Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 51.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ижтимоий фикр ва жамиятнинг ахборот-психологик ҳимоясини таъминлаш

Купить
Ижтимоий фикр ва жамиятнинг ахборот- психологик ҳимоясини таъминлаш Режа: • Омма онги ва улар билан психологик манипуляция қилиш хусусиятлари. • Ахборот муҳитда жамиятнинг психологик иммунитетини шакллантириш тушунчаси, мақсади ва вазифаси. • Миллий маданият, анъана ва удумлар, фуқаролик позициялари ва ватанпарварлик ҳисси - бегонағоялар таъсирига ижтимоий иммунитетни шакллантириш асоси сифатида. Омма онги билан м анипуляция қилишнинг айрим усуллари га қуйидагилар киради: • Анекдотлар. Бу орқали яъни кулги, ҳажв, юмор ва сатира орқали ёлғон материаллар ростманга сифатида тингловчига етказилади. • 25-кадр технологияси 20-аср охирида кенг авж олган бузғунчиғояларни омма онгига мажбурий, зўрлаб киритиш технологияси бўлиб, бу асосан кино техникаси ёрдамида амалга оширилади. Кинофильм намойиш этишдаги физик қонун – стробоскопия эффектидан фойдаланиб, 24 кадр ўрнига 25-кадр ҳам киритилади. Бироқ, бу 25-кадр умумий мавзудан бегона, яъни, бузғунчиғояни тарғиб этувчи материалларни тингловчи ва томошабинга онг ости даражасида киритишга мўлжалланган. Томошабин намойиш жараёнида 25-кадр материалларини бевосита кўриш имкониятига эга эмас. Яъни у 25- кадрни кўрмайди, бироқ, онг ости даражасида у • Уйдирмалар (инсинуациялар) ҳам омма онгига психологик таъсир этиш усулларидан бири бўлиб, уни ҳар қандай (кам ёки кўп даражада) амалга ошириш омманинг маълум ижтимоий гуру ҳёки алоҳида олинган аъзоларида салбий таъсир қолдириши мумкин. Бундай усулдан чет ОАВлари, айниқса турлиғаразли мақсадлардаги радиоканаллар кўп фойдаланишади. • О брўсизлантириш (компрометация) ҳам омма онгига психологик таъсир этиш воситаларидан биридир. • Мантиқий хатолар: тезисларда, асосларда, демонстрация (исбот жараёнида) омма онгига таъсир этиш ўзига хос таъсир усули бўлиб, бунда ҳам таъсир этиш техникаси ва технологиясининг энг нозик жиҳатларидан фойдаланилади. • Сохта рейтинглар рекламаси ва уни тарғиб этиш маълум миқдорда омма онгида маълум воқеа-ҳодисага нисбатан ўзига хос муносабатни шакллантириш сифатида • С охта сўровлар турли чет эл радио ва телеканалларининг арзон қуроли бўлиб ҳисобланади. Кўпинча улар ёлғон сўровлар натижаларини гўёки ҳақиқий маълумот сифатида эълон қилишади. Тингловчиларни ишонтириш учун ёлғон экспертлар, сохта таҳлилчилар, фикр билдирувчилар материалларини ҳам беришади. Аслида эса буларнинг барчаси сохта маълумотлар бўлиб, ҳеч қандай асосга эга эмасдир. • қайта-қайта такрорлаб мажбурий ишонтириш (внушение) синовлардан ўтган усул бўлиб, бу усул ҳам асосан чет эл радио ва телеканалларининг иш услубини белгилайди. Жумладан, улар кичик, ҳеч қандай асосга эга бўлмаган «материал»ни олиб, уни қайта - қайта, ҳатто бир неча юзлаб марта эфирга узатишади ва шу орқали тингловчи онгига мажбурий равишда сохта материални киритишга уринишади. • Сохта пресс-релиз тайёрлаш ҳам ижтимоий онгга таъсир этиш усулларидан биридир. Сохта пресс-релизлар тайёрлаш ва уни тарқатиш орқали ҳеч бўлмаганда оз сонли кишиларни бўлсада, ўз фикрларига ишонтиришга уринишади. • Расмлар монтажи кейинги йилларда тарқалган бузғунчи иш усулларидан биридир. Расмлар монтажи орқали маълумот, ахборот ва реал воқелик бузиб, сохталаштириб кўрсатилади, натижада тингловчи ҳақиқий, реал материаллардан хабардор бўлиш ўрнига ёлғон, сохта маълумотлар гирдобига тушиб қолиши мумкин. Шу боис, бунинг олдини олишда ушбу иш усулларининг бузғунчиғояларни тарқатиш қуроли эканлигини асосли равишда тушунтириш зарур. • Ёлғон гапларни тарқатиш ҳам фақатгина реал воқеликдан оммани чалғитиш, унинг онгини ёлғон, сохта маълумот ва ахборот билан тўлдиришга хизмат қилади, холос. Бунинг олдини олиш учун оммани асосли ахборот билан таъминлаш, сохта маълумотлар ва уларнинг зарарли хусусиятларини мунтазам тушунтириб бориш зарур. • Ҳозирги кунда ахборот оқимларида илгари сурилаётган ва халқимизнинг онгига таъсир этишга уринишлар обьекти бўлаётган воқеликлар асосан қуйидагилардан иборат: -тарихимизни, миллий қадриятларимиз ва динимизнинг моҳиятини сохталаштиришга уринишлар; -ахлоқсизликғояларини ёйиб, халқни маънавий жиҳатдан бузишга интилишлар; -турли мафкуравий воситалар орқали минтақавий ва давлатлараро можароларни келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатлар шулар жумласидандир. А хборот маданиятини ошириш нинг турли йўллари мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари билан танишиб чиқамиз. • О линган ахборотни бошқа манбалар билан солиштириб кўриш . Бу иш усули ахборот манбалари орқали тарқатиладиган турли шакл ва мазмундаги рост ёки ёлғон, ҳақиқий ёки сохта маълумотларнинг асл мазмунини аниқлашга ёрдам беради. • Ахборотдаги маълумотларни мантиқан таҳлил қилиб чиқиш орқали уларнинг ҳақиқий мазмуни, моҳияти ва мақсади ҳақида маълум тасаввурларга эга бўлиш мумкин. Ушбу иш усули орқали аниқланган ҳолатлар тингловчиларда соғлом фикр, аниқ ишонарли, ростмана маълумот олинганлигига ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради. • муҳим фактларни асл манбалар ёрдамида текшириш ҳам маълумотлар ишончлилигини аниқлашнинг усулларидан бири бўлиб, бу иш усули ёрдамида асл манбаларга таянган ҳолда тарқатилган маълумотлар солиштирилади, таққосланади ва маълум хулосалар чиқарилади. • Ахборот ким томонидан ва қандай мақсадда берилганини таҳлил қилиб чиқиш ҳам тарқатиладиган турли ахборотларнинг ишончлилиги даражасини аниқлашга ёрдам беради. Бу усулда текшириладиган ахборот манбанинг асл ёки сохталигини, тарқатиладиган маълумот ва ахборотнинг сохта ёки ҳақиқийлигини аниқлашга кўмаклашади. • Ахборот кимнинг фойдасига ишлашини ўрганиб чиқиш – муҳим аҳамиятга эга бўлиб, айнан ушбу усул орқали маълумот ёки ахборотнинг асл мақсадини билиб олиш, шу орқали унинг нима учун ва кимлар томонидан тарқатилганлиги ҳақида ишонарли хулосага келиш мумкин. • Муҳим маълумотларнинг архивини олиб бориш, яъни тарқатилган турли мазмундаги ахборотлар мониторингини олиб бориш орқали қайси маълумот қачон ва нима мақсадда, қандайғаразли мақсадни кўзлаб ташкил этилганлигини ишонарли тарзда аниқлаш мумкин. • Юксак шахсий маданиятга эга бўлиш, шахснинг юксак эътиқодлилиги, ўзғояларида ва фикрида қатъий, саботли бўлиши сингари сифатлар тарқатиладиганғаразли ахборотларга қарши муросасиз бўлишга имкон яратади. Шахсни ўз эътиқодидан, ўз йўлидан адашмасликка олиб келади.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha