Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1,012.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Идрок

Купить
1ИдрокИдрок 2Режа 1. Идрокнинг таърифи, хусусиятлари  2. Идрокнинг физиологик асослари  3. Фазонинг ва вақтнинг, ҳаракатни идрок қилиш 3 Одамнинг кўзи – ўта сезувчан, нозик ва мураккаб «асбоб». Аммо, у ҳам баъзи-баъзида адашиб туришга мойил. Унинг адашиши, айниқса кўриш иллюзияларида яққол намоён бўлади. Идрок иллюзиялари (лотинча «illusio» — хато, янглишиш сўзларидан олинган) – нарса ёки ҳодисаларни нотўғри, янглиш кўринишда идрок этишдан иборатдир.  Қўлимизда вазни бир хил, аммо ҳар хил катталикдаги икки хил луғат китоб билан катта журнални олсак, негадир ҳажман каттароқ бўлган жисм (бизнинг мисолда журнал) оғирроқ бўлиб туюлади. 4 Бироқ айтилди-ку, вазни бир хил... Ҳайронмисиз? Ҳечқиси йўқ, XIX асрда олимлар ҳам шундай ҳайрон қолиб ёқа ушлагандилар. Буни психологияда иллюзия дейдилар. Бу Шарпантье иллюзияси. Ҳаракатланаётган трамвай вагонининг охирига ўтиб, ортда қолаётган темир йўлга бир қарангчи. Нимани кўраяпсиз? Темир излар кўринишида сиздан узоқлашиб кетаяптими? Нега икки темир изнинг орасидаги масофа ҳар ерида турлича? Ахир бундай излардан ҳаракатланиб бўлмайди-ку! Излар орасидаги масофа эса, аслида трамвайлар депосидан тортиб охирги шоҳ бекатгача бир хил. Яна иллюзия. Бу Понцо иллюзияси. 5 Демак, иллюзиялар воқеликни, ундаги нарса ёки ҳодисаларни аслига тўғри келмайдиган (ноадекват – Ж.Н.Э.) тарзда идрок этишдир. Иллюзияларнинг сабаблари хилма-хил бўлиши мумкин: 1. Одамнинг тажрибаси; 2. Анализаторларнинг хусусиятлари;  3. Идрок этиш шароитининг ўзгариши;  4. Физиканинг муайян қонунлари;  5. Сезги аъзоларидаги қандайдир нуқсон ва ҳоказо. 6 Умумий равишда идрок иллюзиялар орасида кенг тарқалган кўриш иллюзияларини 2 гуруҳга бўлиш мумкин:  1-гуруҳ. Фан хусусиятлари туфайли пайдо бўладиган иллюзиялар.  2-гуруҳ. Шаклнинг ўзгарган тарзда акс эттирилиши туфайли пайдо бўладиган иллюзиялар.  Фон хусусиятлари сабабли пайдо бўлувчи кўриш иллюзияларнинг пайдо бўлишига хос айрим «сирлар»дан сизни воқиф қилсак, деган эдик.  1. Тўқ ранг фонда шаклларнинг ранги аслига нисбатан бироз очроқ ва аксинча, бўлиб туюлади (оппоқ кўйлакдаги сиёҳ доғини тасаввур қилинг). 1. 2. Фон ва ундаги шаклни идрок этаётганда, одам энг аввал ҳажман кичикроғини кўради. (катта оппоқ деворга осилган портретни кўз олдингизга келтиринг). 7 8 Сезги нерв системасининг у ёки бу кузатувчидан таъсирланувчи реакциялари тарзида ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби рефлекторлик ҳусусиятига эгадир. Кузатувчининг ўзига айнан ўхшайдиган анализаторга таъсири натижасида ҳосил бўладиган нерв жараёни сезгининг физиологик негизи хисобланади. 9Анализатор уч қисмдан иборат:  1. Ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган маҳсус трансформатор ҳисобланган периферик бўлим (рецептор);  2. Анализаторнинг периферик бўлимини марказий анализатор билан боғлайдиган йўлларни очадиган афферент (марказга интилувчи) ва эфферент (марказдан қолувчи) нервлар;  3. Анализаторнинг периферик бўлимлардан келадиган нерв сигналларининг қайта ишланиши содир бўладиган қобиқ ости ва қобиқ (миянинг ўзи билан тугайдиган) бўлимлари. 10 Идрок этиш жараёнида идрок мазмунини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган хис хаяжонлар ҳам мавжуддир.  Идрокнинг ушбу турлари мавжуд: кўриш, эшитиш, пайпаслаб кўриш, кинестезлик, хидлаш ва таъм билиш йўли билан идрок қилиш. Шунингдек фазони идрок этиш, вақтни идрок этиш ва харакатни идрок этиш каби турларини ажратиб кўрсатиш мумкин.  Фазони идрок қилиш т ў ғрисида гапирар эканмиз, биз нарсаларнинг фазодаги формаларини, уларнинг фазодаги катта-кичиклигини ва фазодаги ўзаро муносабатларини кўзда тутамиз. 11 Вақтни идрок қилиш – бу биз идрок қилиб турган нарса ва ходисалар маълум бир вақт давомида пайдо бўлади, тараққий қилади ва ў згариб боради.  Харакатни идрок қилиш. Биз нарсаларни харакатсиз, сокин холатинигига идрок қилиб қолмай, балки фазода жой алмаштириб турган холатини нарсаларнинг харакатини ҳ ам идроқ қиламиз.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha