Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 441.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари

Купить
Ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари МУНДАРИЖА Кириш_________________________________________________ I – боб. Ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланишини тиббиёт ва психологияда ўрганилиши 1.1. Ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланиши 1.2. Умуминсоний маданият ва унинг соғлиққа таъсири _________ 1.3 . Жисмоний маданият ва соғлиқ ________________________ II - боб. Ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари 2.1 Оилада жисмоний маданиятни шакллантириш__________________ 2.2 Ҳомийлик маданияти ва соғлиқ___________________________ 2.3 Ижтимоий – психологик маданият ва соғлиқ__________________ III - боб . Носоғлом ижтимоий меъёрлар ва уларни шакллантирувчи oмиллар________________________________________________ Хулоса Фойдаланилган адабиётлар_ Кириш Инсон боласи дунёга келиб, ўзи туғилиб ўсган ижтимоий муҳитнинг маҳсули сифатида биринчи галда, ана шу ижтимоий муҳитда олдиндан шаклланган ва аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган соғлом ва шу билан бир вақтда носоғлом ижтимоий меъёрларни ҳам ўзлаштириб боради. Натижада болада ўзига хос хулқ, характер, дунёқараш, атрофдаги бўлаётган ҳодиса ва воқеликларга нисбатан ҳам муносабатлар шаклланади. Рисолани ўқиб, уни мутолаа қилар экансиз, бир қарашда барча жараёнлар бизнинг кундалик ҳаётимиз ва фаолиятимиздек, ундаги бўлаётган гаплар оддийгина кечинмаларга ҳам ўхшаб кетади. Ҳаётнинг майда-чуйда икир-чикирлари билан баъзида бу ҳолатларга эътиборимизни ҳам қаратмаслигимиз мумкин. Лекин сал чуқурроқ таҳлил қилиб масалага жиддийроқ ёндашилса, аслида бу китобда бизнинг соғлиғимизнинг мазмуни I – боб. Ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланишини тиббиёт ва психологияда ўрганилиши 1.1. Ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланиши Инсон боласи туғилганида ҳайвон боласидан фарқли ўлароқ, у тайёр, ўзининг қонун ва қоидалари билан шаклланган ижтимоий муҳитга тушади ва ана шу муҳит унинг олдида ўз қонуниятларини ёзади, бола эса ушбу нормалар, яъни қонуниятларнинг бевосита таъсири остида ўсиб улғаяди ва шахс сифатида шаклланади. Ижтимоий нормалар, яъни одатлар минг йиллар давомида шаклланади, даврлар ўтиб янги давр психологияси таъсирида янги одатлар пайдо бўлади, айрим эски одатлар ўз-ўзидан аста-секин йўқолиб боради. Аммо, инсониятга хос бўлган жараёнлардан бири шуки, у ўзида шаклланган яхши, ижобий, баъзида эса салбий ижтимоий нормаларни ҳам ўзининг миллий қадриятлари сифатида узоқ йилла овқатланиши, кийиниши, мулоқоти ва бошқа фаолиятларида ўзига хос ижтимоий меъёрлар борки, бу хусусиятлардан одам биринчи галда, қониқиш ҳосил қилиб лаззатланмоғи керак. Агар унинг акси кузатилса-чи? Бундай ҳолларда айнан биз ҳозиргина айтган ижтимоий меъёр одамлар соғлиғига салбий таъсир кўрсатади, натижада организмнинг ташқи муҳит билан бўладиган барча турдаги мувозанатлари издан чиқади ва ҳар хил касалликлар пайдо бўлишида амал бўлиб хизмат қилади. Одатда ҳар қандай ижтимоий норма инсон учун хизмат қилади. Айнан ана шу хизмат қилиш жараёнида унинг салбий таъсирлари бўлмаслиги керак. Инсон боласи ҳамиша атрофдаги содир бўлаётган жараёнлардан таъсирланган ҳолда, ушбу жараёнларда бўлаётган воқеийликларни ўзлаштириб олади. Бу жараёнлар, ўз навбатида, ижтимоий ва салбий одатлар бўлиши мумкин. олган бўлади. Инсон одатланиб қолган ҳар қандай ижтимоий меъёрдан воз кечиши бир мунча қийинчилик билан кечган. Бола токи ушбу одатнинг ёмонлигини англаб, ундан воз кечгунга қадар ҳам бундай салбий меъёрлар унинг организмига, қолаверса бошқалар соғлиғига ёмон таъсир қилиши мумкин. Бола ёшлигида берилган ҳар хил тарбиялар асосида шаклланган ижтимоий меъёрларнинг умри узоқ ва нисбатан турғун бўлади. Шу боисдан ҳам “болани ёшдан” деб бежиз айтилмаган. Бир нарсани алоҳида, аммо афсус билан таъкидлаш лозимки, биз кўпчилигимиз болаларни ҳар хил тарбияларнинг мажмуида ҳар томонлама тарбиялаш зарурлигини яхши биламиз, лекин ҳамиша ҳам бу борадаги ўз бурчимизни тўғри бажаравермаймиз. Инсон ўзидаги салбий одатларни одатий бир ҳол деб билади ва у ўзича бу одатнинг атроф-муҳит учун ҳеч қандай салбий т хулосаларни кўплаб келтириш мумкин, аммо яна фикримизни ана шу ўспирин йигит- қизларнинг қисқа ҳаёти давомида бу каби касалликлар қайси ижтимоий меъёрлар таъсирида пайдо бўлганлиги қайта-қайта ўзига тортаверади. Демак, касалликнинг сабабларини кўз илғамас жойлардан эмас, биринчи навбатда ўзимизнинг турмуш тарзимиз, яъни ўзимизда шаклланган у ёки бу салбий ижтимоий меъёр ёки одатлардан излашимиз керак бўлади. Одатда биз салбий ижтимоий одатлар деганда, кўпроқ чекиш, ичиш, гиёҳвандлик каби ёмон иллатлар тўғрисида кўпроқ ўйлаймиз. Аммо, касаллик келтириб чиқарувчи юзлаб, минглаб, ҳатто бир неча минглаб салбий одатлар бўлиши мумкинлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Ушбу меъёрларнинг кўпчилиги бизнинг турмуш тарзимиз, ҳаётимизнинг давомийлигини таъминловчи шароитлар ҳисобланади. Ана шу яшаш ша оширишдаги белгиланган тартиб ва қоидалар кўринишида бўлиши мумкин. Ана шу янги муассасага келган бола айнан юқорида қайд этилган меъёрларга нисбатан кўникма ҳосил қилиши ва мослашиши зарур бўлади. Бу жараённинг тез ёки секин, ижобий ёки салбий кечиши ҳам кўп жиҳатдан ана шу биз юқорида таъкидлаб ўтган, боланинг оилада орттирган ижтимоий меъёрларига боғлиқ бўлади. Боланинг характери, қизиқиши, талабчанлиги, дангасалиги, ялқовлиги, муомаласи, бошқаларга муносабати шулар жумласидандир ва ана шу хусусиятлар ўз навбатида боладаги шаклланган ижтимоий меъёрлар асосини ташкил этади. Баъзида ота-оналарда бу хусусиятларнинг бола соғлиғига қандай алоқаси бор деган савол туғилганда, айнан тиббиёт ходимининг асосий вазифаси ана шу хусусиятларнинг ижобий ва салбий томонлари, унинг бола ва унинг атрофид айнан шу фаолиятига нисбатан шаклланган ижтимоий одатлар асосида амалга оширади. Шу боисдан ҳам биз ёши катталарнинг ўсиб келаётган ёш авлод олдидаги энг асосий бурчларимиздан бири ҳам ана шу ижтимоий меъёрни тўғри шакллантириш ва тўғри мақсадларда амалга оширишни ўргатишдан иборат, токи боланинг ўзлаштириб олган ижтимоий меъёрлари, одатлари унинг соғлом бўлишига хизмат қилсин. Мактаб даври тугагач, болалар касб-ҳунар коллежларида, олий ўқув юртларида ёки кимдир меҳнат фаолиятини бошлаши билан давом эттирадилар. Бу янги муҳитлар ҳам болалар олдида ўз қонун-қоидаларини ёзади, ўзига хос ижтимоий муҳитлар таъсирига тушади ва ана шу муҳитга мослашиш жараёнида ҳам бола айрим ижтимоий меъёрларни ўзлаштириб олади. Айрим ёшларимиз ҳарбий хизматга чақирилиб, ҳарбий хизматни ўташ жойларига борадилар ва соҳанинг, мутахассисликнинг, айрим халқлар ва миллатларнинг ўзига хос бўлган маданияти бор. Бир миллат учун оддий ҳол бўлган жараён иккинчи бир миллат ёки халқ учун ўзгачароқ, бошқачароқ қилиб айтганда, маданияцизлик сифатида кўриниши мумкин. Бирон бир киши учун маданият меъёри бўлиб туюлган жараён, бошқа учун маданияцизлик аломати сифатида кўринади. Демак, маълум маънода маданият нисбий жараён ҳам бўлиши мумкин экан. Умуман бизнинг фикримизча, инсон ҳар қандай фаолиятини бажариш жараёнида маълум бир умуминсоний меъёрларга риоя қилган ҳолда амалга оширса, буни маданият маҳсули сифатида қабул қилиш мумкин. Агар бундай хатти-ҳаракат бошқаларнинг фаолиятига, уларнинг асаб-тизимига, қадриятига салбий таъсир қилмаса. Гап муомала маданияти тўғрисида кетаётган бўлса ажаб эмас. Инсоннинг энг му табиат неъматларига нисбатан маданияти ва унинг соғлиққа таъсири ҳақида фикрлашиб олсак фойдадан ҳоли бўлмайди. Инсон эҳтиёжи, ҳаётий зарурияти учун яратилган барча неъматларнинг аълоси – тўрт унсур: ер, сув, қуёш ва ҳаво ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, одам 60 йиллик умри давомида 50 тоннагача сув истеъмол қилар экан. Ер шари аҳолисига бир кеча-кундузда 9 млрд.куб.метр сув керак бўлар экан. (Раупов Т.-2005). Ичимлик сувига бўлган ижобий муносабат - маданият бизда қадимдан шаклланган. Ҳатто “Авесто”да ёзилишича, сувни исроф ва ифлос қилганларга ниҳоятда қаттиқ жазо берилган. Табиатни биз, одатда, она табиатимиз деб атаймиз. Аммо, унга бўлган муомала ва муносабатимиз ҳамма вақтларда ҳам худди шу онага бўлган муносабатдаймикин? Ҳамма гап ҳам ана шунда. Одамларда айнан ана шу она табиат ёшларда табиатга нисбатан экологик маданиятнинг шаклланишига ёмон таъсир кўрсатиши келгусида ёмон оқибатларга олиб келишини ўйлаганимда, ўзимни жуда ёмон ҳис қиламан. Тўғри кейинги йилларда бу борада бир мунча ижобий силжишлар йўқ эмас, аммо бу ҳали аҳолини соғломлаштириш, жамиятда соғлом авлодни шакллантиришдек, буюк ишларни амалга ошириш йўналишида қилинаётган ишларимиз олдида камдек туюлади. Яна одамлар соғлиғи тўғрисидаги барча фикрларимиз тарбияга бориб тақалаверади. Бу борада галдаги вазифалар нималардан иборат бўлмоғи лозим. Биринчи навбатда, она табиат неъматларига бўлган маданият оилада шаклланмоғи керак. Бунинг учун оилада фарзандларга экологик тарбия, табиатга бўлган меҳр-муҳаббат руҳидаги суҳбатлар амалий меҳнат билан бирга олиб борилмоғи, биринчи навбатда, айнан ота-оналарнинг овқатланиш тушунчаси мавжуд. Оқилона овқатланишга қаратилган тарбияни бола дунёга келган биринчи кундан бошлаш керак. Агар, болани биринчи кундан пала-партиш овқатлантиришга одатлантирилса, кейинчалик ҳам бу одат ёмон ижтимоий меъёр сифатида шаклланиб қолади ва албатта, касалликка олиб келади. Кўпчилик айрим пайтларда доимо ўта шўр, аччиқ чойни ёки овқатни ўта иссиқ ҳолда истеъмол қилиш, шошиб овқатланиш, меъёрдан ортиқча кўп ёки кам миқдорда овқатланишни ўзи учун одатий бир ҳол, мен шунга ўрганиб қолганман дея таъкидлайдилар. Аммо, бу ҳол узоқ вақт давом этиб, албатта, салбий ҳолатларга олиб келади. Овқатлик маҳсулотларини эрталаб, тушда ва кечқурундаги миқдорларини ҳам гигиеник нуқтаи назардан тўғри тақсимланса, организмнинг меъёрдан зиёд зўриқишига олиб келмайди. Болалар муассасаларида, эришишнинг асоси, шу боис мол-дунёга муносабатда ҳам, таом истеъмол қилишимизда ҳам, ҳатто севишда ҳам меъёр доирасидан чиқмаслик лозим. (Исомуҳаммедов З-2005) Кўпчилик ҳолларда касалликларнинг пайдо бўлишида, орамизда ҳали тиббий маданиятнинг етишмаслиги сабабли содир бўлаётганлиги ҳам сир эмас. Бугун аҳолининг тиббий-гигиеник билими, малака ва кўникмалари нисбатан пастлиги, улар орасида етарли даражада соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ишлари олиб борилмаётганлиги, аҳолининг бу борадаги фаоллигини оширмаслик ҳам турли хил касалликлар тарқалишининг ошишига сабаб бўлмоқда. Тиббий маданият ўзи нима? Тиббий маданият деганда, биринчи навбатда ҳар бир одамнинг ўз соғлиғи учун ўзида жавобгарлик ҳиссининг шаклланиши ва шу билан бирга ҳали вояга етмаган фарзандларининг соғлиғи учун жавобгарл хотиржамликни таъминлаш, оила аъзоларининг бир-бирларига нисбатан самимий меҳр- муҳаббатини кучайтириш ва шу йўл билан оилада меъёрдаги соғлом руҳий атмосферани яратиш оила аъзоларининг соғлиғини таъминлашдаги гаров бўлиб хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди. Қарияларимиз ҳам дуога қўл очганларида, ҳамиша, Аллоҳдан тинчлик, хотиржамлик ва соғлиқ сўрайдилар. Бу албатта, бежиз шаклланган ижтимоий меъёр эмас. Ушбу тилакларнинг негизида бир олам фалсафий маънолар борки, уларнинг мазмун моҳиятида инсонларнинг соғлиғи ётади. Фарзандларни ёшлигидан оила маданияти элементлари, оилавий ҳаёт, турмуш қуриш, қизларни оналикка, ўғил болаларни эса меҳрибон ота бўлишга, оилани режалаштириш, соғлом фарзандларни дунёга келтириш, уларни асрлар давомида шаклланиб, ўзининг ижобий исботларини топган миллий у шаклланган. Булардан ташқари, ҳар бир халқнинг ўз диний маданиятлари борки, бу ижтимоий меъёрлар уларнинг ҳаёт-турмуш тарзига айланиб қолган. Демак, биз инсон маданиятининг турли томонлари ва қирраларидан ёндашмайлик, унинг одам соғлиғини сақлаш ва уни мустаҳкамлашда тутган ўрни беқиёс. Демак, инсон маданияти унинг соғлиғини бошқариб борувчи индекатор десак ҳато бўлмайди. 1.3 . Жисмоний маданият ва соғлиқ Жисмоний маданият умуминсоний маданиятнинг ажралмас бир қисми бўлиб, жисмоний соғлиқ, яъни организмдаги барча орган ва тизимларнинг меъёрдаги фаолияти билан организмнинг табиий ҳолати сифатида ифодаланади. Агар организмдаги барча аъзолар ва тизимлар яхши ишласа, бутун организм ўз фаолиятини тўлақонли бажаради ва ривожланади. Инсонда жисмоний, руҳий ва ахлоқий, яъни ижтимоий соғлиқларнинг қачон яхши кутилган самарани бермайди. Ёшларда жисмоний маданият шаклланиши учун биринчи навбатда, айнан шу бола дунёга келган оилада жисмоний маданият муҳити шаклланган бўлмоғи керак. Бола кўз очиб кўрган муҳитдаги оила аъзолари турмуш тарзининг ажралмас қисмларидан бири жисмоний тарбия ва спорт бўлса, сўзсиз бундай ижтимоий кўникмалар бола онгига ёшликдан сингиб боради ва кундалик турмуш тарзига айланади. Болага ёшлигидан оилада эрталабки гимнастиканинг аҳамиятини яхшилаб тушунтириб, унинг билан биргаликда ёшини, жинсини, соғлиғини эътиборга олиб, ҳар кун секин-аста шуғулланилса, бу жараён болада кундалик одатга, яъни ижтимоий меъёрга айланади. Боланинг ёши ўсган сари ушбу машқлар мукаммаллаштирилиб, берилаётган оғирлик босқичма-босқич оширилиб борилса, болада ўсиш ва ривожланиш жараёни шаклланиши бир вақтда аҳоли саломатлигини таъминловчи жисмоний маданиятнинг шаклланишига хизмат қилади. Жамиятимизда жисмоний маданият ва спорт ишларини ривожлантиришнинг қонуний асослари яратиб берилган. Мустақилликка эришган биринчи кунданоқ жамиятда соғлом авлодни шакллантиришнинг асосий йўналишларидан бири – жисмоний тарбия ва спорт ишларини жонлантириш, айниқса бу тадбирларга кўпроқ ёшларни жалб қилишга қаратилган ўнлаб фармон ва қарорлар қабул қилинди, махсус давлат дастурлари ишлаб чиқилди, шу соҳа бўйича махсус ихтисослашган мутахассисларни тайёрлашга қаратилган ишлар амалга оширилди ва энг асосийси, мамлакатимизда жисмоний маданият ва спорт ўйинларини ўтказишда халқаро андозаларга жавоб бераоладиган спорт иншоотлари қурилиб ишга туширилди. Ўнлаб махсус спорт мактаблари, лицейлар, Ҳар қандай тарбиянинг бошланғич ўчоғи оила ҳисобланади. Бола ўзининг болалик даврининг асосий қисмини оилада, ота-онасининг қарамоғида ва назоратида ўтказади. Жисмоний маданият элементларини ўзлаштириши бола дунёга келган кунданоқ бошланиб, бошида бола баданини уқалаш, оёқ-қўллари билан енгил машқларни бажариш, сув ва ҳаво ванналари ёрдамида чиниқтириш тадбирларини мунтазам амалга оширилса, бола ана шу муолажаларга одатланади, улардан роҳатланиб яхши овқатланади, ухлайди ва меъёрда ўсиб ривожланади. Аммо, ҳар бир ота-она шуни назарда тутиши керакки, ушбу муолажа ва машқларни болалар шифокори маслаҳати билан амалга оширилса, яхши самара беради ва салбий оқибатлар кузатилмайди. Бола аста-секин ўсиб-улғайиб унинг онги ҳам ривожланиб, ўйнай бошлайди, бу даврда ота-онанинг асосий вазифаларидан Агар болаларда ёшлигидан оилада шунга ўхшаш жисмоний тарбия элементлари шаклланиб, кейин болалар боғчасига борса, айнан ана шу кўникмалар маълум бир дастур асосида, тизимлашган ҳолда давом эттирилса, бу каби ижтимоий меъёрлар ривожланиб, такомиллашиб боради. Агар у ёки бу машқларни ёнидаги дўстларидан яхшироқ бажарса, болада спортнинг бу йўналишига бўлган қизиқиши янада ортиб боради. Болалар муассасаларида фаолият кўрсатувчи тарбиячилар болаларда жисмоний маданиятни шакллантиришни иккинчи даражадаги тадбир сифатида, юзаки қарамасликлари зарур. Негаки, болалар бундай ёндашишни тез англаб оладилар ва улар ҳам бу тадбирга юзаки ёндашадилар ва натижада жисмоний тарбия уларнинг онгида ижтимоий меъёр сифатида шаклланмаслиги мумкин. Жисмоний маданиятни болалар боғчаларида шакллантиришнинг ишонарл Ҳозирги кунда қувонарлиси шундаки, мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан махсус спорт мактаблари, лицейлари ёки спортнинг айрим турига йўналтирилган спорт мактаблари ташкил этилди ва бугун улар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Фахр билан айтиш мумкинки, ана шу ўқув масканларининг ўқувчилари ва битирувчилари бугун ўзбек спортини жаҳонга олиб чиқмоқдалар. Энг асосийси, улар атрофдагиларга айнан жисмоний маданиятни шакллантиришда жамиятда асосий ҳаракатлантирувчи омил сифатида таъсир қилмоқда. Тўғри, олдинлари мактабларда жисмоний тарбия дарсларига ва ўқитувчиларга иккиламчи даражада қараларди, бугун бундай салбий одатларга чек қўйилди, жисмоний тарбия дарсларига бугун эътибор кучайтирилди, спорт залларини таъмирлаш ва янгидан қуриш, уни талаб даражасидаги спорт жиҳозлари билан таъминлашг Ҳомийлик азал-азалдан халқимизга хос бўлган миллий қадриятларимиздан ҳисобланиб, ҳамиша ҳам муҳтожларга, етим-есирларга, бева-бечораларга, беморларга, ногиронларга, ёлғизларга ўзининг беминнат ва беғараз ёрдам қўлини чўзиш инсонларга муносиб бўлган ижтимоий меъёрлардан бири бўлиб келган. Ҳомийлик маданияти деганда ҳам, унинг негизида айнан ана шу хотамтойлик ётади. Бугун ҳам халқимизнинг ана шу қадрияти ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ, айниқса ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш даврида ушбу қадрият маданиятини ривожлантириш, унинг унут бўлаётган қирраларини янгидан қайта тиклаш, биринчи галда одамлар ўртасидаги ижтимоий-руҳий жараёнларни яхшилайди, уларнинг бир-бирлари орасидаги муносабатлар яхшиланади, инсонларнинг бир- бирларига нисбатан меҳр-оқибатлари ортади. Саҳийлик ва хотамтойлик халқим Бугун юзлаб одамларнинг яшаш уйлари, болаларнинг билим масканлари, даволаш- профилактик муассасалар ва шу йўналишдаги ўнлаб ишлаб чиқариш корхоналари, болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари, болалар уйлари, санаториялар, спорт иншоотлари, кўпгина соғломлаштириш муассасалари, булардан ташқари қанча-қанча ободонлаштириш ишлари ана шу биз фикр қилаётган ҳотамтой юртдошларимизнинг ҳомийлик ёрдамларига муҳтож. Бу савобли ишларнинг тагида фақатгина фуқароларимизнинг соғлиғи, уни асраш, яхшилаш ва мустаҳкамлаш ётади. Бугун шифокорларимизга ҳозирги замон талабларига жавоб бераоладиган ташхислаш, даволаш асбоб-ускуналари жиҳозлари, замонавий лабораториялар, транспорт воситалари зарур. Бу борада ҳам биз шифокорлар ҳомийлар кўмагисиз бирон-бир кўзга кўринарли ишларни амалга оширишимиз мушкул. Ёшларимиз Инсон боласи дунёга биологик мавжудот сифатида келса-да, у ижтимоий муносабатлар маҳсули ҳисобланади. Ижтимоий муносабатлар ҳар бир жамиятда унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, одамларнинг миллати, урф-одатлари, миллий қадриятларидан келиб чиққан ҳолда, ўзига хос тарзда шаклланади. Ана шу муносабатлар таъсирида болалар ўсиб-улғаяди ва айнан шу жамиятга хос фуқаро сифатида фаолият кўрсатади. Ер куррасида қанча давлат мавжуд бўлса, уларда яшаётган халқларнинг ўз тили, дини, яшаш тарзига эга. Ана шу хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда улардан ўзига хос ижтимоий – психологик муомала ва муносабатлар, меъёрлар, одатлар яъни маданиятлари мавжуд. Ана шу ижтимоий – психологик муомала муносабатлар одамлар соғлиғига ижобий ёки салбий таъсирларини доимо ўтказиб туради ва баъзида кўплаб касалликларни к Болаларда яхши нутқ маданияти қачон ва тўғри шаклланади? Бу жараён биринчи галда, ота-она ва оиладаги яқинларнинг бир-бирлари билан бўладиган муомала- муносабатидан келиб чиқади. Агар оилада бир-бирига бўлган ҳурмат, яхши гап, яхши сўз билан бир-бирига сизлаб мурожаат қилинса, ҳар қандай ҳолатда ҳам оилада бир-бирларига нисбатан дилозорлик кузатилмаса, оиладагилар секин, одоб билан катта ва кичикларнинг ҳурматини ўз ўрнига қўйиб гапирсалар, тили чиқаётган болага тўғри гапиришни, сўзларни ва айрим ҳарфларни тўғри талаффус қилишни ўргацалар, ўз нутқларида қўпол ва дағал сўзларни ишлатмасалар, албатта, болада тўғри нутқ маданияти шаклланади. Агар оилада бунинг акси бўлса-чи, бундай оилада болалар нутқидан биринчи галда, ёмон ва дағал сўзлар, сўкишлар, одамларнинг, ўз яқинларининг дилига озор Бошланғич синфлардаги ўқитувчи ҳамда тарбиячиларнинг биринчи галдаги асосий бурчи, айнан боладаги ана шу истак ва хоҳиш, интилишларни қўллаб-қувватлаш, уни ривожлантириш, такомиллаштириш ва боладаги мавжуд ижтимоий – психологик муомала маданияти асосида, жамиятга хос бўлган умуминсоний муомала маданиятини шакллантиришдан иборат бўлади. Бунинг учун биринчи галда, албатта, ўқитувчи тарбиячининг ўзи юксак муомала маданиятига эга бўлиши керак. Ўқитувчи ҳамиша болалардаги мавжуд ҳар қандай хусусиятлардан, унинг ҳатто ўзлаштириш даражасидан қатъий назар, ўқитувчига нисбатан инсонпарварлик нуқтаи назардан фикрлаш, тафаккур қилиш зарур бўлади. Педагогик жараёнда айниқса, бошланғич синфлар ўқитувчиларида ҳис- ҳаяжонга нисбатан ҳамиша мантиқ илгари юриши керак. Ўқитувчи ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқувчи Албатта, олий ўқув юртига ўқишга кирганида, меҳнат жамоаларига ишга жойлашган болаларда маълум бир муомала маданияти шаклланган бўлади. Бу дегани кейинги босқичларда унинг муомала маданиятида ижобий ёки салбий силжишлар бўлмайди, дегани эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқувчи кирган ўқув юрти ёки иш жойида у келгунга қадар жамоада маълум бир ижтимоий меъёрлар, муомала маданияти, ўзаро муносабатлар айрим бир кўринишларда турғун даражада шаклланган бўлади. Янги келган шахс эса нисбатан камчиликни ташкил этиши боис, у айнан ана шу муҳитнинг айрим шартларига ижтимоийлашишига тўғри келади. Демак, кўп ҳолларда жамоадаги мавжуд психологик иқлим ҳам одамнинг маълум даражада муомала маданиятига таъсир этади, айниқса, бу таъсир ёшларда сезиларли даражада кузатилиши мумкин. Жамоада ижобий психологик иқли Халқимизда шундай бир мақол бор, “Бир кун жанжал бўлган уйда, қирқ кун файз кетади” дейилади. Бу деган нарса, оилада қирқ кун осойишталик бузилади, оила аъзоларининг кайфияти бузилади ва уларнинг соғлиғига путур етади. Кўриб турибсизки, ҳурматли ўқувчи, ижтимоий – психологик омиллар, яъни одамлар ўртасидаги бўладиган кундалик муомала – муносабатлар маданияти ҳам бизнинг соғлиғимизга бевосита ё ижобий ё салбий таъсир қилар экан. Жамиятимизда ҳар томонлама соғлом авлодни шакллантириш миллий ғоямизни амалга оширишнинг ҳам асосий йўналишларидан бири, жамиятда яхши хулқ-атворли, интизомли, ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятга эга бўлган билимли, шу билан бирга ижобий ижтимоий-психологик муомала маданияти меъёрларини ўзлаштириб олган ёшларни тарбиялаш, бугуннинг энг долзарб муаммоларидан бири ҳ ўрганганман”, “армия сафида ҳамма чекар эди, мен ҳам ўргандим”, “уйда отам, акаларимдан кўриб ўргандим” каби ўнлаб баҳоналарни айтиши мумкин. Агар, буларнинг ҳаммасини таҳлил қиладиган бўлсак, болаларнинг чекишини ўрганишига биз катталар маълум даражада айбдормиз! Биринчидан, болани оилада аҳлоқий-иродавий тарбиясига эътиборнинг йўқлиги ёки сустлиги. Нега, ахлоқий тарбиянинг сустлиги дейишга сабаб, чека бошлаган бола биринчи навбатда, ўз ота-онасини, ўқитувчисини ва яқин кишиларини алдашдан бошлайди, яъни чека туриб, чекмайман деб ишонтиради. Ўзингиз танангизга бир дақиқа ҳис қилиб кўринг, ҳали вояга етмаган ўғил ёки қизингиз сизни биринчи кундан алдай бошласа, ахлоқий тарбия тўғрисида бундай оилада фикр ҳам юритиш мумкин эмас. Демак, бундай ота- она фарзандларининг олдида доимо ўзлари ёлғ қолмайди, албатта. Агар бирон-бир ўғил ёки қиз бола чекувчи, гиёҳванд, меъёридан ортиқ спиртли ичимликларни истеъмол қилишга одатланиб қолган бўлса, мен оддий фуқаро, шифокор, муаллиф сифатида ҳам мазкур болани бу одатни ўзлаштириб олишида 100 % айбламаган бўлар эдим. Бундай ижтимоий меъёрнинг шаклланишида 50-60 %га ота-она бевосита айбдор бўлади. Негаки ҳар бир ота-она ўз фарзандининг нима ишлар билан машғул эканлигини, у ҳар куни қаерга бориб, кимлар билан учрашиб, нима ишларни қилишини билишлари шарт. Қолган 40 %ида менимча, айнан шу боланинг ўзи ва атрофидаги дўстлари ана шу меъёрнинг шаклланишига сабабчи бўлади. Халқимизда шундай бир яхши мақол бор ”сен менга дўстларингни айт, мен сенга кимлигингни айтаман” дейишади. Шу ўринда ишонч билан айтиш мумкинки, одатда “қовун-қовундан ранг ол мукаммал қонунни ишлаб чиқиш вақти аллақачон етиб келди. Тўғри, айрим ташкилотларда ўзларининг ички тартиб-қоидалари билан маълум бир муваффақиятларга эришилмоқда, аммо бу бутун мамлакатда бу соҳада кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди, деган гап эмас. Кўз олдингизга келтиринг, чекмайдиган аёл киши раҳбар олдига хизмат юзасидан ташриф буюрди ва эшикни очиши билан унинг нафаси орқасига қайтиб, бўғилиб қолиб, ҳатто ёмон аҳволга ҳам тушиб қолиши мумкин. Нега деганда, чекувчи раҳбарларнинг кўпчилиги ўз хоналарида иш столида ўтириб, бемалол чекадилар. Аммо, ана шу чекувчи раҳбар унинг олдига кирувчи ўнлаб, бир неча ўнлаб келувчиларни ва уларнинг соғлиғини ўйлаганида, бу салбий ижтимоий одатини бошқа жойга чиқиб амалга оширган бўлар эди. Бу ҳам чекувчиларнинг таъбири билан айтганда, “маданиятли галда, алвеолалар тиқилиб қолади, кейинчалик кичик бронхлар тиқилади ва нафас олиш қийинлашади, чекувчи тўйиб ҳеч қачон нафас ололмайди. Меъёридан ортиқ ҳаракат қилса, нафас етишмовчилиги кузатилади, йўтал тутади ва бу ҳолат кучли балғам кўчиш билан кечиши мумкин. Статистик маълумотларга қараганда, 95 % нафас йўллари касаллиги мавжуд беморлар чекувчилар ҳисобланадилар. Бронхит, ўпка гипертонияси, ўпка-юрак етишмовчиликлари, зотилжам, аллергия, сил, ўсмалар, айрим овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари чекувчиларда нисбатан бир-неча марта кўп учраши қайд этилади. Чекишдек орттирилган салбий ижтимоий одат нафақат нафас олиш йўлларига, балки организмнинг бошқа тизимларига, биринчи галда, овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларига ёмон таъсир кўрсатади. Чекувчининг тишлари сарғаяди ва нафосат нуқтаи наз сақлашдек савобли ишга ҳиссасини қўшган бўлар эди. Бунинг учун кишида, фақатгина қатъийлик ва иродавий тарбия зарур бўлади. Одамлар орасида кенг тарқалган яна бир салбий ижтимоий меъёрлардан бири - бу меъёридан ортиқ ичкиликбозликдир. Хўш, ичкиликбозлик қачон ва қай тарзда шаклланади. Ичкиликбозликка бир қарашда жамиятимизда бу бир оддий ҳолдек қараш ҳам мумкин. Атрофга бир разм солинг, бирон бир байрам, шодиёна кунлар, тўю-томошалар, яқин дўстларнинг учрашувлари, туғилган кунлар дейсизми, ҳатто айрим миллатларда маросим тадбирлари ҳам спиртли ичимликларни истеъмол қилиш билан ўтказилади. Одамлар орасида ҳар бир шахс балоғат ёшига етганидан сўнг, агар у спиртли ичимликларни истеъмол қила бошласа, бу жараёнга биз шундай бўлиши керакдек қараймиз. Ҳатто, кўпчилик ота-оналар фарзандларига кўта киритган ҳолда риоя қиламиз. Аммо, минг афсуслар билан айтиш мумкинки, бугун дастурхоннинг безаги ҳамиша ҳам нон бўлмай қолди. Бирор жойга меҳмонга борсангиз турли-туман, ранг-баранг идишларга жойланган ичимликлар билан безатилган столда, баъзида нонга ҳам ўрин қолмайди. Айрим ижтимоий тоифа кишилар орасида яна шундай бир ижтимоий меъёр одат тусига кирганки, ўтиришга агар сал кечикиб келсангиз, эшикдан киришингиз билан ҳа йўқ, бе йўқ жаримасини ичсин, кейин ўтиради, -дея катта пиёлага тўлғазиб, ароқ ёки бошқа турдаги спиртли ичимликни қуйиб бериб, яна ўтирмасдан ичиради. Қани айтинг, бундай жирканч ижтимоий одатларни ким ўйлаб топади. Хўш, масаланинг бошқа томонидан ёндашиб кўрайлик, шу қилаётган бачкана қилиқларимизни фарзандларимиз кўрмайдими? Улар бундан қандай хулоса чиқарадилар? Ахир, онгига сингдириб ҳам борамиз. Ана шундай тарзда, биз ўйлаган маданиятли оилаларда ҳам болалар онгида спиртли ичимликларга бўлган муносабатлар секин-аста шаклланиб боради. Ушбу тўхталиб ўтган жараён ва воқеликлар нисбатан тотув, ҳар томонлама таъминланган, баркамол оилаларда одатий содир бўлаётган ҳол. Аммо, жамиятда отасиз, онасиз, носоғлом муҳит шаклланган оилаларда ўсаётган ёшларимиз бор, булардан ташқари, ота-онаси спиртли ичимликларни суиистеъмол қилувчи оилаларда ўсаётган ёшларимиз тўғрисида гапириш анча мушкул. Кўз олдингизга келтиринг ҳар кун топган маблағига ҳар кун спиртли ичимлик олиб истеъмол қилиб, ҳар кун оилада келишмовчилик, уруш, жанжаллар бўладиган оилада соғлом фикрловчи фарзанд шаклланиши мумкинми? Айнан ана шундай оилалардан фарзандлар бош олиб чиқиб кетадилар, кўча кўй ҳолга айланиб қолган. Айниқса, Европа халқлари учун бу маданият турига қириб қолган. Ҳатто кўпчилик халқларда стол атрофига ўтирсалар бас, у эрталабки нонуштами, тушликми, кечки овқатми аҳамияти йўқ, албатта, спиртли ичимликсиз овқатлик маҳсулоти истеъмол қилинмайди. Аммо, бизнинг ўзимизга хос бўлган миллий қадриятларимиз борки, бу қадриятларимизни кўз қорачиғидай асраб, авайлаб келгуси авлодларга борлигича ўтказа билсак, айниқса, оқилона овқатланиш, ичимликларга бўлган муносабатлардаги масалаларни, унинг инсон соғлиғида тутган ўрнининг болаларга ёшлигидан онгига сингдирилса, ушбу салбий ижтимоий меъёр ҳам соғлиғимизга унчалик ёмон таъсир этмаслиги мумкин. Энг асосийси, жамиятда ичкиликбозликни хурсандчиликнинг асоси сифатида қабул қилиш иллатидан халқимизни асрай олишимиз-бугуннинг энг до бу борада маълум бир қонун ва қоидаларни ишлаб чиқишлари зарур бўлади деб ўйлайман. Энг ачинарлиси, ушбу жойлардан олинган спиртли ичимликларни истеъмол қилиб заҳарланиб, кўп ҳолларда, ҳатто, бахтсиз ҳодисалар билан якунланиши ҳеч кимга сир эмас. Бу гапларни айтишимдан асосий мақсад нима? Демак, ёшларимиз спиртли ичимликларни хоҳлаган пайтида, хоҳлаган жойидан ҳарид қилишлари мумкин. Бу ҳам ўз навбатида, биз тахлил қилаётган ичкиликбозлик иллатининг ошишига, унинг ижтимоий меъёр сифатида шаклланиб, аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилишига олиб келиши шубҳасиздир. Шу боисдан. ҳар бир тараққий этган жамиятда чекиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш меъёри бўйича, аҳолининг ўзига хос-хусусиятларидан тарихий тараққиёт ривожланиш жараёнида орттирган тажрибаларидан, қолаверса, умуминсоний ва ҳолга айланиб қолади, натижада сурункали ичкиликбозлик касаллигига чалиниб, улар учун ҳар куни ҳеч қандай сабабсиз спиртли ичимликларни истеъмол қилиш кундалик ижтимоий меъёрга айланиб қолади. Бундай тоифа одамларнинг иродасининг сустлиги ана шу оқибатларга олиб келади. Инсон ҳаётида ҳар қандай ҳолатга, айниқса, салбий воқеликларга ҳам руҳан тайёр бўлмоғи керак. Бу борада у ўзини ҳам ана шу йўналишда тарбиялаган бўлиши керак. Ёшларимизда ичкиликбозликнинг шаклланишида энг асосий омил – бу шахс фаолият кўрсатаётган муҳит ҳисобланади. Бу ҳар хил институтлар: оила, мактаб, лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари, меҳнат жамоалари бўлиши мумкин. Шу боисдан барча ичкиликбозликка қарши кураш чоралари ҳам айнан ана шу ижтимоий муҳитларга қаратилган бўлиши керак. Ичкиликбозликка қарши курашишнинг э ичкиликбозликка ружу қўйиб, жамият муаммоларини келтириб чиқаради. Аслини қараганда, бу ҳам ўзига яраша бир ҳалқаки, бир-бирини маълум даражада тўлдириб, айнан ичкиликбозликдек нохуш носоғлом ижтимоий меъёрнинг шаклланишига асос яратиб беради ва жамиятда носоғлом муҳитнинг пайдо бўлишини таъминлаб беради. Ушбу салбий жараён ҳалқасини узиш учун жамиятнинг бутун соғлом кишилари бир тан-у бир жон бўлиб курашмоқлари зарур бўлади. Агар ичкиликбозлик касаллик сифатида қаралиб, масала фақат соғлиқни сақлаш ходимларининг муаммоси сифатидагина қаралса, бу салбий иллатни ҳеч қачон камайтириб бўлмайди. Муаммонинг янада ачинарли томони шундаки, кейинги йилларда ичкиликбозлик иллати аёлларимиз, айниқса ёш қизларимиз орасида ҳам носоғлом ижтимоий одатга айланиб қолмоқда ва энг асосийси, жадал ва кенг та кимдан ўрганадилар? Кўриб турибмизки, ёшларимиз ичкиликбозликни бошқа давлатларга бориб ўрганиб келмайдилар, улар сиз билан биздан ўрнак оладилар, ўзи туғилиб ўсган ижтимоий муҳитдан ўрнак оладилар, қолаверса оиласидан ўрнак оладилар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, агар биз ичкиликбозлик масаласида жамиятимизда соғлом муҳитни шакллантирмас эканмиз, бу жараён қандай бўлса, яна шундай давом этаверади. Ўрта Осиё халқлари орасида шу жумладан, мамлакатимиз аҳолиси ўртасида яна бир кенг тарқалган, таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда чекувчиларнинг ошиши ва яшариши кузатилаётган носоғлом зарарли одатлардан - бири бу нос чекишдир. Инсонларнинг барча фаоллик ва фаолиятларининг асосида эхтиёжлар ётади. Хўш, нос чекиш ёки уни ҳидлаш эҳтиёжми? Агар у ҳаётий эҳтиёж бўлганида, бу меъёрни ҳамма ўзлаштириб Кейинчалик нос чекишни ўрганиб олган бола мактабга боради, маҳаллада болалар орасида, айнан шу, ҳозирча, унинг учун ижобий бир фаолиятдек туюлар, аммо жамият учун ўта жирканчли бўлган нос чекишдек зарарли орттирган одатини бошқаларга кўз-кўз қилиши турган гап. У бу қилиғини дўстларидан яширмаслиги табиий. Энг ачинарлиси, ана шу эътиборсизлик туфайли оилада нос чекишни орттириб олган болакай мактабда, маҳаллада, кўчасида қанча-қанча болаларга нос чекишни таклиф қилиши ва ўргатишини ҳали ҳеч ким ижтимоий тадқиқот асосида ўрганмаган. Худди шу бола кейинчалик касб-ҳунар коллежларига, олий ўқув юртларига ўқишга киради, меҳнат жамоасида фаолият кўрсатиш жараёнида қанча-қанча шогирдлар чиқариши мумкинлигини ўйласангиз, бу каби салбий ижтимоий одатнинг ёшлар орасида қандай механизм асосида тарқали номи ўчсин, деб баралла жавоб берадилар. Хўш, шундай экан, бу ёмон иллат, бунга мубтало бўлган одам унинг чангалидан чиқиб кетиши амалда жуда қийин экан, нега гиёҳвандлик, нафақат, бизнинг мамлакатимизда, балки бутун дунё мамлакатларида, айниқса ёшлар орасида жуда кенг ва тез тарқалиб бормоқда. Бугун тиббиёт илми, унинг зарари ва асоратларини деярли ўрганиб бўлди. Халқимизга бу ҳақда етарли даражада тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқдаки, бугун ҳеч ким ўз яқинининг, қолаверса, у фарзандининг ушбу жирканчли зарарли одатни ўзлаштириб олишини хоҳламайди. Демак, бунинг ёмон томонларини ҳамма тушуниб етган бўлса, ҳақли савол туғилиши табиий, нега бугун жамиятимизда гиёҳвандлик иллати камаймаяпти. Майли, статистика бераётган маълумотларга ҳам ишондик дейлик. Мен, сиз ва бошқалар ҳам шу жамиятда фарзандларга пул беришда ҳисоб – китоб олиб борилмайди, баъзида болани эркалатиш мақсадида отаси онасидан, онаси отасидан, улардан яширин бувиси ёки бобоси хуллас, болани маблағ билан таъминлаш манбалари сунъий равишда оилада кўпайгани назоратдан четда қолиб кетади. Эркатой фарзанд эса уларнинг барчаларининг сирларини бажонидил сақлайди. Натижада болада ортиқча пул пайдо бўлади, албатта, бу ҳодисадан гиёҳвандлар хабардор бўлишликлари табиий ҳол. Гиёҳвандлар учун пул кам ёки йўқ болаларнинг унчалик қизиғи ҳам йўқ. Негаки бугун ҳаммамизга ойнадек маълумки, кам таъминланган оилалар фарзандларидан гиёҳвандликка ружу қўйганлар камчиликни ташкил этади. Ушбу ижтимоий-иқтисодий омилнинг олдини олишда биз олиб бораётган тарбиявий ишлар етарлимикин? Гиёҳвандлик ва унинг билан боғлиқ бўлган барча қон яшаб, ўтиб кетадиган ногирон чақалоқлар тўғрисида кўплаб ёзганлар ва уларни таҳлил ҳам қилганлар. Менинг назаримда, бу йўлга кирган ёшларни бу каби далиллар билан қўрқитиб ёки бошлаган йўлидан қайтариш анча мушкул иш. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш газетасининг 2005 йил 20-сонида Ибодат Соатованинг “Гиёҳвандлик умр заволи” мавзусида тақдим этган мақоласидаги суратда акс эттирилган “кўзида қора кўз ойнак, оғзида сигарета ва ўзи-ўзининг венасига наркотик моддасини шприц орқали юбораётганини кўриб, бу нақадар даҳшатли кўриниш эканлигига амин бўлдим-у, агар шу йигит фақат расмга тушиб бериш учун оддий бир актёр ролини ўйнаётган бўлсада, мен унинг ўрнида рози бўлмаган бўлар эдим, - деб ўйлаб қолдим. Мен ҳаётда наркотик модда чеккан одамни ҳеч қачон кўрмаганман, бундан кейин ҳам бундай жирканчли ҳ ёлғончилик, ёлғон гапириш ҳам носоғлом ижтимоий меъёр бўлса, у болада ёки катта одамларда қачон, қаерда ва қандай вазиятларда шаклланиши мумкин. Одатда, ҳамма ҳам ҳаётида бир-икки марта бошқаларнинг манфаати учун ёлғон гапириши мумкин, аммо биз кўпроқ уни касб қилиб олганлар тўғрисида фикр юритаяпмиз. Айтайлик, ёлғончилик, яъни доимо одамларни алдашни ўзига касб этиб олган шахслар билан бир гуруҳда ўқишни, бир жамоада ишлашни ёки бир оилада яшашни бир кўз олдингизга келтиринг. Ҳаётда алдашларнинг тури жуда кўп - ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва шахсий масалаларда. Айниқса, кейинги пайтларда одамлар ўртасида биров-бировни алдаш масалалари тез-тез учрайдиган бўлиб қолди. Бунга ўнлаб мисолларни келтириш мумкин. Бир кўз олдингизга келтиринг, сизни ўз фарзандингиз, энг яқин ишонган дўстингиз, тур чекаётган бир пайтда, мен ҳаётимизга ёлғон аралашишини ҳеч қачон хоҳламаган бўлар эдим. Тўғри сўзли, имон-эътиқодли, виждонли фуқаролари кўп юртда одамлар бир- бирларига ёлғон гапириб алдамайдилар, бир-бирларининг соғлиқларига ҳам путур етказмайдилар. Бу борада ҳали жамиятимизда қилинадиган ишлар жуда кўп. Ёлғончиликдек носоғлом ижтимоий меъёрни камайтириш, иложи бўлса уни жамиятдан, умуман йўқотишда, жамиятимизда тўғри сўзли, ҳақиқатгўй, виждонли, билимли ва комил инсонларни тарбиялаш биринчи галда, ота-оналар зиммасига катта масъулият юклайди. Қолаверса, бу бутун жамоатчиликнинг муқаддас бурчидир! Жамиятда жаҳлдорлик ҳам носоғлом ижтимоий меъёр сифатида одамлар орасида учраб туради. Жаҳли ёмон одамдан ҳамиша одамлар қочишга ва ундан ҳар қандай ҳолатда сақланишга ҳаракат қиладилар. Халқим ёшлигидан кўп касал бўлиши мумкин, ёшликда болани кўп қўрқитиб тарбияланса, салбий ҳиссиётлар билан кечадиган жараёнлар кўп бўлса, нотинч, нотўлиқ оилаларда тарбияланса, кимдир ёшлигидан доимий равишда жиғига тегаверса, болани жуда кичик ёшда мактабга берилса, бола мактабда бериладиган психологик юкламани ҳали ўзлаштири олмайдиган даврида ва бошқа омиллар таъсирида болада жаҳлдорлик ва қўполлик шаклланиши мумкин. Булардан ташқари, оилада ота-ота ва бошқа катта ёшли аъзолардан ҳам бола тўғридан-тўғри андоза олиб, бундай салбий меъёрларни ўзлаштириб олиши мумкин. Хўш, бундай салбий одатларни қандай қилиб камайтириш ёки умуман болада йўқотиш мумкин. Бу борада таълим-тарбиянинг тутган ўрни жуда катта. Таълим-тарбия усули билан боладаги айрим тиббий нуқсонларни, орттирилган салбий одатларни-қўп қарши фожиалар билан ҳам якунланганларининг гувоҳи бўлиш мумкин. Тиббиётда инсулт, миокард инфаркти, қон босими каби касалликлар борки, уларни келтириб чиқарувчи асосий омиллар ҳам айнан биз таҳлил қилаётган носоғлом муҳитнинг маҳсули ҳисобланади. Албатта, иккиюзламачилик, лаганбардорликдек салбий ижтимоий одатлар туфайли келиб чиқадиган салбий нотинчликлар тўғрисида ўнлаб турдаги мисолларни келтириш мумкин. Охир-оқибат барибир оилалар бузилади, дўстлар юз кўрмас бўлиб кетади, қариндошчиликка дарз кетади, ота боладан, бола отадан юз ўгиради, жамоаларда тотувлик бузилади, ишда унум бўлмайди, ҳатто бутун бошли корхоналар тарқалиб кетиши мумкин. Хўш, ким бу ҳолатни одамлар орасида соғлом ҳолат деб айта олади. Демак, натижа носоғлом ижтимоий муҳитни келтириб чиқарадики, бу инсон соғлиғига, аҳо мужассамлашган кўринишида олиб борилсагина, кўзланган самарага эришиш мумкин. Биз катталар бир муҳим нарсани ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз керакки, биз юқорида санаб ўтган тарбияларнинг жамиятда акси ҳам мавжуд. Жамиятда ким бўлса ҳам шундай носоғлом муҳитлар борки, айнан бу каби тарбияларнинг тескарисини ўргатадилар. Хўш, савол туғилади, булар кимлар? Русларда шундай бир мақол бор. “Ёмон, бегона ўсимлик тез ўсади”, ҳа улар жамият учун бегона кишилар, аммо соғлом муҳитда жуда тез тарқалиши мумкин. Бунга биз мустақиллик йилларида кўп бор гувоҳи бўлганмиз ва керак бўлса азиятини ҳам чекдик. Жамиятда айнан иккиюзлама, лаганбардор, сўзида турмайдиган кишилар билан курашиш, бутун жамоатчиликнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Кўриб турибсизки, ҳар қандай носоғлом ижтимоий меъёр бир ғаразгўй кишилар ўзларини кўпчилик ичида ўта ошкора қилавермайди, улар тўғри гапдан, ишдан қўрқадилар, уларнинг асосий усули, пана-пана жойдан туриб, орқадан тош отиш, иғволар тузиб одамлар устидан ҳар хил бўҳтонларни ағдариб, ёзувчилик қилади ва ҳеч нарса билмаган кишига ўхшаб, ўзи лойқалаган сувнинг бўйида ўтириб, ором олган бўлади. Аслида ҳаётда инсон психологиясида бундай бўлмайди, бировга ёмонлик қилган одамнинг ороми ва соғлиғига путур етади, тинчлиги бузилади. Негаки ҳар қандай инсон бировга ёмонлик қилиб, ундан ҳеч қачон яхшилик кута олмайди. Аммо, одатда ақлли одам унга биров ёмонлик қилса ҳам, ёмонлик билан жавоб бермайди. Ёмонлик қилган киши эса ҳамиша ўзининг ички психологик фаолиятидан келиб чиқиб фикрлайди ва шу боисдан ҳам, унинг ҳузур-ҳаловати бузилади. Фараз қилинг, сиз яш йўналтира олиш керак, шундагина у олаётган билим, малака ва кўникмаларининг мазмун- моҳиятини пул билан ўлчамайди. Унинг ҳаётий зарурият эканлигини, келгусида ана шу билими унга маблағ келтиришини яхши англамас экан, у соҳта билимга, соҳта баҳо олиб, вақтинчалик манфаатдорликка интилаверади. Бунда тарбия усули кўп ҳолларда оила учун ҳам, жамият учун ҳам фожиа билан якунланиши ҳеч кимга сир эмас.Хўш, гап соғлиқ тўғрисида бўлаётган эди-ку, бу гапларнинг аҳоли саломатлигига нима даҳли бор деган савол ўқувчида туғилиши мумкин. Одамзотнинг ҳеч бир фаолияти йўқки, у унинг соғлиғига бевосита ёки билвосита, ижобий ёки салбий таъсир қилмасин. Жамиятда одамлар орасидаги мавжуд манманлик, ғаразгўйлик, кўрабилмаслик, ҳасадгўйликлар туфайли содир бўладиган носоғлом муҳит таъсирида қанча одамларнинг соғ Одамлар соғлиғига нисбатан энг кўп ёмон таъсир кўрсатувчи ижтимоий меъёрлардан бири баъзи оилаларнинг ёки алоҳида шахсларнинг ифлос яшашга кўникиб қолишидир.Бунда нафақат киши ўз баданига ёки кийимига нисбатан гигиеник қоидаларга риоя қилмаслиги, балки ўзи яшаб турган уй, фаолият кўрсатаётган муҳитдаги тупроқ, сув, ҳаво ва бошқа ҳаётий эҳтиёж манбаларига нисбатан ҳам ифлос яшашга кўникиб қолиш одати назарда тутилади. “Тозалик – соғлик гаровидир” дея ҳамиша бизга ўргатишиб келишган, аммо ҳамиша ҳам биз талаб даражасида тозаликка риоя қиласизми? Йўқ албатта, демак, одамлар ичида шундай бир тоифа кишилар борки, улар учун ифлос яшашга кўникиш, одатий ижтимоий меъёрга айланиб қолган. Бошқа носоғлом ижтимоий меъёрлардан ушбу меъёрнинг фарқи шундаки, одатда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмасл қатрон қилиш (сувга тўлдириб бўшатиш, ёмғир суви билан ювиш, тўлдириб бўшатиш) таъкидланади. (Ҳошимов К-1995) Хўш, бугун биз бу масалаларга қандай муносабатдамиз. Кейинги йилларда бу борада сезиларли ишлар амалга оширилмоқда, аммо шоли курмаксиз бўлмаганидек бугун ҳам ичимизда ифлосликка ўрганиб қолган кишилар йўқ эмас. Айрим кишиларнинг тупроққа, ичимлик суви манбаларига, ҳавога кўрсатаётган муносабатларини кўриб, ёқа ушлашдан бошқа иложингиз қолмайди ва бу ҳол гигиеник тарбия борасида қиладиган ишларимиз бисёр эканлигига амин бўлиш қийин эмас. Қишлоқларда, ҳатто шаҳарларда кўп хонадонлар олдидан табиатнинг мусаффолигини таъминлаш мақсадида айрим пайтларда ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ариқлар, каналлар оқиб ўтади. Айниқса, ёз кунлари ана шу каналлар устида ўрнатилган кичик кўпри бўлган бўлса, бу оиладаги катта бўлаётган болаларда ҳақиқий гигиеник кўникмаларни шакллантириш бир мунча оғир кечади. Бола дунёга келиб, оилага кирган кундан бошлаб, уни тўғри овқатлантириш, тўғри дам олдириш, тийраклик вақтинча тўғри тақсимлаш, ҳожатхонага чиқиш, ювинтириш, кийинтиришларни ўз вақтида амалга оширишнинг ўзи бола ҳали онгини танимасдан турибоқ маълум тартибга – режимга одатланади. Шунинг учун ҳам “болани ёшдан” деб айтилади. Агар биринчи кундан ҳамма тадбирларни пала-партиш амалга ошира бошладингизми, болада маълум тарбия-режим бўлмайди. Кейинчалик уни бир тизимга солиш анча мураккаб иш. Бола сал эсини танигандан кейин уни жадвал асосида ювинтириш, янги кийимларни алмаштириш, тоза ҳавода сайр эттириш, ўйнатишлар, маълум тартиб асосида овқатлантиришлар амалга оширилиб, болада йўлларини излаб, уни ҳаракатда ҳам амалда керак бўлса, қандайдир унинг қонуний асосларини яратган ҳолда нафақат тушунтириш ишларини балки, бу салбий жараёнга қарши оммавий бир кураш эълон қилинмас экан, авлодни соғломлаштириш тўғрисида оғиз тўлдириб гапиришлар, ҳақиқатдан ҳам гап бўлиб қолаверади. Селекционер ҳам ўсимликларнинг янги навини кашф этишда ҳар хил бегона навларни чатиштириш усуллари билан узоқ йиллар давомида янги кўзланган, серҳосил, ташқи муҳитнинг ҳар хил ёмон таъсирларига бардош бераоладиган навларни яратишга эришадилар. Бу айтилаётган гаплар аслида ўта бир янгилик ҳам эмас. Бу ҳақда буюк аждодларимиз ҳам кўп марталаб авлодларни соғлом, бақувват бўлишликлари ҳақида “Авесто”да Муҳаммад Алайҳиссалом Пайғамбаримизнинг ва бошқа шарқ алломаларининг ҳадис ва ҳикматларида, айниқса ҳам бир мунча мушкул муаммо ҳисобланади. Бу дегани ёшларни болалигидан мазкур муаммо бўйича тарбия бермаслик керак деган гап эмас. Айнан болаларга катта мактаб ёшидан бошлаб, уларни оилага тайёрлаш масаласида режали, махсус дастурлар асосида, оила қуриш, фарзанд кўриш, жинсий тарбиялар масаласида мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Шундагина агар ёшларнинг ота-оналари айнан уларни яқин қариндошлари билан унаштириб оила қуришларига ундаганларида, бу ҳолнинг салбий ёмон оқибатларга олиб келишини улар олдиндан билсалар, бу борада етарли билим ва назарий кўникмаларга эга бўлсалар, албатта, ушбу жараённинг нотўғри эканлигини ота-оналарига тушунтиришга ёки бу борада тажрибали шифокорларга, ҳатто зарурият туғилганида, руҳшуносларга мурожаат қилиб масалани, айни пайтда муаммони ижобий ҳ ҳам бу муаммони жамиятдан йўқ қилишнинг олдинги қатордаги курашчиларидан бўлсалар нур устига аъло нур бўларди. Афсуски, бундай эмас, ҳозирча жамиятимизда ҳар қандай яқинликдаги никоҳлар, ҳатто тўйлари бўлиб ўтиб кетганидан кейин ҳам рўйҳатдан ўтказилаётганликлари айнан ана шу иллатнинг кучайишига олиб келмаяптимикин. Мамлакатимизда турмуш қураётган ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш масаласи анча- мунча йўлга қўйилди, аммо узоқ қишлоқларда ҳали ҳам бу масалага жиддий ёндашилмаяпти, ёншадилса ҳам юзаки тарзда. Бу ўринда никоҳ бўлимларидаги масъул шахсларнинг таъсири жуда катта бўлмоғи керак. Менинг назаримда, ҳар бир яқин қариндошларни, тиббий кўрикдан ўтмаган ёшларни никоҳдан ўтказган никоҳ бўлими ходимларининг фаолиятини ҳам жиддийроқ ёндашган ҳолда, таҳлил қилиш вақти келди. Демак, кўпчилик тизими касалликларига олиб келади. Демак, болаларга оилада тарбия бериш жараёнида оқилона овқатлантириш сирларини ҳам ўргатиш, ўз вақтида, етарли миқдорда, сифатли, овқатлик маҳсулотлари таркибидаги оқсиллар, ёғлар ва углевод моддаларининг нисбатларига ҳам қатъиян риоя қилиш сирларини болаларга махсус ўргатилса, келгусида уларнинг соғлом ва бақувват бўлиб ўсишига олиб келади. Ҳаддан ташқари семиз турли ёшдаги, жинсдаги киши ўзини ҳар томонлама ноқулай сезса керак. Бу одамни ташқи кўринишидан ҳам бесўнақай кўрсатади. Ҳаётдаги бир қатор имкониятлардан ҳам улар маҳрум бўладилар, ихчам кийина олмайдилар, ҳамма қатори узоққа юраолмайдилар, ҳатто семиз кишилар кечаси бемалол ётиб ухлашдан ҳам маҳрум бўладилар. Мамлакатимизда яна энг кўп тарқалган ижтимоий меъёрлардан бири – бу меъёридан ортиқ чо 1. Абдуллаев Р.Б. “Хронический гастрит у болных курящих (закладывающих под язык) табак “Нас” – Ургенч. -2005. -114с. 2. Беҳзод Усмон “Соғлом авлод-миллатимиз келажаги” // Ишонч газ. 2000 №30 (862) 1б. 3. Бабаян Э. “Женщина и алкогол” // Здравоохранения Узбекистана, 2005. -№20 (432). –5 б. Жабборова Ю.Қ. “Характеристика состаяния соматического здоровя и репродуктивной системы девушек Хорезмской области” // Тиббиётнинг долзарб муаммолари. Урганч 1998, 14-15 б, 4. Исамухаммедов З. “Нафсингни тарбият эт” // Сиҳат-саломатлик. 2005 №4 20 б. 6. Каримов И.А. “Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари - энг олий қадрият”. Ишонч газ.2005 №197 (2038) 2 б. 7. Каримова Васила. “Меҳр ва мурувват оиладан бошланади” Тошкент, Янги аср авлоди. 2004.26 б. 8. Каримов И. “Тарбиянинг тамал тоши” //Иш
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha