида
И.Н.Алёшина   шундай   дейди:   “Шахслараро   мулоқотда   аёллар   ўзларини
ошкор   кўпроқ   ошкор   қилишлари,   ўзлари   ҳақидаги   шахсий   маълумотларни
бошқаларга ўтказиш зарурлигини сезадилар. Улар кўпинча, ёлғизликларидан
шикоят   қиладилар.   Aёллар   учун   шахслараро   муносабатларда   намоён
бўладиган хусусиятлар бу, ўзларининг муаммолари бўлса, эркаклар учун эса,
ишбилармонлик   сифатлари   кўпроқ   устун   саналади.   Шу   билан   бирга,   кўп
миллатли   жамоаларда   шахслараро   муносабатлар   инсоннинг   жамиятдаги
мавқеъи, жинси ва ёши, турли ижтимоий қатламларга мансублигини кабилар
орқали   ўрнатилади”.   Демак,   шахслараро   муносабатлар   тушунчаси
интеграцион   характерга   эга   бўлиб,   унда   ижтимоий-психологик,   педагогик,
социологик     ҳамда   фалсафий   ёндошувлар   акс   этади.   Бироқ,   ижтимоий   -
психологик   ёндошувлар   алоҳида   амаҳият   касб   этиб,   уни   таҳлил   этиш
муаммога   оид   кўплаб   қизиқарли   маълумотларни   юзага   келтириши
эҳтимолдан   ҳоли   эмас.   Психолог   В.А.Гончаровнинг   сўзларига   кўра,
шахслараро   муносабатларнинг   ривожланиши   бир   неча   босқичларда
шаклланади,   яъни   суҳбатдошлар   билан   танишиш,   суҳбатдошлар   ўртасидаги
дўстлик   алоқалари,   бир-бирини   қўллаб-қувватлаш   ва   ҳоказо.   Шунинг   учун
17 ҳам,   жамиятда   бирор   бир   танловлар,   мусобоқалар     ўртоқлик   учрашувлари
асосида, ёнма-ён туриб фаолият юритиш асосида амалга оширилади. 
И.С.Кон   ўз   изланишларида   шахслараро   муносабатлар   масаласига
тўхталиб ўтар экан, ундаги дўстлик алоқаларини икки турга ажратади. Яъни
инструментал-беснес   алоқалар   ҳамда   ҳиссий-конфессиявий   алоқалар.
Муаллифнинг айтишича, шахслараро муносабаларни ривожлантирадиган энг
асосий   омил   бу   “эмпатия”   ҳодисаси   саналади.     Ушбу   хусусият   орқали
суҳбатдошлар   бир-бирларини   тушуна   бориши,   мақсадларини
уйғунлаштириши ва ўзаро ёрдам беришга интилишлари таъкидлаб ўтилади 2
.
Ушбу мулоҳазалардан фарқли ўлароқ, В.Шутцанинг таснифича,  шахслараро
муносабатларда мосликнинг уч тури ажратилади: 
–   мослик - ўзаро алмашишга асосланган ғоялар. Бунда ифодаланган ва
орзу   қилинган   хатти   -   ҳаракатлар   бошқа   инсонлар   томонидан     тез   қабул
қилинади;
–   иккинчи   тур   -   уйғунликни   кучайтирувчи   бўлиб,   у     бир   томондан
назорат   қилиш,     ўзаро   муҳаббатнинг   намоён   бўлиши   кабилар   билан
характерланади;
–   ўзаро мослик - юқори эмпатия ёки муҳаббат ифодалари ва бошқалар.
О.Н.Шевлюкова   ўзининг   “Таълим   жараёнида   шахслараро   муносабатлар
шаклланиши   ва   унинг   ўқув   фаолиятига   таъсири   масаласида”   мавзусидаги
илмий   тадқиқот   ишида,   шахслараро   муносабатлар   ҳодисасига   алоҳида
эътибор қаратиб, у орқали аниқланадиган қуйидаги хулқ – атвор шаклларини
аниқлашга муваффақ бўлди:
–   ижтимоий   нуқсонли   тип   -   бу   махсус   қобилиятлари   паст   даражада
ривожланган,   бошқалардан   мулоқот   қилишдан   қочадиган,   дўстлик
алоқаларидан   қочадиган,   мотивация   даражаси   кам   даражада   ривожланган,
ишжтимоий  муносабатларга   иштиёқи  паст,  мақсадларга  эришишда  иштиёқи
паст ривожланган шиахслар ҳисобланади;
2
Кон   И.   С.   Социологическая   психология.-М.:   Московский   психолого-социальный   институт;   Воронеж:
Издательство НПО «МОДЭК», 1999 – С.72.
18 –   ижтимоий киришувчан тип -экстраверт типдаги кишилар ҳисобланиб,
доимий   алоқада   бўлган,   инсонлар   жамоасига   интилувчи,   ижтимоий
муносабатларга диққат эътиборли, мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига
эга шахслардир;
–   ижтимоий   қадр-қимматли   тип-бундай   кишилар   профессионал
ишловчи   кишилар   саналади.   Болалаикдан   ташаббускор,   турли   шароитларда
ишлашга   қодир,   бошқаларни   самимий   қабул   қилувчи,   ўз   қадр-қимматини
бошқа нарсалардан устун қуювчи шахслардир;
–   патологик   тип   -   бундай   шахслар   психоз,   аутизм,   шизофренияга
чалинган   инсонлар   ҳисобланиб,   улар   шахслааро   муносабатларда   махсус
(инкюзив)   муносабатларга   муҳтож   шахслар   саналади.   Таъкид   жоизки,
шахслараро   муносатлар   шаклланишининг   ўзига   хосликлари,   ҳарбий
психология   соҳаларида   ҳам   тадқиқ   этилган   бўлиб,   унда   бўлажак   офицерлар
шахсида,   ўзаро   таъсирлашув   тажрибалари   намоён   бўлишининг   ижтимоий   -
психологик   хусусиятлари   таҳлил   этилган.   Тадқиқот   объекти   этиб,
суворцовлар   (ҳарбий   билим   юрти   ўқувчилари)   танлаб   олинган.
Г.Г.Парфилованинг   хулосаларига   кўра,   олий   ҳарбий   билим   юрти
курсантларида,   шахслараро   муносабатлар   ривожланишининг   қуйидаги
босқичлари ажратилдаи:
–   танишиш   босқичи   –   мазкур   босқичда   бўлажак   офицерлар   бир-
бирларини ўзаро идрок қилиши, мулоқот қилиш усулларини ўрганиши, бир-
бирларига баҳо бериши кабиларни амалга оширишади;
–   дўстлашиш босқичи – бундан алоқа бўлажак офицерларнинг оқилона
ҳаракатлари   билан   назорат   қилиниб,   унда   хулқ-атовр   жиҳатдан   ўзаро
таъсирлашадилар,   бир-бирларига   бўлган   ички   муносабатлар   шаклланади,
бир-бирларининг   яхши   ёки   ёмон   томонларини   англай   бошлайдилар,   ҳиссий
тажрибалар   орттирилади   қолаверса,   ҳамкорлик   шароитига   асосланган
эмпатик муносатлар ўзлаштирилади 3
;
3
Черников     И.А.     Проблема     оптимизации     межличностного     общения   военнослужащих   средствами
рекреационных технологий // Вестник ТГУ. – 2016. – № 2 (106). –С. 240 – 244.
19 –   суҳбатдош танлаш босқичи -ушбу босқичда курсанларда бир-бирини
қўллаб   –   қувватлаш,   бир-бирларига   ишонч,   ҳар   қандай   шароитларда
суҳбатдошлар учун муносиб шахс бўла олиш кабилар билан характерланади.
Мазкур   сифатлар   хизмат   фаолият   учун   муҳим   саналаган,   касбий   сифатлар
мажмуи   саналади.   Қайд   этилган   учала   босқич,   ўқув   машғулотлардаги
самарадорликни   таъминлаб,   курсантлар   гуруҳи   учун   зарур   саналган
ижтимоий–психологик   омиллардан   бири   ҳисобланади.   Б.Д.Парыгин
шахслараро  муносабатларнинг   учинчи  компоенти  бўлган,   ҳиссий   муносабат
муаммосини   таҳлил   этар   экан,   унинг   икки   муҳим   хусусиятини   ажратиб
ўтади: 
–   конструктив (бирлаштирувчи) - гуруҳ аъзоларини ва инсонларни бир-
бирига бирлаштирувчи ҳислар;
–   диструктив   (ажратувчи)   инсонларни   ажратувчи,   узоқлаштирувчи
ҳислар   ва   ҳоказо.   Демак,   шахслараро   муносабатлар   категорияси   кенг
қамровли   тушунча   саналиб,   унда   инсонларга   хос   муносабтлар   тизими,
қадриятлар   йўналиши,   кутишлар,   стереотиплар,   ҳаётий   ва   касбий
установкалар   тизими   каби     психологик   унсурларнинг   мазмуни   акс   этади.
Ушбу   мулоҳазалардан   фарқли   ўлароқ,   шахслараро   муносабатларни
инсоннинг   ички   дунёси   билан   тушунтириш   ҳолати   ҳам   қад   этилиб,   ушбу
ғоялар   психолог   Л.Я.Коломенскийнинг   изланишларида   ўз   аксини   топган.
Муаллифнинг   айтишича,   шахслараро   муносабатлар   қуйидаги   турларга
бўлинади 4
:
–   расмий ва норасмий муносабатлар;
–   шахсий ва иш юзасидаги муносабатлар;
–   ақлий ва ҳиссий муносабатлар;
–   бўйсунувчилик ва тенгликка асосланган муносабатлар ва ҳоказо. 
Қоидага   кўра,   расмий   муносабатлар   асосда   вужудга   келадиган
ҳаракатлар   кўпинча   қонунлар,   низомлар,   буйруқлар,   қонунлар   билан
тартибга солинади. Шунинг учун ҳам, ушбу муносабатлар ҳуқуқий асосга эга
4
Крылова   С.Г.   Диалогическая   установка   в   межличностном   понимании.   Дисс.   ...   канд.   психол.   наук,   –
Екатеринбург:  УргУ, 2007. – С.114.
20 бўлган   муносабатлар   деб   номланади.   Мазкур   муносабатларнинг   бошқа
муносабатлардан   фарқи   шундаки,   бунда   инсонлар   бир-бирлари   билан
эмпатик   ёки   симпатик   хусусиятлари   билан   таъсир   этмасдан   балки,   маълум
бир   позициялари   орқали   таъсир   этадилар.   Бундан   ташқари,
Л.Д.Столяренконинг   ёзишича,   шахслараро   муносабатлар   тизимининг
таркибий   қисми   саналган,   норасмий   муносабатлар   шахсий   муносабатлар
орқали шаклланиб,  у ҳеч қандай  расмий мезонлар билан чегараланмайди.  У
биргарликда   ишлаш   фаолиятидан   ҳам   келиб   чиқади.   Л.А.Цветкова   эса,
инсонлар   ўртасидаги   шахсий   муносабатлар   масаласига   алоҳида   тўхталиб,
уни   дўстлик,   душманлик,   симпатия,   антипатия,   симпатия   билдириш   каби
сифатларга   асосланган   туйғулар   деб   таърифлайди.   Мазкур   ҳолатда
суъективликни   кўпроқ   эътиборга   олиш   кераклигини   алоҳида   таъкидлаб
ўтади.
А.А.Кроникнинг   қайд   этишича,   инсонлар   ўртасида   шахслараро
муносабатларнинг   муваффақиятли   шаклланиши   учун   ааваламбор,
суҳбатдошлар   бир-бирларидан   хабардор   бўлиши   керак.   Яъни   азро
таъсирлашув   жараёни   мулоқот   қилувчи   шахсларнинг   хусусиятлари   билан
узвий   боғлиқ   саналади,   яъни   суҳбатдошнинг   жинси,   ёши,   миллати,
темперамент хусусиятлари,  соғлиги, касби ҳамда мулоқот қилиш тажрибаси
кабилар   киради.     Шахслараро   муносабатларда   жинсий   ўзига   хослик   ва
имкониятлар   ҳам   ҳисобга   олиниб,   унда   ўғил   болаларда   ва   қизларда
шахслараро   муносабатлар   шаклланишининг   онтогенетик   жиҳатлари   таҳлил
этилади.   А.А.Кроникнинг сўзларига кўра, қизларга қараганда, ўғил болалар
мулоқотда фаолроқ бўлишади, жамоавий ўйинларда кўпроқ қатнашади ҳамда
тенгдошлари   мунтазам   мулоқотда   бўлади.   Қизлар   табиатан   тор   доирада
мулоқот   қилишга   ва   энг   муҳим   кишилар   билан   алоқа   ўрнатишга   мойил
бўлишадилар. 
Юқоридаги   фарқли   ўлароқ,   Ю.Е.Алёшинанинг   ёзишича,   дўстлик
ришталари аёлларда ишонч, бир-бирини қўллаб -қувватлаш ва ҳиссий кўмак
кабилар   билан   кечади.   Шу   билан   бирга   аёллардаги   дўстлик   муносабатлари
21 унчалик барқарор эмас. Ўзаро тушунмовчиликлар уларнинг муносабатларига
путур   етказадаи.   Эркакларда   эса,   шахслараро   муносабатлар   кўпроқ   ҳиссий
тийилиш   ва   холислик   билан   кечади.   Улар   бегоналарга   осонроқ   очилади,
уларнинг   шахслараро   муносабатлар   услуби   мулоқот   шериги   олдида,   ўз
имижини   сақлашга,   ютуқ   ва   интилишларини   кўрсатишга   қаратилгандир 5
.
Демак,   шахслараро   муносабатлар   жараёни   жинсий   тафовутга   эга   бўлиб,   у
аёллар   ва   экакларда   ўзига   хос   фарқлар   билан   намоён   бўлади.   Г.С.Абрамова
шахслараро муносабатлар тизимида ёшнинг ролини таҳлил этар экан, у ҳақда
шундай   дейди:   “Ҳиссий   илиқликка   бўлган   эҳтиёж   гўдаклик   даврида   пайдо
бўлади,   яъни   уларга   психологик   тасалли   берадиган   одамларга   аста-секин
ўргана   бошлайдилар.   Ёки   уларнинг   характерологик   сифатларидан   хабардор
бўла   бошлайдилар.   Кейинчалик,   ёш   ўтган   сайин,   инсонларда   шахслараро
муносабатларга   бўлган   иштиёқ   йўқола   бошлайди”.   Бизнингча,   бунга   асосий
сабаб   сифатида   соғлиқ,   чидамлилик   сифатларининг   камайиши   кабилар   тан
олинади.   Тадқиқотчи   Т.В.Бендаснинг   ёзишича,   шахслараро   муносабатларда
этник   муносабатлар   ҳам   фарқланиб,   у   этник   меъёрларга   муносабат,   этник
хулқ-творга   муносабат,   диний   эътиқодга   муносабат,   урф-одатлар   ва
маросимларга бўлган оқилона муносабатларда ўз   аксини топади.   Шу боис,
мазкур   омиллар   орқали   миллатлар   ўртасида   тинчлик   ва   тотувлик   ўз   аксини
топади. 
Таъкид   жоизки,   психологик   тадқиқотлар   тизимида   шахслараро
муносабатлар   муаммосини   темперамент   типлари   билан   боғлиқ   ҳолда
тушунтириш ҳолати ҳам мавжуд бўлиб, унда асаб тизими хусусиятларининг
мулоқот   жараёнига   алоқадорлик   жиҳатлари   ёритилади.   Е.П.Ильиннинг
айтишича,   инсондаги   темперамент   турлари   ва   унинг   хусусиятлари
шахслараро   муносабатлар   жараёнига   катта   таъсир   этади.   Мисол   учун,
холерик   ва   сангвиниклар   бошқалар   билан   осонгина   алоқа   ўрната   оладилар
бироқ,   флегматик   ва   меланколик   одамлар   қийинчиликларга   дуч
келишадилар.   Чунки,   улар   икки   тоифадаги   кишилар   яъни   экстровертлар   ва
5
Алешина   Ю.Е.,  Волович  A.C.  Проблемы  усвоения  ролей  мужчины  и  женщины//Вопр.  психол.  1991.  №  4.
с.74 - 82.
22 интроверт   шахслар   саналади.   Шахслараро   муносабатларга   салбий   таъсир
этувчи омиллар ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам психологик тадқиқотларда ўзига
хос шарт-шароитлар сифатида талқин қилинган. И.В.Грошевнинг талқинича,
қалқалсимон   без   касалликлари,   асабийлик,   безовталик,   неврозлар,   руҳий
беқарорлик шахслараро муносабатларга салбий таъсир этиб,  бошқалар билан
бўлган   муносабатларга   бефарқликни,   улардан   узоқлашишни   келтириб
чиқаради 6
.   Шу   боис,   гуруҳий   вазифаларни   самарали   бажариш   учун,
авваламбор инсон соғлом бўлиши керак. Шахслараро муносабатларни янада
қийинлаштирадиган   фазилатлар   мавжуд   бўлиб,   айрим   тадқиқотларда   ушбу
омиллар аниқланган. Тадқиқотчи М.С.Шеряк ўз изланишларида, шахслараро
муносабатларга салбий таъсир этувчи салбий омилларни аниқлаб, уларни уч
гуруҳга бўлади:
–   биринчи  гуруҳга  нарцизм, такаббурлик,   манманлик, кибрга   берилиш
ва бекорчилик кабилар киради;
–   иккинчи   гуруҳга   догматизм,   суҳбатдошлардан   рози   бўлмаслик
кабилар киради. 
–   учинчи гуруҳга иккиюзламачилик, ёлғончилик, вадабозлик, ўз сўзида
турмаслик  ҳамда  носамимийлик каби сифатлар  киради.
А.Н.Дружининнинг   сўзларига   кўра,   шахслараро   муносабатлар
феномени   бу   -ўзаро   таъсир   этишга   қаратилган   ҳодиса   бўлиб,   унда   бир-
бирларини ўзаро  тушуниш, субъект-субъект,   шахс-шахс    муносабатлари   акс
этади.   Шунингдек,   шахслараро   муносабатларнинг   ҳар   бир   элементлари,
жамоадаги   ижтимоий-психологик   иқлимнинг   асосини   ташкил   этиб,   у
нафақат биргаликдаги фаолиятнинг мазмун ва мақсадларини, балки уларнинг
қадриятлари     тизимининг   бирлашувига   ҳам   кенг   хизмат   қилади.   Инсонда
шахслараро   муносабатларга   бўлган   қобилиятни   шакллантириш   ишлари,
ижтимоий-психологик   жиҳатдан     уч   вазифани   амалга   оширишни   назарда
тутади.  Т.Щибутанининг таъкидича, бу уч вазифа қуйидагилардан иборат 7
:
6
 Грошев И.В. Психология половых различий: Монография. Тамбов: Изд-во ТГУ им. Г.Р. Державина, 2001. –
С.85.
7
 Шибутани Т. Социальная психология. М., 1998. – С.381.
23 –   шахсни   шахслараро   муносабатлар   шароитида   идрок   этиш   ва
тушуниш;
–   барча   инсонларда   шахслараро   муносабатларни   таъминлашга
қаратилган кўникма ва малакаларни ривожлантириш; 
–   инсонлар   ўртасидаги   муносабатларда   психологик   таъсирни
таъминлаш ва ҳоказо. 
  Шуни   алоҳида   таъкидлаб   ўтиш   жоизки,   шахслараро   муносабатлар
жараёнининг   самарали   кечиши   учун,   инсонни   тушуниш   ёки   уни   кузатиш
алоҳида   аҳмият   касб   этиб,   айрим   тадқиқотларда   бу   борада   ҳам   ўзига   хос
изланишлар   олиб   борилган,   яъни   психологик   кузатиш   суҳбатдошларга
тегишли   бўлган   хулқ-атвор,   уларнинг   характерологик   сифатлари,   айни
пайтдаги ҳиссий-иродавий ҳолати кабиларни аниқлашжа кенг хизмат қилади.
Н.В.Казаринованинг   фикрича,   психологик   узатиш   ижтимоий   интеллекти
юқори   бўлган   инсонларда   юқори   ривожланган   бўлиб,   унда
суҳбатдошларнинг   паралингвистик   хусусиятлари,   соматик   сифатлари,
патомимика   ва   жест   ҳаракатлари   баҳоланади.   Демак,   бизнингча   “ижтимоий
интеллект”   шахслараро   муносабатларнинг   ҳаққонийлигини   ва
самиймийлигини кузатувчи ва баҳоловчи феномен ҳисобланади.   
“Мулоқот”   феномени  шахслараро  муносабатлар   тизимининг   ажралмас
қисми   саналиб,   у   гуруҳий   ва   жамоавий   муносабатлар   кечишининг   доимий
шартларидан   бири   саналади.   Е.Н.Резниковнинг   айтишича,   шахслараро
мулоқотнинг уч тури мавжуд: 
–   императив   мулоқот-бундай   мулоқот   суҳбатдошларнинг   хатти   -
ҳаракати,   муносабати   ва   фикрлари   устидан   назоратни   амалга   ошириш,
суҳбатдошни   муайян   ҳаракатлар   ёки   қарорлар   қабул   қилишга   мажбурлаш
учун   кенг   хизмат   қилади.   Мазкур   мулоқот   турида   суҳбатдошлардан   бири
пассив   ҳаракат   қилувчи   объект   ёки   жабрланувчи   сифатида   ҳаракат   қилади.
Бунга   мисол   тариқасида,   раҳбар   ва   ишчи   муносабатларини   келтириб   ўтиш
мумкин;
24 –   манипулятив   мулоқот-бундай   мулоқотнинг   мазмуни   шундаки,     унда
мулоқот шеригининг ниятларига эришиш учун, яширин тарзда таъсирлашув
амалга   ошади.   Яъни   суҳбатдошларнинг   кўплаб   муваффаққяитли   сифатлари
ўзлаштирилади.   Мазкур   ҳолатга   жавоб   сифатида   Д.Карнегининг   мулоқот
қилиш   борасидаги   фикр-мулоҳазаларини   мисол   қилиш   мумкин.
Манипулятив мулоқот услуби тарғибот соҳасида жуда кенг оммалашган; 
–   Диалогик   мулоқот-бу   субъект   ва   субъектнинг   тенг   ҳуқуқли   ўзаро
таъсирлашув   жарёни   бўлиб,   у   ўзаро   ҳамкорликка,   мулоқот
суҳбатдошларининг   ўзини   ўзи   билишига   қаратилган   саналади.   Бундай
мулоқот   фақат,   бир   қатор   муносабатларнинг   қоидаларига   риоя   қилинган
тақдирдагина   мумкин   бўлади.   Рус   тилшуноси   С.И.Ожегов   томонидан   чоп
этилган,   рустилидан   изоҳли   луғат   китобида   келтирилишича,   шахслараро
муносабатлардаги мулоқотнинг қуйидаги таърифлари мавжуд:
–   мулоқот   -   бу   биргаликдаги   фаолиятга   бўлган   эҳтиёжлардан   келиб
чиқадиган ва инсонлар ўртасида алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришнинг
мураккаб,   кўп   қиррали   жараёнидир.   Шунингдек,   мулоқот   қилиш   орқали
кишилар   ахборот   алмашиш,   ўзаро   стратегиялар   ишлаб   чиқиш,
суҳбатдошларни идрок этиш ва тушуниш кабилар билан тавсифланади. 
–   икки   ёки   ундан   ортиқ   субъектларнинг   биргаликдаги   фаолияти
туфайли юзага келган ва суҳбатдошларнинг ҳолати, хулқ-атвори ва шахсий-
семантик   шаклланишини   сезиларли   даражада   ўзгартиришга   қаратилган,
рамзий   воситалар   ёрдамида   амалга   ошириладиган   ўзаро   таъсирлашув
жараёнидир.   Ушбу   қайд   этилган   омиллардан   ташқари,   шахслараро
муносабатларнинг нормал кечиши учун, эмпатия ҳам муҳим саналиб, айрим
тадқиқотларда унинг роли тўғрисида ҳам аҳамиятга молик қарашлар мавжуд.
Бизнингча,   эмпатия   ҳодисаси   бир   инсоннинг   бошқа   кишига   бўлган
ҳамдарлик   ёки   унинг   ҳолатига   суҳбатдош   бўла   олиш   қобилияти   саналиб,   у
бир   неча   даражаларга   эга   ҳисобланади.   С.Л.Братченконинг   фикрича,
шахслараро     муносабатларда   намоён   бўлувчи   эмпатик   муносабатнинг   уч
даражаси фарқланади:
25 –   биринчи   даражага   когнитив   эмпатия   киритилиб,   у   бошқа
инсонларнинг   психик   ҳолатини,   ҳеч   бир   ўзгаришларсиз   қабул   қилиш   каби
функцияни бажаришга хизмат қилади; 
–   иккинчи   даражага   ҳиссий   эмпатия   киритилиб,   у   орқали   нафақат
бирор   кишининг   ҳолатини   тушуниш,   балки   унга   ҳамдард   бўлиш   ёки   бирор
вазиятига суҳбатдош бўла олиш каби функциялар бажарилади;
–   учинчи   даражага   когнитив,   ҳиссий   ва   энг   муҳими,   хулқ-атвор
компонентлари   киритилади.   Бу   даража   ақлий,   ҳиссий   ва   самарали
шахслараро   идентификацияни   таъминлайди.   Эмпатиянинг   бу   уч   даражаси
ўртасида мураккаб, иерархик ташкил этилган муносабатлар мажмуи мавжуд.
Ҳамдардликнинг турли шакллари ва унинг интенсивлиги мулоқот мавзусига
ҳам,   объектига   ҳам   хос   бўлиши   мумкин.   Эмпатиянинг   юқори   даражаси
ҳаётдаги ҳиссиётлилик ва турли муносабатларга   тезкор тарзда жавоб бериш
кўникмаларининг   намоён   бўлиши   билан   характерланади.     Умуман   олганда,
“эмпатия”   шахслараро   муносабатларнинг   ривожланиши     ва   унинг
динамикаси   сезиларли   даражада   таъсир   кўрсатувчи   психологик   омиллардан
бири саналади.  Шахслараро муносабатлар жараёни вербал (оғзаки), новербал
(имо-ишорали)     характерга   эга   бўлиб,   унда   бошқа   инсонлар   билан   ўзаро
алоқа қилишнинг ўзига хос воситалари акс этган. Бу борада А.А.Бодалевнинг
изланишлари эътиборга молик саналади. Муаллифнинг фикрича, шахслараро
муносабатларда қўлланилувчи новербал мулоқот услуби қуйидаги шаклларга
ажратилади: 
–   кинетика   (имо-ишоралар,   мимикалар,   пантомималарни   ўз   ичига
олувчи оптик-кинетик тизим);
–   паралингвистика   (овозли,   овоз   бериш   тизими,   пауза,   йўтал   ва
бошқалар);
–   визуал алоқа (кўз билан алоқа қилиш тизими) ва ҳоказо.
Мулоқот қилишнинг келтириб ўтилган ушбу шакллари, ўзига хос алоқа
қилиш   воситалари   саналиб,   улар   орқали   маълумот   олишнинг   нутқсиз
элементлари таъминланади.  Шахслараро муносабатларда рефлексия жараёни
26 ҳам   муҳим   аҳамият   касб   этиб,   у   орқали   инсонлар   бир-бирларининг   хулқ-
атвори,   хатти-ҳаракатларига   баҳо   бериш   ҳамда   у   ўз-ўзларини   англашлари
таъминланади. 
Ушбу   параграф   юзасидан   амалга   оширилган   назарий   таҳлиллардан
қуйидагича хулосаларга келиш мумкин: 
1.Шахслараро   муносабатлар   феноменини     соҳалараро   тадқиқ     этиш,
бир   мунча   мураккаб   иш   саналиб,   уни   илмий   жиҳатдан   далиллаш   ҳар   бир
тадқиқотчидан   ўзига   хос   касбий   билим   ва   тажрибаларни   талаб   этади.
Қолаверса, шахслараро муносабатлар жараёни вербал ҳамда новербал таъсир
этиш хусусиятлари билан ҳам алоҳида аҳмият касб этади. 
2.Кенг   маънода   шахслараро   муносабатлар   тизимида   -   гуруҳий
жипслилик,   психологик   иқлим,   суҳбатдош   танлаш,   дўстлик,   бошқаларга
ҳамдард   бўлиш,   танишув,   ҳамкорликдаги   фаолият,   тақлид   қилиш
кўникмалари   кабилар   ҳам   жой   олган.   Шу   боис,   шахслараро   муносабатлар
муаммосини   тадқиқ   этиш,   тадқиқотлараро   интеграциялашув   тамойилига
амал қилишни  талаб этади. 
3.Шахслараро   муносабатлар   -   бу   одамлар   ўртасидаги   субъектив
тажрибали   алоқалар,   шахслараро   ўзаро   таъсирнинг   табиати   ва   усулларида
объектив намоён бўладиган ҳодисадир, яъни одамлар биргаликдаги фаолияти
ва мулоқот жараёнида бир -бирига таъсир  кўрсатувчи субъектлар саналади.
4.Шахслараро   муносабатлар   -   бу   гуруҳ   аъзоларининг   биргаликдаги
фаолияти ҳисобланиб, унда уларга қадриятлар йўналишини, орзу ва умидлар
тизими, ҳаётий тажрибалари даражаси кабилар акс этади.  
27 1.3. Ички ишлар ходимларида шахслараро муносабатларнинг
ижтимоий-психологик хусусиятлари
Шахслараро   муносабатлар   жараёни     шундай   заруратки,   бирор   бир
фаолиятни   ушбу   қобилиятларсиз   тасаввур   этиш   мушкул   саналади.   Инсон
қайси   бир   соҳада   ёки   касбда   бўлмасин   албатта,   ўзаро   таъсирлашув   ҳамда
мулоқот   қилиш   усулларига   эҳтиёж   сезади.   Бундан   ташқари,   жамиятда
шундай касблар борки, улар экстремал шароитларда ишлаш вазифаларини ўз
бўйнига   олишган.     Қолаверса,   улар   шахслараро   муносабатларга   бўлган
қобилиятлари   ва   компетенциялари   орқали   бошқа   инсонларнинг   ҳаётий
вазиятлари   учун   масъулдирлар,   яъни   ходим   сифатида   уларнинг   вазифаси,
фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликлари,   улар   ҳаётининг   тинч-тотувлигини
ҳамда,   яшаш   дахлсизлигини   таъминлаш,   қонунларга   риоя   қилишни   назорат
қилиш каби муҳим вазифалардан иборатдир. Ички ишлар ходимлари нафақат
махсус билим ва кўникмаларга балки, кўплаб психологик компетенцияларга
эга бўлишлари шарт санадаи.  Шахслараро  муносабатларга  бўлган қобилият,
ана   шундай   зарурий   шартлардан   бири   бўлиб,  ушбу   қобилиятларсиз   ҳеч   бир
ички ишлар ходимининг муваффаққиятли фаолияти тўғрисида сўз билдириш
мумкин   эмас.   Мазкур   параграфда   ички   ишлар   ходимлари   фаолиятида,
шахслараро   муносабатлар   шаклланишининг   ижтимоий-психологик
хусусиятлари   тўғрисида   тўхталишга   ҳаракат   қиламиз.   Ички   ишлар
ходимларида, шахслараро муносабатларга бўлган қобилият ва малакаларнинг
ўз   вақтида   шакллантириш,   ўта   муҳим   ишлардан   бири   саналади.
Е.Г.Баранованинг   айтишича,   бугунги   кун   ички   ишлар   нозири   нафақат,
мулоқот   кўникмаларига   эга   балки,   эмпатик   қобилиятлари   ривожланган,
мураккаб   вазиятларда   йўл   топа   оладиган,   ижтимоий-ахлоқий   фазилатларни
ўзлаштирган,   гуруҳий   фаолиятда   мсолаша   оладиган,   шерикларнинг   ва
фуқароларнинг   ҳис-туйғулари   ва   кечинмаларини   тушуна   оладиган
қобилиятларга эга бўлмоғи лозим ҳисобланади. 
28 Қоидага   кўра,   ҳар   қандай   соҳа   бўлмасин   унда   гуруҳий   ва   жамоавий
муносабатлар     ўз   аксини   топган.   Ички   ишлар   тизими   ҳам   бундай
муносабатлардан   ҳоли   эмас.   Шахслараро   муносабатлар   ички   ишлар
ходимларини   жамият   билан   боғлайдиган,   соҳалараро   ҳамкорликни
таъминлайдиган   психологик   жараён   саналади.   Сир   эмаски,   бугунги   кунда
хавсизлик   масаласида   хусусан   ички   ишлар   тизимида   мамлакатимизда   туб
ислоҳотлар   амалга   оширилмоқда.   Бўлажак   ички   ишлар   ходимларини   жаҳон
талаблари   даражасида   ўқитиш,   уларнинг   касбий   билим   ва   кўникмаларини
ошириш   керак   бўлса,   касбий   психологик   тайёргарлигини   янада
такомиллаштириш ишлари ўта муҳим ишлар туркумидан бири ҳисобланади.
Ана шундай ишларнинг амалий ифодаси, ички ишлар ходимлари жамоасида
шахслараро   муносабатлар   шаклланиши   масаласида   ўз   аксини   топган   бўлиб,
уни   ўрганиш   гуруҳий   ишлаш   самарадорлигини   тавсифлашга   хос,   кўплаб
ижтимоий-психологик   омилларнинг   табиатини   аниқлашга   имкон   беради.
Тадқиқотчи   О.Б.Калининг   сўзларига   кўра,   ички   ишлар   ходимлари   шахсида
яхши   шакланмаган   шахслараро   муносабатларга   бўлган   қобилиятлар,
кейинчалик,   уларнинг   касбий   фаолиятида   тез-тез   интизом   ва   қонунларни
бузиш, хизмат жойларини ўз бошимчалик билан тарк этиш, фуқаролар билан
низоларга бориш ҳаттоки, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига сабаб бўлади 8
.
Шу   боис,   уларнинг   шахсида   колективизм,   шерикчилик   ва   мулоқот   қилишга
қаратилган   юқори   даражадаги   компетенцияларни   шакллантириш   ўта   муҳим
ҳисобланади.  С.Л.Панов ҳамда С.А.Тимколарнинг изланишларида ҳам, ушбу
масалага   кенг   эътибор   қаратилган.   Муаллифларнинг   таъкидлашича,
шахслараро муносабатларга бўлган компетенциялар яхши ривожланган ички
ишлар жамоаларида, доимий бошлиқлар ва бўлим бошлиқларининг назорати
шарт   эмас.   Уларда   ўз-ўзини   бошқариш   кўникмалари   етарли   даража
ривожланган. 
Ички   ишлар   ходимлари   жамоасига   хос   шахслараро   муносабатлар
муаммоси   тадқиқ   этишнинг   ўзига   хос   сабаблари   мавжуд,   яъни   шахслараро
8
Кали   Б.О.Психологические   особенности   имиджа   сотрудников   полиции   МВД   России.   //   Наука   и
современность. - №41/15. – Новосибирск, 2015. – С.49 - 53.
29 муносабатларнинг   иштирокчиси   сифатида,   ҳар   бир   ходим   жамият   ва
фуқароларнинг   тинч-тотув   ҳаёти   учун   нималарга   қодир   ва   бошқалар.
Моҳиятан,   кайси   касб   эгаси   бўлмасин,   у   шахснинг   ижтимоий   фаровонлиги
унга   яқин   гуруҳда   ёки   унинг   жамоасида   амалга   ошади.     Бироқ   мазкур
жараённи   қай   тарзда   кечиши   ёки   унинг   муваффаққиятли   якун   топиши,
кўпроқ хизмат ходимларининг ўзаро муносабатларга бўлган имкониятларига
боғлиқ   саналади.   Ушбу   фикрлардан   фарқли   равишда,   ички   ишлар
ходимларида   шахслараро   муносабатларга   бўлган   малакаларни   яхши
шакллантириш   авваламбор,   уларнинг   бошқлиқлари   шахси   билан   ҳам   узвий
боғлиқ   саналади.   А.И.Шипиловнинг   ёзишича,   ички   ишлар   ходимлари   ва
уларнинг   жамоаларини     малакали   бошқариш   учун   аавало,   бўлинма
бошлиқлари   қўл   остидаги   ходимларнинг   индивидуал   хусусиятларини
шунингдек,   уларнинг   заиф   ва   кучли   томонларини   яхши   билишлари   лозим
саналади.   Дарҳақиқат,   ички   ишлар   жамоаларида   хизмат   самарадорлигини
ошириш   учун   авваламбор,   дўстона   алоқаларга   асосланган   ўзаро
муносабатлар тизими бўлиши лозим  ҳисобланади. 
Ф.Ч.Кобловнинг   қайд   этишича,   бошқа   жамоалар   каби   ички   ишлар
жамоаларидаги  ҳар бир ходимлар, гуруҳий шароитда шаклланиб борадилар.
Яъни   уларнинг   мулоқот   услуби,   хулқ-атвори,   касбий   фаолияти,   ахлоқий
сифатлари,   ишбилармонлик,   коммуникатив   қобилиятлари   ҳамкасблар
томонидан   эмас,   балки   у   ишлайдиган   инсонлар   гуруҳи   томонидан
баҳоланади 9
.   Шу   билан   бирга   ҳамкасблар   ўртасида   бир-бирларига   бўлган
эмпатик муносабатлар ҳам ривожлана боради. З.К.Кочесокованинг сўзларига
кўра,   ички   ишлар   ходимлари   жамоасида,   шахслараро   муносабатларнинг
намоён бўлиши қуйидаги жиҳатлар орқали тушунтирилади: 
–   бўйсуниш муносабатлари;
–   алоқаларни мувофиқлаштириш;
–   ҳамкорлик алоқалари ва бошқалар.
9
Коблов   Ф.Ч.   Совершенствование   подготовки   сотрудников   органов   внутренних   дел   в   центрах
профессиональной   подготовки   Министерства   внутренних   дел   России.   //   вестник   костромского
государственного университета им. Н.А. Некрасова, 2012 г., Том 18. №3 – С.270 .
30 Юқоридагилардан   ташқари,   қонун   талабларига   жавоб   берадиган
муносабатлар, хизмат ходими олдида турган вазифаларни ҳал қилишга ёрдам
беради,   яъни   бир   кишининг   буйруғи   ва   қатъий   бўйсуниш   тамойили,   ички
ишлар   ходимлари   ўртасидаги   муносабатларнинг   асосий   шаклларидан   бири
саналади.     Айрим   тадқиқотларда   ички   ишлар   ходимларининг   касбий
фаолияти самарадорлигини таъминлашнинг шарти сифатида, мулоқот қилиш
компетенциялари   тан   олинади.   В.Г.Бовинанинг   ёзишича,   коммуникатив
компетенция,   ички   ишлар   ходимларига   мулоқот   қилиш   муаммоларини
муваффақиятли   ҳал   қилишга   имкон   берадиган,   кўплаб   шахсий
хусусиятларни таъминлашга хизмат қиладиган қобилиятдир, унинг вазифаси:
–   ҳар хил тоифадаги фуқаролар билан психологик алоқани ўрнатиш ва
уни узоқ вақт сақлаб туришда; 
–   бошқаларни   диққат   билан   тинглаш,   ўз   мақсадини   аниқ   тушунтириш
ҳамда олинган маълумотларни холисона баҳолашда 10
; 
–экстралингвитик   таъсирларни   тез   англай   олиш,   яни   суҳбатдошнинг
сўзларидаги интонация, нутқаги тезлик, сўзлашув мароми ва бошқалар;
–   мураккаб   вазиятларда   ва   баҳсбоп   ҳолатларда   бошқалар   устидан
ғалаба   қозониш   ва   ҳоказо.   Юқорида   ажратиб   ўтилган   ушбу   таснифлардан
кўриш   мумкинки,   коммуникатив   қобилиятларнинг   яхши   ривожланганлиги,
ички   ишлар   ходимларида   ўзаро   таъсирлашув   ҳолатини   бошқаришга,
коммуникатив   режаларни   амалга   оширишга   кенг   имкон   берадиган
ижтимоий-психологик   унсур   саналади.   Манбаларда   хизмат   ходимларида
шаклланган   коммуникатив   компетенциянинг   таркибий   элементлари   ҳам
фарқланиб, А.Г.Шестаковага кўра, улар қуйидагилардан иборат:
–   тил   билан   боғлиқ   компоненти-инсонда   лексик   ва   грамматик
малакаларни шакллантириш;
10
 Истомина Т.М. Психологическая подготовка сотрудников ОВД к действиям в экстремальных ситуациях /
Т.М. Истомина, А.Д. Сафронов // Проблемы организации работы с личным составом ОВД: Тр. Акад. МВД
РФ.-М., 1993. – С.340 .
31 –   нутқий   компонент-сўзларнинг   семантик,   мантиқий   тузилиши,   ўз
позициясида   баҳслашиш,   баҳслашувни   давом   эттириш,   суҳбатдошга
саволлар бериш, уни тинглаш ҳам ижобий  алоқа ўрнатиш қобилияти;
–   таълимий   ва   когнитив   компонент-ахборотлар   билан   ишлай   олиш
қобилияти;
–   ижтимоий-маданий   компонент-   ҳамкорлик   шароитида   мулоқот   қила
билиш   маданияти,   шерикни   тинглай   олиш,   мулоқотда   ўз   позициясини
эгаллай олиш ва уни шакллантириш қобилияти;
–   ахлоқий   ва   умуммаданий   компонент-турли   вазиятларда   ўзини   тута
билиш,   бошқаларни   ҳурмат   қилиш,   ўз   манфаатлари   бошқалар   манфаатлари
билан уйғунлаштира олиш ва бошқалар.   Мазкур  компонентлар ички ишлар
ходимлари фаолиятида, шахслараро муносабатларни муваффаққиятли амалга
оширишнинг ўзига хос асослари саналиб, уларсиз ҳозирги замон ички ишлар
нозирининг   характерологик   сифатлари   ҳақида   гапириш,   эҳтимолдан   ҳоли
ҳисобланади. З.С.Симоновга кўра эса, ички ишлар ходимлари фаолиятининг
ўзига хослиги  ижтимоий-психологик жиҳатдан қуйидагиларни мақсад этади:
–   қонун ижросини таъминлаш ва фуқороларнинг ҳуқуқий билимларини
ошириш бўйича тинч аҳоли билан самарали музокалар олиб бориш;
–   ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш,   сифатли   тергов   ва   тезкор   суриштирув
ишларини   ташкил   этиш,   жиноятчиликни   олдини   олиш,   унга   қарши   чора-
тадбирлар ишлаб чиқиш;
–   Замонавий   ахборотлар   муҳитида   маълумотлар   билан   оқилона   ишлай
олиш ва бу борада мунтазам ўз саводхонликларини ошириб бориш.  Умуман
олганда,   фаолиятнинг   бундай   талаблари   стрессли   вазиятларга   бой   бўлиб,   у
ички   ишлар   органлари   ходимларининг   шахсий,   коммуникатив   сифатларига
бўлган   талабларни   янада   оширади.   Тадқиқотчи   Ю.А.Шароновнинг
таъкидича, замонавий жамият шароити ички ишлар ходимлари ва фуқаролар
ўртасидаги шахслараро муносабатларга қуйидаги талабларни қўяди:
–   бошқалар билан психологик алоқа ўрната олиш;
32 –   ўзаро мақбул ва ишончли муносабатларни ўрнатишга олиб келадиган
мулоқот техникасини мукаммал ўзлаштириш;
–   фуқаронинг   ҳолатини   ташхислаш   қобилияти   ёки   тажрибасига   эга
бўлиш;
–   шахсни   ўзини   ўзи   баҳолаши,   ўзини   намоён   қилиши,   унинг
ассоциациялари,   проекциялари,   оғзаки   ва   оғзаки   бўлмаган   нутқининг   ўзига
хос   хусусиятларини,   рол   репертуарлари,   сўзларни   баён   эта   олиш   услубини
ҳамда   аниқ   далилларни   тузишда   изчилликка   эга   бўлиш   ва   бошқалар.   Баъзи
тадқиқотларда   тергов-сўриштирув   ходимларида   фаолиятида   коммуникатив
компетенциянинг   роли     ҳақида   ҳам   ўзига   хос   қарашлар   акс   этган.
А.В.Осенцованинг   хулосаларига   кўра,   замонавий   терговчи   ходимларда
гумондор шахслар ва жиноятчилар  билан самарали сўров олиб бориш учун,
қуйидаги сифатлар бўлиши керак: 
–   мулоқот қила олиш ва тинглай билиш қобилияти;
–   ҳиссий барқарорлик;
–   хушмуомалаллик ва сезувчанлик;
–   ҳар қандай инсон билан тил топиша олиш, гаплаша олиш қобилияти;
–   инсоннинг ички дунёсини англай олиш;
–   ҳар қандай вазиятларда ўзини тута билиш;
–   инсонларга   хос   психология   ва   уларнинг   индивидуал-психологик
хусусиятлари ва асаб тизимига хос типлардан хабардор бўлиш ва ҳоказо. 
Юридик   психология   соҳасида   етакчи   олимлардан   саналган
М.И.Еникеевнинг   айтишича,   ҳар   бир   ички   ишлар   нозирлари   шахслараро
муносабатлар жараёнида, яъни бошқалар билан психологик мулоқот ўрнатиш
вазиятида, қуйидагиларга амал қилиши лозим: 
–   алоқани йўналтириш ва режалаштириш босқичи - экстремал вазиятни
тушуниш, мулоқотни режалаштириш; 
–   мулоқотни   амалга   ошириш   босқичи   -   ишонч,   мантиқ,   суҳбатнинг
аҳамияти,   рағбатлантириш   ҳамда     махсус   мулоқот   усулларидан   фойдала
олиш; 
33 –   ўзаро   таъсирни   назорат   қилиш   ва   керак   бўлса,   уни   тузатиш,   айни
пайтдаги хулқ -творни тушуна билиш ва уни баҳолай олиш. Тасниф этилган
мазкур мулоқотни ташкил этиш босқичлари, ўзига хос мазмунни ифодалаб, у
пухта   ўзлаштириш   ҳар   қандай   ҳолатда   самарали   алоқа   қилишнинг
шартларидан бири ҳисобланади.
Айрим   тадқиқотларда   ички   ишлар   тизимида   фаолият   олиб   бораётган
тезкор-қидирув   ходимлари   шахсидаги   ўзаро   таъсирлашув   ҳамда   мулоқот
турлари ҳам ажратилади. В.А.Носковнинг хулосаларига кўра, тезкор-қидирув
ходимлари фаолиятига хос алоқа шакллари қуйидагиларга бўлинади: 
–   тезкор-қидирув   ходимининг   ички   ишлар   бўлими   билан   боғлиқ
алоқалари;
–   жиноят   содир   этишда   иштирок   этган   шахслар   билан   боғлиқ
мулоқоти;
–   жиноятларнинг   олдини   олиш,   уни   очиш   ва   ошкор   қилишга   ёрдам
берадиган шахслар билан мулоқоти.
34 ХУЛОСА 
Ҳозирга   қадар,   шахслараро   муносабатлар   масаласи   бўйича   кўплаб
психологик,   педагогик   тадқиқотлар   амалга   оширилган   бўлиб,     уларнинг
аксарияти,   инсоннинг   ижтимоийлашув   жараёнига   бағишланган   тадқиқотлар
ҳисобланади.   Қолаверса,   шахс   жамият   аъзоларидан   айрилган   ҳолда
шаклланиши   ва   ривожланиши   мутлақо   мумкин   эмас.   Шу   боис,   шахслараро
муносабатлар,   атрофдаги   инсонлар   билан   қай   тарзда   мулоқот   қилиш
усуллари   билан   характерланиб,   у   бутун   инсониятнинг   ижтимоийлашув
жараёнини   бошдан   кечиради.   Замонавий   психологияда,   шахслараро
муносабатлар   муаммосига   оид   илғор   ижтимоий-психологик   ёндошувлар
сифатида   Г.Уиткин,   Х.Блелок,   С.Кук,   Г.Оллпорт,   К.Стефан,   Р.Браун,   Г.
Левит,   Р.Лайкер,   У.Даза,   Г.Джерард,   М.Хойта,   Д.Тернер   каби   узоқ   хориж
олимларнинг  қарашлари  тан   олинади.   Рус   психологиясида   эса,  Г.  Aндреева,
В.Бехтерев,   A.Бодалева,   Л.Виготский,   Р.Габдреева,   Л.Гозман,   Е.   Головаха,
И.Горелова,   В.Знакова,   Ж.Коломинский,   В.Куницина,   В.Левкович   каби
психолог   олимларнинг   изланишлари,   ўзаро   таъсирлашув   ва   алоқа   ўртаниш
услуби   ҳақидаги   эътиборга   молик   назариялар   сифатида   тилга   олинади.
Хориж   тадқиқотчилари   кўпроқ,   шахслараро   муносабатлар   муаммосини
диадик   ўзаро   таъсирлашув   ҳодисаси   сифатида   ўрганган   бўлишса,   рус
психологлари   ушбу   феноменни   касбий   фаолиятда   самарадорликни
таъминловчи ижтимоий –психологик омил ҳамда касбий карерага эришишни
таъминловчи   ижтимоий-психологик   детерменантлар   сифатида   кенг   тадқиқ
этишган. 
Хориж   тадқиқотчиларининг   қарашларига   кўра,   шахслараро
муносабатлар   -   бу   одамлар   ўртасидаги   субъектив,   тажрибали   муносабатлар
шакли   бўлиб,   у   биргаликдаги   фаолият   ва   мулоқот   жараёнининг   самарали
кечишига   кенг   имкон   беради.   Яъни   бунда,   бошқаларга   таъсир   ўтказа   олиш,
ўз-ўзини намоён қилиш мотивлари роли кўпроқ ҳисобга олинади. 
Рус   тадқиқотчиларининг   хулосаларига   кўра   эса,   шахслааро
муносабатларга   бўлган   қобилият   -   бу   касбий   фаолият   муваффаққиятининг
35 асосий   шартларидан   бири   бўлиб,   у   инсонлар   ўртасида   кечадиган   қарама-
қаршилик   ҳисси,   ўзаро   баҳслашув,   устунликка   нисбатан   қобилият,
давогарлик  даражалари,  мулоқот  ва  алоқа  шеригининг  ўзига   хос сифатлари,
шериклар ўртасидаги ўхшашлик сифатлари кабилар билан тушунтирилади 
–   Хулқ-атворли компонент – бу хизмат ходимининг юз ифодалари, имо
-шоралари,   нуқт   услуби   кабиларда   ўз   аксини   топиб,   у     бошқалар   билан
ижобий муносабатлар ўрнатиш,   вазифаларни аъло даражада ижро этиш, ҳар
қандай вазиятдан оқилона чиқиб кета олиш кўникмалари учун жавобгар соҳа
саналади. Шундай экан, ҳар бир бўлажак ички ишлар ходими нафақат касбий
муҳим   сифатларга   балки,   бошқалар   билан   мулоқот   қила   олиш,   ўзаро
таъсирлаша   олиш   ҳамда   бошқа   инсонларнинг   ҳиссий   кечинмаларини
олдиндан тушуна олиш қобилиятларига эга бўлишлари лозим саналади. 
36 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”Қонуни, №ЎРҚ-421, 29.03.2017. 
2. Ўзбекистон   Республикасининг   “Давлат   ҳокимияти   ва   бошқаруви
органлари   фаолиятининг   очиқлиги   тўғрисидаги”   Қонуни   ,   №ЎРҚ-369,
05.05.2014.
3. Burbech   E.,   Furnham   A.   Police   Officer   Selection:   F   critical   review   of   the
literature //Journal of Police Science and Administration. 2005. Mar. Vol 13(1),
58 p.
4. Linfoot,   K.   (2008).   Forensic   linguistics,   first   contact   police   interviews,   and
basic   officer   training     [ABSTRACT].   The   International   Journal   of   Speech,
Language and the Law, 15(2), P. 267-270.
5. MacDonald,   A.   A   Comparative   Study   of   Police   Training   in   the   UK   and   the
USA / A. MacDonald. - Vol.9. - 2011. -URL: http://www.pa.edu.tr./Joutrnal of
Police studies.
6. Stogdill   R.M.   Methods   in   the   Study   of   Administrative   Leadership   /   R.M.
Stogdill, C.L. Shartle. Colombus, 2004. – 156 p.
7. Sutin   A.   эt   al.   Personality   and   Career   Success:   Concurrent   and   Longitudinal
Relations // European Journal of Personality. – 2009. – Nо 23. – P. 72.
8. Trice H. M., Beyer J. M. Charisma and its routinization in two social movement
organization.   Research   in   organizational   behavior.   Greenwich,   CT:   JAI   Press.
2000. – P.113-164.
9. Tyre M.  Higher  Education and Ethical  Policing /  M.Tyre, S.Braunstein  //  FBI
Law Enforcement Bulletin. - 2006. – P. 6-10.
10. Абраменкова В. В. Социальная психология детства: учебное пособие.  М. :
ПЕР СЭ, 2008. – 431 с. 
11. Агеев   В.С.,   Толмасова,   А.К.Теория   социальной   идентичности   и   её
эмпирические   верификации   Текст.   /   В.   С.   Агеев,   А.   К.   Толмасова   //
37 Психология   самосознания:   Хрестоматия.   Самара:   Издательский   Дом
«Бахрах-М», 2003. – С.624 – 638.
12. Агзамова   Е.Ю.   Факторы,   определяющие   проявления   индивидуально-
психологических   особенностей   личности   сотрудников   органов
внутренних дел: Дис. …канд. психол. наук.- Т., 2001. –160 с.
13. Ананьев Б.Г. Человек как предмет познания. Спб.: Питер, 2016. – 288 с. 
14. Арифходжаева   И.   Х.   Ички   ишлар   идоралари   сержантлар   таркиби
фаолиятини   такомиллаштиришнинг   психологик   омиллари.   Дис.   канд.
психол. наук. Т., 2011. – 195 с.
15. Бандурка А. М. Психология управления : учеб. пособие / А. М. Бандурка.
– Х. : Титул, 2007. – 532 с.
16. Бодалев, Г.А. Ковалев. – М.: Изд-во Попурри 2014. – 245 с.
38

МУНДАРИЖА

Кириш

I БОБ. Ички ишлар ходимлари шахсига хос хулқ-атворнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари

Шахслараро муносабатларнинг ижтимоий-психологик тадқиқотларда тадқиқ этилиши

Хулоса

Фойдаланилган адабиётлар